Bosh sahifaTafsirAl-A'laa (87)

Tafsir Al-A'laa (87) — الأعلى

Makkiy · 19 oyat

Oʻqish · TinglashPDF fayl

سَبِّحِ ٱسْمَ رَبِّكَ ٱلْأَعْلَى ﴿١﴾

Энг олий зот бўлмиш Парвардигорингизни эслаб, улуғлар экансиз, номини тилга олиб, Уни ҳар қандай нуқсондан покланг!

ٱلَّذِى خَلَقَ فَسَوَّىٰ ﴿٢﴾

У инсонни мукаммал қилиб яратиб, қоматини расо қилган Зотдир

وَٱلَّذِى قَدَّرَ فَهَدَىٰ ﴿٣﴾

У бутун мавжудотнинг жинси, тури ва хусусиятларини белгилаб, уларни ўзига мос нарсага, яшаш тарзига йўллаб қўйган Зотдир

وَٱلَّذِىٓ أَخْرَجَ ٱلْمَرْعَىٰ ﴿٤﴾

У ҳайвонларингиз ўтлаб юришлари учун ердан ўт-ўланни чиқариб,

فَجَعَلَهُۥ غُثَآءً أَحْوَىٰ ﴿٥﴾

кейин навниҳол, яшил бўлган ўт-ўланларни қорамтир қуруқ чўпларга айлантирган Зотдир

سَنُقْرِئُكَ فَلَا تَنسَىٰٓ ﴿٦﴾

Эй Пайғамбар, илгари Қуръонни унутиб қўйишдан чўчиб, тез ўқиб, Жаброилдан ўтиб кетардингиз. Энди бундай қилманг. Зеро, Биз сизга Қуръонни ўқитиб, қалбингизга жойлаб қўямиз ва сиз уни ҳеч қачон унутмайсиз

إِلَّا مَا شَآءَ ٱللَّهُ ۚ إِنَّهُۥ يَعْلَمُ ٱلْجَهْرَ وَمَا يَخْفَىٰ ﴿٧﴾

Бир ҳикмат туфайли Аллоҳ унутишингизни хоҳлагани бундан мустасно. Аллоҳ таоло ошкору яширин нарсаларни билади, Ундан ҳеч нарса махфий қолмайди. بلغ Qur’on · Tafsir ونيسرك لليسر

وَنُيَسِّرُكَ لِلْيُسْرَىٰ ﴿٨﴾

Сизга Аллоҳ рози бўладиган, яъни, жаннатга олиб борадиган амалларни осон қилиб қўямиз

فَذَكِّرْ إِن نَّفَعَتِ ٱلذِّكْرَىٰ ﴿٩﴾

Одамларга Биз сизга ваҳий қилган Қуръон билан насиҳат қилинг. Модомики, эслатмага қулоқ солишар экан, эслатаверинг. سيذك ر من يخش

سَيَذَّكَّرُ مَن يَخْشَىٰ ﴿١٠﴾

Сизнинг насиҳатларингиздан Аллоҳдан қўрқадиган кишилар сабоқ оладилар. Ана шундай кишиларгина ваъз-насиҳатдан фойдаланадилар

وَيَتَجَنَّبُهَا ٱلْأَشْقَى ﴿١١﴾

Насиҳатдан кофир одам ўзини олиб қочади. У одамларнинг энг бадбахти бўлади. Дўзахга киришдан ҳам ортиқроқ бадбахтлик бўлиши мумкинми?!

ٱلَّذِى يَصْلَى ٱلنَّارَ ٱلْكُبْرَىٰ ﴿١٢﴾

Ўша бадбахт охиратдаги энг катта оловга киради, унинг иссиғини бошидан ўтказиб, жаҳаннамда абадий қийналади. ثم لا يموت فيها ولا يحي

ثُمَّ لَا يَمُوتُ فِيهَا وَلَا يَحْيَىٰ ﴿١٣﴾

Жаҳаннамда абадий қолади. У ерда бошдан кечираётган азобдан на ўлиб қутилади ва на тирик бўлиб, яхши ҳаёт кечира олади. قد أفلح من تزك

قَدْ أَفْلَحَ مَن تَزَكَّىٰ ﴿١٤﴾

Ширку маъсиятдан ўзини пок тутган инсон мурод-мақсадига етиб, нажот топади. بلغ Qur’on · Tafsir

وَذَكَرَ ٱسْمَ رَبِّهِۦ فَصَلَّىٰ ﴿١٥﴾

Парвардигорини турли хил машруъ зикрлар билан ёдга олганлар ва намозни тўкис адо этганлар нажот топади

بَلْ تُؤْثِرُونَ ٱلْحَيَوٰةَ ٱلدُّنْيَا ﴿١٦﴾

Ораларида катта тафовут бўлишига қарамасдан, сизлар шу дунё ҳаётини охиратдан устун қўйиб, афзал кўряпсизлар

وَٱلْـَٔاخِرَةُ خَيْرٌۭ وَأَبْقَىٰٓ ﴿١٧﴾

Охират дунёнинг барча роҳату лаззатларидан кўра афзалроқ ва боқийроқдир. Чунки охиратдаги неъматлар ҳеч қачон узилмайди

إِنَّ هَـٰذَا لَفِى ٱلصُّحُفِ ٱلْأُولَىٰ ﴿١٨﴾

Сизга айтиб ўтган бу буйруқлару хабарлар, Қуръондан олдин туширилган саҳифаларда ҳам мавжуддир. صحف إ برهيموموس

صُحُفِ إِبْرَٰهِيمَ وَمُوسَىٰ ﴿١٩﴾

Иброҳим ва Мусо алайҳиссаломларга туширилган саҳифаларда. Manba: Al-Muxtasar fi tafsiril Qur’anil Karim

Oʻrgan · Al-A'laa — الأعلى

Kuzat · takrorla · yoddan ayt · Ro‘yxatsiz

Tafsir · 31 til