وَٱلسَّمَآءِ وَٱلطَّارِقِ ﴿١﴾
Аллоҳ таоло осмонга ва тунда чиқадиган юлдузга қасам ичди
Bosh sahifa›Tafsir›At-Taariq (86)
Makkiy · 17 oyat
وَٱلسَّمَآءِ وَٱلطَّارِقِ ﴿١﴾
Аллоҳ таоло осмонга ва тунда чиқадиган юлдузга қасам ичди
وَمَآ أَدْرَىٰكَ مَا ٱلطَّارِقُ ﴿٢﴾
Эй Пайғамбар, сиз бу улкан юлдузнинг аҳамиятини қаердан ҳам билар эдингиз?!
ٱلنَّجْمُ ٱلثَّاقِبُ ﴿٣﴾
У чарақлаб, қоронғи осмонни ёритиб турувчи юлдуздир. إن كل نفس لما عليها حافظ
إِن كُلُّ نَفْسٍۢ لَّمَّا عَلَيْهَا حَافِظٌۭ ﴿٤﴾
Бирон киши йўқки, Аллоҳ таоло унга уни қўриқлаб турадиган ҳамда Қиёмат кунидаги ҳисоб-китоб учун унинг амалларини қайд қилиб борадиган бир фариштани вакил қилмаган бўлса
فَلْيَنظُرِ ٱلْإِنسَـٰنُ مِمَّ خُلِقَ ﴿٥﴾
Инсон Аллоҳ уни нимадан яратганини тафаккур қилсин. Шунда унга Аллоҳнинг қудрати ва ўзининг ожизлиги намоён бўлади
خُلِقَ مِن مَّآءٍۢ دَافِقٍۢ ﴿٦﴾
Аллоҳ уни бачадонга шиддат билан қуйиладиган сувдан яратди
يَخْرُجُ مِنۢ بَيْنِ ٱلصُّلْبِ وَٱلتَّرَآئِبِ ﴿٧﴾
У аёлнинг кўкрак қафаси ва эркакнинг умуртқа суягидан чиқади. بلغ Qur’on · Tafsir إنه عل رجعه لقادر
إِنَّهُۥ عَلَىٰ رَجْعِهِۦ لَقَادِرٌۭ ﴿٨﴾
Мана шу ҳақир сувдан инсонни яратган Аллоҳ субҳанаҳу у ўлгач, ҳисоб ва жазо учун уни яна қайта тирилтиришга қодирдир
يَوْمَ تُبْلَى ٱلسَّرَآئِرُ ﴿٩﴾
Сирлар синовдан ўтказиладиган кунда. Қалблардаги яширин ниятлар, эътиқодлар ва бошқа нарсалар фош бўлади. Шу билан яхши ва бузуқ ниятлар бир-биридан ажралиб қолади. فما له من قوة ولا ناصر
فَمَا لَهُۥ مِن قُوَّةٍۢ وَلَا نَاصِرٍۢ ﴿١٠﴾
Ўша куни инсонни Аллоҳнинг азобидан қутқарадиган бирон куч ҳам, унга ёрдам берадиган бирор ёрдамчи ҳам бўлмас
وَٱلسَّمَآءِ ذَاتِ ٱلرَّجْعِ ﴿١١﴾
Аллоҳ Таоло ёмғирли осмонга қасам ичди. Чунки такрор-такрор ёғадиган ёмғир осмондан қуйилади. ع
وَٱلْأَرْضِ ذَاتِ ٱلصَّدْعِ ﴿١٢﴾
Бутун наботот, мевалару дарахтлар униб чиқиши билан ёриладиган ерга қасам ичди. إنه لقول فصل
إِنَّهُۥ لَقَوْلٌۭ فَصْلٌۭ ﴿١٣﴾
Муҳаммад алайҳиссаломга нозил бўлган бу Қуръон, шак-шубҳасиз, ботил билан ҳақни, рост билан ёлғонни ажратувчи сўздир. بلغ Qur’on · Tafsir
وَمَا هُوَ بِٱلْهَزْلِ ﴿١٤﴾
Қуръон шунчаки ҳазил-мутойиба ёки ёлғон эмас, балки жиддият ва ҳақиқатдир. إن هم يكيدون كيدا
إِنَّهُمْ يَكِيدُونَ كَيْدًۭا ﴿١٥﴾
Пайғамбарларига келган динни ёлғонга чиқарувчилар унинг даъватини рад қилиб, беҳудага чиқариш учун жуда кўп ҳийла-найранглар қиладилар. وأ كيد كيدا
وَأَكِيدُ كَيْدًۭا ﴿١٦﴾
Аллоҳ Таоло айтади: "Мен эса динни ғолиб қилиш ва ботилни йўққа чиқариш учун ҳийла қиламан"
فَمَهِّلِ ٱلْكَـٰفِرِينَ أَمْهِلْهُمْ رُوَيْدًۢا ﴿١٧﴾
Эй Пайғамбар, кофирларга бирозгина муҳлат беринг. Уларга азоб келиб, ҳалок қилинишларига шошилманг. Manba: Al-Muxtasar fi tafsiril Qur’anil Karim
Kuzat · takrorla · yoddan ayt · Ro‘yxatsiz