طسٓمٓ ﴿١﴾
Бу каби ҳарфлар ҳақида "Бақара" сурасинингбошланишида айтиб ўтдик
Bosh sahifa›Tafsir›Ash-Shu'araa (26)
Makkiy · 227 oyat
طسٓمٓ ﴿١﴾
Бу каби ҳарфлар ҳақида "Бақара" сурасинингбошланишида айтиб ўтдик
تِلْكَ ءَايَـٰتُ ٱلْكِتَـٰبِ ٱلْمُبِينِ ﴿٢﴾
Булар ҳақ билан ботилни ажратиб,очиқлабберадиган Қуръон оятларидир. لعلك بخع نفسك ألا يكونوامؤمنين
لَعَلَّكَ بَـٰخِعٌۭ نَّفْسَكَ أَلَّا يَكُونُوا۟ مُؤْمِنِينَ ﴿٣﴾
Эй Пайғамбар, эҳтимол сиз уларнинг ҳидоят топишига ҳарис бўлиб, шу иш амалга ошмагани учун ўзингизни ўзингиз ўлдирмоқчи бўлаётгандирсиз?
إِن نَّشَأْ نُنَزِّلْ عَلَيْهِم مِّنَ ٱلسَّمَآءِ ءَايَةًۭ فَظَلَّتْ أَعْنَـٰقُهُمْ لَهَا خَـٰضِعِينَ ﴿٤﴾
Уларга осмондан бир мўъжиза туширишни истасак, бу ишни қилардик ва уларнинг бўйинлари Биз туширган мўъжизага хор бўлиб эгилиб қоларди. Лекин Биз уларни синаш учун, ғайбга ишониш-ишонмасликларини аниқлаш учун буишни қилмадик
وَمَا يَأْتِيهِم مِّن ذِكْرٍۢ مِّنَ ٱلرَّحْمَـٰنِ مُحْدَثٍ إِلَّا كَانُوا۟ عَنْهُ مُعْرِضِينَ ﴿٥﴾
Қачон анави мушрикларга Аллоҳнинг ягона эканига, пайғамбарининг ҳақ эканига ёрқин ҳужжатлар ила бир янги эслатма келса, унга қулоқ солишдан ва уни тан олишдан бош тортавердилар
فَقَدْ كَذَّبُوا۟ فَسَيَأْتِيهِمْ أَنۢبَـٰٓؤُا۟ مَا كَانُوا۟ بِهِۦ يَسْتَهْزِءُونَ ﴿٦﴾
Улар пайғамбарлари олиб келган хабарни ёлғонга чиқардилар. Бас, энди яқинда улар масхара қилиб юрган иш нима экани аён бўлиб, бошларига балоёғилур
أَوَلَمْ يَرَوْا۟ إِلَى ٱلْأَرْضِ كَمْ أَنۢبَتْنَا فِيهَا مِن كُلِّ زَوْجٍۢ كَرِيمٍ ﴿٧﴾
Анави саркашлар кофирлигида қотибтуравермасдан, заминга боқмайдиларми?Биз унда қанчадан-қача фойдали ва турли хилкўринишдаги ўсимликларни ундирибқўйдик-ку
إِنَّ فِى ذَٰلِكَ لَـَٔايَةًۭ ۖ وَمَا كَانَ أَكْثَرُهُم مُّؤْمِنِينَ ﴿٨﴾
Замин узра турли хил кўринишдаги фойдали ўсимликларнинг униб-ўсишида ўликларни тирилтира оладиган Зотнинг қудратини кўрсатиб турувчи очиқ оят-аломатлар бор. Лекин уларнинг кўплари шунда ҳам иймонга келмадилар. بلغ Qur’on · Tafsir
وَإِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ ٱلْعَزِيزُ ٱلرَّحِيمُ ﴿٩﴾
Эй Пайғамбар, албатта, Парвардигорингиз ҳаммадан Ғолиб ва бандаларига Меҳрибондир
وَإِذْ نَادَىٰ رَبُّكَ مُوسَىٰٓ أَنِ ٱئْتِ ٱلْقَوْمَ ٱلظَّـٰلِمِينَ ﴿١٠﴾
Эй Пайғамбар, эсланг! Парвардигорингиз Мусога Аллоҳга куфр келтириб, ўзларига ўзлари зулм қилган қавм ёнига боришни буюрди
قَوْمَ فِرْعَوْنَ ۚ أَلَا يَتَّقُونَ ﴿١١﴾
Улар Фиръавн қавмидир. Уларни юмшоқлик, мулойимлик ила Аллоҳдан тақво қилишга, У Зотнингбуйруқларини бажариб, тақиқларидан тийилишга буюрсинлар
قَالَ رَبِّ إِنِّىٓ أَخَافُ أَن يُكَذِّبُونِ ﴿١٢﴾
Мусоалайҳиссалом деди: "Парвардигорим, мени ёлғончига чиқаришларидан қўрқаман". ويضيق صدرى ولا ينطلق لسانى فأرسل إلىهرون
وَيَضِيقُ صَدْرِى وَلَا يَنطَلِقُ لِسَانِى فَأَرْسِلْ إِلَىٰ هَـٰرُونَ ﴿١٣﴾
"Мени ёлғончига чиқарганлари учун юрагим сиқилишидан ва равон гапиролмай қолишимдан қўрқаман. Бас, Жаброил алайҳиссаломни биродарим Ҳорунга ҳам юборгин. Токи, у менга ёрдамчи бўлсин". ولهم على ذنب فأخاف أن يقتلون
وَلَهُمْ عَلَىَّ ذَنۢبٌۭ فَأَخَافُ أَن يَقْتُلُونِ ﴿١٤﴾
Қибтийни ўлдирганим туфайли улар учун гуноҳкорман.Мени ўлдирибюборишларидан қўрқаман
قَالَ كَلَّا ۖ فَٱذْهَبَا بِـَٔايَـٰتِنَآ ۖ إِنَّا مَعَكُم مُّسْتَمِعُونَ ﴿١٥﴾
Аллоҳ Мусо алайҳиссаломга деди: "Асло! Улар сени ҳеч қачон ўлдира олмаслар. Биродаринг Ҳорун билан бирга ростгўй эканингизга далолат қилувчи оятларимизни олиб бораверинглар. Албатта, Биз сизлар билан биргамиз. Сизларни қўллаб-қувватлаб,сизлар айтаётган гапларни ҳам,улар айтаётган гапларни ҳам эшитибтурамиз.Бирон гап Бизга эшитилмай қолмас"
فَأْتِيَا فِرْعَوْنَ فَقُولَآ إِنَّا رَسُولُ رَبِّ ٱلْعَـٰلَمِينَ ﴿١٦﴾
Фиръавнга борибайтинглар: "Биз ҳамма махлуқотлар Парвардигори тарафидан сенга юборилган элчилармиз"
أَنْ أَرْسِلْ مَعَنَا بَنِىٓ إِسْرَٰٓءِيلَ ﴿١٧﴾
"Бани Исроилни биз билан қўйибюбор". بلغ Qur’on · Tafsir قال ألم نربك فينا وليدا ولبثت فينا من عمركسنين
قَالَ أَلَمْ نُرَبِّكَ فِينَا وَلِيدًۭا وَلَبِثْتَ فِينَا مِنْ عُمُرِكَ سِنِينَ ﴿١٨﴾
Фиръавн Мусо алайҳиссаломга деди: "Сени гўдаклигингдан ичимизда тарбия қилмадикми? Умрингнингбир неча йилида бизнингорамизда турмадингми?Энди нима учун пайғамбарлик даъвосини қиляпсан?"
وَفَعَلْتَ فَعْلَتَكَ ٱلَّتِى فَعَلْتَ وَأَنتَ مِنَ ٱلْكَـٰفِرِينَ ﴿١٩﴾
Қавмингдаги бир одамга ёрдам бериб, бир қибтийни ўлдириш билан катта гуноҳ содир этмадингми ва менинг неъматларимга нонкўрлик қилмадингми?
قَالَ فَعَلْتُهَآ إِذًۭا وَأَنَا۠ مِنَ ٱلضَّآلِّينَ ﴿٢٠﴾
Мусоалайҳиссалом қилган ишини эътироф этиб,Фиръавнга деди:"Мен уодамни ваҳий келмасидан олдин жоҳил пайтимда ўлдирган эдим"
فَفَرَرْتُ مِنكُمْ لَمَّا خِفْتُكُمْ فَوَهَبَ لِى رَبِّى حُكْمًۭا وَجَعَلَنِى مِنَ ٱلْمُرْسَلِينَ ﴿٢١﴾
Уни ўлдириб қўйганимдан кейин сизлардан қўрқиб, Мадян ерига қочиб кетгандим. Бас, Парвардигорим менга илм атоэтди ва мени Ўзинингодамларга юборган пайғамбарларидан бири қилди
وَتِلْكَ نِعْمَةٌۭ تَمُنُّهَا عَلَىَّ أَنْ عَبَّدتَّ بَنِىٓ إِسْرَٰٓءِيلَ ﴿٢٢﴾
Мени қул қилиболмасдан тарбия қилганингни миннат қиляпман. Ҳолбуки, сен Бани Исроилни қул қилиболгансан. Бунарса мени сени даъват қилишимдан ман қила олмайди
قَالَ فِرْعَوْنُ وَمَا رَبُّ ٱلْعَـٰلَمِينَ ﴿٢٣﴾
Фиръавн Мусо алайҳиссаломга деди: "Ўзингча мени пайғамбар қилиб юборган, дейсан. Ўша сени пайғамбар қилибюборган махлуқотлар парвардигори ким?"
قَالَ رَبُّ ٱلسَّمَـٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضِ وَمَا بَيْنَهُمَآ ۖ إِن كُنتُم مُّوقِنِينَ ﴿٢٤﴾
Мусо Фиръавнга шундай жавоб берди: "Махлуқотлар Парвардигори осмонларнинг Парвардигори, ернинг Парвардигори, улар орасидаги нарсаларнинг Парвардигори. У сизларнинг Парвардигорингиз эканига аниқ ишонсангизлар, бас, ёлғиз Унгагина ибодат қилинглар". قال لمن حوله ألا تستمعون
قَالَ لِمَنْ حَوْلَهُۥٓ أَلَا تَسْتَمِعُونَ ﴿٢٥﴾
Фиръавн атрофидаги боёнларга деди: "Мусонинг жавобини эшитмаяпсизларми? Унинг даъвоси ёлғон эканини англамаяпсизларми?" بلغ Qur’on · Tafsir
قَالَ رَبُّكُمْ وَرَبُّ ءَابَآئِكُمُ ٱلْأَوَّلِينَ ﴿٢٦﴾
Мусо уларга деди: "Аллоҳ сизларнинг Парвардигорингиз ва ўтган ота-боболарингизнинг Парвардигори"
قَالَ إِنَّ رَسُولَكُمُ ٱلَّذِىٓ أُرْسِلَ إِلَيْكُمْ لَمَجْنُونٌۭ ﴿٢٧﴾
Фиръавн деди: "Ўзини пайғамбар деб даъво қилаётган бу одам аниқ телбадир. Нима деяётганини ўзи ҳам билмайди"
قَالَ رَبُّ ٱلْمَشْرِقِ وَٱلْمَغْرِبِ وَمَا بَيْنَهُمَآ ۖ إِن كُنتُمْ تَعْقِلُونَ ﴿٢٨﴾
Мусо деди: "Мен сизларни Аллоҳга даъват қиляпман. Агар ақлингизни ишлатадиган бўлсангизлар, У машриқу мағрибнингва улар орасидаги нарсаларнингПарвардигоридир"
قَالَ لَئِنِ ٱتَّخَذْتَ إِلَـٰهًا غَيْرِى لَأَجْعَلَنَّكَ مِنَ ٱلْمَسْجُونِينَ ﴿٢٩﴾
Фиръавн Мусога муносиб ҳужжат топиб бера олмаганидан кейин шундай деди: "Мендан бошқага ибодат қиладиган бўлсанг,сени зиндонбанд айлайман". قال أولو جئتك بشىء م بين
قَالَ أَوَلَوْ جِئْتُكَ بِشَىْءٍۢ مُّبِينٍۢ ﴿٣٠﴾
Мусо алайҳиссалом Фиръавнга деди: "Сенга Аллоҳ тарафидан ўзимнинг ҳақ эканимга очиқ ҳужжат, мўъжиза келтирсам ҳам мени зиндонбанд қиласамми?"
قَالَ فَأْتِ بِهِۦٓ إِن كُنتَ مِنَ ٱلصَّـٰدِقِينَ ﴿٣١﴾
Деди:"Агар даъвойингрост бўлса,ҳақ эканингни исботлайдиган ўша ҳужжатни келтир". فألق عصاه فإذا هى ثعبان م بين
فَأَلْقَىٰ عَصَاهُ فَإِذَا هِىَ ثُعْبَانٌۭ مُّبِينٌۭ ﴿٣٢﴾
Мусоасосини ерга ташлаган эди, ўша заҳоти у чинакам аждарга айланди
وَنَزَعَ يَدَهُۥ فَإِذَا هِىَ بَيْضَآءُ لِلنَّـٰظِرِينَ ﴿٣٣﴾
Қўлини чўнтагидан чиқарган эди, бирдан у қарабтурганларга оппоқ, нурли бўлибкўринди. قال للملإ حوله إن هذا لسحرعليم
قَالَ لِلْمَلَإِ حَوْلَهُۥٓ إِنَّ هَـٰذَا لَسَـٰحِرٌ عَلِيمٌۭ ﴿٣٤﴾
Фиръавн атрофидаги аъёнларига деди:"Буодам ўткир сеҳргар экан". بلغ Qur’on · Tafsir يريد أن يخرجكم من أرضكم بسحره فماذا تأمرون
يُرِيدُ أَن يُخْرِجَكُم مِّنْ أَرْضِكُم بِسِحْرِهِۦ فَمَاذَا تَأْمُرُونَ ﴿٣٥﴾
"Сеҳри билан сизларни ерингиздан чиқариб юбормоқчи бўляпти. Хўш, энди нима қилайлик, қандай фикрдасизлар?"
قَالُوٓا۟ أَرْجِهْ وَأَخَاهُ وَٱبْعَثْ فِى ٱلْمَدَآئِنِ حَـٰشِرِينَ ﴿٣٦﴾
Аъёнлар дедилар: "Уни ва акаси Ҳорунни ҳозирча жазоламасдан қўйиб тургин-да, ҳамма шаҳарларга сеҳргарларни тўплабкеладиганларни юбор". يأتوك بكل سحار عليم
يَأْتُوكَ بِكُلِّ سَحَّارٍ عَلِيمٍۢ ﴿٣٧﴾
Сенга ўткир сеҳргарларни келтирсинлар
فَجُمِعَ ٱلسَّحَرَةُ لِمِيقَـٰتِ يَوْمٍۢ مَّعْلُومٍۢ ﴿٣٨﴾
Бас,Фиръавн Мусобилан беллашишлари учун сеҳргарларини белгиланган вақтда келишилган жойга тўплади. وقيل للناس هل أنتم م جتمعون
وَقِيلَ لِلنَّاسِ هَلْ أَنتُم مُّجْتَمِعُونَ ﴿٣٩﴾
Одамларга айтилди: "Тўпланиб бўлдингизми? Қани кўрайлик-чи, ким ғолиб бўлар экан? Мусоми ёки сеҳргарларми?"
لَعَلَّنَا نَتَّبِعُ ٱلسَّحَرَةَ إِن كَانُوا۟ هُمُ ٱلْغَـٰلِبِينَ ﴿٤٠﴾
Ажабэмаски, сеҳргарлар Мусодан ғолиббўлсалар ва биз уларга эргашсак
فَلَمَّا جَآءَ ٱلسَّحَرَةُ قَالُوا۟ لِفِرْعَوْنَ أَئِنَّ لَنَا لَأَجْرًا إِن كُنَّا نَحْنُ ٱلْغَـٰلِبِينَ ﴿٤١﴾
Сеҳргарлар Мусони енгиш учун Фиръавннинг ёнига келишгач: "Агар Мусодан ғолиб бўлсак, бизга бирон моддий ёки маънавий мукофот бериладими?"
قَالَ نَعَمْ وَإِنَّكُمْ إِذًۭا لَّمِنَ ٱلْمُقَرَّبِينَ ﴿٤٢﴾
Фиръавн уларга деди: "Мусо устидан ғалаба қозонсангизлар, менинг яқин кишиларимга айланасизлар, сизларга юксак мансаблар бераман"
قَالَ لَهُم مُّوسَىٰٓ أَلْقُوا۟ مَآ أَنتُم مُّلْقُونَ ﴿٤٣﴾
Мусо Аллоҳнинг қўллашига ҳам, ўзининг сеҳргар эмаслигига ҳам аниқ ишонган ҳолда уларга деди: "Арқону асоларингизни ташланглар". بلغ Qur’on · Tafsir
فَأَلْقَوْا۟ حِبَالَهُمْ وَعِصِيَّهُمْ وَقَالُوا۟ بِعِزَّةِ فِرْعَوْنَ إِنَّا لَنَحْنُ ٱلْغَـٰلِبُونَ ﴿٤٤﴾
Арқонлари ва асоларини ташлаб дедилар: "Фиръавннинг буюклигига қасамки, биз ғолиб бўламиз, Мусо эса мағлуб бўлади". فألق موس عصاهفإذا هى تلقف ما يأفكون
فَأَلْقَىٰ مُوسَىٰ عَصَاهُ فَإِذَا هِىَ تَلْقَفُ مَا يَأْفِكُونَ ﴿٤٥﴾
Мусоҳам асосини ташлаган эди, у бир баҳайбат аждарҳога айланиб, уларнингуйдирмаларини юта бошлади
فَأُلْقِىَ ٱلسَّحَرَةُ سَـٰجِدِينَ ﴿٤٦﴾
Сеҳргарлар Мусонинг асоси улар ташлаган сеҳрларини юта бошлаганини кўриб, сажда қилган ҳолларида ерга ташландилар
قَالُوٓا۟ ءَامَنَّا بِرَبِّ ٱلْعَـٰلَمِينَ ﴿٤٧﴾
Дедилар: "Ҳамма махлуқотларнингПарвардигорига иймон келтирдик". رب موس وهرون
رَبِّ مُوسَىٰ وَهَـٰرُونَ ﴿٤٨﴾
Мусо ва Ҳоруннинг Парвардигорига
قَالَ ءَامَنتُمْ لَهُۥ قَبْلَ أَنْ ءَاذَنَ لَكُمْ ۖ إِنَّهُۥ لَكَبِيرُكُمُ ٱلَّذِى عَلَّمَكُمُ ٱلسِّحْرَ فَلَسَوْفَ تَعْلَمُونَ ۚ لَأُقَطِّعَنَّ أَيْدِيَكُمْ وَأَرْجُلَكُم مِّنْ خِلَـٰفٍۢ وَلَأُصَلِّبَنَّكُمْ أَجْمَعِينَ ﴿٤٩﴾
وأ رجلكم من خلف ولأصلبنكم أ جمعين Фиръавн сеҳргарларнингиймонга келганларини қоралабдеди: "Сизларга изн бермасимдан олдин Мусога иймон келтирдингизми? Сизларга сеҳрни ўргатган каттангиз мана шу Мусонинг ўзи. Ҳаммангиз Мисрни қўлга олиш учун тил бириктиргансиз. Менинг нималарга қодирлигимни яқинда билиб оласизлар. Қўл ва оёқларингизни қарама- қарши тарафидан чопиб ташлайман. (Яъни, ўнг оёқ билан чап қўлни ёки аксинча). Ҳаммангизни хурмо дарахтинингшохларига осаман. Биронтангизни тирик қолдирмайман"
قَالُوا۟ لَا ضَيْرَ ۖ إِنَّآ إِلَىٰ رَبِّنَا مُنقَلِبُونَ ﴿٥٠﴾
Сеҳргарлар Фиръавнга дедилар: "Оссанг ҳам, чопсанг ҳам шу дунёда қиласан. Бу дунё эса ўткинчи. Азобинг бир зумда тугайди. Биз эса Парвардигоримизга қайтамиз ва У Зот бизни Ўзинингмангу раҳматига дохил қилади"
إِنَّا نَطْمَعُ أَن يَغْفِرَ لَنَا رَبُّنَا خَطَـٰيَـٰنَآ أَن كُنَّآ أَوَّلَ ٱلْمُؤْمِنِينَ ﴿٥١﴾
Биз биринчилардан бўлиб Мусони тасдиқ этганлар ва унга иймон келтирганлар бўлганимиз учун Парвардигоримиз олдин қилибўтган хатоларимизни мағфират айлашини умид қиламиз. بلغ Qur’on · Tafsir
۞ وَأَوْحَيْنَآ إِلَىٰ مُوسَىٰٓ أَنْ أَسْرِ بِعِبَادِىٓ إِنَّكُم مُّتَّبَعُونَ ﴿٥٢﴾
Мусога ваҳий қилиб, Бани Исроилни олиб тунда йўлга чиқишни буюрдик ҳамда Фиръавн ва унинг одамлари орқаларидан таъқибэтиши ҳақида хабар бердик
فَأَرْسَلَ فِرْعَوْنُ فِى ٱلْمَدَآئِنِ حَـٰشِرِينَ ﴿٥٣﴾
Фиръавн МусонингБани Исроилни олиб, Мисрдан чиқибкетганидан хабар топгач, уларни қайтариш мақсадида айрим аскарларини лашкар тўплаш учун шаҳарларга юборди
إِنَّ هَـٰٓؤُلَآءِ لَشِرْذِمَةٌۭ قَلِيلُونَ ﴿٥٤﴾
Фиръавн Бани Исроилшаънини ерга урибдеди:"Улар бор-йўғи бир ҳовучяалангоёқлардир"
وَإِنَّهُمْ لَنَا لَغَآئِظُونَ ﴿٥٥﴾
Албатта,улар бизни ғазаблантирадиган ишни қилдилар. وإنا لجميع حذرون
وَإِنَّا لَجَمِيعٌ حَـٰذِرُونَ ﴿٥٦﴾
Албатта, биз ҳушёрмиз, эҳтиёт чораларини кўриб қўйганмиз. فأخرجنهم من جنت وعيون
فَأَخْرَجْنَـٰهُم مِّن جَنَّـٰتٍۢ وَعُيُونٍۢ ﴿٥٧﴾
Бас, Биз Фиръавн ва унингқавмини боғлару булоқларга бой Мисрдан чиқардик. وكنوز ومقام كريم
وَكُنُوزٍۢ وَمَقَامٍۢ كَرِيمٍۢ ﴿٥٨﴾
Бебаҳо хазиналару гўзал ошёнларга бой Мисрдан чиқардик
كَذَٰلِكَ وَأَوْرَثْنَـٰهَا بَنِىٓ إِسْرَٰٓءِيلَ ﴿٥٩﴾
Фиръавн ва унинг қавмини бу неъматлардан маҳрум қилганимиздек, уларни Шом диёридаги Бани Исроилга ўтказиб қўйдик. فأتبعوهم م شرقين
فَأَتْبَعُوهُم مُّشْرِقِينَ ﴿٦٠﴾
Фиръавн ва унингқавми Бани Исроил изидан бориб, кун чиқиш пайтида уларга етиболди
فَلَمَّا تَرَٰٓءَا ٱلْجَمْعَانِ قَالَ أَصْحَـٰبُ مُوسَىٰٓ إِنَّا لَمُدْرَكُونَ ﴿٦١﴾
Фиръавн қавми Мусо қавминингортидан қувиб борди. Икки қавм бир-бирини кўрадиган даражада яқинлашиб қолганда Мусо қавми: "Улар бизга етиб оладилар. Улардан қочиб-қутула олмаймиз", дедилар. بلغ Qur’on · Tafsir
قَالَ كَلَّآ ۖ إِنَّ مَعِىَ رَبِّى سَيَهْدِينِ ﴿٦٢﴾
Мусо деди: "Иш сизлар ўйлагандек эмас. Зеро, Парвардигорим мен билан бирга. У мени қўллаб-қувватлайди ва менга нажот йўлини кўрсатади"
فَأَوْحَيْنَآ إِلَىٰ مُوسَىٰٓ أَنِ ٱضْرِب بِّعَصَاكَ ٱلْبَحْرَ ۖ فَٱنفَلَقَ فَكَانَ كُلُّ فِرْقٍۢ كَٱلطَّوْدِ ٱلْعَظِيمِ ﴿٦٣﴾
Мусога ваҳий юбориб, асоси билан денгизни уришни амр этдик. У амримизни бажокелтирди. Денгиз ёрилиб, ўн икки йўлак ҳосил бўлди. Бани Исроил қабилаларининг сони ҳам шунча эди. Ҳар бир йўлак бамисоли бир улкан тоғдек баҳайбат ва сув ўтказмайдиган мустаҳкам эди
وَأَزْلَفْنَا ثَمَّ ٱلْـَٔاخَرِينَ ﴿٦٤﴾
Фиръавн ва унингқавми ҳам йўл очиқ дебўйлаб, денгизга кирдилар. وأنجينا موس ومن معه أجمعين
وَأَنجَيْنَا مُوسَىٰ وَمَن مَّعَهُۥٓ أَجْمَعِينَ ﴿٦٥﴾
Мусова унингқавми Бани Исроилни қутқардик.Улардан биронтаси ҳам ҳалок бўлмади
ثُمَّ أَغْرَقْنَا ٱلْـَٔاخَرِينَ ﴿٦٦﴾
Фиръавн ва унингқавмини эса денгизга ғарқ айладик
إِنَّ فِى ذَٰلِكَ لَـَٔايَةًۭ ۖ وَمَا كَانَ أَكْثَرُهُم مُّؤْمِنِينَ ﴿٦٧﴾
Денгиз ёрилиб, Мусо ва унинг одамлари нажот топиши, Фиръавн ва унинг одамлари эса ҳалокатга учрашида Мусонинг ҳақ пайғамбар эканига далолат қилувчи оят-аломатлар бор. Фиръавн одамларининг кўплари мўмин бўлмадилар
وَإِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ ٱلْعَزِيزُ ٱلرَّحِيمُ ﴿٦٨﴾
Эй Пайғамбар, Парвардигорингиз Азиздир, Ғолибдирки, душманларидан қасос олгай, тавба қилувчиларга эса Меҳрибондир
وَٱتْلُ عَلَيْهِمْ نَبَأَ إِبْرَٰهِيمَ ﴿٦٩﴾
Эй Пайғамбар,уларга Иброҳим қиссасини ўқибберинг. إذ قال لأبيه وقومه ما تعبدون
إِذْ قَالَ لِأَبِيهِ وَقَوْمِهِۦ مَا تَعْبُدُونَ ﴿٧٠﴾
У отаси Озарга ва қавмига шундай деганди: "Аллоҳни қўйиб, нимага ибодат қиляпсизлар?" بلغ Qur’on · Tafsir قالوانعبد أصناما فنظل لها عكفين
قَالُوا۟ نَعْبُدُ أَصْنَامًۭا فَنَظَلُّ لَهَا عَـٰكِفِينَ ﴿٧١﴾
Унга қавми деди: "Бут-санамларга ибодат қиляпмиз ва уларга содиқ қоламиз". قال هل يسمعونكم إذ تدعون
قَالَ هَلْ يَسْمَعُونَكُمْ إِذْ تَدْعُونَ ﴿٧٢﴾
Иброҳим уларга деди:"Бутларингиз қилаётган дуоларингизни эшитадими?" أو ينفعونكم أو يضرون
أَوْ يَنفَعُونَكُمْ أَوْ يَضُرُّونَ ﴿٧٣﴾
Итоат этганингларда фойда, осийлик қилганингларда эса зарар келтира оладими?
قَالُوا۟ بَلْ وَجَدْنَآ ءَابَآءَنَا كَذَٰلِكَ يَفْعَلُونَ ﴿٧٤﴾
Дуоларимизни эшитмайдилар, фойда ёки зарар ҳам келтира олмайдилар. Лекин ота-боболаримиз шундай қилганлар. Биз уларга тақлид қиламиз, холос. قال أفرءيتم ما كنتم تعبدون
قَالَ أَفَرَءَيْتُم مَّا كُنتُمْ تَعْبُدُونَ ﴿٧٥﴾
Иброҳим деди: "Аллоҳни қўйиб, қандай бутларга ибодат қилаётганингиз ҳақида ҳеч ўйлабкўрганмисизлар?"
أَنتُمْ وَءَابَآؤُكُمُ ٱلْأَقْدَمُونَ ﴿٧٦﴾
Ота-боболарингиз сиғинган бутлар ҳақида-чи? و
فَإِنَّهُمْ عَدُوٌّۭ لِّىٓ إِلَّا رَبَّ ٱلْعَـٰلَمِينَ ﴿٧٧﴾
Уларнинг ҳаммаси менга душман. Чунки ҳаммаси ботил. Ёлғиз барча махлуқотларнинг Парвардигори Аллоҳгина ҳақ
ٱلَّذِى خَلَقَنِى فَهُوَ يَهْدِينِ ﴿٧٨﴾
Парвардигоримки, мени яратди ва менга ҳар икки дунё саодатига олибборувчи йўлни кўрсатибқўяди
وَٱلَّذِى هُوَ يُطْعِمُنِى وَيَسْقِينِ ﴿٧٩﴾
Парвардигоримки, ёлғиз Ўзигина оч қолсам егулик беради, чанқасам ичгулик. وإ ذا مرضت فهو يشفين
وَإِذَا مَرِضْتُ فَهُوَ يَشْفِينِ ﴿٨٠﴾
Парвардигоримки, касал бўлсам, ёлғиз Ўзигина шифо беради. Ундан ўзга шифо бергувчи йўқ. بلغ Qur’on · Tafsir
وَٱلَّذِى يُمِيتُنِى ثُمَّ يُحْيِينِ ﴿٨١﴾
Парвардигоримки,ёлғиз Ўзи ажалим етганда жонимни олади ва ўлганимдан кейин қайта тирилтиради
وَٱلَّذِىٓ أَطْمَعُ أَن يَغْفِرَ لِى خَطِيٓـَٔتِى يَوْمَ ٱلدِّينِ ﴿٨٢﴾
Парвардигоримки,Қиёмат куни гуноҳларимни мағфират айлашини ёлғиз Ўзидангина умид қиламан
رَبِّ هَبْ لِى حُكْمًۭا وَأَلْحِقْنِى بِٱلصَّـٰلِحِينَ ﴿٨٣﴾
Иброҳим Парвардигорига илтижо қилиб деди: "Парвардигорим, менга дин илмини ато этгин. Мени жаннатга киритиб,солиҳлар - ўзимдан олдинги пайғамбарлар сафига қўшгин"
وَٱجْعَل لِّى لِسَانَ صِدْقٍۢ فِى ٱلْـَٔاخِرِينَ ﴿٨٤﴾
Мендан кейин келадиган авлодлар орасида яхши номим қолсин.Мени чин дилдан мақтасинлар
وَٱجْعَلْنِى مِن وَرَثَةِ جَنَّةِ ٱلنَّعِيمِ ﴿٨٥﴾
Менга мўмин бандалар яйрабюрадиган неъматлар жаннатидан жой бериб,унингворисларидан айлагин
وَٱغْفِرْ لِأَبِىٓ إِنَّهُۥ كَانَ مِنَ ٱلضَّآلِّينَ ﴿٨٦﴾
Отамни мағфират қилгин. У ширк туфайли ҳақ йўлдан озганлар сафида бўлди. Иброҳим алайҳиссалом отасининг дўзахий экани аниқ бўлмасидан олдин унингҳақига дуоқилганди.Дўзахий экани аниқлашгач,ундан юз ўгирди ва унинг ҳақига дуо қилмай қўйди. ولا تخزنى يوم يبعثون
وَلَا تُخْزِنِى يَوْمَ يُبْعَثُونَ ﴿٨٧﴾
Одамлар ҳисоб-китобучун қайта тирилтириладиган кунда мени азобга гирифтор айлаб, шарманда қилма. يوملا ينفع مال ولا بنون
يَوْمَ لَا يَنفَعُ مَالٌۭ وَلَا بَنُونَ ﴿٨٨﴾
Одамнингшу дунёда топган мол-дунёси ҳам, бола-чақаси ҳам фойда бермайдиган кунда мени шарманда қилма
إِلَّا مَنْ أَتَى ٱللَّهَ بِقَلْبٍۢ سَلِيمٍۢ ﴿٨٩﴾
Аллоҳнинг ҳузурига ширк, мунофиқлик, риё, кибр каби кирлардан қалбини пок тутиб бора олган кимсагина бундан мустасно. Зеро, у кунда мол-дунё ҳам, бола-чақа ҳам асқотмас. بلغ Qur’on · Tafsir
وَأُزْلِفَتِ ٱلْجَنَّةُ لِلْمُتَّقِينَ ﴿٩٠﴾
Жаннат Парвардигоридан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қилган зотларга яқинлаштирилди
وَبُرِّزَتِ ٱلْجَحِيمُ لِلْغَاوِينَ ﴿٩١﴾
Маҳшар куни дўзахҳақ диндан адашиб,йўлдан озганларга кўрсатилди. وقيل لهم أين ما كنتمتعبدون
وَقِيلَ لَهُمْ أَيْنَ مَا كُنتُمْ تَعْبُدُونَ ﴿٩٢﴾
Уларга айтилди: "Ибодат қилиб юрган нарсаларингиз қани?!"
مِن دُونِ ٱللَّهِ هَلْ يَنصُرُونَكُمْ أَوْ يَنتَصِرُونَ ﴿٩٣﴾
Аллоҳни қўйиб, ўшаларга ибодат қиласизлар. Улар сизларни Аллоҳнингазобидан қутқара оладими? Сизлар тугул, ўзларини қутқара оладиларми?
فَكُبْكِبُوا۟ فِيهَا هُمْ وَٱلْغَاوُۥنَ ﴿٩٤﴾
Улар ҳам,уларни йўлдан урганлар ҳам устма-уст дўзахга улоқтирилди. وجنود إ بليس أجمعون
وَجُنُودُ إِبْلِيسَ أَجْمَعُونَ ﴿٩٥﴾
Иблиснинг шайтонлардан иборат лашкарлари, ҳамма-ҳаммалари, биронтаси ҳам қолмасдан дўзахга улоқтирилдилар. قالوا وهم فيها يختصمون
قَالُوا۟ وَهُمْ فِيهَا يَخْتَصِمُونَ ﴿٩٦﴾
Аллоҳга ширк келтириб,У Зотдан бошқасига ибодат қиладиган мушриклар ўша сохта маъбудлари билан талашиб- тортишар эканлар,шундай дедилар:
تَٱللَّهِ إِن كُنَّا لَفِى ضَلَـٰلٍۢ مُّبِينٍ ﴿٩٧﴾
Аллоҳга қасамки, биз, албатта, очиқ залолатда бўлган эканмиз
إِذْ نُسَوِّيكُم بِرَبِّ ٱلْعَـٰلَمِينَ ﴿٩٨﴾
Сизларни ҳамма махлуқотларнинг парвардигоридек кўриб, Унга ибодат қилгандек, сизларга ҳам ибодат қилайликми? بلغ Qur’on · Tafsir
وَمَآ أَضَلَّنَآ إِلَّا ٱلْمُجْرِمُونَ ﴿٩٩﴾
Бизни Аллоҳни қўйиб,ўзларига ибодат қилишга чорлаган жиноятчиларгина йўлдан урганлар. فما لنا من شفعين
فَمَا لَنَا مِن شَـٰفِعِينَ ﴿١٠٠﴾
Мана энди бизни Аллоҳнингазобидан қутқариболадиган шафоатчилар ҳам йўқ. ولا صديق حميم
وَلَا صَدِيقٍ حَمِيمٍۢ ﴿١٠١﴾
Бизни ҳимояқиладиган бирон қадрдон дўст ҳам йўқ
فَلَوْ أَنَّ لَنَا كَرَّةًۭ فَنَكُونَ مِنَ ٱلْمُؤْمِنِينَ ﴿١٠٢﴾
Дунё ҳаётига яна бир бор қайтишнинг иложи бўлганда қанийди. Аллоҳга иймон келтириб, мўминлардан бўлар эдик
إِنَّ فِى ذَٰلِكَ لَـَٔايَةًۭ ۖ وَمَا كَانَ أَكْثَرُهُم مُّؤْمِنِينَ ﴿١٠٣﴾
Иброҳим алайҳиссалом ва ҳақни ёлғонга чиқарганларнинг оқибати ҳақидаги бу қиссада ибрат оладиганларга ибрат бор.Уларнингкўплари мўмин бўлмаган эдилар
وَإِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ ٱلْعَزِيزُ ٱلرَّحِيمُ ﴿١٠٤﴾
Эй Пайғамбар, Парвардигорингиз Азиздир, Ғолибдирки, душманларидан қасос олгай, тавба қилувчиларга эса Меҳрибондир
كَذَّبَتْ قَوْمُ نُوحٍ ٱلْمُرْسَلِينَ ﴿١٠٥﴾
Нуҳ қавми Нуҳ алайҳиссаломни ёлғончига чиқариш билан ҳамма пайғамбарларни ёлғончига чиқардилар. إذ قال لهم أخوهم نوح ألا تتقون
إِذْ قَالَ لَهُمْ أَخُوهُمْ نُوحٌ أَلَا تَتَّقُونَ ﴿١٠٦﴾
Ўшанда уларга қондош биродарлари Нуҳ: "Аллоҳдан қўрқиб, Ундан бошқага ибодат қилишдан тийилмайсизларми?", деган эди. إنى لكم رسول أمين
إِنِّى لَكُمْ رَسُولٌ أَمِينٌۭ ﴿١٠٧﴾
Мен сизларга юборилган пайғамбарман. Мени сизларга Аллоҳ юборди. Ишончли пайғамбарман. Аллоҳ менга юборган ваҳийдан оширибҳам юбормайман, камайтирибҳам. بلغ Qur’on · Tafsir
فَٱتَّقُوا۟ ٱللَّهَ وَأَطِيعُونِ ﴿١٠٨﴾
Бас, Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила қўрқинглар ҳамда мен олиб келган фармон ва тақиқларга амал қилинглар
وَمَآ أَسْـَٔلُكُمْ عَلَيْهِ مِنْ أَجْرٍ ۖ إِنْ أَجْرِىَ إِلَّا عَلَىٰ رَبِّ ٱلْعَـٰلَمِينَ ﴿١٠٩﴾
Сизларга Парвардигорим тарафидан етказган хабарим учун мукофот сўрамайман. Менга савоб бериш ҳамма махлуқотларнингПарвардигори Аллоҳнинггина зиммасидадир
فَٱتَّقُوا۟ ٱللَّهَ وَأَطِيعُونِ ﴿١١٠﴾
Бас, Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила қўрқинглар ҳамда мен олиб келган фармон ва тақиқларга амал қилинглар
۞ قَالُوٓا۟ أَنُؤْمِنُ لَكَ وَٱتَّبَعَكَ ٱلْأَرْذَلُونَ ﴿١١١﴾
Унга қавми шундай деди: "Эй Нуҳ, тобеларинг пасткаш, ялангоёқлар бўлиб турган бир пайтда биз сенга эргашармидик?! Уларнингорасида биронта бообрўси бўлмаса?! قال وما علمى بما كانوايعملون
قَالَ وَمَا عِلْمِى بِمَا كَانُوا۟ يَعْمَلُونَ ﴿١١٢﴾
Уларга Нуҳ алайҳиссалом деди: "Ўша мўминлар нима иш қилиб юрганларидан бехабарман. Мен уларнинг амалларини ҳисоблаб юрадиган вакил эмасман"
إِنْ حِسَابُهُمْ إِلَّا عَلَىٰ رَبِّى ۖ لَوْ تَشْعُرُونَ ﴿١١٣﴾
Уларни ҳисоб-китоб қилиш ёлғиз Аллоҳнинг зиммасидадир. Аллоҳ уларнинг яширин ишларини ҳам, ошкора ишларини ҳам билади.Буменингишим эмас,агар гапираётган гапингизни ҳис қила олсангизлар
وَمَآ أَنَا۠ بِطَارِدِ ٱلْمُؤْمِنِينَ ﴿١١٤﴾
Мен сизлар иймонга келишинглар учун талабингларга кўниб,мўминларни ҳузуримдан ҳайдабюборадиган одам эмасман. إ ن أناإ ل انذير م بين
إِنْ أَنَا۠ إِلَّا نَذِيرٌۭ مُّبِينٌۭ ﴿١١٥﴾
Мен фақат очиқ огоҳлантиргувчиман, холос. Сизларни Аллоҳнингазобидан огоҳлантираман
قَالُوا۟ لَئِن لَّمْ تَنتَهِ يَـٰنُوحُ لَتَكُونَنَّ مِنَ ٱلْمَرْجُومِينَ ﴿١١٦﴾
Қавми унга деди: "Эй Нуҳ, агар даъватингни бас қилмасанг, албатта, тошбўрон қилиниб ўлдириласан". بلغ Qur’on · Tafsir قال رب إن قومى كذبون
قَالَ رَبِّ إِنَّ قَوْمِى كَذَّبُونِ ﴿١١٧﴾
Нуҳ Парвардигорига дуо қилибдеди: "Қавмим мени ёлғончига чиқарди. Сен тарафингдан олибкелган хабаримни тасдиқламади"
فَٱفْتَحْ بَيْنِى وَبَيْنَهُمْ فَتْحًۭا وَنَجِّنِى وَمَن مَّعِىَ مِنَ ٱلْمُؤْمِنِينَ ﴿١١٨﴾
Улар билан менингорамизда шундай ҳукм қилгинки, улар саркашлик билан ноҳақликка ёпишиболганлари учун ҳалок бўлсинлар. Менга ва мен билан бирга бўлган мўминларга эса бу ҳалокатдан нажот бер
فَأَنجَيْنَـٰهُ وَمَن مَّعَهُۥ فِى ٱلْفُلْكِ ٱلْمَشْحُونِ ﴿١١٩﴾
Унингдуосини ижобат қилиб, унга ва у билан бирга бўлганларга одамлару ҳайвонларга тўла кемада нажот бердик
ثُمَّ أَغْرَقْنَا بَعْدُ ٱلْبَاقِينَ ﴿١٢٠﴾
Кейин қолганларни, яъни, Нуҳ қавмини ғарқ этдик
إِنَّ فِى ذَٰلِكَ لَـَٔايَةًۭ ۖ وَمَا كَانَ أَكْثَرُهُم مُّؤْمِنِينَ ﴿١٢١﴾
Нуҳ алайҳиссалом ва у билан бирга бўлган мўминларнинг нажот топиши, кофирларнинг эса ҳалокатга учраши ҳақидаги буқиссада ибрат оладиганларга ибрат бор.Уларнингкўплари мўмин бўлмаган эдилар
وَإِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ ٱلْعَزِيزُ ٱلرَّحِيمُ ﴿١٢٢﴾
Эй Пайғамбар, албатта, Парвардигорингиз душманларидан ўч оладиган Азиздур. Тавба қилгувчиларга эса Меҳрибондир
كَذَّبَتْ عَادٌ ٱلْمُرْسَلِينَ ﴿١٢٣﴾
Од қавми ўзи пайғамбари Ҳуд алайҳиссаломни ёлғончига чиқариш билан ҳамма пайғамбарларни ёлғончига чиқарди. إذ قال لهم أخوهم هودألا تتقون
إِذْ قَالَ لَهُمْ أَخُوهُمْ هُودٌ أَلَا تَتَّقُونَ ﴿١٢٤﴾
Эсланг! Ўшанда уларга қондош биродари Ҳуд шундай деган эди: "Аллоҳдан қўрқиб, Ундан ўзгага ибодат қилишни ташламайсизларми?" إنى لكم رسول أمين
إِنِّى لَكُمْ رَسُولٌ أَمِينٌۭ ﴿١٢٥﴾
Албатта, мен сизларга ишончли пайғамбарман. Аллоҳ мени сизларга пайғамбар қилиб юборди. Аллоҳ буюрганидан ошириб ҳам юбормайман, камайтириб ҳам. بلغ Qur’on · Tafsir
فَٱتَّقُوا۟ ٱللَّهَ وَأَطِيعُونِ ﴿١٢٦﴾
Бас, Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила қўрқинглар ҳамда мен олиб келган фармон ва тақиқларга амал қилинглар
وَمَآ أَسْـَٔلُكُمْ عَلَيْهِ مِنْ أَجْرٍ ۖ إِنْ أَجْرِىَ إِلَّا عَلَىٰ رَبِّ ٱلْعَـٰلَمِينَ ﴿١٢٧﴾
Бу ишим учун сизлардан бирон мукофот сўрамайман. Менга савоб бериш фақатгина ҳамма махлуқотларнинг Парвардигори бўлган Аллоҳнинггина зиммасидадир. أتبنون بكل ريع ءاية تعبثون
أَتَبْنُونَ بِكُلِّ رِيعٍ ءَايَةًۭ تَعْبَثُونَ ﴿١٢٨﴾
Ҳар бир тепаликка на дунёйингиз ва на охиратингизга фойда келтирадиган баланд бино қуриб олиб, ўтган- қайтганни масхара қилаверасизми? وتتخذون مصانع لعل كم تخلدون
وَتَتَّخِذُونَ مَصَانِعَ لَعَلَّكُمْ تَخْلُدُونَ ﴿١٢٩﴾
Худди шудунёда абадий қоладигандек,ҳечқачон ўлмайдигандек қасрлар,саройлар қурасизларми?! وإذا بطشتم بطشتمجبارين
وَإِذَا بَطَشْتُم بَطَشْتُمْ جَبَّارِينَ ﴿١٣٠﴾
Кимнидир ўлим ёки дарралашга ҳукм қилсангизлар,шафқатсизларча иш қиласизлар
فَٱتَّقُوا۟ ٱللَّهَ وَأَطِيعُونِ ﴿١٣١﴾
Бас, Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила қўрқинглар ҳамда мен олиб келган фармон ва тақиқларга амал қилинглар
وَٱتَّقُوا۟ ٱلَّذِىٓ أَمَدَّكُم بِمَا تَعْلَمُونَ ﴿١٣٢﴾
Ўзингиз билган неъматларни сизларга атоэтган Аллоҳнингғазабидан қўрқинглар. أمد كم بأ نعم وبنين
أَمَدَّكُم بِأَنْعَـٰمٍۢ وَبَنِينَ ﴿١٣٣﴾
Сизларга чорва ҳайвонларини ва фарзандларни атоэтди. وجنت وعيون
وَجَنَّـٰتٍۢ وَعُيُونٍ ﴿١٣٤﴾
Сизларга боғларни ва оқибтурадиган булоқларни атоэтди
إِنِّىٓ أَخَافُ عَلَيْكُمْ عَذَابَ يَوْمٍ عَظِيمٍۢ ﴿١٣٥﴾
Эй қавмим, устингизга улуғ куннинг- Қиёмат кунинингазоби келишидан қўрқаман. بلغ Qur’on · Tafsir
قَالُوا۟ سَوَآءٌ عَلَيْنَآ أَوَعَظْتَ أَمْ لَمْ تَكُن مِّنَ ٱلْوَٰعِظِينَ ﴿١٣٦﴾
Унга қавми деди: "Бизни огоҳлантирасанми, огоҳлантирмайсанми, бизга фарқи йўқ. Барибир сенга иймон келтирмаймиз ва ўз динимиздан қайтмаймиз"
إِنْ هَـٰذَآ إِلَّا خُلُقُ ٱلْأَوَّلِينَ ﴿١٣٧﴾
Бу олдингиларнингдини, одати ва ахлоқидан бошқа нарса эмас. وما نحن بمعذبين
وَمَا نَحْنُ بِمُعَذَّبِينَ ﴿١٣٨﴾
Биз азоблангувчи эмасмиз
فَكَذَّبُوهُ فَأَهْلَكْنَـٰهُمْ ۗ إِنَّ فِى ذَٰلِكَ لَـَٔايَةًۭ ۖ وَمَا كَانَ أَكْثَرُهُم مُّؤْمِنِينَ ﴿١٣٩﴾
Улар Ҳуд алайҳиссаломни ёлғончига чиқаришда давом этавердилар. Шу сабабли уларни қаттиқ шамол билан ҳалокатга учратдик. Бу ишда ибрат оладиганларга ибрат бор. Уларнингкўплари мўмин бўлмагандилар
وَإِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ ٱلْعَزِيزُ ٱلرَّحِيمُ ﴿١٤٠﴾
Эй Пайғамбар, албатта, Парвардигорингиз душманларидан интиқом оладиган Азиз-Қудратлидир, тавба қилган бандаларига эса Меҳрибондир
كَذَّبَتْ ثَمُودُ ٱلْمُرْسَلِينَ ﴿١٤١﴾
Самуд қавми ҳам ўз пайғамбари Солиҳ алайҳиссаломни ёлғончига чиқариш билан ҳамма пайғамбарларни ёлғончига чиқарди. إذ قال لهم أخوهم صلح ألا تتقون
إِذْ قَالَ لَهُمْ أَخُوهُمْ صَـٰلِحٌ أَلَا تَتَّقُونَ ﴿١٤٢﴾
Ўшанда уларга насабжиҳатидан биродарлари Солиҳ шундай деганди: "Аллоҳдан қўрқиб, У Зотдан бошқага ибодат қилишни ташламайсизларми?" إنى لكم رسول أمين
إِنِّى لَكُمْ رَسُولٌ أَمِينٌۭ ﴿١٤٣﴾
Албатта, мен сизларга ишончли пайғамбарман. Аллоҳ мени сизларга пайғамбар қилиб юборди. Мен ишончли пайғамбарман. Менга келаётган ваҳийдан ошириб ҳам юбормайман, камайтириб ҳам
فَٱتَّقُوا۟ ٱللَّهَ وَأَطِيعُونِ ﴿١٤٤﴾
Бас, Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила қўрқинглар ва мен олиб келган фармон ва тақиқларга итоат қилинглар. بلغ Qur’on · Tafsir
وَمَآ أَسْـَٔلُكُمْ عَلَيْهِ مِنْ أَجْرٍ ۖ إِنْ أَجْرِىَ إِلَّا عَلَىٰ رَبِّ ٱلْعَـٰلَمِينَ ﴿١٤٥﴾
Бу ишим учун сизлардан бирон мукофот сўрамайман. Менга савоб бериш фақатгина ҳамма махлуқотларнинг Парвардигори бўлган Аллоҳнинггина зиммасидадир
أَتُتْرَكُونَ فِى مَا هَـٰهُنَآ ءَامِنِينَ ﴿١٤٦﴾
Шунча ноз-неъматлар ичида тинчгина яшайверамиз, бизга ҳеч ким тегмайди, дебўйлайсизларми? فى جنت وعيون
فِى جَنَّـٰتٍۢ وَعُيُونٍۢ ﴿١٤٧﴾
Бўстонлару оқиб турган булоқларда. وزروع ونخل طلعها هضيم
وَزُرُوعٍۢ وَنَخْلٍۢ طَلْعُهَا هَضِيمٌۭ ﴿١٤٨﴾
Экинзорларумевалари майин пишган хурмозор ичида
وَتَنْحِتُونَ مِنَ ٱلْجِبَالِ بُيُوتًۭا فَـٰرِهِينَ ﴿١٤٩﴾
Яна моҳирлик билан тоғларни йўниб,ўзларингизга уйлар ҳам қуриболяпсизлар
فَٱتَّقُوا۟ ٱللَّهَ وَأَطِيعُونِ ﴿١٥٠﴾
Бас, Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила қўрқинглар ва мен олиб келган фармон ва тақиқларга итоат қилинглар
وَلَا تُطِيعُوٓا۟ أَمْرَ ٱلْمُسْرِفِينَ ﴿١٥١﴾
Гуноҳлар қилиб,ўзларини ўзлари харобэтган бузғунчиларга эргашманглар
ٱلَّذِينَ يُفْسِدُونَ فِى ٱلْأَرْضِ وَلَا يُصْلِحُونَ ﴿١٥٢﴾
Гуноҳлари ила ҳамма ёқни бузадилар,Аллоҳга итоат қилиш билан ўзларини ўзлари ислоҳ этмайдилар
قَالُوٓا۟ إِنَّمَآ أَنتَ مِنَ ٱلْمُسَحَّرِينَ ﴿١٥٣﴾
Унга қавми деди:"Сен сеҳрланиб,ақлдан озганлар тоифасидансан"
مَآ أَنتَ إِلَّا بَشَرٌۭ مِّثْلُنَا فَأْتِ بِـَٔايَةٍ إِن كُنتَ مِنَ ٱلصَّـٰدِقِينَ ﴿١٥٤﴾
Сен ҳам бизга ўхшаган бир одамсан. Биздан ҳеч қандай ортиқ жойинг йўқ. Агар пайғамбар эканинг рост бўлса, қани, бизга бир белги, бир мўъжиза келтир-чи. بلغ Qur’on · Tafsir قال هذه ناقةلها شرب ولكم شرب يوم معلوم
قَالَ هَـٰذِهِۦ نَاقَةٌۭ لَّهَا شِرْبٌۭ وَلَكُمْ شِرْبُ يَوْمٍۢ مَّعْلُومٍۢ ﴿١٥٥﴾
Аллоҳ Солиҳга мўъжиза қилибтошдан бир туяни чиқарибберди. Шунда Солиҳ қавмига деди: "Мана бу туя. Уни кўз билан кўриш ҳам, қўл билан ушлаш ҳам мумкин. Сувдан унинг ўз насибаси бор. Сизларнинг ҳам ўз насибангиз бор. Сув сизларнингнасибангиз бўлган кунда у ичмайди. Унингнасибаси бўлган кунда эса сизлар ичмайсизлар"
وَلَا تَمَسُّوهَا بِسُوٓءٍۢ فَيَأْخُذَكُمْ عَذَابُ يَوْمٍ عَظِيمٍۢ ﴿١٥٦﴾
Унга сўйиш ё уриш каби бирон заҳмат етказманглар. Акс ҳолда Аллоҳнинг азобига учрайсизлар. Бу иш устингизга балоёғиладиган даҳшатли Қиёмат кунида содир бўлади. فعقروها فأصبحوا ندمين
فَعَقَرُوهَا فَأَصْبَحُوا۟ نَـٰدِمِينَ ﴿١٥٧﴾
Туяни сўйишга иттифоқ қилдилар ва уларнинг энг бадбахти уни сўйди. Азоб ёғилиши аниқ бўлганидан кейин қилган ишларига надомат чека бошладилар. Лекин энди кеч бўлганди. Энди надомат фойда бермас эди
فَأَخَذَهُمُ ٱلْعَذَابُ ۗ إِنَّ فِى ذَٰلِكَ لَـَٔايَةًۭ ۖ وَمَا كَانَ أَكْثَرُهُم مُّؤْمِنِينَ ﴿١٥٨﴾
Уларни азоб ушлади. Азоб зилзила ва қичқириқдан иборат эди. Солиҳ алайҳиссалом билан қавми ўртасида бўлиб ўтган буқиссада ибрат оладиганларга ибрат бор.Уларнингкўплари мўмин бўлмагандилар
وَإِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ ٱلْعَزِيزُ ٱلرَّحِيمُ ﴿١٥٩﴾
Эй Пайғамбар, албатта, Парвардигорингиз душманларидан интиқом оладиган Азиздир. Тавба қилган бандаларига эса Меҳрибондир
كَذَّبَتْ قَوْمُ لُوطٍ ٱلْمُرْسَلِينَ ﴿١٦٠﴾
Лут қавми ўзинингпайғамбари Лутни ёлғончига чиқариш билан ҳамма пайғамбарларни ёлғончига чиқарди. إذ قال لهم أخوهم لوط ألا تتقون
إِذْ قَالَ لَهُمْ أَخُوهُمْ لُوطٌ أَلَا تَتَّقُونَ ﴿١٦١﴾
Ўшанда уларга қондош биродарлари Лут шундай деганди: "Аллоҳдан қўрқиб, У Зотга ширк келтиришдан тийилмайсизларми?" إنى لكم رسول أمين
إِنِّى لَكُمْ رَسُولٌ أَمِينٌۭ ﴿١٦٢﴾
Аллоҳ мени сизларга пайғамбар қилиб юборди. Мен ишончли пайғамбарман. Ўзимга келган ваҳийдан ошириб ҳам юбормайман, камайтириб ҳам. بلغ Qur’on · Tafsir
فَٱتَّقُوا۟ ٱللَّهَ وَأَطِيعُونِ ﴿١٦٣﴾
Бас, Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила қўрқинглар ҳамда мен олиб келган фармон ва тақиқларга амал қилинглар
وَمَآ أَسْـَٔلُكُمْ عَلَيْهِ مِنْ أَجْرٍ ۖ إِنْ أَجْرِىَ إِلَّا عَلَىٰ رَبِّ ٱلْعَـٰلَمِينَ ﴿١٦٤﴾
Бу ишим учун сизлардан бирон мукофот сўрамайман. Менга савоб бериш фақатгина ҳамма махлуқотларнинг Парвардигори бўлган Аллоҳнинггина зиммасидадир
أَتَأْتُونَ ٱلذُّكْرَانَ مِنَ ٱلْعَـٰلَمِينَ ﴿١٦٥﴾
Эркакларнинг орқаларига борасизларми?
وَتَذَرُونَ مَا خَلَقَ لَكُمْ رَبُّكُم مِّنْ أَزْوَٰجِكُم ۚ بَلْ أَنتُمْ قَوْمٌ عَادُونَ ﴿١٦٦﴾
Шаҳватингизни қондириш учун Аллоҳ сизларга яратиб қўйган жуфтларингизга бормасдан-а? Йўқ! Сизлар бу манфур ишингиз билан Аллоҳ белгилабқўйган ҳадлардан тажовуз қилган кимсалардирсиз
قَالُوا۟ لَئِن لَّمْ تَنتَهِ يَـٰلُوطُ لَتَكُونَنَّ مِنَ ٱلْمُخْرَجِينَ ﴿١٦٧﴾
Унга қавми деди: "Эй Лут, бизни бу ишдан қайтаришдан тийилмайдиган бўлсанг, сен ҳам, тарафдорларинг ҳам шаҳримиздан қувиласизлар
قَالَ إِنِّى لِعَمَلِكُم مِّنَ ٱلْقَالِينَ ﴿١٦٨﴾
Лут уларга деди:"Албатта мен буқилаётган ишингизни ёмон кўрадиган,ундан нафратланадиган одамман". رب نجنى وأهلى مما يعملون
رَبِّ نَجِّنِى وَأَهْلِى مِمَّا يَعْمَلُونَ ﴿١٦٩﴾
Парвардигорига дуо қилиб деди: "Парвардигорим, менга ва оиламга улар қилаётган манфур ишлар туфайли ёғилажак азобдан нажот бер". فنج ينه وأهله أجمعين
فَنَجَّيْنَـٰهُ وَأَهْلَهُۥٓ أَجْمَعِينَ ﴿١٧٠﴾
Унингдуосини ижобат айлаб, ўзига ҳам, аҳли оиласига ҳам, ҳаммаларига нажот бердик
إِلَّا عَجُوزًۭا فِى ٱلْغَـٰبِرِينَ ﴿١٧١﴾
Фақат унингхотинигина бундан мустасно.У кофир эди.Шунингучун ҳалокатга учрайдиганлар сафидан жой олди. بلغ Qur’on · Tafsir
ثُمَّ دَمَّرْنَا ٱلْـَٔاخَرِينَ ﴿١٧٢﴾
Лут ва унинг аҳли Садум шаҳридан чиқиб кетганларидан кейин қолган қавмини ҳам жуда қаттиқ ҳалокатга гирифтор қилдик
وَأَمْطَرْنَا عَلَيْهِم مَّطَرًۭا ۖ فَسَآءَ مَطَرُ ٱلْمُنذَرِينَ ﴿١٧٣﴾
Уларнинг устига осмондан тош ёғдирдик. Лут уларни, шу ишларини тўхтатмасдан қилаверадиган бўлсалар, Аллоҳнинг азоби келишидан огоҳлантирган эди. Мана энди улар устига ёғаётган бу тошлар нақадар ёмон бало бўлди
إِنَّ فِى ذَٰلِكَ لَـَٔايَةًۭ ۖ وَمَا كَانَ أَكْثَرُهُم مُّؤْمِنِينَ ﴿١٧٤﴾
Қилган манфур ишлари туфайли Лут қавмининг устига ёққан бу балода ибрат олувчилар учун ибрат бордир. Уларнингаксари мўмин бўлмагандилар
وَإِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ ٱلْعَزِيزُ ٱلرَّحِيمُ ﴿١٧٥﴾
Эй Пайғамбар, албатта, Парвардигорингиз душманларидан интиқом оладиган Азиз-Қудратлидир, тавба қилган бандаларига эса Меҳрибондир
كَذَّبَ أَصْحَـٰبُ لْـَٔيْكَةِ ٱلْمُرْسَلِينَ ﴿١٧٦﴾
Мадян яқинидаги қалин дарахтзори бор шаҳарликлар ўз пайғамбарлари Шуайб алайҳиссаломни ёлғончига чиқариш билан, ҳамма пайғамбарларни ёлғончига чиқардилар. إذ قال لهم شعيب ألا تتقون
إِذْ قَالَ لَهُمْ شُعَيْبٌ أَلَا تَتَّقُونَ ﴿١٧٧﴾
Ўшанда уларга Шуайбшундай деганди: "Аллоҳдан қўрқиб, ширкни ташламайсизларми?" إنى لكم رسول أمين
إِنِّى لَكُمْ رَسُولٌ أَمِينٌۭ ﴿١٧٨﴾
Аллоҳ мени сизларга пайғамбар қилиб юборди. Мен ишончли пайғамбарман. Ўзимга келган ваҳийдан ошириб ҳам юбормайман, камайтириб ҳам
فَٱتَّقُوا۟ ٱللَّهَ وَأَطِيعُونِ ﴿١٧٩﴾
Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила қўрқинглар ҳамда мен олибкелган фармон ва тақиқларга амал қилинглар. بلغ Qur’on · Tafsir
وَمَآ أَسْـَٔلُكُمْ عَلَيْهِ مِنْ أَجْرٍ ۖ إِنْ أَجْرِىَ إِلَّا عَلَىٰ رَبِّ ٱلْعَـٰلَمِينَ ﴿١٨٠﴾
Бу ишим учун сизлардан бирон мукофот сўрамайман. Менга савоб бериш фақатгина ҳамма махлуқотларнинг Парвардигори бўлган Аллоҳнинггина зиммасидадир
۞ أَوْفُوا۟ ٱلْكَيْلَ وَلَا تَكُونُوا۟ مِنَ ٱلْمُخْسِرِينَ ﴿١٨١﴾
Одамларга нарса сотаётганингизда ўлчовни тўла қилинглар. Тарозидан, ўлчовдан уриб қоладиганлардан бўлманглар
وَزِنُوا۟ بِٱلْقِسْطَاسِ ٱلْمُسْتَقِيمِ ﴿١٨٢﴾
Бошқаларга тортиббераётганингизда тўғри тарози билан тортинглар
وَلَا تَبْخَسُوا۟ ٱلنَّاسَ أَشْيَآءَهُمْ وَلَا تَعْثَوْا۟ فِى ٱلْأَرْضِ مُفْسِدِينَ ﴿١٨٣﴾
Одамларга ҳақларини камайтирибберманглар ва гуноҳлар ила ер юзида бузғунчиликларни кўпайтирманглар
وَٱتَّقُوا۟ ٱلَّذِى خَلَقَكُمْ وَٱلْجِبِلَّةَ ٱلْأَوَّلِينَ ﴿١٨٤﴾
Сизни ва сиздан олдинги умматларни яратган Зотнингбошингизга балоёғдиришидан қўрқинглар
قَالُوٓا۟ إِنَّمَآ أَنتَ مِنَ ٱلْمُسَحَّرِينَ ﴿١٨٥﴾
Шуайбнингқавми унга деди: "Сен аниқ сеҳрлангансан. Ақлингжойида эмас. Сеҳр эс-ҳушингни олибқўйган"
وَمَآ أَنتَ إِلَّا بَشَرٌۭ مِّثْلُنَا وَإِن نَّظُنُّكَ لَمِنَ ٱلْكَـٰذِبِينَ ﴿١٨٦﴾
Сен ҳам худди бизга ўхшаган одамсан. Пайғамбар бўлиш учун биздан ортиқча жойинг йўқ. Пайғамбарман, деб қилаётган даъвойинг ёлғон, деб ўйлаймиз
فَأَسْقِطْ عَلَيْنَا كِسَفًۭا مِّنَ ٱلسَّمَآءِ إِن كُنتَ مِنَ ٱلصَّـٰدِقِينَ ﴿١٨٧﴾
Агар даъвойингрост бўлса, устимизга осмоннингбир бўлагини ташлабюбор-чи
قَالَ رَبِّىٓ أَعْلَمُ بِمَا تَعْمَلُونَ ﴿١٨٨﴾
Шуайбуларга деди:"Парвардигорим сизлар қилаётган ширк ва гуноҳларни кўриб-билибтурибди.У Зотдан бирон ишингиз яширин қола олмас". بلغ Qur’on · Tafsir
فَكَذَّبُوهُ فَأَخَذَهُمْ عَذَابُ يَوْمِ ٱلظُّلَّةِ ۚ إِنَّهُۥ كَانَ عَذَابَ يَوْمٍ عَظِيمٍ ﴿١٨٩﴾
Уни ёлғончига чиқаришда давом этавердилар. Натижада уларга бало келди. Қаттиқ иссиқ кундан кейин уларни бир булутнинг"сояси" қамраболди. Ундан ўт ёғиб, ҳаммасини куйдирибюборди. Улар ҳалокатга учраган кун жуда даҳшатли бўлганди
إِنَّ فِى ذَٰلِكَ لَـَٔايَةًۭ ۖ وَمَا كَانَ أَكْثَرُهُم مُّؤْمِنِينَ ﴿١٩٠﴾
Шуайб қавмининг ҳалокатга учрашида ибрат оладиганлар учун ибрат бордир. Уларнинг аксари мўмин бўлмагандилар
وَإِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ ٱلْعَزِيزُ ٱلرَّحِيمُ ﴿١٩١﴾
Эй Пайғамбар, албатта, Парвардигорингиз душманларидан интиқом оладиган Азиз-Қудратлидир, тавба қилган бандаларига эса Меҳрибондир
وَإِنَّهُۥ لَتَنزِيلُ رَبِّ ٱلْعَـٰلَمِينَ ﴿١٩٢﴾
Муҳаммад алайҳиссаломга туширилган бу Қуръон барча махлуқотларнинг Парвардигори тарафидан нозил қилингандир
نَزَلَ بِهِ ٱلرُّوحُ ٱلْأَمِينُ ﴿١٩٣﴾
Уни ишончли фаришта Жаброилалайҳиссалом олибтушди
عَلَىٰ قَلْبِكَ لِتَكُونَ مِنَ ٱلْمُنذِرِينَ ﴿١٩٤﴾
Эй Пайғамбар, уни сизнинг қалбингизга олиб тушди. Одамларни Аллоҳнинг азобидан огоҳлантирадиган пайғамбар бўлишингиз учун шундай қилди. بلسان عربى م بين
بِلِسَانٍ عَرَبِىٍّۢ مُّبِينٍۢ ﴿١٩٥﴾
Уни очиқ-ойдин арабтилида нозил қилди
وَإِنَّهُۥ لَفِى زُبُرِ ٱلْأَوَّلِينَ ﴿١٩٦﴾
БуҚуръон олдинги китобларда ҳам зикр қилинган.Ўтган самовий китоблар уҳақда хушхабар берган
أَوَلَمْ يَكُن لَّهُمْ ءَايَةً أَن يَعْلَمَهُۥ عُلَمَـٰٓؤُا۟ بَنِىٓ إِسْرَٰٓءِيلَ ﴿١٩٧﴾
БануИсроилорасидаги Абдуллоҳ ибн Салом каби уламоларнингбуҳақиқатни билишлари сизнингчин пайғамбар эканингизга етарли далил эмасми? بلغ Qur’on · Tafsir
وَلَوْ نَزَّلْنَـٰهُ عَلَىٰ بَعْضِ ٱلْأَعْجَمِينَ ﴿١٩٨﴾
Биз бу Қуръонни арабтилида гаплашмайдиган ажамлардан бирига нозил қилганимизда فقرأه عليهم ما كانوابه مؤمنين
فَقَرَأَهُۥ عَلَيْهِم مَّا كَانُوا۟ بِهِۦ مُؤْمِنِينَ ﴿١٩٩﴾
Уни ўқиб берса ҳам, унга иймон келтирмас эдилар ва "уни тушунмаяпмиз", деган бўлардилар. Бас Қуръон уларнингтилида нозил бўлгани учун Аллоҳга ҳамд айтсинлар
كَذَٰلِكَ سَلَكْنَـٰهُ فِى قُلُوبِ ٱلْمُجْرِمِينَ ﴿٢٠٠﴾
Ҳақни тан олмаслик ва куфрни жиноятчиларнингқалбларига ана шундай киритибқўйганмиз
لَا يُؤْمِنُونَ بِهِۦ حَتَّىٰ يَرَوُا۟ ٱلْعَذَابَ ٱلْأَلِيمَ ﴿٢٠١﴾
Тоаламли азобни кўрмагунларича унга иймон келтирмасдан, кофирликларида қолаверадилар. فيأتيهم بغتة وهم لا يشعرون
فَيَأْتِيَهُم بَغْتَةًۭ وَهُمْ لَا يَشْعُرُونَ ﴿٢٠٢﴾
Буазобтўсатдан келади.Ўзлари сезмай ҳам қоладилар. فيقولواهل نحن منظرون
فَيَقُولُوا۟ هَلْ نَحْنُ مُنظَرُونَ ﴿٢٠٣﴾
Азоб уларга тўсатдан келиб қолган пайтда надоматлар чекиб: "Энди бизга муҳлат берилармикин, Аллоҳга тавба қилаб олар эдик", деб қоладилар. أ فبعذابنا يستعجلون
أَفَبِعَذَابِنَا يَسْتَعْجِلُونَ ﴿٢٠٤﴾
Анави кофирлар: "Осмонни устимизга ташлаб юбормагунингча сенга иймон келтирмаймиз", дея Бизнинг азобимизни шошилтирмоқдаларми?! أفرءيت إن م تعنهم سنين
أَفَرَءَيْتَ إِن مَّتَّعْنَـٰهُمْ سِنِينَ ﴿٢٠٥﴾
Эй Пайғамбар, айтинг-ча, иймондан бош тортаётган анави кофирларни йиллар мобайнида турли неъматлар билан сийлаб турсак-да
ثُمَّ جَآءَهُم مَّا كَانُوا۟ يُوعَدُونَ ﴿٢٠٦﴾
Шунча неъматлардан узоқ йиллар фойдаланибюрганларидан кейин уларга ваъда қилинган азобкелса. بلغ Qur’on · Tafsir
مَآ أَغْنَىٰ عَنْهُم مَّا كَانُوا۟ يُمَتَّعُونَ ﴿٢٠٧﴾
Шу дунёда фойдаланиб юрган неъматлари нимага асқотади? У неъматлар энди йўқ. Улардан ҳеч қандай фойда ҳам йўқ
وَمَآ أَهْلَكْنَا مِن قَرْيَةٍ إِلَّا لَهَا مُنذِرُونَ ﴿٢٠٨﴾
Қайси бир умматни ҳалок этган бўлсак, унга олдин бир пайғамбарлар юбориб, китоблар нозил қилиб, уларни ҳалокатдан огоҳлантирдик. ذكر وما كنا ظلمين
ذِكْرَىٰ وَمَا كُنَّا ظَـٰلِمِينَ ﴿٢٠٩﴾
Уларга эслатма,ибрат бўлиши учун шундай қилдик.Биз огоҳлантирувчи юбормасдан туриб,ҳалок этадиган золим бўлмадик
وَمَا تَنَزَّلَتْ بِهِ ٱلشَّيَـٰطِينُ ﴿٢١٠﴾
БуҚуръонни Пайғамбар алайҳиссалом қалбига жинлар-шайтонлар олибтушгани йўқ. وما ينبغى لهم وما يستطيعون
وَمَا يَنۢبَغِى لَهُمْ وَمَا يَسْتَطِيعُونَ ﴿٢١١﴾
Қуръонни узотнингқалбига жинлар олибтушган бўлиши мумкин эмас.Улар бунга қодир ҳам эмаслар
إِنَّهُمْ عَنِ ٱلسَّمْعِ لَمَعْزُولُونَ ﴿٢١٢﴾
Нима учун қодир эмаслар?Чунки улар самодаги ўринларидан четлатилганлар.Шундай бўлгач,қандай қилибунга етиб бора олсинлар?
فَلَا تَدْعُ مَعَ ٱللَّهِ إِلَـٰهًا ءَاخَرَ فَتَكُونَ مِنَ ٱلْمُعَذَّبِينَ ﴿٢١٣﴾
Аллоҳ билан бирга бошқа бир маъбудга ибодат қилманг. Акс ҳолда азобга гирифтор бўладиганлар сафига қўшилиб қоласиз
وَأَنذِرْ عَشِيرَتَكَ ٱلْأَقْرَبِينَ ﴿٢١٤﴾
Эй Пайғамбар, қавмингизни энг яқин қариндошларингиздан бошлаб огоҳлантиринг. Токи, улар мушриклигида қолиб, Аллоҳнинг азобига йўлиқмасинлар
وَٱخْفِضْ جَنَاحَكَ لِمَنِ ٱتَّبَعَكَ مِنَ ٱلْمُؤْمِنِينَ ﴿٢١٥﴾
Ўзингизга эргашган мўминларга меҳр-шафқат кўрсатиб, уларга хушмуомала ва ширинсухан бўлинг. بلغ Qur’on · Tafsir
فَإِنْ عَصَوْكَ فَقُلْ إِنِّى بَرِىٓءٌۭ مِّمَّا تَعْمَلُونَ ﴿٢١٦﴾
Сизга итоатсизлик қилсалар, Аллоҳни бир деб билиш ва У Зотга итоат қилиш каби буйруқларингизни бажармасалар,уларга:"Мен сизлар қилаётган ширк ва гуноҳлардан покман",дебайтинг
وَتَوَكَّلْ عَلَى ٱلْعَزِيزِ ٱلرَّحِيمِ ﴿٢١٧﴾
Ҳамма ишларингизда душманларидан қасос оладиган Азиз, тавба қилган бандаларига эса Меҳрибон Зотга суянинг
ٱلَّذِى يَرَىٰكَ حِينَ تَقُومُ ﴿٢١٨﴾
Шундай Зотки,сизни намозга тураётганингизда ҳам кўради
وَتَقَلُّبَكَ فِى ٱلسَّـٰجِدِينَ ﴿٢١٩﴾
Намоз ўқиётганлар орасида бир ҳолатдан бошқа ҳолатга ўтаётганингизни ҳам кўради. Сизнинг ҳам, бошқаларнингҳам бирон амали У Зотдан яширин қола олмас
إِنَّهُۥ هُوَ ٱلسَّمِيعُ ٱلْعَلِيمُ ﴿٢٢٠﴾
Намозингиздаги сиз тиловат қилаётган Қуръону зикрни эшитибтурган ҳам, ниятингизни билибтурган ҳам ёлғиз Унинг Ўзидир
هَلْ أُنَبِّئُكُمْ عَلَىٰ مَن تَنَزَّلُ ٱلشَّيَـٰطِينُ ﴿٢٢١﴾
Сизлар ўйлаётган ўша жин-шайтонлар кимларга тушишини айтайми? تنزل عل كل أفاك أثيم
تَنَزَّلُ عَلَىٰ كُلِّ أَفَّاكٍ أَثِيمٍۢ ﴿٢٢٢﴾
Жин-шайтонлар гуноҳга ботган каззобкоҳинларга тушадилар
يُلْقُونَ ٱلسَّمْعَ وَأَكْثَرُهُمْ كَـٰذِبُونَ ﴿٢٢٣﴾
Шайтонлар само оламидан ўғринча эшитиб олганларини коҳин дўстларига ташлаб берадилар. Коҳинларнинг эса аксари ёлғончи бўладилар.Бир ростга юз ёлғонни қўшибгапирадилар
وَٱلشُّعَرَآءُ يَتَّبِعُهُمُ ٱلْغَاوُۥنَ ﴿٢٢٤﴾
Сизлар Муҳаммад алайҳиссаломни шоир,дебўйлаяпсизлар.Шоирларга эса йўлдан озган гумроҳлар эргашадилар ва улар айтган шеърларни одамларга ўқибберибюрадилар. بلغ Qur’on · Tafsir ألم ترأن هم فى كل واد يهيمون
أَلَمْ تَرَ أَنَّهُمْ فِى كُلِّ وَادٍۢ يَهِيمُونَ ﴿٢٢٥﴾
Эй Пайғамбар, уларнинг гумроҳлиги шундаки, ҳар водийда дайдиб юриб, кимнидир гоҳида кўкка кўтариб мақтайдилар, гоҳида эса ёмонлаб, ер билан битта қиладилар. وأنهم يقولون ما لا يفعلون
وَأَنَّهُمْ يَقُولُونَ مَا لَا يَفْعَلُونَ ﴿٢٢٦﴾
Ёлғон гапириб,қилмаган ишларини қилдим,дейишларини-чи?
إِلَّا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ وَعَمِلُوا۟ ٱلصَّـٰلِحَـٰتِ وَذَكَرُوا۟ ٱللَّهَ كَثِيرًۭا وَٱنتَصَرُوا۟ مِنۢ بَعْدِ مَا ظُلِمُوا۟ ۗ وَسَيَعْلَمُ ٱلَّذِينَ ظَلَمُوٓا۟ أَىَّ مُنقَلَبٍۢ يَنقَلِبُونَ ﴿٢٢٧﴾
منقلب ينقلبون Иймон келтирган, яхши амалларни қилган, Аллоҳни кўп ёдга олган ва Ҳассон ибн Собит каби Аллоҳнинг душманларидан зулм кўриб,ундан кейин зафар қучган шоирлар бундан мустасно.Аллоҳга ширк келтирган ва У Зотнинг бандаларига зўравонлик қилган золимлар эса яқинда қандай оқибатга, ўта нозик ҳисоб-китобга қараб кетаётганларини билиб оладилар. Manba: Al-Muxtasar fi tafsiril Qur’anil Karim
Kuzat · takrorla · yoddan ayt · Ro‘yxatsiz