تَبَارَكَ ٱلَّذِى نَزَّلَ ٱلْفُرْقَانَ عَلَىٰ عَبْدِهِۦ لِيَكُونَ لِلْعَـٰلَمِينَ نَذِيرًا ﴿١﴾
Бандаси Муҳаммад алайҳиссаломга ҳақ билан ноҳақни ажратибберадиган Қуръонни нозилқилган Зот баракотли, улуғбўлди. Токи, у инсу жинга юборилган ва уларни Аллоҳнингазобидан огоҳлантирадиган бир пайғамбар бўлсин
ٱلَّذِى لَهُۥ مُلْكُ ٱلسَّمَـٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضِ وَلَمْ يَتَّخِذْ وَلَدًۭا وَلَمْ يَكُن لَّهُۥ شَرِيكٌۭ فِى ٱلْمُلْكِ وَخَلَقَ كُلَّ شَىْءٍۢ فَقَدَّرَهُۥ تَقْدِيرًۭا ﴿٢﴾
تقديرا У шундай Зотки, осмонлару ернингмулки ёлғиз Уникидир. Бола тутмаган. Подшоҳлигида бирон шериги бўлмаган. Ҳамма нарсаларни яратганرҳамда илми ва ҳикмати тақозоси бўйича аниқ ва муносибқилибўлчабқўйган
وَٱتَّخَذُوا۟ مِن دُونِهِۦٓ ءَالِهَةًۭ لَّا يَخْلُقُونَ شَيْـًۭٔا وَهُمْ يُخْلَقُونَ وَلَا يَمْلِكُونَ لِأَنفُسِهِمْ ضَرًّۭا وَلَا نَفْعًۭا وَلَا يَمْلِكُونَ مَوْتًۭا وَلَا حَيَوٰةًۭ وَلَا نُشُورًۭا ﴿٣﴾
ولا حيوة ولا نشورا Мушриклар Аллоҳни қўйиб, бошқа нарсаларни ўзларига худо қилиб олдилар. У бечора "худо"лар каттадир, кичикдир, бирон нарсани яратолмайдилар. Ўзлари яратилганлар. Аллоҳ уларни йўқдан бор қилди. Улар ўзларидан зарарни даф қилолмайдилар, ўзларига фойда келтиролмайдилар. Тирикни ўлдиролмайдилар. Ўликни тирилтиролмайдилар.Қабрлардаги маййитларга қайтадан жон атоэтолмайдилар
وَقَالَ ٱلَّذِينَ كَفَرُوٓا۟ إِنْ هَـٰذَآ إِلَّآ إِفْكٌ ٱفْتَرَىٰهُ وَأَعَانَهُۥ عَلَيْهِ قَوْمٌ ءَاخَرُونَ ۖ فَقَدْ جَآءُو ظُلْمًۭا وَزُورًۭا ﴿٤﴾
Аллоҳга ва Пайғамбарига куфр келтирган кимсалар шундай дедилар: "Бу Қуръон уйдирмадан бошқа нарса эмас. Уни Муҳаммаднинг ўзи тўқиб чиқарган ва уни Аллоҳнинг каломи деб, Аллоҳга туҳмат қилган. Унинг бу ишига бошқа одамлар ёрдам берганлар". Бас, анави кофирлар ноҳақ гапни тўқиб чиқардилар. Зеро, Қуръон Аллоҳнинг каломидир. Инс ҳам, жин ҳам унинг ўхшашини келтира олмайди
وَقَالُوٓا۟ أَسَـٰطِيرُ ٱلْأَوَّلِينَ ٱكْتَتَبَهَا فَهِىَ تُمْلَىٰ عَلَيْهِ بُكْرَةًۭ وَأَصِيلًۭا ﴿٥﴾
Қуръонни ёлғонга чиқарганлар шундай дедилар: "Қуръон олдингилар тўқибчиқарган афсоналардир. Муҳаммад улардан нусха кўчириб олган. Бу афсоналар Муҳаммадга кеча-ю кундуз ўқиб берилади"
قُلْ أَنزَلَهُ ٱلَّذِى يَعْلَمُ ٱلسِّرَّ فِى ٱلسَّمَـٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضِ ۚ إِنَّهُۥ كَانَ غَفُورًۭا رَّحِيمًۭا ﴿٦﴾
Эй Пайғамбар, анави ҳақни тан олмаётганларга айтинг: "Қуръонни осмонлару ердаги ҳамма нарсани биладиган Аллоҳ нозил қилган. У сизлар ўйлаганингиздек, тўқилган эмас. Албатта, Аллоҳ тавба қилган бандаларини Кечиргувчи, уларга Меҳрибон Зотдир". بلغ Qur’on · Tafsir
وَقَالُوا۟ مَالِ هَـٰذَا ٱلرَّسُولِ يَأْكُلُ ٱلطَّعَامَ وَيَمْشِى فِى ٱلْأَسْوَاقِ ۙ لَوْلَآ أُنزِلَ إِلَيْهِ مَلَكٌۭ فَيَكُونَ مَعَهُۥ نَذِيرًا ﴿٧﴾
Пайғамбар алайҳиссаломни ёлғончига чиқарган мушриклар шундай дедилар: "Қанақасига бу пайғамбар бўлсин? Ахир у бошқа одамларга ўхшаб овқат ейди-ку, тирикчилик учун бозорларда юради-ку. Аллоҳ унга қўшиб, уни тасдиқлайдиган,қўллаб-қувватлайдиган,унга ҳамроҳ бўладиган бир фариштани ҳам туширмабди-да"
أَوْ يُلْقَىٰٓ إِلَيْهِ كَنزٌ أَوْ تَكُونُ لَهُۥ جَنَّةٌۭ يَأْكُلُ مِنْهَا ۚ وَقَالَ ٱلظَّـٰلِمُونَ إِن تَتَّبِعُونَ إِلَّا رَجُلًۭا مَّسْحُورًا ﴿٨﴾
Яна дедилар: "Ёки унга самодан бир хазина туширилса ёхуд унингбир боғи бўлса-ю, ундан тановул қилса. Шу билан тирикчилик учун бозорларда юришига ҳожат қолмаса". Золимлар дедилар: "Эй мўминлар, сизлар пайғамбарга эмас,бир жодуланиб,ақлдан озган кишига эргашяпсизлар"
ٱنظُرْ كَيْفَ ضَرَبُوا۟ لَكَ ٱلْأَمْثَـٰلَ فَضَلُّوا۟ فَلَا يَسْتَطِيعُونَ سَبِيلًۭا ﴿٩﴾
Эй Пайғамбар, ажабким, улар сиз ҳақингизда бўлмағур гапларни айтдилар. Сеҳргар, сеҳрланган, мажнун ва ҳоказо... Шу билан ҳақ йўлдан оздилар. Бас, энди ҳидоят йўлини топа олмаслар. Сизнинг ростгўй ва омонатдор эканингизга ҳам тил тегиза олмайдилар
تَبَارَكَ ٱلَّذِىٓ إِن شَآءَ جَعَلَ لَكَ خَيْرًۭا مِّن ذَٰلِكَ جَنَّـٰتٍۢ تَجْرِى مِن تَحْتِهَا ٱلْأَنْهَـٰرُ وَيَجْعَل لَّكَ قُصُورًۢا ﴿١٠﴾
Агар хоҳласа, сизга уларнинг топган-тутганларидан яшироғини, шу дунёнинг ўзидаёқ қасрлари ва дарахтлари остидан анҳорлар оқиб ўтадиган боғларни қилиб берадиган, яшашингиз учун сизга саройларни қилиб бера оладиган Зот баракотли буюк бўлди
بَلْ كَذَّبُوا۟ بِٱلسَّاعَةِ ۖ وَأَعْتَدْنَا لِمَن كَذَّبَ بِٱلسَّاعَةِ سَعِيرًا ﴿١١﴾
Улардан чиқаётган гаплар ҳақни аниқлаштириб олиш, ҳужжат излаш учун эмас, балки Қиёмат кунини ёлғонга чиқариш мақсадида айтиляпти.Қиёмат кунини ёлғонга чиқарганларга шиддат билан ёнадиган дўзахни тайёрлаб қўйганмиз. إذا رأتهم من مكانبعيد سمعوالها تغيظا وزفيرا
إِذَا رَأَتْهُم مِّن مَّكَانٍۭ بَعِيدٍۢ سَمِعُوا۟ لَهَا تَغَيُّظًۭا وَزَفِيرًۭا ﴿١٢﴾
Кофирлар дўзахга ҳайдаб кетилаётганларида узоқдан кўрганларида ҳам унинг даҳшатли ғазаб билан бўкираётганини эшитадилар
وَإِذَآ أُلْقُوا۟ مِنْهَا مَكَانًۭا ضَيِّقًۭا مُّقَرَّنِينَ دَعَوْا۟ هُنَالِكَ ثُبُورًۭا ﴿١٣﴾
Кофирлар қўллари бўйинларига кишанланиб, дўзахнинг тор бир жойига ташланганларида бу азобдан қутулиш учун ўзларига ўлим тилабқоладилар. بلغ Qur’on · Tafsir
لَّا تَدْعُوا۟ ٱلْيَوْمَ ثُبُورًۭا وَٰحِدًۭا وَٱدْعُوا۟ ثُبُورًۭا كَثِيرًۭا ﴿١٤﴾
"Эй кофирлар, бир ўлимни эмас, кўп ўлимни тиласангиз ҳам, тилагингиз ҳеч қачон қондирилмас. Энди аламли азобда абадий қоласизлар"
قُلْ أَذَٰلِكَ خَيْرٌ أَمْ جَنَّةُ ٱلْخُلْدِ ٱلَّتِى وُعِدَ ٱلْمُتَّقُونَ ۚ كَانَتْ لَهُمْ جَزَآءًۭ وَمَصِيرًۭا ﴿١٥﴾
Эй Пайғамбар, айтинг: "Мана шу тавсифланаётган азоб яхшими ёки тақводор мўмин бандаларга ваъда қилинган, ҳеч қачон тугамайдиган мангу жаннатми?!" Бу жаннат Қиёмат куни тақводорларга бир савоб, мукофот сифатида берилади.Уларнингборар жойи ўша жаннат бўлади
لَّهُمْ فِيهَا مَا يَشَآءُونَ خَـٰلِدِينَ ۚ كَانَ عَلَىٰ رَبِّكَ وَعْدًۭا مَّسْـُٔولًۭا ﴿١٦﴾
Жаннатда улар учун истаган неъматлари муҳайё қилинади. Бу иш Аллоҳнинг зиммасидаги ваъда эди. Уни Аллоҳдан тақводор бандалари сўрайдилар. Аллоҳнинг ваъдаси бажарилиши муқаррардир. Аллоҳ ваъдасига хилоф қилмас
وَيَوْمَ يَحْشُرُهُمْ وَمَا يَعْبُدُونَ مِن دُونِ ٱللَّهِ فَيَقُولُ ءَأَنتُمْ أَضْلَلْتُمْ عِبَادِى هَـٰٓؤُلَآءِ أَمْ هُمْ ضَلُّوا۟ ٱلسَّبِيلَ ﴿١٧﴾
Аллоҳ ҳақни ёлғонга чиқарадиган мушрикларни ҳам, уларнинг Аллоҳни қўйиб ибодат қилаётган бутларини ҳам бир жойга тўплаган кунда ўша бутларга шундай дейди: "Бандаларимни ўзларингизга ибодат қилдириб, сизлар адаштирдингизми ёки уларнингўзлари йўлдан оздиларми?"
قَالُوا۟ سُبْحَـٰنَكَ مَا كَانَ يَنۢبَغِى لَنَآ أَن نَّتَّخِذَ مِن دُونِكَ مِنْ أَوْلِيَآءَ وَلَـٰكِن مَّتَّعْتَهُمْ وَءَابَآءَهُمْ حَتَّىٰ نَسُوا۟ ٱلذِّكْرَ وَكَانُوا۟ قَوْمًۢا بُورًۭا ﴿١٨﴾
وكانوا قوما بورا "Худолар" айтади: "Парвардигоро, сен ҳар қандай шерикдан Поксан! Сендан бошқани дўст тутмоқ бизга ярашмайди. Шундай экан, қандай қилиб бандаларингни ўзимизга ибодат қилишга даъват этайлик? Лекин Сен ўша мушрикларни ҳам, уларнинг ота-боболарини ҳам дунё лаззатларига шу қадар ғарқ айладингки, ҳатто улар Сени эсламай қўйдилар. Шу билан Сендан бошқаларга ибодат қила бошладилар. Оқибатда бадбахтликлари туфайли ҳалок бўладиган қавмга айландилар"
فَقَدْ كَذَّبُوكُم بِمَا تَقُولُونَ فَمَا تَسْتَطِيعُونَ صَرْفًۭا وَلَا نَصْرًۭا ۚ وَمَن يَظْلِم مِّنكُمْ نُذِقْهُ عَذَابًۭا كَبِيرًۭا ﴿١٩﴾
Эй мушриклар, мана, Аллоҳни қўйиб ибодат қилган худоларингиз сизларни ёлғончига чиқариб турибди. Энди ўзларингиздан азобни даф ҳам қилолмайсизлар, бирон ёдам ҳам ололмайсизлар. Эй мўминлар, сизлардан ким Аллоҳга ширк келтириш ила зулм қилган бўлса,унга буюк азобни тотдирамиз
وَمَآ أَرْسَلْنَا قَبْلَكَ مِنَ ٱلْمُرْسَلِينَ إِلَّآ إِنَّهُمْ لَيَأْكُلُونَ ٱلطَّعَامَ وَيَمْشُونَ فِى ٱلْأَسْوَاقِ ۗ وَجَعَلْنَا بَعْضَكُمْ لِبَعْضٍۢ فِتْنَةً أَتَصْبِرُونَ ۗ وَكَانَ رَبُّكَ بَصِيرًۭا ﴿٢٠﴾
Эй Пайғамбар, сиздан олдин юборганимиз пайғамбарлар ҳам таом ейдиган, бозорларда юрадиган одамлар бўлганлар.Сизнингҳам шундай бўлишингиз янгилик эмас.Эй одамлар,бирингизни бирингизга бойлик ва بلغ Qur’on · Tafsir камбағаллик, соғлик ва касаллик каби ишларда синов қилиб қўйдик. Бошингизга келган балога сабр қилиб, Аллоҳнингсавобига ноил бўла олармикансиз? Аллоҳ сабр қилганларни ҳам, қилмаганларни ҳам, итоат этганларни ҳам,و этмаганларни ҳам кўриб-билибтуради
۞ وَقَالَ ٱلَّذِينَ لَا يَرْجُونَ لِقَآءَنَا لَوْلَآ أُنزِلَ عَلَيْنَا ٱلْمَلَـٰٓئِكَةُ أَوْ نَرَىٰ رَبَّنَا ۗ لَقَدِ ٱسْتَكْبَرُوا۟ فِىٓ أَنفُسِهِمْ وَعَتَوْ عُتُوًّۭا كَبِيرًۭا ﴿٢١﴾
كبيرا Биз билан учрашишдан умидвор бўлмайдиган ва азобимиздан қўрқмайдиган кофирлар: "Аллоҳ бизга фаришталарни туширганида эди ва улар Муҳаммаднинг рост гапираётганини айтганларида эди ёки Парвардигоримизни ўз кўзларимиз билан кўрганимизда эди ва У бизга гапирганида эди", дедилар. Улардаги кибр уларни иймондан тўсадиган даражада катта. Улар нонкўрлик қилиш ва ҳаддан ошиш борасида мана шу гапни айтишгача бордилар
يَوْمَ يَرَوْنَ ٱلْمَلَـٰٓئِكَةَ لَا بُشْرَىٰ يَوْمَئِذٍۢ لِّلْمُجْرِمِينَ وَيَقُولُونَ حِجْرًۭا مَّحْجُورًۭا ﴿٢٢﴾
Кофирлар ўлим пайтида, барзах ҳаётида, қайта тирилиб, ҳисоб учун олиб кетилаётганларида ва дўзахга кираётганларида фаришталарни кўрадилар. У пайтларда мўминлардан фарқли ўлароқ, уларга ҳеч бир хушхабар бўлмас. Фаришталар уларга шундай дейдилар: "Энди сизларга Аллоҳ тарафидан хушхабар бўлиши мутлақо ҳаром"
وَقَدِمْنَآ إِلَىٰ مَا عَمِلُوا۟ مِنْ عَمَلٍۢ فَجَعَلْنَـٰهُ هَبَآءًۭ مَّنثُورًا ﴿٢٣﴾
Кофирларнингшу дунёда қилган ҳар бир яхши амалига келдик-да, уни кофирлиги сабабли фойда бермайдиган, туйнукдан тушаётган қуёш нуридагина кўринадиганر тўзонга айлантирибқўйдик
أَصْحَـٰبُ ٱلْجَنَّةِ يَوْمَئِذٍ خَيْرٌۭ مُّسْتَقَرًّۭا وَأَحْسَنُ مَقِيلًۭا ﴿٢٤﴾
Ўша кунда жаннатий мўминлар энг яхши жойларда, энг гўзал оромгоҳларда бўлурлар. Уларнинг оромгоҳлари бу дунёдаги кофирларнинг оромгоҳларидан анча яхшироқ бўлур. Бу неъматларга иймонлари ва солиҳ амаллари туфайли эришурлар
وَيَوْمَ تَشَقَّقُ ٱلسَّمَآءُ بِٱلْغَمَـٰمِ وَنُزِّلَ ٱلْمَلَـٰٓئِكَةُ تَنزِيلًا ﴿٢٥﴾
Эй Пайғамбар, эсланг! У кунда оппоқ булутли осмон ёрилиб, фаришталар маҳшаргоҳга жуда кўп бўлганлари учун бўлак-бўлак туширилурлар
ٱلْمُلْكُ يَوْمَئِذٍ ٱلْحَقُّ لِلرَّحْمَـٰنِ ۚ وَكَانَ يَوْمًا عَلَى ٱلْكَـٰفِرِينَ عَسِيرًۭا ﴿٢٦﴾
Қиёмат куни ҳақиқий ҳокимият Раҳмон субҳонаҳунинг Қўлида бўлади. У кун мўминлардан фарқли ўлароқ, кофирлар учун жуда оғир кун бўлур. بلغ Qur’on · Tafsir
وَيَوْمَ يَعَضُّ ٱلظَّالِمُ عَلَىٰ يَدَيْهِ يَقُولُ يَـٰلَيْتَنِى ٱتَّخَذْتُ مَعَ ٱلرَّسُولِ سَبِيلًۭا ﴿٢٧﴾
Эй Пайғамбар, эсланг! У кунда золим Пайғамбарга эргашмагани учун минг афсус-надомат чекиб, қўлларини тишлаб: "Қанийди мен ҳам пайғамбарга эргашиб, у билан бирга нажот йўлини тутганимда", дебқолур. يويلت ليتنى لم أت خذ فلانا خليلا
يَـٰوَيْلَتَىٰ لَيْتَنِى لَمْ أَتَّخِذْ فُلَانًا خَلِيلًۭا ﴿٢٨﴾
Афсус-надоматлар чекиб,"Эй воҳ!Қанийди фалон кофирни дўст тутмаганимда",дебқолади
لَّقَدْ أَضَلَّنِى عَنِ ٱلذِّكْرِ بَعْدَ إِذْ جَآءَنِى ۗ وَكَانَ ٱلشَّيْطَـٰنُ لِلْإِنسَـٰنِ خَذُولًۭا ﴿٢٩﴾
Бу кофир дўст мени Пайғамбар орқали ёнимга келиб турган Қуръондан адаштирди. Шайтон инсонга хиёнат қилади. Унинг бошига кулфат келса, ёрдам бермай ташлаб кетади
وَقَالَ ٱلرَّسُولُ يَـٰرَبِّ إِنَّ قَوْمِى ٱتَّخَذُوا۟ هَـٰذَا ٱلْقُرْءَانَ مَهْجُورًۭا ﴿٣٠﴾
Ўша кунда Пайғамбар қавмидан шикоят қилибшундай деди: "Эй Парвардигорим, қавмим мен олибкелган ушбу Қуръонни ўзларидан йироқ тутдилар,ундан юз ўгирдилар".و
وَكَذَٰلِكَ جَعَلْنَا لِكُلِّ نَبِىٍّ عَدُوًّۭا مِّنَ ٱلْمُجْرِمِينَ ۗ وَكَفَىٰ بِرَبِّكَ هَادِيًۭا وَنَصِيرًۭا ﴿٣١﴾
Эй Пайғамбар, сиз қавмингиз тарафидан озорларга, тўсиқларга учраган бўлсангиз, сиздан олдинги пайғамбарларга ҳам қавми орасидаги жиноятчилардан бир душман қилганмиз. Ҳақ йўлга ҳидоят қилиш ва душманга қарши мадад беришда Парвардигорингиз кифоя қилур
وَقَالَ ٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ لَوْلَا نُزِّلَ عَلَيْهِ ٱلْقُرْءَانُ جُمْلَةًۭ وَٰحِدَةًۭ ۚ كَذَٰلِكَ لِنُثَبِّتَ بِهِۦ فُؤَادَكَ ۖ وَرَتَّلْنَـٰهُ تَرْتِيلًۭا ﴿٣٢﴾
Аллоҳга куфр келтирган кимсалар дедилар: "Унга Қуръон бўлиб-бўлиб эмас, бир тўплам ҳолида туширилганда эди". Эй Пайғамбар, сизнинг қалбингизни у билан собит қилиш учун мана шундай бўлиб-бўлиб, кетма-кет нозил қилдик. Тушуниш ва ёдлаболиш осон бўлиши учун оз-оздан туширдик
وَلَا يَأْتُونَكَ بِمَثَلٍ إِلَّا جِئْنَـٰكَ بِٱلْحَقِّ وَأَحْسَنَ تَفْسِيرًا ﴿٣٣﴾
Эй Пайғамбар, мушриклар сизни айблаш учун бирон масал келтирган бўлсалар, Биз, албатта, унга қарши ҳақ жавобни ва ундан кўра яхшироқ баённиرкелтирибқўйдик
ٱلَّذِينَ يُحْشَرُونَ عَلَىٰ وُجُوهِهِمْ إِلَىٰ جَهَنَّمَ أُو۟لَـٰٓئِكَ شَرٌّۭ مَّكَانًۭا وَأَضَلُّ سَبِيلًۭا ﴿٣٤﴾
Қиёмат куни жаҳаннам сари юзтубан қилибсудраладиган кимсалар, ана ўшалар энгаҳволи забун ва ҳақ йўлдан энгузоқлашибкетган кимсалардир. Чунки уларнингжойи жаҳаннамдир, йўллари эса залолат ва куфрдир. بلغ Qur’on · Tafsir
وَلَقَدْ ءَاتَيْنَا مُوسَى ٱلْكِتَـٰبَ وَجَعَلْنَا مَعَهُۥٓ أَخَاهُ هَـٰرُونَ وَزِيرًۭا ﴿٣٥﴾
Дарҳақиқат,Мусога Тавротни бердик ва биродари Ҳорунни унга ёрдамчи элчи қилдик
فَقُلْنَا ٱذْهَبَآ إِلَى ٱلْقَوْمِ ٱلَّذِينَ كَذَّبُوا۟ بِـَٔايَـٰتِنَا فَدَمَّرْنَـٰهُمْ تَدْمِيرًۭا ﴿٣٦﴾
Иккисига: "Бизнинг оятларимизни ёлғонга чиқарган Фиръавн ва унинг қавмига боринглар", дедик. Улар фармонимизга бўйсуниб, қавм олдига бордилар ва уларни Аллоҳга даъват этдилар. Қавм эса Мусо билан Ҳорунни ёлғончига чиқардилар. Бас, Биз уларни қириб ташладик
وَقَوْمَ نُوحٍۢ لَّمَّا كَذَّبُوا۟ ٱلرُّسُلَ أَغْرَقْنَـٰهُمْ وَجَعَلْنَـٰهُمْ لِلنَّاسِ ءَايَةًۭ ۖ وَأَعْتَدْنَا لِلظَّـٰلِمِينَ عَذَابًا أَلِيمًۭا ﴿٣٧﴾
Нуҳ қавми Нуҳ алайҳиссаломнинг пайғамбарлигини тан олмай, ҳамма пайғамбарларни ёлғончига чиқарганларида уларни денгизга ғарқ айладик ва бу ишни золимларни қириб ташлайдиган қудратимизни намойиш этувчи бир ибрат қилдик.Қиёмат кунида эса золимларга аламли азобни тайёрлабқўйганмиз
وَعَادًۭا وَثَمُودَا۟ وَأَصْحَـٰبَ ٱلرَّسِّ وَقُرُونًۢا بَيْنَ ذَٰلِكَ كَثِيرًۭا ﴿٣٨﴾
Ҳуднинг қавми Одни ҳам, Солиҳнинг қавми Самудни ҳам, қудуқ эгаларини ҳам, шу уч қавм оралиғидаги кўп умматларни ҳам ҳалок этдик. ل ل
وَكُلًّۭا ضَرَبْنَا لَهُ ٱلْأَمْثَـٰلَ ۖ وَكُلًّۭا تَبَّرْنَا تَتْبِيرًۭا ﴿٣٩﴾
Ҳаммаларига ибрат олишлари учун олдинги умматларнинг ҳалок бўлиш сабабларини баён қилдик. Ибрат олмасдан, куфру саркашлигида туриболганларидан кейин уларни ҳам қирибташладик
وَلَقَدْ أَتَوْا۟ عَلَى ٱلْقَرْيَةِ ٱلَّتِىٓ أُمْطِرَتْ مَطَرَ ٱلسَّوْءِ ۚ أَفَلَمْ يَكُونُوا۟ يَرَوْنَهَا ۚ بَلْ كَانُوا۟ لَا يَرْجُونَ نُشُورًۭا ﴿٤٠﴾
Қавмингиз орасидаги ҳақни ёлғонга чиқарганлар Шомга кетаётганларида қилган бузуқликларига жазо ўлароқ осмондан тош ёғдирилган Лут қавмининг қишлоғидан ўтгандилар. Шундан ибрат олсалар бўларди. Кўзлари кўрми эдики, уни кўрмаган бўлсалар? Йўқ! Улар ибрат олмадилар. Улар қайта тирилишдан ҳам, ҳисоб-китобдан ҳам умидвор бўлмайдиган кимсалар эдилар
وَإِذَا رَأَوْكَ إِن يَتَّخِذُونَكَ إِلَّا هُزُوًا أَهَـٰذَا ٱلَّذِى بَعَثَ ٱللَّهُ رَسُولًا ﴿٤١﴾
Эй Пайғамбар, ҳақни ёлғон дейдиганлар сизга рўбарў келганларида фақат масхара қилишиб: "Аллоҳ бизга пайғамбар қилибюборган кимса шуми", дерлар
إِن كَادَ لَيُضِلُّنَا عَنْ ءَالِهَتِنَا لَوْلَآ أَن صَبَرْنَا عَلَيْهَا ۚ وَسَوْفَ يَعْلَمُونَ حِينَ يَرَوْنَ ٱلْعَذَابَ مَنْ أَضَلُّ سَبِيلًا ﴿٤٢﴾
Сабр қилиб маҳкам турмаганимизда ўзининг ҳужжат-далиллари билан бизни худоларимиздан оздираёзарди-я, дейишди. Яқинда қабрларида ва Қиёмат кунида азобни кўрган вақтларида ким йўлдан озганини билиболадилар. بلغ Qur’on · Tafsir
أَرَءَيْتَ مَنِ ٱتَّخَذَ إِلَـٰهَهُۥ هَوَىٰهُ أَفَأَنتَ تَكُونُ عَلَيْهِ وَكِيلًا ﴿٤٣﴾
Эй Пайғамбар, ҳавойи нафсини ўзига худо қилиб олиб, ўшангагина итоат қилаётган кимсани кўрдингизми? Сиз ўшани ҳимоя қилиб, куфрдан қайтармоқчи ва иймонга жалбқилмоқчи бўляпсизми?
أَمْ تَحْسَبُ أَنَّ أَكْثَرَهُمْ يَسْمَعُونَ أَوْ يَعْقِلُونَ ۚ إِنْ هُمْ إِلَّا كَٱلْأَنْعَـٰمِ ۖ بَلْ هُمْ أَضَلُّ سَبِيلًا ﴿٤٤﴾
Эй Пайғамбар, сиз Аллоҳга ҳеч нарсани шерик қўшмай ибодат қилиш ва У Зотга итоат этишга даъват қилаётган пайтингизда уларнингаксари тинглаяптилар ё ҳужжат-далилларни англаяптилар, деб ўйлайсизми? Улар тинглаш бобида ҳам, тушуниш, англаш бобида ҳам ҳайвонлардан фарқ қилмайдилар. Яна ҳам тўғрироғи, улар ҳайвонлардан ҳам баттарроқ йўлдан озган кимсалардир
أَلَمْ تَرَ إِلَىٰ رَبِّكَ كَيْفَ مَدَّ ٱلظِّلَّ وَلَوْ شَآءَ لَجَعَلَهُۥ سَاكِنًۭا ثُمَّ جَعَلْنَا ٱلشَّمْسَ عَلَيْهِ دَلِيلًۭا ﴿٤٥﴾
Эй Пайғамбар, Аллоҳнинг қудратини кўрмадингизми?! Сояни ер юзига ёйиб қўйди. Агар истаганида уни қимирламасдан бир жойда қотиб турадиган қилиб қўярди. Кейин қуёшни унинг борлигига далил қилдик. Унга қараб, узаяди ва қисқаради. ثم قبضنهإلينا قبضا يسيرا
ثُمَّ قَبَضْنَـٰهُ إِلَيْنَا قَبْضًۭا يَسِيرًۭا ﴿٤٦﴾
Кейин қуёш кўтарилгани сари сояни Ўзимизга аста-секин тортиболдик
وَهُوَ ٱلَّذِى جَعَلَ لَكُمُ ٱلَّيْلَ لِبَاسًۭا وَٱلنَّوْمَ سُبَاتًۭا وَجَعَلَ ٱلنَّهَارَ نُشُورًۭا ﴿٤٧﴾
Аллоҳ шундай Зотки,сизларга кечани худди либосдек баданингизни ҳам,бошқа нарсаларни ҳам тўсибтурадиган қилиб қўйди. Уйқуни ором қилиб берди. Мириқиб дам олиб, кучга тўлиб уйғонасизлар. Кундузни эса меҳнат қилишга мослаб қўйди
وَهُوَ ٱلَّذِىٓ أَرْسَلَ ٱلرِّيَـٰحَ بُشْرًۢا بَيْنَ يَدَىْ رَحْمَتِهِۦ ۚ وَأَنزَلْنَا مِنَ ٱلسَّمَآءِ مَآءًۭ طَهُورًۭا ﴿٤٨﴾
У шундай Зотки, бандаларига раҳмат қилиб ёғдирадиган ёмғир олдидан шамолларни хушхабар элтувчи қилиб юборди. Осмондан пок ёмғирни ёғдирдик. Токи, у билан поклансинлар
لِّنُحْـِۧىَ بِهِۦ بَلْدَةًۭ مَّيْتًۭا وَنُسْقِيَهُۥ مِمَّا خَلَقْنَآ أَنْعَـٰمًۭا وَأَنَاسِىَّ كَثِيرًۭا ﴿٤٩﴾
Токи, шу ёғган ёмғир билан бир гиёҳи йўқ қақрабётган ерни турли ўсимликлар билан яшнатамиз ҳамда Ўзимиз яратган кўп чорваларни ва одамларни суғорамиз
وَلَقَدْ صَرَّفْنَـٰهُ بَيْنَهُمْ لِيَذَّكَّرُوا۟ فَأَبَىٰٓ أَكْثَرُ ٱلنَّاسِ إِلَّا كُفُورًۭا ﴿٥٠﴾
Биз Қуръонда ҳужжат-далилларни хилма-хил қилиб қўйдик. Токи, улардан эслатма-ибрат олсинлар. Бас, одамларнингаксари ҳақни тан олмаслик ва инкор этишдан бошқасига ярамадилар. بلغ Qur’on · Tafsir ولو شئنا لبعثنا فى كل قرية نذيرا
وَلَوْ شِئْنَا لَبَعَثْنَا فِى كُلِّ قَرْيَةٍۢ نَّذِيرًۭا ﴿٥١﴾
Истаганимизда, ҳар бир шаҳарга бир пайғамбар юборар эдик. Пайғамбар уларни Аллоҳнинг азобидан огоҳлантирган бўларди. Лекин Биз буни хоҳламадик. Муҳаммад алайҳиссаломни ҳамма одамларга пайғамбар қилиб юбордик
فَلَا تُطِعِ ٱلْكَـٰفِرِينَ وَجَـٰهِدْهُم بِهِۦ جِهَادًۭا كَبِيرًۭا ﴿٥٢﴾
Кофирларнинг талабларига қулоқ солиб, муроса қилиш учун уларга бўйсуна кўрманг. Уларнинг кирдикорларига парвоқилманг. Ўзингизга нозил қилинган шу Қуръон билан уларга қарши курашинг. Аллоҳга даъват қилиш йўлида учрайдиган машаққатларга, уларнингозорларига сабр қилинг
۞ وَهُوَ ٱلَّذِى مَرَجَ ٱلْبَحْرَيْنِ هَـٰذَا عَذْبٌۭ فُرَاتٌۭ وَهَـٰذَا مِلْحٌ أُجَاجٌۭ وَجَعَلَ بَيْنَهُمَا بَرْزَخًۭا وَحِجْرًۭا مَّحْجُورًۭا ﴿٥٣﴾
Аллоҳ шундай Зотки, икки денгиз сувларини аралаштириб қўйган. Бирининг суви ширин, бошқасиники шўр. Улар орасига бир тўсиқ қилиб, кўринмас парда тортибқўйган
وَهُوَ ٱلَّذِى خَلَقَ مِنَ ٱلْمَآءِ بَشَرًۭا فَجَعَلَهُۥ نَسَبًۭا وَصِهْرًۭا ۗ وَكَانَ رَبُّكَ قَدِيرًۭا ﴿٥٤﴾
У шундай Зотки, аёл ва эркакнинг пушти камаридан, сувидан инсонни яратди. Кейин улар орасида қариндошчилик, қудачилик ришталарини боғлади. Эй Пайғамбар, Парвардигорингиз ҳар ишга Қодир. У Зотнинг қўлидан келмайдиган иш йўқ.Инсонни бир томчи сувдан яратгани ҳам ўша қудратинингбир кўринишидир
وَيَعْبُدُونَ مِن دُونِ ٱللَّهِ مَا لَا يَنفَعُهُمْ وَلَا يَضُرُّهُمْ ۗ وَكَانَ ٱلْكَافِرُ عَلَىٰ رَبِّهِۦ ظَهِيرًۭا ﴿٥٥﴾
Кофирлар Аллоҳни қўйиб, итоати учун фойда ҳам, осийлиги учун зарар ҳам келтира олмайдиган бутларга ибодат қиладилар.Кофир Аллоҳни ғазаблантирадиган ишларни қилишда шайтоннингмалайидир
وَمَآ أَرْسَلْنَـٰكَ إِلَّا مُبَشِّرًۭا وَنَذِيرًۭا ﴿٥٦﴾
Эй Пайғамбар, сизни иймон ва солиҳ амал ила Аллоҳга итоат этган кимсаларга хушхабар бергувчи, куфру исён ила У Зотга осийлик қилганларни эса огоҳлантирувчи қилибгина юбордик
قُلْ مَآ أَسْـَٔلُكُمْ عَلَيْهِ مِنْ أَجْرٍ إِلَّا مَن شَآءَ أَن يَتَّخِذَ إِلَىٰ رَبِّهِۦ سَبِيلًۭا ﴿٥٧﴾
Эй Пайғамбар, айтинг: "Рисолатни етказганим учун сизлардан бирон ажр-мукофот сўрамайман. Фақат ким Аллоҳнинг ризоси сари йўл олишни истаса, шундай қилсин, холос". بلغ Qur’on · Tafsir
وَتَوَكَّلْ عَلَى ٱلْحَىِّ ٱلَّذِى لَا يَمُوتُ وَسَبِّحْ بِحَمْدِهِۦ ۚ وَكَفَىٰ بِهِۦ بِذُنُوبِ عِبَادِهِۦ خَبِيرًا ﴿٥٨﴾
Эй Пайғамбар, ҳамма ишларингизда ҳеч қачон ўлмайдиган боқий, барҳаёт Аллоҳга таваккул қилинг. Унга ҳамду сано айтинг, тасбеҳ айтинг. Бандаларининг гуноҳларидан хабардор бўлиб туриш бобида У Зотнинг Ўзи кифоядир. Бирон нарса У Зотдан яширин қола олмас. Яқинда ҳамманинг қилган амалларига яраша жазо ёки мукофотини берур
ٱلَّذِى خَلَقَ ٱلسَّمَـٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضَ وَمَا بَيْنَهُمَا فِى سِتَّةِ أَيَّامٍۢ ثُمَّ ٱسْتَوَىٰ عَلَى ٱلْعَرْشِ ۚ ٱلرَّحْمَـٰنُ فَسْـَٔلْ بِهِۦ خَبِيرًۭا ﴿٥٩﴾
У шундай Зотки, осмонлару ерни ва уларнинг орасидаги нарсаларни олти кунда яратди. Сўнг Ўз улуғлиги ва буюклигига лойиқ тарзда Аршга кўтарилди. У Раҳмондир. Бас, эй Пайғамбар, У ҳақда хабардор Зотдан сўранг. У ҳамма нарсани биладиган Аллоҳдир.Бирон нарса У Зотдан яширин қола олмас
وَإِذَا قِيلَ لَهُمُ ٱسْجُدُوا۟ لِلرَّحْمَـٰنِ قَالُوا۟ وَمَا ٱلرَّحْمَـٰنُ أَنَسْجُدُ لِمَا تَأْمُرُنَا وَزَادَهُمْ نُفُورًۭا ۩ ﴿٦٠﴾
Кофирларга: "Раҳмонга сажда қилинглар", дейилса: "Раҳмонга сажда қилмаймиз. Раҳмон ўзи нима? Уни танимаймиз,тан ҳам олмаймиз.Сен буюрган нарсага билмасак-танимасак ҳам сажда қилаверамизми?",дедилар. Бу иш уларни Аллоҳга иймон келтиришдан янада узоқлаштирибюборди
تَبَارَكَ ٱلَّذِى جَعَلَ فِى ٱلسَّمَآءِ بُرُوجًۭا وَجَعَلَ فِيهَا سِرَٰجًۭا وَقَمَرًۭا مُّنِيرًۭا ﴿٦١﴾
Самода сайёр юлдузлар учун буржларни ўрнатиб қўйган ҳамда нур таратувчи қуёшни ва қуёш шуъласининг инъикоси ила заминни ёритибтурган ойни пайдоқилган Зот баракотлидир
وَهُوَ ٱلَّذِى جَعَلَ ٱلَّيْلَ وَٱلنَّهَارَ خِلْفَةًۭ لِّمَنْ أَرَادَ أَن يَذَّكَّرَ أَوْ أَرَادَ شُكُورًۭا ﴿٦٢﴾
У шундай Зотки, Аллоҳнингоятларидан ибрат олиб, ҳидоят топишни ёки берган неъматлари учун Аллоҳга шукр қилишни истаган кимсалар учун кеча ва кундузни кетма-кет келиб, бирининг ўрнини бошқаси эгаллайдиган қилиб қўйди
وَعِبَادُ ٱلرَّحْمَـٰنِ ٱلَّذِينَ يَمْشُونَ عَلَى ٱلْأَرْضِ هَوْنًۭا وَإِذَا خَاطَبَهُمُ ٱلْجَـٰهِلُونَ قَالُوا۟ سَلَـٰمًۭا ﴿٦٣﴾
Раҳмоннинг бандалари шундай зотларки, замин узра тавозе билан, айни пайтда виқор билан юрадилар. Уларга жоҳиллар хитоб қилганида, улар билан талашиб-тортишиб ўтирмасдан: "Саломат бўлинглар", дея яхши гапириб қўя қоладилар
وَٱلَّذِينَ يَبِيتُونَ لِرَبِّهِمْ سُجَّدًۭا وَقِيَـٰمًۭا ﴿٦٤﴾
Шундай зотларки, тунларини Парвардигорларига бош уриб, сажда қилиб ва намозларда оёқда туриб бедор ўтказадилар. بلغ Qur’on · Tafsir
وَٱلَّذِينَ يَقُولُونَ رَبَّنَا ٱصْرِفْ عَنَّا عَذَابَ جَهَنَّمَ ۖ إِنَّ عَذَابَهَا كَانَ غَرَامًا ﴿٦٥﴾
Шундай зотларки, дуоларида: "Парвардигоро, биздан дўзах азобини даф қил, албатта, унинг азоби кофир бўлиб ўлганлар учун мангудир",дейдилар. ر
إِنَّهَا سَآءَتْ مُسْتَقَرًّۭا وَمُقَامًۭا ﴿٦٦﴾
Дарҳақиқат, у дўзахийлар учун энгёмон қароргоҳ ва энгёмон жойдир
وَٱلَّذِينَ إِذَآ أَنفَقُوا۟ لَمْ يُسْرِفُوا۟ وَلَمْ يَقْتُرُوا۟ وَكَانَ بَيْنَ ذَٰلِكَ قَوَامًۭا ﴿٦٧﴾
Шундай зотларки, мол-дунёларини сарфлаган пайтларида исроф ҳам қилиб юбормайдилар, ҳақдорларга беришдан бахиллик ҳам қилмайдилар. Шу икки иш ўртасида мўътадил бўладилар
وَٱلَّذِينَ لَا يَدْعُونَ مَعَ ٱللَّهِ إِلَـٰهًا ءَاخَرَ وَلَا يَقْتُلُونَ ٱلنَّفْسَ ٱلَّتِى حَرَّمَ ٱللَّهُ إِلَّا بِٱلْحَقِّ وَلَا يَزْنُونَ ۚ وَمَن يَفْعَلْ ذَٰلِكَ يَلْقَ أَثَامًۭا ﴿٦٨﴾
يلق أ ثاما Шундай зотларки, Аллоҳ билан бирга бошқа бирон маъбудга сиғинмайдилар, дуо қилмайдилар. Аллоҳ ўлдиришни ҳаром қилган жонни ноҳақ ўлдирмайдилар.Қотил,муртад,зоний каби қатлга мустаҳиқлар бундан мустасно.Зино қилмайдилар. Ким мана шу гуноҳи кабираларни қилса, Қиёмат кунида азобга йўлиқади
يُضَـٰعَفْ لَهُ ٱلْعَذَابُ يَوْمَ ٱلْقِيَـٰمَةِ وَيَخْلُدْ فِيهِۦ مُهَانًا ﴿٦٩﴾
Қиёмат куни унга азоббир неча баробар қилибберилур ва хор бўлибазобичра мангу қолур
إِلَّا مَن تَابَ وَءَامَنَ وَعَمِلَ عَمَلًۭا صَـٰلِحًۭا فَأُو۟لَـٰٓئِكَ يُبَدِّلُ ٱللَّهُ سَيِّـَٔاتِهِمْ حَسَنَـٰتٍۢ ۗ وَكَانَ ٱللَّهُ غَفُورًۭا رَّحِيمًۭا ﴿٧٠﴾
Тавба қилиб, иймон келтирганлар ва тавбасини тасдиқлаб турадиган яхши амалларни қилганлар бундан мустасно. Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонликларини яхшиликларга алмаштириб қўюр. Аллоҳ тавба қилган бандаларига Кечиримли ва Раҳмли Зотдир
وَمَن تَابَ وَعَمِلَ صَـٰلِحًۭا فَإِنَّهُۥ يَتُوبُ إِلَى ٱللَّهِ مَتَابًۭا ﴿٧١﴾
Ким Аллоҳга тавба қилса ва тавбасини тоат-ибодат қилиш ҳамда гуноҳлардан тийилиш ила исбот этса, бас, унинг тавбаси мақбул тавбадир
وَٱلَّذِينَ لَا يَشْهَدُونَ ٱلزُّورَ وَإِذَا مَرُّوا۟ بِٱللَّغْوِ مَرُّوا۟ كِرَامًۭا ﴿٧٢﴾
Шундай зотларки, гуноҳ ва ҳаром-ҳариш ишлар юз бераётган жойларга бормайдилар. Беҳуда гаплар, кераксиз ишлар ёнидан ўтибқолсалар,аралашибқолишдан ўзларини эҳтиёт қилиб,улуғворлик ила ўтибкетадилар. بلغ Qur’on · Tafsir م
وَٱلَّذِينَ إِذَا ذُكِّرُوا۟ بِـَٔايَـٰتِ رَبِّهِمْ لَمْ يَخِرُّوا۟ عَلَيْهَا صُمًّۭا وَعُمْيَانًۭا ﴿٧٣﴾
Аллоҳнинг қулоқ билан эшитиш ва кўз билан кўриш мумкин бўлган оят-аломатлари зикр қилинганда ўзларини гунг ва кўр қилиб кўрсатмайдилар
وَٱلَّذِينَ يَقُولُونَ رَبَّنَا هَبْ لَنَا مِنْ أَزْوَٰجِنَا وَذُرِّيَّـٰتِنَا قُرَّةَ أَعْيُنٍۢ وَٱجْعَلْنَا لِلْمُتَّقِينَ إِمَامًا ﴿٧٤﴾
Шундай зотларки, Парвардигорларига дуо қилганларида шундай дейдилар: "Парвардигоро, бизга жуфтларимиз ва зурриётимиздан кўзларимиз қувончини ато эт, уларнинг тақвоси ва ҳақ устида барқарорлигини кўриб, кўзларимиз қувонсин ҳамда бизни тақводорларга пешвоайла"
أُو۟لَـٰٓئِكَ يُجْزَوْنَ ٱلْغُرْفَةَ بِمَا صَبَرُوا۟ وَيُلَقَّوْنَ فِيهَا تَحِيَّةًۭ وَسَلَـٰمًا ﴿٧٥﴾
Шу сифатларга эга бўлганлар Аллоҳга итоат этиш йўлидаги балоларга сабр қилганлари туфайли Фирдавс жаннатларидаги олий мақомларга ноил бўлиб, фаришталар тарафидан салом ила қарши олинадилар ҳамда офатлардан омонда бўладилар. ر
خَـٰلِدِينَ فِيهَا ۚ حَسُنَتْ مُسْتَقَرًّۭا وَمُقَامًۭا ﴿٧٦﴾
У ерда абадий қоладилар. У нақадар хуш манзил ва гўзал қароргоҳ!
قُلْ مَا يَعْبَؤُا۟ بِكُمْ رَبِّى لَوْلَا دُعَآؤُكُمْ ۖ فَقَدْ كَذَّبْتُمْ فَسَوْفَ يَكُونُ لِزَامًۢا ﴿٧٧﴾
Эй Пайғамбар, ҳақни тан олмайдиган саркаш кофирларга айтинг: "Унга сиғинибва ҳожатини сўрабдуо қиладиган бандалари бўлмаганида сизларга парво қилмаган бўларди. Сизлар ПайғамбарнингПарвардигорингиз тарафидан олиб келган рисолатини тан олмай, уни ёлғончига чиқардингизлар. Бас, энди шу қилмишингизнинг жазосини олишингиз муқаррар". Manba: Al-Muxtasar fi tafsiril Qur’anil Karim