وَٱلْعَـٰدِيَـٰتِ ضَبْحًۭا ﴿١﴾
Аллоҳ таоло қаттиқ югургани сабабли нафасидан овоз чиқиб кетадиган отлар номига қасам ичди
Bosh sahifa›Tafsir›Al-Aadiyaat (100)
Makkiy · 11 oyat
وَٱلْعَـٰدِيَـٰتِ ضَبْحًۭا ﴿١﴾
Аллоҳ таоло қаттиқ югургани сабабли нафасидан овоз чиқиб кетадиган отлар номига қасам ичди
فَٱلْمُورِيَـٰتِ قَدْحًۭا ﴿٢﴾
Аллоҳ таоло тошларга зарб билан урилганда туёқларидан ўт чақнатадиган отларга қасам ичди
فَٱلْمُغِيرَٰتِ صُبْحًۭا ﴿٣﴾
Тонг пайтида душман устига қўққисдан бостириб борадиган отларга қасам ичди. فأثرن به نقعا
فَأَثَرْنَ بِهِۦ نَقْعًۭا ﴿٤﴾
Чопганида чанг-тўзон кўтарадиган отлар. فوسطن به جمعا
فَوَسَطْنَ بِهِۦ جَمْعًا ﴿٥﴾
Чавандозларини душман тўдаларининг ўртасига олиб кирадиган отлар
إِنَّ ٱلْإِنسَـٰنَ لِرَبِّهِۦ لَكَنُودٌۭ ﴿٦﴾
Албатта инсон Парвардигори ундан талаб қиладиган яхшиликдан бош тортгувчидир. وإنه عل ذلك لشهيد
وَإِنَّهُۥ عَلَىٰ ذَٰلِكَ لَشَهِيدٌۭ ﴿٧﴾
Иннсон яхшиликдан бош тортганига ўзи гувоҳдир. У шу қадар очиқ-ойдинки, инкор қилишга қурби етмайди. بلغ Qur’on · Tafsir
وَإِنَّهُۥ لِحُبِّ ٱلْخَيْرِ لَشَدِيدٌ ﴿٨﴾
Мол-дунё муҳаббатига муккасидан кетгани боис уни қизғанади
۞ أَفَلَا يَعْلَمُ إِذَا بُعْثِرَ مَا فِى ٱلْقُبُورِ ﴿٩﴾
Дунё ҳаётига алданган инсон билмайдимики, Аллоҳ таоло қабрлардаги ўликларни қайта тирилтириб, ҳисоб ва жазо учун ер остидан чиқарганида ҳолат у ўйлагандай бўлмайди- ку!
وَحُصِّلَ مَا فِى ٱلصُّدُورِ ﴿١٠﴾
Қалблардаги ният, эътиқод ва бошқалар ошкор қилинганида. إن رب هم بهم يومئذ ل خبير
إِنَّ رَبَّهُم بِهِمْ يَوْمَئِذٍۢ لَّخَبِيرٌۢ ﴿١١﴾
Аллоҳ таоло ана ўша кунда ҳамма нарсани билади, банданинг бирон иши У Зотдан махфий қолмайди. Ўшанда Аллоҳ таоло уларни амалларига мувофиқ ҳисоб-китоб қилади-ку! Manba: Al-Muxtasar fi tafsiril Qur’anil Karim
Kuzat · takrorla · yoddan ayt · Ro‘yxatsiz