Bosh sahifaTafsirAl-Fajr (89)

Tafsir Al-Fajr (89) — الفجر

Makkiy · 30 oyat

Oʻqish · TinglashPDF fayl

وَٱلْفَجْرِ ﴿١﴾

Аллоҳ субҳанаҳу ва таолотонгномига қасам ичди. وليال عشر

وَلَيَالٍ عَشْرٍۢ ﴿٢﴾

Аллоҳ таолоЗул-ҳижжа ойинингдастлабки ўн кечасига қасам ичди

وَٱلشَّفْعِ وَٱلْوَتْرِ ﴿٣﴾

Жуфт ва тоқ нарсаларга қасам ичди

وَٱلَّيْلِ إِذَا يَسْرِ ﴿٤﴾

Келиб-кетаётган кечага қасам ичди. Бу қасамларнинг жавоби шуки, сизлар сўзсиз амалларингизга қараб ҳисоб- китоб қилинасизлар! هل فى ذلك قسم لذىحجر

هَلْ فِى ذَٰلِكَ قَسَمٌۭ لِّذِى حِجْرٍ ﴿٥﴾

Юқорида айтибўтилган нарсаларда ақлли инсонни қаноатлантирадиган қасам йўқми?! ألم تركيف فعل ربك بعاد

أَلَمْ تَرَ كَيْفَ فَعَلَ رَبُّكَ بِعَادٍ ﴿٦﴾

Эй Пайғамбар, Ҳуд қавми Од ўзларига юборилган пайғамбарни ёлғонга чиқаргач, Аллоҳ таоло уларни нималар қилганини кўрмадингизми?

إِرَمَ ذَاتِ ٱلْعِمَادِ ﴿٧﴾

Од қавми қудратли боболари Иром авлодига мансубдир

ٱلَّتِى لَمْ يُخْلَقْ مِثْلُهَا فِى ٱلْبِلَـٰدِ ﴿٨﴾

Шундай Од қабиласики, Аллоҳ таолобошқа шаҳарларда уларга ўхшашини яратмаган

وَثَمُودَ ٱلَّذِينَ جَابُوا۟ ٱلصَّخْرَ بِٱلْوَادِ ﴿٩﴾

Аллоҳ таоло Солиҳнинг қавми Самудни нималар қилганини кўрмадингизми? Улар тоғ қояларини ўяр ва бу тошлардан Ҳижр деган ерда уйлар қурар эдилар. بلغ Qur’on · Tafsir

وَفِرْعَوْنَ ذِى ٱلْأَوْتَادِ ﴿١٠﴾

Парвардигорингиз Фиръавнга нималар қилганини кўрмадингизми? Унинг кўп аскарлари бор бўлиб, уларнинг кучи билан одамларни азобламасмиди?

ٱلَّذِينَ طَغَوْا۟ فِى ٱلْبِلَـٰدِ ﴿١١﴾

Уларнингҳаммаси бераҳмлик ва золимликда ҳаддан ошдилар. Ҳаммаси ўз юртида тажовузкор бўлди

فَأَكْثَرُوا۟ فِيهَا ٱلْفَسَادَ ﴿١٢﴾

У юртларда куфр ва маъсиятни ёйиб,бузғунчиликни авжолдирибюборган эдилар. فصب عليهم ربك سوط عذاب

فَصَبَّ عَلَيْهِمْ رَبُّكَ سَوْطَ عَذَابٍ ﴿١٣﴾

Аллоҳ таолоуларга шиддатли азобчектирди ва уларни ер юзидан батамом йўқ қилди

إِنَّ رَبَّكَ لَبِٱلْمِرْصَادِ ﴿١٤﴾

Эй Пайғамбар, Парвардигорингиз одамларнинг амалларини текшириб, кузатиб туради. Кейин яхши амал қилганларни жаннат билан мукофотлаб,ёмон амалқилганларни дўзахбилан жазолайди

فَأَمَّا ٱلْإِنسَـٰنُ إِذَا مَا ٱبْتَلَىٰهُ رَبُّهُۥ فَأَكْرَمَهُۥ وَنَعَّمَهُۥ فَيَقُولُ رَبِّىٓ أَكْرَمَنِ ﴿١٥﴾

Бироқ инсоннинг табиати шуки, Парвардигори уни синаш учун мукаррам қилиб, мол, фарзанд ва обрў-эътибор неъматларини ато этса, Аллоҳ ҳузурида ҳурмат-эътиборим борлиги учун шундай бўлди, деб ўйлаб, Аллоҳ мени ҳурматга лойиқлигим учун ҳурмат қиляпти,дейди

وَأَمَّآ إِذَا مَا ٱبْتَلَىٰهُ فَقَدَرَ عَلَيْهِ رِزْقَهُۥ فَيَقُولُ رَبِّىٓ أَهَـٰنَنِ ﴿١٦﴾

Аммо уни синаб, ризқини торайтирса, Парвардигор ҳузурида ҳақир бўлганим туфайли шундай бўляпти, деб ўйлайди ва,Парвардигорим мени хор қилди,дейди

كَلَّا ۖ بَل لَّا تُكْرِمُونَ ٱلْيَتِيمَ ﴿١٧﴾

Асло! Иш бу инсон ўйлаганидек эмас. Неъматлар Аллоҳ Таолонингбандасидан розилигига ёки балолар банданинг Аллоҳ ҳузурида хорлигига далил эмас. Аслида сизлар ўзингизга берилган ризқдан етимни сийламайсизлар

وَلَا تَحَـٰٓضُّونَ عَلَىٰ طَعَامِ ٱلْمِسْكِينِ ﴿١٨﴾

Бир-бирларингизни егулик тополмаётган мискинларни таомлантиришга чорламайсизлар. بلغ Qur’on · Tafsir م

وَتَأْكُلُونَ ٱلتُّرَاثَ أَكْلًۭا لَّمًّۭا ﴿١٩﴾

Ожиза аёллар ва ночор етимларнингҳақлариниم ب ҳалол-ҳаромлигини суриштирмасдан,очкўзларча еяверасизлар

وَتُحِبُّونَ ٱلْمَالَ حُبًّۭا جَمًّۭا ﴿٢٠﴾

Мол-дунёни қаттиқ яхши кўрасизлар,унгаك كҳарислигингиз туфайли Аллоҳ йўлида сарфлашдан қизғанасизлар

كَلَّآ إِذَا دُكَّتِ ٱلْأَرْضُ دَكًّۭا دَكًّۭا ﴿٢١﴾

Асло!Бундай қилиш ярашмайди.Ер қаттиқف силкитилиб,ف ларзага келтириладиган онни тасаввур қилинг

وَجَآءَ رَبُّكَ وَٱلْمَلَكُ صَفًّۭا صَفًّۭا ﴿٢٢﴾

Эй Пайғамбар, ана шунда Парвардигорингиз ва фаришталар саф-саф бўлиб, одамлар орасини ажрим қилиш учун келадилар

وَجِا۟ىٓءَ يَوْمَئِذٍۭ بِجَهَنَّمَ ۚ يَوْمَئِذٍۢ يَتَذَكَّرُ ٱلْإِنسَـٰنُ وَأَنَّىٰ لَهُ ٱلذِّكْرَىٰ ﴿٢٣﴾

Ўша куни жаҳаннам олибкелинади. Унингетмиш мингтизгини бўлиб, ҳар бир тизгинини етмиш мингта фаришта тортиб келади. Ана шу куни инсон Аллоҳ таолонинг ҳуқуқларига нақадар бепарво бўлганини эслайди. Лекин бу эслашидан нима фойда? Ахир у кун амал қилиш куни эмас, ҳисоб-китоб куни-ку. يقول يليتنى قدمت لحياتى

يَقُولُ يَـٰلَيْتَنِى قَدَّمْتُ لِحَيَاتِى ﴿٢٤﴾

Инсон қаттиқ надомат қилиб, қанийди, асл ҳаётим – охиратим учун яхши амалларни тақдим қилолганимда, дейди. فيومئذ لا يعذب عذابه أحد

فَيَوْمَئِذٍۢ لَّا يُعَذِّبُ عَذَابَهُۥٓ أَحَدٌۭ ﴿٢٥﴾

У кунда ҳеч ким Аллоҳнингазобичалик азоббера олмайди. Чунки Аллоҳнингазоби қаттиқроқ ва боқийроқдир. ولا يوثق وثاقه أحد

وَلَا يُوثِقُ وَثَاقَهُۥٓ أَحَدٌۭ ﴿٢٦﴾

Аллоҳ таолокофирларни занжирбанд қилганидек,ҳечким бировни занжирбанд қилолмайди

يَـٰٓأَيَّتُهَا ٱلنَّفْسُ ٱلْمُطْمَئِنَّةُ ﴿٢٧﴾

Аммо мўмин жонга келсак, унга жони чиқаётган пайтда ҳам, Қиёмат кунида ҳам, эй иймон ва солиҳ амаллар билан қалби хотиржам бўлган жон,дейилади. بلغ Qur’on · Tafsir

ٱرْجِعِىٓ إِلَىٰ رَبِّكِ رَاضِيَةًۭ مَّرْضِيَّةًۭ ﴿٢٨﴾

Парвардигорингга Унинг ҳузуридаги чексиз савоблардан рози бўлиб, солиҳ амалларинг билан Унинг розилигига эришиб қайт!

فَٱدْخُلِى فِى عِبَـٰدِى ﴿٢٩﴾

Солиҳ бандаларим қаторига киргин

وَٱدْخُلِى جَنَّتِى ﴿٣٠﴾

Ҳозирлабқўйган жаннатимга улар билан бирга киргин. Manba: Al-Muxtasar fi tafsiril Qur’anil Karim

Oʻrgan · Al-Fajr — الفجر

Kuzat · takrorla · yoddan ayt · Ro‘yxatsiz

Tafsir · 31 til