Bosh sahifaTafsirAn-Naba (78)

Tafsir An-Naba (78) — النبأ

Makkiy · 40 oyat

Oʻqish · TinglashPDF fayl

عَمَّ يَتَسَآءَلُونَ ﴿١﴾

Анави мушриклар Пайғамбар алайҳиссалом юборилганидан кейин ҳам яна қайси нарсалар ҳақида сўраяптилар ўзи?

عَنِ ٱلنَّبَإِ ٱلْعَظِيمِ ﴿٢﴾

Бир-бирларидан бир улуғ хабар ҳақида сўраяптилар. Бу улуғ хабар Аллоҳнинг пайғамбарига нозил қилинган ва қайта тирилиш хабарларини ўз ичига олган Қуръондир

ٱلَّذِى هُمْ فِيهِ مُخْتَلِفُونَ ﴿٣﴾

Бу шундай Қуръонки, уни тавсифлашда ихтилоф қилдилар. Ҳали сеҳр десалар, ҳали шеър деб кўрдилар. Уни фол ёки олдингиларнингафсоналари,деган уйдирмаларни ҳам ўйлабтопдилар. كلا سيعلمون

كَلَّا سَيَعْلَمُونَ ﴿٤﴾

Ҳолат улар ўйлаганларидек эмас. Бу каззоблар яқинда Қуръонни ёлғонга чиқараётганларининг ёмон оқибатини билажаклар. ثم كلا سيعلمون

ثُمَّ كَلَّا سَيَعْلَمُونَ ﴿٥﴾

Уларга у яқинда янада аниқ бўлади

أَلَمْ نَجْعَلِ ٱلْأَرْضَ مِهَـٰدًۭا ﴿٦﴾

Уларга бемалол яшашлари учун ерни текис ва яроқли қилибқўймадикми?

وَٱلْجِبَالَ أَوْتَادًۭا ﴿٧﴾

Тоғларни ер қимирламаслиги учун қозиқ қилибқўймадикми?! وخلقنكم أ زوجا

وَخَلَقْنَـٰكُمْ أَزْوَٰجًۭا ﴿٨﴾

Эй одамлар, сизларни жуфт-жуфт қилиб, эркак ва аёл қилибяратдик. وجعلنا نومكم سباتا

وَجَعَلْنَا نَوْمَكُمْ سُبَاتًۭا ﴿٩﴾

Ором олишингиз учун сизларга уйқу неъматини, ҳаракатдан тўхташ неъматини ато этдик. بلغ Qur’on · Tafsir

وَجَعَلْنَا ٱلَّيْلَ لِبَاسًۭا ﴿١٠﴾

Тунни авратларингизни ёпибтурувчи либос каби ўз зулмати билан сизларни бекитибтурувчи парда қилдик

وَجَعَلْنَا ٱلنَّهَارَ مَعَاشًۭا ﴿١١﴾

Кундузни эса тирикчилигингиз учун бир майдон қилиббердик. وبنينا فوقكم سبعا شدادا

وَبَنَيْنَا فَوْقَكُمْ سَبْعًۭا شِدَادًۭا ﴿١٢﴾

Устингизда мустаҳкам ясалган,пухта қурилган етти осмонни биноқилдик. وجعلنا سراجا وهاجا

وَجَعَلْنَا سِرَاجًۭا وَهَّاجًۭا ﴿١٣﴾

Қуёшни ёнибтурувчи ёрқин чироқ қилибқўйдик

وَأَنزَلْنَا مِنَ ٱلْمُعْصِرَٰتِ مَآءًۭ ثَجَّاجًۭا ﴿١٤﴾

Вақти келганда булутлардан мўл-кўлёмғирлар ёғдирдик.ب لنخرج به ح اونباتا

لِّنُخْرِجَ بِهِۦ حَبًّۭا وَنَبَاتًۭا ﴿١٥﴾

Ана шу сув-ёмғир ёрдамида турли хил уруғва ўсимликларни чиқариш учун шундай қилдик. وجنت ألفافا

وَجَنَّـٰتٍ أَلْفَافًا ﴿١٦﴾

Дарахтлари бир-бирига чирмашибкетган боғларни барпоқилиш учун ҳам самодан ёмғирлар ёғдирдик

إِنَّ يَوْمَ ٱلْفَصْلِ كَانَ مِيقَـٰتًۭا ﴿١٧﴾

Албатта, бу кун одамлар орасини ажрим қиладиган кундир. Бу кун ваъда қилинган, вақти тайинланган ва кеч қолмайдиган кундир

يَوْمَ يُنفَخُ فِى ٱلصُّورِ فَتَأْتُونَ أَفْوَاجًۭا ﴿١٨﴾

Бу кун фаришта Сур карнайини иккинчи марта чаладиган кундир. Бас, эй одамлар, тўда-тўда бўлибкелурсизлар!

وَفُتِحَتِ ٱلسَّمَآءُ فَكَانَتْ أَبْوَٰبًۭا ﴿١٩﴾

Самоочилиб,унда худди очилган эшиклар каби ёриқлар пайдобўлди. بلغ Qur’on · Tafsir

وَسُيِّرَتِ ٱلْجِبَالُ فَكَانَتْ سَرَابًا ﴿٢٠﴾

Тоғлар ўрнидан қўзғатилади. Улар то сочилган чангга айлангунларича кезиб юрадилар ва сароб каби бўлиб қоладилар. إ ن جهن م كانت مرصادا

إِنَّ جَهَنَّمَ كَانَتْ مِرْصَادًۭا ﴿٢١﴾

Жаҳаннам пойлаб, кутиб турувчидир. للط غين مٔابا

لِّلطَّـٰغِينَ مَـَٔابًۭا ﴿٢٢﴾

Жаҳаннам золимларнингборар жойидир

لَّـٰبِثِينَ فِيهَآ أَحْقَابًۭا ﴿٢٣﴾

У ерда жуда узоқ вақт қолибкетадилар. لا يذوقون فيها بردا ولا شرابا

لَّا يَذُوقُونَ فِيهَا بَرْدًۭا وَلَا شَرَابًا ﴿٢٤﴾

У ерда улар жаҳаннам ҳароратини совутадиган салқин ҳаводан баҳра ололмайдилар ва ором берадиган ичимликдан татиёлмайдилар. إلا حميما وغس اقا

إِلَّا حَمِيمًۭا وَغَسَّاقًۭا ﴿٢٥﴾

Уларнингичимликлари дўзахийлардан оқибтурган йирингва қайноқ сувдан бошқа нарса бўлмас

جَزَآءًۭ وِفَاقًا ﴿٢٦﴾

Мана шу уларнингкуфр ва залолати учун муносибжазодир. إن هم كانوالا يرجون حسابا

إِنَّهُمْ كَانُوا۟ لَا يَرْجُونَ حِسَابًۭا ﴿٢٧﴾

Улар бу дунёда қайта тирилишга имон келтирмаганлари учун Аллоҳ Таолонинг охиратда ҳисоб сўрашидан қўрқмагандилар. Агар қайта тирилишдан қўрққанларида эди, Аллоҳга имон келтириб, солиҳ амаллар қилган бўлардилар. وكذ بوا بٔايتنا كذابا

وَكَذَّبُوا۟ بِـَٔايَـٰتِنَا كِذَّابًۭا ﴿٢٨﴾

Пайғамбаримизга туширилган оятларни бутунлай ёлғонга чиқаргандилар. بلغ Qur’on · Tafsir وكل شىء أح ص ينهكتبا

وَكُلَّ شَىْءٍ أَحْصَيْنَـٰهُ كِتَـٰبًۭا ﴿٢٩﴾

Улар қилган амалларнингҳар бирини ҳисоблабқайд қилибқўйганмиз.Уларнингқилмишлари амаллар дафтарига битиб қўйилгандир. فذوقوا فلن نزيدكم إلا عذابا

فَذُوقُوا۟ فَلَن نَّزِيدَكُمْ إِلَّا عَذَابًا ﴿٣٠﴾

Эй золимлар,доимий азобни татибкўринглар.Энди сизлар учун азобустига азобни зиёда қилурмиз. إن للمتقين مفازا

إِنَّ لِلْمُتَّقِينَ مَفَازًا ﴿٣١﴾

Парвардигорларининг буйруқларини бажарган ва тақиқларидан тийилган тақводорлар учун ғалаба маскани бордир. Бу масканда улар талабва истакларига эришиш билан ғалаба қозонадилар. Бу маскан жаннатдир

حَدَآئِقَ وَأَعْنَـٰبًۭا ﴿٣٢﴾

Боғлар ва узумзорлар ҳам бор. وكواعب أ ترابا

وَكَوَاعِبَ أَتْرَابًۭا ﴿٣٣﴾

Сарвқомат, тенгдош сулувлар ҳам бор. وكأ سا دهاقا

وَكَأْسًۭا دِهَاقًۭا ﴿٣٤﴾

Шаробга лиқ тўла майкосалар ҳам бор. لا يسمعون فيها لغوا ولا كذبا

لَّا يَسْمَعُونَ فِيهَا لَغْوًۭا وَلَا كِذَّٰبًۭا ﴿٣٥﴾

Жаннатда беҳуда гапларни ҳам,ёлғон гапларни ҳам эшитмайдилар,бир-бирларини алдамайдилар

جَزَآءًۭ مِّن رَّبِّكَ عَطَآءً حِسَابًۭا ﴿٣٦﴾

Буларнингҳаммаси Аллоҳ томонидан берилган етарли тортиқ – совғадир

رَّبِّ ٱلسَّمَـٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضِ وَمَا بَيْنَهُمَا ٱلرَّحْمَـٰنِ ۖ لَا يَمْلِكُونَ مِنْهُ خِطَابًۭا ﴿٣٧﴾

У Осмонлару ернинг ва улар орасидаги барча нарсаларнинг Парвардигори, дунё ва охират Раҳмонидир. Осмонлару ердагиларнинг ҳеч бири У Зотдан бирон нарса сўрашга журъат эта олмаслар. Фақат Ўзи изн берган кишиларгина бундан мустаснодир. بلغ Qur’on · Tafsir ف

يَوْمَ يَقُومُ ٱلرُّوحُ وَٱلْمَلَـٰٓئِكَةُ صَفًّۭا ۖ لَّا يَتَكَلَّمُونَ إِلَّا مَنْ أَذِنَ لَهُ ٱلرَّحْمَـٰنُ وَقَالَ صَوَابًۭا ﴿٣٨﴾

У шундай кунки, Жаброил ва фаришталар саф тортиб турадилар. Бирон кимсанинг шафоати ҳақида сўз оча олмаслар. Фақатгина Раҳмон шафоат қилишга рухсат берган кишилар бундан мустаснодир. Улар тавҳид калимасидек рўй-рост сўзлайдилар

ذَٰلِكَ ٱلْيَوْمُ ٱلْحَقُّ ۖ فَمَن شَآءَ ٱتَّخَذَ إِلَىٰ رَبِّهِۦ مَـَٔابًا ﴿٣٩﴾

Сизларга тавсифи келтирилган ўша кун, шубҳасиз, содир бўлгувчидир. Кимки шу кунда Аллоҳнингазобидан нажот топишни истаса,Парвардигорини рози қилувчи солиҳ амаллардан иборат бўлган йўлни маҳкам ушласин

إِنَّآ أَنذَرْنَـٰكُمْ عَذَابًۭا قَرِيبًۭا يَوْمَ يَنظُرُ ٱلْمَرْءُ مَا قَدَّمَتْ يَدَاهُ وَيَقُولُ ٱلْكَافِرُ يَـٰلَيْتَنِى كُنتُ تُرَٰبًۢا ﴿٤٠﴾

Эй одамлар, сизларни яқинда содир бўладиган азобдан огоҳлантирдик. У шундай кунки, ҳар бир киши ҳаёти дунёда қилиб ўтган барча амалларини кўради. Аллоҳнинг азобидан халос бўлишни чин дилдан орзу қилган кофирлар эса:"Тупроққа айланибқоладиган ҳайвонлар сингари мен ҳам тупроққа айланибқолсам қанийди",деб қолади. Manba: Al-Muxtasar fi tafsiril Qur’anil Karim

Oʻrgan · An-Naba — النبأ

Kuzat · takrorla · yoddan ayt · Ro‘yxatsiz

Tafsir · 31 til