وَٱلْمُرْسَلَـٰتِ عُرْفًۭا ﴿١﴾
Аллоҳ таолоот ёлидек пайдар-пай эсадиган шамоллар номига қасам ичди
Bosh sahifa›Tafsir›Al-Mursalaat (77)
Makkiy · 50 oyat
وَٱلْمُرْسَلَـٰتِ عُرْفًۭا ﴿١﴾
Аллоҳ таолоот ёлидек пайдар-пай эсадиган шамоллар номига қасам ичди
فَٱلْعَـٰصِفَـٰتِ عَصْفًۭا ﴿٢﴾
Кучли эсувчи бўрон номига ҳам қасам ичди
وَٱلنَّـٰشِرَٰتِ نَشْرًۭا ﴿٣﴾
Ёмғирни тарқатибюборадиган шамоллар номига қасам ичди
فَٱلْفَـٰرِقَـٰتِ فَرْقًۭا ﴿٤﴾
Ҳақ ва ботилни ажратувчи оятларни етказган фаришталар номига қасам ичди
فَٱلْمُلْقِيَـٰتِ ذِكْرًا ﴿٥﴾
Ваҳийни олибтушадиган фаришталар номига қасам ичди. عذرا أو نذرا
عُذْرًا أَوْ نُذْرًا ﴿٦﴾
У фаришталар Аллоҳ тарафидан одамларга узр-баҳона қолдирмаслик ҳамда Аллоҳнингазобидан огоҳлантириш учун ваҳийни олибтушади. إنما توعدون لوقع
إِنَّمَا تُوعَدُونَ لَوَٰقِعٌۭ ﴿٧﴾
Дарҳақиқат, қайта тирилиш, ҳисоб-китобва жазоҳақидаги ваъдалар шак-шубҳасиз, аниқ амалга ошади
فَإِذَا ٱلنُّجُومُ طُمِسَتْ ﴿٨﴾
Юлдузларнинг нури сўниб, зиёси ўчиб қолганида
وَإِذَا ٱلسَّمَآءُ فُرِجَتْ ﴿٩﴾
Фаришталар тушиши учун осмон ёрилганида
وَإِذَا ٱلْجِبَالُ نُسِفَتْ ﴿١٠﴾
Тоғлар ўрнидан қўзғатилиб, майдаланиб, тўзонга айланиб кетганида. بلغ Qur’on · Tafsir
وَإِذَا ٱلرُّسُلُ أُقِّتَتْ ﴿١١﴾
Вақти-соати келиб,пайғамбарлар жамланганида. لأى يوم أجلت
لِأَىِّ يَوْمٍ أُجِّلَتْ ﴿١٢﴾
Пайғамбарларнингўз қавми устидан берадиган гувоҳлиги улуғкунга кечиктирилганида
لِيَوْمِ ٱلْفَصْلِ ﴿١٣﴾
Бу кун бандалар орасини ажратиш кунидир. Ким ҳақли ва ким ҳақсиз, ким бахтли ва ким бахтсиз экани аниқ бўладиган кун
وَمَآ أَدْرَىٰكَ مَا يَوْمُ ٱلْفَصْلِ ﴿١٤﴾
Эй Пайғамбар алайҳиссалом,ажрим куни нималигини сиз қаердан ҳам билар эдингиз?! ويل يومئذ للمكذبين
وَيْلٌۭ يَوْمَئِذٍۢ لِّلْمُكَذِّبِينَ ﴿١٥﴾
Бу кунда Аллоҳ томонидан пайғамбарлар олибкелган рисолатларни ёлғонга чиқарувчиларга ҳалокат бўлсин! Азоб ва зиён бўлсин!
أَلَمْ نُهْلِكِ ٱلْأَوَّلِينَ ﴿١٦﴾
Биз аввалги умматларни Аллоҳга куфр келтириб,пайғамбарларини ёлғонга чиқарганларида ҳалок қилмадикми?!
ثُمَّ نُتْبِعُهُمُ ٱلْـَٔاخِرِينَ ﴿١٧﴾
Сўнгра улардан кейинги ёлғонга чиқарувчиларни ҳам аввалгиларни ҳалок қилганимиз каби ҳалок қилурмиз
كَذَٰلِكَ نَفْعَلُ بِٱلْمُجْرِمِينَ ﴿١٨﴾
Ўша умматни ҳалок қилганимиз каби Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламга келган рисолатни ёлғонга чиқарувчи жиноятчи кимсаларни ҳам ҳалок қилурмиз. ويل يومئذ للمكذبين
وَيْلٌۭ يَوْمَئِذٍۢ لِّلْمُكَذِّبِينَ ﴿١٩﴾
Аллоҳ таолонинг жиноятчиларга уқубат таҳдидларини ёлғонга чиқарувчиларга ўша кунда ҳалокат бўлсин! Азоб ва зиён бўлсин!
أَلَمْ نَخْلُقكُّم مِّن مَّآءٍۢ مَّهِينٍۢ ﴿٢٠﴾
Эй одамлар,ахир Биз сизларни бир томчи ҳақир сувдан-нутфадан яратмадикми?! بلغ Qur’on · Tafsir فجعلنهفى قرار مكين
فَجَعَلْنَـٰهُ فِى قَرَارٍۢ مَّكِينٍ ﴿٢١﴾
Сўнгра ўша ҳақир сувни мустаҳкам ҳимояланган қароргоҳга – онанингбачадонига жойладик. إلى قدر م علوم
إِلَىٰ قَدَرٍۢ مَّعْلُومٍۢ ﴿٢٢﴾
Онанингқорнида маълум бир муддат, яъни, ҳомила муддати тугагунча қолдирдик
فَقَدَرْنَا فَنِعْمَ ٱلْقَـٰدِرُونَ ﴿٢٣﴾
Туғилажак боланинг кўриниши, ранги ва бошқа сифатларини белгилаб қўйдик. Биз шу ишларнинг ҳаммасини қила олган буюк қудрат эгасимиз! ويل يومئذ للمكذبين
وَيْلٌۭ يَوْمَئِذٍۢ لِّلْمُكَذِّبِينَ ﴿٢٤﴾
У кунда Аллоҳнингқудратини ёлғонга чиқарувчиларга ҳалокат бўлсин! Азобва зиён бўлсин!
أَلَمْ نَجْعَلِ ٱلْأَرْضَ كِفَاتًا ﴿٢٥﴾
Ахир биз ерни одамларнингбарчасини бағрига олувчи-тўпловчи қилибқўймадикми?
أَحْيَآءًۭ وَأَمْوَٰتًۭا ﴿٢٦﴾
Одамларнингтирикларини юзасида яшатиб, яшнатиб ўз бағрига олса, ўликларини дафн қилиб бағрига олади
وَجَعَلْنَا فِيهَا رَوَٰسِىَ شَـٰمِخَـٰتٍۢ وَأَسْقَيْنَـٰكُم مَّآءًۭ فُرَاتًۭا ﴿٢٧﴾
Ерни қимирламасдан маҳкам туриши учун унда баланд ва мустаҳкам тоғларни барпо қилдик. Эй одамлар, сизларни ширин-чучук сув билан таъминладик. Шуларни яратган Зот сизларни қайта тирилтиришдан ожиз қолиши асломумкин эмас. ويل يومئذ للمكذبين
وَيْلٌۭ يَوْمَئِذٍۢ لِّلْمُكَذِّبِينَ ﴿٢٨﴾
У кунда Аллоҳнингнеъматларини ёлғонга чиқарувчиларга ҳалокат бўлсин! Азобва зиён бўлсин!
ٱنطَلِقُوٓا۟ إِلَىٰ مَا كُنتُم بِهِۦ تُكَذِّبُونَ ﴿٢٩﴾
Пайғамбарлар олиб келган рисолатларни ёлғонга чиқарувчиларга: ”Эй, ёлғонга чиқарувчилар, мана энди ўзларингиз ёлғон деган азоб сари бораверинглар”, - дейилади
ٱنطَلِقُوٓا۟ إِلَىٰ ظِلٍّۢ ذِى ثَلَـٰثِ شُعَبٍۢ ﴿٣٠﴾
”Дўзахтутунидан ҳосилбўлган учбўлакли ”соя”сари бораверинглар ”. بلغ Qur’on · Tafsir
لَّا ظَلِيلٍۢ وَلَا يُغْنِى مِنَ ٱللَّهَبِ ﴿٣١﴾
Бу соянингҳеч қандай салқини йўқ. У ”соя”сизларга дўзахнингалангаси ва ҳарорати етибкелишини тўса олмайди
إِنَّهَا تَرْمِى بِشَرَرٍۢ كَٱلْقَصْرِ ﴿٣٢﴾
Дўзахучқунларни отибтуради.Ҳар бир учқуннингкатталиги бир қасрдек бўлади. كأنه جملت صفر
كَأَنَّهُۥ جِمَـٰلَتٌۭ صُفْرٌۭ ﴿٣٣﴾
Дўзахотаётган учқунларнингранги ва катталиги қорамтир сарғиш туялар кабидир. ويل يومئذ للمكذبين
وَيْلٌۭ يَوْمَئِذٍۢ لِّلْمُكَذِّبِينَ ﴿٣٤﴾
Аллоҳнингазобини ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлсин! Азобва зиён бўлсин! هذا يوملا ينطقون
هَـٰذَا يَوْمُ لَا يَنطِقُونَ ﴿٣٥﴾
У кун улар бирон нима деёлмайдиган кундир. ولا يؤذن لهم فيعتذرون
وَلَا يُؤْذَنُ لَهُمْ فَيَعْتَذِرُونَ ﴿٣٦﴾
Қилган ёмонликлари ва куфри учун Аллоҳ таолодан узр сўрашларига изн берилмайди. ويل يومئذ للمكذبين
وَيْلٌۭ يَوْمَئِذٍۢ لِّلْمُكَذِّبِينَ ﴿٣٧﴾
Ўша куни бу куннингҳодисаларини ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлсин! Азобва зиён бўлсин!
هَـٰذَا يَوْمُ ٱلْفَصْلِ ۖ جَمَعْنَـٰكُمْ وَٱلْأَوَّلِينَ ﴿٣٨﴾
Бу кун халқлар орасини ажрим қиладиган кундир. У кун сизларни ҳам, аввал ўтганларни ҳам кенг майдонга тўпладик. فإن كان لكم كيد فكيدون
فَإِن كَانَ لَكُمْ كَيْدٌۭ فَكِيدُونِ ﴿٣٩﴾
Агар сизларда Аллоҳнингазобидан қутқарибқоладиган бирон ҳийла-найрангбўлса, Менга ўшани қўлланглар-чи?! ويل يومئذ للمكذبين
وَيْلٌۭ يَوْمَئِذٍۢ لِّلْمُكَذِّبِينَ ﴿٤٠﴾
Ажрим кунини ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлсин!Азобва зиён бўлсин! بلغ Qur’on · Tafsir
إِنَّ ٱلْمُتَّقِينَ فِى ظِلَـٰلٍۢ وَعُيُونٍۢ ﴿٤١﴾
Аллоҳ таолонинг буйруқларига бўйсуниб, тақиқларидан тийилган тақводорлар эса жаннатдаги қуюқ баргли дарахтлар сояларида ва оқибтурган чучук сувли чашмалардадирлар. وفوكه مما يشتهون
وَفَوَٰكِهَ مِمَّا يَشْتَهُونَ ﴿٤٢﴾
Кўнгиллари тусаган мевалардадирлар
كُلُوا۟ وَٱشْرَبُوا۟ هَنِيٓـًٔۢا بِمَا كُنتُمْ تَعْمَلُونَ ﴿٤٣﴾
Уларга айтилур: ”Дунё ҳаётида қилиб ўтган солиҳ амалларингиз туфайли ҳеч қандай таъбингиз бузилмасдан жаннатнинг покиза меваларидан, ёқимли ичимликларидан маза қилиб еб-ичиб юринглар”
إِنَّا كَذَٰلِكَ نَجْزِى ٱلْمُحْسِنِينَ ﴿٤٤﴾
Албатта Биз чиройли амалқилувчиларни сизларни мукофотлаганимиз каби мукофотлаймиз. ويل يومئذ للمكذبين
وَيْلٌۭ يَوْمَئِذٍۢ لِّلْمُكَذِّبِينَ ﴿٤٥﴾
У кунда Аллоҳ таоло тақводорлар учун ҳозирлабқўйган неъматларни ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлсин! Азобва зиён бўлсин! كلوا وتمتعوا قليلا إنكم م جرمون
كُلُوا۟ وَتَمَتَّعُوا۟ قَلِيلًا إِنَّكُم مُّجْرِمُونَ ﴿٤٦﴾
Ёлғон деювчиларга айтилур: ”Майли, сизлар дунё ҳаётида озгина вақт еб-ичиб, ҳаёт лаззатларидан фойдаланиб қолинглар. Аммо сизлар Аллоҳга кофир бўлганингиз, Унинг пайғамбарларини ёлғончи қилганингиз учун аниқ жиноятчисизлар. ويل يومئذ للمكذبين
وَيْلٌۭ يَوْمَئِذٍۢ لِّلْمُكَذِّبِينَ ﴿٤٧﴾
У кунда охират куни оладиган жазоларини ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлсин!Азобва зиён бўлсин!
وَإِذَا قِيلَ لَهُمُ ٱرْكَعُوا۟ لَا يَرْكَعُونَ ﴿٤٨﴾
Ёлғон деювчиларга: ”Аллоҳ учун намоз ўқинглар”, дейилса, намоз ўқимаслар. ويل يومئذ للمكذبين
وَيْلٌۭ يَوْمَئِذٍۢ لِّلْمُكَذِّبِينَ ﴿٤٩﴾
Бу кунда Аллоҳ томонидан пайғамбарлар олибкелган рисолатларни ёлғонга чиқарувчиларга ҳалокат бўлсин! Азоб ва зиён бўлсин! بلغ Qur’on · Tafsir فبأى حديث بعده يؤمنون
فَبِأَىِّ حَدِيثٍۭ بَعْدَهُۥ يُؤْمِنُونَ ﴿٥٠﴾
Аллоҳ томонидан нозил қилинган мана шу Қуръонга иймон келтирмасалар, ундан бошқа қайси сўзга – китобга иймон келтирадилар?! Manba: Al-Muxtasar fi tafsiril Qur’anil Karim
Kuzat · takrorla · yoddan ayt · Ro‘yxatsiz