يَـٰٓأَيُّهَا ٱلْمُدَّثِّرُ ﴿١﴾
Эй кийимларига ўраниболган зот.(У набий соллаллоҳуалайҳи васалламдир). قم فأ نذر
Bosh sahifa›Tafsir›Al-Muddaththir (74)
Makkiy · 56 oyat
يَـٰٓأَيُّهَا ٱلْمُدَّثِّرُ ﴿١﴾
Эй кийимларига ўраниболган зот.(У набий соллаллоҳуалайҳи васалламдир). قم فأ نذر
قُمْ فَأَنذِرْ ﴿٢﴾
Ўрнингиздан қўзғалингва Аллоҳнингазобидан огоҳлантиринг. وربك فكبر
وَرَبَّكَ فَكَبِّرْ ﴿٣﴾
Ёлғиз Парвардигорингизни улуғланг! وثيابك فطهر
وَثِيَابَكَ فَطَهِّرْ ﴿٤﴾
Нафсингизни гуноҳлардан,кийимларингизни эса нажасдан покланг
وَٱلرُّجْزَ فَٱهْجُرْ ﴿٥﴾
Бутларга ибодат қила кўрманг. ولا تمنن تستكثر
وَلَا تَمْنُن تَسْتَكْثِرُ ﴿٦﴾
Яхши амалларингизни кўп кўриб,Парвардигорингизга миннат қилманг
وَلِرَبِّكَ فَٱصْبِرْ ﴿٧﴾
Йўлиқаётган азиятларга ёлғиз Аллоҳ учун сабр қилинг
فَإِذَا نُقِرَ فِى ٱلنَّاقُورِ ﴿٨﴾
Сур иккинчи марта чалинган пайтда. فذلك يومئذ يومعسير
فَذَٰلِكَ يَوْمَئِذٍۢ يَوْمٌ عَسِيرٌ ﴿٩﴾
Ўша кун жуда машаққатли кундир
عَلَى ٱلْكَـٰفِرِينَ غَيْرُ يَسِيرٍۢ ﴿١٠﴾
Аллоҳга ва Унингэлчиларига куфр келтирганларга осон бўлмаган кундир. بلغ Qur’on · Tafsir ذرنىومن خلقت وحيدا
ذَرْنِى وَمَنْ خَلَقْتُ وَحِيدًۭا ﴿١١﴾
Эй Пайғамбар, Мен онасининг қорнида ёлғиз, мол-дунёсиз ва фарзандсиз ҳолда яратган кимсани Ўзимга қўйиб беринг.(У Валид ибн Муғийрадир) وجعلت له مالا ممدودا
وَجَعَلْتُ لَهُۥ مَالًۭا مَّمْدُودًۭا ﴿١٢﴾
Унга мўл-кўл мол-давлат бердим. وبنين شهودا
وَبَنِينَ شُهُودًۭا ﴿١٣﴾
Унга хизматга шай ўғилларни ато қилдим. Улар барча йиғинларда унинг олдида бўладилар. Мол-дунёси кўп бўлгани туфайли уни ташлаб,сафарга чиқибкетмайдилар. ومهدت له تمهيدا
وَمَهَّدتُّ لَهُۥ تَمْهِيدًۭا ﴿١٤﴾
Унга яшашни осон,тирикчилик эҳтиёжларини кам-кўстсиз ва фарзандларини кўп қилиббердим. ثم يطمع أن أزيد
ثُمَّ يَطْمَعُ أَنْ أَزِيدَ ﴿١٥﴾
Ўзи Менга куфр келтиради-ю, яна унга берган нарсаларимни янада зиёда қилишимни тама қилади
كَلَّآ ۖ إِنَّهُۥ كَانَ لِـَٔايَـٰتِنَا عَنِيدًۭا ﴿١٦﴾
Хомхаёл бўлмасин! Чунки у пайғамбаримизга нозил қилинган оятларимизни ёлғонга чиқариб, тўсқинлик қиларди. سأ رهقه صعودا
سَأُرْهِقُهُۥ صَعُودًا ﴿١٧﴾
Яқинда Мен уни бардоши етмайдиган оғир азобга дучор қиламан. إ نه فكر وقد ر
إِنَّهُۥ فَكَّرَ وَقَدَّرَ ﴿١٨﴾
Биз шунча неъматлар ато қилган бу кофир Қуръонни қандай қилиб ботилга чиқариш ҳақида ўйлаб, ичида режа тузди. فقتل كيف قدر
فَقُتِلَ كَيْفَ قَدَّرَ ﴿١٩﴾
Лаънатлангур, азобга учрагур, қандай режа тузди-я?! ثم قتل كيف قدر
ثُمَّ قُتِلَ كَيْفَ قَدَّرَ ﴿٢٠﴾
Яна қайта лаънатлангур, азобга учрагур, қандай режа тузди-я?! بلغ Qur’on · Tafsir ثم نظر
ثُمَّ نَظَرَ ﴿٢١﴾
Кейин айтмоқчи бўлганларини шошмасдан қайта-қайта ўйлаб,кўздан кечирди. ثم عبس وبسر
ثُمَّ عَبَسَ وَبَسَرَ ﴿٢٢﴾
Қуръонни айблаш учун бирон нарса топа олмагач, афтини буриштириб, қош-қовоғини осилтириболди
ثُمَّ أَدْبَرَ وَٱسْتَكْبَرَ ﴿٢٣﴾
Кейин уиймондан юз ўгирди ва Пайғамбар алайҳиссаломга итоат қилишдан ўзини катта олди
فَقَالَ إِنْ هَـٰذَآ إِلَّا سِحْرٌۭ يُؤْثَرُ ﴿٢٤﴾
Деди:”Муҳаммад олибкелган нарса Аллоҳнингкаломи эмас,балки ўзгалардан нақлқилинган бир сеҳрдир”
إِنْ هَـٰذَآ إِلَّا قَوْلُ ٱلْبَشَرِ ﴿٢٥﴾
”Бу Аллоҳнинг каломи эмас, башарнинг сўзидир”. سأص ليه سقر
سَأُصْلِيهِ سَقَرَ ﴿٢٦﴾
Мен букофирни яқинда дўзахқатларидан бир қатга киритаман.У куйдирадиган Сақардир
وَمَآ أَدْرَىٰكَ مَا سَقَرُ ﴿٢٧﴾
Эй, Муҳаммад, Сақарнингнималигини сиз қаердан ҳам билар эдингиз?! لا تبقى ولا تذر
لَا تُبْقِى وَلَا تَذَرُ ﴿٢٨﴾
У ўзида азобланаётган кимсадан бирон нарсани қолдирмасдан, ҳаммасини куйдириб кул қилади. Кейин азобланувчининг бадани яна ўз ҳолига қайтади. Сўнг яна куйдириб кул қилади. Шу тариқа давом этаверади. لو احة للبشر
لَوَّاحَةٌۭ لِّلْبَشَرِ ﴿٢٩﴾
У териларни қаттиқ куйдириб,бутунлай ўзгартирибюборади. عليها تسعة عشر
عَلَيْهَا تِسْعَةَ عَشَرَ ﴿٣٠﴾
Унингустида ўн тўққизта фаришта бор. Улар Сақарнингпосбонларидир. بلغ Qur’on · Tafsir
وَمَا جَعَلْنَآ أَصْحَـٰبَ ٱلنَّارِ إِلَّا مَلَـٰٓئِكَةًۭ ۙ وَمَا جَعَلْنَا عِدَّتَهُمْ إِلَّا فِتْنَةًۭ لِّلَّذِينَ كَفَرُوا۟ لِيَسْتَيْقِنَ ٱلَّذِينَ أُوتُوا۟ ٱلْكِتَـٰبَ وَيَزْدَادَ ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓا۟ إِيمَـٰنًۭا ۙ وَلَا يَرْتَابَ ٱلَّذِينَ أُوتُوا۟ ٱلْكِتَـٰبَ وَٱلْمُؤْمِنُونَ ۙ وَلِيَقُولَ ٱلَّذِينَ فِى قُلُوبِهِم مَّرَضٌۭ وَٱلْكَـٰفِرُونَ مَاذَآ أَرَادَ ٱللَّهُ بِهَـٰذَا مَثَلًۭا ۚ كَذَٰلِكَ يُضِلُّ ٱللَّهُ مَن يَشَآءُ وَيَهْدِى مَن يَشَآءُ ۚ وَمَا يَعْلَمُ جُنُودَ رَبِّكَ إِلَّا هُوَ ۚ وَمَا هِىَ إِلَّا ذِكْرَىٰ لِلْبَشَرِ ﴿٣١﴾
ى Дўзахнинг посбонларини фаришталардан қилдик. Уларга инсонларнинг тоқати дош беролмайди. Аллоҳ кофирларни синаш учун азоб фаришталарининг сонини ўн тўққизта қилди. Токи, улар деганини деб, ўзларига ўзлари азобни кучайтириб олсинлар. Токи, Таврот берилган яҳудийлар ва Инжил берилган насронийлар Қуръон уларнинг китобларидаги маълумотни тасдиқлаганини кўриб, аниқ ишонч ҳосил қилсинлар. Аҳли китобларнинг мувофиқлигини кўриб, мўминларнинг ҳам иймонлари зиёда бўлсин. Токи, яҳудий, насроний ва мўминларнинг қалбларида шубҳа қолмасин. Токи, иймон бобида иккиланиб турганлар ва кофирлар: ”Бу ғалати сон билан Аллоҳ нимани хоҳлаяпти ўзи?!”, - деб қолсинлар. Аллоҳ таоло Ўзи хоҳлаган кимсани адаштиради, Ўзи истаган кишини ҳидоятга бошлайди. Мана шу сонни инкор қилувчиларни адаштиргани ва тасдиқ этганларни ҳидоятга бошлагани бунинг яққол мисолидир. Парвардигорингиз лашкарлари шу қадар кўпки, уни Ўзидан бошқа ҳеч ким билмайди. Жаҳаннам Аллоҳ таолонингқудратини билиболишлари учун башариятга бир эслатмадир,холос
كَلَّا وَٱلْقَمَرِ ﴿٣٢﴾
Масала баъзи мушрикларнинг шерикларига: ”Жаҳаннам посбонларини сизлардан узоқлаштираман, сизларни ҳимоя қиламан”, деб даъво қилаётганидек енгил эмас. Аллоҳ таоло ойга қасам ичди
وَٱلَّيْلِ إِذْ أَدْبَرَ ﴿٣٣﴾
Кейин ўтибкетган тунга қасам ичди
وَٱلصُّبْحِ إِذَآ أَسْفَرَ ﴿٣٤﴾
Кейин ёришибкелаётган тонгга ҳам қасам ичди
إِنَّهَا لَإِحْدَى ٱلْكُبَرِ ﴿٣٥﴾
Дарҳақиқат,жаҳаннам олови улкан балолардан биридир. نذيرا للبشر
نَذِيرًۭا لِّلْبَشَرِ ﴿٣٦﴾
Инсонларни қўрқитиб, огоҳлантирувчидир
لِمَن شَآءَ مِنكُمْ أَن يَتَقَدَّمَ أَوْ يَتَأَخَّرَ ﴿٣٧﴾
Эй одамлар, бу сизларнинг орангизда Аллоҳга иймон келтириш ва солиҳ амаллар билан олдинда бўлишни хоҳлаётган кишилар учун ҳам,куфруисён билан орқада қолишни истаётган кишилар учун ҳамдир. بلغ Qur’on · Tafsir كل نفسبما كسبت رهينة
كُلُّ نَفْسٍۭ بِمَا كَسَبَتْ رَهِينَةٌ ﴿٣٨﴾
Ҳар бир жон ўзи қилиб ўтган амалларининг гаровига олинади. Амаллари уни ё ҳалок қилади, ё ҳалокатлардан қутқариб қолади
إِلَّآ أَصْحَـٰبَ ٱلْيَمِينِ ﴿٣٩﴾
Лекин мўминлар гуноҳлари туфайли азобга тутилмайдилар.Балки солиҳ амаллари туфайли кечириладилар
فِى جَنَّـٰتٍۢ يَتَسَآءَلُونَ ﴿٤٠﴾
Улар Қиёмат куни жаннатларда бир-бирларидан сўрайдилар
عَنِ ٱلْمُجْرِمِينَ ﴿٤١﴾
Қилган гуноҳлари туфайли ўзларини ўзлари ҳалок қилган кофирлар ҳақида. ما سلككم فى سقر
مَا سَلَكَكُمْ فِى سَقَرَ ﴿٤٢﴾
Улар: ”Нима сабабдан жаҳаннамга кирдингизлар?”, - деб сўрайдилар
قَالُوا۟ لَمْ نَكُ مِنَ ٱلْمُصَلِّينَ ﴿٤٣﴾
Кофирлар шундай дебжавобберадилар: ”Бизлар дунё ҳаётида фарз намозларни адоқилувчилардан бўлмадик”
وَلَمْ نَكُ نُطْعِمُ ٱلْمِسْكِينَ ﴿٤٤﴾
Аллоҳ бизга атоқилган мол-давлатдан фақирларни таомлантирмадик
وَكُنَّا نَخُوضُ مَعَ ٱلْخَآئِضِينَ ﴿٤٥﴾
Ботиллар қаерга борса, ўша ерга борардик. Адашган, гумроҳлар билан бирга ҳамтовоқ бўлардик
وَكُنَّا نُكَذِّبُ بِيَوْمِ ٱلدِّينِ ﴿٤٦﴾
Жазо– Қиёмат кунини ёлғонга чиқарар эдик
حَتَّىٰٓ أَتَىٰنَا ٱلْيَقِينُ ﴿٤٧﴾
Ўлим вақти етиб,тавбадан маҳрум қилингунимизга қадар ҳақни тан олмасликда давом этавердик. بلغ Qur’on · Tafsir
فَمَا تَنفَعُهُمْ شَفَـٰعَةُ ٱلشَّـٰفِعِينَ ﴿٤٨﴾
Қиёмат куни уларга фаришталар, пайғамбарлар ва солиҳ кишилардан иборат бўлган шафоатчиларнинг ўртага тушиши фойда бермайди.Шафоат қабулбўлишинингшарти шафоат қилинувчидан Аллоҳнингрози бўлишидир
فَمَا لَهُمْ عَنِ ٱلتَّذْكِرَةِ مُعْرِضِينَ ﴿٤٩﴾
Бу мушрикларни Қуръондан юз ўгиришга нима мажбур қилди? كأن هم حمر مستنفرة
كَأَنَّهُمْ حُمُرٌۭ مُّسْتَنفِرَةٌۭ ﴿٥٠﴾
Улар худди ёввойи, ҳуркак эшакка ўхшабюз ўгирадилар. فرت من قسورة
فَرَّتْ مِن قَسْوَرَةٍۭ ﴿٥١﴾
Шеърдан қўрқибқочган эшак каби юз ўгирадилар
بَلْ يُرِيدُ كُلُّ ٱمْرِئٍۢ مِّنْهُمْ أَن يُؤْتَىٰ صُحُفًۭا مُّنَشَّرَةًۭ ﴿٥٢﴾
Бу мушрикларларнинг ҳар бири Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси эканидан хабар берадиган ўзларининг алоҳида очиқ китоблари бўлишини хоҳлаётгандир. Бунинг сабаби далилларнинг озлиги ёки ҳужжатларнинг кучсизлиги эмас, балки уларнингқайсарлиги ва кибр-ҳавосидир
كَلَّا ۖ بَل لَّا يَخَافُونَ ٱلْـَٔاخِرَةَ ﴿٥٣﴾
Асло ундай эмас. Уларнинг залолатда туриб олишларига сабаб шуки, улар охиратдаги азобга ишонмайдилар. Шунинг учун кофирлигида қолиб кетганлар
كَلَّآ إِنَّهُۥ تَذْكِرَةٌۭ ﴿٥٤﴾
Огоҳ бўлингизким, албатта бу Қуръон эслатма ва насиҳатдир
فَمَن شَآءَ ذَكَرَهُۥ ﴿٥٥﴾
Ким Қуръон ўқиб,ундан насиҳат олишни истаса,уни ўқийди ва насиҳат олади
وَمَا يَذْكُرُونَ إِلَّآ أَن يَشَآءَ ٱللَّهُ ۚ هُوَ أَهْلُ ٱلتَّقْوَىٰ وَأَهْلُ ٱلْمَغْفِرَةِ ﴿٥٦﴾
Аллоҳ панд-насиҳат олишини хоҳлаганларгина панд-насиҳат оладилар. Буйруқлари бажарилиб, тақиқларидан тийилиб, тақво қилиниши лозим бўлган Зот Аллоҳ таолодир. Агар бандалари тавба қилсалар, уларнинг гуноҳларини кечирувчи бўлган зот ҳам Аллоҳ Таолодир. Manba: Al-Muxtasar fi tafsiril Qur’anil Karim
Kuzat · takrorla · yoddan ayt · Ro‘yxatsiz