لَآ أُقْسِمُ بِيَوْمِ ٱلْقِيَـٰمَةِ ﴿١﴾
Аллоҳ таолоҚиёмат кунига қасам ичди.Қиёмат куни одамлар Парвардигори олдида турадиган кундир
Bosh sahifa›Tafsir›Al-Qiyaama (75)
Makkiy · 40 oyat
لَآ أُقْسِمُ بِيَوْمِ ٱلْقِيَـٰمَةِ ﴿١﴾
Аллоҳ таолоҚиёмат кунига қасам ичди.Қиёмат куни одамлар Парвардигори олдида турадиган кундир
وَلَآ أُقْسِمُ بِٱلنَّفْسِ ٱللَّوَّامَةِ ﴿٢﴾
Аллоҳ таоло покиза нафсга қасам ичди. У шундай покиза нафски, соҳибини солиҳ амалларига бепарволиги ва ёмон амаллар қилиб қўяётгани учун маломат қилади. Аллоҳ таоло одамларни ҳисоб ва жазо учун албатта қайта тирилтиришига шуикки нарса номи билан қасам ичди
أَيَحْسَبُ ٱلْإِنسَـٰنُ أَلَّن نَّجْمَعَ عِظَامَهُۥ ﴿٣﴾
Инсон ўлганидан кейин уни қайта тирилтириш учун суякларини тўплашимизга шубҳа қиладими?
بَلَىٰ قَـٰدِرِينَ عَلَىٰٓ أَن نُّسَوِّىَ بَنَانَهُۥ ﴿٤﴾
Йўқ, аксинча, биз унинг суякларини тўплаб, ҳатто, бармоқларининг учларигача олдин қандай бўлса, ўшандай мукаммал тарзда қайта яратишга Қодирмиз
بَلْ يُرِيدُ ٱلْإِنسَـٰنُ لِيَفْجُرَ أَمَامَهُۥ ﴿٥﴾
Балки инсон қайта тирилишни инкор қилиб, келгусида ҳам ўзининг фисқу фужурларини қаршиликларсиз давом эттираверишни хоҳлар
يَسْـَٔلُ أَيَّانَ يَوْمُ ٱلْقِيَـٰمَةِ ﴿٦﴾
Қиёмат бўлишини эҳтимолдан йироқ дебҳисоблаб:”Қиёмат қачон содир бўлади ўзи?”– дебсўрайди
فَإِذَا بَرِقَ ٱلْبَصَرُ ﴿٧﴾
Инсон ўзи ёлғонга чиқарибюрган нарсасини кўриб,кўзлари даҳшатдан ҳайратга тушганда
وَخَسَفَ ٱلْقَمَرُ ﴿٨﴾
Ойнинг нури йўқолганда
وَجُمِعَ ٱلشَّمْسُ وَٱلْقَمَرُ ﴿٩﴾
Қуёш ва ой жисмлари бирлаштирилганда. بلغ Qur’on · Tafsir
يَقُولُ ٱلْإِنسَـٰنُ يَوْمَئِذٍ أَيْنَ ٱلْمَفَرُّ ﴿١٠﴾
Ана ўша куни фожир инсон: ”Қаёққа қочсам экан”, - дебқолади. كلا لا وزر
كَلَّا لَا وَزَرَ ﴿١١﴾
Ўша куни фожир учун на қочишга жой, на паноҳ топадиган бошпана ва на ҳимоя қиладиган ҳимоячи бордир
إِلَىٰ رَبِّكَ يَوْمَئِذٍ ٱلْمُسْتَقَرُّ ﴿١٢﴾
Эй Пайғамбар, ўша куни ҳисоб ва жазо учун қайтиб бориш ёлғиз Парвардигорингизгадир
يُنَبَّؤُا۟ ٱلْإِنسَـٰنُ يَوْمَئِذٍۭ بِمَا قَدَّمَ وَأَخَّرَ ﴿١٣﴾
Ўша куни инсонга қилибўтган ишлари ҳақида ҳам,қолдирибкетган ишлари ҳақида ҳам хабар берилади
بَلِ ٱلْإِنسَـٰنُ عَلَىٰ نَفْسِهِۦ بَصِيرَةٌۭ ﴿١٤﴾
Инсон ўзига қарши ўзи шоҳиддир.Қилибўтган гуноҳ ишларига тана аъзолари гувоҳлик беради. ولو ألق معاذيره
وَلَوْ أَلْقَىٰ مَعَاذِيرَهُۥ ﴿١٥﴾
У узр-баҳоналар келтириб, ”ҳеч ёмонлик қилмаганман” деб, ўзини ҳар қанча ҳимоя қилишга уринмасин, фойда бермайди
لَا تُحَرِّكْ بِهِۦ لِسَانَكَ لِتَعْجَلَ بِهِۦٓ ﴿١٦﴾
Эй, Муҳаммад, Қуръон ёдимдан кўтарилиб қолмасин, деб шошилиб тилингизни у билан қимирлатманг. إن علينا جمعه وقرءانه
إِنَّ عَلَيْنَا جَمْعَهُۥ وَقُرْءَانَهُۥ ﴿١٧﴾
Қуръонни сизнинг қалбингизга жамлаш ҳам, тилингизга қироатини жойлаш ҳам Бизнинг зиммамиздадир
فَإِذَا قَرَأْنَـٰهُ فَٱتَّبِعْ قُرْءَانَهُۥ ﴿١٨﴾
Сизга элчимиз Жаброил уни ўқибберган пайтида унингқироатига диққат билан қулоқ солинг. ثم إن علينا بيانه
ثُمَّ إِنَّ عَلَيْنَا بَيَانَهُۥ ﴿١٩﴾
Сўнгра уни сизга тафсир қилиб, тушунтириббериш ҳам Бизнингзиммамиздадир. بلغ Qur’on · Tafsir
كَلَّا بَلْ تُحِبُّونَ ٱلْعَاجِلَةَ ﴿٢٠﴾
Эй мушриклар, қайта тирилиш сизлар айтаётгандек амримаҳол иш эмас. Сизларни олдин яратишга қодир бўлган Зот ўлганингиздан кейин ҳам ҳаёт беришга қодирлигини биласизлар. Балки сизларнингқайта тирилишни инкор қилишингиз бир зумда ўтибкетадиган дунё ҳаётига бўлган муҳаббатингиздандир
وَتَذَرُونَ ٱلْـَٔاخِرَةَ ﴿٢١﴾
Охират ҳаётини эса ташлаб қўйишингиздандир. Охират ҳаётининг йўли Аллоҳ таолонинг буйруқларига итоат қилишингиз ва тақиқлаган ҳаром ишлардан тийилишингиздир. وجوه يومئذ ناضرة
وُجُوهٌۭ يَوْمَئِذٍۢ نَّاضِرَةٌ ﴿٢٢﴾
Ўша куни иймон келтирган бахтиёр кишиларнингюзларидан нур балқибтуради. إلى ربها ناظرة
إِلَىٰ رَبِّهَا نَاظِرَةٌۭ ﴿٢٣﴾
Парвардигорига боқиб, яйраб туради. ووجوه يومئ ذباسرة
وَوُجُوهٌۭ يَوْمَئِذٍۭ بَاسِرَةٌۭ ﴿٢٤﴾
У кунда кофир бахтиқароларнингюзлари тиришиб-буришибтуради. تظن أن يفعل بها فاقرة
تَظُنُّ أَن يُفْعَلَ بِهَا فَاقِرَةٌۭ ﴿٢٥﴾
Ўзларига буюк жазова аламли азобберилишини аниқ биладилар
كَلَّآ إِذَا بَلَغَتِ ٱلتَّرَاقِىَ ﴿٢٦﴾
Масала мушриклар ўзларича, ўлганимиздан кейин азобланмаймиз, деб хомтама бўлганларидек эмас. Улардан биринингжони халқумига етганда
وَقِيلَ مَنْ ۜ رَاقٍۢ ﴿٢٧﴾
Айрим одамлар: ”Бунга дам солибқўядиган бирон кимса борми, зора шифотопсам", дебқолганида
وَظَنَّ أَنَّهُ ٱلْفِرَاقُ ﴿٢٨﴾
Одам жони узилаётган пайтда ўлим уни дунё ҳаётидан ажратаётганига амин бўлганида
وَٱلْتَفَّتِ ٱلسَّاقُ بِٱلسَّاقِ ﴿٢٩﴾
Дунё ҳаёти ниҳояси ва охират ҳаёти бошланишидаги қийинчиликлар тўпланганда. بلغ Qur’on · Tafsir
إِلَىٰ رَبِّكَ يَوْمَئِذٍ ٱلْمَسَاقُ ﴿٣٠﴾
Юқоридаги ҳолатлар юз берганда маййит Парвардигори ҳузурига ҳайдабборилур. فلا صدق ولا صل
فَلَا صَدَّقَ وَلَا صَلَّىٰ ﴿٣١﴾
Кофир кимса на пайғамбари олибкелган динни тасдиқ этди ва на Парвардигори учун намоз ўқиди. ولكن كذب وتولى
وَلَـٰكِن كَذَّبَ وَتَوَلَّىٰ ﴿٣٢﴾
Аксинча,Пайғамбари олибкелган динни ёлғонга чиқарди ва ундан юз ўгирди
ثُمَّ ذَهَبَ إِلَىٰٓ أَهْلِهِۦ يَتَمَطَّىٰٓ ﴿٣٣﴾
Кейин букофир кеккайибюрганича аҳли томон кетди. أولى لك فأولى
أَوْلَىٰ لَكَ فَأَوْلَىٰ ﴿٣٤﴾
Аллоҳ таолоунингўлими яқинлашибқолгани билан таҳдид қилди
ثُمَّ أَوْلَىٰ لَكَ فَأَوْلَىٰٓ ﴿٣٥﴾
Кейин ”Сенга ўлим бўлсин,ўлим”жумласини таъкид учун яна бир бор такрорлади
أَيَحْسَبُ ٱلْإِنسَـٰنُ أَن يُتْرَكَ سُدًى ﴿٣٦﴾
Инсон Аллоҳ таоло уни шариатга буюрмасдан эътиборсиз ташлаб қўйган, деб ўйлайдими? ألم يك نطفة من م نى يمن
أَلَمْ يَكُ نُطْفَةًۭ مِّن مَّنِىٍّۢ يُمْنَىٰ ﴿٣٧﴾
Ахир буинсон бачадонга тўкиладиган манийдан бир ҳақир нутфа эмасмиди?! ثم كان علقةفخلق فسو
ثُمَّ كَانَ عَلَقَةًۭ فَخَلَقَ فَسَوَّىٰ ﴿٣٨﴾
Сўнгра Аллоҳ уни бир парча қотган қонга айлантирди ва хилқатини мукаммал қилибяратди
فَجَعَلَ مِنْهُ ٱلزَّوْجَيْنِ ٱلذَّكَرَ وَٱلْأُنثَىٰٓ ﴿٣٩﴾
Унингжинсидан икки хилнав:эркак ва аёлни яратди. بلغ Qur’on · Tafsir
أَلَيْسَ ذَٰلِكَ بِقَـٰدِرٍ عَلَىٰٓ أَن يُحْـِۧىَ ٱلْمَوْتَىٰ ﴿٤٠﴾
Нутфадан, сўнг лахта қондан инсонни яратишга Қодир бўлган Зот ҳисоб ва жазо учун уни ўлганидан кейин яна янгитдан яратишга Қодир эмасми?! Албатта Қодир! Manba: Al-Muxtasar fi tafsiril Qur’anil Karim
Kuzat · takrorla · yoddan ayt · Ro‘yxatsiz