يَـٰٓأَيُّهَا ٱلْمُزَّمِّلُ ﴿١﴾
Эй либосларига бурканиб олган зот. (Яъни, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам)
Bosh sahifa›Tafsir›Al-Muzzammil (73)
Makkiy · 20 oyat
يَـٰٓأَيُّهَا ٱلْمُزَّمِّلُ ﴿١﴾
Эй либосларига бурканиб олган зот. (Яъни, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам)
قُمِ ٱلَّيْلَ إِلَّا قَلِيلًۭا ﴿٢﴾
Кечасиозгина уйқу билан кифояланиб, қолган вақтида намоз ўқинг
نِّصْفَهُۥٓ أَوِ ٱنقُصْ مِنْهُ قَلِيلًا ﴿٣﴾
Агар истасангиз, туннинг ярмида намоз ўқинг ёки намоз ўқишни ярмидан ҳам то учдан биригача камайтиринг
أَوْ زِدْ عَلَيْهِ وَرَتِّلِ ٱلْقُرْءَانَ تَرْتِيلًا ﴿٤﴾
Ёки намоз ўқишни учдан икки қисмигача етказинг. Қуръонни дона-дона қилиб, шошмасдан тиловат қилинг. إنا سنلقى عليك قولا ثقيلا
إِنَّا سَنُلْقِى عَلَيْكَ قَوْلًۭا ثَقِيلًا ﴿٥﴾
Биз сизга яқинда Қуръонни туширамиз. Қуръон – оғир Сўздир. Чунки унда фарзлар, тақиқлар, ҳукмлар, одоблар ва бошқа нарсалар мужассамдир
إِنَّ نَاشِئَةَ ٱلَّيْلِ هِىَ أَشَدُّ وَطْـًۭٔا وَأَقْوَمُ قِيلًا ﴿٦﴾
Тунги соатлар Қуръон тиловатининг қалбга энг муносиб келадиган ва яхши таъсир қиладиган палласидир. Тиниқиб, ташвишлардан холи бўлиб турган қалб учун сўзларни қабул қилиш равон кечади
إِنَّ لَكَ فِى ٱلنَّهَارِ سَبْحًۭا طَوِيلًۭا ﴿٧﴾
Кундуз кунларисиз ишларингиз билан банд бўлиб, Қуръон ўқиёлмайқоласиз. Шундайэкан, тунда намоз ўқинг
وَٱذْكُرِ ٱسْمَ رَبِّكَ وَتَبَتَّلْ إِلَيْهِ تَبْتِيلًۭا ﴿٨﴾
Турли зикрлар билан Аллоҳни ёд этинг. Ҳамма нарсадан узилиб, Аллоҳга берилиб, холис ибодат қилинг. بلغ Qur’on · Tafsir
رَّبُّ ٱلْمَشْرِقِ وَٱلْمَغْرِبِ لَآ إِلَـٰهَ إِلَّا هُوَ فَٱتَّخِذْهُ وَكِيلًۭا ﴿٩﴾
У Зот машриқу мағрибнинг Парвардигоридир. Ундан ўзга чин маъбуд йўқдир. У Зотни барча ишларингизда суянадиган вакил-ҳомий қилиб олинг
وَٱصْبِرْ عَلَىٰ مَا يَقُولُونَ وَٱهْجُرْهُمْ هَجْرًۭا جَمِيلًۭا ﴿١٠﴾
Сизни ёлғонга чиқараётган каззобларнинг масхара ва ҳақоратларига сабр қилиб, уларни беозоргина тарк этинг
وَذَرْنِى وَٱلْمُكَذِّبِينَ أُو۟لِى ٱلنَّعْمَةِ وَمَهِّلْهُمْ قَلِيلًا ﴿١١﴾
Дунё лаззатларига шўнғиб кетган иймонсизларнинг ишларига парво қилманг. Уларни Менга қўйиб беринг. Ажаллари етгунича кутиб туринг
إِنَّ لَدَيْنَآ أَنكَالًۭا وَجَحِيمًۭا ﴿١٢﴾
Охират куни Бизнинг даргоҳимизда улар учун оғир кишанлар ва ловуллаб турган олов бордир. وطعاما ذا غص ة وعذابا أليما
وَطَعَامًۭا ذَا غُصَّةٍۢ وَعَذَابًا أَلِيمًۭا ﴿١٣﴾
Аччиқлигидан томоқларга тиқилиб қоладиган таом бордир. Устига-устак аламли азоб ҳам бор
يَوْمَ تَرْجُفُ ٱلْأَرْضُ وَٱلْجِبَالُ وَكَانَتِ ٱلْجِبَالُ كَثِيبًۭا مَّهِيلًا ﴿١٤﴾
Ёлғонга чиқарувчилар учун ҳозирланган бу азоб ер ва тоғлар қимирлаб, даҳшатли қўрқувдан тоғлар худди қумга ўхшаб қуйилиб, сочилиб кетган кунда юз беради
إِنَّآ أَرْسَلْنَآ إِلَيْكُمْ رَسُولًۭا شَـٰهِدًا عَلَيْكُمْ كَمَآ أَرْسَلْنَآ إِلَىٰ فِرْعَوْنَ رَسُولًۭا ﴿١٥﴾
Фиръавнга Мусо алайҳиссаломни юборганимиз каби сизларга ҳам бир пайғамбар юбордик. У Қиёмат куни сизларнинг амалларингизга гувоҳлик беради
فَعَصَىٰ فِرْعَوْنُ ٱلرَّسُولَ فَأَخَذْنَـٰهُ أَخْذًۭا وَبِيلًۭا ﴿١٦﴾
Фиръавн Парвардигор юборган пайғамбарга осийлик қилгач, уни дунё ҳаётида ғарқ бўлиш, охиратда эса дўзах азоби билан жазоладик. Сизлар ҳам пайғамбарингизга итоатсизлик қилманглар. Акс ҳолда, Фиръавннинг бошига тушган бало сизларнинг ҳам бошингизга тушади. بلغ Qur’on · Tafsir
فَكَيْفَ تَتَّقُونَ إِن كَفَرْتُمْ يَوْمًۭا يَجْعَلُ ٱلْوِلْدَٰنَ شِيبًا ﴿١٧﴾
Аллоҳга куфр келтириб, Унинг пайғамбарларини ёлғончига чиқарсангизлар, даҳшатли қўрқуви ва узунлигидан ёш болаларнинг сочлари оқариб кетадиган ваҳимали кунда жонларингизни қандай сақлаб қоласизлар?!
ٱلسَّمَآءُ مُنفَطِرٌۢ بِهِۦ ۚ كَانَ وَعْدُهُۥ مَفْعُولًا ﴿١٨﴾
У куннинг даҳшатидан осмон ҳам ёрилгувчидир. Аллоҳнинг ваъдаси амалга ошиши муқаррардир
إِنَّ هَـٰذِهِۦ تَذْكِرَةٌۭ ۖ فَمَن شَآءَ ٱتَّخَذَ إِلَىٰ رَبِّهِۦ سَبِيلًا ﴿١٩﴾
Қиёмат кунининг даҳшати ва ваҳимасини баён қилувчи бу мавъиза мўминлар фойдаланадиган бир эслатмадир. Парвардигорига элтувчи йўлдан юришни хоҳлаган киши шу йўлни тутар
۞ إِنَّ رَبَّكَ يَعْلَمُ أَنَّكَ تَقُومُ أَدْنَىٰ مِن ثُلُثَىِ ٱلَّيْلِ وَنِصْفَهُۥ وَثُلُثَهُۥ وَطَآئِفَةٌۭ مِّنَ ٱلَّذِينَ مَعَكَ ۚ وَٱللَّهُ يُقَدِّرُ ٱلَّيْلَ وَٱلنَّهَارَ ۚ عَلِمَ أَن لَّن تُحْصُوهُ فَتَابَ عَلَيْكُمْ ۖ فَٱقْرَءُوا۟ مَا تَيَسَّرَ مِنَ ٱلْقُرْءَانِ ۚ عَلِمَ أَن سَيَكُونُ مِنكُم مَّرْضَىٰ ۙ وَءَاخَرُونَ يَضْرِبُونَ فِى ٱلْأَرْضِ يَبْتَغُونَ مِن فَضْلِ ٱللَّهِ ۙ وَءَاخَرُونَ يُقَـٰتِلُونَ فِى سَبِيلِ ٱللَّهِ ۖ فَٱقْرَءُوا۟ مَا تَيَسَّرَ مِنْهُ ۚ وَأَقِيمُوا۟ ٱلصَّلَوٰةَ وَءَاتُوا۟ ٱلزَّكَوٰةَ وَأَقْرِضُوا۟ ٱللَّهَ قَرْضًا حَسَنًۭا ۚ وَمَا تُقَدِّمُوا۟ لِأَنفُسِكُم مِّنْ خَيْرٍۢ تَجِدُوهُ عِندَ ٱللَّهِ هُوَ خَيْرًۭا وَأَعْظَمَ أَجْرًۭا ۚ وَٱسْتَغْفِرُوا۟ ٱللَّهَ ۖ إِنَّ ٱللَّهَ غَفُورٌۭ رَّحِيمٌۢ ﴿٢٠﴾
ر ى Эй Пайғамбар алайҳиссалом, Парвардигорингиз сизнинг ва бир гуруҳ мўминларнинг сиз билан бирга гоҳо кечанинг учдан иккисидан озроғида, гоҳо кечанинг ярмида, гоҳида эса учдан бирида намоз ўқишларингизни билади. Аллоҳ таоло кеча ва кундузни ўлчаб, унинг соатларини ҳисоблаб қўйган. Парвардигор сизларнинг кечаю кундуз соатларини аниқ ўлчай олмаслигингизни ва белгилай олмаслигингизни билади. Сиздан талаб қилинган тунги намоз миқдорини билмасдан, унинг кўпроғида намоз ўқиш сизларга оғир келади. Шунинг учун Аллоҳ таоло сизларга енгиллик берди. Бас, тунда муяссар бўлганича намоз ўқинглар. Эй мўминлар, У Зот сизларнинг орангизда касаллик тинкасини қуритган беморлар, Аллоҳдан ризқ излаб чиққан мусофирлар ва Аллоҳнинг розилиги йўлида Унинг калимасини олий қилиш учун кофирлар билан жанг қилаётган мужоҳидлар борлигини ҳамда уларга тунги намоз оғир келишини билди. Шундай экан, ўзингизни қийнамай, тунда қодир бўлганингизча намоз ўқингиз. Намозларингизни энг мукаммал суратда адо қилингиз, молингиздан закот берингиз, Аллоҳ йўлида мол-давлатингиздан инфоқ-эҳсон қилингиз. Ўзингиз учун қилган яхшиликларингизни янада яхшироқ ва ажр-савобикўпроқ ҳолда топасиз. Аллоҳтаолодан мағфират тилангиз. Албатта Аллоҳтавба қилган бандалари учун Мағфиратли ва уларга Меҳрибон Зотдир. Manba: Al-Muxtasar fi tafsiril Qur’anil Karim
Kuzat · takrorla · yoddan ayt · Ro‘yxatsiz