وَٱلذَّٰرِيَـٰتِ ذَرْوًۭا ﴿١﴾
Аллоҳ тупроқларни тўзитадиган шамолларга қасам ичди
Bosh sahifa›Tafsir›Adh-Dhaariyat (51)
Makkiy · 60 oyat
وَٱلذَّٰرِيَـٰتِ ذَرْوًۭا ﴿١﴾
Аллоҳ тупроқларни тўзитадиган шамолларга қасам ичди
فَٱلْحَـٰمِلَـٰتِ وِقْرًۭا ﴿٢﴾
Ёмғир сувларини кўтариб,ташибюрган булутларга қасам ичди
فَٱلْجَـٰرِيَـٰتِ يُسْرًۭا ﴿٣﴾
Денгизда қулай ва осон юрадиган кемаларга қасам ичди
فَٱلْمُقَسِّمَـٰتِ أَمْرًا ﴿٤﴾
Аллоҳ буюрган ишларни тақсимлабберадиган фаришталарга қасам ичди. إنما توعدون لصادق
إِنَّمَا تُوعَدُونَ لَصَادِقٌۭ ﴿٥﴾
Парвардигорингиз сизларга ваъда қилаётган ҳисоб-китобва жазоёки мукофот ҳақдир, шак-шубҳасиздир
وَإِنَّ ٱلدِّينَ لَوَٰقِعٌۭ ﴿٦﴾
Қиёмат куни бандаларни ҳисоб-китобқилиш албатта рўй беради. Бунга заррача шак-шубҳа йўқ
وَٱلسَّمَآءِ ذَاتِ ٱلْحُبُكِ ﴿٧﴾
Аллоҳ юлдузлар юрадиган йўллари бор самога қасам ичди. إنكم لفى قول م ختلف
إِنَّكُمْ لَفِى قَوْلٍۢ مُّخْتَلِفٍۢ ﴿٨﴾
Эй Макка аҳли,сизлар бир-бирига зид гап-сўзлар ичида қолгансизлар.Қуръонни ҳали сеҳр дейсизлар,ҳали шеър дейсизлар.Муҳаммадни эса ҳали сеҳргар дейсизлар,ҳали шоир дейсизлар. يؤفك عنهمن أفك
يُؤْفَكُ عَنْهُ مَنْ أُفِكَ ﴿٩﴾
Аллоҳнинг азалий илмида "кофир" деб ёзиб қўйилганлар Қуръонга ва Пайғамбар алайҳиссаломга иймон келтиришдан юз ўгирибкетаверадилар. Аллоҳ уларга тавфиқ бермаган бўлади. بلغ Qur’on · Tafsir
قُتِلَ ٱلْخَرَّٰصُونَ ﴿١٠﴾
Қуръон ҳақида,Пайғамбар алайҳиссалом ҳақида деганини деган ўша каззобларга лаънат бўлсин!
ٱلَّذِينَ هُمْ فِى غَمْرَةٍۢ سَاهُونَ ﴿١١﴾
Улар жаҳолат гирдобига ботиб, охиратдан ғафлатда қолиб, бепарвоюрган бетавфиқлардир
يَسْـَٔلُونَ أَيَّانَ يَوْمُ ٱلدِّينِ ﴿١٢﴾
"Жазоёки мукофот куни қачон?",дебсўрайдилар.Ўзлари эса укун учун тайёргарлик кўрмайдилар
يَوْمَ هُمْ عَلَى ٱلنَّارِ يُفْتَنُونَ ﴿١٣﴾
Аллоҳ уларнинг саволига шундай жавоб беряпти: "Жазо ёки мукофот куни улар оловда азобланадиган кунда рўй беради"
ذُوقُوا۟ فِتْنَتَكُمْ هَـٰذَا ٱلَّذِى كُنتُم بِهِۦ تَسْتَعْجِلُونَ ﴿١٤﴾
Уларга шундай дейилади: "Азобингизни татинглар. Пайғамбар сизларни огоҳлантирганда масхара қилиб, тезроқ олибкел ўша кунингни, дегандинглар. Мана, ўша сизлар шошилтирган кун мана шу"
إِنَّ ٱلْمُتَّقِينَ فِى جَنَّـٰتٍۢ وَعُيُونٍ ﴿١٥﴾
Парвардигорларидан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қилган зотлар боғу бўстонларда, оқибтурган чашмалар ёнида бўладилар
ءَاخِذِينَ مَآ ءَاتَىٰهُمْ رَبُّهُمْ ۚ إِنَّهُمْ كَانُوا۟ قَبْلَ ذَٰلِكَ مُحْسِنِينَ ﴿١٦﴾
Парвардигорлари ато этган гўзал мукофотни олганлари ҳолда боғу бўстонларда юрадилар. Улар бу мукофотни олишдан олдин дунё ҳаётида ишни гўзалва пухта қиладиган одамлар эдилар
كَانُوا۟ قَلِيلًۭا مِّنَ ٱلَّيْلِ مَا يَهْجَعُونَ ﴿١٧﴾
Кечалари ибодат қилиб, бирозгина ухлардилар, холос
وَبِٱلْأَسْحَارِ هُمْ يَسْتَغْفِرُونَ ﴿١٨﴾
Саҳарларда истиғфорлар айтардилар. بلغ Qur’on · Tafsir ق
وَفِىٓ أَمْوَٰلِهِمْ حَقٌّۭ لِّلسَّآئِلِ وَٱلْمَحْرُومِ ﴿١٩﴾
Улар ўз мол-давлатларидан сўрайдиган ва сўрамайдиган қайсидир бир сабаб билан қийналиб қолган муҳтожларга ўз ихтиёрлари билан ҳақ ажратардилар
وَفِى ٱلْأَرْضِ ءَايَـٰتٌۭ لِّلْمُوقِنِينَ ﴿٢٠﴾
Ерда ва ундаги Аллоҳ яратган тоғу тошларда, денгизу дарёларда, ҳайвоноту наботот оламида ишонувчилар учун Аллоҳнингқудратига ва буюк яратувчи эканига далолат қиладиган белгилар бор
وَفِىٓ أَنفُسِكُمْ ۚ أَفَلَا تُبْصِرُونَ ﴿٢١﴾
Эй одамлар, ўзларингизда ҳам Аллоҳнинг қудратига далолат қиладиган белгилар бор. Уларни кўриб, ибрат олмайсизларми?!
وَفِى ٱلسَّمَآءِ رِزْقُكُمْ وَمَا تُوعَدُونَ ﴿٢٢﴾
Самода ҳам дунёвий ва диний ризқингиз ҳамдаقсизларга ваъда қилинган яхши ва ёмон нарсалар бор
فَوَرَبِّ ٱلسَّمَآءِ وَٱلْأَرْضِ إِنَّهُۥ لَحَقٌّۭ مِّثْلَ مَآ أَنَّكُمْ تَنطِقُونَ ﴿٢٣﴾
Само ва замин Парвардигорига қасамки, қайта тирилиш худди сизларнинг сўзлашингиз каби ҳақдир, шак- шубҳасиздир. Яъни, сўзлаётган одамнингсўзлаётгани қанча ҳақ бўлса, у ҳам ўшанча ҳақдир
هَلْ أَتَىٰكَ حَدِيثُ ضَيْفِ إِبْرَٰهِيمَ ٱلْمُكْرَمِينَ ﴿٢٤﴾
Эй Пайғамбар, сизга Иброҳимнинг фаришта меҳмонлари ҳақидаги хабар келдими? Иброҳим алайҳиссалом уларни кўп иззат-икром қилганди
إِذْ دَخَلُوا۟ عَلَيْهِ فَقَالُوا۟ سَلَـٰمًۭا ۖ قَالَ سَلَـٰمٌۭ قَوْمٌۭ مُّنكَرُونَ ﴿٢٥﴾
Улар Иброҳим алайҳиссаломнинг олдига кириб: "Салом", дедилар. Иброҳим алайҳиссалом уларнинг саломига алик олиб: "Салом", деди. Ичида эса: "Булар ким бўлди экан? Нотаниш одамлар-ку", деди
فَرَاغَ إِلَىٰٓ أَهْلِهِۦ فَجَآءَ بِعِجْلٍۢ سَمِينٍۢ ﴿٢٦﴾
Билдирмай оиласи олдига бориб,меҳмонларни одамлар дебўйлаб,бир семиз бузоқни олибкелди. فقربه إليهم قال ألا تأكلون
فَقَرَّبَهُۥٓ إِلَيْهِمْ قَالَ أَلَا تَأْكُلُونَ ﴿٢٧﴾
Бузоқни уларга яқин суриб,мулойимлик билан:"Таомдан олинглар",деди. بلغ Qur’on · Tafsir
فَأَوْجَسَ مِنْهُمْ خِيفَةًۭ ۖ قَالُوا۟ لَا تَخَفْ ۖ وَبَشَّرُوهُ بِغُلَـٰمٍ عَلِيمٍۢ ﴿٢٨﴾
Улар таомдан емаганларидан кейин Иброҳим алайҳиссалом улардан хавфсирай бошлади.Меҳмонлар буни сезиб, уни хотиржам қилиш учун: "Қўрқма, биз Аллоҳ тарафидан юборилган элчилармиз", дедилар ва унга яқинда бир билимдон ўғил кўриши ҳақида хушхабар бердилар. Гап Исҳоқ алайҳиссаломнингтуғилиши ҳақида бораётганди
فَأَقْبَلَتِ ٱمْرَأَتُهُۥ فِى صَرَّةٍۢ فَصَكَّتْ وَجْهَهَا وَقَالَتْ عَجُوزٌ عَقِيمٌۭ ﴿٢٩﴾
Хотини бу хушхабарни эшитгач, хурсандлигидан қичқирганча келди-да, ўзининг юзига шапатилаб, таажжуб билан: "Кампир бўлса ҳам, устига устак туғмас бўлса ҳам туғаверадими?", деди
قَالُوا۟ كَذَٰلِكِ قَالَ رَبُّكِ ۖ إِنَّهُۥ هُوَ ٱلْحَكِيمُ ٱلْعَلِيمُ ﴿٣٠﴾
Фаришталар унга дедилар: "Бу гапни Парвардигоринг айтди. У айтган гап албатта бўлади. Ҳеч ким уни қайтара олмайди. У ҳар бир яратишини, тақдирини бир ҳикмат билан қиладиган, халқи учун нима яхши бўлишини биладиган Зотдир
۞ قَالَ فَمَا خَطْبُكُمْ أَيُّهَا ٱلْمُرْسَلُونَ ﴿٣١﴾
Иброҳим алайҳиссалом фаришталарга деди: "Нима мақсадда келдинглар?"
قَالُوٓا۟ إِنَّآ أُرْسِلْنَآ إِلَىٰ قَوْمٍۢ مُّجْرِمِينَ ﴿٣٢﴾
Фаришталар шундай жавоббердилар:"Аллоҳ бизни манфур гуноҳларни қилаётган жиноятчи қавмга юборди". لنرسل عليهم حجارةمن طين
لِنُرْسِلَ عَلَيْهِمْ حِجَارَةًۭ مِّن طِينٍۢ ﴿٣٣﴾
Уларнингустига лойдан бўлган сопол тошни ёғдиришимиз учун. م سومة عند ربك للمسرفين
مُّسَوَّمَةً عِندَ رَبِّكَ لِلْمُسْرِفِينَ ﴿٣٤﴾
Эй Иброҳим, ҳар бир тош Парвардигоринг даргоҳида белгилаб қўйилган. У куфру маъсиятларга ботиб, Аллоҳ белгилабқўйган ҳадлардан ошган кимсалар устига ёғдирилади
فَأَخْرَجْنَا مَن كَانَ فِيهَا مِنَ ٱلْمُؤْمِنِينَ ﴿٣٥﴾
Жиноятчиларга отиладиган тошлар тегибкетмаслиги учун Лут қавми яшайдиган қишоқдан мўминларни чиқариб юбордик
فَمَا وَجَدْنَا فِيهَا غَيْرَ بَيْتٍۢ مِّنَ ٱلْمُسْلِمِينَ ﴿٣٦﴾
У қишлоқда бир хонадондан бошқа мусулмонларни топмадик.У Лут алайҳиссаломнингхонадони эди. بلغ Qur’on · Tafsir
وَتَرَكْنَا فِيهَآ ءَايَةًۭ لِّلَّذِينَ يَخَافُونَ ٱلْعَذَابَ ٱلْأَلِيمَ ﴿٣٧﴾
Лут қавмининг қишлоғида бир азоб келиб кетганини англатувчи изларни белги қилиб қолдирдик. Токи аламли азобдан қўрқадиган зотлар ундан ибрат олсинлар-да,жиноятчилар қилган манфур гуноҳларни қилмасинлар
وَفِى مُوسَىٰٓ إِذْ أَرْسَلْنَـٰهُ إِلَىٰ فِرْعَوْنَ بِسُلْطَـٰنٍۢ مُّبِينٍۢ ﴿٣٨﴾
Аламли азобдан қўрқадиганлар учун Мусо ҳақидаги қиссада ҳам ибрат бор. Ўшанда уни Фиръавнга очиқ ҳужжатлар билан юборган эдик. فتولى بركنه وقال سحرأو مجنون
فَتَوَلَّىٰ بِرُكْنِهِۦ وَقَالَ سَـٰحِرٌ أَوْ مَجْنُونٌۭ ﴿٣٩﴾
Фиръавн ўзининг куч-қудрати ва лашкарига ишониб, ҳақдан юз ўгирди. Мусо алайҳиссалом ҳақида эса: "У одамларни сеҳрлайдиган сеҳргар ёки ақлини ишлатмасдан гапираверадиган телба",деди
فَأَخَذْنَـٰهُ وَجُنُودَهُۥ فَنَبَذْنَـٰهُمْ فِى ٱلْيَمِّ وَهُوَ مُلِيمٌۭ ﴿٤٠﴾
Унинг ўзини ҳам, лашкарини ҳам тутиб, денгизга отдик. Ҳаммалари чўкиб ўлдилар. Фиръавн ҳақни ноҳаққа чиқаргани ва ўзини худодебдаъвоқилгани билан маломатга лойиқдир
وَفِى عَادٍ إِذْ أَرْسَلْنَا عَلَيْهِمُ ٱلرِّيحَ ٱلْعَقِيمَ ﴿٤١﴾
Ҳуд қавми Од қабиласида ҳам аламли азобдан қўрқадиганлар учун ибрат бор. Ўшанда уларга ёмғири ҳам бўлмаган,дарахтни ҳам урчитмайдиган,бирон баракаси ҳам йўқ бўронни юборгандик
مَا تَذَرُ مِن شَىْءٍ أَتَتْ عَلَيْهِ إِلَّا جَعَلَتْهُ كَٱلرَّمِيمِ ﴿٤٢﴾
Қайси бир жоннингёки молнингустига келса,уни вайрон этиб,чирибкетган суяклардек қилибюборарди. وفى ثمودإذ قيل لهم تمتعواحت حين
وَفِى ثَمُودَ إِذْ قِيلَ لَهُمْ تَمَتَّعُوا۟ حَتَّىٰ حِينٍۢ ﴿٤٣﴾
Солиҳ алайҳиссаломнингқавми Самуд қабиласида ҳам аламли азобдан қўрқадиганлар учун ибрат бор. Ўшанда уларга: "Ажалларингиз етгунига қадар ҳаётинглардан фойдаланиб тураверинглар", дейилганди
فَعَتَوْا۟ عَنْ أَمْرِ رَبِّهِمْ فَأَخَذَتْهُمُ ٱلصَّـٰعِقَةُ وَهُمْ يَنظُرُونَ ﴿٤٤﴾
Парвардигорларининг амрига бўйсуниш, иймон келтириш ва итоат этишдан ўзларини катта олдилар, такаббурлик қилдилар. Натижада уларни кутиб турган пайтларида азоб қичқириғи тутди. Улар азоб келишидан уч кун олдин огоҳлантирилган эдилар
فَمَا ٱسْتَطَـٰعُوا۟ مِن قِيَامٍۢ وَمَا كَانُوا۟ مُنتَصِرِينَ ﴿٤٥﴾
Бошларига тушган азобни даф қила олмай қолдилар. Даф қилишга мадорлари қолмади. بلغ Qur’on · Tafsir
وَقَوْمَ نُوحٍۢ مِّن قَبْلُ ۖ إِنَّهُمْ كَانُوا۟ قَوْمًۭا فَـٰسِقِينَ ﴿٤٦﴾
Биз бундан олдин Нуҳ қавмини ҳам ғарқ айлаганмиз. Улар Аллоҳга итоатсизлик қилиб, жазоланишга, азобланишга лойиқ бўлиб қолгандилар
وَٱلسَّمَآءَ بَنَيْنَـٰهَا بِأَيْي۟دٍۢ وَإِنَّا لَمُوسِعُونَ ﴿٤٧﴾
Самони Ўз қудратимиз билан бино қилдик, мустаҳкамладик. Дарҳақиқат, Биз унинг атрофини кенгайтиргувчилармиз
وَٱلْأَرْضَ فَرَشْنَـٰهَا فَنِعْمَ ٱلْمَـٰهِدُونَ ﴿٤٨﴾
Ерни эса яшайдиганлар учун тўшабқўйдик.Биз нақадар яхши жой ҳозирлаббергувчилармиз. ومن كل شىء خلقنا زوجين لعل كم تذكرون
وَمِن كُلِّ شَىْءٍ خَلَقْنَا زَوْجَيْنِ لَعَلَّكُمْ تَذَكَّرُونَ ﴿٤٩﴾
Ҳар бир нарсани жуфт-жуфт қилиб яратдик. Эркак ва аёл, само ва замин, қуруқлик ва денгиз каби. Шоядки, улардан ибрат олиб,Аллоҳнингбирлиги ва қудратини ҳис этсангизлар
فَفِرُّوٓا۟ إِلَى ٱللَّهِ ۖ إِنِّى لَكُم مِّنْهُ نَذِيرٌۭ مُّبِينٌۭ ﴿٥٠﴾
Бас, Аллоҳга итоат қилиш ва гуноҳни тарк этиш билан У Зотнинг азобидан савобига қочинглар, чопинглар. Эй одамлар, албатта мен сизларни Аллоҳнингазобидан аниқ-тиниқ қилибогоҳлантирувчиман
وَلَا تَجْعَلُوا۟ مَعَ ٱللَّهِ إِلَـٰهًا ءَاخَرَ ۖ إِنِّى لَكُم مِّنْهُ نَذِيرٌۭ مُّبِينٌۭ ﴿٥١﴾
Аллоҳ билан бирга бошқа худони ҳам қилиболиб, унга ҳам ибодат қилманглар. Мен сизларни У Зотнингазобидан аниқ-тиниқ қилиб огоҳлантирувчиман
كَذَٰلِكَ مَآ أَتَى ٱلَّذِينَ مِن قَبْلِهِم مِّن رَّسُولٍ إِلَّا قَالُوا۟ سَاحِرٌ أَوْ مَجْنُونٌ ﴿٥٢﴾
Макка аҳли ҳақни ноҳаққа чиқарганидек,олдинги умматларга ҳам Аллоҳ тарафидан бирон бир пайғамбар келса, уни сеҳргар ёки мажнун дедилар
أَتَوَاصَوْا۟ بِهِۦ ۚ بَلْ هُمْ قَوْمٌۭ طَاغُونَ ﴿٥٣﴾
Олдинги кофирлар кейингиларига пайғамбарларни ёлғончига чиқаришни васият қилибкетганларми?! Йўқ. Балки ҳаммалари ҳаддан ошган қавмдир
فَتَوَلَّ عَنْهُمْ فَمَآ أَنتَ بِمَلُومٍۢ ﴿٥٤﴾
Эй Пайғамбар, анави ҳақни ноҳаққа чиқарувчилардан юз ўгираверинг. Энди сиз айбдор эмассиз, маломат қилинмайсиз. Чунки сиз рисолатни етказиб, ўз бурчингизни бажариб бўлдингиз. بلغ Qur’on · Tafsir
وَذَكِّرْ فَإِنَّ ٱلذِّكْرَىٰ تَنفَعُ ٱلْمُؤْمِنِينَ ﴿٥٥﴾
Улардан юз ўгиришингиз сизни насиҳат қилишдан,эслатишдан тўхтатибқўймасин.Боягидек насиҳат қилаверинг, эслатаверинг. Зеро, насиҳат Аллоҳга иймон келтирганларга фойда қилади
وَمَا خَلَقْتُ ٱلْجِنَّ وَٱلْإِنسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ ﴿٥٦﴾
Инсужинни ширк келтиришлари учун эмас,ёлғиз Менгагина ибодат қилишлари учун яратдим
مَآ أُرِيدُ مِنْهُم مِّن رِّزْقٍۢ وَمَآ أُرِيدُ أَن يُطْعِمُونِ ﴿٥٧﴾
Улардан бирон ризқ истамайман.Улар мени озуқалантиришларини ҳам хоҳламайман
إِنَّ ٱللَّهَ هُوَ ٱلرَّزَّاقُ ذُو ٱلْقُوَّةِ ٱلْمَتِينُ ﴿٥٨﴾
Аллоҳнинг Ўзи бандаларига Раззоқдир. Ҳамма Унинг ризқига муҳтож. У куч-қувват эгаси, Қудратлидирки, ҳеч ким Ундан ғолиббўла олмас. Ҳамма инсу жин Унингқудратига бўйсунади. فإن للذين ظلمواذنوبا مثل ذنوب أصحبهم فلا يستعجلون
فَإِنَّ لِلَّذِينَ ظَلَمُوا۟ ذَنُوبًۭا مِّثْلَ ذَنُوبِ أَصْحَـٰبِهِمْ فَلَا يَسْتَعْجِلُونِ ﴿٥٩﴾
Эй Пайғамбар, сизни ёлғончига чиқариш билан ўз жонига жабр қилган золимларнинг азобдан олдинги ўтган дўстларининг насибаларича насибалари бор. Азоб келишининг тайин қилинган муддати бор. Ўша муддат келгунига қадар Мени шошилтирмасинлар
فَوَيْلٌۭ لِّلَّذِينَ كَفَرُوا۟ مِن يَوْمِهِمُ ٱلَّذِى يُوعَدُونَ ﴿٦٠﴾
Аллоҳга куфр келтириб, пайғамбарини ёлғончига чиқарганларга азоб келиши ваъда қилинган Қиёмат кунида ҳалокат бўлгай! Manba: Al-Muxtasar fi tafsiril Qur’anil Karim
Kuzat · takrorla · yoddan ayt · Ro‘yxatsiz