قٓ ۚ وَٱلْقُرْءَانِ ٱلْمَجِيدِ ﴿١﴾
Қоф. Бу каби ҳарфлар ҳақида "Бақара" сурасининг аввалида айтиб ўтилди. Қуръони Каримда жуда маънолар бор, хайр бор, барака бор. Аллоҳ ана шу Қуръонга қасам ичибайтяптики, Қиёмат куни ҳисоб-китобва жазоёки мукофот учун албатта қайта тириласизлар
بَلْ عَجِبُوٓا۟ أَن جَآءَهُم مُّنذِرٌۭ مِّنْهُمْ فَقَالَ ٱلْكَـٰفِرُونَ هَـٰذَا شَىْءٌ عَجِيبٌ ﴿٢﴾
Уларнинг ҳақни тан олмасликларига сабаб сизнинг ёлғон гапираётганингизни билиб қолганлари эмас. Улар сизнинг ростгўй эканингизни жуда яхши биладилар. Бунинг сабаби бошқа ёқда. Улар огоҳлантирувчи пайғамбар фаришталардан эмас, ўзларига ўхшаган бир одам бўлиб чиққанидан ажабландилар. Шундан ажабланишиб: "Пайғамбарнингўзимизга ўхшаган бир одам бўлиши жуда қизиқ-ку",дедилар
أَءِذَا مِتْنَا وَكُنَّا تُرَابًۭا ۖ ذَٰلِكَ رَجْعٌۢ بَعِيدٌۭ ﴿٣﴾
Ўлиб, тупроққа айланиб кетганимиздан кейин яна қайта тириламизми? Чириб кетган жасадларимизга қайтадан жон кирадими?Бўлиши мумкин эмас.Буни ақлбовар қилмайди
قَدْ عَلِمْنَا مَا تَنقُصُ ٱلْأَرْضُ مِنْهُمْ ۖ وَعِندَنَا كِتَـٰبٌ حَفِيظٌۢ ﴿٤﴾
Улар ўлганларидан кейин замин уларнингжасадларини еббитираётганини билибтурибмиз. Ҳаммаси Бизга аён. Биздан яширин ҳеч нарса йўқ. Бизда уларнинг ҳаётлик пайтларига алоқадор бўладими, ўлганларидан кейинги ишларга тегишли бўладими, Аллоҳнинг ҳамма тақдирини битиб, сақлаб қўйган китоб бор
بَلْ كَذَّبُوا۟ بِٱلْحَقِّ لَمَّا جَآءَهُمْ فَهُمْ فِىٓ أَمْرٍۢ مَّرِيجٍ ﴿٥﴾
Балки Пайғамбар алайҳиссалом Қуръонни олиб келган пайтда анави мушриклар уни ёлғонга чиқардилар. Уларнингиши доим беқарорлик. Бир қарорга кела олмай, иккиланаверадилар
أَفَلَمْ يَنظُرُوٓا۟ إِلَى ٱلسَّمَآءِ فَوْقَهُمْ كَيْفَ بَنَيْنَـٰهَا وَزَيَّنَّـٰهَا وَمَا لَهَا مِن فُرُوجٍۢ ﴿٦﴾
Қайта тирилишни ёлғонга чиқараётган анави мушриклар тепаларидаги самога, уни қандай яратганимизга, бино қилганимизга, юлдузлар ила безаб қўйганимизга, унинг ҳеч қандай тешиклари, ёриқлари йўқ эканига назар ташламайдиларми?!Мана шундай самони яратган Зот ўликларни қайта тирилтира олмай қолармиди?!
وَٱلْأَرْضَ مَدَدْنَـٰهَا وَأَلْقَيْنَا فِيهَا رَوَٰسِىَ وَأَنۢبَتْنَا فِيهَا مِن كُلِّ زَوْجٍۭ بَهِيجٍۢ ﴿٧﴾
Заминни яшашга қулай бўлиши учун ёйибқўйдик. Барқарор, қимирламай туриши учун унга мустаҳкам тоғларни ўрнатдик. Унда жуда гўзал турли хил ўсимликлар ва дарахтларни ундирдик, ўстирдик. بلغ Qur’on · Tafsir تبصرةوذكر لكل عبد منيب
تَبْصِرَةًۭ وَذِكْرَىٰ لِكُلِّ عَبْدٍۢ مُّنِيبٍۢ ﴿٨﴾
Буларнинг ҳаммасини ҳар бир Парвардигорига қайтиб, тоат-ибодат қиладиган банда учун кўрсатма ва ибрат қилиб яратдик
وَنَزَّلْنَا مِنَ ٱلسَّمَآءِ مَآءًۭ مُّبَـٰرَكًۭا فَأَنۢبَتْنَا بِهِۦ جَنَّـٰتٍۢ وَحَبَّ ٱلْحَصِيدِ ﴿٩﴾
Осмондан фойдаси ва яхшилиги мўлбўлган ёмғирни ёғдириб,убилан боғларни ва ўриболинадиган дон-дунларни ўстирдик
وَٱلنَّخْلَ بَاسِقَـٰتٍۢ لَّهَا طَلْعٌۭ نَّضِيدٌۭ ﴿١٠﴾
Мевали новдалари зичжойлашган баланд хурмодарахтларини ҳам ўстирдик
رِّزْقًۭا لِّلْعِبَادِ ۖ وَأَحْيَيْنَا بِهِۦ بَلْدَةًۭ مَّيْتًۭا ۚ كَذَٰلِكَ ٱلْخُرُوجُ ﴿١١﴾
Бу ўстирганларимиз ҳаммаси бандалар учун ризқдир. Улардан ейдилар, озуқаланадилар. Яна у билан қуриб- қақрабётган шаҳарни яшнатдик,ўлик ерни тирилтирдик.Ўликларни тирилтиришимиз ҳам худди шунга ўхшайди
كَذَّبَتْ قَبْلَهُمْ قَوْمُ نُوحٍۢ وَأَصْحَـٰبُ ٱلرَّسِّ وَثَمُودُ ﴿١٢﴾
Эй Пайғамбар,анави ҳақни тан олмаганлардан олдин ҳам кўп қавмлар ўзларинингпайғамбарларини ёлғончига чиқарганлар. Нуҳ қавми, қудуқ эгалари ва Самуд қабиласи шулар жумласидандир. وعاد وفرعون وإخون لوط
وَعَادٌۭ وَفِرْعَوْنُ وَإِخْوَٰنُ لُوطٍۢ ﴿١٣﴾
Од,Фиръавн ва Лут қавми ҳам ёлғончига чиқарганлар.ل
وَأَصْحَـٰبُ ٱلْأَيْكَةِ وَقَوْمُ تُبَّعٍۢ ۚ كُلٌّۭ كَذَّبَ ٱلرُّسُلَ فَحَقَّ وَعِيدِ ﴿١٤﴾
Дарахтзор эгалари бўлган Шуайбқавми ва Яман подшоҳи бўлган Туббаъ қавми ҳам Аллоҳнингпайғамбарларини ёлғончига чиқардилар. Бас, ҳаммалари Аллоҳ ваъда қилган азобга ҳақли тарзда лойиқ бўлибқолдилар
أَفَعَيِينَا بِٱلْخَلْقِ ٱلْأَوَّلِ ۚ بَلْ هُمْ فِى لَبْسٍۢ مِّنْ خَلْقٍۢ جَدِيدٍۢ ﴿١٥﴾
Дастлаб сизларни яратишдан ожизлик қилдикмики, яна янгидан яратишга ожизлик қилсак?! Асло ундай эмас. Фақат улар яна янгидан яралиш қандай бўлишини тасаввур қила олмай ҳайратланиб,шубҳаланибтуришибди
وَلَقَدْ خَلَقْنَا ٱلْإِنسَـٰنَ وَنَعْلَمُ مَا تُوَسْوِسُ بِهِۦ نَفْسُهُۥ ۖ وَنَحْنُ أَقْرَبُ إِلَيْهِ مِنْ حَبْلِ ٱلْوَرِيدِ ﴿١٦﴾
Дарҳақиқат, инсонни яратдик. Кўнглидан қандай ўйлар, фикрлар ўтаётганини ҳам билибтурамиз. Биз унга юраги билан туташган жон томиридан ҳам яқинроқмиз. بلغ Qur’on · Tafsir
إِذْ يَتَلَقَّى ٱلْمُتَلَقِّيَانِ عَنِ ٱلْيَمِينِ وَعَنِ ٱلشِّمَالِ قَعِيدٌۭ ﴿١٧﴾
Зеро, унинг ҳар бир ишини икки қабул қилгувчи фаришта қабул қилиб туради. Уларнинг бири ўнг тарафида ўтирса, иккинчиси чап тарафида ўтиради. ما يلفظ من قول إلا لديه رقيب عتيد
مَّا يَلْفِظُ مِن قَوْلٍ إِلَّا لَدَيْهِ رَقِيبٌ عَتِيدٌۭ ﴿١٨﴾
Бирон сўз айтса, ўша заҳоти унингҳузурида ҳозиру нозир турган бир кузатувчи фаришта ёзибқўяди
وَجَآءَتْ سَكْرَةُ ٱلْمَوْتِ بِٱلْحَقِّ ۖ ذَٰلِكَ مَا كُنتَ مِنْهُ تَحِيدُ ﴿١٩﴾
Ўлим шиддати чиндан етиб келди. Энди ундан қочиб бўлмайди. Эй ғофил инсон, сен қочиб юрган нарса мана шу эди
وَنُفِخَ فِى ٱلصُّورِ ۚ ذَٰلِكَ يَوْمُ ٱلْوَعِيدِ ﴿٢٠﴾
Сурга вакил қилинган фаришта уни иккинчи марта чалди. Бу Қиёмат кунидир. Кофирлар ва осийларга азобваъда қилинган кундир
وَجَآءَتْ كُلُّ نَفْسٍۢ مَّعَهَا سَآئِقٌۭ وَشَهِيدٌۭ ﴿٢١﴾
Ҳар бир жонни бир фаришта ҳайдабкелди. Яна бир фаришта эса унингқилган ишларига гувоҳ бўлибкелди
لَّقَدْ كُنتَ فِى غَفْلَةٍۢ مِّنْ هَـٰذَا فَكَشَفْنَا عَنكَ غِطَآءَكَ فَبَصَرُكَ ٱلْيَوْمَ حَدِيدٌۭ ﴿٢٢﴾
Ҳайдаб келинаётган инсонга шундай дейилади: "У дунёда шаҳватлару лаззатларга берилиб, мана шу кундан ғафлатда қолган эдинг. Кўзингдан ғафлат пардасини кўтардик. Энди азобу уқубатларни ўз кўзинг билан кўрасан. Бугун кўзингжуда ўткир кўради. وقال قرينه هذا ما لدى عتيد
وَقَالَ قَرِينُهُۥ هَـٰذَا مَا لَدَىَّ عَتِيدٌ ﴿٢٣﴾
Унинг ҳамроҳи, яъни, унга вакил қилинган фаришта деди: "Мендаги унинг амали мана шу. Камайтирилмаган ҳам, кўпайтирилмаган ҳам". ألقيا فى جهنمكل كف ار عنيد
أَلْقِيَا فِى جَهَنَّمَ كُلَّ كَفَّارٍ عَنِيدٍۢ ﴿٢٤﴾
Аллоҳ ўша ҳайдаб ва гувоҳ бўлиб келаётган фаришталарга айтади: "Ҳар бир ҳақни тан олмай, саркашлик қилган кўрнамак кофирни дўзахга улоқтиринглар". م ناع للخير معتد مريب
مَّنَّاعٍۢ لِّلْخَيْرِ مُعْتَدٍۢ مُّرِيبٍ ﴿٢٥﴾
Аллоҳ вожиб қилган ҳақиқатдан қайтараверадиган, Аллоҳ белгилаб қўйган ҳадлардан ошаверадиган, Аллоҳнинг ваъдаларига шубҳа билан қарайверадиган зўравонни. بلغ Qur’on · Tafsir
ٱلَّذِى جَعَلَ مَعَ ٱللَّهِ إِلَـٰهًا ءَاخَرَ فَأَلْقِيَاهُ فِى ٱلْعَذَابِ ٱلشَّدِيدِ ﴿٢٦﴾
Ширк келтириб, Аллоҳ билан бирга яна бир илоҳни қилиболиб, унга ибодат қиладиган мушрикни. Бас, уни қаттиқ азобга улоқтиринглар
۞ قَالَ قَرِينُهُۥ رَبَّنَا مَآ أَطْغَيْتُهُۥ وَلَـٰكِن كَانَ فِى ضَلَـٰلٍۭ بَعِيدٍۢ ﴿٢٧﴾
Унингшайтон ҳамроҳи ўзини оқлаб деди: "Парвардигоро, уни мен йўлдан оздирмадим. Унингўзи ҳақдан анча узоқлашиб, адашиб кетганди"
قَالَ لَا تَخْتَصِمُوا۟ لَدَىَّ وَقَدْ قَدَّمْتُ إِلَيْكُم بِٱلْوَعِيدِ ﴿٢٨﴾
Аллоҳ деди: "Менинг ҳузуримда тортишманглар. Бундан фойда йўқ. У дунёда Менга куфр келтириб, осийлик қилганларга пайғамбарларим орқали қаттиқ азобни ваъда қилганман"
مَا يُبَدَّلُ ٱلْقَوْلُ لَدَىَّ وَمَآ أَنَا۠ بِظَلَّـٰمٍۢ لِّلْعَبِيدِ ﴿٢٩﴾
Менинг ҳузуримда айтилган гап, берилган ваъда ўзгартирилмас. Мен бандаларга зулм қилгувчи ҳам эмасман. Уларнинг яхшиликларини камайтириб ёки ёмонликларини кўпайтириб юбормайман. Ҳар кимга қилган ишига яраша жазоёки мукофот бераман
يَوْمَ نَقُولُ لِجَهَنَّمَ هَلِ ٱمْتَلَأْتِ وَتَقُولُ هَلْ مِن مَّزِيدٍۢ ﴿٣٠﴾
У кунда жаҳаннамга: "Кофирлар ва осийларга тўлдингми?", деймиз. У эса Парвардигори учун кофирлардан ғазабланиб: "Яна қўшимча борми?", дейди
وَأُزْلِفَتِ ٱلْجَنَّةُ لِلْمُتَّقِينَ غَيْرَ بَعِيدٍ ﴿٣١﴾
Жаннат Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қилган зотларга яқинлаштирилди. Улар жаннатдаги неъматларни кўрибтурдилар. هذا ما توعدون لكل أواب حفيظ
هَـٰذَا مَا تُوعَدُونَ لِكُلِّ أَوَّابٍ حَفِيظٍۢ ﴿٣٢﴾
Уларга шундай дейилади: "Мана шу Аллоҳга қайтган, тавба қилган ҳамда Парвардигор буюрган вазифаларга риоя қилган зотлар учун ваъда қилинган мукофотдир"
مَّنْ خَشِىَ ٱلرَّحْمَـٰنَ بِٱلْغَيْبِ وَجَآءَ بِقَلْبٍۢ مُّنِيبٍ ﴿٣٣﴾
Кимлар Аллоҳдан бошқа ҳеч ким кўрмайдиган жойда ҳам тақво қилсалар, Аллоҳга интилиб, қайта-қайта тавбалар қилиб, соғлом қалб билан йўлиқсалар, уларга шундай дейилади: "Жаннатга ўзингларга ёқмайдиган нарсалардан омон ҳолда, тинч, хотиржам киринглар. Бу кун мангулик кунидир. Унда тугаб қолиш, якунланиш, ниҳояланиш бўлмайди". بلغ Qur’on · Tafsir
ٱدْخُلُوهَا بِسَلَـٰمٍۢ ۖ ذَٰلِكَ يَوْمُ ٱلْخُلُودِ ﴿٣٤﴾
Уларга шундай дейилади: "Жаннатга ўзингларга ёқмайдиган нарсалардан омон ҳолда, тинч, хотиржам киринглар. Бу кун мангулик кунидир. Унда тугаб қолиш, якунланиш, ниҳояланиш бўлмайди"
لَهُم مَّا يَشَآءُونَ فِيهَا وَلَدَيْنَا مَزِيدٌۭ ﴿٣٥﴾
Уларга жаннатда истаган нарсалари муҳайё қилинади. Битмас-туганмас неъматлар ичида бўладилар. Бундан ташқари яна Бизнинг ҳузуримизда уларга аталган кўз кўриб қулоқ эшитмаган, ҳатто хаёлга ҳам келмайдиган неъматлар ҳам бор.АллоҳнингЖамолини кўриш шулар жумласидандир
وَكَمْ أَهْلَكْنَا قَبْلَهُم مِّن قَرْنٍ هُمْ أَشَدُّ مِنْهُم بَطْشًۭا فَنَقَّبُوا۟ فِى ٱلْبِلَـٰدِ هَلْ مِن مَّحِيصٍ ﴿٣٦﴾
Ўтмишда анави ҳақни ноҳаққа чиқараётган Макка мушрикларидан кўра қудратилироқ қанча авлодни ҳалок этганмиз. Ўшанда улар бирон нажот, қочгани жой бормикин, дея шаҳарма-шаҳар изғибюргандилар
إِنَّ فِى ذَٰلِكَ لَذِكْرَىٰ لِمَن كَانَ لَهُۥ قَلْبٌ أَوْ أَلْقَى ٱلسَّمْعَ وَهُوَ شَهِيدٌۭ ﴿٣٧﴾
Бу ишда, яъни, ўтган умматларнинг ҳалок этилишида ақл юритадиган қалби бор ёки бепарво бўлмасдан, сидқидилдан қулоқ соладиган одам учун эслатма-ибрат бордир
وَلَقَدْ خَلَقْنَا ٱلسَّمَـٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضَ وَمَا بَيْنَهُمَا فِى سِتَّةِ أَيَّامٍۢ وَمَا مَسَّنَا مِن لُّغُوبٍۢ ﴿٣٨﴾
Дарҳақиқат, осмонлару ерни ва улар орасидаги нарсаларни олти кунда яратдик. Ҳолбуки, уларни бир лаҳзада яратиб қўйишимиз ҳам мумкин эди. Яҳудийлар айтганидек, Биз чарчаб кетмадик
فَٱصْبِرْ عَلَىٰ مَا يَقُولُونَ وَسَبِّحْ بِحَمْدِ رَبِّكَ قَبْلَ طُلُوعِ ٱلشَّمْسِ وَقَبْلَ ٱلْغُرُوبِ ﴿٣٩﴾
Эй Пайғамбар, яҳудийлар ва бошқалар айтаётган гапларга сабр қилинг. Қуёш чиқишидан олдин бомдодни, ботишидан олдин эса асрни ўқиб, ҳамду сано, тасбеҳ айтинг
وَمِنَ ٱلَّيْلِ فَسَبِّحْهُ وَأَدْبَـٰرَ ٱلسُّجُودِ ﴿٤٠﴾
Туннингбир қисмида ҳам У Зотга ибодат қилингва намозлардан кейин тасбеҳ айтинг
وَٱسْتَمِعْ يَوْمَ يُنَادِ ٱلْمُنَادِ مِن مَّكَانٍۢ قَرِيبٍۢ ﴿٤١﴾
Эй Пайғамбар, Сурга дам уришга вакил этилган фаришта унга иккинчи марта яқин жойдан дам урадиган кунда қулоқ солинг. بلغ Qur’on · Tafsir
يَوْمَ يَسْمَعُونَ ٱلصَّيْحَةَ بِٱلْحَقِّ ۚ ذَٰلِكَ يَوْمُ ٱلْخُرُوجِ ﴿٤٢﴾
Бутун халойиқ қайта тирилиш қичқириғини шак-шубҳасиз, чиндан эшитадиган кунда. Бу кун ўликлар ҳисоб-китоб ва жазоёки мукофот учун қабрлардан чиқибкеладиган кундир
إِنَّا نَحْنُ نُحْىِۦ وَنُمِيتُ وَإِلَيْنَا ٱلْمَصِيرُ ﴿٤٣﴾
Жон берадиган ҳам,жон оладиган ҳам Бизмиз.Буишни Биздан бошқа ҳечким қила олмайди.Қиёмат куни ҳисоб- китобва жазоёки мукофот учун ёлғиз Бизнингҳузуримизга қайтилади
يَوْمَ تَشَقَّقُ ٱلْأَرْضُ عَنْهُمْ سِرَاعًۭا ۚ ذَٰلِكَ حَشْرٌ عَلَيْنَا يَسِيرٌۭ ﴿٤٤﴾
Қабрда ётганлар учун тепаларидаги ер ёрилиб, шошиб чиқиб келадилар. Бу тўплаш Биз учун енгилдир
نَّحْنُ أَعْلَمُ بِمَا يَقُولُونَ ۖ وَمَآ أَنتَ عَلَيْهِم بِجَبَّارٍۢ ۖ فَذَكِّرْ بِٱلْقُرْءَانِ مَن يَخَافُ وَعِيدِ ﴿٤٥﴾
Анави ҳақни ноҳаққа чиқараётган кимсалар айтаётган гапларни Биз яхши биламиз. Эй Пайғамбар, сиз уларни мажбурлаб иймонга келтирадиган зўравон эмассиз. Сиз фақат Аллоҳ етказиб қўйишни буюрган ишни етказиб қўясиз, холос. Бас, кофирлар ва осийларга аталган азоб ҳақидаги ваъдамдан қўрқадиган зотларга Қуръон билан насиҳат қилинг. Зеро, ана шу қўрқадиган зотларгина Қуръонга ва ундаги насиҳатларга қулоқ соладилар. Manba: Al-Muxtasar fi tafsiril Qur’anil Karim