الٓمٓ ﴿١﴾
Бу ҳақда "Бақара" сурасининг бошида айтиб ўтилди
Bosh sahifa›Tafsir›Ar-Room (30)
Makkiy · 60 oyat
الٓمٓ ﴿١﴾
Бу ҳақда "Бақара" сурасининг бошида айтиб ўтилди
غُلِبَتِ ٱلرُّومُ ﴿٢﴾
Форслар Рум устидан ғалаба қозондилар
فِىٓ أَدْنَى ٱلْأَرْضِ وَهُم مِّنۢ بَعْدِ غَلَبِهِمْ سَيَغْلِبُونَ ﴿٣﴾
Шом ерларининг Форсга яқин жойида. Рум Форсларга мағлуб бўлганидан кейин яна улар устидан ғалаба қозонади
فِى بِضْعِ سِنِينَ ۗ لِلَّهِ ٱلْأَمْرُ مِن قَبْلُ وَمِنۢ بَعْدُ ۚ وَيَوْمَئِذٍۢ يَفْرَحُ ٱلْمُؤْمِنُونَ ﴿٤﴾
Уч йил билан ўн йил орасида. Рум ғалабасидан олдинги ишлар ҳам, ундан кейинги ишлар ҳам ҳаммаси Аллоҳнингизмидадир.Рум Форс устидан ғалабақилган кунда мўминлар хурсанд,шод бўладилар
بِنَصْرِ ٱللَّهِ ۚ يَنصُرُ مَن يَشَآءُ ۖ وَهُوَ ٱلْعَزِيزُ ٱلرَّحِيمُ ﴿٥﴾
Аллоҳнинг Румни ғолиб қилганига хурсанд бўладилар. Чунки улар аҳли китоб. Аллоҳ Ўзи истаган одамга нусрат берур. У Азиздир, енгилмас Ғолибдир ва мўмин бандаларига Раҳмлидир
وَعْدَ ٱللَّهِ ۖ لَا يُخْلِفُ ٱللَّهُ وَعْدَهُۥ وَلَـٰكِنَّ أَكْثَرَ ٱلنَّاسِ لَا يَعْلَمُونَ ﴿٦﴾
Бу ғалаба Аллоҳ таоло тарафидан берилган ваъда эди. Ваъданинг бажарилгани мўминлар қалбидаги Аллоҳнинг ғалаба ҳақидаги ваъдасига бўлган ишончни янада мустаҳкамлайди. Лекин кўнгил кўзи кўр бўлган кўп одамлар буни билмайдилар
يَعْلَمُونَ ظَـٰهِرًۭا مِّنَ ٱلْحَيَوٰةِ ٱلدُّنْيَا وَهُمْ عَنِ ٱلْـَٔاخِرَةِ هُمْ غَـٰفِلُونَ ﴿٧﴾
Улар иймон нима, шаръий ҳукмлар нима, билмайдилар. Дунё ҳаётининг тирикчиликка, моддий маданиятга алоқадор майдонидагина амал қиладилар. Улар чин ҳаётдан - охиратдан бехабарлар. Унга эътибор م қаратмайдилар
أَوَلَمْ يَتَفَكَّرُوا۟ فِىٓ أَنفُسِهِم ۗ مَّا خَلَقَ ٱللَّهُ ٱلسَّمَـٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضَ وَمَا بَيْنَهُمَآ إِلَّا بِٱلْحَقِّ وَأَجَلٍۢ مُّسَمًّۭى ۗ وَإِنَّ كَثِيرًۭا مِّنَ ٱلنَّاسِ بِلِقَآئِ رَبِّهِمْ لَكَـٰفِرُونَ ﴿٨﴾
Анави ҳақни тан олмайдиган мушриклар ўзлари ҳақида, Аллоҳ уларни қандай яратгани ва расоқилгани ҳақида фикр юритмайдиларми?Аллоҳ осмонларуерни ва улар орасидаги нарсаларни бежиз яратмаган.Уларни ҳақ بلغ Qur’on · Tafsir билан яратган ва шу дунёда қанча муддат қолишларини аниқ белгилаб қўйган. Кўп одамлар қиёмат куни Парвардигорларига рўбарў келишни инкор қиладилар. Шунингучун улар Аллоҳ рози бўладиган ишларни қилиш билан ўлимдан кейинги ҳаётга тайёргарлик кўрмайдилар
أَوَلَمْ يَسِيرُوا۟ فِى ٱلْأَرْضِ فَيَنظُرُوا۟ كَيْفَ كَانَ عَـٰقِبَةُ ٱلَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ ۚ كَانُوٓا۟ أَشَدَّ مِنْهُمْ قُوَّةًۭ وَأَثَارُوا۟ ٱلْأَرْضَ وَعَمَرُوهَآ أَكْثَرَ مِمَّا عَمَرُوهَا وَجَآءَتْهُمْ رُسُلُهُم بِٱلْبَيِّنَـٰتِ ۖ فَمَا كَانَ ٱللَّهُ لِيَظْلِمَهُمْ وَلَـٰكِن كَانُوٓا۟ أَنفُسَهُمْ يَظْلِمُونَ ﴿٩﴾
Анавилар ер юзини кезиб, ўзларидан олдинги ҳақни тан олмаганларнинг оқибати қандай бўлганига назар солмайдиларми?! Улар булардан кўра кучлироқ эдилар. Ерга ишлов бериб, уни булар обод қилганидан кўра кўпроқ обод қилгандилар. Уларга пайғамбарлари Аллоҳнинг бирлигини исботловчи ҳужжатлар келтирганди. Аллоҳ уларни ҳалок қилганида уларга зулм қилмаган эди,лекин улар куфр келтириб,ўзларига ўзлари зулм қилгандилар
ثُمَّ كَانَ عَـٰقِبَةَ ٱلَّذِينَ أَسَـٰٓـُٔوا۟ ٱلسُّوٓأَىٰٓ أَن كَذَّبُوا۟ بِـَٔايَـٰتِ ٱللَّهِ وَكَانُوا۟ بِهَا يَسْتَهْزِءُونَ ﴿١٠﴾
Ширк келтириш каби ёмонликларни қилган кимсаларнинг оқибати кейинроқ янада ёмон бўлди. Жуда ёмон бўлди. Чунки улар Аллоҳнингоятларини ёлғонга чиқардилар ва уларни масхара, мазах қилдилар
ٱللَّهُ يَبْدَؤُا۟ ٱلْخَلْقَ ثُمَّ يُعِيدُهُۥ ثُمَّ إِلَيْهِ تُرْجَعُونَ ﴿١١﴾
Аллоҳ йўқдан бор қилади. Кейин борни йўқ қилади. Кейин уни яна қайта яратади. Кейин Қиёмат куни ҳисоб бериш ва жазо ёки мукофотингизни олиш учун ёлғиз УнингЎзига қайтариласизлар
وَيَوْمَ تَقُومُ ٱلسَّاعَةُ يُبْلِسُ ٱلْمُجْرِمُونَ ﴿١٢﴾
Қиёмат қоим бўлган кунда Аллоҳнинг раҳматидан жиноятчиларнинг умидлари узилади, ўзлари ноумид бўладилар. Зеро, у кунда уларнингАллоҳга кофир бўлиш ҳақидаги ҳужжатлари ўз исботини топмай қолади
وَلَمْ يَكُن لَّهُم مِّن شُرَكَآئِهِمْ شُفَعَـٰٓؤُا۟ وَكَانُوا۟ بِشُرَكَآئِهِمْ كَـٰفِرِينَ ﴿١٣﴾
Уларга шу дунёда ибодат қилган бутларидан биронтаси шафоатчи бўлиб, уларни азобдан қутқариб қола олмади. Шубилан ўша бутларидан ҳам тондилар.Чунки бутлари уларни роса муҳтожбўлибтурган бир пайтларида қўллаб- қувватламадилар.Ўзлари ҳам,бутлари биргаликда ҳалок бўлдилар
وَيَوْمَ تَقُومُ ٱلسَّاعَةُ يَوْمَئِذٍۢ يَتَفَرَّقُونَ ﴿١٤﴾
Қиёмат қоим бўлган куни шу дунёда қилиб ўтган ишлари учун жазо ёки мукофот олишга келганда одамлар ажраладилар. Кимдир иллиййинга кўтарилса, яна кимдир асфаласофилинга қулайди
فَأَمَّا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ وَعَمِلُوا۟ ٱلصَّـٰلِحَـٰتِ فَهُمْ فِى رَوْضَةٍۢ يُحْبَرُونَ ﴿١٥﴾
Аллоҳга иймон келтириб, У Зотни рози қиладиган яхши ишларни қилганлар жаннатларда эришган мангу неъматларидан хурсанд бўладилар. بلغ Qur’on · Tafsir
وَأَمَّا ٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ وَكَذَّبُوا۟ بِـَٔايَـٰتِنَا وَلِقَآئِ ٱلْـَٔاخِرَةِ فَأُو۟لَـٰٓئِكَ فِى ٱلْعَذَابِ مُحْضَرُونَ ﴿١٦﴾
Аллоҳга куфр келтириб, пайғамбаримизга нозил қилган оятларимизни, қайта тирилиш ва охиратдаги ҳисоб- китобни ёлғон дейдиганлар эса - ана ўшалар азобга гирифтор қилинадилар.Улар шунга лойиқдирлар
فَسُبْحَـٰنَ ٱللَّهِ حِينَ تُمْسُونَ وَحِينَ تُصْبِحُونَ ﴿١٧﴾
Шундай экан, тунги намозлар Шом ва Хуфтон пайтида ҳам, тонгги намоз Бомдод онида ҳам Аллоҳга тасбеҳ ي айтинглар
وَلَهُ ٱلْحَمْدُ فِى ٱلسَّمَـٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضِ وَعَشِيًّۭا وَحِينَ تُظْهِرُونَ ﴿١٨﴾
Осмонлардаги фаришталар ҳам, ердаги махлуқотлар ҳам У Зотга ҳамду сано айтадилар. Сизлар ҳам Аср (намозининг) вақти бўлганда ва Пешин пайтига кириббораётганингизда У Зотга тасбеҳ айтинглар
يُخْرِجُ ٱلْحَىَّ مِنَ ٱلْمَيِّتِ وَيُخْرِجُ ٱلْمَيِّتَ مِنَ ٱلْحَىِّ وَيُحْىِ ٱلْأَرْضَ بَعْدَ مَوْتِهَا ۚ وَكَذَٰلِكَ تُخْرَجُونَ ﴿١٩﴾
Ўликдан тирикни чиқаради. Масалан, инсонни бир қатра сувдан яратади, жўжани тухумдан чиқаради. Тирикдан эса ўликни чиқаради. Ўша бир томчи сувни инсондан чиқаради, тухумни эса товуқдан. Қуриб, қовжираб қолган ерга ёмғирлар ёғдириб, ўсимликлар ўстирибуни тирилтиради. Сизлар ҳам қабрларингиздан ҳисоббериш ва жазо ёки мукофотингизни олиш учун худди мана шундай чиқариласизлар
وَمِنْ ءَايَـٰتِهِۦٓ أَنْ خَلَقَكُم مِّن تُرَابٍۢ ثُمَّ إِذَآ أَنتُم بَشَرٌۭ تَنتَشِرُونَ ﴿٢٠﴾
Эй инсонлар, Аллоҳ таолонинг қудрати ва ягоналигига далолат қилувчи оятларидан бири шуки, У Зот отангиз Одам алайҳиссаломни, бинобарин, сизларни тупроқдан яратди. Кейин сизларнинг наслингиз кўпайиб, машриқу мағрибга таралди
وَمِنْ ءَايَـٰتِهِۦٓ أَنْ خَلَقَ لَكُم مِّنْ أَنفُسِكُمْ أَزْوَٰجًۭا لِّتَسْكُنُوٓا۟ إِلَيْهَا وَجَعَلَ بَيْنَكُم مَّوَدَّةًۭ وَرَحْمَةً ۚ إِنَّ فِى ذَٰلِكَ لَـَٔايَـٰتٍۢ لِّقَوْمٍۢ يَتَفَكَّرُونَ ﴿٢١﴾
لقوم يتفك رون Эй эркаклар, Унинг қудрати ва ягоналигига далолат қиладиган буюк оятларидан яна бири шуки, сизларга ўзларингиздан жуфтларингизни яратди. Токи, ўшалар билан таскин топинглар, ором олинглар. Орангизда эса ошнолик ва меҳр-муҳаббат пайдо қилди. Албатта, бу ишда фикр юритадиган қавм учун оятлар бордир. Зеро, фикр юрита оладиган зотларгина ақлларидан унумли фойдалана оладилар
وَمِنْ ءَايَـٰتِهِۦ خَلْقُ ٱلسَّمَـٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضِ وَٱخْتِلَـٰفُ أَلْسِنَتِكُمْ وَأَلْوَٰنِكُمْ ۚ إِنَّ فِى ذَٰلِكَ لَـَٔايَـٰتٍۢ لِّلْعَـٰلِمِينَ ﴿٢٢﴾
Унинг қудрати ва ягоналигига далолат қиладиган буюк оятларидан яна бири осмонлару ерни яратгани ҳамда тилларингиз ва рангларингизни ҳар хил қилиб қўйганидир. Бу ишда биладиган, кўрадиганлар учун ҳужжат ва далиллар бордир. بلغ Qur’on · Tafsir
وَمِنْ ءَايَـٰتِهِۦ مَنَامُكُم بِٱلَّيْلِ وَٱلنَّهَارِ وَٱبْتِغَآؤُكُم مِّن فَضْلِهِۦٓ ۚ إِنَّ فِى ذَٰلِكَ لَـَٔايَـٰتٍۢ لِّقَوْمٍۢ يَسْمَعُونَ ﴿٢٣﴾
Унингқудрати ва ягоналигига далолат қиладиган буюк оятларидан яна бири чарчаган пайтингизда кечаси бўлсин, кундузи бўлсин, ухлаб ором олишингиз ҳамда Парвардигорингиздан ризқ беришини умид қилиб ишлашингиздир. Албатта, бу ишда қулоқ соладиган қавм учун далил, ҳужжатлар бордир
وَمِنْ ءَايَـٰتِهِۦ يُرِيكُمُ ٱلْبَرْقَ خَوْفًۭا وَطَمَعًۭا وَيُنَزِّلُ مِنَ ٱلسَّمَآءِ مَآءًۭ فَيُحْىِۦ بِهِ ٱلْأَرْضَ بَعْدَ مَوْتِهَآ ۚ إِنَّ فِى ذَٰلِكَ لَـَٔايَـٰتٍۢ لِّقَوْمٍۢ يَعْقِلُونَ ﴿٢٤﴾
لٔايت لقوم يعقلون Унинг қудрати ва ягоналигига далолат қиладиган буюк оятларидан яна бири шуки,сизларга самода яшинни кўрсатади. Уни гумбурлашидан қўрқиб ва ёмғир ёғишидан умидвор бўлиб томоша қиласизлар. Сизлар учун осмондан ёмғир ёғдириб, у билан ўлиб қолган ерни тирилтиради, ўсимликларни ундириб чиқаради. Бу ишда ақлини ишлатадиган зотлар учун қайта тирилиш ва жазо ёки мукофот олиш каби ишлар ҳақ эканига далолат қилувчи белгилар бордир
وَمِنْ ءَايَـٰتِهِۦٓ أَن تَقُومَ ٱلسَّمَآءُ وَٱلْأَرْضُ بِأَمْرِهِۦ ۚ ثُمَّ إِذَا دَعَاكُمْ دَعْوَةًۭ مِّنَ ٱلْأَرْضِ إِذَآ أَنتُمْ تَخْرُجُونَ ﴿٢٥﴾
Аллоҳ таолонингқудрати ва ягоналигига далолат қиладиган белгилардан яна бири шуки, У Зотнингамри ила само тушибкетмасдан,ер парчаланибкетмасдан туради.Кейин Исрофилфаришта Сур карнайини чалиши билан У Зот сизларни ётган ерингиздан чақирганида ҳаммангиз қабрларингиздан ҳисоб ва жазо ёки мукофот учун чиқиб ل келасизлар
وَلَهُۥ مَن فِى ٱلسَّمَـٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضِ ۖ كُلٌّۭ لَّهُۥ قَـٰنِتُونَ ﴿٢٦﴾
Осмонлару ердаги ҳамма нарса Унинг мулкидир. Ўзи яратган ва Ўзи тақдир қилган. Ҳамма-ҳаммалари Унинг амрига итоат этгай
وَهُوَ ٱلَّذِى يَبْدَؤُا۟ ٱلْخَلْقَ ثُمَّ يُعِيدُهُۥ وَهُوَ أَهْوَنُ عَلَيْهِ ۚ وَلَهُ ٱلْمَثَلُ ٱلْأَعْلَىٰ فِى ٱلسَّمَـٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضِ ۚ وَهُوَ ٱلْعَزِيزُ ٱلْحَكِيمُ ﴿٢٧﴾
Аллоҳ шундай Зотки, Ўзи йўқдан бор қилади, йўқ қилганидан кейин яна қайта яратадиган ҳам Ўзи. Қайта яратиш йўқдан бор қилишдан осонроқ. Ҳар икки иш У Зот учун жуда енгил. Зеро, У Зот қайси бир ишни истаса, "Бўл", дейди, тамом, у бўлаверади. Улуғлик ва комиллик сифатларининг энг олийси Уникидир. У Азиздирки, ҳеч ким, ҳеч нарса Ундан ғолиббўла олмас.У ҳар бир яратишини,тадбирини бир ҳикмат билан қиладиган Ҳаким Зотдир
ضَرَبَ لَكُم مَّثَلًۭا مِّنْ أَنفُسِكُمْ ۖ هَل لَّكُم مِّن مَّا مَلَكَتْ أَيْمَـٰنُكُم مِّن شُرَكَآءَ فِى مَا رَزَقْنَـٰكُمْ فَأَنتُمْ فِيهِ سَوَآءٌۭ تَخَافُونَهُمْ كَخِيفَتِكُمْ أَنفُسَكُمْ ۚ كَذَٰلِكَ نُفَصِّلُ ٱلْـَٔايَـٰتِ لِقَوْمٍۢ يَعْقِلُونَ ﴿٢٨﴾
Эй мушриклар, Аллоҳ ўзларингиздан олиб, бир мисол зарб этди. Қўл остингиздаги қулларингиздан сизнинг мол- мулкингизга теппа-тенгшериклик қиладиганлари борми ва сизлар мол-мулкни тақсимлашда улардан худди ҳур шерикдан қўрққандек қўрқасизларми? Қулларингиз мана шундай бўлсалар, рози бўлиб кетаверасизларми? Рози бўлмаслигингиз аниқ. Шериксиз бўлишга Аллоҳ ҳақлироқ. У Зот Ўз мулкида ягонадир. Биз бундай ҳужжат, далилларни ақлини ишлатадиган қавм учун баён қиламиз.Чунки ўшаларгина ундан фойдалана оладилар. بلغ Qur’on · Tafsir
بَلِ ٱتَّبَعَ ٱلَّذِينَ ظَلَمُوٓا۟ أَهْوَآءَهُم بِغَيْرِ عِلْمٍۢ ۖ فَمَن يَهْدِى مَنْ أَضَلَّ ٱللَّهُ ۖ وَمَا لَهُم مِّن نَّـٰصِرِينَ ﴿٢٩﴾
Уларнингзалолатга кетганларига сабабдалилларнингетишмаслиги ёки баён қилинмагани эмас, балки Аллоҳнинг ҳақини билмай, ҳавойи нафсларига эргашганлари ва ота-боболарига кўр-кўрона тақлид қилганларидир. Аллоҳ адаштирибқўйганни ким ҳам йўлга сола оларди? Ҳеч ким. Уларни Аллоҳнингазобидан қутқарибқоладиган бирон мададкор топилмас
فَأَقِمْ وَجْهَكَ لِلدِّينِ حَنِيفًۭا ۚ فِطْرَتَ ٱللَّهِ ٱلَّتِى فَطَرَ ٱلنَّاسَ عَلَيْهَا ۚ لَا تَبْدِيلَ لِخَلْقِ ٱللَّهِ ۚ ذَٰلِكَ ٱلدِّينُ ٱلْقَيِّمُ وَلَـٰكِنَّ أَكْثَرَ ٱلنَّاسِ لَا يَعْلَمُونَ ﴿٣٠﴾
Эй Пайғамбар, сиз ҳам, сиз билан бирга бўлганлар ҳам юзларингизни Аллоҳ бурибқўйган дин тарафга буринглар. Бошқа ҳамма динлардан юз ўгиринглар. Аллоҳ инсонларни Ислом дини билан табиатлантирган. Сизлар ҳам айнан мана шу табиийлик дини сари юз буринглар. Аллоҳнинг яратганларини ўзгартириб бўлмас. Ҳеч бир қинғирлиги йўқ энгтўғри дин мана шу.Лекин кўп одамлар буни билмайдилар
۞ مُنِيبِينَ إِلَيْهِ وَٱتَّقُوهُ وَأَقِيمُوا۟ ٱلصَّلَوٰةَ وَلَا تَكُونُوا۟ مِنَ ٱلْمُشْرِكِينَ ﴿٣١﴾
Аллоҳга қайтиб, гуноҳларингиздан тавба қилинглар. У Зотдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила қўрқинглар. Намозни тўкис адо этинглар. Инсон табиатига зид йўлни танлаб, Аллоҳга бошқаларни шерик қилган мушриклардан бўлибқолманглар
مِنَ ٱلَّذِينَ فَرَّقُوا۟ دِينَهُمْ وَكَانُوا۟ شِيَعًۭا ۖ كُلُّ حِزْبٍۭ بِمَا لَدَيْهِمْ فَرِحُونَ ﴿٣٢﴾
Динларини парчалаб, бир қисмига иймон келтириб, қолганини инкор қилиб, гуруҳ-гуруҳларга бўлиниб олиб, ҳар бир гуруҳ ўзидаги ботилга, ноҳақликка маст бўлиб, фақат ўзини ҳақ деб билиб, бошқаларни адашганга чиқариб юрганларга ўхшаб қолманглар. ر
وَإِذَا مَسَّ ٱلنَّاسَ ضُرٌّۭ دَعَوْا۟ رَبَّهُم مُّنِيبِينَ إِلَيْهِ ثُمَّ إِذَآ أَذَاقَهُم مِّنْهُ رَحْمَةً إِذَا فَرِيقٌۭ مِّنْهُم بِرَبِّهِمْ يُشْرِكُونَ ﴿٣٣﴾
Мушрикларга касаллик, етишмовчилик, қаҳатчилик каби бирон заҳмат етса, ёлғиз Аллоҳнинг Ўзига юзланиб, дуо- илтижолар қиладилар. Аллоҳ уларга раҳм қилиб, зиён-заҳматни даф қилганидан кейин эса қарабсизки, улардан бир гуруҳи Аллоҳга ширк келтирибўтирибдилар-да
لِيَكْفُرُوا۟ بِمَآ ءَاتَيْنَـٰهُمْ ۚ فَتَمَتَّعُوا۟ فَسَوْفَ تَعْلَمُونَ ﴿٣٤﴾
Аллоҳнинг неъматларига нонкўрлик қилаверсинлар. Бу дунёда айшингизни суриб юраверинглар. Яқинда Қиёмат куни бўлганда нақдар қаттиқ адашган эканингизни билиболасизлар. أم أنزلنا عليهم سلطنا فهويتكلمبما كانوابه يشركون
أَمْ أَنزَلْنَا عَلَيْهِمْ سُلْطَـٰنًۭا فَهُوَ يَتَكَلَّمُ بِمَا كَانُوا۟ بِهِۦ يُشْرِكُونَ ﴿٣٥﴾
Уларни Аллоҳга ширк келтиришга нима ундади? Бирон ҳужжатлари борми? Биз улар келтираётган ширкнинг тўғри эканига бирон ҳужжат нозилқилмадик-ку!Уларда ширк ва куфрни ёқлайдиган бирон китобйўқ-ку! بلغ Qur’on · Tafsir
وَإِذَآ أَذَقْنَا ٱلنَّاسَ رَحْمَةًۭ فَرِحُوا۟ بِهَا ۖ وَإِن تُصِبْهُمْ سَيِّئَةٌۢ بِمَا قَدَّمَتْ أَيْدِيهِمْ إِذَا هُمْ يَقْنَطُونَ ﴿٣٦﴾
Одамларга соғлик, бойлик каби бирон неъмат мазасини тоттириб қўйсак, хурсанд бўлиб, ҳовлиқиб кетадилар. Ўзлари қилган гуноҳлари туфайли касаллик, етишмовчилик каби бирон заҳматга учрасалар, Аллоҳнинг раҳматидан умид қилмай қўядилар
أَوَلَمْ يَرَوْا۟ أَنَّ ٱللَّهَ يَبْسُطُ ٱلرِّزْقَ لِمَن يَشَآءُ وَيَقْدِرُ ۚ إِنَّ فِى ذَٰلِكَ لَـَٔايَـٰتٍۢ لِّقَوْمٍۢ يُؤْمِنُونَ ﴿٣٧﴾
Аллоҳ бандасини синаш учун, шукр қилиши ёки куфр келтиришини аниқлаш учун унга ризқни кенг қилиб берганини кўрмадиларми? Сабр қилиши ёки норози бўлишини аниқлаш учун эса унинг ризқини танг қилиб қўйганини кўрмадиларми? Ризқнинг кенг ёки танг бўлишида мўминлар учун Аллоҳнинг лутфу марҳаматини кўрсатибтурадиган белгилар бордир
فَـَٔاتِ ذَا ٱلْقُرْبَىٰ حَقَّهُۥ وَٱلْمِسْكِينَ وَٱبْنَ ٱلسَّبِيلِ ۚ ذَٰلِكَ خَيْرٌۭ لِّلَّذِينَ يُرِيدُونَ وَجْهَ ٱللَّهِ ۖ وَأُو۟لَـٰٓئِكَ هُمُ ٱلْمُفْلِحُونَ ﴿٣٨﴾
Эй мусулмон, қариндошга ҳаққини бериб, унга яхшилик қил, у билан риштани маҳкам боғла. Муҳтожга ҳаққини бериб, ҳожатини чиқар. Юртидан йироқда юрган мусофирга ҳаққини бериб, ундан ёрдамингни аяма. Мана шу Аллоҳнингюзини истайдиганлар учун яхшидир.Шубилан улар жаннатга ноилбўлиб,азобдан нажот топадилар
وَمَآ ءَاتَيْتُم مِّن رِّبًۭا لِّيَرْبُوَا۟ فِىٓ أَمْوَٰلِ ٱلنَّاسِ فَلَا يَرْبُوا۟ عِندَ ٱللَّهِ ۖ وَمَآ ءَاتَيْتُم مِّن زَكَوٰةٍۢ تُرِيدُونَ وَجْهَ ٱللَّهِ فَأُو۟لَـٰٓئِكَ هُمُ ٱلْمُضْعِفُونَ ﴿٣٩﴾
Кимгадир кўпроқ қилиб бериши учун судхўрликка берган пулларингиз учун Аллоҳнинг ҳузурида савоб олмайсиз. АллоҳнингЮзини истаб, муҳтожнингэҳтиёжи учун мол-дунёсини сарфлаганлар эса бир неча баробар кўп фойда оладилар. Улар учун Аллоҳнингҳузурида ажру савоблар бордир
ٱللَّهُ ٱلَّذِى خَلَقَكُمْ ثُمَّ رَزَقَكُمْ ثُمَّ يُمِيتُكُمْ ثُمَّ يُحْيِيكُمْ ۖ هَلْ مِن شُرَكَآئِكُم مَّن يَفْعَلُ مِن ذَٰلِكُم مِّن شَىْءٍۢ ۚ سُبْحَـٰنَهُۥ وَتَعَـٰلَىٰ عَمَّا يُشْرِكُونَ ﴿٤٠﴾
وتعل عما يشركون ى Сизларни ёлғиз Аллоҳ яратган. Ёлғиз Ўзи сизларга ризқ беради. Ёлғиз Ўзи жонингизни олади. Ёлғиз Ўзи яна қайта тирилтиради. Бутларингиздан биронтаси шу ишлардан биронтасини қила оладими?Аллоҳ мушриклар айтаётган гаплардан Пок ва Олийдир
ظَهَرَ ٱلْفَسَادُ فِى ٱلْبَرِّ وَٱلْبَحْرِ بِمَا كَسَبَتْ أَيْدِى ٱلنَّاسِ لِيُذِيقَهُم بَعْضَ ٱلَّذِى عَمِلُوا۟ لَعَلَّهُمْ يَرْجِعُونَ ﴿٤١﴾
Одамлар қилган гуноҳлар туфайли турли қурғоқчилик,касалликлар,ваболар каби бало-офатлар юз берди.Бундан мақсад уларга қилмишларининг айримларини тоттириб қўйиш эди. Шояд, улар қайтсалар, тавба қилсалар. بلغ Qur’on · Tafsir
قُلْ سِيرُوا۟ فِى ٱلْأَرْضِ فَٱنظُرُوا۟ كَيْفَ كَانَ عَـٰقِبَةُ ٱلَّذِينَ مِن قَبْلُ ۚ كَانَ أَكْثَرُهُم مُّشْرِكِينَ ﴿٤٢﴾
Эй Пайғамбар, анави мушрикларга айтинг: "Ер юзида сайр қилиб юринглар ва ўзинглардан олдинги ҳақни тан олмаган қавмларнинг оқибати нима бўлгани ҳақида фикр юритинглар. Улар жуда мудҳиш оқибатга дуч келгандилар. Уларнинг кўплари Аллоҳга ширк келтириб, У Зотдан бошқа нарсаларга ибодат қилардилар. Шу туфайли ҳалокатга учрагандилар
فَأَقِمْ وَجْهَكَ لِلدِّينِ ٱلْقَيِّمِ مِن قَبْلِ أَن يَأْتِىَ يَوْمٌۭ لَّا مَرَدَّ لَهُۥ مِنَ ٱللَّهِ ۖ يَوْمَئِذٍۢ يَصَّدَّعُونَ ﴿٤٣﴾
Эй Пайғамбар,Қиёмат куни келмай турибюзингизни расойўлга,Ислом йўлига буринг.У кун келишини рад этгувчи бўлмас. Ўша кунда одамлар иккига ажраладилар. Бир гуруҳи жаннатга кириб, ноз-неъматларга ноил бўладилар. Яна бир гуруҳи эса дўзахга тушиб, азобу уқубатларга гирифтор бўладилар
مَن كَفَرَ فَعَلَيْهِ كُفْرُهُۥ ۖ وَمَنْ عَمِلَ صَـٰلِحًۭا فَلِأَنفُسِهِمْ يَمْهَدُونَ ﴿٤٤﴾
Ким Аллоҳга куфр келтирса, унинг куфри ўзига зарар. Дўзахда абадий қолади. Ким Аллоҳ учун яхши амал қилса, бас, улар ўзлари учун жаннатдан жой ҳозирлайдилар ва унда абадий қолиб, ноз-неъматлардан баҳраманд бўладилар
لِيَجْزِىَ ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ وَعَمِلُوا۟ ٱلصَّـٰلِحَـٰتِ مِن فَضْلِهِۦٓ ۚ إِنَّهُۥ لَا يُحِبُّ ٱلْكَـٰفِرِينَ ﴿٤٥﴾
Аллоҳ Ўзига иймон келтириб,Парвардигоринингризоси учун яхши амаллар қилганларни Ўз фазлумарҳамати ила мукофотлайди.Кофирларни эса севмайди,уларни қиёмат куни жазолаб,азобга гирифтор қилади
وَمِنْ ءَايَـٰتِهِۦٓ أَن يُرْسِلَ ٱلرِّيَاحَ مُبَشِّرَٰتٍۢ وَلِيُذِيقَكُم مِّن رَّحْمَتِهِۦ وَلِتَجْرِىَ ٱلْفُلْكُ بِأَمْرِهِۦ وَلِتَبْتَغُوا۟ مِن فَضْلِهِۦ وَلَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ ﴿٤٦﴾
ولعل كم تشكرون Аллоҳнинг қудрати ва ягоналигига далолат қилувчи оятлардан яна бири шуки, шамолларни ёмғир ёғишидан хушхабар олиб келувчи қилиб юборди. Ўз раҳмати ила ёмғирдан кейин мўл-кўл ҳосил ато этиб, ундан сизларни баҳраманд қилиш учун, денгизларда кемалар У Зотнинг иродаси ила юриши учун, У Зотнинг фазлидан умидвор бўлиб, денгизларда савдо сафарларини қилишингиз учун шундай қилди. Шоядки, Аллоҳнинг неъматларига шукр қилсангизлар ва У Зот сизларга янада кўпайтирибберса
وَلَقَدْ أَرْسَلْنَا مِن قَبْلِكَ رُسُلًا إِلَىٰ قَوْمِهِمْ فَجَآءُوهُم بِٱلْبَيِّنَـٰتِ فَٱنتَقَمْنَا مِنَ ٱلَّذِينَ أَجْرَمُوا۟ ۖ وَكَانَ حَقًّا عَلَيْنَا نَصْرُ ٱلْمُؤْمِنِينَ ﴿٤٧﴾
Эй Пайғамбар, сиздан олдин ҳам пайғамбарларни ўз умматларига юборганмиз. Улар ўзларининг ҳақ эканини исботлайдиган ҳужжатларни келтирганлар. Шундан кейин гуноҳлар қилган жиноятчилардан интиқом олиб, уларни ҳалок этганмиз. Пайғамбарлар ва мўминларга эса нажот берганмиз. Мўминларга нажот бериш ва уларни ғолиб этишни Ўз зиммамизга олганмиз. بلغ Qur’on · Tafsir
ٱللَّهُ ٱلَّذِى يُرْسِلُ ٱلرِّيَـٰحَ فَتُثِيرُ سَحَابًۭا فَيَبْسُطُهُۥ فِى ٱلسَّمَآءِ كَيْفَ يَشَآءُ وَيَجْعَلُهُۥ كِسَفًۭا فَتَرَى ٱلْوَدْقَ يَخْرُجُ مِنْ خِلَـٰلِهِۦ ۖ فَإِذَآ أَصَابَ بِهِۦ مَن يَشَآءُ مِنْ عِبَادِهِۦٓ إِذَا هُمْ يَسْتَبْشِرُونَ ﴿٤٨﴾
Аллоҳ шундай зотки,шамолларни юбориб,улар билан булутни қўзғатади ва уни самода Ўзи истаганича кўп ёки оз қилиб ёяди ва бўлак-бўлак қилади, бас, унинг орасидан ёмғир чиқаётганини кўрасиз. Ёмғир Аллоҳнинг раҳмати ила қайси бир бандаларга етиб борса, уларнинг ўзларига ва ҳайвонларига керакли бўлган ўсимликлар униб чиқади ва улар бундан шод-хуррам бўладилар. وإن كانوامن قبل أن ينزل عليهم من قبله لمبلسين
وَإِن كَانُوا۟ مِن قَبْلِ أَن يُنَزَّلَ عَلَيْهِم مِّن قَبْلِهِۦ لَمُبْلِسِينَ ﴿٤٩﴾
Улар ёмғир ёғишидан олдин унингёғишидан умидини узгандилар
فَٱنظُرْ إِلَىٰٓ ءَاثَـٰرِ رَحْمَتِ ٱللَّهِ كَيْفَ يُحْىِ ٱلْأَرْضَ بَعْدَ مَوْتِهَآ ۚ إِنَّ ذَٰلِكَ لَمُحْىِ ٱلْمَوْتَىٰ ۖ وَهُوَ عَلَىٰ كُلِّ شَىْءٍۢ قَدِيرٌۭ ﴿٥٠﴾
Эй Пайғамбар, Аллоҳнинг раҳмати ила ёғган ёмғир изларига назар солинг. Аллоҳ қақраб ётган ўлик ерни тирилтириб, ундан турли хил ўсимликларни ундириб чиқарганини кўринг. Қуриб кетган ерга жон бахш этган Зот ўликларни ҳам тирилтиргувчидир.У Зот ҳар нарсагаرҚодирдир.УнингҚўлидан келмайдиган иш йўқдир. ولئن أرسلنا ريحا فرأوه مصف الظلوا من بعده يكفرون
وَلَئِنْ أَرْسَلْنَا رِيحًۭا فَرَأَوْهُ مُصْفَرًّۭا لَّظَلُّوا۟ مِنۢ بَعْدِهِۦ يَكْفُرُونَ ﴿٥١﴾
Уларнинг экинларига бир шамолни юборсак ва натижада улар қуриб-қовжираб, сарғайиб кетса, шу иш сабабли улар Аллоҳнингнеъматларига нонкўрлик қила бошлайдилар
فَإِنَّكَ لَا تُسْمِعُ ٱلْمَوْتَىٰ وَلَا تُسْمِعُ ٱلصُّمَّ ٱلدُّعَآءَ إِذَا وَلَّوْا۟ مُدْبِرِينَ ﴿٥٢﴾
Ўликларга ҳам, сизга қулоқ солмаслик учун ортига ўгирилибкетаётган карларга ҳам гап уқтира олмаганингиз каби ўшалардек ҳақдан юз ўгираётган бадбахтларни ҳам ҳидоят қила олмайсиз
وَمَآ أَنتَ بِهَـٰدِ ٱلْعُمْىِ عَن ضَلَـٰلَتِهِمْ ۖ إِن تُسْمِعُ إِلَّا مَن يُؤْمِنُ بِـَٔايَـٰتِنَا فَهُم مُّسْلِمُونَ ﴿٥٣﴾
Тўғри йўлдан тойиб кетганларга тавфиқ бериш сизнинг қўлингиздан келмайди. Сиз фақат оятларимизга ишонадиган зотларгагина гап уқтира оласиз. Чунки фақат ўшаларгина айтган гапингиздан фойда олиб, буйруқларимизга итоат этади
۞ ٱللَّهُ ٱلَّذِى خَلَقَكُم مِّن ضَعْفٍۢ ثُمَّ جَعَلَ مِنۢ بَعْدِ ضَعْفٍۢ قُوَّةًۭ ثُمَّ جَعَلَ مِنۢ بَعْدِ قُوَّةٍۢ ضَعْفًۭا وَشَيْبَةًۭ ۚ يَخْلُقُ مَا يَشَآءُ ۖ وَهُوَ ٱلْعَلِيمُ ٱلْقَدِيرُ ﴿٥٤﴾
Эй одамлар, Аллоҳ сизларни заифгина бир томчи сувдан яратди. Кейин унга куч-қувват ато этиб, сизларни гўдакликдан йигитлик, эрлик сари олиб ўтди. Қариганингиздан кейин эса яна заифликка қайтаради. Аллоҳ Ўзи истаган нарсасини Ўзи истаганидек заиф ё бақувват қилибяратади.У ҳамма нарсани биладиган Билимдон ва ҳар ишни қила оладиган Қодир Зотдир. بلغ Qur’on · Tafsir
وَيَوْمَ تَقُومُ ٱلسَّاعَةُ يُقْسِمُ ٱلْمُجْرِمُونَ مَا لَبِثُوا۟ غَيْرَ سَاعَةٍۢ ۚ كَذَٰلِكَ كَانُوا۟ يُؤْفَكُونَ ﴿٥٥﴾
Қиёмат қоим бўладиган куни жиноятчилар қабрларида бир соатгина турганларига қасам ичадилар.Қабрда қанча турганларини билмаганларидек,будунёда ҳам ҳақни билишдан ўгирилиболган эдилар
وَقَالَ ٱلَّذِينَ أُوتُوا۟ ٱلْعِلْمَ وَٱلْإِيمَـٰنَ لَقَدْ لَبِثْتُمْ فِى كِتَـٰبِ ٱللَّهِ إِلَىٰ يَوْمِ ٱلْبَعْثِ ۖ فَهَـٰذَا يَوْمُ ٱلْبَعْثِ وَلَـٰكِنَّكُمْ كُنتُمْ لَا تَعْلَمُونَ ﴿٥٦﴾
تعلمون Аллоҳ пайғамбарлар ва фаришталарга илм ато этган. Улар дедилар: "Аллоҳ Лавҳул-маҳфузда ёзиб қўйганидек, яратилган кунингиздан то ўзингиз инкор этаётган қайта тирилиш кунига қадар турдингизлар. Мана, ўша қайта тирилиш куни келди.Лекин унингюз беришини билмаган эдингиз.Шунингучун уни инкор қилгандингиз"
فَيَوْمَئِذٍۢ لَّا يَنفَعُ ٱلَّذِينَ ظَلَمُوا۟ مَعْذِرَتُهُمْ وَلَا هُمْ يُسْتَعْتَبُونَ ﴿٥٧﴾
Аллоҳ ҳамма халойиқни ҳисоб-китоб учун қайта тирилтирган кунда золимларга тўқиган баҳоналари фойда бермайди. Улардан тавба қилиб, ҳаққа қайтиб, Аллоҳни рози қилиш каби ишлар талабэтилмайди. Чунки у пайтда бундай ишларнингвақти ўтибкетган бўлади
وَلَقَدْ ضَرَبْنَا لِلنَّاسِ فِى هَـٰذَا ٱلْقُرْءَانِ مِن كُلِّ مَثَلٍۢ ۚ وَلَئِن جِئْتَهُم بِـَٔايَةٍۢ لَّيَقُولَنَّ ٱلَّذِينَ كَفَرُوٓا۟ إِنْ أَنتُمْ إِلَّا مُبْطِلُونَ ﴿٥٨﴾
Биз одамларга ғамхўрлик қилиб, бу Қуръонда улар учун турли хил мисоллар зарб этдик. Токи, ҳақ билан ботил аниқ ажралиб турсин. Эй Пайғамбар, ўзингизнинг ҳақ эканингизни исботлаш учун ҳар қанча ҳужжат олиб келсангиз ҳам Аллоҳга куфр келтирган кимсалар,сизлар ғирт ёлғончисизлар,деяверадилар
كَذَٰلِكَ يَطْبَعُ ٱللَّهُ عَلَىٰ قُلُوبِ ٱلَّذِينَ لَا يَعْلَمُونَ ﴿٥٩﴾
Аллоҳ сиз ҳар қанча ҳужжат келтирсангиз ҳам барибир иймон келтирмайдиганларнинг қалбларини муҳрлаб қўйганидек,сиз олибкелган ҳақни билмайдиган ҳамма одамларнингق дилларини ҳам муҳрлабқўяди
فَٱصْبِرْ إِنَّ وَعْدَ ٱللَّهِ حَقٌّۭ ۖ وَلَا يَسْتَخِفَّنَّكَ ٱلَّذِينَ لَا يُوقِنُونَ ﴿٦٠﴾
Бас, эй Пайғамбар, қавмингизнинг сизни ёлғончига чиқараётганларига сабр қилинг. Аллоҳнинг сизга берган ғалаба ҳақидаги ваъдаси ҳақдир. Қайта тирилишга аниқ ишонмайдиганлар сизни бетоқат, бесабр қилиб қўймасин. Manba: Al-Muxtasar fi tafsiril Qur’anil Karim
Kuzat · takrorla · yoddan ayt · Ro‘yxatsiz