الٓمٓ ﴿١﴾
Бу ҳарфлар тафсири ҳақида "Бақара" сурасинингбошланишида айтиб ўтилган
Bosh sahifa›Tafsir›Al-Ankaboot (29)
Makkiy · 69 oyat
الٓمٓ ﴿١﴾
Бу ҳарфлар тафсири ҳақида "Бақара" сурасинингбошланишида айтиб ўтилган
أَحَسِبَ ٱلنَّاسُ أَن يُتْرَكُوٓا۟ أَن يَقُولُوٓا۟ ءَامَنَّا وَهُمْ لَا يُفْتَنُونَ ﴿٢﴾
Одамлар "Аллоҳга иймон келтирдик" дейишлари билан айтган гапларининг моҳиятини, уларнинг ҳақиқий мўминми, йўқми эканини аниқлаб берадиган синовларга учрамасдан тек қўйиламиз, деб ўйладиларми? Асло! Иш улар ўйлагандек эмас
وَلَقَدْ فَتَنَّا ٱلَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ ۖ فَلَيَعْلَمَنَّ ٱللَّهُ ٱلَّذِينَ صَدَقُوا۟ وَلَيَعْلَمَنَّ ٱلْكَـٰذِبِينَ ﴿٣﴾
Биз улардан олдингиларни ҳам синаганмиз. Аллоҳ гапига содиқ қолганларни ҳам аниқ билади, ёлғончиларни ҳам аниқ билади ва яқинда уларни фош этади
أَمْ حَسِبَ ٱلَّذِينَ يَعْمَلُونَ ٱلسَّيِّـَٔاتِ أَن يَسْبِقُونَا ۚ سَآءَ مَا يَحْكُمُونَ ﴿٤﴾
Ширк ва бошқа гуноҳларни қилиб юрган кимсалар Биздан устун келиб, жазойимиздан қочиб қутуламиз, деб ўйлайдиларми?Чиқараётган ҳукмлари нақадар манфур!Улар ҳечқачон Аллоҳдан устун келолмайдилар ва кофир ҳолларида ўлсалар, У Зотнинг жазосидан қочиб қутулолмайдилар
مَن كَانَ يَرْجُوا۟ لِقَآءَ ٱللَّهِ فَإِنَّ أَجَلَ ٱللَّهِ لَـَٔاتٍۢ ۚ وَهُوَ ٱلسَّمِيعُ ٱلْعَلِيمُ ﴿٥﴾
Ким Қиёмат куни Аллоҳга рўбарў келишдан, У Зотнингсавобидан умидвор бўлса, билибқўйсинки, Аллоҳ белгилаб қўйган ўша фурсат яқинда келади. Аллоҳ бандаларининг гапларини эшитиб, қилган ишларидан хабардор бўлиб тургувчи Зотдир. Бирон нарса У Зотдан яширин қолмас. Яқинда уларга амалларига яраша жазо ёки мукофотларини берур
وَمَن جَـٰهَدَ فَإِنَّمَا يُجَـٰهِدُ لِنَفْسِهِۦٓ ۚ إِنَّ ٱللَّهَ لَغَنِىٌّ عَنِ ٱلْعَـٰلَمِينَ ﴿٦﴾
Ким тоат қилиш, маъсиятдан тийилиш йўлида ўзини қийнаса ва Аллоҳ йўлида жиҳод қилса, ўзи учун қилади. Чунки бу ишлар унинг ўзига фойда келтиради. Аллоҳ эса ҳамма махлуқотлардан Беҳожатдир. Уларнинг тоати Аллоҳга фойда келтирмайди, маъсияти эса зарар қилмайди
وَٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ وَعَمِلُوا۟ ٱلصَّـٰلِحَـٰتِ لَنُكَفِّرَنَّ عَنْهُمْ سَيِّـَٔاتِهِمْ وَلَنَجْزِيَنَّهُمْ أَحْسَنَ ٱلَّذِى كَانُوا۟ يَعْمَلُونَ ﴿٧﴾
Иймон келтириб, бошига тушган синовга сабр қилиб, яхши амаллар қилган кишиларнинг гуноҳларини ўчириб, охиратга борганларида шу дунёда қилибўтган энгяхши амаллари ила мукофотлаймиз. بلغ Qur’on · Tafsir
وَوَصَّيْنَا ٱلْإِنسَـٰنَ بِوَٰلِدَيْهِ حُسْنًۭا ۖ وَإِن جَـٰهَدَاكَ لِتُشْرِكَ بِى مَا لَيْسَ لَكَ بِهِۦ عِلْمٌۭ فَلَا تُطِعْهُمَآ ۚ إِلَىَّ مَرْجِعُكُمْ فَأُنَبِّئُكُم بِمَا كُنتُمْ تَعْمَلُونَ ﴿٨﴾
فأنبئكم بما كنتمتعملون Инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик.Агар ота-онангСаъд ибн Аби Ваққос билан онаси ўртасида бўлиб ўтган воқеадек, сен ўзингбилмаган нарсаларни Менга шерик қилишингга зўрласалар, бас, уларга итоат этма! Зеро, Холиққа итоатсизлик бобида махлуққа итоат қилинмайди. Қиёмат куни қайтиб келар жойингиз ёлғиз Менгадир. Ўшанда сизларга қилибўтган амалларингизни айтурман ва ўша амалларингизга яраша жазо ёки мукофотингизни берурман
وَٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ وَعَمِلُوا۟ ٱلصَّـٰلِحَـٰتِ لَنُدْخِلَنَّهُمْ فِى ٱلصَّـٰلِحِينَ ﴿٩﴾
Иймон келтириб, яхши амаллар қилган зотларни Қиёмат куни солиҳлар қаторига киритамиз, ўшалар сафида қайта тирилтирамиз, ўшалар қаторида савобберамиз
وَمِنَ ٱلنَّاسِ مَن يَقُولُ ءَامَنَّا بِٱللَّهِ فَإِذَآ أُوذِىَ فِى ٱللَّهِ جَعَلَ فِتْنَةَ ٱلنَّاسِ كَعَذَابِ ٱللَّهِ وَلَئِن جَآءَ نَصْرٌۭ مِّن رَّبِّكَ لَيَقُولُنَّ إِنَّا كُنَّا مَعَكُمْ ۚ أَوَلَيْسَ ٱللَّهُ بِأَعْلَمَ بِمَا فِى صُدُورِ ٱلْعَـٰلَمِينَ ﴿١٠﴾
Одамлардан шундайлари борки, Аллоҳга иймон келтирдик, дейдилар. Шу иймони туфайли кофирлардан озор чексалар, уларнинг озорларини Аллоҳнинг азобидек кўриб, диндан қайтадилар. Эй Пайғамбар, агар уларга Парвардигорингиз тарафидан бир нусрат келса, эй мўминлар, биз сизлар билан бирга эдик, дейдилар. Аллоҳ одамларнинг қалбларида нима борлигини билгувчироқ эмасми?! Дилларда куфр борми, иймон борми, ҳаммасини билади. Бирон нарса У Зотдан яширин қола олмайди. Аллоҳ ҳаммасини билиб турганидан кейин уларнингдил изҳорлари нима ҳам бўларди?!
وَلَيَعْلَمَنَّ ٱللَّهُ ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ وَلَيَعْلَمَنَّ ٱلْمُنَـٰفِقِينَ ﴿١١﴾
Аллоҳ чин мўминларни ҳам,таши мўмин,ичи кофир мунофиқларни ҳам жуда яхши билур
وَقَالَ ٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ لِلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ ٱتَّبِعُوا۟ سَبِيلَنَا وَلْنَحْمِلْ خَطَـٰيَـٰكُمْ وَمَا هُم بِحَـٰمِلِينَ مِنْ خَطَـٰيَـٰهُم مِّن شَىْءٍ ۖ إِنَّهُمْ لَكَـٰذِبُونَ ﴿١٢﴾
إن هم لكذبون Куфр келтирганлар иймон келтирганларга: «Бизнинг динимизга эргашинглар, гуноҳларингизни биз бўйнимизга оламиз ва улар учун биз жазоланамиз», дерлар. Ҳолбуки, улар мўминларнинггуноҳларидан бирон нарсани кўтара олгувчи эмаслар.Албатта улар ёлғончидирлар
وَلَيَحْمِلُنَّ أَثْقَالَهُمْ وَأَثْقَالًۭا مَّعَ أَثْقَالِهِمْ ۖ وَلَيُسْـَٔلُنَّ يَوْمَ ٱلْقِيَـٰمَةِ عَمَّا كَانُوا۟ يَفْتَرُونَ ﴿١٣﴾
Ўзлари тўқиб олган ноҳақликка чақираётган ўша мушриклар ўзларининг гуноҳларини ҳам, тобеларининг гуноҳларини ҳам бўйинларига оладилар ва Қиёмат куни шу дунёда тўқиболган ноҳақликларига жавобберадилар. Айни пайтда тобеларнинггуноҳлари ўз гарданларида заррача камаймасдан, боягидек тураверади. بلغ Qur’on · Tafsir
وَلَقَدْ أَرْسَلْنَا نُوحًا إِلَىٰ قَوْمِهِۦ فَلَبِثَ فِيهِمْ أَلْفَ سَنَةٍ إِلَّا خَمْسِينَ عَامًۭا فَأَخَذَهُمُ ٱلطُّوفَانُ وَهُمْ ظَـٰلِمُونَ ﴿١٤﴾
Нуҳни ўз қавмига пайғамбар қилиб юбордик. Бас, у уларнинг орасида 950 йил туриб, уларни Аллоҳга шерик қўшмай ибодат қилишга даъват этди. Қавми уни ёлғончига чиқариб, кофирлигида давом этаверди. Шу билан улар Пайғамбарни ёлғончига чиқариб, куфр келтирганлари сабабли тўфон балосига йўлиқиб, сувга ғарқ бўлдилар
فَأَنجَيْنَـٰهُ وَأَصْحَـٰبَ ٱلسَّفِينَةِ وَجَعَلْنَـٰهَآ ءَايَةًۭ لِّلْعَـٰلَمِينَ ﴿١٥﴾
Нуҳ ва у билан бирга бўлган мўминларга нажот бердик. Кемага чиқиб, ғарқ бўлишдан қутулиб қолдилар. Кемани одамларга бир ибрат қилдик
وَإِبْرَٰهِيمَ إِذْ قَالَ لِقَوْمِهِ ٱعْبُدُوا۟ ٱللَّهَ وَٱتَّقُوهُ ۖ ذَٰلِكُمْ خَيْرٌۭ لَّكُمْ إِن كُنتُمْ تَعْلَمُونَ ﴿١٦﴾
Эй Пайғамбар, Иброҳим қиссасини эсланг! У ўз қавмига шундай деганди: "Ёлғиз Аллоҳгагина сиғининглар. Унинг буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қилинглар. Шундай қилишингиз ўзингиз учун яхшидир,агар биладиган бўлсангиз"
إِنَّمَا تَعْبُدُونَ مِن دُونِ ٱللَّهِ أَوْثَـٰنًۭا وَتَخْلُقُونَ إِفْكًا ۚ إِنَّ ٱلَّذِينَ تَعْبُدُونَ مِن دُونِ ٱللَّهِ لَا يَمْلِكُونَ لَكُمْ رِزْقًۭا فَٱبْتَغُوا۟ عِندَ ٱللَّهِ ٱلرِّزْقَ وَٱعْبُدُوهُ وَٱشْكُرُوا۟ لَهُۥٓ ۖ إِلَيْهِ تُرْجَعُونَ ﴿١٧﴾
Эй мушриклар, сизлар Аллоҳни қўйиб, фойда ҳам, зарар ҳам келтира олмайдиган бутларга ибодат қилмоқдасизлар ва уларни маъбуд бўлишга лойиқ, дея уйдирмалар тўқимоқдасизлар. Аллоҳни қўйиб, ибодат қилаётганларингиз сизларга ризқ бера олмайдилар. Бас, ризқни Аллоҳнинг ҳузуридан истанглар. Зеро, ёлғиз Аллоҳгина ризқ бера олади. Ёлғиз Унгагина ибодат қилинглар. Берган неъматларига шукр қилинглар. Қиёмат куни ҳисоббериш ва жазоёки мукофот олиш учун ёлғиз Унгагина қайтарилурсизлар
وَإِن تُكَذِّبُوا۟ فَقَدْ كَذَّبَ أُمَمٌۭ مِّن قَبْلِكُمْ ۖ وَمَا عَلَى ٱلرَّسُولِ إِلَّا ٱلْبَلَـٰغُ ٱلْمُبِينُ ﴿١٨﴾
Эй мушриклар, Муҳаммад алайҳиссалом олиб келган динни ёлғонга чиқарадиган бўлсангизлар, сизлардан олдинги Нуҳ, Од, Самуд қавмлари ҳам ҳақни тан олмай, ёлғонга чиқарганлар. Пайғамбар зиммасида очиқ қилиб етказибқўйиш бор, холос. У Парвардигори етказибқўйишни буюрган рисолатни сизларга етказди
أَوَلَمْ يَرَوْا۟ كَيْفَ يُبْدِئُ ٱللَّهُ ٱلْخَلْقَ ثُمَّ يُعِيدُهُۥٓ ۚ إِنَّ ذَٰلِكَ عَلَى ٱللَّهِ يَسِيرٌۭ ﴿١٩﴾
Анави ҳақни ёлғонга чиқараётганлар Аллоҳ дастлаб қандай йўқдан бор қилганини ва кейин яна уни қайта яратишини кўрмадиларми? Бу иш Аллоҳга осондир. У ҳар ишга Қодирдир. Унинг қўлидан келмайдиган иш йўқдир
قُلْ سِيرُوا۟ فِى ٱلْأَرْضِ فَٱنظُرُوا۟ كَيْفَ بَدَأَ ٱلْخَلْقَ ۚ ثُمَّ ٱللَّهُ يُنشِئُ ٱلنَّشْأَةَ ٱلْـَٔاخِرَةَ ۚ إِنَّ ٱللَّهَ عَلَىٰ كُلِّ شَىْءٍۢ قَدِيرٌۭ ﴿٢٠﴾
Эй Пайғамбар, анави қайта тирилишни инкор қилаётганларга айтинг: "Ер юзида айланиб юринглар. Аллоҳ дастлаб қандай яратганини кўринглар. Кейин Аллоҳ одамларни ҳисоб-китоб учун яна бир марта ҳаётга қайтаради. Аллоҳ ҳар ишга Қодирдир. У ЗотнингҚўлидан келмайдиган иш йўқдир. Одамларни биринчи марта بلغ Qur’on · Tafsir яратган Зот уларни яна қайта тирилтиришга ҳам Қодир
يُعَذِّبُ مَن يَشَآءُ وَيَرْحَمُ مَن يَشَآءُ ۖ وَإِلَيْهِ تُقْلَبُونَ ﴿٢١﴾
Ўзи истаган одамни Ўз адолати ила азоблар. Ўзи хоҳлаган одамга Ўз фазли ила раҳм қилур. Қиёмат куни ҳисоб учун қайта тирилган пайтингизда ёлғиз Унгагина қайтарилурсизлар
وَمَآ أَنتُم بِمُعْجِزِينَ فِى ٱلْأَرْضِ وَلَا فِى ٱلسَّمَآءِ ۖ وَمَا لَكُم مِّن دُونِ ٱللَّهِ مِن وَلِىٍّۢ وَلَا نَصِيرٍۢ ﴿٢٢﴾
Сизлар ерда ҳам, кўкда ҳам Парвардигорингизга чап бериб, У Зотнингазобидан қочиб-қутула олмайсиз. Сизларга Аллоҳдан бошқа ишларингизни бошқариб турадиган бошқарувчи ҳам, Унинг азобидан қутқариб қоладиган ёрдамчи ҳам йўқдир
وَٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ بِـَٔايَـٰتِ ٱللَّهِ وَلِقَآئِهِۦٓ أُو۟لَـٰٓئِكَ يَئِسُوا۟ مِن رَّحْمَتِى وَأُو۟لَـٰٓئِكَ لَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌۭ ﴿٢٣﴾
Аллоҳнингоятларини ва Қиёмат куни У Зотга рўбарў келишни инкор қиладиган кофирлар Менинграҳматимдан ноумид бўлган бадбахтлардир. Улар кофирликлари туфайли ҳеч қачон жаннатга кирмайдилар. Охиратда улар учун аламли азоббордир
فَمَا كَانَ جَوَابَ قَوْمِهِۦٓ إِلَّآ أَن قَالُوا۟ ٱقْتُلُوهُ أَوْ حَرِّقُوهُ فَأَنجَىٰهُ ٱللَّهُ مِنَ ٱلنَّارِ ۚ إِنَّ فِى ذَٰلِكَ لَـَٔايَـٰتٍۢ لِّقَوْمٍۢ يُؤْمِنُونَ ﴿٢٤﴾
Иброҳим алайҳиссалом ўз қавмини ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишга, бутларни тарк этишга чақирганидан кейин бунга жавобан улар: "Уни ўлдиринглар ёки оловда ёқинглар", дедилар. Аллоҳ у зотни ўтдан саломат сақлади. Иброҳим алайҳиссаломнинголов ичидан саломат чиқишида иймон келтирадиган қавм учун ибратлар бордир. Чунки айнан мўминларгина бундай ишлардан ибратлана оладилар
وَقَالَ إِنَّمَا ٱتَّخَذْتُم مِّن دُونِ ٱللَّهِ أَوْثَـٰنًۭا مَّوَدَّةَ بَيْنِكُمْ فِى ٱلْحَيَوٰةِ ٱلدُّنْيَا ۖ ثُمَّ يَوْمَ ٱلْقِيَـٰمَةِ يَكْفُرُ بَعْضُكُم بِبَعْضٍۢ وَيَلْعَنُ بَعْضُكُم بَعْضًۭا وَمَأْوَىٰكُمُ ٱلنَّارُ وَمَا لَكُم مِّن نَّـٰصِرِينَ ﴿٢٥﴾
Иброҳим алайҳиссалом қавмига шундай деди: "Сизлар фақат шу дунё ҳаётидаги ўзаро дўстлигингизни кўзлаб, бир-бирингизга яқин бўлиш учун Аллоҳни қўйиб, бутларга ибодат қиляпсизлар. Қиёмат кунига борганда эса азобни кўриб, бу дўстлигингиз барҳам топади. Кейин бирингиз бирингиздан тониб, бирингиз бирингизни лаънатлашга ўтасизлар. Сизларнинг борар жойингиз дўзахдир. У ерда сизларни Аллоҳнинг азобидан қутқариб оладиган бирон ёрдамчи топилмайди. Шу дунёда сизлар ибодат қилиб юрган бутларингиз ҳам, бошқалар ҳам ёрдамга келмайди"
۞ فَـَٔامَنَ لَهُۥ لُوطٌۭ ۘ وَقَالَ إِنِّى مُهَاجِرٌ إِلَىٰ رَبِّىٓ ۖ إِنَّهُۥ هُوَ ٱلْعَزِيزُ ٱلْحَكِيمُ ﴿٢٦﴾
Унга Лут алайҳиссалом иймон келтирди. Шунда Иброҳим алайҳиссалом деди: "Мен Парвардигоримни кўзлаб, муборак Шом диёрига ҳижрат қиламан. Аллоҳ Ғолибдир, Азиздир. Унга ҳижрат қилган киши хор бўлмас. У Ҳакимдир.Ҳар бир тақдирини,ҳар бир тадбирини бир ҳикмат билан қилур". بلغ Qur’on · Tafsir
وَوَهَبْنَا لَهُۥٓ إِسْحَـٰقَ وَيَعْقُوبَ وَجَعَلْنَا فِى ذُرِّيَّتِهِ ٱلنُّبُوَّةَ وَٱلْكِتَـٰبَ وَءَاتَيْنَـٰهُ أَجْرَهُۥ فِى ٱلدُّنْيَا ۖ وَإِنَّهُۥ فِى ٱلْـَٔاخِرَةِ لَمِنَ ٱلصَّـٰلِحِينَ ﴿٢٧﴾
Иброҳимга Исҳоқни ва унинг ўғли Яъқубни бердик. Пайғамбарлик ва Аллоҳ тарафидан нозил қилинган китобларни унинг авлодига хос қилдик. Ҳақ йўлидаги сабри ва матонати учун уни яхши фарзандлар ато этиш ва яхши ном қолдириш ила шу дунёнинг ўзида ҳам мукофотладик. Охиратда ҳам у солиҳлар қаторида мукофотланади. Шу дунёда олган мукофотлари охиратда оладиган муокфотларини камайтирибқўймайди
وَلُوطًا إِذْ قَالَ لِقَوْمِهِۦٓ إِنَّكُمْ لَتَأْتُونَ ٱلْفَـٰحِشَةَ مَا سَبَقَكُم بِهَا مِنْ أَحَدٍۢ مِّنَ ٱلْعَـٰلَمِينَ ﴿٢٨﴾
Эй Пайғамбар, Лутни эсланг. Ўшанда у ўз қавмига деди: "Албатта, сиз ўзингиздан олдин ўтган оламлардан биронтаси қилмаган фаҳш ишни қилмоқдасиз.Инсон табиатига ёт бўлган бугуноҳни сизлар бошлабберяпсизлар"
أَئِنَّكُمْ لَتَأْتُونَ ٱلرِّجَالَ وَتَقْطَعُونَ ٱلسَّبِيلَ وَتَأْتُونَ فِى نَادِيكُمُ ٱلْمُنكَرَ ۖ فَمَا كَانَ جَوَابَ قَوْمِهِۦٓ إِلَّآ أَن قَالُوا۟ ٱئْتِنَا بِعَذَابِ ٱللَّهِ إِن كُنتَ مِنَ ٱلصَّـٰدِقِينَ ﴿٢٩﴾
Сизлар шаҳватингизни қондириш учун аёлларни қўйиб, эркакларнинг орқасига борасизларми? Йўлтўсарлик, қароқчилик қиласизларми? Сизлардан қўрқиб, одамлар кўчаларда бемалол юра олмайдилар-ку. Йиғинларингизда яланғоч бўлиш, ўтган-кетганга озор бериш каби манфур ишларни қиласизларми? Бунга жавобан қавми: "Гапинг рост бўлса, бизга Аллоҳнинг азобини олиб кел", дейишдан бошқа нарса бўлмади
قَالَ رَبِّ ٱنصُرْنِى عَلَى ٱلْقَوْمِ ٱلْمُفْسِدِينَ ﴿٣٠﴾
Бу масхараомуз жавобни эшитган Лут алайҳиссалом Парвардигорига илтижо қилиб деди: "Парвардигорим, куфр, маъсият ва бузуқлик лойига ботган бубузғунчи қавмга қарши Ўзингменга нусрат бер"
وَلَمَّا جَآءَتْ رُسُلُنَآ إِبْرَٰهِيمَ بِٱلْبُشْرَىٰ قَالُوٓا۟ إِنَّا مُهْلِكُوٓا۟ أَهْلِ هَـٰذِهِ ٱلْقَرْيَةِ ۖ إِنَّ أَهْلَهَا كَانُوا۟ ظَـٰلِمِينَ ﴿٣١﴾
Биз юборган фаришталар Иброҳимга Исҳоқ ва унинг ўғли Яъқуб ҳақидаги хушхабарни олиб келиш билан бирга: "Лут қавмининг шаҳри бўлмиш Садум аҳолисини ҳалок қиламиз, чунки улар фаҳш ишларни қилиб, золимларга айланиб қолдилар", дедилар
قَالَ إِنَّ فِيهَا لُوطًۭا ۚ قَالُوا۟ نَحْنُ أَعْلَمُ بِمَن فِيهَا ۖ لَنُنَجِّيَنَّهُۥ وَأَهْلَهُۥٓ إِلَّا ٱمْرَأَتَهُۥ كَانَتْ مِنَ ٱلْغَـٰبِرِينَ ﴿٣٢﴾
Иброҳим алайҳиссалом фаришталарга:"Сизлар ҳалок қилмоқчи бўлган шаҳар аҳолиси орасида Лут ҳам бор-кува у золим эмас-ку", деди. Фаришталар бунга жавобан шундай дедилар: "Улар орасида кимлар борлигини биз яхши биламиз.Уни ва унингоиласини ҳалокатдан қутқарибқоламиз.Фақат хотини бундан мустасно.Уни ҳам бошқалар билан бирга ҳалок қиламиз". بلغ Qur’on · Tafsir
وَلَمَّآ أَن جَآءَتْ رُسُلُنَا لُوطًۭا سِىٓءَ بِهِمْ وَضَاقَ بِهِمْ ذَرْعًۭا وَقَالُوا۟ لَا تَخَفْ وَلَا تَحْزَنْ ۖ إِنَّا مُنَجُّوكَ وَأَهْلَكَ إِلَّا ٱمْرَأَتَكَ كَانَتْ مِنَ ٱلْغَـٰبِرِينَ ﴿٣٣﴾
Биз юборган фаришталар Лутнинг олдига келишганида у бундан ёмон ҳолга тушди ва юраги сиқилди ҳамда қавминингбирон бузуқлик қилишидан қўрқди. Чунки фаришталар эркаклар суратида келишганди. Унингқавми эса аёлларга эмас, эркакларга шаҳват билан қарайдиган қавм эди. Буни кўрган фаришталар Лутга шундай дедилар: "Қўрқма, қавминг сенга ҳеч қандай ёмонлик қила олмайди. Уларни ҳалок қилаётганимиздан хафа ҳам бўлма. Биз сени ва оилангни қутқариб қоламиз. Фақат хотининг бундан мустасно. У ҳалок бўлгувчилар сафида қолибкетади.Уни ҳам ўшалар билан бирга ҳалок қиламиз"
إِنَّا مُنزِلُونَ عَلَىٰٓ أَهْلِ هَـٰذِهِ ٱلْقَرْيَةِ رِجْزًۭا مِّنَ ٱلسَّمَآءِ بِمَا كَانُوا۟ يَفْسُقُونَ ﴿٣٤﴾
Бу шаҳар аҳолиси фаҳш ишларни қилганлари боис биз уларнинг устига осмондан тош ёғдирамиз. Аллоҳга итоат қилмай, аёллар қолиб, эркаклар орқали шаҳватини қондиришдек манфур ишлар билан машғул бўлганлари учун уларнинг жазоси мана шу бўлади
وَلَقَد تَّرَكْنَا مِنْهَآ ءَايَةًۢ بَيِّنَةًۭ لِّقَوْمٍۢ يَعْقِلُونَ ﴿٣٥﴾
Ҳалокатга учраган бу шаҳардан ақл юритадиган қавм учун бир очиқ оят-нишона қолдирдик. Зеро, ақл юрита оладиган зотларгина ибратланадилар
وَإِلَىٰ مَدْيَنَ أَخَاهُمْ شُعَيْبًۭا فَقَالَ يَـٰقَوْمِ ٱعْبُدُوا۟ ٱللَّهَ وَٱرْجُوا۟ ٱلْيَوْمَ ٱلْـَٔاخِرَ وَلَا تَعْثَوْا۟ فِى ٱلْأَرْضِ مُفْسِدِينَ ﴿٣٦﴾
Мадянга биродарлари Шуайб алайҳиссаломни юбордик. Деди: "Эй қавмим, ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилинглар. Ибодатинглар учун охират кунида бериладиган савобдан умидвор бўлинглар.Ер юзида гуноҳлар қилиш ва уларни кенгёйиш каби бузғунчиликлар қилманглар"
فَكَذَّبُوهُ فَأَخَذَتْهُمُ ٱلرَّجْفَةُ فَأَصْبَحُوا۟ فِى دَارِهِمْ جَـٰثِمِينَ ﴿٣٧﴾
Қавми уни ёлғончига чиқарди. Шунда уларнинг заминида бир зилзила рўй берди. Ҳаммалари турган жойларида тутдек тўкилдилар. Тупроққа юзтубан йиқилиб, қимирламай, қотиб қолдилар
وَعَادًۭا وَثَمُودَا۟ وَقَد تَّبَيَّنَ لَكُم مِّن مَّسَـٰكِنِهِمْ ۖ وَزَيَّنَ لَهُمُ ٱلشَّيْطَـٰنُ أَعْمَـٰلَهُمْ فَصَدَّهُمْ عَنِ ٱلسَّبِيلِ وَكَانُوا۟ مُسْتَبْصِرِينَ ﴿٣٨﴾
Шунингдек, Од ва Самуд қавмларини ҳам ҳалок этдик. Од Ҳуднинг қавми, Самуд эса Солиҳнинг қавми. Эй маккаликлар, Ҳазрамавтнинг Ҳижр ва Шиҳр каби шаҳарларидаги ҳувиллаб қолган уй-жойлари уларнинг ҳалокатга учраганларидан дарак бериб турибди. Шайтон уларга қилаётган куфру исёнларини чиройли қилиб кўрсатди ва шу билан уларни йўлдан оздирди. Ҳолбуки, улар ҳақ билан ботилни, залолат билан ҳидоятни ажрата оладиган кўзи очиқ, эсли, ҳушли одамлар эдилар. Шундай бўлишларига қарамай, ҳидоятни қўйиб, кўнгил кўчасига юришни ихтиёр этдилар. بلغ Qur’on · Tafsir
وَقَـٰرُونَ وَفِرْعَوْنَ وَهَـٰمَـٰنَ ۖ وَلَقَدْ جَآءَهُم مُّوسَىٰ بِٱلْبَيِّنَـٰتِ فَٱسْتَكْبَرُوا۟ فِى ٱلْأَرْضِ وَمَا كَانُوا۟ سَـٰبِقِينَ ﴿٣٩﴾
Қорун Мусо қавмига тажовуз қилгани сабабли унинг ўзини ҳам, уй-жойини ҳам ерга ютдирдик. Фиръавн ва унинг вазири Ҳомонни ҳам денгизга ғарқ қилдик. Мусо уларга ўзининг ҳақ пайғамбар эканини исботлайдиган ёрқин далиллар келтирганди. Улар эса Миср ерида мутакаббирлик қилдилар. Энди улар Бизнингазобимиздан қочиб- қутула олмаслар
فَكُلًّا أَخَذْنَا بِذَنۢبِهِۦ ۖ فَمِنْهُم مَّنْ أَرْسَلْنَا عَلَيْهِ حَاصِبًۭا وَمِنْهُم مَّنْ أَخَذَتْهُ ٱلصَّيْحَةُ وَمِنْهُم مَّنْ خَسَفْنَا بِهِ ٱلْأَرْضَ وَمِنْهُم مَّنْ أَغْرَقْنَا ۚ وَمَا كَانَ ٱللَّهُ لِيَظْلِمَهُمْ وَلَـٰكِن كَانُوٓا۟ أَنفُسَهُمْ يَظْلِمُونَ ﴿٤٠﴾
Мазкур жиноятчиларнинг ҳар бирини ҳалок этдик. Улар орасидаги Лут қавми устига тош ёғдирдик. Солиҳ ва Шуайб қавмлари қичқириққа тутилдилар. Қоруннинг ўзини ҳам, ҳовли-жойини ҳам ерга ютдириб юбордик. Нуҳ қавми, Фиръавн ва Ҳомонни сувга чўктирдик. Аллоҳ бегуноҳларга зулм қилмайди. Лекин улар гуноҳ лойига ботиб, ўзларига ўзлари зулм қилган ва шу билан жазоланишга лойиқ бўлибқолгандилар
مَثَلُ ٱلَّذِينَ ٱتَّخَذُوا۟ مِن دُونِ ٱللَّهِ أَوْلِيَآءَ كَمَثَلِ ٱلْعَنكَبُوتِ ٱتَّخَذَتْ بَيْتًۭا ۖ وَإِنَّ أَوْهَنَ ٱلْبُيُوتِ لَبَيْتُ ٱلْعَنكَبُوتِ ۖ لَوْ كَانُوا۟ يَعْلَمُونَ ﴿٤١﴾
كانوا يعلمون Аллоҳни қўйиб, бут, санамларга ибодат қиладиган, ўшалардан фойда, шафоат кутадиган мушриклар худди душманлардан ҳимояланиш учун ўзига ин қуриб олган ўргимчакка ўхшайдилар. Энг нимжон уй ўргимчак уясидир. У душмандан ҳимоя қила олмайди. Шунга ўхшаб, бут, санамлардан ҳам фойда йўқ. Улар ҳам на бир фойда ёки зарар қила оладилар ва на бир шафоат. Мушриклар шуни билганларида эди, Аллоҳни қўйиб, бут, санамларга ибодат қилмаган бўлардилар
إِنَّ ٱللَّهَ يَعْلَمُ مَا يَدْعُونَ مِن دُونِهِۦ مِن شَىْءٍۢ ۚ وَهُوَ ٱلْعَزِيزُ ٱلْحَكِيمُ ﴿٤٢﴾
Улар Аллоҳни қўйиб,нималарга ибодат қилаётганларини Парвардигори олам яхши билади.Бирон нарса У Зотдан яширин қола олмайди. У ҳаммадан Ғолибдир, Азиздир, ҳар бир тақдирини, ҳар бир тадбирини ҳикмат билан қиладиган Ҳакимдир
وَتِلْكَ ٱلْأَمْثَـٰلُ نَضْرِبُهَا لِلنَّاسِ ۖ وَمَا يَعْقِلُهَآ إِلَّا ٱلْعَـٰلِمُونَ ﴿٤٣﴾
Бу мисолларни одамлар учун келтирамиз. Токи, улар уйғонсинлар, кўзларини очсинлар, ҳақиқатни кўрсинлар, ҳидоят сари қадам ташласинлар. Уларни Аллоҳнинг шариатидан ва ҳикматларидан хабардор олимларгина етарлича англай оладилар
خَلَقَ ٱللَّهُ ٱلسَّمَـٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضَ بِٱلْحَقِّ ۚ إِنَّ فِى ذَٰلِكَ لَـَٔايَةًۭ لِّلْمُؤْمِنِينَ ﴿٤٤﴾
Аллоҳ осмонларни ҳам, заминни ҳам ҳақ ила яратди. Уларни бекорга яратгани йўқ. Бу ишда мўминлар учун Аллоҳнинг қудратини кўрсатувчи белгилар бор. Айнан мўминлар учун. Чунки фақат уларгина Аллоҳ яратган нарсалардаги белгиларни кўра оладилар. Кофирлар эса ўзларидаги оят-аломатлар ёнидан ҳам, уфқлардаги белгилар олдидан ҳам бепарвоўтибкетаверадилар.Улардан Яратувчинингнақадар буюклигини,ҳар ишга Қодир Зот эканини топибололмайдилар. بلغ Qur’on · Tafsir
ٱتْلُ مَآ أُوحِىَ إِلَيْكَ مِنَ ٱلْكِتَـٰبِ وَأَقِمِ ٱلصَّلَوٰةَ ۖ إِنَّ ٱلصَّلَوٰةَ تَنْهَىٰ عَنِ ٱلْفَحْشَآءِ وَٱلْمُنكَرِ ۗ وَلَذِكْرُ ٱللَّهِ أَكْبَرُ ۗ وَٱللَّهُ يَعْلَمُ مَا تَصْنَعُونَ ﴿٤٥﴾
يعلم ما تص نعون Эй Пайғамбар, одамларга ўзингизга ваҳий қилинган Қуръонни ўқиб беринг. Намозни тўкис адо этинг. Тўкис адо этилган намоз намозхонни гуноҳлар,ёмонликлар қилишдан қайтаради.Чунки уқалбларга гуноҳлар йўлини тўсиб қўядиган, яхши ишларни қилишга йўналтириб турадиган бир нур бахш этади. Аллоҳнинг зикри ҳамма нарсадан улуғдир. Аллоҳ сизлар қилаётган ишлардан Хабардор. Бирон амалингиз У Зотдан яширин қола олмас. Яқинда амалларингизга яраша жазо ёки мукофотингизни берур. Яхши ишларни қилган бўлсангиз, мукофотга эришасиз, ёмон ишларни қилган бўлсангиз,жазога тортиласиз
۞ وَلَا تُجَـٰدِلُوٓا۟ أَهْلَ ٱلْكِتَـٰبِ إِلَّا بِٱلَّتِى هِىَ أَحْسَنُ إِلَّا ٱلَّذِينَ ظَلَمُوا۟ مِنْهُمْ ۖ وَقُولُوٓا۟ ءَامَنَّا بِٱلَّذِىٓ أُنزِلَ إِلَيْنَا وَأُنزِلَ إِلَيْكُمْ وَإِلَـٰهُنَا وَإِلَـٰهُكُمْ وَٰحِدٌۭ وَنَحْنُ لَهُۥ مُسْلِمُونَ ﴿٤٦﴾
إليكم وإلهنا وإلهكم وحد ونحن له مسلمون Эй мўминлар, яҳудийлар ва насронийлар билан энг гўзал тарзда, бошқаларга ўрнак бўладиган услубда чиройли насиҳатлар ва ёрқин далиллар келтирибмунозара қилинглар. Улардан саркашлик қилиб, ўзини катта олганлари, сизларга қарши уруш эълон қилганлари ва шубилан золимга айланганлари бундан мустасно.Ундайлари билан то мусулмон бўлгунларича ёки ўзини паст олган ҳолида жизя бермагунларича жанг қилинглар. Яҳудий ва насронийларга шундай денглар: "Ўзимизга нозил қилинган Қуръонга ҳам, сизларга нозил қилинган Таврот ва Инжилга ҳам иймон келтирдик. Бизнинг илоҳимиз ҳам, сизларнинг илоҳингиз ҳам илоҳликда ҳам, парвардигорликда ҳам, баркамолликда ҳам тенгсиз бўлган бир илоҳдир ва биз ёлғиз Унгагина бўйсунгувчилармиз"
وَكَذَٰلِكَ أَنزَلْنَآ إِلَيْكَ ٱلْكِتَـٰبَ ۚ فَٱلَّذِينَ ءَاتَيْنَـٰهُمُ ٱلْكِتَـٰبَ يُؤْمِنُونَ بِهِۦ ۖ وَمِنْ هَـٰٓؤُلَآءِ مَن يُؤْمِنُ بِهِۦ ۚ وَمَا يَجْحَدُ بِـَٔايَـٰتِنَآ إِلَّا ٱلْكَـٰفِرُونَ ﴿٤٧﴾
Сиздан олдинги пайғамбарларга китоблар нозил қилганимиздек, сизга ҳам Қуръонни нозил қилдик. Абдуллоҳ ибн Салом каби айрим Тавротни ўқийдиганлар унга иймон келтирадилар. Чунки уларнингкитобларида Қуръоннинг таъриф-тавсифи келган.Анави мушриклардан ҳам айримлари унга иймон келтирадилар.Бизнингоятларимизни ҳақни тан олмаслик ва куфр келтириш каби бадбахтлик қон-қонига сингиб кетган кофирларгина инкор қиладилар
وَمَا كُنتَ تَتْلُوا۟ مِن قَبْلِهِۦ مِن كِتَـٰبٍۢ وَلَا تَخُطُّهُۥ بِيَمِينِكَ ۖ إِذًۭا لَّٱرْتَابَ ٱلْمُبْطِلُونَ ﴿٤٨﴾
Эй Пайғамбар,Қуръондан олдин бирон китобни ўқимас эдингиз ва қўлингиз билан бирон нарсани ёзмас эдингиз. Чунки сиз ўқишни ҳам, ёзишни ҳам билмайдиган бир оми одамсиз. Агар ўқиган, ёзган бўлганингизда билмайдиган нодон кимсалар пайғамбарлигингизга шубҳа билан қараб, сизни олдинги китоблардан кўчиряпти, дебўйлаган бўлар эдилар
بَلْ هُوَ ءَايَـٰتٌۢ بَيِّنَـٰتٌۭ فِى صُدُورِ ٱلَّذِينَ أُوتُوا۟ ٱلْعِلْمَ ۚ وَمَا يَجْحَدُ بِـَٔايَـٰتِنَآ إِلَّا ٱلظَّـٰلِمُونَ ﴿٤٩﴾
Балки сизга нозил қилинган бу Қуръон илм ато этилган мўминларнинг қалбларидаги очиқ оятлардир. Бизнинг оятларимизни куфруширк ила ўзига ўзи зулм қилган бадбахтларгина инкор этадилар. بلغ Qur’on · Tafsir
وَقَالُوا۟ لَوْلَآ أُنزِلَ عَلَيْهِ ءَايَـٰتٌۭ مِّن رَّبِّهِۦ ۖ قُلْ إِنَّمَا ٱلْـَٔايَـٰتُ عِندَ ٱللَّهِ وَإِنَّمَآ أَنَا۠ نَذِيرٌۭ مُّبِينٌ ﴿٥٠﴾
Мушриклар дедилар: "Муҳаммадга ҳам олдинги пайғамбарларга нозил қилинганидек мўъжизалар тушганида эди". Эй Пайғамбар, ўша иғвогарларга айтинг: "Мўъжизалар Аллоҳнинг Қўлидадир. Истаган пайтида тушираверади. Уларни тушириш менинг ишим эмас. Мен сизларни Аллоҳнинг азобидан очиқ огоҳлантириб қўювчиман, холос"
أَوَلَمْ يَكْفِهِمْ أَنَّآ أَنزَلْنَا عَلَيْكَ ٱلْكِتَـٰبَ يُتْلَىٰ عَلَيْهِمْ ۚ إِنَّ فِى ذَٰلِكَ لَرَحْمَةًۭ وَذِكْرَىٰ لِقَوْمٍۢ يُؤْمِنُونَ ﴿٥١﴾
Эй Пайғамбар, улар учун ўқиб берилаётган шу Қуръонни сизга нозил қилиб қўйганимиз уларга етмас эканми? Сизга нозил қилинган бу Қуръонда мўминлар қавми учун раҳмат ва эслатма бордир. Зеро, улардан фақат мўминларгина фойдалана оладилар. Улар учун нозил қилинган Қуръон улар талаб қилаётган мўъжизалардан яхшироқ
قُلْ كَفَىٰ بِٱللَّهِ بَيْنِى وَبَيْنَكُمْ شَهِيدًۭا ۖ يَعْلَمُ مَا فِى ٱلسَّمَـٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضِ ۗ وَٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ بِٱلْبَـٰطِلِ وَكَفَرُوا۟ بِٱللَّهِ أُو۟لَـٰٓئِكَ هُمُ ٱلْخَـٰسِرُونَ ﴿٥٢﴾
Эй Пайғамбар, айтинг: "Менинг ҳақ эканимга ва сизларнинг ҳақни тан олмаётганингизга гувоҳ бўлишга Аллоҳ кифоя қилади. У Зот осмонлару ердаги бор нарсани билур. Бирон нарса У Зотдан яширин қола олмас. Маъбудликка мутлақо лойиқ бўлмаган ботил бутларга иймон келтириб, маъбудликка ёлғиз Ўзи лойиқ бўлган Аллоҳга кофир бўлганлар — ана ўшалар зиён кўргувчилардир.Чунки улар иймонни куфрга алмаштирдилар,сотиб م юбордилар"
وَيَسْتَعْجِلُونَكَ بِٱلْعَذَابِ ۚ وَلَوْلَآ أَجَلٌۭ مُّسَمًّۭى لَّجَآءَهُمُ ٱلْعَذَابُ وَلَيَأْتِيَنَّهُم بَغْتَةًۭ وَهُمْ لَا يَشْعُرُونَ ﴿٥٣﴾
Эй Пайғамбар, мушриклар сиздан, огоҳлантираётганинг ўша азоб тезроқ келсин, дея талаб қиладилар. Аллоҳ азоб учун муайян бир вақтни белгилабқўймаганида эди,улар талабқилган азобўша заҳоти келган бўларди.Азобуларга кутмаган пайтларида тўсатдан аниқ келади
يَسْتَعْجِلُونَكَ بِٱلْعَذَابِ وَإِنَّ جَهَنَّمَ لَمُحِيطَةٌۢ بِٱلْكَـٰفِرِينَ ﴿٥٤﴾
Улар сиздан ўзингиз огоҳлантираётган азобни тезлатишни талаб қиладилар. Аллоҳ кофирларга ваъда қилган жаҳаннам албатта уларни ўраболгувчидир
يَوْمَ يَغْشَىٰهُمُ ٱلْعَذَابُ مِن فَوْقِهِمْ وَمِن تَحْتِ أَرْجُلِهِمْ وَيَقُولُ ذُوقُوا۟ مَا كُنتُمْ تَعْمَلُونَ ﴿٥٥﴾
Азобуларни худди бир кўрпадек устиларидан ҳам, оёқларинингостиларидан ҳам ўраболган кунда Аллоҳ уларга шундай дейди: "Мана энди қилибўтган ширку маъсиятларингизнингжазосини тотинглар". بلغ Qur’on · Tafsir
يَـٰعِبَادِىَ ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓا۟ إِنَّ أَرْضِى وَٰسِعَةٌۭ فَإِيَّـٰىَ فَٱعْبُدُونِ ﴿٥٦﴾
Эй Менга иймон келтирган бандаларим, қай бир ерда Менга ибодат қилиш имкони бўлмаса, бошқа ерларга ҳижрат қилинглар. Менинг ерим кенгдир. Ёлғиз Менгагина ибодат қилинглар. Менга ҳеч кимни, ҳеч нарсани шерик қилманглар
كُلُّ نَفْسٍۢ ذَآئِقَةُ ٱلْمَوْتِ ۖ ثُمَّ إِلَيْنَا تُرْجَعُونَ ﴿٥٧﴾
Ўлим хавфи сизларни ҳижратдан қайтармасин. Ҳар бир жон ўлим шарбатини тотгувчидир. Кейин Қиёмат куни ҳисоб-китобучун яна Ўзимизга қайтариласизлар
وَٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ وَعَمِلُوا۟ ٱلصَّـٰلِحَـٰتِ لَنُبَوِّئَنَّهُم مِّنَ ٱلْجَنَّةِ غُرَفًۭا تَجْرِى مِن تَحْتِهَا ٱلْأَنْهَـٰرُ خَـٰلِدِينَ فِيهَا ۚ نِعْمَ أَجْرُ ٱلْعَـٰمِلِينَ ﴿٥٨﴾
Иймон келтириб, яхши амаллар қилган зотларга, жаннатда, юқори ерлардан жой берамиз. У жойнинг остидан дарёлар оқиб ўтади. Унда абадий қоладилар. Ундаги неъматлар туганмасдир. Аллоҳга итоат қилганларнинг мукофоти нақадар яхши-я!
ٱلَّذِينَ صَبَرُوا۟ وَعَلَىٰ رَبِّهِمْ يَتَوَكَّلُونَ ﴿٥٩﴾
Аллоҳга итоат қилган зотлар шу йўлдаги қийинчиларга сабр этиб, ўзларининг ҳамма ишларида Парвардигорларига суянган, таянган кишилардир
وَكَأَيِّن مِّن دَآبَّةٍۢ لَّا تَحْمِلُ رِزْقَهَا ٱللَّهُ يَرْزُقُهَا وَإِيَّاكُمْ ۚ وَهُوَ ٱلسَّمِيعُ ٱلْعَلِيمُ ﴿٦٠﴾
Ўз ризқини топа олмайдиган қанчадан-қанча жонзотлар бор. Уларга ҳам, сизларга ҳам ризқни Аллоҳ берур. Шундай экан, оч қолишдан қўрқиб, ҳижратни тарк этишингиз дуруст эмас. Аллоҳ гап-сўзларингизни эшитиб, ниятларингиз ва амалларингизни кўриб туради. Бирон нарса У Зотдан яширин бўла олмайди. Яқинда амалларингизга яраша жазоёки мукофотингизни беради
وَلَئِن سَأَلْتَهُم مَّنْ خَلَقَ ٱلسَّمَـٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضَ وَسَخَّرَ ٱلشَّمْسَ وَٱلْقَمَرَ لَيَقُولُنَّ ٱللَّهُ ۖ فَأَنَّىٰ يُؤْفَكُونَ ﴿٦١﴾
Эй Пайғамбар, анави мушриклардан: "Осмонларни ким яратган? Ерни ким яратган? Қуёш ва ойни ким бўйсундириб қўйган?", деб сўрасангиз: "Аллоҳ", деб жавоб беришлари турган гап. Шундай экан, улар қандай қилиб ёлғиз Аллоҳга иймон келтиришдан юз ўгириб, фойда ҳам, зарар ҳам келтира олмайдиган бут-санамларга сиғинар эканлар-а?!
ٱللَّهُ يَبْسُطُ ٱلرِّزْقَ لِمَن يَشَآءُ مِنْ عِبَادِهِۦ وَيَقْدِرُ لَهُۥٓ ۚ إِنَّ ٱللَّهَ بِكُلِّ شَىْءٍ عَلِيمٌۭ ﴿٦٢﴾
Аллоҳ ризқни Ўзи хоҳлаган бандасига кенг қилиб, хоҳлаган бандасига танг қилиб беради. Бу ишнинг остидаги ҳикматни ёлғиз Ўзи билади. Албатта Аллоҳ ҳамма нарсани Билгувчидир. Бирон нарса У Зотдан яширин қола олмас.Бандаларини қандай тадбир ислоҳ қилиши ҳам Ўзига аён. بلغ Qur’on · Tafsir
وَلَئِن سَأَلْتَهُم مَّن نَّزَّلَ مِنَ ٱلسَّمَآءِ مَآءًۭ فَأَحْيَا بِهِ ٱلْأَرْضَ مِنۢ بَعْدِ مَوْتِهَا لَيَقُولُنَّ ٱللَّهُ ۚ قُلِ ٱلْحَمْدُ لِلَّهِ ۚ بَلْ أَكْثَرُهُمْ لَا يَعْقِلُونَ ﴿٦٣﴾
لا يعقلون Эй Пайғамбар, мушриклардан: "Осмондан ёмғир ёғдириб, ўлик ерни яшнатган ким?", деб сўрасангиз: "Аллоҳ", дейишлари аниқ. Эй Пайғамбар, айтинг: "Ўзингизга қарши ҳужжатни келтириб қўйган Аллоҳга ҳамд бўлсин". Йўқ! Аслида уларнинг аксари ақл юритмайдилар. Ақл юритганларида эди, фойда ҳам, зарар ҳам келтира олмайдиган бут-санамларни Аллоҳга шерик қилмаган бўлардилар
وَمَا هَـٰذِهِ ٱلْحَيَوٰةُ ٱلدُّنْيَآ إِلَّا لَهْوٌۭ وَلَعِبٌۭ ۚ وَإِنَّ ٱلدَّارَ ٱلْـَٔاخِرَةَ لَهِىَ ٱلْحَيَوَانُ ۚ لَوْ كَانُوا۟ يَعْلَمُونَ ﴿٦٤﴾
Бу дунё ҳаёти, ундаги истаклару маишатлар бир нафаслик ўйин-кулгидан бошқа нарса эмас. Ҳаял ўтмай ниҳоясига етади. Охират диёри эса чин ҳаёт, боқий ҳаёт. Шуни билганларида эди, ўткинчи дунёни мангу ҳаётдан устун қўймаган бўлардилар
فَإِذَا رَكِبُوا۟ فِى ٱلْفُلْكِ دَعَوُا۟ ٱللَّهَ مُخْلِصِينَ لَهُ ٱلدِّينَ فَلَمَّا نَجَّىٰهُمْ إِلَى ٱلْبَرِّ إِذَا هُمْ يُشْرِكُونَ ﴿٦٥﴾
Мушриклар денгиздаги кемаларга минганларида ёлғиз Аллоҳгагина сиғиниб, чин ихлос билан дуо қиладилар. Қачон уларга ғарқ бўлишдан нажот бериб, қуруқликка етказибқўйса, яна ширк келтираверадилар
لِيَكْفُرُوا۟ بِمَآ ءَاتَيْنَـٰهُمْ وَلِيَتَمَتَّعُوا۟ ۖ فَسَوْفَ يَعْلَمُونَ ﴿٦٦﴾
Мушриклик қилиб, берган неъматларимизга куфр келтираверсинлар, улардан фойдаланиб қолаверсинлар. Яқинда ўлганларидан кейин буишнингоқибати нақадар аянчли бўлишини билиболадилар
أَوَلَمْ يَرَوْا۟ أَنَّا جَعَلْنَا حَرَمًا ءَامِنًۭا وَيُتَخَطَّفُ ٱلنَّاسُ مِنْ حَوْلِهِمْ ۚ أَفَبِٱلْبَـٰطِلِ يُؤْمِنُونَ وَبِنِعْمَةِ ٱللَّهِ يَكْفُرُونَ ﴿٦٧﴾
Аллоҳ уларни ғарқ бўлишдан қутқариб қолди. Улар эса бу неъматга нонкўрлик қилдилар. Мана энди яна бир неъматни кўра олмаяптилар. Атрофидагилар талон-торожга учраб, қатл қилиниб, асир олиниб, аёллари чўрига, болалари эса қулга айлантирилиб турган бир даврда Биз уларга Ҳарамни жонларини ҳам, молларини ҳам ҳар қандай босқинчиликдан сақлаб турадиган бир тинч-осойишта даргоҳ қилиб бердик. Ўзлари тўқиб олган ботил худоларига ишониб, Аллоҳнингнеъматига шукр қилмасдан куфр келтирадиларми?
وَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّنِ ٱفْتَرَىٰ عَلَى ٱللَّهِ كَذِبًا أَوْ كَذَّبَ بِٱلْحَقِّ لَمَّا جَآءَهُۥٓ ۚ أَلَيْسَ فِى جَهَنَّمَ مَثْوًۭى لِّلْكَـٰفِرِينَ ﴿٦٨﴾
Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиб, У Зотга ширк келтирган ёки Пайғамбари олиб келган ҳақни ёлғон деган кимсадан кўра золимроқ одам йўқ! Шак-шубҳасиз, кофирларнингжойи жаҳаннам
وَٱلَّذِينَ جَـٰهَدُوا۟ فِينَا لَنَهْدِيَنَّهُمْ سُبُلَنَا ۚ وَإِنَّ ٱللَّهَ لَمَعَ ٱلْمُحْسِنِينَ ﴿٦٩﴾
Бизнинг розилигимизни истаб курашган зотларни тўғри йўлни топиб олишга муваффақ айлармиз. Албатта. Аллоҳ муҳсинлар билан бирга бўлиб, уларга мадад бериб, тўғри йўлни кўрсатиб туради. Муҳсинлар - ибодатни пухта, тўкис, чиройли бажарадиганлар. Manba: Al-Muxtasar fi tafsiril Qur’anil Karim
Kuzat · takrorla · yoddan ayt · Ro‘yxatsiz