حمٓ ﴿١﴾
Бундай ҳарфлар ҳақида "Бақара" сурасинингаввалида айтибўтилди
Bosh sahifa›Tafsir›Ad-Dukhaan (44)
Makkiy · 59 oyat
حمٓ ﴿١﴾
Бундай ҳарфлар ҳақида "Бақара" сурасинингаввалида айтибўтилди
وَٱلْكِتَـٰبِ ٱلْمُبِينِ ﴿٢﴾
Аллоҳ ҳақ сари бошлайдиган очиқ-равшан Қуръонга қасам ичди
إِنَّآ أَنزَلْنَـٰهُ فِى لَيْلَةٍۢ مُّبَـٰرَكَةٍ ۚ إِنَّا كُنَّا مُنذِرِينَ ﴿٣﴾
Албатта, Биз Қуръонни Қадр кечасида нозил қилдик. У яхшиликларга тўла кечадир. Биз шу Қуръон билан огоҳлантирувчи бўлдик. فيها يفرق كل أمر حكيم
فِيهَا يُفْرَقُ كُلُّ أَمْرٍ حَكِيمٍ ﴿٤﴾
Бу кечада ўша йилда содир бўладиган ризқ, ажал ва бошқа муҳим ишлар масаласи ҳал қилинади
أَمْرًۭا مِّنْ عِندِنَآ ۚ إِنَّا كُنَّا مُرْسِلِينَ ﴿٥﴾
Ҳар бир Ўзимиз тарафимиздан бўлган пухта ишни ажрим қиламиз.Биз пайғамбарлар юборгувчи бўлдик
رَحْمَةًۭ مِّن رَّبِّكَ ۚ إِنَّهُۥ هُوَ ٱلسَّمِيعُ ٱلْعَلِيمُ ﴿٦﴾
Эй Пайғамбар, одамларга пайғамбарларни юборишимиз Ўзимиз тарафимиздан бўлган бир раҳмат, марҳаматдир. Аллоҳ бандаларининггапларини эшитиб, қилган ишларини ва ниятларини билибтургувчи Зотдир. Бирон нарса У Зотдан яширин қолмас
رَبِّ ٱلسَّمَـٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضِ وَمَا بَيْنَهُمَآ ۖ إِن كُنتُم مُّوقِنِينَ ﴿٧﴾
Самоларнинг Парвардигори, заминнинг Парвардигори ва улар ўртасидаги нарсаларнинг Парвардигори. Шунга аниқ ишонсангизлар, бас, пайғамбаримга ҳам ишонинглар
لَآ إِلَـٰهَ إِلَّا هُوَ يُحْىِۦ وَيُمِيتُ ۖ رَبُّكُمْ وَرَبُّ ءَابَآئِكُمُ ٱلْأَوَّلِينَ ﴿٨﴾
Ундан ўзга чин маъбуд йўқ. Жон беради, жон олади. Ундан ўзга жон бергувчи ҳам, жон олгувчи ҳам йўқ. Сизларнинг Парвардигорингиз. Ўтган ота-боболарингизнинг Парвардигори. بلغ Qur’on · Tafsir بل هم فىشك يلعبون
بَلْ هُمْ فِى شَكٍّۢ يَلْعَبُونَ ﴿٩﴾
Йўқ! Анави мушриклар бунга аниқ ишонмайдилар. Улар шак-шубҳаларга бориб, ўзларининг ноҳақликларига берилиб кетиб, ҳақиқатга бепарволик, ўйинқароқлик қиляптилар
فَٱرْتَقِبْ يَوْمَ تَأْتِى ٱلسَّمَآءُ بِدُخَانٍۢ مُّبِينٍۢ ﴿١٠﴾
Эй Пайғамбар, қавмингизга азоб келадиган кунни кутинг. У само бир очиқ тутунни олиб келадиган кунда содир бўлади. Ўшанда ўз кўзлари билан кўриб, даҳшатга тушадилар
يَغْشَى ٱلنَّاسَ ۖ هَـٰذَا عَذَابٌ أَلِيمٌۭ ﴿١١﴾
Қавмингизни қамраболади ва уларга шундай дейилади: "Сизларга келган бу азобўта аламли, оғриқлидир"
رَّبَّنَا ٱكْشِفْ عَنَّا ٱلْعَذَابَ إِنَّا مُؤْمِنُونَ ﴿١٢﴾
Ана шунда Парвардигорларига тазарру қилиб: "Парвардигоро, мана бу юборган азобингни биздан даф қил. Шунда биз Сенга ҳам, пайғамбарингга ҳам иймон келтирамиз", дебқоладилар
أَنَّىٰ لَهُمُ ٱلذِّكْرَىٰ وَقَدْ جَآءَهُمْ رَسُولٌۭ مُّبِينٌۭ ﴿١٣﴾
Уларга қаёқдан ҳам ибрат олиб, Парвардигорларига муножот қилиш насиб этсин?! Ҳолбуки, уларга рисолатни аниқ-тиниқ тушунтирадиган бир пайғамбар келганди.Унингростгўйлиги ва тўғрлигини билгандилар. ثم تولوا عنه وقالوا معلم م جنون
ثُمَّ تَوَلَّوْا۟ عَنْهُ وَقَالُوا۟ مُعَلَّمٌۭ مَّجْنُونٌ ﴿١٤﴾
Пайғамбарни тасдиқ этишдан бош тортдилар ва у ҳақда: "У пайғамбар эмас, у ўргатиляпти, унга кимдир ўргатиб турибди",дедилар.Яна уни мажнун ҳам дедилар
إِنَّا كَاشِفُوا۟ ٱلْعَذَابِ قَلِيلًا ۚ إِنَّكُمْ عَآئِدُونَ ﴿١٥﴾
Биз сизлардан азобни бироз аритган пайтимизда сизлар яна куфрга, ҳақни ноҳақ қилишга қайтгувчисизлар
يَوْمَ نَبْطِشُ ٱلْبَطْشَةَ ٱلْكُبْرَىٰٓ إِنَّا مُنتَقِمُونَ ﴿١٦﴾
Эй Пайғамбар, Биз қавмингиз кофирларини Бадр кунида қаттиқ ушлаймиз. Ўша кун келгунига қадар кутибтуринг. Аллоҳга куфр келтирганлари ва пайғамбарини ёлғончига чиқарганлари учун Биз улардан аниқ интиқом олурмиз
۞ وَلَقَدْ فَتَنَّا قَبْلَهُمْ قَوْمَ فِرْعَوْنَ وَجَآءَهُمْ رَسُولٌۭ كَرِيمٌ ﴿١٧﴾
Улардан олдин Фиръавн қавмини ҳам синаганмиз. Бир улуғ пайғамбар келиб, уларни Аллоҳни ягона илоҳ деб билишга, Унгагина ибодат қилишга даъват этганди. У Мусоалайҳиссалом эди. بلغ Qur’on · Tafsir
أَنْ أَدُّوٓا۟ إِلَىَّ عِبَادَ ٱللَّهِ ۖ إِنِّى لَكُمْ رَسُولٌ أَمِينٌۭ ﴿١٨﴾
Мусо Фиръавн ва унинг қавмига шундай деди: "Бани Исроилни менга қўйиб беринглар. Улар Аллоҳнинг бандалари. Уларни қул қилишга сизларнинг ҳақингиз йўқ. Мен сизларга Аллоҳ тарафидан юборилган ишончли пайғамбарман. Нимани етказишга буюрилган бўлсам, ҳаммасини етказаман. Камайтириб ҳам, кўпайтириб ҳам юбормайман
وَأَن لَّا تَعْلُوا۟ عَلَى ٱللَّهِ ۖ إِنِّىٓ ءَاتِيكُم بِسُلْطَـٰنٍۢ مُّبِينٍۢ ﴿١٩﴾
Аллоҳга такаббурлик қилиб, У Зотга ибодат қилишдан бош тортманглар. Бандаларига зўравонлик қилманглар. Мен сизларга ёрқин ҳужжат келтирурман. وإنى عذت بربى وربكم أن ترجمون
وَإِنِّى عُذْتُ بِرَبِّى وَرَبِّكُمْ أَن تَرْجُمُونِ ﴿٢٠﴾
Мен ўзимнинг Парвардигоримдан ва сизларнинг Парвардигорингиздан сизлар мени тошбўрон қилиб ўлдиришингиздан паноҳ сўрайман
وَإِن لَّمْ تُؤْمِنُوا۟ لِى فَٱعْتَزِلُونِ ﴿٢١﴾
Мен олибкелган рисолатни тасдиқ этмасангизлар, бас, мендан четланинглар, менга яқинлашманглар
فَدَعَا رَبَّهُۥٓ أَنَّ هَـٰٓؤُلَآءِ قَوْمٌۭ مُّجْرِمُونَ ﴿٢٢﴾
Бас, Мусо алайҳиссалом Парвардигорига "Фиръавн ва унинг аъёнлари тез жазоланишга лойиқ бўлган жиноятчи қавмдир", деб дуо қилди. فأسر بعبادى ليلا إنكم م تبعون
فَأَسْرِ بِعِبَادِى لَيْلًا إِنَّكُم مُّتَّبَعُونَ ﴿٢٣﴾
Аллоҳ Мусога қавми билан кечаси йўлга чиқишни буюрди ва Фиръавн ва унингқавми уларнингизидан тушиши ҳақида хабар берди
وَٱتْرُكِ ٱلْبَحْرَ رَهْوًا ۖ إِنَّهُمْ جُندٌۭ مُّغْرَقُونَ ﴿٢٤﴾
Унга денгиздан ўзи ва Бани Исроилўтиббўлганидан кейин денгизни сокин ҳолида қолдиришни буюрди.Фиръавн ва унингқўшини денгизга ғарқ бўлибўладилар. كم تركوامن جنت وعيون
كَمْ تَرَكُوا۟ مِن جَنَّـٰتٍۢ وَعُيُونٍۢ ﴿٢٥﴾
Фиръавн ва унингқавми ортларидан қанчадан-қанча боғлару булоқларни қолдирибкелдилар. وزروع ومقام كريم
وَزُرُوعٍۢ وَمَقَامٍۢ كَرِيمٍۢ ﴿٢٦﴾
Қанчадан-қанча экинзорлару сўлим масканларни қолдирибкелдилар. بلغ Qur’on · Tafsir ونعمةكانوا فيها فكهين
وَنَعْمَةٍۢ كَانُوا۟ فِيهَا فَـٰكِهِينَ ﴿٢٧﴾
Қанчадан-қанча ўзлари вақтичоғлик қилибюрган неъматларни қолдирибкелдилар
كَذَٰلِكَ ۖ وَأَوْرَثْنَـٰهَا قَوْمًا ءَاخَرِينَ ﴿٢٨﴾
Уларнинг аҳволи шундай кечди. Уларнинг боғлари, булоқлари, экинзорлари ва сўлим масканларини бошқа қавмга, яъни, Бани Исроилга мерос қилиб бердик
فَمَا بَكَتْ عَلَيْهِمُ ٱلسَّمَآءُ وَٱلْأَرْضُ وَمَا كَانُوا۟ مُنظَرِينَ ﴿٢٩﴾
Фиръавн ва унинг қавми ғарқ бўлганида само ҳам, замин ҳам йиғламади. Уларнинг тавба қилиб олишларига муҳлат ҳам берилмади
وَلَقَدْ نَجَّيْنَا بَنِىٓ إِسْرَٰٓءِيلَ مِنَ ٱلْعَذَابِ ٱلْمُهِينِ ﴿٣٠﴾
Биз Бани Исроилни хор қилгувчи азобдан қутқардик. Сал олдинроқ Фиръавн ва унинг қавми Бани Исроилнинг эркакларини ўлдириб,аёлларини тирик қолдираётган эди
مِن فِرْعَوْنَ ۚ إِنَّهُۥ كَانَ عَالِيًۭا مِّنَ ٱلْمُسْرِفِينَ ﴿٣١﴾
Уларни Фиръавннинг азобидан қутқардик. У Аллоҳнинг буйруғи ва динини менсимайдиган каттазанг ва тажовузкор эди
وَلَقَدِ ٱخْتَرْنَـٰهُمْ عَلَىٰ عِلْمٍ عَلَى ٱلْعَـٰلَمِينَ ﴿٣٢﴾
Биз Бани Исроилни кўп пайғамбарлар улардан чиққани учун билган ҳолимизда ўз замонасидаги оламлар ичидан танлаб олдик
وَءَاتَيْنَـٰهُم مِّنَ ٱلْـَٔايَـٰتِ مَا فِيهِ بَلَـٰٓؤٌۭا۟ مُّبِينٌ ﴿٣٣﴾
Уларга Мусони қўллаб-қувватлайдиган турли хил далил ва ҳужжатларни бердик. Улар орасида ширинлик ва бедана каби очиқ кўринибтурган неъматлар ҳам бор
إِنَّ هَـٰٓؤُلَآءِ لَيَقُولُونَ ﴿٣٤﴾
Ҳақни ноҳаққа чиқарадиган анави мушриклар қайта тирилишни инкор этибшундай дейдилар:
إِنْ هِىَ إِلَّا مَوْتَتُنَا ٱلْأُولَىٰ وَمَا نَحْنُ بِمُنشَرِينَ ﴿٣٥﴾
Биринчи ўлганимиздан кейин ҳечқандай ҳаёт йўқ.Шуўлимдан кейин биз қайта тирилгувчилар эмасмиз. بلغ Qur’on · Tafsir
فَأْتُوا۟ بِـَٔابَآئِنَآ إِن كُنتُمْ صَـٰدِقِينَ ﴿٣٦﴾
Эй Муҳаммад, сен тобеларингбилан бирга, Аллоҳ ўликларни қайта тирилтириб, ҳисоб-китобқилади, кейин уларга жазо ёки мукофот беради, деб даъво қиляпсизлар. Шу даъвойинглар рост бўлса, ўлиб кетган ота-боболаримизни келтиринглар-чи?!
أَهُمْ خَيْرٌ أَمْ قَوْمُ تُبَّعٍۢ وَٱلَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ ۚ أَهْلَكْنَـٰهُمْ ۖ إِنَّهُمْ كَانُوا۟ مُجْرِمِينَ ﴿٣٧﴾
Эй Пайғамбар, сизни ёлғончига чиқараётган шу мушриклар қудратлироқми ёки Туббаъ қавми ва ундан олдин ўтган Од,Самуд қавмларими?Ҳаммасини ҳалок этгандик.Дарҳақиқат,улар жиноятчилар эдилар
وَمَا خَلَقْنَا ٱلسَّمَـٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضَ وَمَا بَيْنَهُمَا لَـٰعِبِينَ ﴿٣٨﴾
Осмонларуерни ва улар орасидаги нарсаларни шунчаки ўйнаб,беҳудага яратмадик
مَا خَلَقْنَـٰهُمَآ إِلَّا بِٱلْحَقِّ وَلَـٰكِنَّ أَكْثَرَهُمْ لَا يَعْلَمُونَ ﴿٣٩﴾
Осмонларуерни бир етук ҳикмат сабабидан яратдик.Лекин мушрикларнингкўплари буни билмайдилар
إِنَّ يَوْمَ ٱلْفَصْلِ مِيقَـٰتُهُمْ أَجْمَعِينَ ﴿٤٠﴾
Аллоҳ таоло бандаларни ажратадиган Қиёмат куни ҳамма халойиқ учун белгилаб қўйилган вақтдир. У вақтда Аллоҳ ҳаммаларини жамлайди. يوم لا يغنى مولى عن مولى شئا ولا هم ينصرون
يَوْمَ لَا يُغْنِى مَوْلًى عَن مَّوْلًۭى شَيْـًۭٔا وَلَا هُمْ يُنصَرُونَ ﴿٤١﴾
У кунда дўст дўстига, биродар биродарига фойда бера олмайди. Улар Аллоҳнинг азобидан қутқариб қолинмайдилар. Чунки у кунда салтанат АллоҳнингҚўлида бўлади. Биронта одам унга даъвогарлик қила олмайди
إِلَّا مَن رَّحِمَ ٱللَّهُ ۚ إِنَّهُۥ هُوَ ٱلْعَزِيزُ ٱلرَّحِيمُ ﴿٤٢﴾
Аллоҳ раҳм қилган одамгина бундан мустасно. Унгагина бу дунёда қилиб ўтган яхши амаллари асқотади. Аллоҳ ҳаммадан Ғолиб, Азиз ва тавба қилган бандаларига Меҳрибон Зотдир
إِنَّ شَجَرَتَ ٱلزَّقُّومِ ﴿٤٣﴾
Алллоҳ жаҳаннамнингқаърида ўстирган Заққум дарахти
طَعَامُ ٱلْأَثِيمِ ﴿٤٤﴾
Катта гуноҳлар қилган гуноҳкорнинг, яъни, кофирнинг таомидир. Кофир шу дарахтнинг сассиқ мевасидан ейди. بلغ Qur’on · Tafsir
كَٱلْمُهْلِ يَغْلِى فِى ٱلْبُطُونِ ﴿٤٥﴾
Бу мева қора ёғдек баланд ҳароратда қоринларда қайнайди
كَغَلْىِ ٱلْحَمِيمِ ﴿٤٦﴾
Ўта юқори ҳароратда қайнаётган сув каби
خُذُوهُ فَٱعْتِلُوهُ إِلَىٰ سَوَآءِ ٱلْجَحِيمِ ﴿٤٧﴾
Дўзахнинг қўриқчиларига шундай дейилади: "Уни ушлаб, қаҳру ғазаб билан дўзахнинг ўртасига олиб боринглар"
ثُمَّ صُبُّوا۟ فَوْقَ رَأْسِهِۦ مِنْ عَذَابِ ٱلْحَمِيمِ ﴿٤٨﴾
Кейин боши устидан қайноқ сув қуйинглар.Бас,азобуни тарк этмасин
ذُقْ إِنَّكَ أَنتَ ٱلْعَزِيزُ ٱلْكَرِيمُ ﴿٤٩﴾
Унга зуғум билан шундай дейилади: "Мана бу аламли азобни татиб кўр. Сен қавминг орасида азизу мукаррам эдинг. Сенга анча-мунча одам яқинлаша олмас эди". إن هذا ما كنتم به تمترون
إِنَّ هَـٰذَا مَا كُنتُم بِهِۦ تَمْتَرُونَ ﴿٥٠﴾
Сизлар Қиёмат куни мана шу азобюз бериши ҳақида шак-шубҳага борибюрган эдингизлар. Мана, ўз кўзларингиз билан кўрдинглар ва шубҳалар барҳам топди
إِنَّ ٱلْمُتَّقِينَ فِى مَقَامٍ أَمِينٍۢ ﴿٥١﴾
Парвардигорларидан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила қўрқадиган тақводорлар ҳар қандай бало-офатлардан тинч, осойишта жойда бўладилар. فى جنت وعيون
فِى جَنَّـٰتٍۢ وَعُيُونٍۢ ﴿٥٢﴾
Бўстонларда, оқиб турган булоқларда. يلبسون من سندس وإستبرق متقبلين
يَلْبَسُونَ مِن سُندُسٍۢ وَإِسْتَبْرَقٍۢ مُّتَقَـٰبِلِينَ ﴿٥٣﴾
Жаннатда шойи, ипаклардан кийим кийиб, бир-бирларига қараб ўтирадилар. Ҳеч кимга ҳеч кимнинг орқа тарафи бўлиб қолмайди. كذلك وزوجنهم بحور عين
كَذَٰلِكَ وَزَوَّجْنَـٰهُم بِحُورٍ عِينٍۢ ﴿٥٤﴾
Жаннатда уларни мазкур неъматлар билан сийлаганимиздек, оҳукўз гўзал аёлларга уйлантирибҳам қўямиз. بلغ Qur’on · Tafsir يدعون فيها بكل فكهةءامنين
يَدْعُونَ فِيهَا بِكُلِّ فَـٰكِهَةٍ ءَامِنِينَ ﴿٥٥﴾
Хотиржамлик билан хизматкорларни чақириб, истаган меваларини, ширинини ҳам, нордонини ҳам олиб келишни буюраверадилар
لَا يَذُوقُونَ فِيهَا ٱلْمَوْتَ إِلَّا ٱلْمَوْتَةَ ٱلْأُولَىٰ ۖ وَوَقَىٰهُمْ عَذَابَ ٱلْجَحِيمِ ﴿٥٦﴾
У ерда мангу қоладилар. Дунё ҳаётидаги биринчи ўлимдан бошқа ўлим таъмини татимайдилар. Аллоҳ уларни дўзах азобидан асрагандир
فَضْلًۭا مِّن رَّبِّكَ ۚ ذَٰلِكَ هُوَ ٱلْفَوْزُ ٱلْعَظِيمُ ﴿٥٧﴾
Бу Парврдигорингизнинг уларга кўрсатган фазлу марҳаматидир. Уларни жаннатга киритди. Дўзахдан асради. Энг буюк, мислсиз муваффақият мана шу. فإنما يسرنه بلسانك لعلهم يتذكرون
فَإِنَّمَا يَسَّرْنَـٰهُ بِلِسَانِكَ لَعَلَّهُمْ يَتَذَكَّرُونَ ﴿٥٨﴾
Эй Пайғамбар, Биз бу Қуръонни сизнинг тилингизда, араб тилида нозил қилиш билан улар учун енгил, осон қилиб қўйдик. Шоядки, ундан насиҳат олсалар
فَٱرْتَقِبْ إِنَّهُم مُّرْتَقِبُونَ ﴿٥٩﴾
Сиз ўзингизга мадад келишини ва уларнингҳалок бўлишларини кутинг. Улар ҳам сизнингҳалокатингизни кутиб тургувчилардир. Manba: Al-Muxtasar fi tafsiril Qur’anil Karim
Kuzat · takrorla · yoddan ayt · Ro‘yxatsiz