يَـٰٓأَيُّهَا ٱلنَّاسُ ٱتَّقُوا۟ رَبَّكُمْ ۚ إِنَّ زَلْزَلَةَ ٱلسَّاعَةِ شَىْءٌ عَظِيمٌۭ ﴿١﴾
Эй инсонлар, Парвардигорингиздан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қилингиз. Қиёмат олдидан бўладиган зилзила ва бошқа даҳшатлар жуда улкан ишдир. Унинг учун Аллоҳ рози бўладиган ишларни қилиш орқали тайёргарлик кўрмоқ лозим
يَوْمَ تَرَوْنَهَا تَذْهَلُ كُلُّ مُرْضِعَةٍ عَمَّآ أَرْضَعَتْ وَتَضَعُ كُلُّ ذَاتِ حَمْلٍ حَمْلَهَا وَتَرَى ٱلنَّاسَ سُكَـٰرَىٰ وَمَا هُم بِسُكَـٰرَىٰ وَلَـٰكِنَّ عَذَابَ ٱللَّهِ شَدِيدٌۭ ﴿٢﴾
ى Уни кўрган кунингизда қўрқув даҳшатидан ҳар бир эмизибтурган она эмизаётган боласини унутибқўяди.Ҳар бир ҳомиладор аёл ҳомиласини ташлаб юборади. Одамларни даҳшатнинг зўрлигидан худди эс-ҳушини йўқотган мастлардек кўрасиз. Аслида эса улар маст эмаслар. Аллоҳнинг азоби қаттиқлигидан улар эс-ҳушларини йўқотиб қўйгандек кўринадилар
وَمِنَ ٱلنَّاسِ مَن يُجَـٰدِلُ فِى ٱللَّهِ بِغَيْرِ عِلْمٍۢ وَيَتَّبِعُ كُلَّ شَيْطَـٰنٍۢ مَّرِيدٍۢ ﴿٣﴾
Одамлар орасида ўзи ҳеч нарсани билмай туриб, Аллоҳнинг қайта тирилтира олиши ҳақида талашиб- тортишаверадиганлари ва ҳар бир йўлдан оздирувчи итоатсиз шайтонларга эргашибкетаверадиганлари ҳам бор
كُتِبَ عَلَيْهِ أَنَّهُۥ مَن تَوَلَّاهُ فَأَنَّهُۥ يُضِلُّهُۥ وَيَهْدِيهِ إِلَىٰ عَذَابِ ٱلسَّعِيرِ ﴿٤﴾
Инсу жинлардан иборат бўлган бу шайтонларга битиб қўйилганки, ким уларга ишонса, эргашса, уни ҳақ йўлдан оздирадилар ва куфру маъсиятлар ила дўзах азоби сари ҳайдабборадилар
يَـٰٓأَيُّهَا ٱلنَّاسُ إِن كُنتُمْ فِى رَيْبٍۢ مِّنَ ٱلْبَعْثِ فَإِنَّا خَلَقْنَـٰكُم مِّن تُرَابٍۢ ثُمَّ مِن نُّطْفَةٍۢ ثُمَّ مِنْ عَلَقَةٍۢ ثُمَّ مِن مُّضْغَةٍۢ مُّخَلَّقَةٍۢ وَغَيْرِ مُخَلَّقَةٍۢ لِّنُبَيِّنَ لَكُمْ ۚ وَنُقِرُّ فِى ٱلْأَرْحَامِ مَا نَشَآءُ إِلَىٰٓ أَجَلٍۢ مُّسَمًّۭى ثُمَّ نُخْرِجُكُمْ طِفْلًۭا ثُمَّ لِتَبْلُغُوٓا۟ أَشُدَّكُمْ ۖ وَمِنكُم مَّن يُتَوَفَّىٰ وَمِنكُم مَّن يُرَدُّ إِلَىٰٓ أَرْذَلِ ٱلْعُمُرِ لِكَيْلَا يَعْلَمَ مِنۢ بَعْدِ عِلْمٍۢ شَيْـًۭٔا ۚ وَتَرَى ٱلْأَرْضَ هَامِدَةًۭ فَإِذَآ أَنزَلْنَا عَلَيْهَا ٱلْمَآءَ ٱهْتَزَّتْ وَرَبَتْ وَأَنۢبَتَتْ مِن كُلِّ زَوْجٍۭ بَهِيجٍۢ ﴿٥﴾
Эй одамлар, сизларни қайта тирилтира олишимизга шубҳаланаётган бўлсангиз, ўзингизнинг қандай яратилганингиз ҳақида фикр юритинг. Отангиз Одамни тупроқдан яратдик. Кейин унинг зурриётини эрнинг пуштикамаридан аёлнинг бачадонига отилиб ўтадиган манийдан яратдик. Кейин маний қотиб қолган қонга айланди. Қотибқолган қон эса чайнабташланган гўштдек бир парча гўштга айланди. Бу парча гўшт ўз навбатида ё янги чақалоқ тарзида чиқадиган бўлиб бачадонда қолди ёки бачадондан тушиб кетди. Сизларга даврма-давр ярата олишимизни баён қилиш учун шундай қилдик. Бачадонларда қайси бири қолишини истасак, ўшани қолдирамиз. Кейин тўққиз ой ўтиб, вақти соати келганда янги чақалоқ бўлиб, дунё юзини кўради. Кейин кучингиз ва ақлингиз камол топиб улғаясиз. Сизлардан кимдир чақалоқдек ҳеч нарсани билмайдиган даражадаги энг тубан умргача етиб боради, яна кимдир ундан олдин ўлиб кетади. Ерни ҳеч бир гиёҳ йўқ қақраган ҳолда кўрасиз. Унга ёмғир ёғдирганимиздан кейин укўпчийди ва турли хилчиройли ўсимликларни ундирибчиқаради. بلغ Qur’on · Tafsir
ذَٰلِكَ بِأَنَّ ٱللَّهَ هُوَ ٱلْحَقُّ وَأَنَّهُۥ يُحْىِ ٱلْمَوْتَىٰ وَأَنَّهُۥ عَلَىٰ كُلِّ شَىْءٍۢ قَدِيرٌۭ ﴿٦﴾
Илк яратилиш ва унинг босқичлари ҳамда туғилмишнинг ҳолатлари ҳақида айтиб ўтдик. Токи, сизларни яратган Зот ибодат қилаётганингиз бут-санамлар эмас, Аллоҳ эканига ишонинглар. У Зотнинг ўликларни қайта тирилтиришига ҳам, ҳамма ишга Қодир эканига ҳам иймон келтиринглар
وَأَنَّ ٱلسَّاعَةَ ءَاتِيَةٌۭ لَّا رَيْبَ فِيهَا وَأَنَّ ٱللَّهَ يَبْعَثُ مَن فِى ٱلْقُبُورِ ﴿٧﴾
Яна шунга ҳам ишонингларки, Қиёмат кунининг бўлишига ҳам, Аллоҳ қабрлардаги ўликларни қайта тирилтириб, муносибжазоёки мукофотларини беришига ҳам шак-шубҳа йўқ
وَمِنَ ٱلنَّاسِ مَن يُجَـٰدِلُ فِى ٱللَّهِ بِغَيْرِ عِلْمٍۢ وَلَا هُدًۭى وَلَا كِتَـٰبٍۢ مُّنِيرٍۢ ﴿٨﴾
Кофирлардан бир тўдаси Аллоҳнинг ягоналиги ҳақида талашиб-тортишади. Ҳолбуки, унда на бир ҳақни танитадиган илм бор, на бир йўл кўрсатувчи пешвоси бор ва на бир Аллоҳ тарафидан нозил қилинган, йўлини ёритиб турадиган бир китоб бор
ثَانِىَ عِطْفِهِۦ لِيُضِلَّ عَن سَبِيلِ ٱللَّهِ ۖ لَهُۥ فِى ٱلدُّنْيَا خِزْىٌۭ ۖ وَنُذِيقُهُۥ يَوْمَ ٱلْقِيَـٰمَةِ عَذَابَ ٱلْحَرِيقِ ﴿٩﴾
Бу ишни у такаббурлик билан бурни кўтарилиб, одамларни иймондан ва Аллоҳнинг динига киришдан буриб юбориш учун қилади. Бундай одам шу дунёнинг ўзида ҳам хор бўлади, қилмишига яраша жазо олади. Охиратда эса унга ёнибтурган дўзах азобини тоттирамиз
ذَٰلِكَ بِمَا قَدَّمَتْ يَدَاكَ وَأَنَّ ٱللَّهَ لَيْسَ بِظَلَّـٰمٍۢ لِّلْعَبِيدِ ﴿١٠﴾
Унга шундай дейилади: "Бу татиётган азобинг қилган куфру маъсиятларинг сабабидандир. Аллоҳ бегуноҳ одамни азобламайди"
وَمِنَ ٱلنَّاسِ مَن يَعْبُدُ ٱللَّهَ عَلَىٰ حَرْفٍۢ ۖ فَإِنْ أَصَابَهُۥ خَيْرٌ ٱطْمَأَنَّ بِهِۦ ۖ وَإِنْ أَصَابَتْهُ فِتْنَةٌ ٱنقَلَبَ عَلَىٰ وَجْهِهِۦ خَسِرَ ٱلدُّنْيَا وَٱلْـَٔاخِرَةَ ۚ ذَٰلِكَ هُوَ ٱلْخُسْرَانُ ٱلْمُبِينُ ﴿١١﴾
Айрим одамлар беқарор бўладилар. Аллоҳга шубҳаланиброқ ибодат қиладилар. Бойлик, соғлик каби яхшиликларга эришсалар, иймони ва ибодатида давом этаверадилар. Камбағаллик, касаллик каби нохушликларга йўлиқсалар, дини ҳақида ёмон гумонга бориб, муртад бўладилар. Бундай одамлар ҳар икки дунёсини қўлдан бой берадилар. Бу дунёда уларга кофирлиги насибасини кўпайтириб қўймайди. Охиратда эса Аллоҳнингазобига гирифтор бўладилар
يَدْعُوا۟ مِن دُونِ ٱللَّهِ مَا لَا يَضُرُّهُۥ وَمَا لَا يَنفَعُهُۥ ۚ ذَٰلِكَ هُوَ ٱلضَّلَـٰلُ ٱلْبَعِيدُ ﴿١٢﴾
Аллоҳни қўйиб, бутларга ибодат қилади. Бутлар эса осийга зарар ҳам, итоатгўйга фойда ҳам бера олмайдилар. Зарар ҳам, фойда ҳам келтира олмайдиган бутларга дуоқилиш очиқ залолатдир. بلغ Qur’on · Tafsir
يَدْعُوا۟ لَمَن ضَرُّهُۥٓ أَقْرَبُ مِن نَّفْعِهِۦ ۚ لَبِئْسَ ٱلْمَوْلَىٰ وَلَبِئْسَ ٱلْعَشِيرُ ﴿١٣﴾
Букофир фойдасидан кўра зарари аниқроқ бўлган бутларга ибодат қилади.Бутлар нақадар ёмон маъбуд,нақадар ёмон мададкор ва нақадар ёмон дўстдир
إِنَّ ٱللَّهَ يُدْخِلُ ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ وَعَمِلُوا۟ ٱلصَّـٰلِحَـٰتِ جَنَّـٰتٍۢ تَجْرِى مِن تَحْتِهَا ٱلْأَنْهَـٰرُ ۚ إِنَّ ٱللَّهَ يَفْعَلُ مَا يُرِيدُ ﴿١٤﴾
Албатта, Аллоҳ иймон келтирган ва яхши амалларни қилган зотларни қасрлари остидан анҳорлар оқибўтадиган жаннатларга киритади. Албатта, Аллоҳ Ўзи хоҳлаган ишни қилади. Кимни раҳмат қилгиси келса, раҳмат қилади. Кимни жазолашни истаса,жазолайди.У Зотни ҳечким ҳечишга мажбур қила олмайди
مَن كَانَ يَظُنُّ أَن لَّن يَنصُرَهُ ٱللَّهُ فِى ٱلدُّنْيَا وَٱلْـَٔاخِرَةِ فَلْيَمْدُدْ بِسَبَبٍ إِلَى ٱلسَّمَآءِ ثُمَّ لْيَقْطَعْ فَلْيَنظُرْ هَلْ يُذْهِبَنَّ كَيْدُهُۥ مَا يَغِيظُ ﴿١٥﴾
كيده ما يغيظ Аллоҳ пайғамбари алайҳиссаломга бу дунёда ҳам, охиратда ҳам ёрдам бермайди, деб ўйлаган одам бир арқон билан уйининг шифтига ўзини оссин. Кейин ердан узилиб, осилиб ўлсин. Бас, қарасин-чи, шу иши ичидаги ғазаб ўтини сўндира олдимикан. Гап уқмаслар истайдими, йўқми, Аллоҳ Ўзининг пайғамбарига ҳар доим мадад беради
وَكَذَٰلِكَ أَنزَلْنَـٰهُ ءَايَـٰتٍۭ بَيِّنَـٰتٍۢ وَأَنَّ ٱللَّهَ يَهْدِى مَن يُرِيدُ ﴿١٦﴾
Қайта тирилишга ёрқин далиллар нозил қилганимиздек, Муҳаммад алайҳиссаломга Қуръонни очиқ оятлар қилиб туширдик.Аллоҳ Ўзи фазли ила Ўзи истаган одамни ҳидоятга,тўғри йўлга бошлайди
إِنَّ ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ وَٱلَّذِينَ هَادُوا۟ وَٱلصَّـٰبِـِٔينَ وَٱلنَّصَـٰرَىٰ وَٱلْمَجُوسَ وَٱلَّذِينَ أَشْرَكُوٓا۟ إِنَّ ٱللَّهَ يَفْصِلُ بَيْنَهُمْ يَوْمَ ٱلْقِيَـٰمَةِ ۚ إِنَّ ٱللَّهَ عَلَىٰ كُلِّ شَىْءٍۢ شَهِيدٌ ﴿١٧﴾
ى Шууммат орасидаги Аллоҳга иймон келтирганлар,яҳудийлар,собиийлар (айрим пайғамбарларнингтобеларидан иборат бўлган бир тоифа), насронийлар, оташпарастлар, будпарастлар. Қиёмат куни Аллоҳ уларнинг орасини ажрим қилади. Мўминларни жаннатга, қолганларини эса дўзахга киритади. Аллоҳ бандаларининг ҳамма гап- сўзларига, иш-амалларига гувоҳдир. Бирон нарса У Зотдан яширин қола олмас. Яқинда уларни амалларига яраша жазолайди ёки мукофотлайди. بلغ Qur’on · Tafsir
أَلَمْ تَرَ أَنَّ ٱللَّهَ يَسْجُدُ لَهُۥ مَن فِى ٱلسَّمَـٰوَٰتِ وَمَن فِى ٱلْأَرْضِ وَٱلشَّمْسُ وَٱلْقَمَرُ وَٱلنُّجُومُ وَٱلْجِبَالُ وَٱلشَّجَرُ وَٱلدَّوَآبُّ وَكَثِيرٌۭ مِّنَ ٱلنَّاسِ ۖ وَكَثِيرٌ حَقَّ عَلَيْهِ ٱلْعَذَابُ ۗ وَمَن يُهِنِ ٱللَّهُ فَمَا لَهُۥ مِن مُّكْرِمٍ ۚ إِنَّ ٱللَّهَ يَفْعَلُ مَا يَشَآءُ ۩ ﴿١٨﴾
Эй Пайғамбар, самолардаги фаришталар, ердаги мўмин инсу жинлар, қуёш, ой, осмондаги юлдузлар, ердаги тоғлар, дарахтлар, ҳайвонлар Аллоҳга сажда қилаётганини - бўйсунаётганини билмайсизми? Кўп одамлар ҳам шундай сажда қиладилар - итоат этадилар. Кўплар итоат этишдан бош тортадилар ва уларга кофирликлари туфайли Аллоҳнинг азоби ҳақ бўлди. Аллоҳ кимни кофирлиги туфайли хор қилиб қўйган бўлса, уни азиз қила оладиган бирон кимса топилмас. Аллоҳ Ўзи истаган ишни қилур. У Зотни ҳеч ким, ҳеч нарса ҳеч ишга мажбур қила олмас
۞ هَـٰذَانِ خَصْمَانِ ٱخْتَصَمُوا۟ فِى رَبِّهِمْ ۖ فَٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ قُطِّعَتْ لَهُمْ ثِيَابٌۭ مِّن نَّارٍۢ يُصَبُّ مِن فَوْقِ رُءُوسِهِمُ ٱلْحَمِيمُ ﴿١٩﴾
Бу икки гуруҳ бир-бирига рақиб бўлиб, Парвардигорлари ҳақида талашиб-тортишдилир. Иймон гуруҳи ва куфр гуруҳи.Куфр гуруҳи учун оловдан кийимлар бичилди.Уларнингустидан ўта қайноқ сув қуйилади
يُصْهَرُ بِهِۦ مَا فِى بُطُونِهِمْ وَٱلْجُلُودُ ﴿٢٠﴾
Унингқайноқлигидан қоринларидаги ичак-човоқлари ҳам ва ҳаттотерилари ҳам эрибкетади. ولهم مقمع من حديد
وَلَهُم مَّقَـٰمِعُ مِنْ حَدِيدٍۢ ﴿٢١﴾
Дўзахда улар учун темир гурзилар бўлиб,фаришталар улар билан бошларига урибтурадилар
كُلَّمَآ أَرَادُوٓا۟ أَن يَخْرُجُوا۟ مِنْهَا مِنْ غَمٍّ أُعِيدُوا۟ فِيهَا وَذُوقُوا۟ عَذَابَ ٱلْحَرِيقِ ﴿٢٢﴾
Қачон дўзахдан чиқиб, ундаги азобу уқубатлардан қутулмоқчи бўлсалар, унга яна қайтариладилар ва уларга шундай дейилади: "Дўзахда ёниш азобини тотинглар"
إِنَّ ٱللَّهَ يُدْخِلُ ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ وَعَمِلُوا۟ ٱلصَّـٰلِحَـٰتِ جَنَّـٰتٍۢ تَجْرِى مِن تَحْتِهَا ٱلْأَنْهَـٰرُ يُحَلَّوْنَ فِيهَا مِنْ أَسَاوِرَ مِن ذَهَبٍۢ وَلُؤْلُؤًۭا ۖ وَلِبَاسُهُمْ فِيهَا حَرِيرٌۭ ﴿٢٣﴾
Иймон гуруҳини, яъни, Аллоҳга иймон келтириб, яхши ишларни қилган зотларни эса Аллоҳ қасрлари ва дарахтларининг остидан анҳорлар оқиб ўтадиган жаннатларга киритади. Аллоҳ уларни олтин билакузуклар ва дурумаржонлар билан безантирибқўяди.У ерда либослари ипакдан бўлади
وَهُدُوٓا۟ إِلَى ٱلطَّيِّبِ مِنَ ٱلْقَوْلِ وَهُدُوٓا۟ إِلَىٰ صِرَٰطِ ٱلْحَمِيدِ ﴿٢٤﴾
Аллоҳ уларни бу дунёда Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, деб гувоҳлик бериш, такбир айтиш, ҳамд айтиш каби энг ёқимли каломларга ҳамда гўзал Ислом йўлига йўллабқўйди. بلغ Qur’on · Tafsir
إِنَّ ٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ وَيَصُدُّونَ عَن سَبِيلِ ٱللَّهِ وَٱلْمَسْجِدِ ٱلْحَرَامِ ٱلَّذِى جَعَلْنَـٰهُ لِلنَّاسِ سَوَآءً ٱلْعَـٰكِفُ فِيهِ وَٱلْبَادِ ۚ وَمَن يُرِدْ فِيهِ بِإِلْحَادٍۭ بِظُلْمٍۢ نُّذِقْهُ مِنْ عَذَابٍ أَلِيمٍۢ ﴿٢٥﴾
ومن يرد فيه بإلحادبظلم نذقهمن عذاب أليم Аллоҳга куфр келтирган, бошқаларни Исломга киришига тўсқинлик қиладиган, Ҳудайбия йилидаги мушриклар каби одамларни Масжидул-Ҳаромдан тўсадиган бадбахтларга аламли азобни тоттирамиз. Биз бу масжидни одамларнинг намозлари учун қибла, ҳаж ва умрадаги ибодатлари учун эса ибодатгоҳ қилиб қўйганмиз.Бу ишда маккалик бўладими, четдан келган мусофир бўладими, фарқи йўқ. Ким ҳақдан юз ўгириб, қасддан гуноҳга ружу қилса,унга аламли азобни тоттирамиз
وَإِذْ بَوَّأْنَا لِإِبْرَٰهِيمَ مَكَانَ ٱلْبَيْتِ أَن لَّا تُشْرِكْ بِى شَيْـًۭٔا وَطَهِّرْ بَيْتِىَ لِلطَّآئِفِينَ وَٱلْقَآئِمِينَ وَٱلرُّكَّعِ ٱلسُّجُودِ ﴿٢٦﴾
Эй Пайғамбар,эсланг!Иброҳим алайҳиссалом уйни қаерга қуришни билмаётган эди.Биз унга қуриладиган жойни ва унинг ҳудудини белгилаб бердик. Кейин унга, ибодат қилишда Менга ҳеч кимни, ҳеч нарсани шерик қилма, ёлғиз Ўзимгагина ибодат қил, тавоф қилувчилар ва намозхонлар учун уйимни моддий ва маънавий нажаслардан покла, деб ваҳий қилдик
وَأَذِّن فِى ٱلنَّاسِ بِٱلْحَجِّ يَأْتُوكَ رِجَالًۭا وَعَلَىٰ كُلِّ ضَامِرٍۢ يَأْتِينَ مِن كُلِّ فَجٍّ عَمِيقٍۢ ﴿٢٧﴾
Кейин одамларга нидо қилиб, уларни шу уйни ҳаж қилишга чақир. Ана шунда улар пиёда ва отлиқ бўлиб келадилар. Уларни узоқ-узоқлардан олиб келаётган туялари йўл машаққатидан қийналиб, ҳориб кетади
لِّيَشْهَدُوا۟ مَنَـٰفِعَ لَهُمْ وَيَذْكُرُوا۟ ٱسْمَ ٱللَّهِ فِىٓ أَيَّامٍۢ مَّعْلُومَـٰتٍ عَلَىٰ مَا رَزَقَهُم مِّنۢ بَهِيمَةِ ٱلْأَنْعَـٰمِ ۖ فَكُلُوا۟ مِنْهَا وَأَطْعِمُوا۟ ٱلْبَآئِسَ ٱلْفَقِيرَ ﴿٢٨﴾
Гуноҳлар кечирилиши, савоб ҳосил бўлиши ва якдиллик каби фойдалар келтирадиган ишга келсинлар. Атаган қурбонликларини Аллоҳнинг номини айтиб сўйсинлар. Бу ишларни муайян кунларда, яъни, Зулҳижжа ойининг ўнинчи куни ва ундан кейинги уч кунида бажарсинлар. Уларга Аллоҳ ризқ қилиб берган туя, сигир ва қўйлар учун шукрона сифатида қилсинлар. Бу қурбонликлардан ўзинглар ҳам тановул қилинглар, мискин-бечораларга ҳам беринглар
ثُمَّ لْيَقْضُوا۟ تَفَثَهُمْ وَلْيُوفُوا۟ نُذُورَهُمْ وَلْيَطَّوَّفُوا۟ بِٱلْبَيْتِ ٱلْعَتِيقِ ﴿٢٩﴾
Кейин қолган ҳажибодатларини қилсинлар. Ундан сўнгсоч, тирноқларини олиб, эҳром туфайли тўпланибқолган кирларни ювиб, эҳромдан чиқсинлар. Сўнгра эса ҳаж, умра, қурбонлик каби гарданларидаги вазифаларни бажариб, Байтул-атиқни ифоза тавофи қилсинлар. "Байтул-атиқ" ибораси "эски уй" деган маънони англатади. "Атиқ" сўзи "озод қилинган", деган маънони ҳам билдиради. Шунга кўра, бу ибора "озод қилинган уй" маъносини ҳам англатаверади. Зеро, Аллоҳ бу Уйни золимлардан, зўравонлардан озод этган
ذَٰلِكَ وَمَن يُعَظِّمْ حُرُمَـٰتِ ٱللَّهِ فَهُوَ خَيْرٌۭ لَّهُۥ عِندَ رَبِّهِۦ ۗ وَأُحِلَّتْ لَكُمُ ٱلْأَنْعَـٰمُ إِلَّا مَا يُتْلَىٰ عَلَيْكُمْ ۖ فَٱجْتَنِبُوا۟ ٱلرِّجْسَ مِنَ ٱلْأَوْثَـٰنِ وَٱجْتَنِبُوا۟ قَوْلَ ٱلزُّورِ ﴿٣٠﴾
Соч ва тирноқларни олиб, кирлардан тозаланиб, эҳромдан чиқиш ҳамда бўйнингиздаги вазифаларни адо этиб, Уйни тавоф қилиш каби ишлар Аллоҳ буюрган ишлардир. Аллоҳ буюрган ишларга риоя қилинглар, уларни улуғ بلغ Qur’on · Tafsir билинглар. Ким Аллоҳ белгилаб қўйган ҳадларни улуғ билиб, У Зотнинг тақиқларидан тийилса, бу дунёда ҳам, охиратда Парвардигори ҳузурида турганида ҳам ўзига яхши бўлади. Мушриклар баҳийрани, яъни, маълум миқдорда бола кўрганидан кейин қулоғи кесилган туяни, соибани, яъни, маълум ёшга етганидан кейин санамларига ташлаб берилган туяни, васийлани, яъни, урғочидан кейин урғочи туғаверган туяни, ҳомийни, яъни, пуштидан маълум миқдорда бўталоқ туғилган эркак туяни ўзларига ўзлари ҳаром қилиболиб,уларни Аллоҳ ҳаром қилган, дея Аллоҳга бўҳтон қиладилар. "Моида" сурасининг 103-оятида бу ҳақда айтиб ўтилган. Бу оятда ана шунга жавобан айтиляптики, эй одамлар, сизларга туя, сигир, қўй каби чорва ҳайвонлари ҳалол қилинди. Улардан биронтаси ҳам, ҳомий ҳам, баҳийра ҳам, васийла ҳам ҳаром қилинмаган. Фақат Қуръонда айтибўтилган ўлимтик, қон ва ҳоказоларгина ҳаром қилинган, холос. Бас, бутлар каби нажасдан йироқ бўлинглар ва Аллоҳга қарши айтилган ҳар қандай ноҳақ,ёлғон гапдан йироқ бўлинглар
حُنَفَآءَ لِلَّهِ غَيْرَ مُشْرِكِينَ بِهِۦ ۚ وَمَن يُشْرِكْ بِٱللَّهِ فَكَأَنَّمَا خَرَّ مِنَ ٱلسَّمَآءِ فَتَخْطَفُهُ ٱلطَّيْرُ أَوْ تَهْوِى بِهِ ٱلرِّيحُ فِى مَكَانٍۢ سَحِيقٍۢ ﴿٣١﴾
س حيق Аллоҳ сизларга Ўзи рози бўлиб берган динидан бошқа ҳамма динлардан йироқ бўлинглар. Аллоҳга ҳеч кимни шерик қилманглар. Ким Аллоҳга ширк келтирса, у худди самодан қулаган ва уни ё бир йиртқич қуш ўлжа қилиб олган ёки шамолузоқ-узоқларга учирибкетган одам каби бўлибқолади
ذَٰلِكَ وَمَن يُعَظِّمْ شَعَـٰٓئِرَ ٱللَّهِ فَإِنَّهَا مِن تَقْوَى ٱلْقُلُوبِ ﴿٣٢﴾
Демак, Аллоҳ тавҳидга ва ихлосга буюради. Бутлардан ва ёлғон гапдан қайтаради. Ким диннинг маросимларини, жумладан, қурбонлик қилиш ва ҳажибодатларини ҳурматم қилса, унингбу иши қалблар тақвоси туфайлидир
لَكُمْ فِيهَا مَنَـٰفِعُ إِلَىٰٓ أَجَلٍۢ مُّسَمًّۭى ثُمَّ مَحِلُّهَآ إِلَى ٱلْبَيْتِ ٱلْعَتِيقِ ﴿٣٣﴾
Қурбонлик учун аталган ҳайвонлардан тоуларни сўйгунга қадар фойдаланибтуришингиз мумкин.Уларни миниш, юнгидан, сутидан, наслидан фойдаланиш жоиз. Уларни сўйиш Аллоҳ золимлардан озод қилган Эски Уй (Байтуллоҳ) яқинида бўлади
وَلِكُلِّ أُمَّةٍۢ جَعَلْنَا مَنسَكًۭا لِّيَذْكُرُوا۟ ٱسْمَ ٱللَّهِ عَلَىٰ مَا رَزَقَهُم مِّنۢ بَهِيمَةِ ٱلْأَنْعَـٰمِ ۗ فَإِلَـٰهُكُمْ إِلَـٰهٌۭ وَٰحِدٌۭ فَلَهُۥٓ أَسْلِمُوا۟ ۗ وَبَشِّرِ ٱلْمُخْبِتِينَ ﴿٣٤﴾
Ўтган ҳар бир умматга бир диний ишни, Аллоҳга қурбонлик қилиб қон чиқаришни буюрганмиз. Токи, қурбонликларни сўяётганларида Аллоҳнинг номини зикр қилсинлар. Уларга ато этган туя, сигир, қўй каби ҳайвонлар учун шукр этсинлар. Эй одамлар, чин маъбудингиз шериксиз, ягона бир маъбуддир. Ёлғиз Унгагина бўйсунинглар. Эн Пайғамбар, ихлос билан бўйсунган зотларга уларни хурсанд қиладиган хушхабар борлигини етказиб қўйинг
ٱلَّذِينَ إِذَا ذُكِرَ ٱللَّهُ وَجِلَتْ قُلُوبُهُمْ وَٱلصَّـٰبِرِينَ عَلَىٰ مَآ أَصَابَهُمْ وَٱلْمُقِيمِى ٱلصَّلَوٰةِ وَمِمَّا رَزَقْنَـٰهُمْ يُنفِقُونَ ﴿٣٥﴾
Улар шундай зотларки, Аллоҳ зикр қилинса, Унинг азобидан қўрқиб титраб кетадилар ва У Зотнинг фармонини бажаришдан бўйин товламайдилар. Намозни тўкис адо этадилар. Бало келса, сабр қиладилар. Аллоҳ берган ризқдан эзгулик йўлида инфоқ-эҳсон қиладилар. بلغ Qur’on · Tafsir
وَٱلْبُدْنَ جَعَلْنَـٰهَا لَكُم مِّن شَعَـٰٓئِرِ ٱللَّهِ لَكُمْ فِيهَا خَيْرٌۭ ۖ فَٱذْكُرُوا۟ ٱسْمَ ٱللَّهِ عَلَيْهَا صَوَآفَّ ۖ فَإِذَا وَجَبَتْ جُنُوبُهَا فَكُلُوا۟ مِنْهَا وَأَطْعِمُوا۟ ٱلْقَانِعَ وَٱلْمُعْتَرَّ ۚ كَذَٰلِكَ سَخَّرْنَـٰهَا لَكُمْ لَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ ﴿٣٦﴾
Байтуллоҳга қурбонлик учун келаётган туя-молларда сизлар учун диний ва дунёвий манфаатлар бор. Улар диннинг белгиларидандир. Бас, уларни тик ҳолатида сўяётиб, олди оёқларидан бирини боғлаган пайтингизда "Бисмиллаҳ",денглар.Сўйиббўлганингиздан кейин ёнига йиқилгач,ундан ўзинглар ҳам тановулқилинглар ҳамда сўрашни ўзига эп кўрмайдиган қаноатли одамга ҳам, камбағал тиланчига ҳам беринглар. Биз уларни сизларга бўйсундирибқўйдик. Уларни минасизлар ва уларга юк ортасизлар. Шоядки, шу берган неъмати учун Аллоҳга шукр қилсангизлар
لَن يَنَالَ ٱللَّهَ لُحُومُهَا وَلَا دِمَآؤُهَا وَلَـٰكِن يَنَالُهُ ٱلتَّقْوَىٰ مِنكُمْ ۚ كَذَٰلِكَ سَخَّرَهَا لَكُمْ لِتُكَبِّرُوا۟ ٱللَّهَ عَلَىٰ مَا هَدَىٰكُمْ ۗ وَبَشِّرِ ٱلْمُحْسِنِينَ ﴿٣٧﴾
Бу қилаётган қурбонликларингизнинг гўштлари ҳам, қонлари ҳам Аллоҳга етиб бормайди. Лекин шу ишларингизда қилган тақвойингиз, яъни, У Зотга яқин бўлиш учун бу ишларни ихлос билан бажаришингиз етиб боради. Шундай қилибАллоҳ уларни сизларга бўйсундирибқўйди. Токи, ҳақни топиболишингизда Аллоҳ сизларга тавфиқ бергани учун У Зотга такбир айтинг,шукр қилинг.Эй Пайғамбар,Парвардигорларига ибодат қилишда ҳам, У Зот яратган махлуқотлар билан муомала қилишда ҳам ишни пухта бажарадиган зотларга хурсандлик хабарини беринг
۞ إِنَّ ٱللَّهَ يُدَٰفِعُ عَنِ ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓا۟ ۗ إِنَّ ٱللَّهَ لَا يُحِبُّ كُلَّ خَوَّانٍۢ كَفُورٍ ﴿٣٨﴾
Аллоҳ иймон келтирган зотларни ёмон душманларидан мудофаа қилади. Аллоҳ омонатга хиёнат қиладиган, Аллоҳнингнеъматларига нонкўрлик қиладиган ношукрларни севмайди.Уларни ёмон кўради
أُذِنَ لِلَّذِينَ يُقَـٰتَلُونَ بِأَنَّهُمْ ظُلِمُوا۟ ۚ وَإِنَّ ٱللَّهَ عَلَىٰ نَصْرِهِمْ لَقَدِيرٌ ﴿٣٩﴾
Мушриклар тарафидан ҳужумга учраётган мўминларга мазлум бўлганлари учун жангқилиш изни берилди.Аллоҳ жангсиз ҳам мўминларни душманлари устидан ғолиб эта олади. Лекин У Зотнинг ҳикмати мўминларни кофирларга қарши жангбилан синашни тақозоэтди
ٱلَّذِينَ أُخْرِجُوا۟ مِن دِيَـٰرِهِم بِغَيْرِ حَقٍّ إِلَّآ أَن يَقُولُوا۟ رَبُّنَا ٱللَّهُ ۗ وَلَوْلَا دَفْعُ ٱللَّهِ ٱلنَّاسَ بَعْضَهُم بِبَعْضٍۢ لَّهُدِّمَتْ صَوَٰمِعُ وَبِيَعٌۭ وَصَلَوَٰتٌۭ وَمَسَـٰجِدُ يُذْكَرُ فِيهَا ٱسْمُ ٱللَّهِ كَثِيرًۭا ۗ وَلَيَنصُرَنَّ ٱللَّهُ مَن يَنصُرُهُۥٓ ۗ إِنَّ ٱللَّهَ لَقَوِىٌّ عَزِيزٌ ﴿٤٠﴾
Мўминларки, уларни кофирлар диёрларидан ноҳақ қувганлар. Уларнинг "Парвардигоримиз ёлғиз Аллоҳдир, ундан ўзга парвардигор йўқдир", деган гапдан бошқа жиноятлари бўлмаган. Аллоҳ пайғамбарлар ва мўминларга душманларга қарши жанг қилишни шариат қилиб қўймаганида ғанимлар ҳамма ибодат қилинадиган жойларга тажовуз қилиб, Аллоҳнинг номи кўп зикр қилинадиган роҳибларнинг узлатгоҳларини ҳам, насронийларнинг черковларини ҳам, яҳудийларнинг ибодатхоналарини ҳам, мусулмонларнинг масжидларини ҳам вайрон қилиб юборган бўлардилар. Ким Аллоҳнинг динини, пайғамбарини қўллаб-қувватласа, уни Аллоҳ қўллаб-қувватлайди. Албатта Аллоҳ Қудратли, ёрдам беришга Қодир ва ҳаммадан ҒолибЗотдир. بلغ Qur’on · Tafsir
ٱلَّذِينَ إِن مَّكَّنَّـٰهُمْ فِى ٱلْأَرْضِ أَقَامُوا۟ ٱلصَّلَوٰةَ وَءَاتَوُا۟ ٱلزَّكَوٰةَ وَأَمَرُوا۟ بِٱلْمَعْرُوفِ وَنَهَوْا۟ عَنِ ٱلْمُنكَرِ ۗ وَلِلَّهِ عَـٰقِبَةُ ٱلْأُمُورِ ﴿٤١﴾
Уларни душманлари устидан ғолибэтиб, ер юзини уларга берсак, намозни тўкис адоэтадилар, молларидан закот берадилар, шариат буюрган ишларга буюрадилар, шариат қайтарган ишлардан қайтарадилар. Ишларнинг ҳаммаси алалоқибатда Аллоҳга қайтади. Кимга савоб, кимга жазоберишни ёлғиз Ўзи ҳал қилади. وإن يكذبوكفقد كذبت قبلهم قومنوح وعاد وثمود
وَإِن يُكَذِّبُوكَ فَقَدْ كَذَّبَتْ قَبْلَهُمْ قَوْمُ نُوحٍۢ وَعَادٌۭ وَثَمُودُ ﴿٤٢﴾
Эй Пайғамбар, қавмингиз сизни ёлғончига чиқараётган бўлса, сабр қилинг. Ёлғончига чиқарилаётган биринчи пайғамбар эмассиз. Олдин ҳам Нуҳ қавми Нуҳни, Од қабиласи Ҳудни, Самуд қабиласи Солиҳни ёлғончига чиқарганлар. وقوم إ برهيم وقوم لوط
وَقَوْمُ إِبْرَٰهِيمَ وَقَوْمُ لُوطٍۢ ﴿٤٣﴾
Иброҳим қавми Иброҳимни,Лут қавми Лутни ёлғончига чиқарганлар
وَأَصْحَـٰبُ مَدْيَنَ ۖ وَكُذِّبَ مُوسَىٰ فَأَمْلَيْتُ لِلْكَـٰفِرِينَ ثُمَّ أَخَذْتُهُمْ ۖ فَكَيْفَ كَانَ نَكِيرِ ﴿٤٤﴾
Мадян аҳолиси Шуайбни ёлғончига чиқардилар, Фиръавн ва унинг қавми эса Мусони. Арқонни узун ташлаб, уларни жазолашни кечга сурдим. Кейин уларни азоб билан ушладим. Уларни инкор қилишим қандай бўлгани ҳақида фикр юритинг.Кофирликлари туфайли уларни ҳалок этдим. فكأين من قريةأهلكنها وهى ظالمة فهى خاويةعل عروشها وبئر معط لة وقصر مشيد
فَكَأَيِّن مِّن قَرْيَةٍ أَهْلَكْنَـٰهَا وَهِىَ ظَالِمَةٌۭ فَهِىَ خَاوِيَةٌ عَلَىٰ عُرُوشِهَا وَبِئْرٍۢ مُّعَطَّلَةٍۢ وَقَصْرٍۢ مَّشِيدٍ ﴿٤٥﴾
Қанча қишлоқлар борки,кофирлиги билан золим бўлгани сабабли уларни таг-томири билан қуритибюборганмиз. Мана энди улар қулаган томлар, ташландиқ қудуқлар ва ҳувиллаган қасрларга айланибқолганлар
أَفَلَمْ يَسِيرُوا۟ فِى ٱلْأَرْضِ فَتَكُونَ لَهُمْ قُلُوبٌۭ يَعْقِلُونَ بِهَآ أَوْ ءَاذَانٌۭ يَسْمَعُونَ بِهَا ۖ فَإِنَّهَا لَا تَعْمَى ٱلْأَبْصَـٰرُ وَلَـٰكِن تَعْمَى ٱلْقُلُوبُ ٱلَّتِى فِى ٱلصُّدُورِ ﴿٤٦﴾
Анави Пайғамбар алайҳиссаломни ёлғончига чиқараётганлар ер юзини кезмайдиларми? Ўшанда ҳалокатга учраган қишлоқларни ўз кўзлари билан кўриб, фикр қилармидилар? Уларнинг қиссаларини эшитиб, ибрат олармидилар? Зеро, кўрлик бу кўзнинг кўрлиги эмас, кўнгилнинг кўрлигидир. Чунки кўнгил кўзи кўр одам ибрат олмайди, насиҳатга қулоқ солмайди
وَيَسْتَعْجِلُونَكَ بِٱلْعَذَابِ وَلَن يُخْلِفَ ٱللَّهُ وَعْدَهُۥ ۚ وَإِنَّ يَوْمًا عِندَ رَبِّكَ كَأَلْفِ سَنَةٍۢ مِّمَّا تَعُدُّونَ ﴿٤٧﴾
Эй Пайғамбар, қавмингиздаги кофирлар сизни шошилтиришиб, ўша ваъда қилинган бу дунёдаги ва охиратдаги азобнингтезроқ юборилишини талаб қиладилар. Аллоҳ ҳеч қачон ваъдасига хилоф қилмас. Бадр кунида уларнинг бошига тушган мусибатлар шу дунёдаги азобнинг бир кўринишидир. Охиратдаги бир кунлик азоб эса сизлар санайдиган минг йилга тенг келади. بلغ Qur’on · Tafsir
وَكَأَيِّن مِّن قَرْيَةٍ أَمْلَيْتُ لَهَا وَهِىَ ظَالِمَةٌۭ ثُمَّ أَخَذْتُهَا وَإِلَىَّ ٱلْمَصِيرُ ﴿٤٨﴾
Қанча қишлоқлар бўлганки, куфру исёнлари билан зулм қилсалар ҳам уларга муҳлат бердим. Арқонни узун ташлаб, азобни шошилтирмадим. Кейин уларни таг-томири билан йўқ қилиб юборадиган азоб билан ушладим. Қиёмат куни қайтибкелар жойингиз Мендирман. Ўшанда уларга кофирликларига яраша жазосини бераман
قُلْ يَـٰٓأَيُّهَا ٱلنَّاسُ إِنَّمَآ أَنَا۠ لَكُمْ نَذِيرٌۭ مُّبِينٌۭ ﴿٤٩﴾
Эй одамлар, мен бир огоҳлантирувчиман, пайғомни етказаман, холос. Огоҳлантиришим жуда очиқ тарзда кечади
فَٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ وَعَمِلُوا۟ ٱلصَّـٰلِحَـٰتِ لَهُم مَّغْفِرَةٌۭ وَرِزْقٌۭ كَرِيمٌۭ ﴿٥٠﴾
Аллоҳга иймон келтириб, яхши амалларни қилган зотлар учун Парвардигорлари тарафидан мағфират ва ҳеч қачон тугамайдиган мўлризқ бордир
وَٱلَّذِينَ سَعَوْا۟ فِىٓ ءَايَـٰتِنَا مُعَـٰجِزِينَ أُو۟لَـٰٓئِكَ أَصْحَـٰبُ ٱلْجَحِيمِ ﴿٥١﴾
Бизнинг оятларимизни ёлғонга чиқариб, шу билан Аллоҳдан устун бўлишга уринганлар - ана ўшалар дўзах эгаларидир, дўзах ошноларидир
وَمَآ أَرْسَلْنَا مِن قَبْلِكَ مِن رَّسُولٍۢ وَلَا نَبِىٍّ إِلَّآ إِذَا تَمَنَّىٰٓ أَلْقَى ٱلشَّيْطَـٰنُ فِىٓ أُمْنِيَّتِهِۦ فَيَنسَخُ ٱللَّهُ مَا يُلْقِى ٱلشَّيْطَـٰنُ ثُمَّ يُحْكِمُ ٱللَّهُ ءَايَـٰتِهِۦ ۗ وَٱللَّهُ عَلِيمٌ حَكِيمٌۭ ﴿٥٢﴾
Эй Пайғамбар, сиздан олдин бирон расул ва набийни юбормадикки, Аллоҳнинг китобини қироат қилаётган пайтида шайтон унингқироатига ўзинингвасвасасини ташламаган бўлса.Аллоҳ шайтон ташлаган нарсани ўчириб юборади ва оятларини мустаҳкам қилади. Аллоҳ ҳамма нарсани Билгувчидир. Бирон нарса У Зотдан яширин қола олмас.У Ўзинингҳар бир яратишида,тақдири ва тадбирида ҳикмат билан иш қиладиган Ҳаким Зотдир
لِّيَجْعَلَ مَا يُلْقِى ٱلشَّيْطَـٰنُ فِتْنَةًۭ لِّلَّذِينَ فِى قُلُوبِهِم مَّرَضٌۭ وَٱلْقَاسِيَةِ قُلُوبُهُمْ ۗ وَإِنَّ ٱلظَّـٰلِمِينَ لَفِى شِقَاقٍۭ بَعِيدٍۢ ﴿٥٣﴾
Шайтон Пайғамбар алайҳиссаломнинг қироатига васваса ташлайди. Аллоҳ у ташлаган нарсани мунофиқлар ва бағритош мушриклар учун бир синовга айлантиради. Бу золимлар Аллоҳ ва Расулига қарши адоватда ҳамда ҳақ ва ҳидоятдан узоқдадирлар
وَلِيَعْلَمَ ٱلَّذِينَ أُوتُوا۟ ٱلْعِلْمَ أَنَّهُ ٱلْحَقُّ مِن رَّبِّكَ فَيُؤْمِنُوا۟ بِهِۦ فَتُخْبِتَ لَهُۥ قُلُوبُهُمْ ۗ وَإِنَّ ٱللَّهَ لَهَادِ ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓا۟ إِلَىٰ صِرَٰطٍۢ مُّسْتَقِيمٍۢ ﴿٥٤﴾
صرط م ستقيم Илм ато этилган зотлар Муҳаммад алайҳиссаломга нозил қилинган Қуръон Аллоҳ тарафидан ваҳий қилиб юборилган ҳақ эканига аниқ ишонадилар. Уларнинг иймони янада зиёдалашиб, қалблари таскин топади. Аллоҳ иймон келтирган зотларни ҳаққа бўйсунганлари учун мукофотлаб,тўғри йўлга ҳидоят қилибқўяди. بلغ Qur’on · Tafsir
وَلَا يَزَالُ ٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ فِى مِرْيَةٍۢ مِّنْهُ حَتَّىٰ تَأْتِيَهُمُ ٱلسَّاعَةُ بَغْتَةً أَوْ يَأْتِيَهُمْ عَذَابُ يَوْمٍ عَقِيمٍ ﴿٥٥﴾
Аллоҳга куфр келтириб, пайғамбарини ёлғончига чиқарганлар эса то туйқусдан қиёмат келибқолгунига қадар ёки ҳечқандай раҳмат ҳам,яхшилик ҳам қолмайдиган қисир кун келгунига қадар Аллоҳ нозилқилган Қуръон ҳақида шубҳаланишда давом этаверадилар
ٱلْمُلْكُ يَوْمَئِذٍۢ لِّلَّهِ يَحْكُمُ بَيْنَهُمْ ۚ فَٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ وَعَمِلُوا۟ ٱلصَّـٰلِحَـٰتِ فِى جَنَّـٰتِ ٱلنَّعِيمِ ﴿٥٦﴾
Қиёмат куни, анавиларга ваъда қилинган азобкеладиган куни ҳукм ёлғиз Аллоҳники бўлади. Ҳечким У Зот билан талашиб-тортиша олмайди. Аллоҳ мўминлар билан кофирлар орасини ажрим қилади. Ҳар бирининг муносиб жазо ёки мукофотини беради. Аллоҳга иймон келтириб, яхши ишларни қилган зотлар улкан савобга ноил бўлиб, ноз-неъматларга тўла абадий жаннатларга киради
وَٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ وَكَذَّبُوا۟ بِـَٔايَـٰتِنَا فَأُو۟لَـٰٓئِكَ لَهُمْ عَذَابٌۭ مُّهِينٌۭ ﴿٥٧﴾
Аллоҳга куфр келтириб, Пайғамбарга нозил қилган оятларимизни ёлғонга чиқарганлар учун эса хор қилувчи азоб бордир. Аллоҳ уларни дўзахга ташлабхор қилади
وَٱلَّذِينَ هَاجَرُوا۟ فِى سَبِيلِ ٱللَّهِ ثُمَّ قُتِلُوٓا۟ أَوْ مَاتُوا۟ لَيَرْزُقَنَّهُمُ ٱللَّهُ رِزْقًا حَسَنًۭا ۚ وَإِنَّ ٱللَّهَ لَهُوَ خَيْرُ ٱلرَّٰزِقِينَ ﴿٥٨﴾
Аллоҳнинг ризоси ва динини азиз қилиш йўлида ҳижрат қилиб, юртини ташлаб кетганлар, кейин эса Аллоҳ йўлидаги жиҳодда ўлдирилганлар ёки ўзлари вафот топганларга Аллоҳ гўзал ризқ ато этади. Уларни абадий жаннатга киритади. Дарҳақиқат, Аллоҳ ризқ берувчиларнинг энг яхшисидир
لَيُدْخِلَنَّهُم مُّدْخَلًۭا يَرْضَوْنَهُۥ ۗ وَإِنَّ ٱللَّهَ لَعَلِيمٌ حَلِيمٌۭ ﴿٥٩﴾
Аллоҳ уларни ўзлари рози бўладиган жойга, яъни, жаннатга киритади. Аллоҳ уларнингишларини ҳам, ниятларини ҳам Билувчи ва қилган хатолари учун тез жазолабюбормайдиган Ҳалим Зотдир
۞ ذَٰلِكَ وَمَنْ عَاقَبَ بِمِثْلِ مَا عُوقِبَ بِهِۦ ثُمَّ بُغِىَ عَلَيْهِ لَيَنصُرَنَّهُ ٱللَّهُ ۗ إِنَّ ٱللَّهَ لَعَفُوٌّ غَفُورٌۭ ﴿٦٠﴾
Гап шу. Аллоҳ йўлида ҳижрат қилганлар жаннатга киритиладилар. Кимга қанча тажовуз қилинган бўлса, у ҳам ўшанча тажовуз қилиши жоиз. Энди тажовузкор яна баттар авж олиб, янада қаттиқроқ тажовуз қилса, Аллоҳ мазлумга албатта ёрдам беради. Аллоҳ мўминларнинггуноҳларини афв этувчи, уларни мағфират қилувчи Зотдир
ذَٰلِكَ بِأَنَّ ٱللَّهَ يُولِجُ ٱلَّيْلَ فِى ٱلنَّهَارِ وَيُولِجُ ٱلنَّهَارَ فِى ٱلَّيْلِ وَأَنَّ ٱللَّهَ سَمِيعٌۢ بَصِيرٌۭ ﴿٦١﴾
Мазлумга ёрдам беришининг сабаби шуки, Аллоҳ Ўзи истаган ишни қила олади. Масалан, кечани кундузнинг ичига, кундузни эса кечанинг ичига киритиб, бирини кам, яна бирини кўп қила олади. Аллоҳ бандаларининг гапларини эшитиб, қилган ишларини кўриб туради. У Зотдан бирон нарса яширин қола олмас. Яқинда уларга амалларига яраша жазоёки мукофотларини беради. بلغ Qur’on · Tafsir
ذَٰلِكَ بِأَنَّ ٱللَّهَ هُوَ ٱلْحَقُّ وَأَنَّ مَا يَدْعُونَ مِن دُونِهِۦ هُوَ ٱلْبَـٰطِلُ وَأَنَّ ٱللَّهَ هُوَ ٱلْعَلِىُّ ٱلْكَبِيرُ ﴿٦٢﴾
Кечанинг кундуз ичига, кундузни эса кеча ичига киритишига сабаб шуки, Аллоҳ Ҳақдир. Унинг дини ҳақ, ваъдаси ҳақ, мўминларни қўллаб-қувватлаши ҳақ. Мушрикларнинг Аллоҳни қўйиб сиғинаётган бутлари эса таги пуч ботилдир. Аллоҳ Зоти билан ҳам, қудрати билан ҳам, қаҳри билан ҳам ҳаммадан олийдир. Барча буюклик, юксаклик, улуғлик ёлғиз Уникидир
أَلَمْ تَرَ أَنَّ ٱللَّهَ أَنزَلَ مِنَ ٱلسَّمَآءِ مَآءًۭ فَتُصْبِحُ ٱلْأَرْضُ مُخْضَرَّةً ۗ إِنَّ ٱللَّهَ لَطِيفٌ خَبِيرٌۭ ﴿٦٣﴾
Эй Пайғамбар, Аллоҳ осмондан ёмғир ёғдириб, ердан гиёҳлар униб чиқиб, бутун замин ям-яшил бўлганини кўрмадингизми? Аллоҳ бандаларига меҳрибонлик қилиб, уларга ёмғир ёғдириб берди ва ердан турли хил ўсимликлар униб чиқди. Аллоҳ бандаларига нима фойдали эканини жуда яхши биладиган Зотдир. Бирон нарса У Зотдан яширин қола олмас
لَّهُۥ مَا فِى ٱلسَّمَـٰوَٰتِ وَمَا فِى ٱلْأَرْضِ ۗ وَإِنَّ ٱللَّهَ لَهُوَ ٱلْغَنِىُّ ٱلْحَمِيدُ ﴿٦٤﴾
Осмонлару ердаги ҳамма-ҳамма нарса ёлғиз Унинг мулкидир. У Беҳожатдирки, бирон махлуқотга муҳтож бўлмас. У ҳамма ҳолатда ҳам мақтовга лойиқ Зотдир
أَلَمْ تَرَ أَنَّ ٱللَّهَ سَخَّرَ لَكُم مَّا فِى ٱلْأَرْضِ وَٱلْفُلْكَ تَجْرِى فِى ٱلْبَحْرِ بِأَمْرِهِۦ وَيُمْسِكُ ٱلسَّمَآءَ أَن تَقَعَ عَلَى ٱلْأَرْضِ إِلَّا بِإِذْنِهِۦٓ ۗ إِنَّ ٱللَّهَ بِٱلنَّاسِ لَرَءُوفٌۭ رَّحِيمٌۭ ﴿٦٥﴾
Эй Пайғамбар, Аллоҳ заминдаги нарсаларни сизнинг ва одамларнинг эҳтиёжлари, манфаатларига бўйсундириб берганини, У Зотнинг амри билан денгизда сузиб, шаҳардан шаҳарга қатнайдиган кемаларни бўйсундириб берганини, осмонни ерга қулаб тушмаслиги учун тутиб туришини, у фақат Аллоҳнинг изни билангина қулаши мумкинлигини кўрмадингизми? Аллоҳ одамларга Меҳрибон, Раҳмли Зотдирки, улар шунча зулм қилсалар ҳам уларга шунча нарсаларни бўйсундирибберган
وَهُوَ ٱلَّذِىٓ أَحْيَاكُمْ ثُمَّ يُمِيتُكُمْ ثُمَّ يُحْيِيكُمْ ۗ إِنَّ ٱلْإِنسَـٰنَ لَكَفُورٌۭ ﴿٦٦﴾
Дастлаб сизларни йўқдан бор қилган ҳам, ажалингиз етганидан кейин ўлдирадиган ҳам, кейин яна қилган ишларингизга яраша ҳисоб-китоб қилиш учун қайта тирилтирадиган ҳам Аллоҳдир. Инсон Аллоҳнинг неъматларига кўп нонкўрликлар қилиб,У Зотдан бошқани ўзига маъбуд қилиболади
لِّكُلِّ أُمَّةٍۢ جَعَلْنَا مَنسَكًا هُمْ نَاسِكُوهُ ۖ فَلَا يُنَـٰزِعُنَّكَ فِى ٱلْأَمْرِ ۚ وَٱدْعُ إِلَىٰ رَبِّكَ ۖ إِنَّكَ لَعَلَىٰ هُدًۭى مُّسْتَقِيمٍۢ ﴿٦٧﴾
Ҳар бир умматга бир шариат қилибберганмиз. Улар ўз шариатларига амал қилганлар. Эй Пайғамбар, мушриклар ва бошқа ғайридинлар шариатингиз борасида сиз билан тортишмасинлар. Улардан кўра сиз ҳаққа лойиқроқсиз. Чунки улар ботил тарафдалар. Одамларни Аллоҳга ҳеч нарсани шерик қўшмасдан ибодат қилишга чақиринг. Сиз тўғри йўлдасиз. بلغ Qur’on · Tafsir
وَإِن جَـٰدَلُوكَ فَقُلِ ٱللَّهُ أَعْلَمُ بِمَا تَعْمَلُونَ ﴿٦٨﴾
Ҳужжат аниқ кўриниб турганидан кейин ҳам улар ҳақдан бош тортиб, сиз билан мунозара қилмоқчи бўлсалар, уларнинг ишини Аллоҳга топшириб: "Сизларнинг қилаётган ишларингизни Аллоҳ кўриб-билиб турибди, У Зотдан бирон амалингиз яширин қолмас, яқинда ўша амалларингизга яраша жазойингизни беради", дея уларни огоҳлантиринг
ٱللَّهُ يَحْكُمُ بَيْنَكُمْ يَوْمَ ٱلْقِيَـٰمَةِ فِيمَا كُنتُمْ فِيهِ تَخْتَلِفُونَ ﴿٦٩﴾
Аллоҳ Қиёмат куни бандаларининг мўмини ва кофири орасида бу дунёда дин иши борасида қилиб ўтган ихтилофлари бўйича ҳукм қилур
أَلَمْ تَعْلَمْ أَنَّ ٱللَّهَ يَعْلَمُ مَا فِى ٱلسَّمَآءِ وَٱلْأَرْضِ ۗ إِنَّ ذَٰلِكَ فِى كِتَـٰبٍ ۚ إِنَّ ذَٰلِكَ عَلَى ٱللَّهِ يَسِيرٌۭ ﴿٧٠﴾
Эй Пайғамбар, Аллоҳ осмондаги ишлардан ҳам, ердаги ишлардан ҳам Хабардор эканини, ҳеч иш У Зотдан яширин қола олмаслигини билмадингизми? Бу ишларнинг ҳаммаси Лавҳул-Маҳфузга битиб қўйилган. Уларни билиш Аллоҳга осон
وَيَعْبُدُونَ مِن دُونِ ٱللَّهِ مَا لَمْ يُنَزِّلْ بِهِۦ سُلْطَـٰنًۭا وَمَا لَيْسَ لَهُم بِهِۦ عِلْمٌۭ ۗ وَمَا لِلظَّـٰلِمِينَ مِن نَّصِيرٍۢ ﴿٧١﴾
Мушриклар Аллоҳни қўйиб, бутларга ибодат қиладилар. Ҳолбуки, уларга ибодат қилиш ҳақида Аллоҳ тарафидан бирон ҳужжат нозил бўлмаган. Ўзларида ҳам бу ҳақда ҳеч қандай билим, ҳеч қандай далил йўқ. Ягона суянган "далиллари" ота-боболарига кўр-кўрона тақлид қилиш, холос. Золимларга уларни Аллоҳнинг азобидан қутқариб қоладиган бирон ҳимоячи бўлмас
وَإِذَا تُتْلَىٰ عَلَيْهِمْ ءَايَـٰتُنَا بَيِّنَـٰتٍۢ تَعْرِفُ فِى وُجُوهِ ٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ ٱلْمُنكَرَ ۖ يَكَادُونَ يَسْطُونَ بِٱلَّذِينَ يَتْلُونَ عَلَيْهِمْ ءَايَـٰتِنَا ۗ قُلْ أَفَأُنَبِّئُكُم بِشَرٍّۢ مِّن ذَٰلِكُمُ ۗ ٱلنَّارُ وَعَدَهَا ٱللَّهُ ٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ ۖ وَبِئْسَ ٱلْمَصِيرُ ﴿٧٢﴾
ه Уларга Қуръондаги очиқ-оятларимизни ўқиббераётган пайтингизда уларнингёмон кўриб, ғазабланиб, афтларини буриштираётганларини кўрасиз. Ғазаблари шу қадарки, тиловат қилиб бераётганларга чанг солиб юборай дейдилар. Эй Пайғамбар, уларга айтинг: "Сизларга мана шу қилиқларингиздан ҳам ёмонроқ нарсанинг хабарини берайми? У дўзахдир. Аллоҳ унга кофирларни соламан, деб ваъда қилган. Уларнинг охир-оқибатда борадиган жойлари нақадар ёмон жой!"
يَـٰٓأَيُّهَا ٱلنَّاسُ ضُرِبَ مَثَلٌۭ فَٱسْتَمِعُوا۟ لَهُۥٓ ۚ إِنَّ ٱلَّذِينَ تَدْعُونَ مِن دُونِ ٱللَّهِ لَن يَخْلُقُوا۟ ذُبَابًۭا وَلَوِ ٱجْتَمَعُوا۟ لَهُۥ ۖ وَإِن يَسْلُبْهُمُ ٱلذُّبَابُ شَيْـًۭٔا لَّا يَسْتَنقِذُوهُ مِنْهُ ۚ ضَعُفَ ٱلطَّالِبُ وَٱلْمَطْلُوبُ ﴿٧٣﴾
Эй одамлар, бир масал зарбэтилди. Унга қулоқ солинглар ва ундан ибрат олинглар. Сизлар ибодат қилаётган бут- санамлар битта пашшани ҳам ярата олмайдилар. Ҳаммалари бирлашганда ҳам бу ишни қилолмайдилар. Агар пашша улардан бирон керакли, ёқимли нарсасини тортиболса, уни қутқарибҳам ололмайдилар. Талабқилаётган ўша бут-санамлар ҳам заиф, талаб қилинаётган пашша ҳам. Келиб-келиб, шу ожиз-нотавонларга ибодат қиласизларми? بلغ Qur’on · Tafsir
مَا قَدَرُوا۟ ٱللَّهَ حَقَّ قَدْرِهِۦٓ ۗ إِنَّ ٱللَّهَ لَقَوِىٌّ عَزِيزٌ ﴿٧٤﴾
Улар ўзлари каби бир махлуққа ибодат қилиб, Аллоҳни етарлича улуғламадилар. Аллоҳ Кучлидир. Осмонлару ерни ва улардаги нарсаларни яратгани У Зотнингқанчалар буюк қудрат соҳиби эканини кўрсатибтурибди.У Ғолибдир. Ҳеч ким, ҳеч нарса У Зотдан устун бўла олмас. Мушриклар сиғинаётган бутлар эса ҳеч нарсани ярата олмайдиган заифдир, хордир
ٱللَّهُ يَصْطَفِى مِنَ ٱلْمَلَـٰٓئِكَةِ رُسُلًۭا وَمِنَ ٱلنَّاسِ ۚ إِنَّ ٱللَّهَ سَمِيعٌۢ بَصِيرٌۭ ﴿٧٥﴾
Аллоҳ фаришталардан ҳам, инсонлардан ҳам элчиларни танлаб олади. Фаришта элчи Жаброилни инсон элчи пайғамбарларга юборса, инсон элчи пайғамбарларни одамларга юборади. Аллоҳ мушрикларнингпайғамбарлари ҳақида айтаётган гапларини эшитибтуради.У Зот Ўз рисолати учун кимни танлаётганини жуда яхши билади
يَعْلَمُ مَا بَيْنَ أَيْدِيهِمْ وَمَا خَلْفَهُمْ ۗ وَإِلَى ٱللَّهِ تُرْجَعُ ٱلْأُمُورُ ﴿٧٦﴾
Аллоҳ фаришта ва инсон элчиларнинг туғилмасидан олдинги ҳолатларини ҳам, ўлганларидан кейинги аҳволларини билади. Қиёмат куни ишлар ёлғиз Аллоҳга қайтарилади. У Зот бандаларини қайта тирилтириб, қилган амалларига яраша жазоёки мукофотларини беради
يَـٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ ٱرْكَعُوا۟ وَٱسْجُدُوا۟ وَٱعْبُدُوا۟ رَبَّكُمْ وَٱفْعَلُوا۟ ٱلْخَيْرَ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ ۩ ﴿٧٧﴾
Эй Аллоҳга иймон келтириб, шариатига амал қиладиган зотлар, ёлғиз Аллоҳга ибодат қилиб, намозларингизда рукуъ қилинглар, сажда қилинглар. Кейин эса садақа ва қариндошчилик ришталарини боғлаш каби эзгу ишларни бажаринглар. Шояд, шунда мурод-мақсадингизга етиб, хавфу хатардан нажот топсангизлар
وَجَـٰهِدُوا۟ فِى ٱللَّهِ حَقَّ جِهَادِهِۦ ۚ هُوَ ٱجْتَبَىٰكُمْ وَمَا جَعَلَ عَلَيْكُمْ فِى ٱلدِّينِ مِنْ حَرَجٍۢ ۚ مِّلَّةَ أَبِيكُمْ إِبْرَٰهِيمَ ۚ هُوَ سَمَّىٰكُمُ ٱلْمُسْلِمِينَ مِن قَبْلُ وَفِى هَـٰذَا لِيَكُونَ ٱلرَّسُولُ شَهِيدًا عَلَيْكُمْ وَتَكُونُوا۟ شُهَدَآءَ عَلَى ٱلنَّاسِ ۚ فَأَقِيمُوا۟ ٱلصَّلَوٰةَ وَءَاتُوا۟ ٱلزَّكَوٰةَ وَٱعْتَصِمُوا۟ بِٱللَّهِ هُوَ مَوْلَىٰكُمْ ۖ فَنِعْمَ ٱلْمَوْلَىٰ وَنِعْمَ ٱلنَّصِيرُ ﴿٧٨﴾
و Аллоҳнинг йўлида холис жиҳод қилинглар. У Зот сизларни саралаб олди, динингизни кенг қилиб берди, унда бирон торликни, тангликни, ноқулайликни қўймади. Бу миллат отангиз Иброҳим алайҳиссалом миллатидир. Аллоҳ сизларни олдинги китобларда ҳам, Қуръонда ҳам мусулмонлар, деб номлади. Токи, пайғамбар рисолатни етказгани учун сизларга гувоҳ бўлса, сизлар олдинги умматларга пайғамбарлари рисолатни етказганига гувоҳ бўласизлар. Бунинг учун Аллоҳга шукр қилиб, намозни тўкис адо этинглар, молларингиздан закотини беринглар, Аллоҳга сиғининглар, илтижоқилинглар, ҳамма ишларингизда ёлғиз У Зотга суянинглар. У Зот нақадар яхши Ҳожа ва нақадар яхши Мададкордир.Қуллик қилсангизлар,ҳожалик қилади.Мадад сўрасангизлар беради. Manba: Al-Muxtasar fi tafsiril Qur’anil Karim