سَأَلَ سَآئِلٌۢ بِعَذَابٍۢ وَاقِعٍۢ ﴿١﴾
Мушриклардан бири, мен ва қавмим устига келадиган ўша азоб келса-келақолсин, дея масхаралаб гап қотди. Ҳолбуки, бу азобҚиёмат куни аниқ содир бўлади. للكفرين ليس له دافع
Bosh sahifa›Tafsir›Al-Ma'aarij (70)
Makkiy · 44 oyat
سَأَلَ سَآئِلٌۢ بِعَذَابٍۢ وَاقِعٍۢ ﴿١﴾
Мушриклардан бири, мен ва қавмим устига келадиган ўша азоб келса-келақолсин, дея масхаралаб гап қотди. Ҳолбуки, бу азобҚиёмат куни аниқ содир бўлади. للكفرين ليس له دافع
لِّلْكَـٰفِرِينَ لَيْسَ لَهُۥ دَافِعٌۭ ﴿٢﴾
Бу азобАллоҳга куфр келтирганлар учун бўлиб, уни ҳеч ким тўхтатибқололмайди
مِّنَ ٱللَّهِ ذِى ٱلْمَعَارِجِ ﴿٣﴾
Бу азобюксак мақомлар, фазилатлар ва неъматлар соҳиби улуғАллоҳ томонидандир
تَعْرُجُ ٱلْمَلَـٰٓئِكَةُ وَٱلرُّوحُ إِلَيْهِ فِى يَوْمٍۢ كَانَ مِقْدَارُهُۥ خَمْسِينَ أَلْفَ سَنَةٍۢ ﴿٤﴾
Жаброил ва бошқа фаришталар Қиёмат куни ўша мақомларга кўтариладилар. У кун эллик минг йилга тенг келадиган жуда узун кундир
فَٱصْبِرْ صَبْرًۭا جَمِيلًا ﴿٥﴾
Эй Пайғамбар,чиройли сабр қилинг.Безовта бўлманг,шиква-шикоят қилманг. إن هم يرونه بعيدا
إِنَّهُمْ يَرَوْنَهُۥ بَعِيدًۭا ﴿٦﴾
Улар бу азобнинг бўлиши эҳтимолдан узоқ, амримаҳол деб биладилар. ونرىه قريبا
وَنَرَىٰهُ قَرِيبًۭا ﴿٧﴾
Биз эса унингжуда яқинлигини ва содир бўлишида шубҳа йўқлигини биламиз
يَوْمَ تَكُونُ ٱلسَّمَآءُ كَٱلْمُهْلِ ﴿٨﴾
У кунда осмон худди эритилган мис,тилла ва бошқа металлар каби бўлади
وَتَكُونُ ٱلْجِبَالُ كَٱلْعِهْنِ ﴿٩﴾
Тоғлар худди юнг каби енгил бўлиб қолади. بلغ Qur’on · Tafsir ولا يسٔل حميمحميما
وَلَا يَسْـَٔلُ حَمِيمٌ حَمِيمًۭا ﴿١٠﴾
Бирон дўст яқинидан ҳол-аҳволсўрамайди.Чунки ҳар ким ўзи билан ўзи бўлибқолади
يُبَصَّرُونَهُمْ ۚ يَوَدُّ ٱلْمُجْرِمُ لَوْ يَفْتَدِى مِنْ عَذَابِ يَوْمِئِذٍۭ بِبَنِيهِ ﴿١١﴾
Одамларнинг ҳаммаси яқинларини очиқ-ойдин кўриб туради. Шундай бўлса-да, ҳолатнинг оғирлигидан ҳеч ким ҳеч кимдан ҳол-аҳвол сўрамайди. Дўзахга лойиқ бўлган киши эса азобдан қутулиш учун ўз ўрнига боласини бериб юборишни истайди. وصحبته وأخيه
وَصَـٰحِبَتِهِۦ وَأَخِيهِ ﴿١٢﴾
Хотини ва ака-укаларини ҳам фидоқилибюборгиси келади
وَفَصِيلَتِهِ ٱلَّتِى تُـْٔوِيهِ ﴿١٣﴾
Қийинчиликларда унингёнида турган яқин қариндош-уруғларини ҳам қурбон қилибюборишни истайди
وَمَن فِى ٱلْأَرْضِ جَمِيعًۭا ثُمَّ يُنجِيهِ ﴿١٤﴾
Борингки, ер юзидаги барча инсонлару жинлар ва бошқаларни қурбон қилиб бўлса-да, ўшалар эвазига саломат қолишни,дўзахазобидан қутулишни умид қилади
كَلَّآ ۖ إِنَّهَا لَظَىٰ ﴿١٥﴾
Йўқ,буосий умид қилган нарса ҳечқачон бўлмайди.Охират олови ловиллабёнаётган оловдир. نزاعة للش و
نَزَّاعَةًۭ لِّلشَّوَىٰ ﴿١٦﴾
Олов ҳарорати ва алангасинингшиддатидан бош терисини шилиболади. تدعوا من أدبر وتولى
تَدْعُوا۟ مَنْ أَدْبَرَ وَتَوَلَّىٰ ﴿١٧﴾
Бу олов ҳақдан юз ўгириб, иймон келтирмаган, амал қилмаган кимсаларни ўзига чорлайди
وَجَمَعَ فَأَوْعَىٰٓ ﴿١٨﴾
Мол-дунёни тўплаб,Аллоҳ йўлида сарфлашдан қизғанган кимсаларни ҳам чақиради
۞ إِنَّ ٱلْإِنسَـٰنَ خُلِقَ هَلُوعًا ﴿١٩﴾
Албатта инсон ҳирси кучли қилибяратилгандир. بلغ Qur’on · Tafsir
إِذَا مَسَّهُ ٱلشَّرُّ جَزُوعًۭا ﴿٢٠﴾
Унга касаллик ёки камбағаллик каби бир зарар етса,чидамсизлик қилади
وَإِذَا مَسَّهُ ٱلْخَيْرُ مَنُوعًا ﴿٢١﴾
Уни хурсанд қиладиган тўкин-сочинлик ва бойлик насибэтса,Аллоҳ йўлида сарфлашдан қизғанади
إِلَّا ٱلْمُصَلِّينَ ﴿٢٢﴾
Намозхонлар бундан мустасно.Улар бундай шармандали сифатлардан холидирлар
ٱلَّذِينَ هُمْ عَلَىٰ صَلَاتِهِمْ دَآئِمُونَ ﴿٢٣﴾
Улар намозларида барқарордирлар. Бошқа ишларгаق чалғимасдан, ўз вақтида адоқиладилар
وَٱلَّذِينَ فِىٓ أَمْوَٰلِهِمْ حَقٌّۭ مَّعْلُومٌۭ ﴿٢٤﴾
Уларнингмол-мулкида ҳақдорларга бериладиган, фарз қилинган маълум бир улуш бордир
لِّلسَّآئِلِ وَٱلْمَحْرُومِ ﴿٢٥﴾
Кам таъминланган кишиларга сўрасалар ҳам,сўрамасалар ҳам инъом қиладилар
وَٱلَّذِينَ يُصَدِّقُونَ بِيَوْمِ ٱلدِّينِ ﴿٢٦﴾
Улар Қиёмат кунини - Аллоҳ таоло ҳар бир инсонни ўзига яраша ҳисоб-китоб қиладиган кунни тасдиқлайдиган кишилардир
وَٱلَّذِينَ هُم مِّنْ عَذَابِ رَبِّهِم مُّشْفِقُونَ ﴿٢٧﴾
Улар қилган солиҳ амаллари бўлса-да,Парвардигорларинингазобидан мудом хавфсирайдиган кишилардир. إن عذاب ربهم غيرمأمون
إِنَّ عَذَابَ رَبِّهِمْ غَيْرُ مَأْمُونٍۢ ﴿٢٨﴾
Дарҳақиқат, Аллоҳнинг азоби хатарлидир. Оқил инсон хотиржам бўлиб қолмайди
وَٱلَّذِينَ هُمْ لِفُرُوجِهِمْ حَـٰفِظُونَ ﴿٢٩﴾
Улар авратларини беркитиб,бузуқликлардан узоқ турадилар. بلغ Qur’on · Tafsir
إِلَّا عَلَىٰٓ أَزْوَٰجِهِمْ أَوْ مَا مَلَكَتْ أَيْمَـٰنُهُمْ فَإِنَّهُمْ غَيْرُ مَلُومِينَ ﴿٣٠﴾
Ўзларининг жуфти ҳалоллари ва қўл остиларидаги чўрилари бундан мустасно. Улар билан жинсий алоқада бўлганлари учун айбланмайдилар
فَمَنِ ٱبْتَغَىٰ وَرَآءَ ذَٰلِكَ فَأُو۟لَـٰٓئِكَ هُمُ ٱلْعَادُونَ ﴿٣١﴾
Кимки, юқорида айтибўтилган жуфти ҳалоллари ва чўрилардан бошқасидан фойдаланишни истаса, Аллоҳ қўйган чегараларни бузган бўлади
وَٱلَّذِينَ هُمْ لِأَمَـٰنَـٰتِهِمْ وَعَهْدِهِمْ رَٰعُونَ ﴿٣٢﴾
Улар ўзларига омонат қилинган молиявий ашёлар, сирлар ва бошқа нарсаларни сақлайдилар. Шунингдек, одамлар билан қилган аҳд-паймонларида турадилар.Омонатга хиёнат қилмайдилар ва аҳдларини бузмайдилар
وَٱلَّذِينَ هُم بِشَهَـٰدَٰتِهِمْ قَآئِمُونَ ﴿٣٣﴾
Улар гувоҳликларини талаб қилинганидек адо қиладилар. Уларнинг гувоҳликларига дўстлик ҳам, адоват ҳам таъсир қилмайди
وَٱلَّذِينَ هُمْ عَلَىٰ صَلَاتِهِمْ يُحَافِظُونَ ﴿٣٤﴾
Улар намозларини муҳофаза қиладилар, яъни ўз вақтида, таҳорат билан шошилмай адо этадилар. Уларни намоздан ҳеч нарса чалғитиб юбормайди
أُو۟لَـٰٓئِكَ فِى جَنَّـٰتٍۢ مُّكْرَمُونَ ﴿٣٥﴾
Мана шу фазилатларга эга бўлганлар жаннатлардаги доимий неъматлар ва Аллоҳ таолонинг юзига боқиш бахтига эришиб, иззат-икромда бўладилар
فَمَالِ ٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ قِبَلَكَ مُهْطِعِينَ ﴿٣٦﴾
Эй Пайғамбар, сизни ёлғонга чиқариш учун шошиб-пишаётган қавмингиз мушрикларини сиз томонга нима чорлаяпти ўзи?!
عَنِ ٱلْيَمِينِ وَعَنِ ٱلشِّمَالِ عِزِينَ ﴿٣٧﴾
Сизни ўнгу-сўлингиздан тўда-тўда бўлибўраболганлар?
أَيَطْمَعُ كُلُّ ٱمْرِئٍۢ مِّنْهُمْ أَن يُدْخَلَ جَنَّةَ نَعِيمٍۢ ﴿٣٨﴾
Уларнинг ҳар бири кофирликларида содиқ бўлатуриб, Аллоҳ таоло уларни ноз-неъматга тўла жаннатга киритишини,жаннатнингабадий неъматларидан баҳраманд этишини тама қиляптиларми? بلغ Qur’on · Tafsir
كَلَّآ ۖ إِنَّا خَلَقْنَـٰهُم مِّمَّا يَعْلَمُونَ ﴿٣٩﴾
Уларнингтасаввурлари хом хаёлдир.Биз уларни нимадан яратганимизни ўзлари яхши биладилар.Уларни ҳақир сувдан яратдик. Улар ўзларига ўзлари фойда ҳам, зарар ҳам етказа олмайдиган даражада ожиздирлар. Шундай экан, қандай қилиб, бунчалар катта кетадилар?
فَلَآ أُقْسِمُ بِرَبِّ ٱلْمَشَـٰرِقِ وَٱلْمَغَـٰرِبِ إِنَّا لَقَـٰدِرُونَ ﴿٤٠﴾
Аллоҳ таоло Ўзига, машриқу мағриблар Парвардигорига қасам ичиб, қуёшга, ойга ва бошқа юлдузларга қасам ичиб, албатта Биз қодирмиз, деди
عَلَىٰٓ أَن نُّبَدِّلَ خَيْرًۭا مِّنْهُمْ وَمَا نَحْنُ بِمَسْبُوقِينَ ﴿٤١﴾
Уларни ҳалок қилиб, ўрнига Аллоҳга итоат қилувчи кишиларни алмаштирибқўйишдан ожиз эмасмиз. Уларни йўқ қилиб, ўрниларига бошқаларини келтиришни хоҳлаган пайтимизда мағлуббўлибҳам қолмаймиз
فَذَرْهُمْ يَخُوضُوا۟ وَيَلْعَبُوا۟ حَتَّىٰ يُلَـٰقُوا۟ يَوْمَهُمُ ٱلَّذِى يُوعَدُونَ ﴿٤٢﴾
Эй Пайғамбар, уларни тарк қилинг! То Қуръонда ваъда қилинган Қиёмат кунига рўбарў бўлгунларича ботил ва залолатга ботиб, дунё ҳаётида ўйнаб-кулибюраверсинлар
يَوْمَ يَخْرُجُونَ مِنَ ٱلْأَجْدَاثِ سِرَاعًۭا كَأَنَّهُمْ إِلَىٰ نُصُبٍۢ يُوفِضُونَ ﴿٤٣﴾
У куни худди марра сари чопаётган мусобақачилардек,қабрларидан шошибчиқибкелурлар
خَـٰشِعَةً أَبْصَـٰرُهُمْ تَرْهَقُهُمْ ذِلَّةٌۭ ۚ ذَٰلِكَ ٱلْيَوْمُ ٱلَّذِى كَانُوا۟ يُوعَدُونَ ﴿٤٤﴾
Нигоҳлари ерга қадалган, ўзларини хору зорлик эгаллаган бўлади. Бу кун дунё ҳаётида ваъда қилинган, улар эса назар-писанд қилмаган кундир. Manba: Al-Muxtasar fi tafsiril Qur’anil Karim
Kuzat · takrorla · yoddan ayt · Ro‘yxatsiz