Bosh sahifaTafsirAl-Qalam (68)

Tafsir Al-Qalam (68) — القلم

Makkiy · 52 oyat

Oʻqish · TinglashPDF fayl

نٓ ۚ وَٱلْقَلَمِ وَمَا يَسْطُرُونَ ﴿١﴾

Нун. Бу каби ҳарфлар ҳақида ”Бақара”сурасинингаввалида айтибўтилди. Аллоҳ таоло қаламга ҳамда фаришталар ва одамлар убилан ёзган битикларига қасам ичди

مَآ أَنتَ بِنِعْمَةِ رَبِّكَ بِمَجْنُونٍۢ ﴿٢﴾

Эй Пайғамбар, сиз мажнун эмассиз. Аксинча, Аллоҳ таоло сизга пайғамбарлик неъматини ато этди. Бу гаплар мушрикларнингтуҳматидан бошқа нарса эмас.Сиз улар тўқиётган жунундан батамом поксиз. وإن لك لأجرا غيرممنون

وَإِنَّ لَكَ لَأَجْرًا غَيْرَ مَمْنُونٍۢ ﴿٣﴾

Одамларга рисолатни етказиш йўлида тортган озорларингиз учун сизга битмас-туганмас ажру савоблар бор. وإنك لعل خلق عظيم

وَإِنَّكَ لَعَلَىٰ خُلُقٍ عَظِيمٍۢ ﴿٤﴾

Албатта сиз Қуръон олибкелган улуғхулқ устидасиз. Чунки сиз қуръоний ахлоқни мукаммал суратда эгаллагансиз. فستبصر ويبصرون

فَسَتُبْصِرُ وَيُبْصِرُونَ ﴿٥﴾

Сиз ҳам,анави иймонсизлар ҳам яқинда кўрасизлар-ки,

بِأَييِّكُمُ ٱلْمَفْتُونُ ﴿٦﴾

Ҳақ ошкор бўлганида қайси бирингиз мажнун эканлигингиз юзага чиқади

إِنَّ رَبَّكَ هُوَ أَعْلَمُ بِمَن ضَلَّ عَن سَبِيلِهِۦ وَهُوَ أَعْلَمُ بِٱلْمُهْتَدِينَ ﴿٧﴾

Эй Пайғамбар, Аллоҳ таоло ким йўлдан озиб кетганини ҳам, ким тўғри йўлда кетаётганини ҳам билади. У Зот йўлдан адашганлар мушриклар эканини ва тўғри йўлни топган сиз эканингизни жуда яхши билади

فَلَا تُطِعِ ٱلْمُكَذِّبِينَ ﴿٨﴾

Эй Пайғамбар,сиз олибкелган динни ёлғонга чиқараётган кимсаларга бўйин эгманг! ود والو تدهن فيدهنون

وَدُّوا۟ لَوْ تُدْهِنُ فَيُدْهِنُونَ ﴿٩﴾

Сизнинг диннинг зарарига уларга лутф кўрсатиб мулойим бўлишингизни орзу қиладилар. Шунда улар ҳам сизга лутф кўрсатиб, мулойим бўлмоқчи бўладилар. بلغ Qur’on · Tafsir ولاتطع كل حلاف مهين

وَلَا تُطِعْ كُلَّ حَلَّافٍۢ مَّهِينٍ ﴿١٠﴾

Сиз кўп ноҳақ қасам ичадиган қасамхўр пасткашга бўйинсунманг

هَمَّازٍۢ مَّشَّآءٍۭ بِنَمِيمٍۢ ﴿١١﴾

Одамларнингорасида низотарқатиш учун тинмай чақимчилик қилиб, ғийбат қилибюрадиган нокасга. م ناع للخير معتد أثيم

مَّنَّاعٍۢ لِّلْخَيْرِ مُعْتَدٍ أَثِيمٍ ﴿١٢﴾

Тинимсиз яхшиликни қизғанадиган, одамларнинг обрўси, моли ва жонига тажовуз қиладиган, гуноҳга ботган осийга. عتلبعد ذلك زنيم

عُتُلٍّۭ بَعْدَ ذَٰلِكَ زَنِيمٍ ﴿١٣﴾

Қўпол ва насаби бетайинга. أن كان ذا مال وبنين

أَن كَانَ ذَا مَالٍۢ وَبَنِينَ ﴿١٤﴾

У серфарзанд ва бадавлат бўлгани туфайли Аллоҳ ва УнингРасулига иймон келтиришни ўзига эп кўрмади

إِذَا تُتْلَىٰ عَلَيْهِ ءَايَـٰتُنَا قَالَ أَسَـٰطِيرُ ٱلْأَوَّلِينَ ﴿١٥﴾

Унга оятларимиз ўқиб берилганда: ”Бу аввалгилардан нақл қилинган хурофотлардир”, дейди

سَنَسِمُهُۥ عَلَى ٱلْخُرْطُومِ ﴿١٦﴾

Тез кунларда Биз унингбурнига ҳеч қачон йўқолмайдиган тамғани босамиз

إِنَّا بَلَوْنَـٰهُمْ كَمَا بَلَوْنَآ أَصْحَـٰبَ ٱلْجَنَّةِ إِذْ أَقْسَمُوا۟ لَيَصْرِمُنَّهَا مُصْبِحِينَ ﴿١٧﴾

Биз анави мушрикларни худди боғэгаларини синаганимиз каби қаҳатчилик ва очлик билан синадик.Боғэгалари мискинлар ебқўймасин, дебмеваларини эрта тонгда зудлик билан йиғиболишга қасам ичган эдилар. ولا يستثنون

وَلَا يَسْتَثْنُونَ ﴿١٨﴾

Қасамларига "иншооллоҳ" сўзини қўшиб айтмагандилар

فَطَافَ عَلَيْهَا طَآئِفٌۭ مِّن رَّبِّكَ وَهُمْ نَآئِمُونَ ﴿١٩﴾

Аллоҳ таоло боғ эгалари ухлаётган пайтда уни ёндириб юборди. Олов уни куйдириб битирди. Эгалари оловни даф қилолмадилар. بلغ Qur’on · Tafsir

فَأَصْبَحَتْ كَٱلصَّرِيمِ ﴿٢٠﴾

Зим-зиё тундек қорайибкетди. فتنادوا مص بحين

فَتَنَادَوْا۟ مُصْبِحِينَ ﴿٢١﴾

Тонг ёришгач, бир-бирини чақирдилар

أَنِ ٱغْدُوا۟ عَلَىٰ حَرْثِكُمْ إِن كُنتُمْ صَـٰرِمِينَ ﴿٢٢﴾

Улар бир-бирларига: ”Ҳосилингизни камбағал бечоралар келиб қолишидан олдин йиғиб олмоқчи бўлсангиз, барвақт чиқинглар”, дедилар

فَٱنطَلَقُوا۟ وَهُمْ يَتَخَـٰفَتُونَ ﴿٢٣﴾

Улар бир-бирларига паст овозда пичирлаб, шошилибжўнабкетдилар

أَن لَّا يَدْخُلَنَّهَا ٱلْيَوْمَ عَلَيْكُم مِّسْكِينٌۭ ﴿٢٤﴾

Бир-бирларига: ”Бугун боғга бирон мискин кириб қолмасин”, деб пичирлардилар. وغدواعل حرد قدرين

وَغَدَوْا۟ عَلَىٰ حَرْدٍۢ قَـٰدِرِينَ ﴿٢٥﴾

Улар ҳосилларига мискинларни яқин йўлатмасликка қарор қилиб, эрта тонгда йўлга отландилар

فَلَمَّا رَأَوْهَا قَالُوٓا۟ إِنَّا لَضَآلُّونَ ﴿٢٦﴾

Куйиб битган боғни кўришгач, бир-бирларига: ”Боғимизнинг йўлини йўқотиб қўйдик, адашдик”, дедилар. بل نحن محرومون

بَلْ نَحْنُ مَحْرُومُونَ ﴿٢٧﴾

”Мискинларни йўлатмасликка қарор қилганимиз учун ҳосилдан қуруқ қолибмиз”. قال أوسطهم ألم أقل ل كم لولا تسبحون

قَالَ أَوْسَطُهُمْ أَلَمْ أَقُل لَّكُمْ لَوْلَا تُسَبِّحُونَ ﴿٢٨﴾

Уларнинг инсофлироғи: ”Сизлар камбағал бечораларга ҳосилдан бермасликка қарор қилганингизда: ”Аллоҳга тасбеҳ айтиб, тавба қилмайсизларми?!”, демаганмидим”, деди

قَالُوا۟ سُبْحَـٰنَ رَبِّنَآ إِنَّا كُنَّا ظَـٰلِمِينَ ﴿٢٩﴾

Бўлар иш бўлгач улар: ”Парвардигоримизни поклаймиз. Бизлар ҳақиқатан ҳам боғимиздаги меваларга фақирларни яқин йўлатмасликка қарор қилиб, ўзимизга ўзимиз зулм қилдик”, дедилар. بلغ Qur’on · Tafsir فأقبل بعضهم عل بعض يتلومون

فَأَقْبَلَ بَعْضُهُمْ عَلَىٰ بَعْضٍۢ يَتَلَـٰوَمُونَ ﴿٣٠﴾

Айбни бир-бирларига тўнкай бошладилар

قَالُوا۟ يَـٰوَيْلَنَآ إِنَّا كُنَّا طَـٰغِينَ ﴿٣١﴾

Улар қаттиқ пушаймон бўлиб: ”Шўримиз қурсин! Фақирларнинг ҳаққини бермасдан ҳаддимиздан ошибмиз”, дедилар

عَسَىٰ رَبُّنَآ أَن يُبْدِلَنَا خَيْرًۭا مِّنْهَآ إِنَّآ إِلَىٰ رَبِّنَا رَٰغِبُونَ ﴿٣٢﴾

Парвардигоримиз боғимиз ўрнига янада яхшироғини берса, қани эди. Биз ёлғиз Парвардигоримиздан умидвормиз.Афвни ҳам,яхшиликни ҳам Ўзидан сўраймиз,Ўзидан умид қиламиз

كَذَٰلِكَ ٱلْعَذَابُ ۖ وَلَعَذَابُ ٱلْـَٔاخِرَةِ أَكْبَرُ ۚ لَوْ كَانُوا۟ يَعْلَمُونَ ﴿٣٣﴾

Гуноҳ қилган кимсаларни мана шундай ризқдан маҳрум қилиб азоблаймиз. Агар билсалар, охират азоби янада каттароқдир. У ердаги азоб узлуксиз ва шиддатлидир

إِنَّ لِلْمُتَّقِينَ عِندَ رَبِّهِمْ جَنَّـٰتِ ٱلنَّعِيمِ ﴿٣٤﴾

Аллоҳнингбуйруқларини бажариб,тақиқларидан тийилган тақводорлар учун Парвардигорлари ҳузурида битмас- туганмас неъматларга тўла жаннатлар бордир

أَفَنَجْعَلُ ٱلْمُسْلِمِينَ كَٱلْمُجْرِمِينَ ﴿٣٥﴾

Макка мушриклари хомтама бўлганларидек, ҳисоб-китобда мусулмонларни кофирларларга тенглаштирармидик?! مالكم كيف تحكمون

مَا لَكُمْ كَيْفَ تَحْكُمُونَ ﴿٣٦﴾

Эй мушриклар, сизларга нима бўлди ўзи, қандай қилиббу қадар адолатсиз ва нотўғри ҳукм чиқарасизлар?! أم لكم كتب فيهتدرسون

أَمْ لَكُمْ كِتَـٰبٌۭ فِيهِ تَدْرُسُونَ ﴿٣٧﴾

Ёки сизларнингкитобингиз бор-у ундан осий ва итоаткорнингтенглиги ҳақида ўқиболяпсизларми? إن لكم فيه لما تخيرون

إِنَّ لَكُمْ فِيهِ لَمَا تَخَيَّرُونَ ﴿٣٨﴾

Ўша китобда охиратда сизлар учун ўзларингиз истаган нарсалар муҳайё қилинади, дейилганми? بلغ Qur’on · Tafsir

أَمْ لَكُمْ أَيْمَـٰنٌ عَلَيْنَا بَـٰلِغَةٌ إِلَىٰ يَوْمِ ٱلْقِيَـٰمَةِ ۙ إِنَّ لَكُمْ لَمَا تَحْكُمُونَ ﴿٣٩﴾

Ёки сизларда Қиёмат кунига қадар сизлар нима ҳукм қилсангизлар, ўша бўлаверишини тақозо қиладиган, қасамлар билан таъкидланган аҳд-паймонимиз борми?! سلهم أي هم بذلك زعيم

سَلْهُمْ أَيُّهُم بِذَٰلِكَ زَعِيمٌ ﴿٤٠﴾

Эй Пайғамбар,бугапни гапираётганлардан сўранг-чи,қайси бирлари бунга кафилбўла олар экан?!

أَمْ لَهُمْ شُرَكَآءُ فَلْيَأْتُوا۟ بِشُرَكَآئِهِمْ إِن كَانُوا۟ صَـٰدِقِينَ ﴿٤١﴾

Ёки ҳисоб-китобда уларни мўминлар билан тенглаштирадиган Аллоҳдан ўзга шериклари-худолари борми?! Шу даъволари рост бўлса,ўша шерикларини ҳам олибкелсинлар!

يَوْمَ يُكْشَفُ عَن سَاقٍۢ وَيُدْعَوْنَ إِلَى ٱلسُّجُودِ فَلَا يَسْتَطِيعُونَ ﴿٤٢﴾

Қиёмат куни даҳшатлари зоҳир бўлгач, Парвардигоримиз болдирини очади, одамлар саждага чақириладилар. Мўминлар сажда қиладилар. Кофирлар ва мунофиқлар эса (умуртқалари қотибқолгани туфайли) сажда қилолмай қоладилар

خَـٰشِعَةً أَبْصَـٰرُهُمْ تَرْهَقُهُمْ ذِلَّةٌۭ ۖ وَقَدْ كَانُوا۟ يُدْعَوْنَ إِلَى ٱلسُّجُودِ وَهُمْ سَـٰلِمُونَ ﴿٤٣﴾

Уларнинг хорликдан кўзлари ерга қадалади, надомат ва шармандалик қоплаб олади. Дунё ҳаётида улар Аллоҳ учун сажда қилишга чақирилар эдилар. Ўшанда соғ-саломат, яъни сажда қилишга қодир эдилар

فَذَرْنِى وَمَن يُكَذِّبُ بِهَـٰذَا ٱلْحَدِيثِ ۖ سَنَسْتَدْرِجُهُم مِّنْ حَيْثُ لَا يَعْلَمُونَ ﴿٤٤﴾

Эй Пайғамбар алайҳиссалом, сизга нозил қилинган Қуръонни ёлғонга чиқарувчи кимсаларни Менга қўйибберинг. Яқинда уларни азобга дучор қиламиз. Арқонни узун ташлаб, макр-ҳийла қилаётганимизни, аста-секин азоб- уқубатларга ҳайдаётганимизни сезмай ҳам қоладилар

وَأُمْلِى لَهُمْ ۚ إِنَّ كَيْدِى مَتِينٌ ﴿٤٥﴾

Гуноҳларида давом этишлари учун уларга бироз муҳлат бериб қўяман. Куфр аҳли ва Қуръонни ёлғонга чиқарувчиларга азобим жуда қаттиқдир. Улар мендан қочибкетолмайдилар, азобимдан қутулибқололмайдилар. أم تسٔلهم أجرا فهم من مغرم مثقلون

أَمْ تَسْـَٔلُهُمْ أَجْرًۭا فَهُم مِّن مَّغْرَمٍۢ مُّثْقَلُونَ ﴿٤٦﴾

Эй Пайғамбар алайҳиссалом, сиз даъватингиз учун улардан ҳақ талаб қилдингизмики, шуни оғир олиб улар сиздан юз ўгирсалар?! Аслида бунинг тескариси-ку, сиз улардан ҳақ талаб қилмадингиз-ку! Хўш, унда сизга эргашишларидан нима тўсқинлик қиляпти?! بلغ Qur’on · Tafsir

أَمْ عِندَهُمُ ٱلْغَيْبُ فَهُمْ يَكْتُبُونَ ﴿٤٧﴾

Ёки уларда сизга қарши истаган ҳужжатларни ёзиболаверадиган ғайбилми борми?!

فَٱصْبِرْ لِحُكْمِ رَبِّكَ وَلَا تَكُن كَصَاحِبِ ٱلْحُوتِ إِذْ نَادَىٰ وَهُوَ مَكْظُومٌۭ ﴿٤٨﴾

Эй Пайғамбар алайҳиссалом, Аллоҳ таоло кофирларга бироз муҳлат бериб қўйганига сабр қилинг. Қавмидан сиқилган наҳанг соҳиби Юнус алайҳиссалом каби бесабр бўлманг. Ўшанда у денгиз қоронғулигида, наҳанг қорнидаги зулматда ғамга ботиб, Парвардигорига нидоқилган эди

لَّوْلَآ أَن تَدَٰرَكَهُۥ نِعْمَةٌۭ مِّن رَّبِّهِۦ لَنُبِذَ بِٱلْعَرَآءِ وَهُوَ مَذْمُومٌۭ ﴿٤٩﴾

Агар унга Аллоҳнинграҳмати етмаганида наҳангуни қуруқликка маломатга учраган ҳолида улоқтирган бўлар эди

فَٱجْتَبَـٰهُ رَبُّهُۥ فَجَعَلَهُۥ مِنَ ٱلصَّـٰلِحِينَ ﴿٥٠﴾

Кейин Парвардигори уни танлаболиб,солиҳ бандаларидан қилди

وَإِن يَكَادُ ٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ لَيُزْلِقُونَكَ بِأَبْصَـٰرِهِمْ لَمَّا سَمِعُوا۟ ٱلذِّكْرَ وَيَقُولُونَ إِنَّهُۥ لَمَجْنُونٌۭ ﴿٥١﴾

Аллоҳга куфр келтирган ва пайғамбарини ёлғонга чиқарган кимсалар сизга нозил бўлган Қуръонни эшитганларида тикилган қаттиқ назарлари билан сизни йиқитаёзадилар. Ҳавои нафсларига эргашиб, Ҳақдан юз ўгириб: ”Буни олибкелган пайғамбар аниқ мажнундир”, дейдилар. وما هو إلا ذكر للعلمين

وَمَا هُوَ إِلَّا ذِكْرٌۭ لِّلْعَـٰلَمِينَ ﴿٥٢﴾

Ҳолбуки, сизга нозил қилинган Қуръон одамлару жинларга насиҳат ва эслатма, холос. Manba: Al-Muxtasar fi tafsiril Qur’anil Karim

Oʻrgan · Al-Qalam — القلم

Kuzat · takrorla · yoddan ayt · Ro‘yxatsiz

Tafsir · 31 til