Bosh sahifaTafsirAr-Rahmaan (55)

Tafsir Ar-Rahmaan (55) — الرحمن

Madaniy · 78 oyat

Oʻqish · TinglashPDF fayl

ٱلرَّحْمَـٰنُ ﴿١﴾

Меҳрибон. Раҳмати бепоён

عَلَّمَ ٱلْقُرْءَانَ ﴿٢﴾

Инсонларга Қуръонни ёдлашини ҳам,тушунишини ҳам қулай қилибўргатди

خَلَقَ ٱلْإِنسَـٰنَ ﴿٣﴾

Инсонни расо қилиб яратди. Шаклини гўзал қилди

عَلَّمَهُ ٱلْبَيَانَ ﴿٤﴾

Унга қалбидаги гапларни айта олишни, ёза олишни ўргатди

ٱلشَّمْسُ وَٱلْقَمَرُ بِحُسْبَانٍۢ ﴿٥﴾

Қуёш ҳам, ой ҳам аниқ ўлчабқўйилган. Ўта пухта ҳисоббилан юрадилар. Токи одамлар йиллар сонини ва ҳисобни билиб турсинлар

وَٱلنَّجْمُ وَٱلشَّجَرُ يَسْجُدَانِ ﴿٦﴾

Юрмайдиган, жилмайдиган ўт-ўланлар ҳам, дов-дарахтлар ҳам Аллоҳга сажда қиладилар, бўйсунадилар

وَٱلسَّمَآءَ رَفَعَهَا وَوَضَعَ ٱلْمِيزَانَ ﴿٧﴾

Самони заминга бир шифт қилибердан баланд кўтарди. Замин узра адолатни ўрнатди. Бандаларини ҳам шунга буюрди

أَلَّا تَطْغَوْا۟ فِى ٱلْمِيزَانِ ﴿٨﴾

Эй инсонлар, тош-тарозида ҳаддингиздан ошиб, тортибберишда ҳам, ўлчабберишда ҳам хиёнат қилмаслигингиз учун Аллоҳ адолатни ўрнатди

وَأَقِيمُوا۟ ٱلْوَزْنَ بِٱلْقِسْطِ وَلَا تُخْسِرُوا۟ ٱلْمِيزَانَ ﴿٩﴾

Ўзаро адолат билан ўлчанглар. Тортиб беришда ҳам, ўлчаб беришда ҳам бировнинг ҳақини уриб қолманглар. بلغ Qur’on · Tafsir

وَٱلْأَرْضَ وَضَعَهَا لِلْأَنَامِ ﴿١٠﴾

Заминни махлуқотлар қўним топишлари учун ўшаларга мослабқўйди

فِيهَا فَـٰكِهَةٌۭ وَٱلنَّخْلُ ذَاتُ ٱلْأَكْمَامِ ﴿١١﴾

Унда мевали дарахтлар ҳамда ичидан хурмомеваси чиқадиган гулкосали хурмодарахтлари бор

وَٱلْحَبُّ ذُو ٱلْعَصْفِ وَٱلرَّيْحَانُ ﴿١٢﴾

Заминда гуручва арпа каби сомонли донлар ҳамда хушбўй ҳид таратувчи райҳонлар бор

فَبِأَىِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ ﴿١٣﴾

Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?!

خَلَقَ ٱلْإِنسَـٰنَ مِن صَلْصَـٰلٍۢ كَٱلْفَخَّارِ ﴿١٤﴾

Одам алайҳиссаломни пишган лой каби овоз чиқарадиган қуруқ лойдан яратди

وَخَلَقَ ٱلْجَآنَّ مِن مَّارِجٍۢ مِّن نَّارٍۢ ﴿١٥﴾

Жинлар отасини эса тутунсиз оловдан яратди

فَبِأَىِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ ﴿١٦﴾

Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?!

رَبُّ ٱلْمَشْرِقَيْنِ وَرَبُّ ٱلْمَغْرِبَيْنِ ﴿١٧﴾

Қишин-ёзин қуёшнинг икки чиқадиган тарафининг ҳам Парвардигори, икки ботадиган тарафининг ҳам Парвардигори

فَبِأَىِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ ﴿١٨﴾

Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?! بلغ Qur’on · Tafsir

مَرَجَ ٱلْبَحْرَيْنِ يَلْتَقِيَانِ ﴿١٩﴾

Тузли денгиз билан ширин сувли дарёни учрашадиган қилиб аралаштирди. Инсон кўзи уларни бир-бирига аралашиб кетгандек кўради. بينهما برزخ لا يبغيان

بَيْنَهُمَا بَرْزَخٌۭ لَّا يَبْغِيَانِ ﴿٢٠﴾

Ўрталарида бир тўсиқ бўлиб, бири иккинчисига ўта олмайди. Ширин сувли дарё ширин сувлигича, тузли денгиз эса тузлигича қолаверади

فَبِأَىِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ ﴿٢١﴾

Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?!

يَخْرُجُ مِنْهُمَا ٱللُّؤْلُؤُ وَٱلْمَرْجَانُ ﴿٢٢﴾

Буикки денгиз-дарёдан катта ва кичик дурлар чиқади

فَبِأَىِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ ﴿٢٣﴾

Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?!

وَلَهُ ٱلْجَوَارِ ٱلْمُنشَـَٔاتُ فِى ٱلْبَحْرِ كَٱلْأَعْلَـٰمِ ﴿٢٤﴾

Денгизларда баланд тоғлардек сузибюрадиган кемалар ҳам ёлғиз Аллоҳнингтасарруфидадир

فَبِأَىِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ ﴿٢٥﴾

Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?! كل من عليهافان

كُلُّ مَنْ عَلَيْهَا فَانٍۢ ﴿٢٦﴾

Ер юзидаги ҳамма халойиқ ҳалок бўлади. Бунга шак-шубҳа йўқ

وَيَبْقَىٰ وَجْهُ رَبِّكَ ذُو ٱلْجَلَـٰلِ وَٱلْإِكْرَامِ ﴿٢٧﴾

Эй Пайғамбар, Буюк, олийжаноб, бандаларига фазлу марҳаматли Парвардигорингизнинг Ўзигина боқий қолур. У Зот ҳечқачон фоний бўлмас. بلغ Qur’on · Tafsir

فَبِأَىِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ ﴿٢٨﴾

Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?!

يَسْـَٔلُهُۥ مَن فِى ٱلسَّمَـٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضِ ۚ كُلَّ يَوْمٍ هُوَ فِى شَأْنٍۢ ﴿٢٩﴾

Самолардаги фаришталар ҳам, ердаги инсу жин ҳам ўз эҳтиёжларини Аллоҳдан сўрайдилар. У Зот ҳар куни бандаларининг иши билан бўлади. Тирилтиради, ўлдиради, ризқ беради. Ва ҳоказо

فَبِأَىِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ ﴿٣٠﴾

Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?!

سَنَفْرُغُ لَكُمْ أَيُّهَ ٱلثَّقَلَانِ ﴿٣١﴾

Эй инсу жинлар, яқинда сизларни ҳисоб-китоб қилиш учун бўшаймиз. Ўшанда ҳар бир инсу жин қилган амалига яраша жазоёки мукофотини олади

فَبِأَىِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ ﴿٣٢﴾

Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?!

يَـٰمَعْشَرَ ٱلْجِنِّ وَٱلْإِنسِ إِنِ ٱسْتَطَعْتُمْ أَن تَنفُذُوا۟ مِنْ أَقْطَارِ ٱلسَّمَـٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضِ فَٱنفُذُوا۟ ۚ لَا تَنفُذُونَ إِلَّا بِسُلْطَـٰنٍۢ ﴿٣٣﴾

Аллоҳ Қиёмат куни жин ва инс жамоаси тўпланган пайтда шундай дейди:"Эй жин ва инс жамоаси,агар осмонлару ер ҳудудларидан ўтиб кетишга бирон туйнук топа олсангизлар, ўтиб кетаверинглар. Бу ишни бир куч-қувват ва ҳужжатсиз ҳаргиз қила олмассизлар. Сизларда бу нарсалар қаёқдан ҳам бўлсин?!

فَبِأَىِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ ﴿٣٤﴾

Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?! يرسل عليكما شواظ من نار ونحاس فلا تنتصران

يُرْسَلُ عَلَيْكُمَا شُوَاظٌۭ مِّن نَّارٍۢ وَنُحَاسٌۭ فَلَا تَنتَصِرَانِ ﴿٣٥﴾

Эй инсу жинлар, устингизга тутунсиз олов алангаси ва оловсиз тутуннингўзи юборилур. Ундан қутула олмассизлар. بلغ Qur’on · Tafsir

فَبِأَىِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ ﴿٣٦﴾

Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?!

فَإِذَا ٱنشَقَّتِ ٱلسَّمَآءُ فَكَانَتْ وَرْدَةًۭ كَٱلدِّهَانِ ﴿٣٧﴾

Фаришталар тушиши учун самоёрилиб,мой каби қизарибқолганида

فَبِأَىِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ ﴿٣٨﴾

Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?! ن

فَيَوْمَئِذٍۢ لَّا يُسْـَٔلُ عَن ذَنۢبِهِۦٓ إِنسٌۭ وَلَا جَآنٌّۭ ﴿٣٩﴾

Мана шубуюк кунда инсон ҳам,жин ҳам гуноҳидан сўралмайди.Чунки Аллоҳ ҳаммасини билади

فَبِأَىِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ ﴿٤٠﴾

Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?!

يُعْرَفُ ٱلْمُجْرِمُونَ بِسِيمَـٰهُمْ فَيُؤْخَذُ بِٱلنَّوَٰصِى وَٱلْأَقْدَامِ ﴿٤١﴾

Қиёмат куни жиноятчилар ўзларига хос белгилари билан ажралиб турадилар. Уларнингюзлари қорайиб, кўзлари эса кўкарибкетган бўлади.Пешоналари билан оёқлари бир қилиниб,дўзахга улоқтириладилар

فَبِأَىِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ ﴿٤٢﴾

Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?!

هَـٰذِهِۦ جَهَنَّمُ ٱلَّتِى يُكَذِّبُ بِهَا ٱلْمُجْرِمُونَ ﴿٤٣﴾

Уларга зуғум билан шундай дейилади: "Жиноятчилар у дунёда ёлғонга чиқарган жаҳаннам мана шу. Уни ўз кўзлари билан кўрибтурибдилар.Энди инкор қила олмайдилар". يطوفون بينها وبين حميم ءان

يَطُوفُونَ بَيْنَهَا وَبَيْنَ حَمِيمٍ ءَانٍۢ ﴿٤٤﴾

Жаҳаннам билан ўта қайноқ сув ўртасида бориб-келибюраверадилар. بلغ Qur’on · Tafsir

فَبِأَىِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ ﴿٤٥﴾

Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?! ولمن خاف مقام ربه جنتان

وَلِمَنْ خَافَ مَقَامَ رَبِّهِۦ جَنَّتَانِ ﴿٤٦﴾

Парвардигори ҳузурида туришдан қўрқиб,иймон келтирган ва яхши амаллар қилган кишилар учун икки жаннат бор

فَبِأَىِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ ﴿٤٧﴾

Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?!

ذَوَاتَآ أَفْنَانٍۢ ﴿٤٨﴾

Буикки жаннатнингкатта-катта мевали шох-новдалари бор

فَبِأَىِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ ﴿٤٩﴾

Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?! فيهما عينان تجريان

فِيهِمَا عَيْنَانِ تَجْرِيَانِ ﴿٥٠﴾

Буикки жаннатда сувлари оқибтурадиган икки булоқ бор

فَبِأَىِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ ﴿٥١﴾

Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?! فيهما من كل فكهة زوجان

فِيهِمَا مِن كُلِّ فَـٰكِهَةٍۢ زَوْجَانِ ﴿٥٢﴾

Иккисида ҳар бир мевадан икки нави бор

فَبِأَىِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ ﴿٥٣﴾

Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?! بلغ Qur’on · Tafsir

مُتَّكِـِٔينَ عَلَىٰ فُرُشٍۭ بَطَآئِنُهَا مِنْ إِسْتَبْرَقٍۢ ۚ وَجَنَى ٱلْجَنَّتَيْنِ دَانٍۢ ﴿٥٤﴾

Астарлари шойидан бўлган кўрпачаларда ястаниб ўтирадилар. Икки жаннатдан териб олинган мевалар уларга яқин жойга олиб келиб қўйилади. Улардан туриб ҳам, ўтириб ҳам, ёнбошлаб ҳам олаверадилар

فَبِأَىِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ ﴿٥٥﴾

Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?!ن

فِيهِنَّ قَـٰصِرَٰتُ ٱلطَّرْفِ لَمْ يَطْمِثْهُنَّ إِنسٌۭ قَبْلَهُمْ وَلَا جَآنٌّۭ ﴿٥٦﴾

Жаннатларда ўз жуфтларидан бошқага қиё ҳам боқмаган жононлар бор. Турмуш қуришларидан олдин уларга бирон инс ҳам,жин ҳам тегинмаган

فَبِأَىِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ ﴿٥٧﴾

Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?!

كَأَنَّهُنَّ ٱلْيَاقُوتُ وَٱلْمَرْجَانُ ﴿٥٨﴾

Улар гўзаллик ва ранги тиниқликда ёқут ва маржонларга ўхшайдилар

فَبِأَىِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ ﴿٥٩﴾

Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?!

هَلْ جَزَآءُ ٱلْإِحْسَـٰنِ إِلَّا ٱلْإِحْسَـٰنُ ﴿٦٠﴾

Парвардигорига итоат этиш билан яхшилик қилган одамнингмукофоти Аллоҳ уни яхшилабтақдирлашидир

فَبِأَىِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ ﴿٦١﴾

Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?! ومن دونهما جنتان

وَمِن دُونِهِمَا جَنَّتَانِ ﴿٦٢﴾

Мазкур икки жаннатдан қуйироқда яна икки жаннат бор. بلغ Qur’on · Tafsir

فَبِأَىِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ ﴿٦٣﴾

Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?!

مُدْهَآمَّتَانِ ﴿٦٤﴾

Икки жаннат ҳам тўқ яшилрангда

فَبِأَىِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ ﴿٦٥﴾

Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?! فيهما عينان نض اختان

فِيهِمَا عَيْنَانِ نَضَّاخَتَانِ ﴿٦٦﴾

Бу икки жаннатда жуда қаттиқ отилибтурадиган, суви ҳеч қачон тугабқолмайдиган икки булоқ бор

فَبِأَىِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ ﴿٦٧﴾

Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?! فيهما فكهة ونخل ورمان

فِيهِمَا فَـٰكِهَةٌۭ وَنَخْلٌۭ وَرُمَّانٌۭ ﴿٦٨﴾

Бу икки жаннатда кўп мевалар, катта хурмова анорлар бор

فَبِأَىِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ ﴿٦٩﴾

Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?! فيهن خيرت حسان

فِيهِنَّ خَيْرَٰتٌ حِسَانٌۭ ﴿٧٠﴾

Бу жаннатларда хуш хулқли, гўзал юзли жононлар бор

فَبِأَىِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ ﴿٧١﴾

Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?! بلغ Qur’on · Tafsir

حُورٌۭ مَّقْصُورَٰتٌۭ فِى ٱلْخِيَامِ ﴿٧٢﴾

Ўзини асраб,чодирлардан чиқмаган ҳурлар бор

فَبِأَىِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ ﴿٧٣﴾

Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?! ن

لَمْ يَطْمِثْهُنَّ إِنسٌۭ قَبْلَهُمْ وَلَا جَآنٌّۭ ﴿٧٤﴾

Никоҳланишларидан олдин уларга бирон инсон ҳам,жин ҳам тегинмаган

فَبِأَىِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ ﴿٧٥﴾

Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?! متكٔينعل رفرف خضروعبقرى حسان

مُتَّكِـِٔينَ عَلَىٰ رَفْرَفٍ خُضْرٍۢ وَعَبْقَرِىٍّ حِسَانٍۢ ﴿٧٦﴾

Яшил ғилофли ёстиқлар ва гўзал гиламлар устида ястанибўтирадилар

فَبِأَىِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ ﴿٧٧﴾

Бас, эй жинлар ва инсонлар, Парвардигорингизнинг сизларга ато этган бу қадар мўл неъматларидан қайси бирини ёлғон дейсизлар?!

تَبَـٰرَكَ ٱسْمُ رَبِّكَ ذِى ٱلْجَلَـٰلِ وَٱلْإِكْرَامِ ﴿٧٨﴾

Буюк, бандаларига фазлу марҳаматли Парвардигорингизнингноми улуғва эзгуликларга тўла бўлди. Manba: Al-Muxtasar fi tafsiril Qur’anil Karim

Oʻrgan · Ar-Rahmaan — الرحمن

Kuzat · takrorla · yoddan ayt · Ro‘yxatsiz

Tafsir · 31 til