Bosh sahifaTafsirAl-Ahqaf (46)

Tafsir Al-Ahqaf (46) — الأحقاف

Makkiy · 35 oyat

Oʻqish · TinglashPDF fayl

حمٓ ﴿١﴾

Бундай ҳарфлар ҳақида "Бақара" сурасинингаввалида айтибўтилди

تَنزِيلُ ٱلْكِتَـٰبِ مِنَ ٱللَّهِ ٱلْعَزِيزِ ٱلْحَكِيمِ ﴿٢﴾

Қуръон ҳаммадан Ғолиб, Азиз ҳамда ҳар бир яратишини, тақдирини ва шариатини ҳикмат билан қиладиган Ҳаким Зот тарафидан нозилқилинган. م

مَا خَلَقْنَا ٱلسَّمَـٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضَ وَمَا بَيْنَهُمَآ إِلَّا بِٱلْحَقِّ وَأَجَلٍۢ مُّسَمًّۭى ۚ وَٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ عَمَّآ أُنذِرُوا۟ مُعْرِضُونَ ﴿٣﴾

Осмонлару ерни ва улар орасидаги нарсаларни бекорга яратмадик. Ҳаммасини ҳақ ва етук ҳикмат билан яратдик. Токи, улардан айримларини бандалар танисинлар, билсинлар ва ёлғиз Аллоҳга ибодат қилиб, У Зотга ширк келтирмасинлар. Заминдаги халифалик вазифаларини фақат Аллоҳга аён бўлган муддатга қадар ҳалол бажарсинлар. Аллоҳга куфр келтирган кимсалар эса Аллоҳнинг китобида келган огоҳлантиришлардан юз ўгирадилар, уларга парво қилмайдилар

قُلْ أَرَءَيْتُم مَّا تَدْعُونَ مِن دُونِ ٱللَّهِ أَرُونِى مَاذَا خَلَقُوا۟ مِنَ ٱلْأَرْضِ أَمْ لَهُمْ شِرْكٌۭ فِى ٱلسَّمَـٰوَٰتِ ۖ ٱئْتُونِى بِكِتَـٰبٍۢ مِّن قَبْلِ هَـٰذَآ أَوْ أَثَـٰرَةٍۢ مِّنْ عِلْمٍ إِن كُنتُمْ صَـٰدِقِينَ ﴿٤﴾

Эй Пайғамбар, анави ҳақдан юз ўгираётган мушрикларга айтинг: "Аллоҳни қўйиб ибодат қилаётган бутларингиз ҳақида бир гапирибберинглар-чи. Улар ердан нималарни яратган?Тоғни яратганларми?Дарёни яратганларми? Ёки уларнинг осмонларни яратишда Аллоҳ билан шерикчилиги борми? Агар, бутларимиз маъбудликка лойиқ, деган даъволарингиз рост бўлса, Қуръондан олдин Аллоҳ тарафидан нозил қилинган бир китобни ёки олдингилардан қолган бирон илмий белгини келтиринглар-чи"

وَمَنْ أَضَلُّ مِمَّن يَدْعُوا۟ مِن دُونِ ٱللَّهِ مَن لَّا يَسْتَجِيبُ لَهُۥٓ إِلَىٰ يَوْمِ ٱلْقِيَـٰمَةِ وَهُمْ عَن دُعَآئِهِمْ غَـٰفِلُونَ ﴿٥﴾

Аллоҳни қўйиб, то Қиёматга қадар бирон дуони ижобат қила олмайдиган бутларга ибодат қиладиган кимсадан кўра адашганроқ одам йўқ. Бут-санамлар унга бирон фойда ёки зарар етказиш у ёқда турсин, ҳатто унинг дуосидан ғофилдирлар, эшитмайдилар

وَإِذَا حُشِرَ ٱلنَّاسُ كَانُوا۟ لَهُمْ أَعْدَآءًۭ وَكَانُوا۟ بِعِبَادَتِهِمْ كَـٰفِرِينَ ﴿٦﴾

Сохта маъбудлар бандаларига бу дунёда ҳеч қандай фойда бермаганлари етмагандек, Қиёмат куни уларга душман бўлиб, ўзларини оқлаб, бечора бандаларинингибодатларини инкор қилишга ўтадилар. بلغ Qur’on · Tafsir

وَإِذَا تُتْلَىٰ عَلَيْهِمْ ءَايَـٰتُنَا بَيِّنَـٰتٍۢ قَالَ ٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ لِلْحَقِّ لَمَّا جَآءَهُمْ هَـٰذَا سِحْرٌۭ مُّبِينٌ ﴿٧﴾

Уларга элчимиз орқали юборилган оятларимиз ўқиб берилса, Қуръонга куфр келтирган кимсалар у келган заҳоти: "Бу Аллоҳ тарафидан келган ваҳий эмас, очиқ кўринибтурган сеҳрдир", дедилар

أَمْ يَقُولُونَ ٱفْتَرَىٰهُ ۖ قُلْ إِنِ ٱفْتَرَيْتُهُۥ فَلَا تَمْلِكُونَ لِى مِنَ ٱللَّهِ شَيْـًٔا ۖ هُوَ أَعْلَمُ بِمَا تُفِيضُونَ فِيهِ ۖ كَفَىٰ بِهِۦ شَهِيدًۢا بَيْنِى وَبَيْنَكُمْ ۖ وَهُوَ ٱلْغَفُورُ ٱلرَّحِيمُ ﴿٨﴾

Анави мушриклар: "Қуръонни Муҳаммаднинг ўзи тўқиган", дейдиларми? Эй Пайғамбар, уларга айтинг: "Агар Қуръонни ўзим тўқийдиган бўлсам ва бунингучун Аллоҳ мени азобламоқчи бўлса,сизлар менга ҳечқандай ёрдам бера олмайсизлар-ку. Шундай экан, қандай қилиб мен ўзимни ўзим азобга тутиб берай? Сизларнинг Қуръонни ёмонлаш, унга зарба бериш борасида қилаётган ҳамма ишларингизни Аллоҳ жуда яхши билиб турибди. Мен билан сизларнинг ўртамизда гувоҳ бўлишга Унинг Ўзи кифоядир. У тавба қилган бандаларини мағфират қиладиган ва уларга Меҳрибон Зотдир"

قُلْ مَا كُنتُ بِدْعًۭا مِّنَ ٱلرُّسُلِ وَمَآ أَدْرِى مَا يُفْعَلُ بِى وَلَا بِكُمْ ۖ إِنْ أَتَّبِعُ إِلَّا مَا يُوحَىٰٓ إِلَىَّ وَمَآ أَنَا۠ إِلَّا نَذِيرٌۭ مُّبِينٌۭ ﴿٩﴾

Эй пайғамбар, сизнинг пайғамбарлигингизни тан олмай, ўзингизни ёлғончига чиқараётган анави мушрикларга айтинг:"Мен Аллоҳ юборган биринчи пайғамбар эмасманки,буқадар ажаблансангизлар.Мендан олдин ҳам жуда кўп пайғамбарлар ўтган-ку. Аллоҳ менга нима қилишини ҳам, сизларга нима қилишини ҳам билмайман. Мен ўзимга юборилган ваҳийгагина эргашаман.Ҳар бир гапим,ҳар бир ишим ваҳийга мувофиқ бўлади.Мен сизларни Аллоҳнингазобидан огоҳлантирадиган бир огоҳлантирувчиман,холос"

قُلْ أَرَءَيْتُمْ إِن كَانَ مِنْ عِندِ ٱللَّهِ وَكَفَرْتُم بِهِۦ وَشَهِدَ شَاهِدٌۭ مِّنۢ بَنِىٓ إِسْرَٰٓءِيلَ عَلَىٰ مِثْلِهِۦ فَـَٔامَنَ وَٱسْتَكْبَرْتُمْ ۖ إِنَّ ٱللَّهَ لَا يَهْدِى ٱلْقَوْمَ ٱلظَّـٰلِمِينَ ﴿١٠﴾

Эй Пайғамбар,анави ҳақни ёлғонга чиқараётганларга айтинг:"Агар буҚуръон Аллоҳ тарафидан бўлиб,сизлар унга куфр келтираётган бўлсангизлар-чи. Бани Исроилдан бир гувоҳ унингАллоҳ тарафидан эканига гувоҳлик бериб, унга иймон келтирса-ю, сизлар унга иймон келтиришдан ўзаларингизни катта олаётган бўлсангизлар-чи. Ана шу пайтда золимларга айланибқолмайсизларми?! Аллоҳ золим қавмни ҳақни танишга муваффақ қилмас"

وَقَالَ ٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ لِلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ لَوْ كَانَ خَيْرًۭا مَّا سَبَقُونَآ إِلَيْهِ ۚ وَإِذْ لَمْ يَهْتَدُوا۟ بِهِۦ فَسَيَقُولُونَ هَـٰذَآ إِفْكٌۭ قَدِيمٌۭ ﴿١١﴾

Қуръонга,Пайғамбар алайҳиссалом олибкелган рисолатга куфр келтирганлар мўминларга шундай дедилар:"Агар Муҳаммад олибкелган нарса яхшиликка олибборадиган ҳақ бўлганида анави ялангоёқ қашшоқлар ва қуллар унга биздан олдин бормаган бўлардилар". Ўзлари ҳидоят топа олмагач: "Бу эски уйдирмадир, биз уйдирмаларга эргашадиган одамлар эмасмиз",ي дейишлари тайин

وَمِن قَبْلِهِۦ كِتَـٰبُ مُوسَىٰٓ إِمَامًۭا وَرَحْمَةًۭ ۚ وَهَـٰذَا كِتَـٰبٌۭ مُّصَدِّقٌۭ لِّسَانًا عَرَبِيًّۭا لِّيُنذِرَ ٱلَّذِينَ ظَلَمُوا۟ وَبُشْرَىٰ لِلْمُحْسِنِينَ ﴿١٢﴾

للمح سنين Қуръондан олдин Таврот келган. Аллоҳ уни Мусо алайҳиссаломга нозил қилган. У ҳаққа эргашадиганлар учун пешво, Бани Исроил орасидаги унга иймон келтириб, йўриқларига юрган кишиларга раҳмат бўлган. Муҳаммад بلغ Qur’on · Tafsir алайҳиссаломга нозилқилинган Қуръон эса ўзидан олдин келган китобларни тасдиқлаб,куфрумаъсиятлар ила ўз жонига жабр қилган золимларни азобдан огоҳлантириб, Яратувчиси билан ҳам, махлуқотлар билан ҳам гўзал алоқада бўлган муҳсинларга хушхабар бўлиб, арабтилида келган

إِنَّ ٱلَّذِينَ قَالُوا۟ رَبُّنَا ٱللَّهُ ثُمَّ ٱسْتَقَـٰمُوا۟ فَلَا خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلَا هُمْ يَحْزَنُونَ ﴿١٣﴾

"Парвардигорим Аллоҳдир. Ундан ўзга парвардигор йўқдир", деганлар, кейин эса иймон ва солиҳ амал бобида бардавом, барқарор бўлганлар учун келгусидаги охиратда хавф-хатар йўқдир. Бу дунёда қолиб кетган насибаларига эса хафа ҳам бўлмаслар

أُو۟لَـٰٓئِكَ أَصْحَـٰبُ ٱلْجَنَّةِ خَـٰلِدِينَ فِيهَا جَزَآءًۢ بِمَا كَانُوا۟ يَعْمَلُونَ ﴿١٤﴾

Мана шу сифатларга эга бўлган зотлар жаннатни эгаллаб, дунёда қилиб ўтган солиҳ амалларига мукофот ўлароқ у ерда мангу қолурлар

وَوَصَّيْنَا ٱلْإِنسَـٰنَ بِوَٰلِدَيْهِ إِحْسَـٰنًا ۖ حَمَلَتْهُ أُمُّهُۥ كُرْهًۭا وَوَضَعَتْهُ كُرْهًۭا ۖ وَحَمْلُهُۥ وَفِصَـٰلُهُۥ ثَلَـٰثُونَ شَهْرًا ۚ حَتَّىٰٓ إِذَا بَلَغَ أَشُدَّهُۥ وَبَلَغَ أَرْبَعِينَ سَنَةًۭ قَالَ رَبِّ أَوْزِعْنِىٓ أَنْ أَشْكُرَ نِعْمَتَكَ ٱلَّتِىٓ أَنْعَمْتَ عَلَىَّ وَعَلَىٰ وَٰلِدَىَّ وَأَنْ أَعْمَلَ صَـٰلِحًۭا تَرْضَىٰهُ وَأَصْلِحْ لِى فِى ذُرِّيَّتِىٓ ۖ إِنِّى تُبْتُ إِلَيْكَ وَإِنِّى مِنَ ٱلْمُسْلِمِينَ ﴿١٥﴾

ى Инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик, қаттиқ тайинладик. Уларга ҳаётлик чоғларида ҳам яхшилик қилсинлар,вафотларидан кейин ҳам яхшилик қилсинлар.Уларга яхшилик қилиш шариатга зид бўлмаган ишлар доирасида бўлади. Хусусан, онасига яхшилик қилсин. Онаси уни не-не машаққатлар билан қорнида кўтариб юрди ва не-не машаққатлар билан туғди. Унинг ҳомиладор бўлишидан то гўдакни сутдан чиқаргунига қадар бўлган муддат ўттиз ойдир. Энди у ақлий ва жисмоний жиҳатдан вояга етиб, қирқ ёшга кирганида шундай деди: "Парвардигорим, менга ва ота-онамга инъом этган неъматингга шукр айлашимга ҳамда Ўзинг рози бўладиган солиҳ амал қилишимга илҳом бер! Амалимни қабул айла! Мен учун зурриётимни солиҳлардан қил! Гуноҳларимдан Сенга тавба қилдим! Мен Сенга итоат этадиган, буйруқларингга бўйсунадиган бандаларингданман!"

أُو۟لَـٰٓئِكَ ٱلَّذِينَ نَتَقَبَّلُ عَنْهُمْ أَحْسَنَ مَا عَمِلُوا۟ وَنَتَجَاوَزُ عَن سَيِّـَٔاتِهِمْ فِىٓ أَصْحَـٰبِ ٱلْجَنَّةِ ۖ وَعْدَ ٱلصِّدْقِ ٱلَّذِى كَانُوا۟ يُوعَدُونَ ﴿١٦﴾

يوعدون Ана ўшалар шундай зотлардирки, уларнинг қилиб ўтган яхши амалларини қабул айлаймиз, ёмонликларидан эса ўтибюборурмиз. Гуноҳлари учун жазога тортмаймиз. Улар жаннат аҳлинингсафида бўладилар. Уларга берилган бу ваъда чин ваъдадир. Унингамалга ошиши муҳаққақдир

وَٱلَّذِى قَالَ لِوَٰلِدَيْهِ أُفٍّۢ لَّكُمَآ أَتَعِدَانِنِىٓ أَنْ أُخْرَجَ وَقَدْ خَلَتِ ٱلْقُرُونُ مِن قَبْلِى وَهُمَا يَسْتَغِيثَانِ ٱللَّهَ وَيْلَكَ ءَامِنْ إِنَّ وَعْدَ ٱللَّهِ حَقٌّۭ فَيَقُولُ مَا هَـٰذَآ إِلَّآ أَسَـٰطِيرُ ٱلْأَوَّلِينَ ﴿١٧﴾

Яна бир фарзанд ота-онасига деди: "Суф сизларга! Ўлганимдан кейин қайта тирилиб, қабримдан чиқарилишимга ваъда беряпсизларми? Қанчадан-қанча авлодлар ўтибкетган-ку. Улардан қайси бири тирилибкелибди?!" Ота-она Аллоҳдан фарзандлари учун иймон сўрабдедилар: "Қайта тирилишга ишонмайдиган бўлсанг, шўрингқурсин. بلغ Qur’on · Tafsir Иймон келтир. Аллоҳнинг қайта тирилтириш ҳақидаги ваъдаси ҳақдир. Бу ишнинг юз беришига шак-шубҳа йўқ". Фарзанд эса бу гапларга парво қилмасдан, боягидек қайта тирилишни инкор қилиб: "Бу гаплар олдингиларнинг афсоналаридан бошқа нарса эмас. УларнингАллоҳ тарафидан экани ўз исботини топмаган", дейди

أُو۟لَـٰٓئِكَ ٱلَّذِينَ حَقَّ عَلَيْهِمُ ٱلْقَوْلُ فِىٓ أُمَمٍۢ قَدْ خَلَتْ مِن قَبْلِهِم مِّنَ ٱلْجِنِّ وَٱلْإِنسِ ۖ إِنَّهُمْ كَانُوا۟ خَـٰسِرِينَ ﴿١٨﴾

Ана ўшалар шундай кимсалардирки, уларни олдинги инсу жиндан иборат умматлар қаторида азоблаш вожиб бўлиб қолди. Улар зарар кўргувчиларга айландилар. Дўзахга кириб, ўзларини ҳам, оилаларини ҳам қўлдан бой бердилар

وَلِكُلٍّۢ دَرَجَـٰتٌۭ مِّمَّا عَمِلُوا۟ ۖ وَلِيُوَفِّيَهُمْ أَعْمَـٰلَهُمْ وَهُمْ لَا يُظْلَمُونَ ﴿١٩﴾

Ҳар икки гуруҳ учун,дўзахийлар учун ҳам,жаннатийлар учун қилган ишларига яраша даражалар бор.Жаннтийлар олий даражаларда бўлсалар, дўзахийлар қуйи даражаларда бўладилар. Аллоҳ уларнинг қилган амалларига яраша жазолайди ёки мукофотлайди. Қиёмат куни уларга зулм қилинмайди. Яхшиликлари камайтириб юборилмайди, ёмонликлари кўпайтириб юборилмайди

وَيَوْمَ يُعْرَضُ ٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ عَلَى ٱلنَّارِ أَذْهَبْتُمْ طَيِّبَـٰتِكُمْ فِى حَيَاتِكُمُ ٱلدُّنْيَا وَٱسْتَمْتَعْتُم بِهَا فَٱلْيَوْمَ تُجْزَوْنَ عَذَابَ ٱلْهُونِ بِمَا كُنتُمْ تَسْتَكْبِرُونَ فِى ٱلْأَرْضِ بِغَيْرِ ٱلْحَقِّ وَبِمَا كُنتُمْ تَفْسُقُونَ ﴿٢٠﴾

Аллоҳга куфр келтириб, пайғамбарларини ёлғончига чиқарганлар дўзахга рўбарў қилинганларида уларга зуғум билан шундай дейилур: "Дунё ҳаётингиздаги ҳузур-ҳаловатингизни ўтказиб, ундаги лаззатлардан фойдаланиб бўлдингиз. Мана, энди бугун ер юзида ноҳақ такаббурлик қилиб, куфру маъсиятлар ила Аллоҳга итоатсизлик қилганингиз туфайли жазога тортилиб, хорлик азобига гирифтор бўлурсизлар"

۞ وَٱذْكُرْ أَخَا عَادٍ إِذْ أَنذَرَ قَوْمَهُۥ بِٱلْأَحْقَافِ وَقَدْ خَلَتِ ٱلنُّذُرُ مِنۢ بَيْنِ يَدَيْهِ وَمِنْ خَلْفِهِۦٓ أَلَّا تَعْبُدُوٓا۟ إِلَّا ٱللَّهَ إِنِّىٓ أَخَافُ عَلَيْكُمْ عَذَابَ يَوْمٍ عَظِيمٍۢ ﴿٢١﴾

أخاف عليكم عذاب يوم عظيم Эй Пайғамбар, Однинг биродари Ҳудни эсланг. У ўз қавмини Аллоҳнинг азобига дучор бўлиб қолишдан огоҳлантирганди. Улар араб жазирасининг жанубидаги қумтепаларда яшардилар. Ҳуддан олдин ҳам, кейин ҳам ўз қавмини азобдан огоҳлантирган пайғамбарлар ўтган. Улар ўз қавмларига шундай деганлар: "Ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилинглар! Ундан бошқа ҳеч кимга, ҳеч нарсага ибодат қилманглар! Эй қавмим, сизларнинг бошингизга улуғ куннинг, Қиёмат кунининг азоби тушиб қолишидан хавотирдаман"

قَالُوٓا۟ أَجِئْتَنَا لِتَأْفِكَنَا عَنْ ءَالِهَتِنَا فَأْتِنَا بِمَا تَعِدُنَآ إِن كُنتَ مِنَ ٱلصَّـٰدِقِينَ ﴿٢٢﴾

Унга қавми деди: "Бизни худоларимизга ибодат қилишдан буриб юбориш учун келдингми? Ҳеч қачон бу ишни қила олмайсан. Агар даъвойингрост бўлса, ўша айтаётган, ваъда қилаётган азобингни олибкелавер"

قَالَ إِنَّمَا ٱلْعِلْمُ عِندَ ٱللَّهِ وَأُبَلِّغُكُم مَّآ أُرْسِلْتُ بِهِۦ وَلَـٰكِنِّىٓ أَرَىٰكُمْ قَوْمًۭا تَجْهَلُونَ ﴿٢٣﴾

Деди: "Азоб вақтини фақат Аллоҳ билади. Мен билмайман. Мен етказиши керак бўлган ишни етказиб қўядиган бир пайғамбарман,холос.Лекин мен сизларни фойда-зарарини билмайдиган бир нодон қавм,дебкўряпман". بلغ Qur’on · Tafsir

فَلَمَّا رَأَوْهُ عَارِضًۭا مُّسْتَقْبِلَ أَوْدِيَتِهِمْ قَالُوا۟ هَـٰذَا عَارِضٌۭ مُّمْطِرُنَا ۚ بَلْ هُوَ مَا ٱسْتَعْجَلْتُم بِهِۦ ۖ رِيحٌۭ فِيهَا عَذَابٌ أَلِيمٌۭ ﴿٢٤﴾

Уларга ўзлари шошилтирган азобкелганда уни водийлари сари самодан юзланаётган бир булутдек кўрдилар ва: "Бу кўндаланг турган нарса бизга ёмғир ёғдиради", дедилар. Бунга жавобан Ҳуд деди: "Йўқ. У сизлар ўйлагандек ёмғир ёғдирадиган булут эмас, балки ўзларингиз шошилтирган ўша азобдир. У ўз ичига аламли азобни мужассам этган бўрондир"

تُدَمِّرُ كُلَّ شَىْءٍۭ بِأَمْرِ رَبِّهَا فَأَصْبَحُوا۟ لَا يُرَىٰٓ إِلَّا مَسَـٰكِنُهُمْ ۚ كَذَٰلِكَ نَجْزِى ٱلْقَوْمَ ٱلْمُجْرِمِينَ ﴿٢٥﴾

Аллоҳнинг амри ила ҳамма нарсани вайрон қилур. Бас, ҳаммалари ҳалок бўлдилар. Фақат яшаган уйларигина кўзга ташланиб, бу ерларда кимлардир яшаб ўтганини билдириб турарди. Куфру маъсиятларида саркашлик билан тураверадиган жиноятчиларни мана шундай жазолаймиз

وَلَقَدْ مَكَّنَّـٰهُمْ فِيمَآ إِن مَّكَّنَّـٰكُمْ فِيهِ وَجَعَلْنَا لَهُمْ سَمْعًۭا وَأَبْصَـٰرًۭا وَأَفْـِٔدَةًۭ فَمَآ أَغْنَىٰ عَنْهُمْ سَمْعُهُمْ وَلَآ أَبْصَـٰرُهُمْ وَلَآ أَفْـِٔدَتُهُم مِّن شَىْءٍ إِذْ كَانُوا۟ يَجْحَدُونَ بِـَٔايَـٰتِ ٱللَّهِ وَحَاقَ بِهِم مَّا كَانُوا۟ بِهِۦ يَسْتَهْزِءُونَ ﴿٢٦﴾

Биз Ҳуд қавмига сизларга бермаган имкониятларни бергандик. Уларга эшитадиган қулоқлар, кўрадиган кўзлар ва ақлюритадиган қалблар атоэтгандик.Уларга қулоқлари ҳам,кўзлари ҳам,ақллари ҳам бирон нарсада асқотмади. Уларни Аллоҳнинг азобидан қутқариб қола олмади. Чунки улар Аллоҳнинг оятларини инкор этиб, Ҳуд алайҳиссалом огоҳлантирган азоб устидан кулардилар, масхара қилардилар. Оқибатда худди ана шу азобга гирифтор бўлдилар

وَلَقَدْ أَهْلَكْنَا مَا حَوْلَكُم مِّنَ ٱلْقُرَىٰ وَصَرَّفْنَا ٱلْـَٔايَـٰتِ لَعَلَّهُمْ يَرْجِعُونَ ﴿٢٧﴾

Эй Макка аҳли, атрофингиздаги шаҳарларни, Одни, Самудни, Лут қавмини, Мадян соҳибларини ҳалок этдик. Уларга ҳужжат, далилларни хилма-хил қилиб келтирдик. Шоядки, куфрдан қайтсалар

فَلَوْلَا نَصَرَهُمُ ٱلَّذِينَ ٱتَّخَذُوا۟ مِن دُونِ ٱللَّهِ قُرْبَانًا ءَالِهَةًۢ ۖ بَلْ ضَلُّوا۟ عَنْهُمْ ۚ وَذَٰلِكَ إِفْكُهُمْ وَمَا كَانُوا۟ يَفْتَرُونَ ﴿٢٨﴾

Аллоҳни қўйиб, ўша худо қилиб олган бутлари уларга ёрдам берармикин?! Ибодатлару қурбонликлар билан уларга сиғинаётган эдилар-ку! Асло. Ҳеч қачон ёрдам бера олмайдилар. Аксинча, уларга энг муҳтож бўлган пайтларида улар кўзга кўринмай қоладилар. Бу уларнинг ёлғонлари ва уйдирмаларидан бошқа нарса эмас. Улар, бу бутлар фойда беради, Аллоҳнинг ҳузурида шафоат қилади, деб ўзларини ўзлари алдаб юрибдилар

وَإِذْ صَرَفْنَآ إِلَيْكَ نَفَرًۭا مِّنَ ٱلْجِنِّ يَسْتَمِعُونَ ٱلْقُرْءَانَ فَلَمَّا حَضَرُوهُ قَالُوٓا۟ أَنصِتُوا۟ ۖ فَلَمَّا قُضِىَ وَلَّوْا۟ إِلَىٰ قَوْمِهِم مُّنذِرِينَ ﴿٢٩﴾

Эй Пайғамбар, эсланг. Сизга бир гуруҳ жинларни Қуръон эшитишлари учун юборгандик. Улар келишгач, бир- бирларига: "Жим бўлинглар, эшитайлик", дейишди. Пайғамбар алайҳиссалом ўқиб бўлганидан кейин эса қавмларига қайтиббориб, уларни Аллоҳнингазобидан огоҳлантира бошладилар. بلغ Qur’on · Tafsir

قَالُوا۟ يَـٰقَوْمَنَآ إِنَّا سَمِعْنَا كِتَـٰبًا أُنزِلَ مِنۢ بَعْدِ مُوسَىٰ مُصَدِّقًۭا لِّمَا بَيْنَ يَدَيْهِ يَهْدِىٓ إِلَى ٱلْحَقِّ وَإِلَىٰ طَرِيقٍۢ مُّسْتَقِيمٍۢ ﴿٣٠﴾

Қавмига шундай дедилар: "Эй қавмимиз, биз бир китобни тингладик. Уни Аллоҳ Мусодан кейин нозил қилибди. Ўзидан олдинги самовий китобларни тасдиқлабкелибди.Ҳаққа ва тўғри йўлга,Ислом йўлига бошлар экан"

يَـٰقَوْمَنَآ أَجِيبُوا۟ دَاعِىَ ٱللَّهِ وَءَامِنُوا۟ بِهِۦ يَغْفِرْ لَكُم مِّن ذُنُوبِكُمْ وَيُجِرْكُم مِّنْ عَذَابٍ أَلِيمٍۢ ﴿٣١﴾

Эй қавмимиз, Муҳаммаднинг даъватини қабул қилинглар. У ҳаққа чақираётир. Унинг Аллоҳ тарафидан юборилган пайғамбар эканига иймон келтиринглар.Шунда Аллоҳ гуноҳларингизни мағфират қилади ва сизларни келгусидаги аламли азобдан асрайди. Бу азоб Пайғамбар алайҳиссаломга ишонмаган, у зот даъват этган ҳақни қабул қилмаганлар учун тайёрлабқўйилган

وَمَن لَّا يُجِبْ دَاعِىَ ٱللَّهِ فَلَيْسَ بِمُعْجِزٍۢ فِى ٱلْأَرْضِ وَلَيْسَ لَهُۥ مِن دُونِهِۦٓ أَوْلِيَآءُ ۚ أُو۟لَـٰٓئِكَ فِى ضَلَـٰلٍۢ مُّبِينٍ ﴿٣٢﴾

Ким Муҳаммад алайҳиссалом даъват қилган ҳақни қабул қилмаса, ер юзида Аллоҳдан қочиб қутула ҳам олмас, уни азобдан қутқариб оладиган Аллоҳдан бошқа дўстлари ҳам бўлмас. Ана ўшалар ҳақ йўлдан аниқ озган бахтиқаролардир

أَوَلَمْ يَرَوْا۟ أَنَّ ٱللَّهَ ٱلَّذِى خَلَقَ ٱلسَّمَـٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضَ وَلَمْ يَعْىَ بِخَلْقِهِنَّ بِقَـٰدِرٍ عَلَىٰٓ أَن يُحْـِۧىَ ٱلْمَوْتَىٰ ۚ بَلَىٰٓ إِنَّهُۥ عَلَىٰ كُلِّ شَىْءٍۢ قَدِيرٌۭ ﴿٣٣﴾

كل شىء قدير Анави қайта тирилишни ёлғонга чиқараётган мушриклар осмонлару ерни яратган ва шу қадар улкан, бепоён мавжуотларни яратишга ожизлик қилмаган Аллоҳ ўликларни ҳисоб-китоб ва жазо ёки мукофот учун қайта тирилтиришга қодир эканини англамадиларми?Ҳа,У Зот уларни қайта тирилтиришга қодир.У Зот ҳамма нарсага қодир.Қўлидан келмайдиган бирон ишйўқ

وَيَوْمَ يُعْرَضُ ٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ عَلَى ٱلنَّارِ أَلَيْسَ هَـٰذَا بِٱلْحَقِّ ۖ قَالُوا۟ بَلَىٰ وَرَبِّنَا ۚ قَالَ فَذُوقُوا۟ ٱلْعَذَابَ بِمَا كُنتُمْ تَكْفُرُونَ ﴿٣٤﴾

Аллоҳга ва пайғамбарига куфр келтирганлар азобланишлари учун дўзахга рўбарў қиланганларида уларга зуғум билан шундай дейилади: "Мана, азобни кўриб турибсизлар! У ҳақ эканми ёки у дунёда сизлар айтганингиздек ёлғон эканми?!" Дедилар: "Ҳа, Парвардигоримизга қасамки, у ҳақ экан". Шунда уларга айтилур: "Аллоҳга куфр келтирганингиз учун энди азобни татинглар"

فَٱصْبِرْ كَمَا صَبَرَ أُو۟لُوا۟ ٱلْعَزْمِ مِنَ ٱلرُّسُلِ وَلَا تَسْتَعْجِل لَّهُمْ ۚ كَأَنَّهُمْ يَوْمَ يَرَوْنَ مَا يُوعَدُونَ لَمْ يَلْبَثُوٓا۟ إِلَّا سَاعَةًۭ مِّن نَّهَارٍۭ ۚ بَلَـٰغٌۭ ۚ فَهَلْ يُهْلَكُ إِلَّا ٱلْقَوْمُ ٱلْفَـٰسِقُونَ ﴿٣٥﴾

Эй Пайғамбар, Нуҳ, Иброҳим, Мусо, Ийсо алайҳимуссалом каби матонатли пайғамбарлар сабр қилганларидек, қавмингиз тарафидан келаётган озорларга сабр қилинг. Уларга азобни шошилтирманг. Қавмингиз орасидаги ҳақни ёлғонга чиқарганлар охиратдаги ўзларига ваъда қилинган азобни кўрган пайтларида бу дунёда кундуздан бир соатгина яшаб ўтгандек бўлиб қоладилар. Азоб шу қадар узоқ давом этади. Муҳаммад алайҳиссаломга нозил қилинган бу Қуръон инсу жин учун кифоядир, етарлидир. Куфру маъсиятлар ила Аллоҳга итоатсизлик қилган қавмгина азобга гирифтор қилинур. Manba: Al-Muxtasar fi tafsiril Qur’anil Karim

Oʻrgan · Al-Ahqaf — الأحقاف

Kuzat · takrorla · yoddan ayt · Ro‘yxatsiz

Tafsir · 31 til