حمٓ ﴿١﴾
Bosh sahifa›Tafsir›Ash-Shura (42)
Makkiy · 53 oyat
حمٓ ﴿١﴾
عٓسٓقٓ ﴿٢﴾
Бундай ҳарфлар ҳақида "Бақара" сурасинингаввалида айтибўтилди
كَذَٰلِكَ يُوحِىٓ إِلَيْكَ وَإِلَى ٱلَّذِينَ مِن قَبْلِكَ ٱللَّهُ ٱلْعَزِيزُ ٱلْحَكِيمُ ﴿٣﴾
Эй Муҳаммад, душманларидан қасос олишга Қодир ва ҳар бир тадбирини, яратишини ҳикмат билан қиладиган Ҳаким Аллоҳ сизга ва сиздан олдинги пайғамбарларга мана шундай ваҳий қилади
لَهُۥ مَا فِى ٱلسَّمَـٰوَٰتِ وَمَا فِى ٱلْأَرْضِ ۖ وَهُوَ ٱلْعَلِىُّ ٱلْعَظِيمُ ﴿٤﴾
Самолардаги нарсалар ҳам, ердаги нарсалар ҳам ёлғиз Аллоҳникидир. Ўзи яратган, Ўзи бошқаради, Ўзи эгалик қилади. У Ўз Зотида ҳам, қаҳру қудратида ҳам Олийдир. У Буюкдир
تَكَادُ ٱلسَّمَـٰوَٰتُ يَتَفَطَّرْنَ مِن فَوْقِهِنَّ ۚ وَٱلْمَلَـٰٓئِكَةُ يُسَبِّحُونَ بِحَمْدِ رَبِّهِمْ وَيَسْتَغْفِرُونَ لِمَن فِى ٱلْأَرْضِ ۗ أَلَآ إِنَّ ٱللَّهَ هُوَ ٱلْغَفُورُ ٱلرَّحِيمُ ﴿٥﴾
Аллоҳнинг буюклигидан шу қадар улкан ва баланд осмонлар ёрилиб кетай дейди. Фаришталар эса У Зотни улуғлаб, ҳамду тасбеҳлар айтиб, ердагилар учун Аллоҳдан мағфират сўрайдилар. Огоҳ бўлингизким, Аллоҳ тавба қилган бандалари учун Мағфиратли ва Марҳаматли Зотдир
وَٱلَّذِينَ ٱتَّخَذُوا۟ مِن دُونِهِۦٓ أَوْلِيَآءَ ٱللَّهُ حَفِيظٌ عَلَيْهِمْ وَمَآ أَنتَ عَلَيْهِم بِوَكِيلٍۢ ﴿٦﴾
Аллоҳни қўйиб, бутларни дўст тутадиганлар ва ўшаларга ибодат қиладиганларни Аллоҳнинг Ўзи кузатиб, ҳамма қилган ишларини ёзиб боради ва кейин уларни қилган ишларига яраша жазолайди ёки мукофотлайди. Эй Пайғамбар, уларнинг ишларини кузатиш иши сизга топширилган эмас. Бу ишга сиз масъул эмассиз. Сиз фақат етказиб қўйгувчисиз, холос. ي
وَكَذَٰلِكَ أَوْحَيْنَآ إِلَيْكَ قُرْءَانًا عَرَبِيًّۭا لِّتُنذِرَ أُمَّ ٱلْقُرَىٰ وَمَنْ حَوْلَهَا وَتُنذِرَ يَوْمَ ٱلْجَمْعِ لَا رَيْبَ فِيهِ ۚ فَرِيقٌۭ فِى ٱلْجَنَّةِ وَفَرِيقٌۭ فِى ٱلسَّعِيرِ ﴿٧﴾
Эй Пайғамбар,сиздан олдинги пайғамбарларга нозилқилганимиздек,сизга ҳам арабий Қуръонни Макка аҳли ва унинг атрофидагиларни олдингию кейинги ҳамма-ҳамма ҳисоб-китоб учун, жазо ёки мукофот учун тўпланадиган Қиёмат кунидан огоҳлантиришингиз учун ваҳий қилдик. Бу куннингкелиши муқаррардир. Унда шак-шубҳа йўқ. У пайтда одамлар икки гуруҳга ажраладилар. Бир гуруҳ, яъни, мўминлар жаннатда бўлсалар, бошқалари, яъни, кофирлар дўзахда бўладилар. بلغ Qur’on · Tafsir
وَلَوْ شَآءَ ٱللَّهُ لَجَعَلَهُمْ أُمَّةًۭ وَٰحِدَةًۭ وَلَـٰكِن يُدْخِلُ مَن يَشَآءُ فِى رَحْمَتِهِۦ ۚ وَٱلظَّـٰلِمُونَ مَا لَهُم مِّن وَلِىٍّۢ وَلَا نَصِيرٍ ﴿٨﴾
Агар Аллоҳ хоҳлаганида уларни бир уммат, Ислом уммати қилиб, ҳаммасини жаннатга киритган бўларди. Лекин ҳикмати илоҳиянинг тақозоси шуки, Аллоҳ Ўзи истаган одамни мусулмон қилиб, жаннатга киритади. Куфру маъсиятлар ила ўзларига ўзлари зулм қилган золимлар учун эса дардини тинглайдиган бирон дўст ҳам, уларни Аллоҳнингазобидан қутқарибқоладиган бирон мададкор ҳам йўқдир
أَمِ ٱتَّخَذُوا۟ مِن دُونِهِۦٓ أَوْلِيَآءَ ۖ فَٱللَّهُ هُوَ ٱلْوَلِىُّ وَهُوَ يُحْىِ ٱلْمَوْتَىٰ وَهُوَ عَلَىٰ كُلِّ شَىْءٍۢ قَدِيرٌۭ ﴿٩﴾
Анави мушриклар Аллоҳни қўйиб, бошқаларни дўст тутдиларми? Ҳолбуки, чин, ҳақиқий дўст ёлғиз Аллоҳдир. Ундан бошқаси фойда ҳам, зарар ҳам келтира олмайди. Ҳисоб-китоб ва жазо ёки мукофот учун ўликларни тирилтирадиган ҳам ёлғиз УнингЎзидир. У ҳар ишга Қодир. УнингҚўлидан келмайдиган иш йўқ
وَمَا ٱخْتَلَفْتُمْ فِيهِ مِن شَىْءٍۢ فَحُكْمُهُۥٓ إِلَى ٱللَّهِ ۚ ذَٰلِكُمُ ٱللَّهُ رَبِّى عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَإِلَيْهِ أُنِيبُ ﴿١٠﴾
Эй одамлар,диндаги асос ишлар бўладими ёки майда бўлимлари бўладими,қайси бирида ихтилоф қилсангизлар унинг ҳукми Аллоҳдан сўралади. Аллоҳнинг китоби ва пайғамбари алайҳиссаломнинг суннатига мурожаат қилинади. Мана шу тавсифлар соҳиби Аллоҳ Парвардигоримдир. Ҳамма ишларимда ёлғиз Унгагина таяндим ва Унгагина тавба билан юзланаман
فَاطِرُ ٱلسَّمَـٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضِ ۚ جَعَلَ لَكُم مِّنْ أَنفُسِكُمْ أَزْوَٰجًۭا وَمِنَ ٱلْأَنْعَـٰمِ أَزْوَٰجًۭا ۖ يَذْرَؤُكُمْ فِيهِ ۚ لَيْسَ كَمِثْلِهِۦ شَىْءٌۭ ۖ وَهُوَ ٱلسَّمِيعُ ٱلْبَصِيرُ ﴿١١﴾
Аллоҳ осмонлару ерни йўқдан бор қилган Зотдир. У сизларни ҳам, туя, сигир, қўй каби чорва ҳайвонларини ҳам жуфт-жуфт қилиб яратди. Шу жуфтлик орқали кўпаясизлар. Ўзларингиз уйланасизлар, турмуш қурасизлар. Ҳайвонларнинг эса гўштларидан, сутларидан, юнгларидан фойдаланиб яшайсизлар. Аллоҳга махлуқотларидан биронтаси ўхшаш эмас. У бандаларининг айтаётган гапларини эшитиб, қилаётган ишларини кўриб тургувчи Зотдир. Бирон нарса У Зотнинг эътиборидан четда қолмайди ва яқинда бандаларини қилган амалларига яраша жазолайди ёки мукофотлайди
لَهُۥ مَقَالِيدُ ٱلسَّمَـٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضِ ۖ يَبْسُطُ ٱلرِّزْقَ لِمَن يَشَآءُ وَيَقْدِرُ ۚ إِنَّهُۥ بِكُلِّ شَىْءٍ عَلِيمٌۭ ﴿١٢﴾
Осмонлару ер хазиналарининг калитлари ёлғиз Уникидир. Ўзи хоҳлаган бандасининг ризқини мўл қилиб беради ва шу билан шукр қиладими, йўқми, синайди. Хоҳлаган бандасининг эса ризқини танг қилиб беради ва бу билан ҳам сабр қиладими, йўқми, синайди. У ҳамма нарсани биладиган Зотдир. Бандалари учун нима фойдали бўлса, ҳаммасидан Хабардор. بلغ Qur’on · Tafsir
۞ شَرَعَ لَكُم مِّنَ ٱلدِّينِ مَا وَصَّىٰ بِهِۦ نُوحًۭا وَٱلَّذِىٓ أَوْحَيْنَآ إِلَيْكَ وَمَا وَصَّيْنَا بِهِۦٓ إِبْرَٰهِيمَ وَمُوسَىٰ وَعِيسَىٰٓ ۖ أَنْ أَقِيمُوا۟ ٱلدِّينَ وَلَا تَتَفَرَّقُوا۟ فِيهِ ۚ كَبُرَ عَلَى ٱلْمُشْرِكِينَ مَا تَدْعُوهُمْ إِلَيْهِ ۚ ٱللَّهُ يَجْتَبِىٓ إِلَيْهِ مَن يَشَآءُ وَيَهْدِىٓ إِلَيْهِ مَن يُنِيبُ ﴿١٣﴾
ينيب Нуҳга нимани етказиш ва нимага амал қилишни буюрган бўлса, сизларга ҳам диндан ўшани шариат айлади. Эй Пайғамбар, сизга ваҳий қилганимиз, шунингдек, Иброҳим, Мусо ва Ийсога буюрганимиз шуки, динни барпо қилинглар ва унда гуруҳ-гуруҳларга бўлиниб кетманглар. Мушрикларга сиз даъват этаётган Аллоҳни ягона илоҳ деб билиш ва Ундан бошқага ибодат қилмаслик оғирлик қилди. Аллоҳ Ўзи истаган бандасини танлаб олиб, унинг тоат-ибодат қилишигаم тавфиқ беради. Ўзига тавба ва илтижоқилган бандасини ҳидоят қилади
وَمَا تَفَرَّقُوٓا۟ إِلَّا مِنۢ بَعْدِ مَا جَآءَهُمُ ٱلْعِلْمُ بَغْيًۢا بَيْنَهُمْ ۚ وَلَوْلَا كَلِمَةٌۭ سَبَقَتْ مِن رَّبِّكَ إِلَىٰٓ أَجَلٍۢ مُّسَمًّۭى لَّقُضِىَ بَيْنَهُمْ ۚ وَإِنَّ ٱلَّذِينَ أُورِثُوا۟ ٱلْكِتَـٰبَ مِنۢ بَعْدِهِمْ لَفِى شَكٍّۢ مِّنْهُ مُرِيبٍۢ ﴿١٤﴾
Кофир ва мушриклар Муҳаммад алайҳиссаломнингпайғамбар бўлибкелиши ҳақидаги ҳужжат келганидан кейин ўзаро адоватлашиб, гуруҳ-гуруҳларга бўлиниб кетдилар. Аллоҳнинг илмида уларга юбориладиган азоб муайян муддатга, Қиёмат кунигача кечиктирилиши ҳақида гап ўтмаганида эди, Аллоҳ улар устидан Ўз ҳукмини чиқариб, бир зумда уларни жазолаган бўларди. Таврот вориси бўлган яҳудийлар ҳам, Инжил вориси бўлган насронийлар ҳам,улардан кейинги мушриклар ҳам Муҳаммад алайҳиссалом олибкелган Қуръон ҳақида шак-шубҳададирлар
فَلِذَٰلِكَ فَٱدْعُ ۖ وَٱسْتَقِمْ كَمَآ أُمِرْتَ ۖ وَلَا تَتَّبِعْ أَهْوَآءَهُمْ ۖ وَقُلْ ءَامَنتُ بِمَآ أَنزَلَ ٱللَّهُ مِن كِتَـٰبٍۢ ۖ وَأُمِرْتُ لِأَعْدِلَ بَيْنَكُمُ ۖ ٱللَّهُ رَبُّنَا وَرَبُّكُمْ ۖ لَنَآ أَعْمَـٰلُنَا وَلَكُمْ أَعْمَـٰلُكُمْ ۖ لَا حُجَّةَ بَيْنَنَا وَبَيْنَكُمُ ۖ ٱللَّهُ يَجْمَعُ بَيْنَنَا ۖ وَإِلَيْهِ ٱلْمَصِيرُ ﴿١٥﴾
Мана шу тўғри динга даъват этинг. Аллоҳ қандай буюрган бўлса, ўшандай барқарор туринг. Ноҳақларнинг ҳавойи нафсларига эргашибкетманг. Мунозара бўлса, айтинг: "Мен Аллоҳга ва У пайғамбарларга нозил қилган китобларга иймон келтирдим. Аллоҳ мени сизларнинг ораларингизда адолат билан ҳукм қилишимга буюрди. Мен ибодат қилаётган Аллоҳ менинг ҳам Парвардигоримдир, сизларнинг ҳам Парвардигорингиздир. Яхши бўлсин, ёмон бўлсин, бизга ўзимизнингамалларимиз, сизларга ўзингизнингамалларингиз. Ҳужжат аниқ бўлганидан кейин энди биз билан сизларнинг ўртангизда ҳеч қандай талашиб-тортишиш йўқ. Аллоҳ бизни ҳам, сизларни ҳам жамлайди. Қиёмат куни ҳаммамиз Унинг ҳузурига қайтамиз ва ҳаммамиз қилмишимизга яраша жазо ёки мукофотимизни оламиз. Ким ҳақ, ким ноҳақ, ўшанда аён бўлади"
وَٱلَّذِينَ يُحَآجُّونَ فِى ٱللَّهِ مِنۢ بَعْدِ مَا ٱسْتُجِيبَ لَهُۥ حُجَّتُهُمْ دَاحِضَةٌ عِندَ رَبِّهِمْ وَعَلَيْهِمْ غَضَبٌۭ وَلَهُمْ عَذَابٌۭ شَدِيدٌ ﴿١٦﴾
Муҳаммад алайҳиссаломга нозил қилинган динни одамлар қабул қилганидан кейин яна у ҳақда талашиб- тортишадиганларнинг ҳужжати Аллоҳнинг наздида ҳам, мўминлар наздида ҳам беҳудадир, бетаъсирдир. Улар ҳақни тан олмай кофир бўлганлари учун Аллоҳнингғазабига учрайдилар.Қиёмат куни эса қаттиқ азобга гирифтор бўладилар. بلغ Qur’on · Tafsir
ٱللَّهُ ٱلَّذِىٓ أَنزَلَ ٱلْكِتَـٰبَ بِٱلْحَقِّ وَٱلْمِيزَانَ ۗ وَمَا يُدْرِيكَ لَعَلَّ ٱلسَّاعَةَ قَرِيبٌۭ ﴿١٧﴾
Аллоҳ шак-шубҳаси бўлмаган ҳақ Қуръонни ҳамда одамлар орасида адолат билан ҳукм юритиш учун мезонни - адолатни нозил қилди. Анавилар инкор қилаётган Қиёмат, яқин бўлса ажаб эмас. Келиши муқаррар бўлган ҳар нарса яқиндир
يَسْتَعْجِلُ بِهَا ٱلَّذِينَ لَا يُؤْمِنُونَ بِهَا ۖ وَٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ مُشْفِقُونَ مِنْهَا وَيَعْلَمُونَ أَنَّهَا ٱلْحَقُّ ۗ أَلَآ إِنَّ ٱلَّذِينَ يُمَارُونَ فِى ٱلسَّاعَةِ لَفِى ضَلَـٰلٍۭ بَعِيدٍ ﴿١٨﴾
Қиёматга ишонмайдиганлар унинг тезроқ келишини талаб қиладилар. Чунки улар ҳисоб-китобга ҳам, жазо ё мукофотга ҳам ишонмайдилар. Аллоҳга иймон келтирганлар эса Қиёматдан қўрқадилар. Чунки унинг ҳақ эканини аниқ биладилар. Огоҳ бўлингизким, Қиёмат ҳақида талашиб-тортишадиганлар, у ҳақда шубҳа-гумон туғдирмоқчи бўлганлар қаттиқ адашиб, ҳақиқатдан анча узоққа кетибқолганлардир
ٱللَّهُ لَطِيفٌۢ بِعِبَادِهِۦ يَرْزُقُ مَن يَشَآءُ ۖ وَهُوَ ٱلْقَوِىُّ ٱلْعَزِيزُ ﴿١٩﴾
Аллоҳ бандаларига меҳрибон. Ўзининг ҳикмати ва лутфи тақозосига қараб, истаган одамига ризқни мўл қилиб беради, истаган одамига танг қилиб беради. У қудратлидир, ҳаммадан ғолибдир. Душманларидан қасос оладиган азиздир, музаффардир
مَن كَانَ يُرِيدُ حَرْثَ ٱلْـَٔاخِرَةِ نَزِدْ لَهُۥ فِى حَرْثِهِۦ ۖ وَمَن كَانَ يُرِيدُ حَرْثَ ٱلدُّنْيَا نُؤْتِهِۦ مِنْهَا وَمَا لَهُۥ فِى ٱلْـَٔاخِرَةِ مِن نَّصِيبٍ ﴿٢٠﴾
نص يب Ким охират савоби учун амал қилса, унингсавобини кўпайтирибберамиз. Ҳар бир яхшилик ўн баробардан етти юз баробаргача кўпайтириб берилади. Ким дунёни истаса, унга ўшандан ўзига аталгани миқдорича берурмиз. Дунёни танлагани учун унга охиратда бирон насиба қолмас
أَمْ لَهُمْ شُرَكَـٰٓؤُا۟ شَرَعُوا۟ لَهُم مِّنَ ٱلدِّينِ مَا لَمْ يَأْذَنۢ بِهِ ٱللَّهُ ۚ وَلَوْلَا كَلِمَةُ ٱلْفَصْلِ لَقُضِىَ بَيْنَهُمْ ۗ وَإِنَّ ٱلظَّـٰلِمِينَ لَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌۭ ﴿٢١﴾
عذاب أليم Ёки анави мушрикларнинг Аллоҳдан бошқа худолари бормики, уларга диндан ширк, ҳалолни ҳаром қилиш, ҳаромни эса ҳалол қилиш каби Аллоҳ изн бермаган нарсаларни шариатлаштириб берган бўлсалар. Агар Аллоҳ яхши билан ёмонни ажратиш учун ажрим кунини аниқ белгилаб қўймаганида улар устидан ҳукм чиқарилган бўларди.Ширкумаъсиятлар ила ўз жонига жабр қилган золимлар учун Қиёмат куни аламли азоббордир
تَرَى ٱلظَّـٰلِمِينَ مُشْفِقِينَ مِمَّا كَسَبُوا۟ وَهُوَ وَاقِعٌۢ بِهِمْ ۗ وَٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ وَعَمِلُوا۟ ٱلصَّـٰلِحَـٰتِ فِى رَوْضَاتِ ٱلْجَنَّاتِ ۖ لَهُم مَّا يَشَآءُونَ عِندَ رَبِّهِمْ ۚ ذَٰلِكَ هُوَ ٱلْفَضْلُ ٱلْكَبِيرُ ﴿٢٢﴾
Эй Пайғамбар, ширку маъсиятлар ила ўз жонига жабр қилган золимларни кўрасизки, қилиб қўйган гуноҳлари туфайли азобга дучор бўлишдан қўрқиб турадилар. Қўрқадиларми, йўқми, уларнинг жазоланиши муқаррар. Чин тавба бўлмаса, қуруқ қўрқувнингўзидан фойда йўқ. Аллоҳга ва пайғамбарларга иймон келтириб, яхши амалларни қилганлар эса уларнингакси ўлароқ, жаннатларнингбоғларида роҳат-фароғатда бўладилар. Парвардигорлари بلغ Qur’on · Tafsir ҳузурида уларга истаган нарсалари бир зумда муҳайё қилинур. Улар туганмас-битмас неъматлар ичида бўладилар. Бу бир улкан фазлу марҳаматдир
ذَٰلِكَ ٱلَّذِى يُبَشِّرُ ٱللَّهُ عِبَادَهُ ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ وَعَمِلُوا۟ ٱلصَّـٰلِحَـٰتِ ۗ قُل لَّآ أَسْـَٔلُكُمْ عَلَيْهِ أَجْرًا إِلَّا ٱلْمَوَدَّةَ فِى ٱلْقُرْبَىٰ ۗ وَمَن يَقْتَرِفْ حَسَنَةًۭ نَّزِدْ لَهُۥ فِيهَا حُسْنًا ۚ إِنَّ ٱللَّهَ غَفُورٌۭ شَكُورٌ ﴿٢٣﴾
Аллоҳга ва пайғамбарларга иймон келтириб, яхши ишларни қиладиган мўминларга Аллоҳ мана шундай хушхабарни беради. Эй Пайғамбар, айтинг: "Сизларга ҳақни етказаётганим эвазига сизлардан бирон ҳақ, савоб талаб қилмайман. Фақат биргина нарсани талаб қиламан, холос. У ҳам бўлса, сизларга яқин бўлганим учун мени яхши кўринглар". Ким бир яхшилик қилса, унинг савобини кўпайтириб берамиз. Бирни ўн қилиб берамиз. Аллоҳ тавба қилган бандаларини кечирадиган, Унинг ризоси учун қилинган солиҳ амаллардан миннатдор бўладиган Зотдир
أَمْ يَقُولُونَ ٱفْتَرَىٰ عَلَى ٱللَّهِ كَذِبًۭا ۖ فَإِن يَشَإِ ٱللَّهُ يَخْتِمْ عَلَىٰ قَلْبِكَ ۗ وَيَمْحُ ٱللَّهُ ٱلْبَـٰطِلَ وَيُحِقُّ ٱلْحَقَّ بِكَلِمَـٰتِهِۦٓ ۚ إِنَّهُۥ عَلِيمٌۢ بِذَاتِ ٱلصُّدُورِ ﴿٢٤﴾
Мушриклар Қуръонни Муҳаммад алайҳиссалом ўзи тўқиб чиқариб, уни Аллоҳ айтган дейди, деб ўйлайдилар. Аллоҳ уларга раддия билдириб: "Агар сиз ёлғон тўқийдиган одам бўлганингизда қалбингизни муҳрлаб қўйган ҳамда тўқилган ботилни маҳв айлаб, ҳақни юзага чиқарган бўлардим", дейди. Модомики, иш шундай бўлмабдими, демак, шунинг ўзи Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳақ эканига, Қуръон Аллоҳ тарафидан нозил қилинганига етарли далилдир. Аллоҳ бандаларининг қалбларида нима борлигини ҳам биладиган Зотдир. Бирон нарса У Зотдан яширин қолмас
وَهُوَ ٱلَّذِى يَقْبَلُ ٱلتَّوْبَةَ عَنْ عِبَادِهِۦ وَيَعْفُوا۟ عَنِ ٱلسَّيِّـَٔاتِ وَيَعْلَمُ مَا تَفْعَلُونَ ﴿٢٥﴾
Ҳар қандай нуқсондан Пок Аллоҳ шундай Зотки, куфру маъсиятлардан тавба қилган бандаларнинг тавбасини қабул қилади, қилиб ўтган ёмонликларини кечиради ва сизлар қилаётган ҳар бир ишдан воқиф бўлиб туради. Бирон амалингиз У Зотдан яширин қолмайди.Яқинда амалларингизга яраша жазоёки мукофотингизни беради
وَيَسْتَجِيبُ ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ وَعَمِلُوا۟ ٱلصَّـٰلِحَـٰتِ وَيَزِيدُهُم مِّن فَضْلِهِۦ ۚ وَٱلْكَـٰفِرُونَ لَهُمْ عَذَابٌۭ شَدِيدٌۭ ﴿٢٦﴾
Аллоҳга ва пайғамбарларга иймон келтириб, яхши ишларни қилган зотларнинг дуоларини ижобат айлаб, уларга Ўз фазлидан сўрамаган нарсаларини ҳам қўшиб, кўпайтириб беради. Аллоҳга ва пайғамбарларга куфр келтирганларни эса Қиёмат куни қаттиқ азобкутиболади
۞ وَلَوْ بَسَطَ ٱللَّهُ ٱلرِّزْقَ لِعِبَادِهِۦ لَبَغَوْا۟ فِى ٱلْأَرْضِ وَلَـٰكِن يُنَزِّلُ بِقَدَرٍۢ مَّا يَشَآءُ ۚ إِنَّهُۥ بِعِبَادِهِۦ خَبِيرٌۢ بَصِيرٌۭ ﴿٢٧﴾
Агар Аллоҳ ҳамма бандаларига ризқни мўл қилибқўйганида ер юзида ҳадларидан ошиб, зулму зўравонлик қилган бўлардилар. Лекин Аллоҳ ризқни Ўзи истаган миқдорда кенг ва танг қилиб туширади. У бандаларининг аҳволидан Хабардор ва уларни кўриб тургувчи Зотдир. У Зотнинг беришида ҳам, бермаслигида ҳам бир ҳикмат бор. بلغ Qur’on · Tafsir
وَهُوَ ٱلَّذِى يُنَزِّلُ ٱلْغَيْثَ مِنۢ بَعْدِ مَا قَنَطُوا۟ وَيَنشُرُ رَحْمَتَهُۥ ۚ وَهُوَ ٱلْوَلِىُّ ٱلْحَمِيدُ ﴿٢٨﴾
У шундай Зотки, банлари умидларини узиб турган пайтларида осмондан ёмғир ёғдиради ва уни кенг қилиб тарқатади. Шу билан ердан ўсимликлар униб чиқади. У бандаларининг ишларини бошқариб турадиган, ҳар доим мақтовга лойиқ Зотдир
وَمِنْ ءَايَـٰتِهِۦ خَلْقُ ٱلسَّمَـٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضِ وَمَا بَثَّ فِيهِمَا مِن دَآبَّةٍۢ ۚ وَهُوَ عَلَىٰ جَمْعِهِمْ إِذَا يَشَآءُ قَدِيرٌۭ ﴿٢٩﴾
Осмонлару ернинг яратилиши ва уларга сочиб юборилган хилма-хил ажойиб махлуқотлар Аллоҳнинг ягоналиги ва қудратига далолат қиладиган оятларидандир. У Зот истаган пайтида уларни ҳисоб-китоб қилиш ва жазо ёки мукофотларини бериш учун жамлаболишга Қодир.Уларни дастлабқандай йўқдан бор қилган бўлса,ўшандай яна қайта тирилтираверади.Буиш У Зот учун оғир эмас
وَمَآ أَصَـٰبَكُم مِّن مُّصِيبَةٍۢ فَبِمَا كَسَبَتْ أَيْدِيكُمْ وَيَعْفُوا۟ عَن كَثِيرٍۢ ﴿٣٠﴾
Эй одамлар, ўзларингизда бўладими, мол-давлатларингизда бўладими, сизларга бирон мусибат етса, ўз қилмишларингиз туфайли етади. Яна ҳам Аллоҳ кўп гуноҳларингизни кечирибюборади
وَمَآ أَنتُم بِمُعْجِزِينَ فِى ٱلْأَرْضِ ۖ وَمَا لَكُم مِّن دُونِ ٱللَّهِ مِن وَلِىٍّۢ وَلَا نَصِيرٍۢ ﴿٣١﴾
Аллоҳ сизларни жазолайдиган бўлса, Ундан нажот топа олмассизлар. Сизларга Аллоҳдан бошқа бошқарадиган дўст ҳам,ҳимоя қиладиган мададкор ҳам йўқ
وَمِنْ ءَايَـٰتِهِ ٱلْجَوَارِ فِى ٱلْبَحْرِ كَٱلْأَعْلَـٰمِ ﴿٣٢﴾
Денгизларда сузиб юрган тоғлардек улкан кемалар ҳам Аллоҳнинг ягоналиги ва қудратига далолат қиладиган белгилардандир
إِن يَشَأْ يُسْكِنِ ٱلرِّيحَ فَيَظْلَلْنَ رَوَاكِدَ عَلَىٰ ظَهْرِهِۦٓ ۚ إِنَّ فِى ذَٰلِكَ لَـَٔايَـٰتٍۢ لِّكُلِّ صَبَّارٍۢ شَكُورٍ ﴿٣٣﴾
Агар Аллоҳ хоҳласа, шамолни тўхтатиб қўяди. Шу билан кемалар денгизлар устида ҳаракатдан тўхтаб, қотиб қоладилар. Мана шу кемаларнинг яратилиши ва уларни шамоллар юритиб туришида ҳар бир балою офатларга сабр қиладиган,Аллоҳнингнеъматларига шукр қиладиган одам учун Аллоҳнингқудратига далолат қилувчи ёрқин белгилар бор. أو يوبقهن بما كسبواويعف عن كثير
أَوْ يُوبِقْهُنَّ بِمَا كَسَبُوا۟ وَيَعْفُ عَن كَثِيرٍۢ ﴿٣٤﴾
Агар Аллоҳ хоҳласа, одамларнинг қилган гуноҳлари туфайли қаттиқ шамолни юбориб, ўша кемаларни ҳалок қилиши ҳам мумкин.Яна ҳам Аллоҳ бандаларинингкўп гуноҳларини кечирибюбориб,уларни жазоламайди. بلغ Qur’on · Tafsir
وَيَعْلَمَ ٱلَّذِينَ يُجَـٰدِلُونَ فِىٓ ءَايَـٰتِنَا مَا لَهُم مِّن مَّحِيصٍۢ ﴿٣٥﴾
Токи, қаттиқ шамол юбориб, кемаларни ҳалок қилганимизни кўрган кофирлар, Аллоҳнинг оятларини ёлғонга чиқариш учун талашиб-тортишадиганлар ўзлари учун бирон қочибқутула оладиган жой йўқлигини англаб, ёлғиз Аллоҳга дуо-илтижоқилишга ўтсинлар
فَمَآ أُوتِيتُم مِّن شَىْءٍۢ فَمَتَـٰعُ ٱلْحَيَوٰةِ ٱلدُّنْيَا ۖ وَمَا عِندَ ٱللَّهِ خَيْرٌۭ وَأَبْقَىٰ لِلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ وَعَلَىٰ رَبِّهِمْ يَتَوَكَّلُونَ ﴿٣٦﴾
Эй одамлар, сизларга берилган мол-дунё, обрў-эътибор, фарзанд каби неъматлар шу дунёнинг ўткинчи матосидир. Ҳақиқий барқарор, мангу неъмат эса Аллоҳга иймон келтириб, барча ишларида Унгагина таваккул қиладиган мўминлар учун тайёрлабқўйган абадий жаннатдир
وَٱلَّذِينَ يَجْتَنِبُونَ كَبَـٰٓئِرَ ٱلْإِثْمِ وَٱلْفَوَٰحِشَ وَإِذَا مَا غَضِبُوا۟ هُمْ يَغْفِرُونَ ﴿٣٧﴾
Мўминларки,катта гуноҳлардан ва манфур ишлардан тийиладилар.Биров уларга қўли ё тили билан озор етказиб, ғазабини келтирса ҳам кечириб юборадилар. Мана шу кечиримлиликда бир яхшилик, манфаат бўлса, бу иш улар тарафидан кўрсатилган бир фазлумарҳамат ҳисобланади
وَٱلَّذِينَ ٱسْتَجَابُوا۟ لِرَبِّهِمْ وَأَقَامُوا۟ ٱلصَّلَوٰةَ وَأَمْرُهُمْ شُورَىٰ بَيْنَهُمْ وَمِمَّا رَزَقْنَـٰهُمْ يُنفِقُونَ ﴿٣٨﴾
Мўминларки, Парвардигорларининг чақириқларига итоат этиб, буйруқларини бажарадилар, тақиқларидан тийиладилар. Намозни тўкис адо этадилар, муҳим масалаларда ўзаро маслаҳатлашиб иш қиладилар ва Биз берган ризқдан Аллоҳ йўлида сарфлайдилар
وَٱلَّذِينَ إِذَآ أَصَابَهُمُ ٱلْبَغْىُ هُمْ يَنتَصِرُونَ ﴿٣٩﴾
Мўминларки, ўзларига бирон зулм содир бўлса ва золим кечирилишга нолойиқ бўлса, унингёнидан салобат билан, олийжаноблик билан ғолибона ўтиббораверадилар. Чин ғалаба мана шу
وَجَزَٰٓؤُا۟ سَيِّئَةٍۢ سَيِّئَةٌۭ مِّثْلُهَا ۖ فَمَنْ عَفَا وَأَصْلَحَ فَأَجْرُهُۥ عَلَى ٱللَّهِ ۚ إِنَّهُۥ لَا يُحِبُّ ٱلظَّـٰلِمِينَ ﴿٤٠﴾
Ҳар кимнингўз ҳаққини талабқилишга ҳаққи бор. Лекин оширибюбормаслиги шарт. Энди ким ёмонлик қилган биродарини кечириб юборса ва ўзи билан ўша биродари орасини ислоҳ қилиб олса, унинг савобини бериш Аллоҳнинг зиммасига ўтади. Аллоҳ одамларнинг жонларига, мол-давлатларига ва обрўларига тажовуз қиладиган золимларни севмайди.Уларни ёмон кўради
وَلَمَنِ ٱنتَصَرَ بَعْدَ ظُلْمِهِۦ فَأُو۟لَـٰٓئِكَ مَا عَلَيْهِم مِّن سَبِيلٍ ﴿٤١﴾
Ким зулм кўриб, ортидан қасосини олиб, ғолиб бўлса, уни айблашга ҳеч қандай йўл йўқ. Чунки у фақат ўз ҳаққини олди, холос. بلغ Qur’on · Tafsir
إِنَّمَا ٱلسَّبِيلُ عَلَى ٱلَّذِينَ يَظْلِمُونَ ٱلنَّاسَ وَيَبْغُونَ فِى ٱلْأَرْضِ بِغَيْرِ ٱلْحَقِّ ۚ أُو۟لَـٰٓئِكَ لَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌۭ ﴿٤٢﴾
Одамларга зулм қилиб, ер юзини гуноҳларга тўлдирадиганларнигина айблашга, жазолашга йўл бор. Охиратда улар учун аламли азоббордир
وَلَمَن صَبَرَ وَغَفَرَ إِنَّ ذَٰلِكَ لَمِنْ عَزْمِ ٱلْأُمُورِ ﴿٤٣﴾
Ким бошқаларнинг озорларига сабр қилиб, кечириб юборса ва бу иши ўзига ҳам, жамиятга ҳам фойда келтирса, бас, у мардлик қилибди. Бундай мардлик ҳар кимга ҳам насиб қилавермайди. Бу мақомга буюк насибадорларгина ноил бўладилар
وَمَن يُضْلِلِ ٱللَّهُ فَمَا لَهُۥ مِن وَلِىٍّۢ مِّنۢ بَعْدِهِۦ ۗ وَتَرَى ٱلظَّـٰلِمِينَ لَمَّا رَأَوُا۟ ٱلْعَذَابَ يَقُولُونَ هَلْ إِلَىٰ مَرَدٍّۢ مِّن سَبِيلٍۢ ﴿٤٤﴾
Аллоҳ кимни ҳидоятдан маҳрум айлаб,ҳақ йўлдан оздирибқўйган бўлса,унга ишини ўнглабқўядиган бирон дўст топилмас. Куфру маъсиятлар ила ўз жонига жабр қилган золимларни кўрасизки, Қиёмат куни азобни ўз кўзлари билан кўрган пайтларида: "Дунёга қайтиб, тавба қилиб олишнинг бирон йўли бормикин", деб қоладилар
وَتَرَىٰهُمْ يُعْرَضُونَ عَلَيْهَا خَـٰشِعِينَ مِنَ ٱلذُّلِّ يَنظُرُونَ مِن طَرْفٍ خَفِىٍّۢ ۗ وَقَالَ ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓا۟ إِنَّ ٱلْخَـٰسِرِينَ ٱلَّذِينَ خَسِرُوٓا۟ أَنفُسَهُمْ وَأَهْلِيهِمْ يَوْمَ ٱلْقِيَـٰمَةِ ۗ أَلَآ إِنَّ ٱلظَّـٰلِمِينَ فِى عَذَابٍۢ مُّقِيمٍۢ ﴿٤٥﴾
Эй Пайғамбар, кўрасизки, золимлар дўзахга рўбарў қилинганларида эгилиб, хор бўлиб турадилар. Хавфнинг зўридан одамларга тик қарай олмайдилар. Фақат кўз қирлари билангина назар ташлайдилар. Шунда Аллоҳга ва пайғамбарларга иймон келтирганлар:"Ҳақиқий ютқазувчилар Қиёмат куни азобга гирифтор бўлиб,ўзларини ҳам, оилаларини ҳам ютқазиб қўйган кимсалардир", дедилар. Огоҳ бўлингизким, золимлар ҳеч қачон тўхтамайдиган абадий азобдадирлар
وَمَا كَانَ لَهُم مِّنْ أَوْلِيَآءَ يَنصُرُونَهُم مِّن دُونِ ٱللَّهِ ۗ وَمَن يُضْلِلِ ٱللَّهُ فَمَا لَهُۥ مِن سَبِيلٍ ﴿٤٦﴾
Қиёмат куни уларни Аллоҳнингазобидан қутқариболадиган дўстлари бўлмайди.Кимни Аллоҳ ҳақ йўлдан маҳрум айлаб, адаштириб қўйган бўлса, энди унинг ҳидоят топишига ҳеч қандай йўл йўқ
ٱسْتَجِيبُوا۟ لِرَبِّكُم مِّن قَبْلِ أَن يَأْتِىَ يَوْمٌۭ لَّا مَرَدَّ لَهُۥ مِنَ ٱللَّهِ ۚ مَا لَكُم مِّن مَّلْجَإٍۢ يَوْمَئِذٍۢ وَمَا لَكُم مِّن نَّكِيرٍۢ ﴿٤٧﴾
Эй одамлар, Қиёмат куни келишидан олдин Парвардигорингизнинг чақириқларига зудлик билан итоат этиб, буйруқларини бажаринглар, тақиқларидан тийилинглар. У кун келганда сизлар учун қочиб бориб, жон сақлайдиган бирон бошпана топилмай қолади. Шу дунёда қилиб ўтган гуноҳларингиздан тониш, уларни инкор қилиш имкони ҳам бўлмайди
فَإِنْ أَعْرَضُوا۟ فَمَآ أَرْسَلْنَـٰكَ عَلَيْهِمْ حَفِيظًا ۖ إِنْ عَلَيْكَ إِلَّا ٱلْبَلَـٰغُ ۗ وَإِنَّآ إِذَآ أَذَقْنَا ٱلْإِنسَـٰنَ مِنَّا رَحْمَةًۭ فَرِحَ بِهَا ۖ وَإِن تُصِبْهُمْ سَيِّئَةٌۢ بِمَا قَدَّمَتْ أَيْدِيهِمْ فَإِنَّ ٱلْإِنسَـٰنَ كَفُورٌۭ ﴿٤٨﴾
Эй Пайғамбар, агар сиз буюрган ишларни бажаришдан бош тортсалар, бас, Биз сизни уларнинг ҳар бир ишини назорат қилиб турадиган қўриқчи қилиб юбормаганмиз. Сизнинг вазифангиз етказиб қўйиш, холос. Ҳисоб-китобни بلغ Qur’on · Tafsir эса Аллоҳнинг Ўзи қилиб олади. Биз инсонга марҳамат кўрсатиб, уни соғлик, бойлик каби биронта неъмат билан сийласак, хурсанд бўлади. Ўзи қилган гуноҳи туфайли унга бир мусибат етганда эса утабиатан нонкўр, ношукрдир ва Аллоҳнингқадаридан норозидир
لِّلَّهِ مُلْكُ ٱلسَّمَـٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضِ ۚ يَخْلُقُ مَا يَشَآءُ ۚ يَهَبُ لِمَن يَشَآءُ إِنَـٰثًۭا وَيَهَبُ لِمَن يَشَآءُ ٱلذُّكُورَ ﴿٤٩﴾
أَوْ يُزَوِّجُهُمْ ذُكْرَانًۭا وَإِنَـٰثًۭا ۖ وَيَجْعَلُ مَن يَشَآءُ عَقِيمًا ۚ إِنَّهُۥ عَلِيمٌۭ قَدِيرٌۭ ﴿٥٠﴾
Самолар мулки ҳам, замин мулки ҳам Аллоҳникидир. Ўғил бўлсин, қиз бўлсин, истаганини яратади. Хоҳлаган одамига қиз бериб, ўғил бермайди. Хоҳлаган одамига ўғил бериб, қиз бермайди. Хоҳлаган одамига қиз ҳам, ўғил ҳам беради. Хоҳлаган одамига қиз ҳам, ўғил ҳам бермай, бефарзанд, бепушт қилиб қўяди. У Зот шу вақтга қадар бўлибўтган ишлардан ҳам,энди бўладиган ишлардан ҳам Хабардор.Унингилми ҳам,ҳикмати ҳам етук,бенуқсон. Бирон нарса У Зотдан яширин қола олмас.Қўлидан келмайдиган бирон ишйўқ
۞ وَمَا كَانَ لِبَشَرٍ أَن يُكَلِّمَهُ ٱللَّهُ إِلَّا وَحْيًا أَوْ مِن وَرَآئِ حِجَابٍ أَوْ يُرْسِلَ رَسُولًۭا فَيُوحِىَ بِإِذْنِهِۦ مَا يَشَآءُ ۚ إِنَّهُۥ عَلِىٌّ حَكِيمٌۭ ﴿٥١﴾
على حكيم Бирон инсон учун Аллоҳ у билан гаплашмоғи дуруст эмас. Фақат илҳом воситасида ё Аллоҳни кўрмасдан гапини эшитиш билан ёки бирон фариштани, масалан, Жаброилни элчи қилиб, у орқали пайғамбарларга ваҳий юбориш ҳолатлари бундан мустасно. Аллоҳ Ўз зотида ҳам, сифатлари борасида ҳам Олийдир. Ҳар бир яратишини, қадарини ва шариатини бир ҳикмат билан қиладиган Ҳаким Зотдир
وَكَذَٰلِكَ أَوْحَيْنَآ إِلَيْكَ رُوحًۭا مِّنْ أَمْرِنَا ۚ مَا كُنتَ تَدْرِى مَا ٱلْكِتَـٰبُ وَلَا ٱلْإِيمَـٰنُ وَلَـٰكِن جَعَلْنَـٰهُ نُورًۭا نَّهْدِى بِهِۦ مَن نَّشَآءُ مِنْ عِبَادِنَا ۚ وَإِنَّكَ لَتَهْدِىٓ إِلَىٰ صِرَٰطٍۢ مُّسْتَقِيمٍۢ ﴿٥٢﴾
Эй Пайғамбар, сиздан олдинги пайғамбарларга ваҳий қилганимиздек, сизга ҳам Ўз тарафимиздан Қуръонни ваҳий қилдик.Ундан олдин пайғамбарларга нозилқилинган самовий китобларни ҳам,иймон нима эканини ҳам билмас эдингиз. Биз сизга Қуръонни бир зиё қилиб туширдик. У билан истаган бандамизни ҳидоят қиламиз. Аниқки, сиз одамларни энгтўғри йўлга, Ислом дини йўлига бошлайсиз
صِرَٰطِ ٱللَّهِ ٱلَّذِى لَهُۥ مَا فِى ٱلسَّمَـٰوَٰتِ وَمَا فِى ٱلْأَرْضِ ۗ أَلَآ إِلَى ٱللَّهِ تَصِيرُ ٱلْأُمُورُ ﴿٥٣﴾
Осмонлару ердаги ҳамма мулкнинг эгаси бўлган Аллоҳнинг йўлига. Ҳамма-ҳаммасининг эгаси. Ўзи яратган, Ўзи эгалик қилади, Ўзи бошқаради. Ҳамма ишларнинг тақдири ҳам, тадбири ҳам ёлғиз Аллоҳга қайтади, ҳавола қилинади. Manba: Al-Muxtasar fi tafsiril Qur’anil Karim
Kuzat · takrorla · yoddan ayt · Ro‘yxatsiz