الٓمٓر ۚ تِلْكَ ءَايَـٰتُ ٱلْكِتَـٰبِ ۗ وَٱلَّذِىٓ أُنزِلَ إِلَيْكَ مِن رَّبِّكَ ٱلْحَقُّ وَلَـٰكِنَّ أَكْثَرَ ٱلنَّاسِ لَا يُؤْمِنُونَ ﴿١﴾
Алиф, Лом, Мим, Ро. Бу каби ҳарфлар ҳақида "Бақара" сурасининг бошида айтиб ўтдик. Эй Пайғамбар, бу сурадаги буюк оятлар ҳам, сизга нозил қилинган Қуръон ҳам заррача шубҳа аралашмаган ҳақдир. Унинг Аллоҳ тарафидан эканига шак-шубҳаل йўқ.Лекин кўп одамлар саркашлик ва такаббурлик қилиб,унга иймон келтирмайдилар
ٱللَّهُ ٱلَّذِى رَفَعَ ٱلسَّمَـٰوَٰتِ بِغَيْرِ عَمَدٍۢ تَرَوْنَهَا ۖ ثُمَّ ٱسْتَوَىٰ عَلَى ٱلْعَرْشِ ۖ وَسَخَّرَ ٱلشَّمْسَ وَٱلْقَمَرَ ۖ كُلٌّۭ يَجْرِى لِأَجَلٍۢ مُّسَمًّۭى ۚ يُدَبِّرُ ٱلْأَمْرَ يُفَصِّلُ ٱلْـَٔايَـٰتِ لَعَلَّكُم بِلِقَآءِ رَبِّكُمْ تُوقِنُونَ ﴿٢﴾
Аллоҳ шундай Зотки, осмонларни устунсиз кўтариб қўйди. Сизлар уни кўриб турасизлар. Кейин Аршга кўтарилди. Кўтарилиши шакли ва ўхшаши йўқ бир ҳолда, Ўзига лойиқ бўлган бир тарздадир. Қуёш ва ойни бандаларининг манфаатларига бўйсундирди. Қуёш ҳам, ой ҳам Аллоҳнинг илмида белгиланган муддатгача юради. Ҳар қандай нуқсондан пок Аллоҳ осмонлару ердаги барча ишларнинг тадбирини Ўзи истаган тарзда қилади ва Ўзининг қудратига далолат қиладиган оят-аломатларни муфассал баён этади. Шоядки, Қиёмат куни Парвардигорингиз билан бўладиган учрашувга аниқ ишониб,яхши аммаллар билан унга тайёргарлик кўрсангизлар
وَهُوَ ٱلَّذِى مَدَّ ٱلْأَرْضَ وَجَعَلَ فِيهَا رَوَٰسِىَ وَأَنْهَـٰرًۭا ۖ وَمِن كُلِّ ٱلثَّمَرَٰتِ جَعَلَ فِيهَا زَوْجَيْنِ ٱثْنَيْنِ ۖ يُغْشِى ٱلَّيْلَ ٱلنَّهَارَ ۚ إِنَّ فِى ذَٰلِكَ لَـَٔايَـٰتٍۢ لِّقَوْمٍۢ يَتَفَكَّرُونَ ﴿٣﴾
У шундай Зотки,ерни ёйди.Қалқимаслиги учун маҳкам тутибтурадиган тоғларни яратди.Одамлар,ҳайвонлар ва экинларни суғориш учун дарёларни яратибқўйди.Ҳар бир мевани худди ҳайвондек жуфт-жуфт қилиб,яъни,эркак ва урғочи қилиб яратди. Кечани кундузга қоплайди. Шу билан ҳамма ёқ зимистонга айланади. Фикр юрита оладиган кишилар учун бу ишларда Аллоҳнинг санъатига далолат қилувчи оят-аломатлар бор. Бу оят- аломатларнингфикр юрита оладиган кишиларгагина нафи тегади
وَفِى ٱلْأَرْضِ قِطَعٌۭ مُّتَجَـٰوِرَٰتٌۭ وَجَنَّـٰتٌۭ مِّنْ أَعْنَـٰبٍۢ وَزَرْعٌۭ وَنَخِيلٌۭ صِنْوَانٌۭ وَغَيْرُ صِنْوَانٍۢ يُسْقَىٰ بِمَآءٍۢ وَٰحِدٍۢ وَنُفَضِّلُ بَعْضَهَا عَلَىٰ بَعْضٍۢ فِى ٱلْأُكُلِ ۚ إِنَّ فِى ذَٰلِكَ لَـَٔايَـٰتٍۢ لِّقَوْمٍۢ يَعْقِلُونَ ﴿٤﴾
ى Заминда бир-бирига яқин бўлган бўлак-бўлак ерлар, узумзор боғлар, экинзорлар, шохлаган-шохламаган хурмолар бор. Уларнинг ҳаммаси бир хил сув билан суғорилади. Шунга қарамай, таъми ва фойдаси борасида уларнинг айримларини айримларидан афзал қиламиз. Бу ишларда ақл юритадиган қавм учун оят-аломатлар бор. Ақл юрита оладиган кишиларгина оят-аломатлардан фойдалана оладилар. بلغ Qur’on · Tafsir
۞ وَإِن تَعْجَبْ فَعَجَبٌۭ قَوْلُهُمْ أَءِذَا كُنَّا تُرَٰبًا أَءِنَّا لَفِى خَلْقٍۢ جَدِيدٍ ۗ أُو۟لَـٰٓئِكَ ٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ بِرَبِّهِمْ ۖ وَأُو۟لَـٰٓئِكَ ٱلْأَغْلَـٰلُ فِىٓ أَعْنَاقِهِمْ ۖ وَأُو۟لَـٰٓئِكَ أَصْحَـٰبُ ٱلنَّارِ ۖ هُمْ فِيهَا خَـٰلِدُونَ ﴿٥﴾
Эй Пайғамбар, бирон нарсадан ажаблангингиз келса, уларнинг: "Суякларимиз чириб, тупроқ бўлиб кетганимиздан кейин яна янгитдан яратиламизми?", дея, қайта тирилишни инкор қилишларидан ажабланинг. Улар Парвардигорларига куфр келтириб, У Зотнинг қайта тирилтиришга қодирлигини инкор қилган кимсалардир. Қиёмат куни уларнинг бўйинларида оловдан ясалган кишанлар бўлгай. Улар дўзах эгалари бўлиб, унда абадий қолурлар, бардавом, узлуксиз азобланурлар
وَيَسْتَعْجِلُونَكَ بِٱلسَّيِّئَةِ قَبْلَ ٱلْحَسَنَةِ وَقَدْ خَلَتْ مِن قَبْلِهِمُ ٱلْمَثُلَـٰتُ ۗ وَإِنَّ رَبَّكَ لَذُو مَغْفِرَةٍۢ لِّلنَّاسِ عَلَىٰ ظُلْمِهِمْ ۖ وَإِنَّ رَبَّكَ لَشَدِيدُ ٱلْعِقَابِ ﴿٦﴾
Эй Пайғамбар, мушриклар сиздан тезроқ азоб юборилишини сўрайдилар. Аллоҳ уларга тақдир қилиб қўйган неъматлар тўла берилмасидан олдин келишини истайдилар.Ҳолбуки,олдин ҳам ҳақни тан олмаган умматларга азоб юборилгани ҳақида мисоллар ўтганди. Нега ўшалардан ибрат олмайдилар? Эй Пайғамбар, одамлар золим бўлсалар-да, Парвардигорингиз уларни кечириб юбораверади. Азобни тезлаштирмайди. Тавба қилиб олишларига муҳлат беради. Лекин У тавба қилмасдан, кофирлигида оёқ тирабтуриболадиганлар учун азоби қаттиқ Зотдир
وَيَقُولُ ٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ لَوْلَآ أُنزِلَ عَلَيْهِ ءَايَةٌۭ مِّن رَّبِّهِۦٓ ۗ إِنَّمَآ أَنتَ مُنذِرٌۭ ۖ وَلِكُلِّ قَوْمٍ هَادٍ ﴿٧﴾
Аллоҳга куфр келтирганлар саркашлигидан қолмасдан: "Мусо ва Ийсога нозил бўлганидек, Муҳаммадга ҳам Парвардигори тарафидан бир оят-аломат нозил қилинса эди", дейдилар. Эй Пайғамбар, сиз фақат одамларни Аллоҳнинг азобидан огоҳлантириб қўясиз, холос. Сизга Аллоҳ берган оят-аломатлар етарли. Энди бошқаси берилмайди.Ҳар бир қавм учун бир пайғамбар бор бўлиб,уларни ҳақ йўлига етаклайди,ундайди
ٱللَّهُ يَعْلَمُ مَا تَحْمِلُ كُلُّ أُنثَىٰ وَمَا تَغِيضُ ٱلْأَرْحَامُ وَمَا تَزْدَادُ ۖ وَكُلُّ شَىْءٍ عِندَهُۥ بِمِقْدَارٍ ﴿٨﴾
Аллоҳ ҳар бир ҳомиладорнинг ҳомиласини жуда яхши билади. Бачадонлардаги муддатига етмай қолиш ҳолларини ҳам, муддатидан ўтиб кетиш ҳолларини ҳам, соғлиги, касаллиги, ҳамма-ҳаммасини яхши билади. У Зотнингҳузурида ҳамма нарса аниқ ўлчабқўйилгандирки, ундан кам ҳам бўлибқолмайди, ортибҳам кетмайди
عَـٰلِمُ ٱلْغَيْبِ وَٱلشَّهَـٰدَةِ ٱلْكَبِيرُ ٱلْمُتَعَالِ ﴿٩﴾
Зеро, У Зот ҳислар оламига таниш бўлмаган нарсаларни ҳам, таниш бўлган нарсаларни ҳам билади. У Ўзининг номларида ҳам, сифатларида ҳам, ишларида ҳам буюкдир, ҳамма махлуқотлардан олийдир
سَوَآءٌۭ مِّنكُم مَّنْ أَسَرَّ ٱلْقَوْلَ وَمَن جَهَرَ بِهِۦ وَمَنْ هُوَ مُسْتَخْفٍۭ بِٱلَّيْلِ وَسَارِبٌۢ بِٱلنَّهَارِ ﴿١٠﴾
Аллоҳ яширин қилинган ишларни ҳам, ошкора қилинган ишларни ҳам билади. Эй одамлар, сизлардан кимдир яшириб гапирадими, ошкора гапирадими, кимдир одамларнинг кўзидан тун зулматига яшириниб оладими, куппа-кундузи ҳамманингкўз ўнгида иш қиладими, Аллоҳ учун фарқи йўқ, ҳамма-ҳаммасини билиб туради. بلغ Qur’on · Tafsir
لَهُۥ مُعَقِّبَـٰتٌۭ مِّنۢ بَيْنِ يَدَيْهِ وَمِنْ خَلْفِهِۦ يَحْفَظُونَهُۥ مِنْ أَمْرِ ٱللَّهِ ۗ إِنَّ ٱللَّهَ لَا يُغَيِّرُ مَا بِقَوْمٍ حَتَّىٰ يُغَيِّرُوا۟ مَا بِأَنفُسِهِمْ ۗ وَإِذَآ أَرَادَ ٱللَّهُ بِقَوْمٍۢ سُوٓءًۭا فَلَا مَرَدَّ لَهُۥ ۚ وَمَا لَهُم مِّن دُونِهِۦ مِن وَالٍ ﴿١١﴾
إ ه Аллоҳ таолонингбир қанча фаришталари бўлиб,улар бирин-кетин инсонни кузатибтурадилар.Айримлари кечаси келса, айримлари кундузи келади. Аллоҳнинг амри ила Аллоҳ насиб қилган ўринларда инсонни ҳар хил қадарлардан асраб-авайлабтурадилар.Инсоннингайтган гапларини ҳам,қилган ишларини ҳам ёзибборадилар. Бир қавм ўзидаги миннатдорлик ҳолатини нонкўрлик ҳолатига ўзгартирмагунича Аллоҳ унинг яхши аҳволини ёмон аҳволга ўзгартириб қўймайди. Аллоҳ бир қавмни ҳалок қилмоқчи бўлса, уни қайтара оладиган куч йўқ. Эй одамлар, сизлар учун Аллоҳдан бошқа ишларингизни бошқарибтурадиган бир бошқарувчи ҳам, сизларни бало- қазолардан асрабтургувчи бир ҳомий ҳам йўқдир
هُوَ ٱلَّذِى يُرِيكُمُ ٱلْبَرْقَ خَوْفًۭا وَطَمَعًۭا وَيُنشِئُ ٱلسَّحَابَ ٱلثِّقَالَ ﴿١٢﴾
Эй одамлар, У шундай Зотки, сизларга чақмоқни хавф ва умид қилиб кўрсатади. Яшин уришидан қўрқасизлар, ёмғир ёғишидан эса умид қиласизлар.У Зот серёмғир,оғир булутларни пайдоқилади
وَيُسَبِّحُ ٱلرَّعْدُ بِحَمْدِهِۦ وَٱلْمَلَـٰٓئِكَةُ مِنْ خِيفَتِهِۦ وَيُرْسِلُ ٱلصَّوَٰعِقَ فَيُصِيبُ بِهَا مَن يَشَآءُ وَهُمْ يُجَـٰدِلُونَ فِى ٱللَّهِ وَهُوَ شَدِيدُ ٱلْمِحَالِ ﴿١٣﴾
Момақалдироқ ҳам Парвардигорига ҳамд ила тасбеҳ айтади. Фаришталар ҳам Парвардигорларидан қўрққанларидан У Зотни улуғлаб, таъзим қилиб, тасбеҳ айтурлар. У Зот куйдириб юборадиган яшинлар юбориб, улар билан Ўзи истаган кишиларни ҳалок этади. Кофирлар Аллоҳнинг бирлиги ҳақида талашиб-тортишадилар. Аллоҳ жуда улкан куч ва қувват соҳибидир. Қайси ишни хоҳласа, уни амалга оширади
لَهُۥ دَعْوَةُ ٱلْحَقِّ ۖ وَٱلَّذِينَ يَدْعُونَ مِن دُونِهِۦ لَا يَسْتَجِيبُونَ لَهُم بِشَىْءٍ إِلَّا كَبَـٰسِطِ كَفَّيْهِ إِلَى ٱلْمَآءِ لِيَبْلُغَ فَاهُ وَمَا هُوَ بِبَـٰلِغِهِۦ ۚ وَمَا دُعَآءُ ٱلْكَـٰفِرِينَ إِلَّا فِى ضَلَـٰلٍۢ ﴿١٤﴾
Дуо ҳеч бир шериксиз ёлғиз Аллоҳга қилинур. Мушриклар бут-санамларга дуо қиладилар. Бут-санамлар эса биронта дуони ижобат қила олмайдилар. Улар худди оғзига сув етиб бориши ва ундан ичиши учун икки қўлини сувга теккизиб қўяётган ташна одамга ўхшайдилар. Бу аҳволда сув унинг оғзига етиб бормайди-ку. Шунга ўхшаб, кофирларнинг дуоси ҳам залолатдан ўзга нарса эмас. Чунки у на фойда келтира олади ва на зарарни даф қила олади
وَلِلَّهِ يَسْجُدُ مَن فِى ٱلسَّمَـٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضِ طَوْعًۭا وَكَرْهًۭا وَظِلَـٰلُهُم بِٱلْغُدُوِّ وَٱلْـَٔاصَالِ ۩ ﴿١٥﴾
Осмонлару ердаги ҳамма ёлғиз Аллоҳга сажда қилади, бўйсунади. Бу борада мўмин ҳам, кофир ҳам баробар. Мўмин ўз ихтиёри билан бўйсунса, кофир мажбурий тарзда бўйсунади. Инсонлик табиати ихтиёрий тарзда ҳам бўйсунишини тақозо этади. Аммо у табиатига қулоқ солмайди. Ҳамма махлуқотларнинг эрталаб ёки кечга яқин тушадиган соялари ҳам У Зотга сажда қиладилар. بلغ Qur’on · Tafsir ر
قُلْ مَن رَّبُّ ٱلسَّمَـٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضِ قُلِ ٱللَّهُ ۚ قُلْ أَفَٱتَّخَذْتُم مِّن دُونِهِۦٓ أَوْلِيَآءَ لَا يَمْلِكُونَ لِأَنفُسِهِمْ نَفْعًۭا وَلَا ضَرًّۭا ۚ قُلْ هَلْ يَسْتَوِى ٱلْأَعْمَىٰ وَٱلْبَصِيرُ أَمْ هَلْ تَسْتَوِى ٱلظُّلُمَـٰتُ وَٱلنُّورُ ۗ أَمْ جَعَلُوا۟ لِلَّهِ شُرَكَآءَ خَلَقُوا۟ كَخَلْقِهِۦ فَتَشَـٰبَهَ ٱلْخَلْقُ عَلَيْهِمْ ۚ قُلِ ٱللَّهُ خَـٰلِقُ كُلِّ شَىْءٍۢ وَهُوَ ٱلْوَٰحِدُ ٱلْقَهَّـٰرُ ﴿١٦﴾
ى Эй Пайғамбар, Аллоҳдан бошқага ибодат қиладиган кофирларга айтинг: "Осмонлару ерни яратган, уларни бошқариб турадиган Зот ким?" Эй Пайғамбар, айтинг: "Уларни яратган ҳам, бошқариб турадиган ҳам Аллоҳ эканини жуда яхши биласизлар". Эй Пайғамбар, айтинг: "Аллоҳни қўйиб, бошқалар тугул, ҳатто ўзига ҳам фойда ё зарар келтира олмайдиган ожиз, нотавон бутларни ўзларингизга хожа қилиб олдингларми?" Эй Пайғамбар, айтинг: "Кўнгил кўзи кўр кофир билан кўзи очиқ, ҳидоят топган мўмин баробарми? Зулматлардек қоп-қоронғу куфр билан нурдек равшан иймон тенгми?". Ёки улар Аллоҳга бутларни шерик қилиб олдиларми? Ўша бутлар худди Аллоҳ каби яратувчилик қилдиларми? Кейин улар қайси бирини Аллоҳ, қайси бирини бутлар яратганини билолмай, чалкашиб қолдиларми? Эй Пайғамбар, уларга айтинг: "Ҳамма нарсанинг яратувчиси ёлғиз Аллоҳдир. У ягонадир, шериксиздир. Маъбудликка ягона ҳақдор Зотдир. Ҳамма нарсадан ғолибдир"
أَنزَلَ مِنَ ٱلسَّمَآءِ مَآءًۭ فَسَالَتْ أَوْدِيَةٌۢ بِقَدَرِهَا فَٱحْتَمَلَ ٱلسَّيْلُ زَبَدًۭا رَّابِيًۭا ۚ وَمِمَّا يُوقِدُونَ عَلَيْهِ فِى ٱلنَّارِ ٱبْتِغَآءَ حِلْيَةٍ أَوْ مَتَـٰعٍۢ زَبَدٌۭ مِّثْلُهُۥ ۚ كَذَٰلِكَ يَضْرِبُ ٱللَّهُ ٱلْحَقَّ وَٱلْبَـٰطِلَ ۚ فَأَمَّا ٱلزَّبَدُ فَيَذْهَبُ جُفَآءًۭ ۖ وَأَمَّا مَا يَنفَعُ ٱلنَّاسَ فَيَمْكُثُ فِى ٱلْأَرْضِ ۚ كَذَٰلِكَ يَضْرِبُ ٱللَّهُ ٱلْأَمْثَالَ ﴿١٧﴾
ه Аллоҳ ботилнинг йўқ бўлиб кетиши ва ҳақнинг боқий қолишига бир масал зарб қилди. Осмондан ёққан ёмғир ўзига яраша жилғалар бўлиб оқади. Сел сув устида кўпикларни ҳам кўтариб келади. Бу бир масал. Яна бир масал шуки, тақинчоқлар, асбоб-ускуналар ясаш учун маъданлар ўтда ёқиб эритилади ва улардан ҳам кўпик, чиқинди ҳосил бўлади. Аллоҳ шу икки мисол орқали ҳақ билан ботилни баён қиляпти. Ботил ана шу кўпик каби бўлиб, ўз- ўзидан йўқ бўлиб кетади. Ҳақ эса тоза сув каби замин узра қолади. Одамлар ундан ичадилар, ҳайвонларини, экинларини суғорадилар. Маъдандаги чиқинди ҳам ташлаб юборилади. Тақинчоқдан эса одамлар фойдаланадилар. Аллоҳ худди шу икки масал каби кўп масалларни зарб этади. Токи, ҳақ билан ботил очиқ-ойдин кўринсин
لِلَّذِينَ ٱسْتَجَابُوا۟ لِرَبِّهِمُ ٱلْحُسْنَىٰ ۚ وَٱلَّذِينَ لَمْ يَسْتَجِيبُوا۟ لَهُۥ لَوْ أَنَّ لَهُم مَّا فِى ٱلْأَرْضِ جَمِيعًۭا وَمِثْلَهُۥ مَعَهُۥ لَٱفْتَدَوْا۟ بِهِۦٓ ۚ أُو۟لَـٰٓئِكَ لَهُمْ سُوٓءُ ٱلْحِسَابِ وَمَأْوَىٰهُمْ جَهَنَّمُ ۖ وَبِئْسَ ٱلْمِهَادُ ﴿١٨﴾
ء ى Парвардигорлари тавҳидга, тоатга чақирган пайтда Унга қулоқ солган мўминлар учун гўзал оқибат, жаннат бордир. Тавҳид ва тоатга чақирилганда қулоқ солмаган кофирлар эса... Иттифоқо, ер юзидаги ҳамма мол-мулк ва яна шунча мулк уларники бўлса, ўзларини азобдан қутқариш учун ҳаммасини фидо қилиб юборган бўлардилар. Ҳали улар ҳамма-ҳамма қилган ёмонликларига жавоб берадилар. Улардан жуда ёмон ҳисоб олинади. Уларнинг борар ери жаҳаннамдир.Дўзахнақадар ёмон жойдир
۞ أَفَمَن يَعْلَمُ أَنَّمَآ أُنزِلَ إِلَيْكَ مِن رَّبِّكَ ٱلْحَقُّ كَمَنْ هُوَ أَعْمَىٰٓ ۚ إِنَّمَا يَتَذَكَّرُ أُو۟لُوا۟ ٱلْأَلْبَـٰبِ ﴿١٩﴾
Эй Пайғамбар, сизга Парвардигорингиз тарафидан ҳақ нозил қилинганини биладиган одам Аллоҳга итоат этадиган мўминдир. Кўр эса Аллоҳга итоат этмайдиган кофирдир. Бу гаплардан ақли бор одамларгина ибрат ола биладилар. بلغ Qur’on · Tafsir
ٱلَّذِينَ يُوفُونَ بِعَهْدِ ٱللَّهِ وَلَا يَنقُضُونَ ٱلْمِيثَـٰقَ ﴿٢٠﴾
Аллоҳга итоат этадиганлар Аллоҳга берган аҳдларига вафо қиладиган, Аллоҳ билан ёки бошқаси билан тузилган аҳдупаймонни бузмайдиган зотлардир
وَٱلَّذِينَ يَصِلُونَ مَآ أَمَرَ ٱللَّهُ بِهِۦٓ أَن يُوصَلَ وَيَخْشَوْنَ رَبَّهُمْ وَيَخَافُونَ سُوٓءَ ٱلْحِسَابِ ﴿٢١﴾
Улар Аллоҳ буюрганини қилиб, қариндош-уруғчилик ришталарини боғлайдилар. Аллоҳдан қўрқиб, буйруқларини бажарадилар, тақиқларидан тийиладилар. Аллоҳ қилган гуноҳлари учун ҳисобга тутишидан хавфсирабюрадилар. Ҳисоб-китобда талашган одам ҳалокатгаر учраши муқаррар
وَٱلَّذِينَ صَبَرُوا۟ ٱبْتِغَآءَ وَجْهِ رَبِّهِمْ وَأَقَامُوا۟ ٱلصَّلَوٰةَ وَأَنفَقُوا۟ مِمَّا رَزَقْنَـٰهُمْ سِرًّۭا وَعَلَانِيَةًۭ وَيَدْرَءُونَ بِٱلْحَسَنَةِ ٱلسَّيِّئَةَ أُو۟لَـٰٓئِكَ لَهُمْ عُقْبَى ٱلدَّارِ ﴿٢٢﴾
Улар шундай зотларки, Аллоҳнингризосини истаб, У Зотга итоат қилиш йўлидаги машаққатларга, гуноҳ қилмаслик йўлидаги оғирликларга, Аллоҳ тақдир қилган хафаликка ва хурсандликка бирдек сабр қиладилар, намозни тўкис адо этадилар, Биз берган мол-дунёдан вожиб бўлган миқдорини ҳақдорларга берадилар, риёдан ўзларини олиб қочиб, яширин ва холис ҳамда бошқаларга ўрнак бўлиш учун ошкора эҳсон қиладилар, ёмонлик қилган одамга яхшилик билан жавобқайтарадилар.Ана ўшалар учун Қиёмат куни гўзалоқибат бордир
جَنَّـٰتُ عَدْنٍۢ يَدْخُلُونَهَا وَمَن صَلَحَ مِنْ ءَابَآئِهِمْ وَأَزْوَٰجِهِمْ وَذُرِّيَّـٰتِهِمْ ۖ وَٱلْمَلَـٰٓئِكَةُ يَدْخُلُونَ عَلَيْهِم مِّن كُلِّ بَابٍۢ ﴿٢٣﴾
Бу гўзал оқибат доимий яшаш жойи бўлмиш жаннатлардир. Ато этилган неъмат тўла бўлишининг бир кўриниши шуки, улар билан бирга солиҳ ота-оналари ҳам, жуфти ҳалоллари ҳам, болалари ҳам кирадилар. Жаннатнинг ҳамма эшикларидан фаришталар кириб,уларни муборакбод этадилар
سَلَـٰمٌ عَلَيْكُم بِمَا صَبَرْتُمْ ۚ فَنِعْمَ عُقْبَى ٱلدَّارِ ﴿٢٤﴾
Уларни табриклаш учун кирган фаришталар шундай дейдилар:"Аллоҳга тоат қилиш,гуноҳдан тийилиш йўлида ва аччиқ тақдирга сабр қилганингиз учун сизларга саломатлик бўлсин. Сизларни кутиб олган гўзал оқибат нақадар яхши, нақадар ёқимли!"
وَٱلَّذِينَ يَنقُضُونَ عَهْدَ ٱللَّهِ مِنۢ بَعْدِ مِيثَـٰقِهِۦ وَيَقْطَعُونَ مَآ أَمَرَ ٱللَّهُ بِهِۦٓ أَن يُوصَلَ وَيُفْسِدُونَ فِى ٱلْأَرْضِ ۙ أُو۟لَـٰٓئِكَ لَهُمُ ٱللَّعْنَةُ وَلَهُمْ سُوٓءُ ٱلدَّارِ ﴿٢٥﴾
ء Аллоҳга аҳд берганларидан кейин уни бузадиганлар, Аллоҳ қариндошчилик ришталарини боғлашга буюриб турганда уларни узадиганлар, ер юзида бузғунчилик қиладиганлар, ана ўшалар Аллоҳнинг раҳматидан қувилган ҳақиқий бадбахтлардир.Улар учун ёмон оқибат бор.У жаҳаннамдир
ٱللَّهُ يَبْسُطُ ٱلرِّزْقَ لِمَن يَشَآءُ وَيَقْدِرُ ۚ وَفَرِحُوا۟ بِٱلْحَيَوٰةِ ٱلدُّنْيَا وَمَا ٱلْحَيَوٰةُ ٱلدُّنْيَا فِى ٱلْـَٔاخِرَةِ إِلَّا مَتَـٰعٌۭ ﴿٢٦﴾
Аллоҳ Ўзи истаган одамига ризқни мўл қилиб беради. Истаган бандасига танг қилади. Ризқнинг мўл бўлиши саодатни ёки Аллоҳнингмуҳаббатини англатмайди.Ризқнингтангбўлиши эса бахтсизлик нишонаси эмас. بلغ Qur’on · Tafsir Кофирлар шу дунёнинг ўзига хурсанд бўлиб, унга қапишиб оладилар. Ҳолбуки, дунё ҳаёти охират олдида бир арзимас, ўткинчи матодир
وَيَقُولُ ٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ لَوْلَآ أُنزِلَ عَلَيْهِ ءَايَةٌۭ مِّن رَّبِّهِۦ ۗ قُلْ إِنَّ ٱللَّهَ يُضِلُّ مَن يَشَآءُ وَيَهْدِىٓ إِلَيْهِ مَنْ أَنَابَ ﴿٢٧﴾
Аллоҳга ва Унинг оятларига куфр келтирганлар: "Муҳаммадга Парвардигоридан унинг ҳақлигини исботловчи биз ҳис қила оладиган бир мўъжиза нозил қилинса эди, кейин биз унга иймон келтирган бўлар эдик", дейдилар. Эй Пайғамбар, ўша ғаламисларга айтинг: "Аллоҳ Ўзи истаган одамни Ўз адли ила адаштириб қўяди. Ўз фазли ила Ўзига тавба қилиб қайтган кимсани ҳидоятга бошлайди. Ҳидоят уларнинг қўлида эмаски, уни қандайдир мўъжизалар нозилбўлиши билан боғлабқўйсалар"
ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ وَتَطْمَئِنُّ قُلُوبُهُم بِذِكْرِ ٱللَّهِ ۗ أَلَا بِذِكْرِ ٱللَّهِ تَطْمَئِنُّ ٱلْقُلُوبُ ﴿٢٨﴾
Аллоҳ ҳидоят қилган кишилар иймон келтирган ва Аллоҳни эслаш, У Зотга тасбеҳ айтиш, ҳамд айтиш, каломини тиловат қилиш каби зикрлар ила қалблари хотиржам бўладиган зотлардир. Огоҳ бўлингизким, Аллоҳни эслаш билангина қалблар ором олур.Қалбнингундан ўзга юпанчи йўқдир
ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ وَعَمِلُوا۟ ٱلصَّـٰلِحَـٰتِ طُوبَىٰ لَهُمْ وَحُسْنُ مَـَٔابٍۢ ﴿٢٩﴾
Аллоҳга иймон келтириб,У Зотга яқинлаштирадиган яхши амалларни қилган зотлар учун охиратда фаровон ҳаёт ва жаннат аталмиш гўзал оқибат бордир
كَذَٰلِكَ أَرْسَلْنَـٰكَ فِىٓ أُمَّةٍۢ قَدْ خَلَتْ مِن قَبْلِهَآ أُمَمٌۭ لِّتَتْلُوَا۟ عَلَيْهِمُ ٱلَّذِىٓ أَوْحَيْنَآ إِلَيْكَ وَهُمْ يَكْفُرُونَ بِٱلرَّحْمَـٰنِ ۚ قُلْ هُوَ رَبِّى لَآ إِلَـٰهَ إِلَّا هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَإِلَيْهِ مَتَابِ ﴿٣٠﴾
Эй Пайғамбар,олдинги умматларга пайғамбарлар юборганимиздек,сизни ҳам ўз умматингизга пайғамбар қилиб юбордик. Токи, уларга Биз сизга ваҳий қилган Қуръонни ўқибберасиз. Сизнингҳақ эканингизни исботлашга унинг ўзи кифоядир.Лекин қавмингизнингаҳволи бошқача бўлади.Улар буоятни инкор этадилар.Чунки улар Раҳмонга куфр келтирадилар, Унга бошқа нарсаларни шерик қиладилар. Эй Пайғамбар, айтинг: "Сизлар Раҳмонга ширк келтиряпсизлар. Ҳобуки, У менинг Парвардигоримдир. Ундан ўзга илоҳ йўқдир. Ҳамма ишларимда Унгагина суяндим ва тавба қилибборар жойим ҳам ёлғиз Унгадир"
وَلَوْ أَنَّ قُرْءَانًۭا سُيِّرَتْ بِهِ ٱلْجِبَالُ أَوْ قُطِّعَتْ بِهِ ٱلْأَرْضُ أَوْ كُلِّمَ بِهِ ٱلْمَوْتَىٰ ۗ بَل لِّلَّهِ ٱلْأَمْرُ جَمِيعًا ۗ أَفَلَمْ يَا۟يْـَٔسِ ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓا۟ أَن لَّوْ يَشَآءُ ٱللَّهُ لَهَدَى ٱلنَّاسَ جَمِيعًۭا ۗ وَلَا يَزَالُ ٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ تُصِيبُهُم بِمَا صَنَعُوا۟ قَارِعَةٌ أَوْ تَحُلُّ قَرِيبًۭا مِّن دَارِهِمْ حَتَّىٰ يَأْتِىَ وَعْدُ ٱللَّهِ ۚ إِنَّ ٱللَّهَ لَا يُخْلِفُ ٱلْمِيعَادَ ﴿٣١﴾
ى ه Агар илоҳий китоблардан бирида тоғларни жойидан жилдириш ё ерни ёриш ёки ўликни тирилтириш каби сифатлар бўлганида ўша китоб ҳам мана шу Қуръон бўлар эди. Эй Пайғамбар, агар улар софдил тақводорлар бўлганида Қуръондан таъсирланган ва унингёрқин ҳужжатларини тан олган бўлар эдилар.Лекин улар ҳақни тан олмайдиган нонкўрлардир. Ҳамма ишлар Аллоҳнинг Қўлидадир. Истаса, мўъжизалар нозил қилади, истамаса йўқ. Мўминлар Аллоҳ истаса, ҳеч қандай мўъжизалар нозил қилмасдан ҳам ҳамма одамларни ҳидоятга бошлаши мумкинлигини билмайдиларми?Лекин Аллоҳ буни истамади.Кофирларга куфри ва гуноҳлари касофатидан бало- офатлар етаверади, диёрларига яқин жойларга кулфатлар ёғаверади. Бу иш то Аллоҳнинг узлуксиз азоби тушиши بلغ Qur’on · Tafsir ҳақидаги ваъдаси келгунига қадар давом этади. Аллоҳ ваъда қилган иш ўз вақтида аниқ амалга ошади. Аллоҳ уни амалга оширмай қўймайди
وَلَقَدِ ٱسْتُهْزِئَ بِرُسُلٍۢ مِّن قَبْلِكَ فَأَمْلَيْتُ لِلَّذِينَ كَفَرُوا۟ ثُمَّ أَخَذْتُهُمْ ۖ فَكَيْفَ كَانَ عِقَابِ ﴿٣٢﴾
Эй Пайғамбар, қавми тарафидан масхара қилинган биринчи пайғамбар эмассиз. Сиздан олдин ҳам пайғамбарлар ёлғончига чиқарилганлар, масхара қилинганлар. Ўша пайтдаги кофирларга бироз муҳлат берганман. Улар Мени ҳалок қилмайди, деб ўйлаб қолганлар. Кейин эса уларни турли хил азобларга гирифтор қилганман. Азобим қандай бўлганини кўрсангиз эди! У жуда қаттиқ азоббўлганди
أَفَمَنْ هُوَ قَآئِمٌ عَلَىٰ كُلِّ نَفْسٍۭ بِمَا كَسَبَتْ ۗ وَجَعَلُوا۟ لِلَّهِ شُرَكَآءَ قُلْ سَمُّوهُمْ ۚ أَمْ تُنَبِّـُٔونَهُۥ بِمَا لَا يَعْلَمُ فِى ٱلْأَرْضِ أَم بِظَـٰهِرٍۢ مِّنَ ٱلْقَوْلِ ۗ بَلْ زُيِّنَ لِلَّذِينَ كَفَرُوا۟ مَكْرُهُمْ وَصُدُّوا۟ عَنِ ٱلسَّبِيلِ ۗ وَمَن يُضْلِلِ ٱللَّهُ فَمَا لَهُۥ مِنْ هَادٍۢ ﴿٣٣﴾
Маъбудликка барча махлуқотларни ризқ билан таъминлайдиган, ҳамманинг қилаётган ишини кузатиб турадиган ва амалига яраша жазо ё мукофотини берадиган Зот ҳақлироқми ёки қўлидан ҳеч иш келмайдиган бутларми? Кофирлар зулм ва бўҳтон ила Аллоҳга бошқаларни шерик қилдилар. Эй Пайғамбар, уларга айтинг: "Даъвойингиз рост бўлса, ибодат қилаётганингиз бутларнинг номини айтинглар-чи. Ёки сизлар ер юзида Аллоҳга билмаган нарсаси ҳақида хабар берасизларми? Ёки У Зотга асли бўлмаган сохта гапни айтасизларми? Асло! Шайтон кофирларга ёвуз ишларини чиройли қилиб кўрсатди. Шу билан улар Аллоҳга куфр келтирдилар ва одамларни рушду ҳидоят йўлидан тўсидилар. Аллоҳ кимни тўғри йўлдан адаштириб қўйган бўлса, энди уни ҳиоятга бошлайдиган одам топилмас
لَّهُمْ عَذَابٌۭ فِى ٱلْحَيَوٰةِ ٱلدُّنْيَا ۖ وَلَعَذَابُ ٱلْـَٔاخِرَةِ أَشَقُّ ۖ وَمَا لَهُم مِّنَ ٱللَّهِ مِن وَاقٍۢ ﴿٣٤﴾
Уларга шу дунёда ҳам ўлим, мўминлар қўлига асир тушиш каби азоблар бўлади. Уларни кутибтурган охират азоби эса дунё азобидан қаттиқроқ ва оғирроқ бўлиб, тўхтамасдан давом этаверади. Қиёмат куни уларни Аллоҳнинг азобидан ҳимояқиладиган бирон ёрдамчи бўлмас
۞ مَّثَلُ ٱلْجَنَّةِ ٱلَّتِى وُعِدَ ٱلْمُتَّقُونَ ۖ تَجْرِى مِن تَحْتِهَا ٱلْأَنْهَـٰرُ ۖ أُكُلُهَا دَآئِمٌۭ وَظِلُّهَا ۚ تِلْكَ عُقْبَى ٱلَّذِينَ ٱتَّقَوا۟ ۖ وَّعُقْبَى ٱلْكَـٰفِرِينَ ٱلنَّارُ ﴿٣٥﴾
Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қилган кишиларга ваъда қилинган жаннатнинг тавсифи шуки, ундаги қасрлар ва дарахтлар остидан анҳорлар оқиб ўтади. Мевалари бу дунёнинг меваларига ўхшаб тугаб қолмайди. Соялари ҳам ҳеч қачон ғойиб бўлмайди. Бу Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қилган зотларнинг оқибатидир. Кофирларнинг оқибати эса дўзах бўлиб, унда абадий қоладилар
وَٱلَّذِينَ ءَاتَيْنَـٰهُمُ ٱلْكِتَـٰبَ يَفْرَحُونَ بِمَآ أُنزِلَ إِلَيْكَ ۖ وَمِنَ ٱلْأَحْزَابِ مَن يُنكِرُ بَعْضَهُۥ ۚ قُلْ إِنَّمَآ أُمِرْتُ أَنْ أَعْبُدَ ٱللَّهَ وَلَآ أُشْرِكَ بِهِۦٓ ۚ إِلَيْهِ أَدْعُوا۟ وَإِلَيْهِ مَـَٔابِ ﴿٣٦﴾
ه Эй Пайғамбар, Биз Тавротни берган яҳудийлар ҳам, Биз Инжилни берган насронийлар ҳам сизга нозил қилинган ҳаққа хурсанд бўладилар. Чунки у уларга нозил қилинган ваҳийларнинг айримларига тўғри келади. Яҳудий ва насронийлардан бир тўда бўлиб,ўзларинингҳавойи нафсларига тўғри келмагани учун сизга нозилқилинган بلغ Qur’on · Tafsir ҳақнинг айрим ўринларини инкор қиладилар. Эй Пайғамбар, уларга айтинг: "Аллоҳ мени ёлғиз Ўзига ибодат қилишимга, Унга ҳеч нарсани шерик қилмаслигимга буюрган. Ёлғиз Унгагина даъват қиламан, қайтиб борар жойим ҳам ёлғиз Унгадир.Таврот ва Инжил ҳам шуни олибкелган". ي
وَكَذَٰلِكَ أَنزَلْنَـٰهُ حُكْمًا عَرَبِيًّۭا ۚ وَلَئِنِ ٱتَّبَعْتَ أَهْوَآءَهُم بَعْدَ مَا جَآءَكَ مِنَ ٱلْعِلْمِ مَا لَكَ مِنَ ٱللَّهِ مِن وَلِىٍّۢ وَلَا وَاقٍۢ ﴿٣٧﴾
Эй Пайғамбар, олдинги китобларни ўз қавмининг тилида нозил қилганимиздек, сизга Қуръонни араб тилида ҳақнинг муфассал баёни қилиб нозил қилдик. Эй Пайғамбар, сизга Аллоҳ илм берганидан кейин ҳам аҳли китобларнингўзларинингҳавойи нафсларига тўғри келмайдиган жойларини олибташлаш ҳақидаги талабларига рози бўлсангиз, сизга Аллоҳ тарафидан ишларингизни ўнглаб турадиган бир бошқарувчи ҳам, душманларинингиздан ҳимояқиладиган бир ҳимоячи ҳам,Ўзинингазобидан мудофаа қиладиган бир мудофаачи ҳам бўлмайди
وَلَقَدْ أَرْسَلْنَا رُسُلًۭا مِّن قَبْلِكَ وَجَعَلْنَا لَهُمْ أَزْوَٰجًۭا وَذُرِّيَّةًۭ ۚ وَمَا كَانَ لِرَسُولٍ أَن يَأْتِىَ بِـَٔايَةٍ إِلَّا بِإِذْنِ ٱللَّهِ ۗ لِكُلِّ أَجَلٍۢ كِتَابٌۭ ﴿٣٨﴾
أ جل كتاب Эй Пайғамбар, сиздан олдин ҳам пайғамбарлар юборганмиз. Сиз биринчиси эмассиз. Уларга ҳам худди одамлардек жуфтлар, болалар ато этганмиз. Уларни уйланмайдиган, бола кўрмайдиган фаришталар қилиб қўймаганмиз. Сиз ҳам ўшаларнинг бирисиз. Шундай экан, нега мушриклар сизнинг одам эканингиздан ажабланадилар? Аллоҳнинг изнисиз бирон пайғамбарнинг ўзича бирон оят-мўъжиза келтиришга ҳаққи бўлмаган. Аллоҳ ҳукм қилибқўйган ҳар бир ишнингўз ёзиғи ва ўз муддати бордирки, ўша ёзиғдан, ўша муддатдан қилча ҳам ўзгармайди
يَمْحُوا۟ ٱللَّهُ مَا يَشَآءُ وَيُثْبِتُ ۖ وَعِندَهُۥٓ أُمُّ ٱلْكِتَـٰبِ ﴿٣٩﴾
Яхшилик ё ёмонлик бўладими, бахт ё бахтсизлик бўладими, Аллоҳ хоҳлаганини ёзади, хоҳлаганини ўчиради. Лавҳул-Маҳфуз Унинг Қўлидадир. Ҳамма-ҳамма ишларнинг манбаи ўша Китобдир. Ҳар бир ўчирилган ё ёзилган иш унга қараб бўлади
وَإِن مَّا نُرِيَنَّكَ بَعْضَ ٱلَّذِى نَعِدُهُمْ أَوْ نَتَوَفَّيَنَّكَ فَإِنَّمَا عَلَيْكَ ٱلْبَلَـٰغُ وَعَلَيْنَا ٱلْحِسَابُ ﴿٤٠﴾
Эй Пайғамбар, уларга ваъда қилганимиз азобни сизнинг ҳаётлик пайтингизда кўрсатамизми ёки уни кўрсатишдан олдин сизни вафот этдирамизми, фарқи йўқ, сизнингустингиздаги вазифа етказибқўйиш, холос. Биз зиммангизга фақат шу вазифани юклаганмиз. Улардан ҳисоб олиш, уларнинг жазо ё мукофотларини бериш сизнинг вазифангизга кирмайди. У ёғи Бизнинг ишимиздир
أَوَلَمْ يَرَوْا۟ أَنَّا نَأْتِى ٱلْأَرْضَ نَنقُصُهَا مِنْ أَطْرَافِهَا ۚ وَٱللَّهُ يَحْكُمُ لَا مُعَقِّبَ لِحُكْمِهِۦ ۚ وَهُوَ سَرِيعُ ٱلْحِسَابِ ﴿٤١﴾
Анави кофирлар кўрмадилармики, Биз куфр ерига келиб, Исломни ёйиш, мусулмонларга фатҳ-ғалаба ато этиш орқали уни атрофидан камайтиряпмиз-ку. Аллоҳ бандалари устидан Ўзи истаганича ҳукм қилгай. Ҳеч бир кимса унинг ҳукмини таъқиб этолмас, ўзгартиролмас, бекор қилолмас. Аллоҳ тез ҳисоб олгувчи Зотдир. Аввалгилару охиргиларнингҳисобини бир кунда олибқўяр. بلغ Qur’on · Tafsir
وَقَدْ مَكَرَ ٱلَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ فَلِلَّهِ ٱلْمَكْرُ جَمِيعًۭا ۖ يَعْلَمُ مَا تَكْسِبُ كُلُّ نَفْسٍۢ ۗ وَسَيَعْلَمُ ٱلْكُفَّـٰرُ لِمَنْ عُقْبَى ٱلدَّارِ ﴿٤٢﴾
Олдинги ўтган умматлар ҳам ўз пайғамбарларига макр қилдилар. Улар олибкелган ҳақни тан олмадилар. Хўш, шунча макр-ҳийлалари билан нима қила олдилар? Ҳеч нарса. Чунки ҳамма ҳийлалари Аллоҳнинг қўлидадир. Фақат Аллоҳнинг тадбиригина иш беради. Шунингдек, Аллоҳ таоло ҳар бир жоннинг нима қилаётганини билиб туради ва ўшанга яраша жазо ёки мукофотини беради. Ана шунда Аллоҳга иймон келтирмай, катта хатога йўл қўйганлар ўзларининг қанчалар мудҳиш хатони қилиб қўйганларини, мўминлар эса гўзал оқибатга, жаннатга ноил бўлиб, қанчалар тўғри иш қилганларини билиболадилар
وَيَقُولُ ٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ لَسْتَ مُرْسَلًۭا ۚ قُلْ كَفَىٰ بِٱللَّهِ شَهِيدًۢا بَيْنِى وَبَيْنَكُمْ وَمَنْ عِندَهُۥ عِلْمُ ٱلْكِتَـٰبِ ﴿٤٣﴾
Куфр келтирган кимсалар: "Эй Муҳаммад, сен Аллоҳ тарафидан юборилган эмассан", дейдилар. Эй Пайғамбар, уларга айтинг:"Мен билан сизнингорангизда менингПарвардигорим тарафидан юборилган пайғамбар эканимга Аллоҳ ва самовий китоблардан хабардор кимсалар гувоҳдир". Кимнинг ҳақ эканига Аллоҳнинг Ўзи гувоҳ бўлса, уни ёлғончига чиқараётганларнингҳаракати унга зарар қилмайди. Manba: Al-Muxtasar fi tafsiril Qur’anil Karim