Bosh sahifaTafsirSaba (34)

Tafsir Saba (34) — سبأ

Makkiy · 54 oyat

Oʻqish · TinglashPDF fayl

ٱلْحَمْدُ لِلَّهِ ٱلَّذِى لَهُۥ مَا فِى ٱلسَّمَـٰوَٰتِ وَمَا فِى ٱلْأَرْضِ وَلَهُ ٱلْحَمْدُ فِى ٱلْـَٔاخِرَةِ ۚ وَهُوَ ٱلْحَكِيمُ ٱلْخَبِيرُ ﴿١﴾

Ҳамд бўлсин Аллоҳгаки, осмонлардаги нарсалар ҳам, ердаги нарсалар ҳам ёлғиз Уникидир. Ҳаммасини Ўзи яратган, Ўзи бошқаради, ҳаммасига Ўзи эгалик қилади. Охиратдаги барча ҳамду санолар ҳам ёлғиз Уникидир. У ҳар бир яратиши, ҳар бир тадбирини ҳикмат билан қиладиган Ҳаким ва бандаларининг аҳволидан Хабардор Зотдир.Бирон нарса У Зотдан яширин қола олмас

يَعْلَمُ مَا يَلِجُ فِى ٱلْأَرْضِ وَمَا يَخْرُجُ مِنْهَا وَمَا يَنزِلُ مِنَ ٱلسَّمَآءِ وَمَا يَعْرُجُ فِيهَا ۚ وَهُوَ ٱلرَّحِيمُ ٱلْغَفُورُ ﴿٢﴾

У сув ва ўсимликлар каби ерга кирадиган нарсаларни ҳам,гиёҳлар каби ундан чиқадиган нарсаларни ҳам,ёмғир, фаришталар, ризқ каби осмондан тушадиган нарсаларни ҳам, фаришталар, бандаларнинг амаллари ва руҳлари каби унга кўтариладиган нарсаларни ҳам билади. У мўмин бандаларига Меҳрибон, тавба қилувчиларга эса Мағфиратли Зотдир

وَقَالَ ٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ لَا تَأْتِينَا ٱلسَّاعَةُ ۖ قُلْ بَلَىٰ وَرَبِّى لَتَأْتِيَنَّكُمْ عَـٰلِمِ ٱلْغَيْبِ ۖ لَا يَعْزُبُ عَنْهُ مِثْقَالُ ذَرَّةٍۢ فِى ٱلسَّمَـٰوَٰتِ وَلَا فِى ٱلْأَرْضِ وَلَآ أَصْغَرُ مِن ذَٰلِكَ وَلَآ أَكْبَرُ إِلَّا فِى كِتَـٰبٍۢ مُّبِينٍۢ ﴿٣﴾

Аллоҳга куфр келтирганлар: "Бизга Қиёмат келмас", дедилар. Эй Пайғамбар, уларга айтинг: "Йўқ! Аллоҳга қасамки, у аниқ келади. Лекин унинг қачон келишини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди. Аллоҳ Қиёматга алоқадор ғайб ишларини ҳам, бошқа нарсаларни ҳам Билгувчи Зотдир. Осмонлару ердаги бирон зарра ҳам, бир чумоли ҳам, шулардан кичикроқ нарса ҳам, каттароқ нарса ҳам У Зотнинг эътиборидан четда қолмас. То Қиёматгача бўладиган ишларнинг ҳаммаси Очиқ Китобда, яъни, Лавҳул-Маҳфузда ёзиб қўйилган

لِّيَجْزِىَ ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ وَعَمِلُوا۟ ٱلصَّـٰلِحَـٰتِ ۚ أُو۟لَـٰٓئِكَ لَهُم مَّغْفِرَةٌۭ وَرِزْقٌۭ كَرِيمٌۭ ﴿٤﴾

Аллоҳ иймон келтириб, яхши амаллар қилганларни мукофотлаши учун Лавҳул-Маҳфузда ҳамма ишлар битиб қўйилган.Ана ўшалардан тавба қилганлари учун мағфират ва мўл ризқ бордир.У Қиёмат кунидаги жаннатдир

وَٱلَّذِينَ سَعَوْ فِىٓ ءَايَـٰتِنَا مُعَـٰجِزِينَ أُو۟لَـٰٓئِكَ لَهُمْ عَذَابٌۭ مِّن رِّجْزٍ أَلِيمٌۭ ﴿٥﴾

Аллоҳ нозил қилган оятларни сеҳр деб, Пайғамбар алайҳиссаломни эса сеҳргар фолбин деб, ноҳаққа чиқариш ҳаракатида юрган кимсалар учун эса Қиёмат кунида аламли азоббордир

وَيَرَى ٱلَّذِينَ أُوتُوا۟ ٱلْعِلْمَ ٱلَّذِىٓ أُنزِلَ إِلَيْكَ مِن رَّبِّكَ هُوَ ٱلْحَقَّ وَيَهْدِىٓ إِلَىٰ صِرَٰطِ ٱلْعَزِيزِ ٱلْحَمِيدِ ﴿٦﴾

Илм ато этилган саҳобалар ҳам, аҳли китобларнинг олимлари ҳам Аллоҳ сизга нозил қилган ваҳийнинг ҳақ эканини ҳамда у ҳаммадан Ғолиб ва дунёю охиратда ҳамду санога лойиқ Зотнинг йўлига ҳидоят қилишини биладилар. بلغ Qur’on · Tafsir

وَقَالَ ٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ هَلْ نَدُلُّكُمْ عَلَىٰ رَجُلٍۢ يُنَبِّئُكُمْ إِذَا مُزِّقْتُمْ كُلَّ مُمَزَّقٍ إِنَّكُمْ لَفِى خَلْقٍۢ جَدِيدٍ ﴿٧﴾

Куфр келтирганлар Пайғамбар алайҳиссалом олибкелган хабарни ақлларига сиғдира олмасдан,шундай дедилар: "Сизларга, қабрларингизда чириб, титилиб, бўлак-бўлак бўлиб кетганингиздан кейин яна янгитдан тирилтириласизлар,дебхабар берадиган бир кишини кўрсатайликми?"

أَفْتَرَىٰ عَلَى ٱللَّهِ كَذِبًا أَم بِهِۦ جِنَّةٌۢ ۗ بَلِ ٱلَّذِينَ لَا يُؤْمِنُونَ بِٱلْـَٔاخِرَةِ فِى ٱلْعَذَابِ وَٱلضَّلَـٰلِ ٱلْبَعِيدِ ﴿٨﴾

Дедилар: "Бу одам Аллоҳ номидан ёлғон тўқиб, ўзича ўлгандан кейин яна қайта тирилиш бор, деб даъво қилдими ёки у оғзига келганини деяверадиган жинними?" Асло! Асло улар ўйлагандек эмас. Ҳақиқат шуки, иймон келтирмайдиганлар охиратда азобга дучор бўладилар. Бу дунёда эса ҳақдан узоқ адашибюрадилар

أَفَلَمْ يَرَوْا۟ إِلَىٰ مَا بَيْنَ أَيْدِيهِمْ وَمَا خَلْفَهُم مِّنَ ٱلسَّمَآءِ وَٱلْأَرْضِ ۚ إِن نَّشَأْ نَخْسِفْ بِهِمُ ٱلْأَرْضَ أَوْ نُسْقِطْ عَلَيْهِمْ كِسَفًۭا مِّنَ ٱلسَّمَآءِ ۚ إِنَّ فِى ذَٰلِكَ لَـَٔايَةًۭ لِّكُلِّ عَبْدٍۢ مُّنِيبٍۢ ﴿٩﴾

Қайта тирилишни ёлғон деяётган анави нонкўрлар ердаги қўлостидаги нарсаларни кўрмадиларми?Устларидаги осмондаги нарсаларни-чи? Истасак, ҳамма нарсани ерга юттириб юбора оламиз. Истасак, самодан уларнинг устига парчалар ёғдирамиз. Бу ишда Парвардигорига итоат қилиш сари қайтадиган банда учун Аллоҳнинг қудратини кўрсатибтурадиган бир кучли белги бордир.Шуишга қодир Зот сизларни ўлганингиздан кейин,парча- парча бўлибкетганингиздан кейин қайта тирилтиришга ҳам Қодир

۞ وَلَقَدْ ءَاتَيْنَا دَاوُۥدَ مِنَّا فَضْلًۭا ۖ يَـٰجِبَالُ أَوِّبِى مَعَهُۥ وَٱلطَّيْرَ ۖ وَأَلَنَّا لَهُ ٱلْحَدِيدَ ﴿١٠﴾

Довуд алайҳиссаломга Ўзимиз тарафимиздан пайғамбарлик ва подшоҳликни ато этдик. Тоғларга дедик: "Эй тоғлар, Довуд билан бирга тасбеҳ айтинглар". Қушларга ҳам шундай дедик. Унга темирни юмшоқ қилиб бердик. Токи,ундан ўзи истаган асбобини ясай олсин

أَنِ ٱعْمَلْ سَـٰبِغَـٰتٍۢ وَقَدِّرْ فِى ٱلسَّرْدِ ۖ وَٱعْمَلُوا۟ صَـٰلِحًا ۖ إِنِّى بِمَا تَعْمَلُونَ بَصِيرٌۭ ﴿١١﴾

"Эй Довуд, душман зарбасидан ҳимоя қиладиган совутлар яса ва михларни бер текисда урибчиқ. Уларни ортиқ даражада нозик ҳам, қўпол ҳам қилиб юборма. Яхши ишларни қилинглар. Албатта Мен қилаётган ишларингизни кўриб тургувчиман. Бирон ишингиз Мендан яширин қолмас. Яқинда ўша ишларингизга яраша мукофотингизни берурман"

وَلِسُلَيْمَـٰنَ ٱلرِّيحَ غُدُوُّهَا شَهْرٌۭ وَرَوَاحُهَا شَهْرٌۭ ۖ وَأَسَلْنَا لَهُۥ عَيْنَ ٱلْقِطْرِ ۖ وَمِنَ ٱلْجِنِّ مَن يَعْمَلُ بَيْنَ يَدَيْهِ بِإِذْنِ رَبِّهِۦ ۖ وَمَن يَزِغْ مِنْهُمْ عَنْ أَمْرِنَا نُذِقْهُ مِنْ عَذَابِ ٱلسَّعِيرِ ﴿١٢﴾

Сулаймон ибн Довуд алайҳимассаломга шамолни бўйсундирибқўйдик. Унингэсиши эрталаббир ойлик масофа, кечқурун ҳам бир ойлик масофа. Сулаймонга мисни ҳам оқизиб қўйдик. Токи, ундан истаган нарсасини ясай олсин. Унга жинларни ҳам бўйсундириб қўйдик. Парвардигорларининг амри билан унинг қўл остида ишлайдилар. Қайси бир жин Бизнингамримизга итоатсизлик қилса,унга ловуллабёнаётган ўт азобидан тотдирамиз. بلغ Qur’on · Tafsir

يَعْمَلُونَ لَهُۥ مَا يَشَآءُ مِن مَّحَـٰرِيبَ وَتَمَـٰثِيلَ وَجِفَانٍۢ كَٱلْجَوَابِ وَقُدُورٍۢ رَّاسِيَـٰتٍ ۚ ٱعْمَلُوٓا۟ ءَالَ دَاوُۥدَ شُكْرًۭا ۚ وَقَلِيلٌۭ مِّنْ عِبَادِىَ ٱلشَّكُورُ ﴿١٣﴾

Жинлар Сулаймонга масжидлар, қасрлар, ҳайкаллар, ҳовуздек катта лаганлар, қимирламай турадиган мустаҳкам, вазмин қозонлар каби истаган нарсасини ясабберардилар.Уларга дедик:"Эй Довуд хонадони,Аллоҳ сизларга ато этган неъматларга шукр қилинглар.Бандаларим орасида берган неъматларимга шукр қиладиганлари кам"

فَلَمَّا قَضَيْنَا عَلَيْهِ ٱلْمَوْتَ مَا دَلَّهُمْ عَلَىٰ مَوْتِهِۦٓ إِلَّا دَآبَّةُ ٱلْأَرْضِ تَأْكُلُ مِنسَأَتَهُۥ ۖ فَلَمَّا خَرَّ تَبَيَّنَتِ ٱلْجِنُّ أَن لَّوْ كَانُوا۟ يَعْلَمُونَ ٱلْغَيْبَ مَا لَبِثُوا۟ فِى ٱلْعَذَابِ ٱلْمُهِينِ ﴿١٤﴾

Сулаймонга ўлимни ҳукм этганимизда жинларга унинг ўлганини у суяниб турган асони еяётган ёғоч қуртгина билдирди. У қулаб тушгач, жинларга аён бўлдики, улар ғайбни билмас эканлар. Чунки агар унингжони узилганини билганларида эди, ўзларини хор қиладиган азобда, яъни, Сулаймон алайҳиссалом учун қилаётган ўта оғир меҳнатда давом этавермаган бўлардилар

لَقَدْ كَانَ لِسَبَإٍۢ فِى مَسْكَنِهِمْ ءَايَةٌۭ ۖ جَنَّتَانِ عَن يَمِينٍۢ وَشِمَالٍۢ ۖ كُلُوا۟ مِن رِّزْقِ رَبِّكُمْ وَٱشْكُرُوا۟ لَهُۥ ۚ بَلْدَةٌۭ طَيِّبَةٌۭ وَرَبٌّ غَفُورٌۭ ﴿١٥﴾

غفور Сабаъ қабиласи учун ўзлари яшаб турган уйларида Аллоҳнинг қудрати ва саховатини кўрсатиб турадиган бир белги бор эди. У икки жаннат бўлиб, бири ўнг тарафда, иккинчиси эса чап тарафда жойлашганди. Уларга дедик: "Парвардигорингиз ато этган ризқдан еб-ичинглар ва У Зотга шукр қилинглар. (Шаҳрингиз) покиза шаҳардир, (Парвардигорингиз) мағфират килгувчи Парвардигордир»

فَأَعْرَضُوا۟ فَأَرْسَلْنَا عَلَيْهِمْ سَيْلَ ٱلْعَرِمِ وَبَدَّلْنَـٰهُم بِجَنَّتَيْهِمْ جَنَّتَيْنِ ذَوَاتَىْ أُكُلٍ خَمْطٍۢ وَأَثْلٍۢ وَشَىْءٍۢ مِّن سِدْرٍۢ قَلِيلٍۢ ﴿١٦﴾

Аллоҳга шукр қилишдан ва пайғамбарларига иймон келтиришдан бош тортдилар. Шундан кейин Биз уларни жазолаб, устларига қаттиқ селни юбордик. Деворлари қулаб, экинзорларини сув босиб, яшнаб турган икки боғи аччиқ мевали, юлғунзор ва сийрак бутазорга айланди

ذَٰلِكَ جَزَيْنَـٰهُم بِمَا كَفَرُوا۟ ۖ وَهَلْ نُجَـٰزِىٓ إِلَّا ٱلْكَفُورَ ﴿١٧﴾

Куфр келтирганлари, неъматларга шукр қилмаганлари сабабли уларни мана шундай жазолаб, яшнаб турган боғини тиконли бутазорга айлантириб қўйдик. Биз Аллоҳнинг неъматларини билмайдиган кўрнамакларнигина мана шундай қаттиқ жазолаймиз

وَجَعَلْنَا بَيْنَهُمْ وَبَيْنَ ٱلْقُرَى ٱلَّتِى بَـٰرَكْنَا فِيهَا قُرًۭى ظَـٰهِرَةًۭ وَقَدَّرْنَا فِيهَا ٱلسَّيْرَ ۖ سِيرُوا۟ فِيهَا لَيَالِىَ وَأَيَّامًا ءَامِنِينَ ﴿١٨﴾

Ямандаги Сабаъ аҳолиси билан Ўзимиз баракотли қилиб қўйган Шом шаҳарлари орасида бир-бирига яқин қишлоқларни барпо қилдик. Юриш йўлларини белгилаб қўйдик. Бир қишлоқдан иккинчисига, то Шомгача машаққатсиз бора оладиган бўлдилар. Уларга шундай дедик: "У ерларда кечаси ҳам, кундузи ҳам душманга дуч келиб қолиш, оч қолиш, чанқаб қолиш каби хавфу хатарлардан холи, тинч-омон ҳолда истаганингларча юраверинглар". بلغ Qur’on · Tafsir

فَقَالُوا۟ رَبَّنَا بَـٰعِدْ بَيْنَ أَسْفَارِنَا وَظَلَمُوٓا۟ أَنفُسَهُمْ فَجَعَلْنَـٰهُمْ أَحَادِيثَ وَمَزَّقْنَـٰهُمْ كُلَّ مُمَزَّقٍ ۚ إِنَّ فِى ذَٰلِكَ لَـَٔايَـٰتٍۢ لِّكُلِّ صَبَّارٍۢ شَكُورٍۢ ﴿١٩﴾

صبار شكور Аллоҳ уларга йўлларини яқин қилиб берса, ҳадларидан ошиб, тўқликка шўхлик қилиб: "Парвардигоро, ўртадаги қишлоқларни олиб ташлаб, сафарларимизни узоқ қилиб бер, токи, сафар машаққатини татийлик, карвонларимизнинг фазилати кўринсин", дея дуо қилиб, ўзларига ўзлари зулм қилдилар. Нонкўрлик, ношукрлик ва ҳасад уларни шу аҳволга солди. Шу билан уларни кейингилар гапириб юрадиган чўпчакларга айлантириб қўйдик. Парча-парча қилиб, бир-бирлари билан борди-келди қила олмайдиган қилиб юбордик. Бу ишларда Аллоҳга итоат қилиш ва У Зотга гуноҳ қилиб қўйишдан тийилиш йўлида сабр қиладиган, Аллоҳнингнеъматларига шукр қиладиган зотлар учун ибрат бордир

وَلَقَدْ صَدَّقَ عَلَيْهِمْ إِبْلِيسُ ظَنَّهُۥ فَٱتَّبَعُوهُ إِلَّا فَرِيقًۭا مِّنَ ٱلْمُؤْمِنِينَ ﴿٢٠﴾

Дарҳақиқат, Иблис уларни иғво қилиш ва йўлдан оздириш ҳақидаги ўйини амалга оширди. У бошлаган куфру залолатга эргашдилар. Бир гуруҳ мўминларгина бундан мустасно бўлди. Улар Иблисга эргашмасдан, унинг умидини пучга чиқардилар

وَمَا كَانَ لَهُۥ عَلَيْهِم مِّن سُلْطَـٰنٍ إِلَّا لِنَعْلَمَ مَن يُؤْمِنُ بِٱلْـَٔاخِرَةِ مِمَّنْ هُوَ مِنْهَا فِى شَكٍّۢ ۗ وَرَبُّكَ عَلَىٰ كُلِّ شَىْءٍ حَفِيظٌۭ ﴿٢١﴾

حفيظ Иблиснинг улар устидан ҳеч қандай ҳукмронлиги йўқ. У ҳеч кимни кофир бўлишга, адашишга мажбурлай олмайди. Бор-йўғи залолатни чиройли қилиб, бўяб кўрсата олади, холос. Биз охиратга иймон келтирадиган мўминларни у ҳақда шак-шубҳа қиладиган шаккоклардан ажратиб олиш учун унга изн бериб қўйганмиз. Эй Пайғамбар, Парвардигорингиз бандаларининг ҳамма ишларини асраб қўяди ва яқинда ўша ишларига яраша жазоёки мукофотларини беради

قُلِ ٱدْعُوا۟ ٱلَّذِينَ زَعَمْتُم مِّن دُونِ ٱللَّهِ ۖ لَا يَمْلِكُونَ مِثْقَالَ ذَرَّةٍۢ فِى ٱلسَّمَـٰوَٰتِ وَلَا فِى ٱلْأَرْضِ وَمَا لَهُمْ فِيهِمَا مِن شِرْكٍۢ وَمَا لَهُۥ مِنْهُم مِّن ظَهِيرٍۢ ﴿٢٢﴾

شرك وما له منهم من ظهير Эй Пайғамбар, анави мушрикларга айтинг: "Ўша Аллоҳдан бошқа ишонган худоларингизга дуо қилаверинглар-чи. Қани кўрайлик-чи, улар сизларга бирон фойда келтира олармикинлар ёки сизлардан бирон зарарни даф қила олармикинлар. Улар самоларда ҳам, ерда ҳам бир зарра вазиничалик нарсага ҳам эга эмаслар. Уларга Аллоҳ билан шерикчилик қилишга йўл бўлсин. Улардан Аллоҳга ҳеч қандай фойда йўқ. Аллоҳ шериклардан, ёрдамчилардан Беҳожат Зот. بلغ Qur’on · Tafsir

وَلَا تَنفَعُ ٱلشَّفَـٰعَةُ عِندَهُۥٓ إِلَّا لِمَنْ أَذِنَ لَهُۥ ۚ حَتَّىٰٓ إِذَا فُزِّعَ عَن قُلُوبِهِمْ قَالُوا۟ مَاذَا قَالَ رَبُّكُمْ ۖ قَالُوا۟ ٱلْحَقَّ ۖ وَهُوَ ٱلْعَلِىُّ ٱلْكَبِيرُ ﴿٢٣﴾

Аллоҳ таолонингдаргоҳида ҳеч кимнингшафоати ўтмайди. Ўзи изн берганларгина бундан мустаснобўлади. Аллоҳ Ўзи рози бўлган зотгагина шафоат қилишига изн беради. Аллоҳ Улуғдир. Улуғлигининг бир кўриниши шундаки, У самода гапирса, фаришталар эгилиб, қанотларини қоқиб юборадилар. Уларнинг қалбларидан қўрқув кетаганидан кейин Жаброил алайҳиссаломдан: "Парвардигорингиз нима деди?", деб сўрайдилар. Шунда Жаброил алайҳиссалом: "Ҳақни", деб жавоб беради. У Ўз зотию қаҳрида Олийдир. У Улуғдирки, ҳамма нарса Унинг олдида майдадир

۞ قُلْ مَن يَرْزُقُكُم مِّنَ ٱلسَّمَـٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضِ ۖ قُلِ ٱللَّهُ ۖ وَإِنَّآ أَوْ إِيَّاكُمْ لَعَلَىٰ هُدًى أَوْ فِى ضَلَـٰلٍۢ مُّبِينٍۢ ﴿٢٤﴾

Эй Пайғамбар, анави мушрикларга айтинг: "Ким сизларга осмонлардан ёмғир ёғдириб, ердан экинлару мевалар ўстириб ризқ беради?". Айтинг: "Аллоҳ ризқ беради. Эй мушриклар, бизлар ёки сизлар ё ҳидоятда бўламиз ва ё очиқ залолатда. Ё бизлар ва ё сизлар. Иккимиздан биримиз аниқ ҳидоятдамиз ва иккимиздан биримиз аниқ залолатдамиз. Шак-шубҳа йўқки, мўминлар ҳидоятдадирлар. Залолат аҳли эса мушриклардир

قُل لَّا تُسْـَٔلُونَ عَمَّآ أَجْرَمْنَا وَلَا نُسْـَٔلُ عَمَّا تَعْمَلُونَ ﴿٢٥﴾

Эй Пайғамбар,уларга айтинг:"Қиёмат куни биз қилган гуноҳлардан сизлар жавобгар бўлмайсизлар.Сизлар қилиб ўтган ишлардан биз жавобгар бўлмаймиз"

قُلْ يَجْمَعُ بَيْنَنَا رَبُّنَا ثُمَّ يَفْتَحُ بَيْنَنَا بِٱلْحَقِّ وَهُوَ ٱلْفَتَّاحُ ٱلْعَلِيمُ ﴿٢٦﴾

Уларга айтинг: "Қиёмат куни Аллоҳ биз билан сизни тўплаб, ўртамизда адолат билан ҳукм чиқаради. Шу билан ким ҳақ,ким ноҳақ,аён бўлади.Аллоҳ адолат билан ҳукм қиладиган Ҳокимдир.Қандай ҳукм қилаётганини яхши биладиган Билгувчидир"

قُلْ أَرُونِىَ ٱلَّذِينَ أَلْحَقْتُم بِهِۦ شُرَكَآءَ ۖ كَلَّا ۚ بَلْ هُوَ ٱللَّهُ ٱلْعَزِيزُ ٱلْحَكِيمُ ﴿٢٧﴾

Эй Пайғамбар, уларга айтинг: "Аллоҳга тенглаштираётган бутларингиз Аллоҳга шерик эканини кўрсатиб беринглар-чи. Асло! Иш сизлар ўйлагандек эмас. Билъакс, Аллоҳ ҳаммадан Ғолибдир, Азиздир. Ҳар бир яратишини,қадарини,тадбирини ҳикмат билан қиладиган Ҳакимдир

وَمَآ أَرْسَلْنَـٰكَ إِلَّا كَآفَّةًۭ لِّلنَّاسِ بَشِيرًۭا وَنَذِيرًۭا وَلَـٰكِنَّ أَكْثَرَ ٱلنَّاسِ لَا يَعْلَمُونَ ﴿٢٨﴾

Эй Пайғамбар, сизни ҳамма одамларга хушхабар элтувчи ва огоҳлантирувчи қилиб юбордик. Тақводорларга жаннат ҳақида хушхабар берасиз. Кофирлар ва фожирларни эса дўзахдан огоҳлантирасиз. Лекин кўп одамлар буни билмайдилар. Билганларида эди, сизни ёлғончига чиқармаган бўлардилар. بلغ Qur’on · Tafsir

وَيَقُولُونَ مَتَىٰ هَـٰذَا ٱلْوَعْدُ إِن كُنتُمْ صَـٰدِقِينَ ﴿٢٩﴾

Мушриклар ўзлари огоҳлантирилаётган азобни шошилтириб: "Айтаётган гапларингиз рост бўлса, айтинглар-чи, азобҳақидаги ваъда қачон рўй беради?",дейдилар. قل ل كم ميعاد يوم لا تستٔخرون عنهساعة ولا تستقدمون

قُل لَّكُم مِّيعَادُ يَوْمٍۢ لَّا تَسْتَـْٔخِرُونَ عَنْهُ سَاعَةًۭ وَلَا تَسْتَقْدِمُونَ ﴿٣٠﴾

Эй Пайғамбар,анави азобни шошилтираётган бадбахтларга айтинг:"Сизлар учун аниқ бир кун белгилабқўйилган, ваъда қилинган. Ундан бирон соат ортга ҳам, олдга ҳам ўта олмайсизлар. Бу кун Қиёмат кунидир"

وَقَالَ ٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ لَن نُّؤْمِنَ بِهَـٰذَا ٱلْقُرْءَانِ وَلَا بِٱلَّذِى بَيْنَ يَدَيْهِ ۗ وَلَوْ تَرَىٰٓ إِذِ ٱلظَّـٰلِمُونَ مَوْقُوفُونَ عِندَ رَبِّهِمْ يَرْجِعُ بَعْضُهُمْ إِلَىٰ بَعْضٍ ٱلْقَوْلَ يَقُولُ ٱلَّذِينَ ٱسْتُضْعِفُوا۟ لِلَّذِينَ ٱسْتَكْبَرُوا۟ لَوْلَآ أَنتُمْ لَكُنَّا مُؤْمِنِينَ ﴿٣١﴾

Аллоҳга куфр келтирганлар: "Муҳаммад ўзига нозил қилинганлигини иддао қилаётган бу Қуръонга ҳам, олдинги самовий китобларга ҳам иймон келтирмаймиз", дедилар. Эй Пайғамбар, Қиёмат кунида золимларнинг Парвардигорлари ҳузурида ҳибсга олиниб, бир-бирларига гап қайтараётганларини кўрсангиз эди. Ҳаммаси бир- бирини айблаб, жавобгарликни ўзидан бошқасига ағдаришга уринади. Бу дунёда тобе бўлиб юрган бечоралари ҳожаларига қараб: "Сизлар бизни йўлдан урмаганингизда эди, биз Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига иймон келтирган бўлар эдик", дебқоладилар

قَالَ ٱلَّذِينَ ٱسْتَكْبَرُوا۟ لِلَّذِينَ ٱسْتُضْعِفُوٓا۟ أَنَحْنُ صَدَدْنَـٰكُمْ عَنِ ٱلْهُدَىٰ بَعْدَ إِذْ جَآءَكُم ۖ بَلْ كُنتُم مُّجْرِمِينَ ﴿٣٢﴾

Мутакаббирлик қиладиган пешволар заиф ҳисобланадиган тобеларга шундай жавобберадилар:"Муҳаммад олиб келган ҳидоятдан сизларни биз тўсдикми? Йўқ, аксинча, ўзларингиз золим, бузғунчи эдингизлар"

وَقَالَ ٱلَّذِينَ ٱسْتُضْعِفُوا۟ لِلَّذِينَ ٱسْتَكْبَرُوا۟ بَلْ مَكْرُ ٱلَّيْلِ وَٱلنَّهَارِ إِذْ تَأْمُرُونَنَآ أَن نَّكْفُرَ بِٱللَّهِ وَنَجْعَلَ لَهُۥٓ أَندَادًۭا ۚ وَأَسَرُّوا۟ ٱلنَّدَامَةَ لَمَّا رَأَوُا۟ ٱلْعَذَابَ وَجَعَلْنَا ٱلْأَغْلَـٰلَ فِىٓ أَعْنَاقِ ٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ ۚ هَلْ يُجْزَوْنَ إِلَّا مَا كَانُوا۟ يَعْمَلُونَ ﴿٣٣﴾

Пешволар тарафидан бечора саналган кимсалар ҳаққа бўйсунишдан ўзларини катта олган кимсаларга шундай дедилар: «Йўқ, сизларнинг кеча-ю кундуз қилган макр-ҳийлаларингиз бизларни мўмин бўлишдан тўсган эди. Ўшанда бизни Аллоҳга кофир бўлишга ва У зотдан бошқасига ҳам ибодат қилишга буюрар эдингизлар". Азобни ўз кўзлари билан кўриб, азобланишлари аниқ эканини билган пайтларида ҳаммалари дунё ҳаётида кофир бўлганларига ич-ичларидан афсус қилдилар. Кофирларнинг бўйинларига кишанлар солдик. Уларга фақат ўзлари дунё ҳаётида қилибўтган қилмишлари, гуноҳлари ва ширкларига яраша жазоберилур

وَمَآ أَرْسَلْنَا فِى قَرْيَةٍۢ مِّن نَّذِيرٍ إِلَّا قَالَ مُتْرَفُوهَآ إِنَّا بِمَآ أُرْسِلْتُم بِهِۦ كَـٰفِرُونَ ﴿٣٤﴾

Қайси бир шаҳарга бир пайғамбар юборсак ва у одамларни Аллоҳнинг азобидан огоҳлантирса, шаҳарнинг зўравонлари: "Эй Пайғамбар, биз сен олиб келган рисолатга аниқ кофирлармиз", дедилар. بلغ Qur’on · Tafsir وقالوا نحن أكثرأمولا وأولدا وما نحن بمعذ بين

وَقَالُوا۟ نَحْنُ أَكْثَرُ أَمْوَٰلًۭا وَأَوْلَـٰدًۭا وَمَا نَحْنُ بِمُعَذَّبِينَ ﴿٣٥﴾

Анави мутакаббир, каттазанг зўравонлар: "Бизнинг мол-давлатимиз ҳам, бола-чақамиз ҳам кўп. Бизни азобланади, деб ўйлайсизларми? Биз бу дунёда ҳам, охиратда ҳам азобланмаймиз

قُلْ إِنَّ رَبِّى يَبْسُطُ ٱلرِّزْقَ لِمَن يَشَآءُ وَيَقْدِرُ وَلَـٰكِنَّ أَكْثَرَ ٱلنَّاسِ لَا يَعْلَمُونَ ﴿٣٦﴾

Эй Пайғамбар,анави бойлиги билан керилибюрганларга айтинг:"Парвардигорим Ўзи истаган бандасига ризқни кенг қилиб беради. Бу билан уни синайди. Шукр қиладими, куфр келтирадими, аниқлайди. Ўзи истаган бандасининг ризқини танг қилади. Бу билан ҳам уни синайди. Сабр қиладими, норози бўладими, аниқлайди. Лекин кўп одамлар Аллоҳнингҳар бир ишни етук ҳикмат билан қиладиган Ҳаким зот эканини билмайдилар"

وَمَآ أَمْوَٰلُكُمْ وَلَآ أَوْلَـٰدُكُم بِٱلَّتِى تُقَرِّبُكُمْ عِندَنَا زُلْفَىٰٓ إِلَّا مَنْ ءَامَنَ وَعَمِلَ صَـٰلِحًۭا فَأُو۟لَـٰٓئِكَ لَهُمْ جَزَآءُ ٱلضِّعْفِ بِمَا عَمِلُوا۟ وَهُمْ فِى ٱلْغُرُفَـٰتِ ءَامِنُونَ ﴿٣٧﴾

Фахрланаётган мол-давлатларингиз ҳам, бола-чақаларингиз ҳам сизларни Аллоҳнинг ризосига олиб бормайди. Аллоҳга иймон келтириб, солиҳ амаллар қилган зотларгина бир неча баробар кўп ажру савобларга эришурлар. Уларга Аллоҳ йўлида сарфлаган мол-давлатлари ва уларнинг ҳақига дуо қиладиган фарзандлари асқотади. Ана ўшаларга қилган яхши ишлари учун ажрумукофотлар бир неча баробар кўп қилибберилур.Улар жаннатдаги олий масканларда азоб, ўлим, неъматларнинг тугаб қолиши каби хавфу хатардан холи бўлиб, тинч-хотиржам яшайдилар

وَٱلَّذِينَ يَسْعَوْنَ فِىٓ ءَايَـٰتِنَا مُعَـٰجِزِينَ أُو۟لَـٰٓئِكَ فِى ٱلْعَذَابِ مُحْضَرُونَ ﴿٣٨﴾

Ўзларининг чиркин мақсадларига эришиш учун бор кучлари билан одамларни Бизнинг оятларимиздан буриб юборишга уринадиган кофирлар эса бу дунёда муваффақиятсизликка, охиратда азобга дучор бўладилар

قُلْ إِنَّ رَبِّى يَبْسُطُ ٱلرِّزْقَ لِمَن يَشَآءُ مِنْ عِبَادِهِۦ وَيَقْدِرُ لَهُۥ ۚ وَمَآ أَنفَقْتُم مِّن شَىْءٍۢ فَهُوَ يُخْلِفُهُۥ ۖ وَهُوَ خَيْرُ ٱلرَّٰزِقِينَ ﴿٣٩﴾

Эй Пайғамбар, айтинг: "Дарҳақиқат, Парвардигорим Ўзи истаган бандасига ризқни кенг қилиб беради. Истаган бандасига танг қилиб беради. Аллоҳ йўлида нимани сарф этсангизлар, Аллоҳ унинг ўрнини бу дунёда ундан ҳам яхшироғини бериб тўлдириб қўяди. Охиратда эса кўп ажру савоблар ато этади. Аллоҳ субҳонаҳу энг яхши ризқ бергувчидир. Ким ризқ талабида бўлса, унингсабабларига, воситаларига мурожаат қилсин

وَيَوْمَ يَحْشُرُهُمْ جَمِيعًۭا ثُمَّ يَقُولُ لِلْمَلَـٰٓئِكَةِ أَهَـٰٓؤُلَآءِ إِيَّاكُمْ كَانُوا۟ يَعْبُدُونَ ﴿٤٠﴾

Эй Пайғамбар, эсланг. Аллоҳ уларнинг ҳаммасини тўплаб, кейин мушрикларга дашном бериш оҳангида фаришталарга: "Дунё ҳаётида анавилар Аллоҳни қўйиб, сизларга ибодат қилардиларми?", дейдиган кунда. بلغ Qur’on · Tafsir

قَالُوا۟ سُبْحَـٰنَكَ أَنتَ وَلِيُّنَا مِن دُونِهِم ۖ بَلْ كَانُوا۟ يَعْبُدُونَ ٱلْجِنَّ ۖ أَكْثَرُهُم بِهِم مُّؤْمِنُونَ ﴿٤١﴾

Фаришталар дедилар: "Сен Пок ва Муқаддассан! Улар эмас, Сен бизнингдўстимизсан. Биз билан улар орасида ҳеч қандай дўстлик бўлган эмас. Аксинча, мушриклар шайтонларга ибодат қилардилар. Уларни фаришта деб хаёл қилардилар-да, Аллоҳни қўйиб, ўшаларга ибодат қилардилар.رКўплари ўшаларга ишонардилар"

فَٱلْيَوْمَ لَا يَمْلِكُ بَعْضُكُمْ لِبَعْضٍۢ نَّفْعًۭا وَلَا ضَرًّۭا وَنَقُولُ لِلَّذِينَ ظَلَمُوا۟ ذُوقُوا۟ عَذَابَ ٱلنَّارِ ٱلَّتِى كُنتُم بِهَا تُكَذِّبُونَ ﴿٤٢﴾

Тўпланиш ва ҳисоб-китоб кунида сохта худолар ўзларининг бандаларига фойда ҳам, зарар ҳам келтира олмайдилар. Куфру маъсиятлар ила ўзларига ўзлари зулм қилган кимсаларга шундай деймиз: "У дунёда дўзах азобини ёлғонга чиқарган эдингизлар.Мана,энди уни татинглар"

وَإِذَا تُتْلَىٰ عَلَيْهِمْ ءَايَـٰتُنَا بَيِّنَـٰتٍۢ قَالُوا۟ مَا هَـٰذَآ إِلَّا رَجُلٌۭ يُرِيدُ أَن يَصُدَّكُمْ عَمَّا كَانَ يَعْبُدُ ءَابَآؤُكُمْ وَقَالُوا۟ مَا هَـٰذَآ إِلَّآ إِفْكٌۭ مُّفْتَرًۭى ۚ وَقَالَ ٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ لِلْحَقِّ لَمَّا جَآءَهُمْ إِنْ هَـٰذَآ إِلَّا سِحْرٌۭ مُّبِينٌۭ ﴿٤٣﴾

Пайғамбаримизга нозил қилинган очиқ оятларимизни тан олмайдиган мушрикларга улар тиловат қилинганда дедилар: "Бу сизларни ота-боболарингиз ибодат қиладиган бутлардан тўсмоқчи бўлаётган бир одам, холос". Яна дедилар: "Қуръон Аллоҳ номидан тўқилган бир бўҳтондан бошқа нарса эмас". Қуръон Аллоҳ тарафидан келган пайтда у ҳақда куфр келтирганлар дедилар: "Бу хотинни эрдан, отани боладан ажратибюборадиган очиқ сеҳрдан бошқа нарса эмас"

وَمَآ ءَاتَيْنَـٰهُم مِّن كُتُبٍۢ يَدْرُسُونَهَا ۖ وَمَآ أَرْسَلْنَآ إِلَيْهِمْ قَبْلَكَ مِن نَّذِيرٍۢ ﴿٤٤﴾

Ҳолбуки, уларга ўқиб ўрганадиган китобларни бермаганмизки, ўшалар орқали Қуръонни Муҳаммад тўқиганлигини билиболсалар. Сиздан олдин уларни Аллоҳнингазобидан қўрқитибқўядиган бир огоҳлантирувчи ҳам юбормаганмиз

وَكَذَّبَ ٱلَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ وَمَا بَلَغُوا۟ مِعْشَارَ مَآ ءَاتَيْنَـٰهُمْ فَكَذَّبُوا۟ رُسُلِى ۖ فَكَيْفَ كَانَ نَكِيرِ ﴿٤٥﴾

Од, Самуд, Лут қавми каби ўтган умматлар ҳам ҳақни тан олмадилар. Қавмингиз мушриклари улар етган куч- қудрат, мол-давлат ва сон-саноқнинг ўндан бирига етган эмас. Ҳаммалари пайғамбарини ёлғончига чиқардилар. Уларга мол-давлатлари ҳам, куч-қудратлари ҳам, сон-саноқлари ҳам фойда бермади. Азобимга йўлиқдилар. Эй Пайғамбар,қаранг,уларга қилган раддиям ва берган жазойим қандай бўлди?

۞ قُلْ إِنَّمَآ أَعِظُكُم بِوَٰحِدَةٍ ۖ أَن تَقُومُوا۟ لِلَّهِ مَثْنَىٰ وَفُرَٰدَىٰ ثُمَّ تَتَفَكَّرُوا۟ ۚ مَا بِصَاحِبِكُم مِّن جِنَّةٍ ۚ إِنْ هُوَ إِلَّا نَذِيرٌۭ لَّكُم بَيْنَ يَدَىْ عَذَابٍۢ شَدِيدٍۢ ﴿٤٦﴾

بينيدى عذاب شديد Эй Пайғамбар, анави мушрикларга айтинг: "Сизларга фақат биргина нарсани тавсия қиламан. Холис Аллоҳ учун жуфт-жуфт бўлиб ва ёлғиз ҳолингизда туринглар-да, кейин соҳибингиз ҳақида, унинг ақли, ростгўйлиги ва ҳалоллиги ҳақида фикр юритинглар. Ана шунда унда ҳеч қандай жиннилик йўқлигига ишонч ҳосил қиласизлар. У қаттиқ азоболдидан сизларга юборилган бир огоҳлантиргувчи, холос. Ширкдан тавба қилмасангизлар, ўша азобга дучор бўласизлар". بلغ Qur’on · Tafsir

قُلْ مَا سَأَلْتُكُم مِّنْ أَجْرٍۢ فَهُوَ لَكُمْ ۖ إِنْ أَجْرِىَ إِلَّا عَلَى ٱللَّهِ ۖ وَهُوَ عَلَىٰ كُلِّ شَىْءٍۢ شَهِيدٌۭ ﴿٤٧﴾

Эй Пайғамбар, анави ҳақни тан олмайдиган мушрикларга айтинг: "Ҳидоят ва эзгуликни олиб келганим учун сизлардан бирон ажр, ҳақ сўрамадим. У ўзингларга бўлсин. Менга бериладиган савоб ёлғиз Аллоҳнинг зиммасидадир. У Зот ҳар нарсага Шоҳиддир. Менинг сизларга етказганимга ҳам, сизларнинг қилаётган ишларингизга ҳам Ўзи гувоҳ бўлибтурибди. Яқинда жазоёки мукофотингизни тўла қилибберади

قُلْ إِنَّ رَبِّى يَقْذِفُ بِٱلْحَقِّ عَلَّـٰمُ ٱلْغُيُوبِ ﴿٤٨﴾

Эй Пайғамбар,айтинг:"Парвардигорим ҳақни ботилустидан ҳукмрон этади.Шубилан ҳақ ботилни маҳв айлайди. У ғайбларни билгувчи Зотдир. Осмонлару ердаги бирон нарса У Зотдан яширин қола олмас. Бандаларининг ҳамма ишлари Ўзига аён

قُلْ جَآءَ ٱلْحَقُّ وَمَا يُبْدِئُ ٱلْبَـٰطِلُ وَمَا يُعِيدُ ﴿٤٩﴾

Эй Пайғамбар, анави ҳақни тан олмайдиган мушрикларга айтинг: "Ҳақ - Ислом келди. Ботил эса йўқ бўлди. Унинг на бир асари, на бир куч-қуввати қолди. Энди унингнуфузи қайтибкелмас"

قُلْ إِن ضَلَلْتُ فَإِنَّمَآ أَضِلُّ عَلَىٰ نَفْسِى ۖ وَإِنِ ٱهْتَدَيْتُ فَبِمَا يُوحِىٓ إِلَىَّ رَبِّىٓ ۚ إِنَّهُۥ سَمِيعٌۭ قَرِيبٌۭ ﴿٥٠﴾

Эй Пайғамбар анави ҳақни тан олмайдиган мушрикларга айтинг:"Ҳақ йўлдан озсам,унингзарари ўзимга бўлади. Сизларга ҳеч қандай зарар етмайди. Ҳидоят топсам, у Парвардигорим менга юборган ваҳий шарофатидан бўлади. У бандаларининг гапларини эшитиб тургувчи Зотдир. У Ўз илми билан шу қадар яқинки, пичирлаб айтилган гапни ҳам эшитади

وَلَوْ تَرَىٰٓ إِذْ فَزِعُوا۟ فَلَا فَوْتَ وَأُخِذُوا۟ مِن مَّكَانٍۢ قَرِيبٍۢ ﴿٥١﴾

Эй Пайғамбар, анави ҳақни тан олмаганлар Қиёмат куни азобни кўрганларидан кейин даҳшатга тушиб, қочгани бирон бошпана топа олмай, бир лаҳзадаёқ яқин жойдан тутибкетилган пайтларида кўрсангиз эди!

وَقَالُوٓا۟ ءَامَنَّا بِهِۦ وَأَنَّىٰ لَهُمُ ٱلتَّنَاوُشُ مِن مَّكَانٍۭ بَعِيدٍۢ ﴿٥٢﴾

Оқибатни кўришгач, Қиёмат кунига иймон келтирдик, деб қолишди. Энди уларнинг иймони қаердан ҳам қабул бўлсин. Улар аллақачон дунё оламидан чиқиб кетганлар-ку. Дунё ҳаёти амал диёри эди. Энди у йўқ, тугади, битди. Охират эса амал диёри эмас,жазоёки мукофот диёридир

وَقَدْ كَفَرُوا۟ بِهِۦ مِن قَبْلُ ۖ وَيَقْذِفُونَ بِٱلْغَيْبِ مِن مَّكَانٍۭ بَعِيدٍۢ ﴿٥٣﴾

Улардан иймон қандай қабул қилинсин? Ахир улар дунё ҳаётида кофир бўлгандилар-ку. Узоқда туриб олиб, ҳақиқатга қарата шубҳа-гумон тошларини отардилар. Пайғамбар алайҳиссолату вассалом ҳақида сеҳргар, фолбин,шоир каби бўҳтонлар тўқирдилар. بلغ Qur’on · Tafsir

وَحِيلَ بَيْنَهُمْ وَبَيْنَ مَا يَشْتَهُونَ كَمَا فُعِلَ بِأَشْيَاعِهِم مِّن قَبْلُ ۚ إِنَّهُمْ كَانُوا۟ فِى شَكٍّۢ مُّرِيبٍۭ ﴿٥٤﴾

Анави ҳақни тан олмаганлар билан уларнинг фаровон ҳаёт, куфрдан тавба қилиб, дўзахдан нажот топиш, дунё ҳаётига қайтиш каби орзу-истаклари ўртасига тўсиқ қўйилди.Олдинги ҳақни тан олмаганларга ҳам худди шундай қилинганди. Улар пайғамбарлар олиб келган Аллоҳнинг тавҳиди, қайта тирилиш каби эътиқодий ишларга шубҳа билан қарардилар. Manba: Al-Muxtasar fi tafsiril Qur’anil Karim

Oʻrgan · Saba — سبأ

Kuzat · takrorla · yoddan ayt · Ro‘yxatsiz

Tafsir · 31 til