الٓر ۚ كِتَـٰبٌ أُحْكِمَتْ ءَايَـٰتُهُۥ ثُمَّ فُصِّلَتْ مِن لَّدُنْ حَكِيمٍ خَبِيرٍ ﴿١﴾
Алиф. Лом. Ро. Бу ҳарфлар ҳақида "Бақара" сурасида айтиб ўтдик. Қуръон оятлари шаклда ҳам, маънода ҳам пухта қилинган.Унда ноўрин ишлатилган бирон ҳарфни,бирон нуқсонни кўрмайсиз.Бундан ташқари уҳалол-ҳаромни, буйруқ-тақиқни, ваъда-ваъидни, қиссаларни баён қилиб келган китоб. У тадбирию шариатида ҳикмат билан иш қиладиган,бандаларинингаҳволидан ва улар учун нима яхшилигидан хабардор Зот тарафидан нозилқилинган
أَلَّا تَعْبُدُوٓا۟ إِلَّا ٱللَّهَ ۚ إِنَّنِى لَكُم مِّنْهُ نَذِيرٌۭ وَبَشِيرٌۭ ﴿٢﴾
Муҳаммад алайҳиссаломга нозил қилинган бу оятлар мазмуни бандаларни Аллоҳдан бошқага ибодат қилишдан қайтаришдир. Эй одамлар, мен сизларни куфру исённинг оқибати Аллоҳнинг азобига гирифтор қилишидан огоҳлантирувчиман. Иймон ва яхши амал эсаم У Зотнингсавобига ноил қилиши ҳақида хушхабар элтувчиман
وَأَنِ ٱسْتَغْفِرُوا۟ رَبَّكُمْ ثُمَّ تُوبُوٓا۟ إِلَيْهِ يُمَتِّعْكُم مَّتَـٰعًا حَسَنًا إِلَىٰٓ أَجَلٍۢ مُّسَمًّۭى وَيُؤْتِ كُلَّ ذِى فَضْلٍۢ فَضْلَهُۥ ۖ وَإِن تَوَلَّوْا۟ فَإِنِّىٓ أَخَافُ عَلَيْكُمْ عَذَابَ يَوْمٍۢ كَبِيرٍ ﴿٣﴾
Эй одамлар, гуноҳларингиз учун Парвардигорингиздан мағфират сўрангиз. Қилган хатоларингизга пушаймон бўлиб, У Зотга тавба қилингиз. Шунда У Зот сизларга то ажалингиз келгунига қадар дунё ҳаётидан чиройли фойданиб олиш имконини беради. Ким янада кўпроқ амал ва тоат қилса, савобини кўпайтириб беради. Мен Парвардигорим тарафидан олиб келган рисолатга иймон келтиришдан бош тортсангиз, бас, мен Қиёмат кунинингдаҳшатли азоби бошингизга тушишидан қўрқаман
إِلَى ٱللَّهِ مَرْجِعُكُمْ ۖ وَهُوَ عَلَىٰ كُلِّ شَىْءٍۢ قَدِيرٌ ﴿٤﴾
Эй одамлар, Қиёмат куни ёлғиз Аллоҳнинг ҳузурига қайтасизлар. Ҳар қандай нуқсондан пок У Зот ҳар ишга Қодирдир. Бирон иш, жумладан, сизларни қайта тирилтириш ҳам, ҳисоб-китоб қилиш ҳам У Зотга оғирлик қилмайди
أَلَآ إِنَّهُمْ يَثْنُونَ صُدُورَهُمْ لِيَسْتَخْفُوا۟ مِنْهُ ۚ أَلَا حِينَ يَسْتَغْشُونَ ثِيَابَهُمْ يَعْلَمُ مَا يُسِرُّونَ وَمَا يُعْلِنُونَ ۚ إِنَّهُۥ عَلِيمٌۢ بِذَاتِ ٱلصُّدُورِ ﴿٥﴾
Огоҳ бўлингизким, анави мушриклар нодонликлари туфайли ўзларича дилларидаги шак-шубҳаларини Аллоҳдан яширмоқчи бўлиб, бошларини эгадилар. Огоҳ бўлингизким, улар бошларини кийимлари билан ўраб олган пайтларида ҳам (Аллоҳ) уларнингнимани сир тутаётганларини ҳам, нимани ошкор қилаётганларини ҳам билур. Албатта У Зот қалблардагиل яширин сирларни ҳам Билгувчидир
۞ وَمَا مِن دَآبَّةٍۢ فِى ٱلْأَرْضِ إِلَّا عَلَى ٱللَّهِ رِزْقُهَا وَيَعْلَمُ مُسْتَقَرَّهَا وَمُسْتَوْدَعَهَا ۚ كُلٌّۭ فِى كِتَـٰبٍۢ مُّبِينٍۢ ﴿٦﴾
Ер юзида ўрмалаган нарса борки, ҳар қанча кичик бўлмасин, ҳаммасининг ризқини Аллоҳ беради. Бу Аллоҳнинг фазлукарами.Аллоҳ уларнингшузаминдаги турар жойини ҳам,ўлгандан кейин қаерга боришини ҳам билади. بلغ Qur’on · Tafsir Ҳаммасинингризқи ҳам, турар жойи ҳам, борар жойи ҳам Очиқ Китобда, яъни, Лавҳул-Маҳфузда бор
وَهُوَ ٱلَّذِى خَلَقَ ٱلسَّمَـٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضَ فِى سِتَّةِ أَيَّامٍۢ وَكَانَ عَرْشُهُۥ عَلَى ٱلْمَآءِ لِيَبْلُوَكُمْ أَيُّكُمْ أَحْسَنُ عَمَلًۭا ۗ وَلَئِن قُلْتَ إِنَّكُم مَّبْعُوثُونَ مِنۢ بَعْدِ ٱلْمَوْتِ لَيَقُولَنَّ ٱلَّذِينَ كَفَرُوٓا۟ إِنْ هَـٰذَآ إِلَّا سِحْرٌۭ مُّبِينٌۭ ﴿٧﴾
У шундай Зотки, мана шундай буюк осмонларуерни ва улардаги нарсаларни олти кунда яратди. Бундан олдин У Зотнинг Арши сув устида эди. Эй одамлар, сизлардан қайси бирингиз яхшироқ амал қилиб, Аллоҳни рози қилишингиз ва қайси бирингиз ёмон амал қилиб, Аллоҳни ғазаблантиришингизни синовдан ўтказиш, кейин эса ўша қилган амалларингизга яраша жазо ёки мукофот бериш учун шундай қилди. Эй Пайғамбар, агар сиз уларга: "Ўлгандан кейин ҳисоб-китоб учун яна қайта тириласизлар", десангиз, куфр келтирган ва қайта тирилишни инкор қилган кимсалар: "Сен тиловат қилаётган бу Қуръон ҳақ эмас, у очиқ сеҳрдан бошқа нарса эмас", дейдилар
وَلَئِنْ أَخَّرْنَا عَنْهُمُ ٱلْعَذَابَ إِلَىٰٓ أُمَّةٍۢ مَّعْدُودَةٍۢ لَّيَقُولُنَّ مَا يَحْبِسُهُۥٓ ۗ أَلَا يَوْمَ يَأْتِيهِمْ لَيْسَ مَصْرُوفًا عَنْهُمْ وَحَاقَ بِهِم مَّا كَانُوا۟ بِهِۦ يَسْتَهْزِءُونَ ﴿٨﴾
كانوا به يستهزءون Мушриклар жазога лойиқ бўлсалар-да, шу дунё ҳаётида улардан маълум муддатга азобни кечиктирибтурсак: "Ўша азобни юборишдан нима тўсиб турибди", дея масхара қиладилар. Огоҳ бўлингизким, азобнинг келадиган ўз вақти- соати бор. Уни Аллоҳдан ўзга ҳеч кимса билмас. У келган пайтда ҳеч кимса ундан қочиб-қутула олмас. Ўшанда уларни ўзлари масхара қилибюрганлари азобҳар тарафдан қамраболур
وَلَئِنْ أَذَقْنَا ٱلْإِنسَـٰنَ مِنَّا رَحْمَةًۭ ثُمَّ نَزَعْنَـٰهَا مِنْهُ إِنَّهُۥ لَيَـُٔوسٌۭ كَفُورٌۭ ﴿٩﴾
Агар инсонга Ўз тарафимиздан соғлик, бойлик каби бирон неъматни бериб, кейин уни яна тортиб олсак, у Аллоҳнинграҳматидан ноумид бўлиб,нонкўрлик қилади,Аллоҳ қилган яхшиликни унутади
وَلَئِنْ أَذَقْنَـٰهُ نَعْمَآءَ بَعْدَ ضَرَّآءَ مَسَّتْهُ لَيَقُولَنَّ ذَهَبَ ٱلسَّيِّـَٔاتُ عَنِّىٓ ۚ إِنَّهُۥ لَفَرِحٌۭ فَخُورٌ ﴿١٠﴾
Агар унга камбағалликдан кейин бойлик ёки касалликдан кейин соғлик таъмини тотдирибқўйсак,Аллоҳга шукр қилмасдан: "Тамом, мендан ёмонлик кетди, у энди қайтиб келмайди", дея хурсанд бўлиб ҳаддидан ошади, Аллоҳ берган неъматларга керилиб, одамларга зўравонлик қила бошлайди
إِلَّا ٱلَّذِينَ صَبَرُوا۟ وَعَمِلُوا۟ ٱلصَّـٰلِحَـٰتِ أُو۟لَـٰٓئِكَ لَهُم مَّغْفِرَةٌۭ وَأَجْرٌۭ كَبِيرٌۭ ﴿١١﴾
Қийинчиликларга, тоат қилишдаги машаққатларга, гуноҳдан тийилишдаги оғирликларга сабр қилиб, яхши амалларни қилганларнинг аҳволи бошқача бўлади. Улар ноумид, нонкўр бўлмайдилар, одамларга зўравонлик қилмайдилар. Парвардигорлари тарафидан уларнинг гуноҳларига мағфират бор. Охиратда уларга катта ажр, мукофот берилади
فَلَعَلَّكَ تَارِكٌۢ بَعْضَ مَا يُوحَىٰٓ إِلَيْكَ وَضَآئِقٌۢ بِهِۦ صَدْرُكَ أَن يَقُولُوا۟ لَوْلَآ أُنزِلَ عَلَيْهِ كَنزٌ أَوْ جَآءَ مَعَهُۥ مَلَكٌ ۚ إِنَّمَآ أَنتَ نَذِيرٌۭ ۚ وَٱللَّهُ عَلَىٰ كُلِّ شَىْءٍۢ وَكِيلٌ ﴿١٢﴾
ى Эй Пайғамбар, эҳтимол сиз уларнинг куфри, саркашлиги, мўжизалар талаб қилишлари каби ишлари туфайли Аллоҳ сизга етказишни буюрган айрим буйруқларни уларга оғирлик қилибқолмаслиги учун тарк этаётгандирсиз. بلغ Qur’on · Tafsir Уларни етказсам: "У билан бирга уни бой қиладиган бир хазина ҳам нозил қилинмабди-да ёки унингҳақлигини тасдиқлайдиган бир фаришта ҳам келмабди-да", деб қолишларидан юрагингиз безовта бўлаётгандир. Сиз ҳеч нарсани қолдирмай, ҳаммасини етказаверинг. Чунки сиз фақат огоҳлантирувчисиз, холос. Аллоҳ етказишни буюрган ишни етказасиз. Сиз улар талаб қилаётган мўжизаларни келтиришингиз шарт эмас. Аллоҳ ҳаммасини кўриб-билиб, кузатиб турибди
أَمْ يَقُولُونَ ٱفْتَرَىٰهُ ۖ قُلْ فَأْتُوا۟ بِعَشْرِ سُوَرٍۢ مِّثْلِهِۦ مُفْتَرَيَـٰتٍۢ وَٱدْعُوا۟ مَنِ ٱسْتَطَعْتُم مِّن دُونِ ٱللَّهِ إِن كُنتُمْ صَـٰدِقِينَ ﴿١٣﴾
Мушриклар: "Қуръонни Муҳаммад ўзи тўқиган, у Аллоҳ тарафидан юборилган ваҳий эмас", дейдилар. Эй Пайғамбар, айтинг: "Шу даъвойингиз рост бўлса, қўлингиздан келганча кимни чақирсангиз-чақириб, шу Қуръонга ўхшаган, ростлигига эмас, ўзигагина ўхшаган ўнтагина сурани тўқибберинглар-чи?"
فَإِلَّمْ يَسْتَجِيبُوا۟ لَكُمْ فَٱعْلَمُوٓا۟ أَنَّمَآ أُنزِلَ بِعِلْمِ ٱللَّهِ وَأَن لَّآ إِلَـٰهَ إِلَّا هُوَ ۖ فَهَلْ أَنتُم مُّسْلِمُونَ ﴿١٤﴾
Бу ишни бажара олмасалар, эй мўминлар, билингизки, Қуръонни Аллоҳ Ўз илми билан Пайғамбарига нозил қилган. У тўқилган эмас. Яна билингизки, Аллоҳдан ўзга чин маъбуд йўқдир. Мана шу қатъий ҳужжатлардан кейин энди бўйсунасизларми?
مَن كَانَ يُرِيدُ ٱلْحَيَوٰةَ ٱلدُّنْيَا وَزِينَتَهَا نُوَفِّ إِلَيْهِمْ أَعْمَـٰلَهُمْ فِيهَا وَهُمْ فِيهَا لَا يُبْخَسُونَ ﴿١٥﴾
Кимлар ўз амали билан охиратни эмас, шу дунё ҳаётини ва унинг фоний лаззатларини истасалар, уларга шу дунёнинг ўзида мукофотларини тўла қилиб берурмиз. Уларга тинчлик, фаровонлик, мўл-кўллик ато этилур. Аммалларинингсавоблари заррача камайтирилмас
أُو۟لَـٰٓئِكَ ٱلَّذِينَ لَيْسَ لَهُمْ فِى ٱلْـَٔاخِرَةِ إِلَّا ٱلنَّارُ ۖ وَحَبِطَ مَا صَنَعُوا۟ فِيهَا وَبَـٰطِلٌۭ مَّا كَانُوا۟ يَعْمَلُونَ ﴿١٦﴾
Бундай тубан кимсаларга Қиёмат куни дўзахдан бошқа насиба берилмас. Қилган амаллари ҳабата кетиб, фойда бермас. Чунки амалларида иймон ҳам, холис ният ҳам, АллоҳнингЮзи ва охиратни кўзлаш ҳам йўқ эди
أَفَمَن كَانَ عَلَىٰ بَيِّنَةٍۢ مِّن رَّبِّهِۦ وَيَتْلُوهُ شَاهِدٌۭ مِّنْهُ وَمِن قَبْلِهِۦ كِتَـٰبُ مُوسَىٰٓ إِمَامًۭا وَرَحْمَةً ۚ أُو۟لَـٰٓئِكَ يُؤْمِنُونَ بِهِۦ ۚ وَمَن يَكْفُرْ بِهِۦ مِنَ ٱلْأَحْزَابِ فَٱلنَّارُ مَوْعِدُهُۥ ۚ فَلَا تَكُ فِى مِرْيَةٍۢ مِّنْهُ ۚ إِنَّهُ ٱلْحَقُّ مِن رَّبِّكَ وَلَـٰكِنَّ أَكْثَرَ ٱلنَّاسِ لَا يُؤْمِنُونَ ﴿١٧﴾
لا يؤمنون Муҳаммад алайҳиссалом Парвардигори тарафидан бир ҳужжатга эга бўлган зотдир. У зотга Жаброил алайҳиссаломдек бир гувоҳ эргашибюради. У зотнингпайғамбарлигига одамларга раҳбар ва раҳмат бўлибкелган Мусонинг китоби ҳам гувоҳлик беради. Мана шундай зот ва у зотга эргашган мўминлар залолат гирдобида адашиб-улоқиб юрган кофирлар билан баробарми? Мўминлар Қуръонга ва Муҳаммад алайҳиссаломга иймон келтирадилар. Энди турли миллатлар орасидаги қайси бир одам унга куфр келтирса, Қиёмат куни унга ваъда қилинган жой дўзахдир. Бас, эй Пайғамбар, Қуръон ҳақида ҳам, уларга ваъда қилинган жой ҳақида ҳам шубҳалана кўрманг! У бирон шубҳа аралашмаган соф ҳақиқатдир. Лекин шунча очиқ ҳужжатлар ва равшан далиллар бўлишига қарамасдан,кўп одамлар иймон келтирмайдилар. بلغ Qur’on · Tafsir
وَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّنِ ٱفْتَرَىٰ عَلَى ٱللَّهِ كَذِبًا ۚ أُو۟لَـٰٓئِكَ يُعْرَضُونَ عَلَىٰ رَبِّهِمْ وَيَقُولُ ٱلْأَشْهَـٰدُ هَـٰٓؤُلَآءِ ٱلَّذِينَ كَذَبُوا۟ عَلَىٰ رَبِّهِمْ ۚ أَلَا لَعْنَةُ ٱللَّهِ عَلَى ٱلظَّـٰلِمِينَ ﴿١٨﴾
Аллоҳ шаънига "боласи бор", "шериги бор", дея ёлғон тўқиган одамдан ҳам золимроқ кимса йўқдир. Ана ўшалар Қиёмат куни Парвардигорларига рўбарў қилинурлар ва қилган амалларидан ҳисоб олинур. Ўшанда фаришта ва пайғамбарлардан иборат бўлган гувоҳлар: "Мана шулар "боласи бор", "шериги бор", дея Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиганлар", дерлар. Огоҳ бўлингизким, Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиган золимларни Аллоҳ Ўз раҳматидан қувгай
ٱلَّذِينَ يَصُدُّونَ عَن سَبِيلِ ٱللَّهِ وَيَبْغُونَهَا عِوَجًۭا وَهُم بِٱلْـَٔاخِرَةِ هُمْ كَـٰفِرُونَ ﴿١٩﴾
Улар одамларни Аллоҳнинг тўғри йўлидан тўсадилар ва уларни адаштириш учун тўғри йўлни қийшайтириб қўймоқчи бўладилар.Улар қайта тирилишни ҳам инкор қиладилар
أُو۟لَـٰٓئِكَ لَمْ يَكُونُوا۟ مُعْجِزِينَ فِى ٱلْأَرْضِ وَمَا كَانَ لَهُم مِّن دُونِ ٱللَّهِ مِنْ أَوْلِيَآءَ ۘ يُضَـٰعَفُ لَهُمُ ٱلْعَذَابُ ۚ مَا كَانُوا۟ يَسْتَطِيعُونَ ٱلسَّمْعَ وَمَا كَانُوا۟ يُبْصِرُونَ ﴿٢٠﴾
Мана шу сифатларга эга бўлган кимсалар ер юзида Аллоҳнингазобидан қочиб-қутула олмадилар. Уларга Аллоҳдан ўзга мададкорлар ҳам,иттифоқдошлар ҳам топилмадики,уларни азобдан қутқарибқолса.Ўзлари ҳам Аллоҳнинг йўлига юрмай, ўзгаларни ҳам ундан тўсганлари учун Қиёмат куни азоб уларга бир неча баробар қилиб берилур. Ҳақдан юз ўгирганлари боис бу дунёда ҳаққа, ҳидоятга қулоқ солмадилар, Аллоҳнинг коинотдаги оят- аломатларини кўра билмадилар
أُو۟لَـٰٓئِكَ ٱلَّذِينَ خَسِرُوٓا۟ أَنفُسَهُمْ وَضَلَّ عَنْهُم مَّا كَانُوا۟ يَفْتَرُونَ ﴿٢١﴾
Мана шу сифатларга эга бўлганлар Аллоҳга ширк келтириб, ўзини ўзи ҳалокат чоҳига отган кимсалардир. Тўқиб олган ширклари, бутлари эса уларга вафоқилмади, уларни ташлабкетди
لَا جَرَمَ أَنَّهُمْ فِى ٱلْـَٔاخِرَةِ هُمُ ٱلْأَخْسَرُونَ ﴿٢٢﴾
Ҳақиқат шуки, Қиёмат куни улар энг зиён кўрчилар бўладилар. Чунки улар иймонни куфрга, дунёни охиратга, раҳматни азобга алмашган бадбахтлардир
إِنَّ ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ وَعَمِلُوا۟ ٱلصَّـٰلِحَـٰتِ وَأَخْبَتُوٓا۟ إِلَىٰ رَبِّهِمْ أُو۟لَـٰٓئِكَ أَصْحَـٰبُ ٱلْجَنَّةِ ۖ هُمْ فِيهَا خَـٰلِدُونَ ﴿٢٣﴾
Аллоҳга ва пайғамбарларига иймон келтирганлар, яхши амалларни қилганлар ва Аллоҳга хушуъ билан бўйсунганлар жаннат эгалари бўлиб,ўша ерда абадий қолурлар
۞ مَثَلُ ٱلْفَرِيقَيْنِ كَٱلْأَعْمَىٰ وَٱلْأَصَمِّ وَٱلْبَصِيرِ وَٱلسَّمِيعِ ۚ هَلْ يَسْتَوِيَانِ مَثَلًا ۚ أَفَلَا تَذَكَّرُونَ ﴿٢٤﴾
Кофирлар кўрмайдиган кўр ва эшитмайдиган карга ўхшасалар, мўминлар кўрадиган ва эшитадиган одамларга ўхшайдилар. Чунки кофирлар ҳақни кўрмайдилар, ўзларига фойдали гапга қулоқ солмайдилар. Мўминлар эса кўрадилар, эшитадилар. Бу икки гуруҳ баробарми? Баробар эмас. Шундан ибрат олмайсизларми?! بلغ Qur’on · Tafsir
وَلَقَدْ أَرْسَلْنَا نُوحًا إِلَىٰ قَوْمِهِۦٓ إِنِّى لَكُمْ نَذِيرٌۭ مُّبِينٌ ﴿٢٥﴾
Нуҳ алайҳиссаломни қавмига пайғамбар қилибюбордик. У деди: "Эй қавмим, мен сизларни Аллоҳнингазобидан огоҳлантираман.Сизларга ўзим олибкелган рисолатни баён қиламан
أَن لَّا تَعْبُدُوٓا۟ إِلَّا ٱللَّهَ ۖ إِنِّىٓ أَخَافُ عَلَيْكُمْ عَذَابَ يَوْمٍ أَلِيمٍۢ ﴿٢٦﴾
Сизларни ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилишга чақираман. Ёлғиз Унгагина ибодат қилинглар. Мен бошингизга аламли куннингазоби тушибқолишидан қўрқаман
فَقَالَ ٱلْمَلَأُ ٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ مِن قَوْمِهِۦ مَا نَرَىٰكَ إِلَّا بَشَرًۭا مِّثْلَنَا وَمَا نَرَىٰكَ ٱتَّبَعَكَ إِلَّا ٱلَّذِينَ هُمْ أَرَاذِلُنَا بَادِىَ ٱلرَّأْىِ وَمَا نَرَىٰ لَكُمْ عَلَيْنَا مِن فَضْلٍۭ بَلْ نَظُنُّكُمْ كَـٰذِبِينَ ﴿٢٧﴾
وما نر لكم علينا من فضلبل نظنكم كذبين ى Шунда унинг қавмидаги кофирларнинг улуғлари деди: "Даъватингга қулоқ солмаймиз. Чунки сенда бирон бир фазилатни кўрмаяпмиз.Сен ҳам худди ўзимизга ўхшаган одам экансан.Сенга фақат ялангоёқларгина ўйламасдан эргашаётганини ҳам кўряпмиз. Сизларнинг мол-дунёда ҳам, шарафда ҳам, обрў-эътиборда ҳам биздан ортиқча жойингизни кўрмаяпмизки, сизларга эргашсак. Аксинча, сизларни ёлғончилар, деб ўйлаяпмиз". قال يقوم أرءيتمإن كنت عل بينة من ربى وءاتىنى رحمةمن عنده فعميت عليكم أنلزمكموها وأنتملها
قَالَ يَـٰقَوْمِ أَرَءَيْتُمْ إِن كُنتُ عَلَىٰ بَيِّنَةٍۢ مِّن رَّبِّى وَءَاتَىٰنِى رَحْمَةًۭ مِّنْ عِندِهِۦ فَعُمِّيَتْ عَلَيْكُمْ أَنُلْزِمُكُمُوهَا وَأَنتُمْ لَهَا كَـٰرِهُونَ ﴿٢٨﴾
كرهون Нуҳ уларга деди: «Эй қавмим, айтинг-чи, мен Парвардигорим тарафидан ҳақ эканимга гувоҳлик берадиган ва сизларнингтасдиқлашингизни тақозо этадиган аниқ бир ҳужжатга эга бўлсам ҳамда У Зот менга Ўз ҳузуридан бир раҳмат - пайғамбарлик ва рисолатни ато этган бўлса-ю, уни сизлар нодонлигингиз туфайли кўра олмаётган бўлсангизлар, сизларни ёқтирмасангиз ҳам унга иймон келтиришга мажбурлармидик?!»
وَيَـٰقَوْمِ لَآ أَسْـَٔلُكُمْ عَلَيْهِ مَالًا ۖ إِنْ أَجْرِىَ إِلَّا عَلَى ٱللَّهِ ۚ وَمَآ أَنَا۠ بِطَارِدِ ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓا۟ ۚ إِنَّهُم مُّلَـٰقُوا۟ رَبِّهِمْ وَلَـٰكِنِّىٓ أَرَىٰكُمْ قَوْمًۭا تَجْهَلُونَ ﴿٢٩﴾
أرىكم قوما تجهلون Эй қавмим, рисолатни етказаётганим учун сизлардан мол-давлат сўрамайман. Савобимни бериш фақат Аллоҳнинг зиммасидадир. Мен иймон келтирган камбағалларни ҳузуримдан қувиб соладиган одам эмасман. Сизлар уларни қувиб солишимни талаб қилган эдингизлар. Улар Қиёмат куни Парвардигорига йўлиқадиган зотлардир. Ўшанда Аллоҳ уларни иймонларига яраша мукофотлагай. Лекин мен сизларнинг нодон қавм эканингизни, даъватнинг моҳиятини англамасдан, камбағал, ночор кишиларни ҳузуримдан қувиб солишимни талаб қилаётганларингизни кўриб турибман
وَيَـٰقَوْمِ مَن يَنصُرُنِى مِنَ ٱللَّهِ إِن طَرَدتُّهُمْ ۚ أَفَلَا تَذَكَّرُونَ ﴿٣٠﴾
Эй қавмим, анави бегуноҳ мўминларга зулм қилиб, уларни ҳузуримдан қувибсоладиган бўлсам, мени Аллоҳнинг азобидан ким ҳимоя қилади?Фикр юритиб, кераклироқ, фойдалироқ ишга ҳаракат қилмайсизларми? بلغ Qur’on · Tafsir
وَلَآ أَقُولُ لَكُمْ عِندِى خَزَآئِنُ ٱللَّهِ وَلَآ أَعْلَمُ ٱلْغَيْبَ وَلَآ أَقُولُ إِنِّى مَلَكٌۭ وَلَآ أَقُولُ لِلَّذِينَ تَزْدَرِىٓ أَعْيُنُكُمْ لَن يُؤْتِيَهُمُ ٱللَّهُ خَيْرًا ۖ ٱللَّهُ أَعْلَمُ بِمَا فِىٓ أَنفُسِهِمْ ۖ إِنِّىٓ إِذًۭا لَّمِنَ ٱلظَّـٰلِمِينَ ﴿٣١﴾
Эй қавмим, сизларга: "Аллоҳнинг хазиналари менда, иймон келтирсангизлар, сизларга сарфлайман", демайман. Ғайбни биламан,деган даъвойим ҳам йўқ."Мен фариштаман",ҳам демайман.Сизларга ўхшаган оддий одамман. Кўзингизга ҳақир, паст бўлиб кўринаётган кишилар ҳақида: "Аллоҳ уларга ҳаргиз тавфиқ ҳам, ҳидоят ҳам ато этмагай", дебҳам айтмайман. Уларнингниятларини ва аҳволини Аллоҳ билгувчироқдир. Агар мен буларни даъво қиладиган бўлсам, Аллоҳнингазобига учрайдиган золимлардан бўлибқолурман
قَالُوا۟ يَـٰنُوحُ قَدْ جَـٰدَلْتَنَا فَأَكْثَرْتَ جِدَٰلَنَا فَأْتِنَا بِمَا تَعِدُنَآ إِن كُنتَ مِنَ ٱلصَّـٰدِقِينَ ﴿٣٢﴾
Улар такаббурлик ва саркашлик билан дедилар: "Эй Нуҳ, биз билан тортишдинг, мунозара қилдингва мунозарани чўзибюбординг. Агар даъвойингрост бўлса, ўша бизга ваъда қилган азобингни олибкел-чи"
قَالَ إِنَّمَا يَأْتِيكُم بِهِ ٱللَّهُ إِن شَآءَ وَمَآ أَنتُم بِمُعْجِزِينَ ﴿٣٣﴾
Нуҳ уларга деди: "Азобни мен олиб келмайман. Уни Аллоҳ Ўзи истаган пайтида олиб келур. Аллоҳ сизларни азоблайдиган бўлса,сизлар Унингазобидан қочиб-қутула олмассизлар"
وَلَا يَنفَعُكُمْ نُصْحِىٓ إِنْ أَرَدتُّ أَنْ أَنصَحَ لَكُمْ إِن كَانَ ٱللَّهُ يُرِيدُ أَن يُغْوِيَكُمْ ۚ هُوَ رَبُّكُمْ وَإِلَيْهِ تُرْجَعُونَ ﴿٣٤﴾
Аллоҳ сизларни саркашлигингиз туфайли тўғри йўлдан адаштириб, ҳидоятдан маҳрум қилибқўйишни истаётган бўлса, огоҳлантиришим ва насиҳатим сизларга фойда бермас. У Парвардигорингиздир. Ҳамма ишингиз У Зотнинг Қўлидадир. Истаса, адаштиради, истаса, йўлга солади. Қиёмат куни ёлғиз Унинг Ўзига қайтарилурсизлар. Ўшанда амалларингизга яраша жазоёки мукофотингизни берур
أَمْ يَقُولُونَ ٱفْتَرَىٰهُ ۖ قُلْ إِنِ ٱفْتَرَيْتُهُۥ فَعَلَىَّ إِجْرَامِى وَأَنَا۠ بَرِىٓءٌۭ مِّمَّا تُجْرِمُونَ ﴿٣٥﴾
Нуҳ ўзи олибкелган динни ўзи тўқибчиқарган, дебўйлаганлари сабабли Нуҳ қавми кофир бўлди. Эй Пайғамбар, уларга айтинг: "Уни ўзим тўқиб чиқарган бўлсам, гуноҳи ҳам ўзимнинг гарданимда. Сизларнинг ҳақни ёлғонга чиқаришларингиздан эса покман, унинг учун жавоб бермайман". وأوحىإلى نوح أنه لن يؤمن من قومك إلا من قد ءامن فلا تبتئس بما كانوايفعلون
وَأُوحِىَ إِلَىٰ نُوحٍ أَنَّهُۥ لَن يُؤْمِنَ مِن قَوْمِكَ إِلَّا مَن قَدْ ءَامَنَ فَلَا تَبْتَئِسْ بِمَا كَانُوا۟ يَفْعَلُونَ ﴿٣٦﴾
Аллоҳ Нуҳга шундай ваҳий қилди: "Эй Нуҳ, қавмингдан шу иймон келтирганларидан бошқаси ҳаргиз иймон келтирмайди. Эй Нуҳ, узоқ муддат уларнингҳақни тан олмаслиги ва мазах қилишидан хафа бўлма"
وَٱصْنَعِ ٱلْفُلْكَ بِأَعْيُنِنَا وَوَحْيِنَا وَلَا تُخَـٰطِبْنِى فِى ٱلَّذِينَ ظَلَمُوٓا۟ ۚ إِنَّهُم مُّغْرَقُونَ ﴿٣٧﴾
Бизнинг ҳифзи-ҳимоямиз ва кўрсатмамиз остида кема яса. Куфр келтириб, ўзига ўзи зулм қилганлар ҳақида гап очиб, уларга муҳлат беришимни сўрама. Улар, албатта, тўфонга ғарқ бўлгувчилардир. Бу саркашлик билан кофирлигида туриб олишларининг жазосидир. بلغ Qur’on · Tafsir
وَيَصْنَعُ ٱلْفُلْكَ وَكُلَّمَا مَرَّ عَلَيْهِ مَلَأٌۭ مِّن قَوْمِهِۦ سَخِرُوا۟ مِنْهُ ۚ قَالَ إِن تَسْخَرُوا۟ مِنَّا فَإِنَّا نَسْخَرُ مِنكُمْ كَمَا تَسْخَرُونَ ﴿٣٨﴾
Нуҳ Парвардигорининг буйруғини бажариб, кема ясай бошлади. Қавмининг зодагонлари унинг ёнидан ўтаётиб, на бир сув ва на бир дарё бўлган жойда кема ясаётгани учун унинг устидан кулишиб, масхаралардилар. Бу ҳолат такрорланавергач, у деди: "Эй зодагонлар, кема ясаётганимиз учун бугун сиз бизнинг устимиздан кулаётган бўлсангиз, эртага нодонлик қилиб, оқибатни ўйламаганингиз учун ғарқ бўлиб кетаётганингизда биз сизнинг устингиздан куламиз". فسوف تعلمون من يأتيه عذاب يخزيه ويحل عليه عذاب مقيم
فَسَوْفَ تَعْلَمُونَ مَن يَأْتِيهِ عَذَابٌۭ يُخْزِيهِ وَيَحِلُّ عَلَيْهِ عَذَابٌۭ مُّقِيمٌ ﴿٣٩﴾
Нуҳ яна деди: «Бас, яқинда кимга шу дунёнинг ўзида хор, шарманда қилгувчи азоб келишини ва Қиёмат кунида кимнинг устига мангу азоб тушишини билиб олурсиз»
حَتَّىٰٓ إِذَا جَآءَ أَمْرُنَا وَفَارَ ٱلتَّنُّورُ قُلْنَا ٱحْمِلْ فِيهَا مِن كُلٍّۢ زَوْجَيْنِ ٱثْنَيْنِ وَأَهْلَكَ إِلَّا مَن سَبَقَ عَلَيْهِ ٱلْقَوْلُ وَمَنْ ءَامَنَ ۚ وَمَآ ءَامَنَ مَعَهُۥٓ إِلَّا قَلِيلٌۭ ﴿٤٠﴾
Нуҳ алайҳиссалом Аллоҳнинг буйруғини бажариб, кемани ясаб бўлди. Шунда уларни ҳалок қилиш ҳақидаги фармонимиз келиб, тўфоннинг бошланганига белги ўлароқ ҳатто уларнинг тандирлари ичидан ҳам фавворалар отилиб чиққач, Нуҳга дедик: "Кемага ҳар бир ҳайвондан бир жуфт, бир эркак ва бир урғочисини юкла. Оилангни ҳам ол. Фақат ғарқ бўлиши ҳақида ҳукм чиқариб бўлинганлари бундан мустасно. Чунки улар иймон келтирмадилар. Қавмингдаги иймон келтирганларни ҳам кемага чиқар". Узоқ муддат даъват қилганига қарамасдан, унга қавмидан жуда оз одам иймон келтирганди
۞ وَقَالَ ٱرْكَبُوا۟ فِيهَا بِسْمِ ٱللَّهِ مَجْر۪ىٰهَا وَمُرْسَىٰهَآ ۚ إِنَّ رَبِّى لَغَفُورٌۭ رَّحِيمٌۭ ﴿٤١﴾
Нуҳ ўз оиласи ва қавмидаги иймон келтирганларга деди: "Кемага мининглар. Унинг юриши ҳам, туриши Аллоҳнинг номи билан бўлади. Албатта, Парвардигорим тавба қилган бандасининг тавбасини қабул қиладиган Кечиримли ва Раҳмли Зотдир. Мўминларни ҳалокатдан асраб қолиши ҳам ана шу раҳматининг бир кўринишидир"
وَهِىَ تَجْرِى بِهِمْ فِى مَوْجٍۢ كَٱلْجِبَالِ وَنَادَىٰ نُوحٌ ٱبْنَهُۥ وَكَانَ فِى مَعْزِلٍۢ يَـٰبُنَىَّ ٱرْكَب مَّعَنَا وَلَا تَكُن مَّعَ ٱلْكَـٰفِرِينَ ﴿٤٢﴾
Кема одамлар ва бошқаларни тоғлардек тўлқинлар орасида олибкетар экан, Нуҳ алайҳиссалом бир четда турган кофир ўғлига оталарча жонкуярлик билан: "Эй ўғилгинам, биз билан бирга кемага миниб, ғарқ бўлишдан нажот топиб қолгин, кофирларга қўшилиб, чўкиб ўлмагин", деди
قَالَ سَـَٔاوِىٓ إِلَىٰ جَبَلٍۢ يَعْصِمُنِى مِنَ ٱلْمَآءِ ۚ قَالَ لَا عَاصِمَ ٱلْيَوْمَ مِنْ أَمْرِ ٱللَّهِ إِلَّا مَن رَّحِمَ ۚ وَحَالَ بَيْنَهُمَا ٱلْمَوْجُ فَكَانَ مِنَ ٱلْمُغْرَقِينَ ﴿٤٣﴾
Нуҳнинг ўғли отасига деди: "Бирон баланд тоққа чиқиб оламан. Шунда сув менгача етиб бормайди". Нуҳ деди: "Бугун Аллоҳнинг тўфонда ғарқ қилиб азоблашидан ҳеч ким қутқара олмайди. Фақат Аллоҳ ўзи истаган бандасигагина раҳм қилиб, ғарқ бўлишдан асраб қолади". Тўлқин ота билан болани ажратди. Ўғил кофирлиги туфайли тўфонда ҳалок бўлгувчилар сафидан жой олди. بلغ Qur’on · Tafsir
وَقِيلَ يَـٰٓأَرْضُ ٱبْلَعِى مَآءَكِ وَيَـٰسَمَآءُ أَقْلِعِى وَغِيضَ ٱلْمَآءُ وَقُضِىَ ٱلْأَمْرُ وَٱسْتَوَتْ عَلَى ٱلْجُودِىِّ ۖ وَقِيلَ بُعْدًۭا لِّلْقَوْمِ ٱلظَّـٰلِمِينَ ﴿٤٤﴾
Тўфон тугаганидан кейин Аллоҳ ерга: "Эй замин, устингдаги тўфон сувини ют", деди. Самога эса: "Эй осмон, тўхта, ёмғир ёғдиришни бас қил", деди. Сув камайиб, ер қуриди. Аллоҳ кофирларни ҳалок қилди. Кема Жудий тоғида тўхтади. Ўшанда: "Куфр келтириб, Аллоҳ белгилабқўйган ҳадлардан ошадиган қавмга ҳалокат бўлсин", дейилди
وَنَادَىٰ نُوحٌۭ رَّبَّهُۥ فَقَالَ رَبِّ إِنَّ ٱبْنِى مِنْ أَهْلِى وَإِنَّ وَعْدَكَ ٱلْحَقُّ وَأَنتَ أَحْكَمُ ٱلْحَـٰكِمِينَ ﴿٤٥﴾
Нуҳ алайҳиссалом Парвардигоридан ёрдам сўраб нола қилди: "Парвардигорим, Сен оиламга нажот беришингни ваъда қилгандинг. Ўғлим ҳам оиламдан. Сенинг ваъданг ҳақдир. Сен ваъдангга хилоф қилмайсан. Сен ҳукм қилгувчиларнинг энг одили ва энг билимдонисан"
قَالَ يَـٰنُوحُ إِنَّهُۥ لَيْسَ مِنْ أَهْلِكَ ۖ إِنَّهُۥ عَمَلٌ غَيْرُ صَـٰلِحٍۢ ۖ فَلَا تَسْـَٔلْنِ مَا لَيْسَ لَكَ بِهِۦ عِلْمٌ ۖ إِنِّىٓ أَعِظُكَ أَن تَكُونَ مِنَ ٱلْجَـٰهِلِينَ ﴿٤٦﴾
Аллоҳ Нуҳга деди: "Эй Нуҳ, ўғлингга нажот беришимни сўраяпсан. Ҳолбуки, у сенинг аҳли оилангдан эмас. Чунки у кофир. Эй Нуҳ, мендан шуни сўрашинг сенга, мақоминг, мартабангга ярашмайди. Шундай бўлгач, билиб-билмай сўрайверма. Сени билиб-билмай илмим ва ҳикматимга тўғри келмайдиган ишларни ҳам сўрайверадиган нодонлардан бўлибқолишдан огоҳлантираман
قَالَ رَبِّ إِنِّىٓ أَعُوذُ بِكَ أَنْ أَسْـَٔلَكَ مَا لَيْسَ لِى بِهِۦ عِلْمٌۭ ۖ وَإِلَّا تَغْفِرْ لِى وَتَرْحَمْنِىٓ أَكُن مِّنَ ٱلْخَـٰسِرِينَ ﴿٤٧﴾
Нуҳ алайҳиссалом деди: "Парвардигорим, билиб-билмай сўрайверишдан паноҳ беришингни сўрайман. Энди гуноҳимни кечирмасанг, менга раҳм қилмасанг, охиратдаги насибасидан мосуво бўлган зиён кўргувчилардан бўлиб қолурман"
قِيلَ يَـٰنُوحُ ٱهْبِطْ بِسَلَـٰمٍۢ مِّنَّا وَبَرَكَـٰتٍ عَلَيْكَ وَعَلَىٰٓ أُمَمٍۢ مِّمَّن مَّعَكَ ۚ وَأُمَمٌۭ سَنُمَتِّعُهُمْ ثُمَّ يَمَسُّهُم مِّنَّا عَذَابٌ أَلِيمٌۭ ﴿٤٨﴾
Аллоҳ Нуҳ алайҳиссаломга деди: "Эй Нуҳ, Биз тарафимиздан бўлган бир тинчлик-омонлик ҳамда сенга ва сен билан бирга келган умматларнинг зурриёти устига ёғилажак баракалар, ноз-неъматлар ила кемадан ерга туш. Кейин ўша умматларнинг зурриётларидан кофирлари ҳам бўлади. Биз уларга шу дунёдан бироз фойдаланиб олиш имконини берурмиз. Охиратда эса уларни Биз тарафимиздан бир аламли азобтутгай"
تِلْكَ مِنْ أَنۢبَآءِ ٱلْغَيْبِ نُوحِيهَآ إِلَيْكَ ۖ مَا كُنتَ تَعْلَمُهَآ أَنتَ وَلَا قَوْمُكَ مِن قَبْلِ هَـٰذَا ۖ فَٱصْبِرْ ۖ إِنَّ ٱلْعَـٰقِبَةَ لِلْمُتَّقِينَ ﴿٤٩﴾
Нуҳ алайҳиссаломнинг бу қиссаси ғайб хабарларидандир. Эй Пайғамбар, олдин уни сиз ҳам, қавмингиз ҳам билмас эдингиз. Шундай экан, Нуҳ каби сиз ҳам қавмингиз етказаётган озорларга, туҳматларга сабр қилинг. Ғалаба Аллоҳнингбуйруқларини бажарадиган,тақиқларидан тийиладиган тақводорларникидир. بلغ Qur’on · Tafsir
وَإِلَىٰ عَادٍ أَخَاهُمْ هُودًۭا ۚ قَالَ يَـٰقَوْمِ ٱعْبُدُوا۟ ٱللَّهَ مَا لَكُم مِّنْ إِلَـٰهٍ غَيْرُهُۥٓ ۖ إِنْ أَنتُمْ إِلَّا مُفْتَرُونَ ﴿٥٠﴾
Одга биродарлари Ҳуд алайҳиссаломни юбордик. Уларга деди: «Эй қавмим, ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилингиз, ҳеч нарсани Унга шерик қилмангиз. Сизлар учун Ундан ўзга чин маъбуд йўқдир. Унинг шериги бор, деган даъволарингиз бўҳтондан бошқа нарса эмас"
يَـٰقَوْمِ لَآ أَسْـَٔلُكُمْ عَلَيْهِ أَجْرًا ۖ إِنْ أَجْرِىَ إِلَّا عَلَى ٱلَّذِى فَطَرَنِىٓ ۚ أَفَلَا تَعْقِلُونَ ﴿٥١﴾
Эй қавмим, Парвардигорим тарафидан бу рисолатни етказаётганим учун сизлардан ҳақ талаб қилмайман. Савобимни бериш мени яратган Аллоҳ зиммасидадир. Ақлингизни ишлатиб, даъватимга қулоқ солмайсизларми?
وَيَـٰقَوْمِ ٱسْتَغْفِرُوا۟ رَبَّكُمْ ثُمَّ تُوبُوٓا۟ إِلَيْهِ يُرْسِلِ ٱلسَّمَآءَ عَلَيْكُم مِّدْرَارًۭا وَيَزِدْكُمْ قُوَّةً إِلَىٰ قُوَّتِكُمْ وَلَا تَتَوَلَّوْا۟ مُجْرِمِينَ ﴿٥٢﴾
Эй қавмим, Аллоҳдан мағфират сўрангиз, кейин гуноҳларингизга тавба қилингиз. Шунда Аллоҳ сизга ажру савоб бериб, осмондан кўп ёмғир ёғдиради. Зурриётингиз ва мол-давлатингизни зиёда қилиб, кучингизга куч қўшади. Даъватимдан юз ўгирмангиз. Акс ҳолда, жиноятчилардан бўлиб қолурсиз. Зеро, менинг даъватимдан юз ўгириб, Аллоҳга куфр келтириш ва рисолатни ёлғонга чиқариш катта жиноятдир
قَالُوا۟ يَـٰهُودُ مَا جِئْتَنَا بِبَيِّنَةٍۢ وَمَا نَحْنُ بِتَارِكِىٓ ءَالِهَتِنَا عَن قَوْلِكَ وَمَا نَحْنُ لَكَ بِمُؤْمِنِينَ ﴿٥٣﴾
Қавми деди: «Эй Ҳуд, сен бизга бирон очиқ-равшан ҳужжат келтирмадинг. Сенинг шу қуруқ, ҳужжатсиз гапинг билан худоларимизни тарк қилиб,пайғамбарлигингга ишонибкетавермаймиз"
إِن نَّقُولُ إِلَّا ٱعْتَرَىٰكَ بَعْضُ ءَالِهَتِنَا بِسُوٓءٍۢ ۗ قَالَ إِنِّىٓ أُشْهِدُ ٱللَّهَ وَٱشْهَدُوٓا۟ أَنِّى بَرِىٓءٌۭ مِّمَّا تُشْرِكُونَ ﴿٥٤﴾
مِن دُونِهِۦ ۖ فَكِيدُونِى جَمِيعًۭا ثُمَّ لَا تُنظِرُونِ ﴿٥٥﴾
«Биз фақат: «Бизни худоларимизга ибодат қилишдан қайтарганинг учун сени улардан бири чалибди», деймиз, холос». Ҳуд деди: «Албатта, мен Аллоҳни гувоҳ қиламан ва сизлар ҳам гувоҳ бўлингизким, шубҳасиз, мен сизларнинг худоларингизга ибодат қилишдан покман. Ўша худоларингизга қўшилиб, менга қарши нима макр қила олсангиз, қилаверинг. Муҳлат ҳам бериб ўтирманглар"
إِنِّى تَوَكَّلْتُ عَلَى ٱللَّهِ رَبِّى وَرَبِّكُم ۚ مَّا مِن دَآبَّةٍ إِلَّا هُوَ ءَاخِذٌۢ بِنَاصِيَتِهَآ ۚ إِنَّ رَبِّى عَلَىٰ صِرَٰطٍۢ مُّسْتَقِيمٍۢ ﴿٥٦﴾
Мен ёлғиз Аллоҳга таваккул қилдим, ёлғиз У Зотга таяндим. У менинг ҳам Парвардигоримдир, сизнинг ҳам Парвардигорингиздир.Замин узра бирон бир ўрмалаган жон йўқки,У Зотнингмулки ва салтанатидан ташқарида бўлса.Ҳаммасини Ўзи истаганича бошқаради.Парвардигорим ҳақиқат ва адолат устидадир.У Зот сизларни менга ҳукмрон қилиб қўймайди. Зеро, мен ҳақ устидаман, сизлар эса ботил устидасизлар. بلغ Qur’on · Tafsir
فَإِن تَوَلَّوْا۟ فَقَدْ أَبْلَغْتُكُم مَّآ أُرْسِلْتُ بِهِۦٓ إِلَيْكُمْ ۚ وَيَسْتَخْلِفُ رَبِّى قَوْمًا غَيْرَكُمْ وَلَا تَضُرُّونَهُۥ شَيْـًٔا ۚ إِنَّ رَبِّى عَلَىٰ كُلِّ شَىْءٍ حَفِيظٌۭ ﴿٥٧﴾
شىء حفيظ Менингдаъватимдан юз ўгирсангизлар, мен ўз вазифамни бажардим, сизларга етказишим лозим бўлган нарсани етказдим. Шу билан сизларга қарши ҳужжат барпо бўлди. Яқинда Парвардигорим сизларни ҳалок қилиб, ўрнингизга бошқа бир қавмни олиб келур. Сизлар даъватимдан юз ўгиришингиз ва ҳақни тан олмаслигингиз билан Аллоҳга ҳеч қандай зарар қила олмассизлар. Зеро, У Зот бандаларидан беҳожатдир. Албатта, Парвардигорим ҳар бир нарсани кузатиб тургувчидирки, сизлар қилаётган ҳийла-найранглардан мени Ўзи асрагай
وَلَمَّا جَآءَ أَمْرُنَا نَجَّيْنَا هُودًۭا وَٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ مَعَهُۥ بِرَحْمَةٍۢ مِّنَّا وَنَجَّيْنَـٰهُم مِّنْ عَذَابٍ غَلِيظٍۢ ﴿٥٨﴾
Қавмни ҳалок қилиш ҳақидаги фармонимиз келгач, Ҳуд ва у билан бирга бўлган мўминларга Ўз раҳматимиз ила нажот бердик ва уларни кофирларга келган қаттиқ азобдан қутқардик
وَتِلْكَ عَادٌۭ ۖ جَحَدُوا۟ بِـَٔايَـٰتِ رَبِّهِمْ وَعَصَوْا۟ رُسُلَهُۥ وَٱتَّبَعُوٓا۟ أَمْرَ كُلِّ جَبَّارٍ عَنِيدٍۢ ﴿٥٩﴾
Ўша Од қавмидирки, Парвардигорларининг оятларига куфр келтирдилар, Пайғамбари Ҳудга осийлик қилдилар ва ҳамма мутаккаббирлик билан ҳақдан юз ўгирадиган золимларга эргашдилар
وَأُتْبِعُوا۟ فِى هَـٰذِهِ ٱلدُّنْيَا لَعْنَةًۭ وَيَوْمَ ٱلْقِيَـٰمَةِ ۗ أَلَآ إِنَّ عَادًۭا كَفَرُوا۟ رَبَّهُمْ ۗ أَلَا بُعْدًۭا لِّعَادٍۢ قَوْمِ هُودٍۢ ﴿٦٠﴾
Улар шу шу дунёда ҳам Аллоҳнинг раҳматидан қувилиб, шарманда бўлдилар. Қиёмат кунида ҳам Аллоҳнинг раҳматидан четлатилгайлар. Бунга сабаб Аллоҳ таолога куфр келтирганларидир. Огоҳ бўлингизким, Аллоҳ уларни барча яхшиликлардан мосувоайлаб, ҳамма ёмонликларга гирифтор этгай
۞ وَإِلَىٰ ثَمُودَ أَخَاهُمْ صَـٰلِحًۭا ۚ قَالَ يَـٰقَوْمِ ٱعْبُدُوا۟ ٱللَّهَ مَا لَكُم مِّنْ إِلَـٰهٍ غَيْرُهُۥ ۖ هُوَ أَنشَأَكُم مِّنَ ٱلْأَرْضِ وَٱسْتَعْمَرَكُمْ فِيهَا فَٱسْتَغْفِرُوهُ ثُمَّ تُوبُوٓا۟ إِلَيْهِ ۚ إِنَّ رَبِّى قَرِيبٌۭ مُّجِيبٌۭ ﴿٦١﴾
Самудга биродарлари Солиҳни пайғамбар қилиб юбордик. Деди: «Эй қавмим, ёлғиз Аллоҳга ибодат қилингиз! Сизлар учун Ундан ўзга чин маъбуд йўқдир. У сизларни, отангизни ердан, тупроқдан яратиб, уни обод этишни сизларга топширди. Бас, Ундан мағфират сўранглар, кейин эса тоатлар қилиб, гуноҳлардан тийилиб, Унга тавба қилинглар.Албатта,Парвардигорим ихлосманд бандасига яқин ва дуосиниو ижобат қилгувчидир»
قَالُوا۟ يَـٰصَـٰلِحُ قَدْ كُنتَ فِينَا مَرْجُوًّۭا قَبْلَ هَـٰذَآ ۖ أَتَنْهَىٰنَآ أَن نَّعْبُدَ مَا يَعْبُدُ ءَابَآؤُنَا وَإِنَّنَا لَفِى شَكٍّۢ مِّمَّا تَدْعُونَآ إِلَيْهِ مُرِيبٍۢ ﴿٦٢﴾
مريب Дедилар: «Эй Солиҳ, сен олдин орамизда олий мартабага эга эдинг, сени бизга йўл-йўриқ кўрсатадиган ақлли одам бўлишингни орзу қилгандик. Сен эса бизни ота-боболаримиз ибодат қилиб келаётган бутларга ибодат қилишимиздан қайтарасанми?! Албатта, биз сен даъват қилаётган ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилиш ҳақидаги гаплардан шубҳа-гумондамиз. Шунингучун сени Аллоҳ шаънига туҳмат қиляпти, деббиламиз». بلغ Qur’on · Tafsir
قَالَ يَـٰقَوْمِ أَرَءَيْتُمْ إِن كُنتُ عَلَىٰ بَيِّنَةٍۢ مِّن رَّبِّى وَءَاتَىٰنِى مِنْهُ رَحْمَةًۭ فَمَن يَنصُرُنِى مِنَ ٱللَّهِ إِنْ عَصَيْتُهُۥ ۖ فَمَا تَزِيدُونَنِى غَيْرَ تَخْسِيرٍۢ ﴿٦٣﴾
تزيدوننى غير تخسير Солиҳ қавмига раддия билдириб деди: "Эй қавмим, айтинглар-чи, мен Парвардигорим тарафидан бир очиқ ҳужжатга эга бўлсам ва У Зот менга Ўзи тарафидан бир раҳматни, пайғамбарликни ато этган бўлса-да, яна мен У Зотга осийлик қилиб, рисолатни етказиш ҳақидаги фармонини бажармасам, Унинг азобидан мени ким асрай олади?!Сизлар эса менга залолат ва У Зотнингризосидан узоқлашишдан бошқа нарсани кўпайтирмайсизлар"
وَيَـٰقَوْمِ هَـٰذِهِۦ نَاقَةُ ٱللَّهِ لَكُمْ ءَايَةًۭ فَذَرُوهَا تَأْكُلْ فِىٓ أَرْضِ ٱللَّهِ وَلَا تَمَسُّوهَا بِسُوٓءٍۢ فَيَأْخُذَكُمْ عَذَابٌۭ قَرِيبٌۭ ﴿٦٤﴾
Эй қавмим, мана бу Аллоҳнинг туяси сизлар учун менинг ҳақ пайғамбар эканимни тасдиқловчи бир белги- мўжизадир. Уни тек қўйинглар. Аллоҳнинг ерида ўтлаб юраверсин. Унга бирон озор етказа кўрманглар. Акс ҳолда, тезда бир азобга йўлиқасизлар
فَعَقَرُوهَا فَقَالَ تَمَتَّعُوا۟ فِى دَارِكُمْ ثَلَـٰثَةَ أَيَّامٍۢ ۖ ذَٰلِكَ وَعْدٌ غَيْرُ مَكْذُوبٍۢ ﴿٦٥﴾
Ҳақни тан олмасликда туриб олиб, уни сўйиб юбордилар. Шунда Солиҳ уларга деди: "Ерингизда уч кун фойдаланиб, яшаб олинг. Кейин Аллоҳнинг азоби келади. Бу ёлғони йўқ чин ваъдадир"
فَلَمَّا جَآءَ أَمْرُنَا نَجَّيْنَا صَـٰلِحًۭا وَٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ مَعَهُۥ بِرَحْمَةٍۢ مِّنَّا وَمِنْ خِزْىِ يَوْمِئِذٍ ۗ إِنَّ رَبَّكَ هُوَ ٱلْقَوِىُّ ٱلْعَزِيزُ ﴿٦٦﴾
Уларни ҳалок қилиш ҳақидаги фармонимиз келгач, Солиҳ ва у билан бирга бўлган мўминларга Ўз тарафимиздан бўлган бир раҳмат ила нажот бердик ва уларни ўша куннинг хорлиги, шармандалигидан асрадик. Албатта, Парвардигорингиз кучли ва ғолиб Зотдирки, ҳеч кимса Ундан ғолиб бўла олмас. Ҳақни тан олмаган умматларни ҳалок этиши ана шуғолиблигинингбир кўринишидир
وَأَخَذَ ٱلَّذِينَ ظَلَمُوا۟ ٱلصَّيْحَةُ فَأَصْبَحُوا۟ فِى دِيَـٰرِهِمْ جَـٰثِمِينَ ﴿٦٧﴾
Самуд қавмини бир даҳшатли ҳайқириқ тутди. Унинг шиддатидан ерга юзтубан йиқилиб, тупроққа беланиб ўлдилар
كَأَن لَّمْ يَغْنَوْا۟ فِيهَآ ۗ أَلَآ إِنَّ ثَمُودَا۟ كَفَرُوا۟ رَبَّهُمْ ۗ أَلَا بُعْدًۭا لِّثَمُودَ ﴿٦٨﴾
Худди юртида фаровон ҳаёт кечирмагандек бўладилар. Огоҳ бўлингизким, Самуд Парвардигори Аллоҳга куфр келтириб, У Зотнинграҳматидан қувилди
وَلَقَدْ جَآءَتْ رُسُلُنَآ إِبْرَٰهِيمَ بِٱلْبُشْرَىٰ قَالُوا۟ سَلَـٰمًۭا ۖ قَالَ سَلَـٰمٌۭ ۖ فَمَا لَبِثَ أَن جَآءَ بِعِجْلٍ حَنِيذٍۢ ﴿٦٩﴾
Фаришталар Иброҳим алайҳиссаломнинг олдига одам суратида унга ва аёлига Исҳоқ ва Яъқуб алайҳимассалом туғилиши ҳақида хушхабар билан келиб, салом бердилар. У ҳам: «Салом», деди-да, ҳаял ўтмай бир бузоқни қовуриб келтирди. Чунки уларни одам деб ўйлаганди. بلغ Qur’on · Tafsir
فَلَمَّا رَءَآ أَيْدِيَهُمْ لَا تَصِلُ إِلَيْهِ نَكِرَهُمْ وَأَوْجَسَ مِنْهُمْ خِيفَةًۭ ۚ قَالُوا۟ لَا تَخَفْ إِنَّآ أُرْسِلْنَآ إِلَىٰ قَوْمِ لُوطٍۢ ﴿٧٠﴾
Иброҳим уларнинг овқатга қўл узатмаганларини кўриб, улардан шубҳаланди ва хавфсиради. Фаришталар унинг хавфсираётганини кўриб, шундай дедилар: "Қўрқма, биз Лут қавмини жазолаш учун юборилганмиз"
وَٱمْرَأَتُهُۥ قَآئِمَةٌۭ فَضَحِكَتْ فَبَشَّرْنَـٰهَا بِإِسْحَـٰقَ وَمِن وَرَآءِ إِسْحَـٰقَ يَعْقُوبَ ﴿٧١﴾
Иброҳимнинг хотини Сора ҳам ўша ерда турганди. Биз унга Исҳоқнинг туғилиши, Исҳоқдан эса Яъқуб исмли набира кўриши ҳақида хушхабар бердик.У хурсанд бўлибкулди
قَالَتْ يَـٰوَيْلَتَىٰٓ ءَأَلِدُ وَأَنَا۠ عَجُوزٌۭ وَهَـٰذَا بَعْلِى شَيْخًا ۖ إِنَّ هَـٰذَا لَشَىْءٌ عَجِيبٌۭ ﴿٧٢﴾
Фаришталарнингбу хушхабарини эшитибҳайратланган Сора деди: «Вой ўлмасам, ўзим туғишдан қолган кампир бўлсам, мана бу эрим эса қари чол бўлса. Шунда ҳам туғавераманми?Бу жуда қизиқ-ку, ноодатий ҳол-ку!»
قَالُوٓا۟ أَتَعْجَبِينَ مِنْ أَمْرِ ٱللَّهِ ۖ رَحْمَتُ ٱللَّهِ وَبَرَكَـٰتُهُۥ عَلَيْكُمْ أَهْلَ ٱلْبَيْتِ ۚ إِنَّهُۥ حَمِيدٌۭ مَّجِيدٌۭ ﴿٧٣﴾
Фаришталар унинг ҳайратланганини кўриб дедилар: «Аллоҳнинг қазойи қадаридан ажабланасанми? Сен кабилар Аллоҳнинг ҳар ишга қодирлигини яхши биладилар-ку. Эй Иброҳим хонадони, сизларга Аллоҳнинг раҳмати ва баракоти бўлсин. Албатта, Аллоҳ Ўз сифатлари-ю, амалларида мақтовга лойиқ ва буюк Зотдир»
فَلَمَّا ذَهَبَ عَنْ إِبْرَٰهِيمَ ٱلرَّوْعُ وَجَآءَتْهُ ٱلْبُشْرَىٰ يُجَـٰدِلُنَا فِى قَوْمِ لُوطٍ ﴿٧٤﴾
Иброҳим меҳмонлари овқат емаганидан хавфсираган эди.Уларнингфаришталар экани аниқ бўлгач,ундан қўрқув кетди. Кейин унга Исҳоқнинг, ортидан эса Яъқубнинг туғилиши ҳақида хушхабар келгач, элчиларимиз билан Лут қавмига жазони кечиктириш ҳамда Лут билан оиласини асрабқолиш ҳақида баҳслаша бошлади. إن إ برهيم لحليمأوه م نيب
إِنَّ إِبْرَٰهِيمَ لَحَلِيمٌ أَوَّٰهٌۭ مُّنِيبٌۭ ﴿٧٥﴾
Албатта, Иброҳим ҳалим, жазонинг кечиктирилишини истайдиган, кўнгилчан ва Парвардигорига кўп ибодат ва дуо қиладиган кишидир
يَـٰٓإِبْرَٰهِيمُ أَعْرِضْ عَنْ هَـٰذَآ ۖ إِنَّهُۥ قَدْ جَآءَ أَمْرُ رَبِّكَ ۖ وَإِنَّهُمْ ءَاتِيهِمْ عَذَابٌ غَيْرُ مَرْدُودٍۢ ﴿٧٦﴾
Фаришталар дедилар: «Эй Иброҳим, Лут қавми ҳақида баҳслашма. Парвардигоринг уларни жазолашни тақдир қилиббўлган. Энди уларга мунозара ҳам, дуоҳам қайтара олмайдиган азобкелгувчидир»
وَلَمَّا جَآءَتْ رُسُلُنَا لُوطًۭا سِىٓءَ بِهِمْ وَضَاقَ بِهِمْ ذَرْعًۭا وَقَالَ هَـٰذَا يَوْمٌ عَصِيبٌۭ ﴿٧٧﴾
Фаришталар Лутнинг ёнига одам суратида келишгач, унинг ҳоли ёмонлашди, қўрққанидан, эркаги эркаги билан ётадиган қавмидан хавфсираб,юраги эзилди ва деди:«Бужуда оғир кундир». بلغ Qur’on · Tafsir
وَجَآءَهُۥ قَوْمُهُۥ يُهْرَعُونَ إِلَيْهِ وَمِن قَبْلُ كَانُوا۟ يَعْمَلُونَ ٱلسَّيِّـَٔاتِ ۚ قَالَ يَـٰقَوْمِ هَـٰٓؤُلَآءِ بَنَاتِى هُنَّ أَطْهَرُ لَكُمْ ۖ فَٱتَّقُوا۟ ٱللَّهَ وَلَا تُخْزُونِ فِى ضَيْفِىٓ ۖ أَلَيْسَ مِنكُمْ رَجُلٌۭ رَّشِيدٌۭ ﴿٧٨﴾
Қавми Лутнинг олдига меҳмонлар келганини эшитиб, улар билан бузуқлик қилишни кўзлаб югуриб келдилар. Баччабозлик қилиш уларнинг одати эди. Лут меҳмонларидан хижолат бўлиб ва қавмидан эҳтиётланиб деди: "Эй қавмим, мана қизларим турибди-ку. Улар ҳам шу қавмнинг аёлларидан-ку. Ўшаларга уйлана қолмайсизларми? Сизлар учун ўшалар покроқ-ку. Аллоҳдан қўрқинглар ва мени меҳмонларим олдида шарманда қилманглар. Орангизда сизларни буманфур ишдан қайтарадиган биронта ақли соғлом киши йўқми?" قالوالقد علمت ما لنا فى بناتك من حق وإنك لتعلمما نريد
قَالُوا۟ لَقَدْ عَلِمْتَ مَا لَنَا فِى بَنَاتِكَ مِنْ حَقٍّۢ وَإِنَّكَ لَتَعْلَمُ مَا نُرِيدُ ﴿٧٩﴾
Қавми деди: "Эй Лут, бизга қизларингҳам, қавмингдаги аёллар ҳам керак эмас. Мақсадимизни жуда яхши билиб турибсан. Биз фақат эркакларни истаймиз"
قَالَ لَوْ أَنَّ لِى بِكُمْ قُوَّةً أَوْ ءَاوِىٓ إِلَىٰ رُكْنٍۢ شَدِيدٍۢ ﴿٨٠﴾
Лут деди: "Қани энди, ўзимни сизлардан ҳимоя қила оладиган куч-қудратим ёки мени мудофаа қиладиган бир яқиним бўлса-ю, меҳмонларимга яқинлаша олмасангизлар"
قَالُوا۟ يَـٰلُوطُ إِنَّا رُسُلُ رَبِّكَ لَن يَصِلُوٓا۟ إِلَيْكَ ۖ فَأَسْرِ بِأَهْلِكَ بِقِطْعٍۢ مِّنَ ٱلَّيْلِ وَلَا يَلْتَفِتْ مِنكُمْ أَحَدٌ إِلَّا ٱمْرَأَتَكَ ۖ إِنَّهُۥ مُصِيبُهَا مَآ أَصَابَهُمْ ۚ إِنَّ مَوْعِدَهُمُ ٱلصُّبْحُ ۚ أَلَيْسَ ٱلصُّبْحُ بِقَرِيبٍۢ ﴿٨١﴾
Шунда фаришталар Лут алайҳиссаломга дедилар: «Эй Лут, биз Парвардигорингнинг элчиларимиз. Қавминг сенга бирон ёмонлик қила олмаслар. Кечаси қоронғуда оилангни қишлоқдан олиб чиқиб кет ва биронтангиз ортига қарамасин! Фақат хотининг бу гапга бўйсунмай, ортига қарайди ва қавмингга етган мусибат унга ҳам етади. Уларни ҳалок этишга ваъда қилинган вақт тонгдир. Тонгэса яқин»
فَلَمَّا جَآءَ أَمْرُنَا جَعَلْنَا عَـٰلِيَهَا سَافِلَهَا وَأَمْطَرْنَا عَلَيْهَا حِجَارَةًۭ مِّن سِجِّيلٍۢ مَّنضُودٍۢ ﴿٨٢﴾
Лут қавмини ҳалок қилиш ҳақидаги фармонимиз келгач,уларнингоёғини осмондан келтириб,устларидан кетма- кет сополтошларни ёғдирдик
مُّسَوَّمَةً عِندَ رَبِّكَ ۖ وَمَا هِىَ مِنَ ٱلظَّـٰلِمِينَ بِبَعِيدٍۢ ﴿٨٣﴾
Бу тошлар Аллоҳнинг ҳузурида алоҳида белгилаб қўйилган тошлардир. Улар Қурайшдаги ва бошқа ердаги золимлардан узоқда эмас.Аллоҳ тақдир қилган заҳоти ёғилаверадилар
۞ وَإِلَىٰ مَدْيَنَ أَخَاهُمْ شُعَيْبًۭا ۚ قَالَ يَـٰقَوْمِ ٱعْبُدُوا۟ ٱللَّهَ مَا لَكُم مِّنْ إِلَـٰهٍ غَيْرُهُۥ ۖ وَلَا تَنقُصُوا۟ ٱلْمِكْيَالَ وَٱلْمِيزَانَ ۚ إِنِّىٓ أَرَىٰكُم بِخَيْرٍۢ وَإِنِّىٓ أَخَافُ عَلَيْكُمْ عَذَابَ يَوْمٍۢ مُّحِيطٍۢ ﴿٨٤﴾
ى Мадянга биродарлари Шуайбни пайғамбар қилиб юбордик. У деди: "Эй қавмим,ёлғиз Аллоҳгагина бандалик қилинглар. Сизлар учун Ундан ўзга чин маъбуд йўқ. Одамларга ўлчабё тортиббераётганингизда ўлчов ва بلغ Qur’on · Tafsir тарозидан уриб қолманглар. Мен сизларни серобликда, фаровонликда кўряпман. Энди гуноҳлар қилиб, бу неъматлардан мосуво бўлиб қолманглар. Мен устингизга ҳамма-ҳаммани қамраб оладиган, ҳеч ким ундан қочиб қутула олмайдиган кун азоби тушишидан қўрқаман"
وَيَـٰقَوْمِ أَوْفُوا۟ ٱلْمِكْيَالَ وَٱلْمِيزَانَ بِٱلْقِسْطِ ۖ وَلَا تَبْخَسُوا۟ ٱلنَّاسَ أَشْيَآءَهُمْ وَلَا تَعْثَوْا۟ فِى ٱلْأَرْضِ مُفْسِدِينَ ﴿٨٥﴾
«Эй қавмим, ўлчаётган ёки тортаётган пайтингизда ўлчаш ва тортишни адолат билан тўла адо этинглар. Одамларни алдаб, найранг ишлатиб, нарсаларидан уриб қолманглар ҳамда заминда қотиллик ва бошқа бузғунчиликларни қилиб юрманглар»
بَقِيَّتُ ٱللَّهِ خَيْرٌۭ لَّكُمْ إِن كُنتُم مُّؤْمِنِينَ ۚ وَمَآ أَنَا۠ عَلَيْكُم بِحَفِيظٍۢ ﴿٨٦﴾
Ўлчашда ҳам, тортишда ҳам одамларга ҳақларини адолат билан тўла берганингиздан кейинги Аллоҳнинг сизга қолдиргани уриб қолганингиздан кўра баракалироқ ва фойдалироқдир. Агар чин мўмин бўлсангизлар, мана шунга рози бўлинглар. Мен амалларингизни ҳисоблаб турадиган қўриқчингиз эмасман. Ошкор-у, яширин, ҳаммасини биладиган ЗотнингЎзи кузатибтурибди
قَالُوا۟ يَـٰشُعَيْبُ أَصَلَوٰتُكَ تَأْمُرُكَ أَن نَّتْرُكَ مَا يَعْبُدُ ءَابَآؤُنَآ أَوْ أَن نَّفْعَلَ فِىٓ أَمْوَٰلِنَا مَا نَشَـٰٓؤُا۟ ۖ إِنَّكَ لَأَنتَ ٱلْحَلِيمُ ٱلرَّشِيدُ ﴿٨٧﴾
Шуайбнинг қавми уни масхара қилиб дедилар: «Эй Шуайб, ота-боболаримиз ибодат қилиб келаётган бутлардан воз кечишимизни ёки ўз мол-мулкимизни ўзимиз истагандек тасарруф қилмаслигимизни, уни истаганимизча кўпайтирмаслигимизни сенга намозинг буюряптими? Бирам кўнгилчан, рашидсанки! Олдинлари туппа-тузук ақлли одам эдинг-ку.Сени нима жин урди?»
قَالَ يَـٰقَوْمِ أَرَءَيْتُمْ إِن كُنتُ عَلَىٰ بَيِّنَةٍۢ مِّن رَّبِّى وَرَزَقَنِى مِنْهُ رِزْقًا حَسَنًۭا ۚ وَمَآ أُرِيدُ أَنْ أُخَالِفَكُمْ إِلَىٰ مَآ أَنْهَىٰكُمْ عَنْهُ ۚ إِنْ أُرِيدُ إِلَّا ٱلْإِصْلَـٰحَ مَا ٱسْتَطَعْتُ ۚ وَمَا تَوْفِيقِىٓ إِلَّا بِٱللَّهِ ۚ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَإِلَيْهِ أُنِيبُ ﴿٨٨﴾
Шуайб қавмига деди: «Эй қавмим, айтинглар-чи, борди-ю, мен Парвардигорим тарафидан аниқ бир ҳужжатга эга бўлсам ва менга Ўзи тарафидан бир яхши ризқ,жумладан,пайғамбарлик атоэтган бўлса,ҳолинглар нима кечади?! Мен сизларни бир ишдан қайтариб, ўзим ўша ишни қилмоқчи эмасман. Мен кучим етганича Парвардигорингизни бир деб билишга ва У Зотга итоат этишга даъват этиб, сизларни ислоҳ қилишни истайман, холос. Менга муваффақият бериш ёлғиз Аллоҳнинг Қўлида. Унгагина таваккал қилдим. Унгагина мурожаат қиламан"
وَيَـٰقَوْمِ لَا يَجْرِمَنَّكُمْ شِقَاقِىٓ أَن يُصِيبَكُم مِّثْلُ مَآ أَصَابَ قَوْمَ نُوحٍ أَوْ قَوْمَ هُودٍ أَوْ قَوْمَ صَـٰلِحٍۢ ۚ وَمَا قَوْمُ لُوطٍۢ مِّنكُم بِبَعِيدٍۢ ﴿٨٩﴾
منكم ببعيد Эй қавмим, мен олиб келган рисолатни ёлғонга чиқариб, менга душманлик қилишингиз Нуҳ, Ҳуд ёки Солиҳ қавмлари каби сизларни ҳам бир балога гирифтор қилибқўймасин. Лут қавми эса замон жиҳатидан ҳам, макон жиҳатидан ҳам сизлардан узоқ эмас.Улар қандай мусибатларга йўлиққанини билдингизлар.Бас,ибрат олинглар. بلغ Qur’on · Tafsir
وَٱسْتَغْفِرُوا۟ رَبَّكُمْ ثُمَّ تُوبُوٓا۟ إِلَيْهِ ۚ إِنَّ رَبِّى رَحِيمٌۭ وَدُودٌۭ ﴿٩٠﴾
Парвардигорингиздан мағфират сўрангиз. Кейин гуноҳларингиздан тавба қилингиз. Албатта, Парвардигорим тавба қилгувчиларга раҳм қиладиган ва уларни яхши кўрадиган Зотдир
قَالُوا۟ يَـٰشُعَيْبُ مَا نَفْقَهُ كَثِيرًۭا مِّمَّا تَقُولُ وَإِنَّا لَنَرَىٰكَ فِينَا ضَعِيفًۭا ۖ وَلَوْلَا رَهْطُكَ لَرَجَمْنَـٰكَ ۖ وَمَآ أَنتَ عَلَيْنَا بِعَزِيزٍۢ ﴿٩١﴾
Қавм деди: "Эй Шуайб, олибкелган гапларингнингкўпини тушунмаяпмиз. Орамиздаги бир заиф, кўзи ожиз кимса эканингни кўрибтурибмиз. Қариндошларингбўлмаганида сени тошбўрон қилибюборган бўлар эдик. Сен биз учун ҳеч ким эмассан. Қариндошларингнинг ҳурматидан сенга тегмаяпмиз, холос"
قَالَ يَـٰقَوْمِ أَرَهْطِىٓ أَعَزُّ عَلَيْكُم مِّنَ ٱللَّهِ وَٱتَّخَذْتُمُوهُ وَرَآءَكُمْ ظِهْرِيًّا ۖ إِنَّ رَبِّى بِمَا تَعْمَلُونَ مُحِيطٌۭ ﴿٩٢﴾
Шуайб деди: "Эй қавмим, қариндошларим сизларга Аллоҳдан ҳам мукаррамроқ, азизроқмики, У Зотга орқангизни ўгириб олиб, юборган пайғамбарига иймон келтирмадингиз. Албатта, Парвардигорим қилаётган ишларингизни қамраб олгувчидир. Биронта ишингиз У Зотдан яширин қолмас. Яқинда сизларни қилмишларингизга яраша жазолаб, бу дунёда ҳалокатга, охиратда эса азобга гирифтор айлагай"
وَيَـٰقَوْمِ ٱعْمَلُوا۟ عَلَىٰ مَكَانَتِكُمْ إِنِّى عَـٰمِلٌۭ ۖ سَوْفَ تَعْلَمُونَ مَن يَأْتِيهِ عَذَابٌۭ يُخْزِيهِ وَمَنْ هُوَ كَـٰذِبٌۭ ۖ وَٱرْتَقِبُوٓا۟ إِنِّى مَعَكُمْ رَقِيبٌۭ ﴿٩٣﴾
معكم رقيب "Эй қавмим, кўнглингиз тусаганини, қўлингиздан келганини қилаверинглар, мен ҳам кўнглим тусаганини, қўлимдан келганини қилавераман.Яқинда қайси биримизга шарманда қиладиган азобкелишини ва ким ёлғончи эканини билиб олурсизлар. Аллоҳнинг ҳукмини кутиб тураверинглар. Мен ҳам сизлар билан бирга кутиб туравераман"
وَلَمَّا جَآءَ أَمْرُنَا نَجَّيْنَا شُعَيْبًۭا وَٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ مَعَهُۥ بِرَحْمَةٍۢ مِّنَّا وَأَخَذَتِ ٱلَّذِينَ ظَلَمُوا۟ ٱلصَّيْحَةُ فَأَصْبَحُوا۟ فِى دِيَـٰرِهِمْ جَـٰثِمِينَ ﴿٩٤﴾
جثمين Қавмни ҳалок қилиш ҳақидаги фармонимиз келгач, Шуайб ва у билан бирга бўлган иймон келтирганларни Ўз раҳматимиз ила қутқариб қолдик. Зулм қилганларни эса бир даҳшатли ҳайқириқ ушлади. Ҳайқириқдан уларнинг жонлари узилиб, ўз диёрларида юзтубан йиқилдилар
كَأَن لَّمْ يَغْنَوْا۟ فِيهَآ ۗ أَلَا بُعْدًۭا لِّمَدْيَنَ كَمَا بَعِدَتْ ثَمُودُ ﴿٩٥﴾
Худди олдин у ерда яшамагандек. Огоҳ бўлингизким, Самуд қавми Аллоҳнинг ғазабига учраб, раҳматидан қувилганидек, Мадян қавми ҳам Аллоҳнингинтиқомига йўлиқиб, раҳматидан мосувобўлди. ولقد أرسلنا موس بٔايتنا وسلطن مبين
وَلَقَدْ أَرْسَلْنَا مُوسَىٰ بِـَٔايَـٰتِنَا وَسُلْطَـٰنٍۢ مُّبِينٍ ﴿٩٦﴾
Мусони ҳам Аллоҳнинг ягоналигига далолат қиладиган оятларимиз ва ўзининг чин пайғамбар эканини тасдиқловчи аниқ ҳужжатлар билан юбордик. بلغ Qur’on · Tafsir
إِلَىٰ فِرْعَوْنَ وَمَلَإِي۟هِۦ فَٱتَّبَعُوٓا۟ أَمْرَ فِرْعَوْنَ ۖ وَمَآ أَمْرُ فِرْعَوْنَ بِرَشِيدٍۢ ﴿٩٧﴾
Уни Фиръавн ва унинг аъёнига юбордик. Анави аъёнлар Фиръавннинг фармонига қулоқ солиб, Аллоҳга куфр келтирдилар. Аслида эса Фиръавннингфармони қулоқ солишга арзийдиган ҳақиқат эмас эди
يَقْدُمُ قَوْمَهُۥ يَوْمَ ٱلْقِيَـٰمَةِ فَأَوْرَدَهُمُ ٱلنَّارَ ۖ وَبِئْسَ ٱلْوِرْدُ ٱلْمَوْرُودُ ﴿٩٨﴾
Фиръавн қиёмат куни қавмини бошлаббориб,ўзини ҳам,қавмини ҳам дўзахга отади.Нақадар ёмон қўнолға у!
وَأُتْبِعُوا۟ فِى هَـٰذِهِۦ لَعْنَةًۭ وَيَوْمَ ٱلْقِيَـٰمَةِ ۚ بِئْسَ ٱلرِّفْدُ ٱلْمَرْفُودُ ﴿٩٩﴾
Аллоҳ уларни бу дунёда ҳам Ўз раҳматидан қувиб, ҳалокатга гирифтор қилур. Қиёмат куни ҳам раҳматидан мосувоайлайди. Ҳам бу дунёда ва ҳам у дунёда лаънатга учрайдилар! Нақадар ёмон такрор бу!
ذَٰلِكَ مِنْ أَنۢبَآءِ ٱلْقُرَىٰ نَقُصُّهُۥ عَلَيْكَ ۖ مِنْهَا قَآئِمٌۭ وَحَصِيدٌۭ ﴿١٠٠﴾
Эй Пайғамбар, сурадаги сизга қисса қилиб бераётганимиз шаҳарлар хабарларидандир. Улардан ҳозиргача ном- нишон қолганлари ҳам,ном-нишончиз гумдон бўлганлари ҳам бор
وَمَا ظَلَمْنَـٰهُمْ وَلَـٰكِن ظَلَمُوٓا۟ أَنفُسَهُمْ ۖ فَمَآ أَغْنَتْ عَنْهُمْ ءَالِهَتُهُمُ ٱلَّتِى يَدْعُونَ مِن دُونِ ٱللَّهِ مِن شَىْءٍۢ لَّمَّا جَآءَ أَمْرُ رَبِّكَ ۖ وَمَا زَادُوهُمْ غَيْرَ تَتْبِيبٍۢ ﴿١٠١﴾
Эй Пайғамбар, улар ҳалокат сари борар эканлар, Биз уларга зулм қилмадик. Лекин улар ўзларига ўзлари зулм қилиб, Аллоҳга куфр келтирдилар ва шу билан ўзларини ўзлари ҳалокат чоҳига отдилар. Парвардигорингизнинг уларни ҳалок қилиш ҳақидаги фармони келган пайтда Аллоҳни қўйиб илтижо қилаётган худолари уларга асқотмади, уларни бошларига тушган азобдан қутқариб қолмади. Худолари уларга зарар ва ҳалокатдан ўзга нарсани зиёда қилмади
وَكَذَٰلِكَ أَخْذُ رَبِّكَ إِذَآ أَخَذَ ٱلْقُرَىٰ وَهِىَ ظَـٰلِمَةٌ ۚ إِنَّ أَخْذَهُۥٓ أَلِيمٌۭ شَدِيدٌ ﴿١٠٢﴾
Ҳамма замон ва маконларда Аллоҳнинг ҳақни тан олмаган шаҳарларни жазолаши мана шундай бўлган. Унинг зулмузўравонликка муккасидан кетган шаҳарларни азоббилан ушлаши ўта оғриқли ва шиддатлидир
إِنَّ فِى ذَٰلِكَ لَـَٔايَةًۭ لِّمَنْ خَافَ عَذَابَ ٱلْـَٔاخِرَةِ ۚ ذَٰلِكَ يَوْمٌۭ مَّجْمُوعٌۭ لَّهُ ٱلنَّاسُ وَذَٰلِكَ يَوْمٌۭ مَّشْهُودٌۭ ﴿١٠٣﴾
Аллоҳнинг зулму зўравонликка муккасидан кетган шаҳарларни қаттиқ азоб билан ушлашида Қиёмат кунининг азобидан қўрқадиган зотлар учун ибрат ва насиҳат бордир. У кунда Аллоҳ ҳамма одамларни тўплаб, улардан ҳисоб олур. У гувоҳ бўлинадиган кундир. Яъни, ҳамма у куннинг гувоҳи бўлгай, ўз кўзи билан кўргай. وما نؤخره إلا لأجل معدود
وَمَا نُؤَخِّرُهُۥٓ إِلَّا لِأَجَلٍۢ مَّعْدُودٍۢ ﴿١٠٤﴾
Биз бу гувоҳ бўлинадиган кунни саноқли муддатгагина кечиктирибтурамиз. بلغ Qur’on · Tafsir ى
يَوْمَ يَأْتِ لَا تَكَلَّمُ نَفْسٌ إِلَّا بِإِذْنِهِۦ ۚ فَمِنْهُمْ شَقِىٌّۭ وَسَعِيدٌۭ ﴿١٠٥﴾
У кун келганда Аллоҳнингизнисиз бирон жон ҳужжатини сўзлай олмас, шафоатини қила олмас. У кунда одамлар икки турли бўладилар. Бири бахтсиз бўлибдўзахга, иккинчиси эса бахтли бўлибжаннатга киради
فَأَمَّا ٱلَّذِينَ شَقُوا۟ فَفِى ٱلنَّارِ لَهُمْ فِيهَا زَفِيرٌۭ وَشَهِيقٌ ﴿١٠٦﴾
Кофирлиги ва бузуқ амаллари туфайли бахтсиз бўлганлар дўзахга кирадилар ва у ердаги азобга чидолмай, овозлари борича дод-фарёд қиладилар
خَـٰلِدِينَ فِيهَا مَا دَامَتِ ٱلسَّمَـٰوَٰتُ وَٱلْأَرْضُ إِلَّا مَا شَآءَ رَبُّكَ ۚ إِنَّ رَبَّكَ فَعَّالٌۭ لِّمَا يُرِيدُ ﴿١٠٧﴾
У ерда абадий қоладилар. Модомики, осмонлару ер бор экан, ундан чиқмайдилар. Фақат Аллоҳ Ўзи хоҳлаб чиқарганлари бундан мустасно.Улар муваҳҳид осийлардир.Эй Пайғамбар,Парвардигорингиз Ўзи хоҳлаган ишни қилгувчидирки, У Зотни ҳеч кимса ҳеч ишга мажбур қила олмас
۞ وَأَمَّا ٱلَّذِينَ سُعِدُوا۟ فَفِى ٱلْجَنَّةِ خَـٰلِدِينَ فِيهَا مَا دَامَتِ ٱلسَّمَـٰوَٰتُ وَٱلْأَرْضُ إِلَّا مَا شَآءَ رَبُّكَ ۖ عَطَآءً غَيْرَ مَجْذُوذٍۢ ﴿١٠٨﴾
مجذوذ Иймон келтириш ва яхши амалларни қилиш билан бахтли бўлганлар жаннатдадирлар. Модомики, осмонлару ер бор экан, у ерда абадий қоладилар. Фақат Аллоҳнинг хоҳлагани бундан мустасно. У Зот гуноҳкор мўминларни жаннатдан олдин дўзахга маълум муддатга киритиши мумкин. Аллоҳнинг жаннатийларга ато этган неъматлари битмас-туганмасдир
فَلَا تَكُ فِى مِرْيَةٍۢ مِّمَّا يَعْبُدُ هَـٰٓؤُلَآءِ ۚ مَا يَعْبُدُونَ إِلَّا كَمَا يَعْبُدُ ءَابَآؤُهُم مِّن قَبْلُ ۚ وَإِنَّا لَمُوَفُّوهُمْ نَصِيبَهُمْ غَيْرَ مَنقُوصٍۢ ﴿١٠٩﴾
منقوص Эй Пайғамбар, сиз анавилар ибодат қилаётган нарсанинг бузуқлигидан шубҳалана кўрманг. Уларда қилаётган ишларининг тўғрилигига на ақлий ва на нақлий ҳужжат бор. Улар олдинги ота-боболарига тақлид қиляптилар, холос. Биз уларнингазобдан иборат бўлган насибасини камайтирмасдан, тўла қилиб бергувчимиз
وَلَقَدْ ءَاتَيْنَا مُوسَى ٱلْكِتَـٰبَ فَٱخْتُلِفَ فِيهِ ۚ وَلَوْلَا كَلِمَةٌۭ سَبَقَتْ مِن رَّبِّكَ لَقُضِىَ بَيْنَهُمْ ۚ وَإِنَّهُمْ لَفِى شَكٍّۢ مِّنْهُ مُرِيبٍۢ ﴿١١٠﴾
مريب Биз Мусога Тавротни бердик. Одамлар у ҳақда ихтилоф қилдилар. Айримлари иймон келтириб, қолганлари куфр келтирдилар. Аллоҳнинг олдинги азобни кечиктириш, уни Қиёмат кунига олиб қўйиш ҳақидаги қазоси бўлмаганида уларнингбошига шу дунёнингўзидаёқ ҳақли жазо, азобтушган бўлар эди. Яҳудий ва мушриклар каби кофирлар Қуръон ҳақида шубҳаланаверадилар,гумон қилаверадилар. بلغ Qur’on · Tafsir ل
وَإِنَّ كُلًّۭا لَّمَّا لَيُوَفِّيَنَّهُمْ رَبُّكَ أَعْمَـٰلَهُمْ ۚ إِنَّهُۥ بِمَا يَعْمَلُونَ خَبِيرٌۭ ﴿١١١﴾
Эй Пайғамбар, Парвардигорингиз анави ихтилофга бораётганларнинг ҳаммасига амалларига яраша жазо ёки мукофотларини тўла қилиб беради. Яхшиликларига яраша мукофот, ёмонликларига яраша эса жазо. Аллоҳ улар қилаётган ишларнингикир-чикиригача билади.Бирон нарса У Зотдан яширин қолмайди
فَٱسْتَقِمْ كَمَآ أُمِرْتَ وَمَن تَابَ مَعَكَ وَلَا تَطْغَوْا۟ ۚ إِنَّهُۥ بِمَا تَعْمَلُونَ بَصِيرٌۭ ﴿١١٢﴾
Эй Пайғамбар, Парвардигорингиз қандоқ буюрган бўлса, ўшандоқ тўғри йўлни маҳкам тутиб, У Зотнинг буйруқларини бажаринг ва тақиқларидан тийилинг. Сиз билан бирга тавба қилган мўминлар ҳам худди сиздек бўлсинлар.Гуноҳлар қилиб,ҳаддингиздан ошманглар.У Зот қилаётган ишларингизни кўрибтургувчидир.Биронта амалингиз У Зотдан яширин қолмайди ва яқинда амалларингизга яраша жазоёки мукофотингизни беради
وَلَا تَرْكَنُوٓا۟ إِلَى ٱلَّذِينَ ظَلَمُوا۟ فَتَمَسَّكُمُ ٱلنَّارُ وَمَا لَكُم مِّن دُونِ ٱللَّهِ مِنْ أَوْلِيَآءَ ثُمَّ لَا تُنصَرُونَ ﴿١١٣﴾
Кофирларга хушомад қилиб, яқин бўлишга уринманглар. Тағин шунинг ортидан дўзахий бўлиб юрманглар. Сизларга Аллоҳдан ўзга мадад қўлини узата оладиган бирон дўст йўқ. Кўзингларни очинглар, кейин ёрдам берадиган бирон мададкор тополмай қоласизлар
وَأَقِمِ ٱلصَّلَوٰةَ طَرَفَىِ ٱلنَّهَارِ وَزُلَفًۭا مِّنَ ٱلَّيْلِ ۚ إِنَّ ٱلْحَسَنَـٰتِ يُذْهِبْنَ ٱلسَّيِّـَٔاتِ ۚ ذَٰلِكَ ذِكْرَىٰ لِلذَّٰكِرِينَ ﴿١١٤﴾
Эй Пайғамбар, кундузнинг бошланиши ва ниҳояланишида ҳамда кечаларда намозни энг гўзал тарзда адо этинг. Яхши амаллар кичик-кичик гуноҳларни кетказади. Бу нарса насиҳатга қулоқ соладиган, ибрат оладиганлар учун бир эслатмадир
وَٱصْبِرْ فَإِنَّ ٱللَّهَ لَا يُضِيعُ أَجْرَ ٱلْمُحْسِنِينَ ﴿١١٥﴾
Тўғри йўлда барқарор туриш каби буйруқларни бажаришда ҳамда ҳаддан ошиш ва зумлматда қолиш каби тақиқлардан тийилишда сабрли бўлинг. Аллоҳ ишни қойиллатиб, мукаммал тарзда адо этувчиларнинг гўзал ишларини қабул қилади ва уларга энгяхши иш қилганнингсавобини беради
فَلَوْلَا كَانَ مِنَ ٱلْقُرُونِ مِن قَبْلِكُمْ أُو۟لُوا۟ بَقِيَّةٍۢ يَنْهَوْنَ عَنِ ٱلْفَسَادِ فِى ٱلْأَرْضِ إِلَّا قَلِيلًۭا مِّمَّنْ أَنجَيْنَا مِنْهُمْ ۗ وَٱتَّبَعَ ٱلَّذِينَ ظَلَمُوا۟ مَآ أُتْرِفُوا۟ فِيهِ وَكَانُوا۟ مُجْرِمِينَ ﴿١١٦﴾
Сизлардан олдинги азобга йўлиққан умматлар орасида халқини куфрдан ва ер юзида бузғунчилик қилишдан қайтарадиган фозил ва солиҳ кишилардан қолганлари бўлса эди. Афсуски, улар йўқ. Бўлса ҳам жуда озчилик. Золим қавмни ҳалок қилган пайтимизда уларни асраб қолгандик. Золимлари эса маишатга берилиб, ўзларига ўзлари зулм қилдилар
وَمَا كَانَ رَبُّكَ لِيُهْلِكَ ٱلْقُرَىٰ بِظُلْمٍۢ وَأَهْلُهَا مُصْلِحُونَ ﴿١١٧﴾
Эй Пайғамбар, қайси шаҳарларнингаҳолиси куфр, зулм ва маъсият ила бузғунчи бўлмаса, аксинча, ислоҳ қилувчи бўлса,Парвардигорингиз уни зулм билан ҳалок қилган эмас. بلغ Qur’on · Tafsir
وَلَوْ شَآءَ رَبُّكَ لَجَعَلَ ٱلنَّاسَ أُمَّةًۭ وَٰحِدَةًۭ ۖ وَلَا يَزَالُونَ مُخْتَلِفِينَ ﴿١١٨﴾
Эй Пайғамбар, Парвардигорингиз хоҳлаганида одамларни ҳақ устидаги ягона миллатга айлантириб қўйган бўларди.Лекин Аллоҳ буни хоҳламади.Энди улар ҳавойи нафсларига эргашганлари ва ҳаддан ошганлари туфайли ҳар хил бўлиб бораверадилар
إِلَّا مَن رَّحِمَ رَبُّكَ ۚ وَلِذَٰلِكَ خَلَقَهُمْ ۗ وَتَمَّتْ كَلِمَةُ رَبِّكَ لَأَمْلَأَنَّ جَهَنَّمَ مِنَ ٱلْجِنَّةِ وَٱلنَّاسِ أَجْمَعِينَ ﴿١١٩﴾
Аллоҳ ҳидоятга муваффақ айлаганлар бундан мустасно. Чунки улар Аллоҳни бир деб билишда ихтилоф қилмайдилар. Мана шундай ихтилоф билан синаш учун уларни яратди. Ким бахтли бўлди, ким бахтсиз. Эй Пайғамбар, Парвардигорингизнинг тақдири азалда: "Жаҳаннамни инсу жинлардан иборат шайтоннинг тобелари билан тўлдираман",деган сўзи тўла ҳақ бўлди. ل
وَكُلًّۭا نَّقُصُّ عَلَيْكَ مِنْ أَنۢبَآءِ ٱلرُّسُلِ مَا نُثَبِّتُ بِهِۦ فُؤَادَكَ ۚ وَجَآءَكَ فِى هَـٰذِهِ ٱلْحَقُّ وَمَوْعِظَةٌۭ وَذِكْرَىٰ لِلْمُؤْمِنِينَ ﴿١٢٠﴾
Эй Пайғамбар, сизга пайғамбарлар ҳақидаги ҳар бир хабарни қалбингизни ҳақ устида барқарорлаштириш ва қўллаб-қувватлаш учун қисса қилиб беряпмиз. Бу сурада сизга шак-шубҳа аралашмаган ҳақ келди. Кофирларга панд-насиҳат келди.Мўминлар учун эса эслатма келди
وَقُل لِّلَّذِينَ لَا يُؤْمِنُونَ ٱعْمَلُوا۟ عَلَىٰ مَكَانَتِكُمْ إِنَّا عَـٰمِلُونَ ﴿١٢١﴾
Эй Пайғамбар, Аллоҳга иймон келтирмайдиган ва У Зотга тавҳид асосида ибодат қилмайдиган кимсаларга айтинг: "Ҳақдан бош тортиш, унинг йўлини тўсиш каби ишларингизни қилаверинглар. Биз ҳам ҳақ устида барқарор туриш, унга даъват қилиш ва шу йўлда сабр этиш каби ишларимизни қилаверамиз"
وَٱنتَظِرُوٓا۟ إِنَّا مُنتَظِرُونَ ﴿١٢٢﴾
Бизнинг бошимизга нима тушишини кутаверинглар. Биз ҳам сизларнинг бошингизга нима тушишини кутаверамиз
وَلِلَّهِ غَيْبُ ٱلسَّمَـٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضِ وَإِلَيْهِ يُرْجَعُ ٱلْأَمْرُ كُلُّهُۥ فَٱعْبُدْهُ وَتَوَكَّلْ عَلَيْهِ ۚ وَمَا رَبُّكَ بِغَـٰفِلٍ عَمَّا تَعْمَلُونَ ﴿١٢٣﴾
Осмонлардаги ғайболами ҳам, ердаги ғайболами ҳам ёлғиз Аллоҳникидир. Бирон нарса У Зотдан яширин бўла олмас. Қиёмат кунида ҳар бир иш У Зотга қайтарилур. Бас, эй Пайғамбар, ёлғиз Унгагина ибодат қилинг, ишларингизда ёлғиз Унгагина таянинг. Парвардигорингиз сизлар қилаётган ишлардан ғофил эмас. Ҳаммасини кўриб-билиб турибди. Яқинда ҳаммасининг жазо ёки мукофотини берур. Manba: Al-Muxtasar fi tafsiril Qur’anil Karim