بَرَآءَةٌۭ مِّنَ ٱللَّهِ وَرَسُولِهِۦٓ إِلَى ٱلَّذِينَ عَـٰهَدتُّم مِّنَ ٱلْمُشْرِكِينَ ﴿١﴾
Эй мусулмонлар, бу Аллоҳ ва Пайғамбари тарафидан бароатдир. Араб жазирасидаги мушриклар билан тузган битимингизнингмуддати тугагани ҳақидаги эълондир
Bosh sahifa›Tafsir›At-Tawba (9)
Madaniy · 129 oyat
بَرَآءَةٌۭ مِّنَ ٱللَّهِ وَرَسُولِهِۦٓ إِلَى ٱلَّذِينَ عَـٰهَدتُّم مِّنَ ٱلْمُشْرِكِينَ ﴿١﴾
Эй мусулмонлар, бу Аллоҳ ва Пайғамбари тарафидан бароатдир. Араб жазирасидаги мушриклар билан тузган битимингизнингмуддати тугагани ҳақидаги эълондир
فَسِيحُوا۟ فِى ٱلْأَرْضِ أَرْبَعَةَ أَشْهُرٍۢ وَٱعْلَمُوٓا۟ أَنَّكُمْ غَيْرُ مُعْجِزِى ٱللَّهِ ۙ وَأَنَّ ٱللَّهَ مُخْزِى ٱلْكَـٰفِرِينَ ﴿٢﴾
Эй мушриклар,ер юзида тўрт ой тинчюраверинглар.Ундан кейин битим тугайди ва сизларга омонлик бўлмайди. Шунга ишончингиз комил бўлсинки, модомики, куфрингизда давом этар экансиз, ҳеч қачон Аллоҳнинг азобидан қутулиб кета олмассиз. Яна ишончингиз комил бўлсинки, Аллоҳ кофирларни ҳар икки дунёда хор қилгай. Бу дунёда ўлим топгай ё асир тушгай, Қиёматда эса жаҳаннамга равона бўлгай. Бу гап аҳдини бузганларга ҳам, битими маълум муддат билан боғланмаганларга ҳам тегишлидир. Лекин ким билан муайян муддатга битим тузилган бўлса,гарчи тўрт ойдан кўп бўлса ҳам битим муддати тугагунича кутилади
وَأَذَٰنٌۭ مِّنَ ٱللَّهِ وَرَسُولِهِۦٓ إِلَى ٱلنَّاسِ يَوْمَ ٱلْحَجِّ ٱلْأَكْبَرِ أَنَّ ٱللَّهَ بَرِىٓءٌۭ مِّنَ ٱلْمُشْرِكِينَ ۙ وَرَسُولُهُۥ ۚ فَإِن تُبْتُمْ فَهُوَ خَيْرٌۭ لَّكُمْ ۖ وَإِن تَوَلَّيْتُمْ فَٱعْلَمُوٓا۟ أَنَّكُمْ غَيْرُ مُعْجِزِى ٱللَّهِ ۗ وَبَشِّرِ ٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ بِعَذَابٍ أَلِيمٍ ﴿٣﴾
Бу қурбон ҳайити куни ҳамма одамларга Аллоҳ ва Унинг Пайғамбари тарафидан Аллоҳ ҳам, Унинг Пайғамбари ҳам мушриклардан безор эканини билдиришдир. Эй мушриклар, ширкдан тавба қилсангизлар, ўзингизга яхши бўлади. Тавба қилишдан бош тортсангизлар, шунга ишончингиз комил бўлсинки, Аллоҳнинг азобидан ҳаргиз қочибқутула олмайсизлар. Эй Пайғамбар, куфр келтирганларга хабар берингки, уларни ёмон оқибат - аламли азоб кутмоқда
إِلَّا ٱلَّذِينَ عَـٰهَدتُّم مِّنَ ٱلْمُشْرِكِينَ ثُمَّ لَمْ يَنقُصُوكُمْ شَيْـًۭٔا وَلَمْ يُظَـٰهِرُوا۟ عَلَيْكُمْ أَحَدًۭا فَأَتِمُّوٓا۟ إِلَيْهِمْ عَهْدَهُمْ إِلَىٰ مُدَّتِهِمْ ۚ إِنَّ ٱللَّهَ يُحِبُّ ٱلْمُتَّقِينَ ﴿٤﴾
Сизлар билан аҳдлашиб, аҳдига вафоқилган, уни бузмаган мушриклар бундан мустасно. Уларнингаҳдларини ўз муддатигача етказинглар. Албатта, Аллоҳ тақводорларни яхши кўради. Тақводорларки, Аллоҳнинг ҳамма буйруқларига, жумладан, аҳдга вафо қилиш ҳақидаги фармонига бўйсунадилар ҳамда У Зотнинг ҳамма тақиқларидан, жумладан, хиёнатдан тийиладилар
فَإِذَا ٱنسَلَخَ ٱلْأَشْهُرُ ٱلْحُرُمُ فَٱقْتُلُوا۟ ٱلْمُشْرِكِينَ حَيْثُ وَجَدتُّمُوهُمْ وَخُذُوهُمْ وَٱحْصُرُوهُمْ وَٱقْعُدُوا۟ لَهُمْ كُلَّ مَرْصَدٍۢ ۚ فَإِن تَابُوا۟ وَأَقَامُوا۟ ٱلصَّلَوٰةَ وَءَاتَوُا۟ ٱلزَّكَوٰةَ فَخَلُّوا۟ سَبِيلَهُمْ ۚ إِنَّ ٱللَّهَ غَفُورٌۭ رَّحِيمٌۭ ﴿٥﴾
Уруш ҳаром қилинган, душманингизга омонлик берилган ойлар чиққач, мушрикларни учратган жойингизда ўлдирингиз, қамал қилингиз ва йўлларини пойлабтурингиз! Энди агар ширкдан тавба қилсалар ва намозни тўкис адо қилишиб, молларидан закот берсалар, улар билан жанг қилишни тўхтатинглар. Чунки улар сизларнинг исломий биродарингизга айланган бўладилар. Албатта, Аллоҳ тавба қилган бандасига мағфиратли, меҳрибондир. بلغ Qur’on · Tafsir
وَإِنْ أَحَدٌۭ مِّنَ ٱلْمُشْرِكِينَ ٱسْتَجَارَكَ فَأَجِرْهُ حَتَّىٰ يَسْمَعَ كَلَـٰمَ ٱللَّهِ ثُمَّ أَبْلِغْهُ مَأْمَنَهُۥ ۚ ذَٰلِكَ بِأَنَّهُمْ قَوْمٌۭ لَّا يَعْلَمُونَ ﴿٦﴾
Эй Пайғамбар, қони ва моли ҳалол бўлган, яъни, ўлдирилиши мубоҳ бўлган мушриклардан бири сиздан ҳимоя сўраса, уни ҳимоянгизга олинг. Токи, Қуръонга қулоқ солсин. Кейин уни тинч жойга етказиб қўйинг. Чунки кофирлар бу диннинг ҳақиқатларини билмайдиган қавмдир. Қуръонга қулоқ солиб, уларни билсалар, балки ҳидоят топиб қоларлар
كَيْفَ يَكُونُ لِلْمُشْرِكِينَ عَهْدٌ عِندَ ٱللَّهِ وَعِندَ رَسُولِهِۦٓ إِلَّا ٱلَّذِينَ عَـٰهَدتُّمْ عِندَ ٱلْمَسْجِدِ ٱلْحَرَامِ ۖ فَمَا ٱسْتَقَـٰمُوا۟ لَكُمْ فَٱسْتَقِيمُوا۟ لَهُمْ ۚ إِنَّ ٱللَّهَ يُحِبُّ ٱلْمُتَّقِينَ ﴿٧﴾
Мушриклар учун Аллоҳ ҳузурида ҳам, пайғамбари ҳузурида ҳам ҳеч қандай аҳд бўлиши мумкин эмас. Фақат, эй мусулмонлар, сизлар Ҳудайбия сулҳида Масжидул-Ҳаром олдида аҳдлашганларингиз бундан мустасно. Модомики, улар сизлар билан тузган аҳдларида барқарор эканлар, сизлар ҳам уни бузмасдан барқарор туринглар. Аллоҳ буйруқларини бажарадиган ва тақиқларидан тийиладиган тақводорل бандаларини яхши кўради
كَيْفَ وَإِن يَظْهَرُوا۟ عَلَيْكُمْ لَا يَرْقُبُوا۟ فِيكُمْ إِلًّۭا وَلَا ذِمَّةًۭ ۚ يُرْضُونَكُم بِأَفْوَٰهِهِمْ وَتَأْبَىٰ قُلُوبُهُمْ وَأَكْثَرُهُمْ فَـٰسِقُونَ ﴿٨﴾
Қандай қилиб улар учун аҳд ва омонлик бўлсин? Ахир улар душманингиз-ку. Сизлардан ғолиб бўлсалар, на Аллоҳнинг риоясини қиладилар, на қариндошликнинг ва на аҳднинг. Ҳеч нарсанинг риоясини қилмасдан сизларни ёмон азоблайдилар. Тилларида ширин гапириб, сизларни рози қиладилар-у, лекин диллари тилларига бўйсунмайди. Айтган гапларига вафо қилмайдилар. Уларнинг кўплари аҳдни бузадиган, Аллоҳга итоатсиз фосиқлардир
ٱشْتَرَوْا۟ بِـَٔايَـٰتِ ٱللَّهِ ثَمَنًۭا قَلِيلًۭا فَصَدُّوا۟ عَن سَبِيلِهِۦٓ ۚ إِنَّهُمْ سَآءَ مَا كَانُوا۟ يَعْمَلُونَ ﴿٩﴾
Аллоҳнинг оятларига эргашишни, жумладан, аҳдга вафо қилишни ҳавойи нафслари ва кўнгиллари кусаган шу дунёнинг арзимас баҳосига сотдилар-да, ўзларини ҳаққа эргашишдан тўсдилар. Ҳақдан юз ўгирдилар. Бошқаларнингҳам йўлига тўғаноқ бўлдилар. Уларнингқилмишлариل нақадар ёмон иш бўлди
لَا يَرْقُبُونَ فِى مُؤْمِنٍ إِلًّۭا وَلَا ذِمَّةًۭ ۚ وَأُو۟لَـٰٓئِكَ هُمُ ٱلْمُعْتَدُونَ ﴿١٠﴾
Улар бир мўмин ҳақида на Аллоҳнинг, на қариндошликнинг ва на аҳднинг риоясини қиладилар. Чунки уларнинг қалблари адоватга тўла. Улар Аллоҳнингҳадларидан ошаверадилар. Зеро, улар золим ва тажовузкорлардир
فَإِن تَابُوا۟ وَأَقَامُوا۟ ٱلصَّلَوٰةَ وَءَاتَوُا۟ ٱلزَّكَوٰةَ فَإِخْوَٰنُكُمْ فِى ٱلدِّينِ ۗ وَنُفَصِّلُ ٱلْـَٔايَـٰتِ لِقَوْمٍۢ يَعْلَمُونَ ﴿١١﴾
Агар тавба қилиб, икки шаҳодат калимасини айтсалар, намозни тўкис адо этсалар, молларидан закот берсалар, мусулмонга, диний биродарларингизга айланиб, ҳуқуқ ва мажбуриятлари айнан сизларникидек бўлади. Сизларга улар билан жанг қилиш жоиз бўлмайди. Улар энди мусулмонлиги билан қонлари, моллари ва ор-номусларини асрай оладилар.Биз оятларимизни биладиган қавмга батафсилбаён қилурмиз.Чунки улардан биладиганларгина фойдалана оладилар ва бошқаларни ҳам фойдалантира оладилар. بلغ Qur’on · Tafsir
وَإِن نَّكَثُوٓا۟ أَيْمَـٰنَهُم مِّنۢ بَعْدِ عَهْدِهِمْ وَطَعَنُوا۟ فِى دِينِكُمْ فَقَـٰتِلُوٓا۟ أَئِمَّةَ ٱلْكُفْرِ ۙ إِنَّهُمْ لَآ أَيْمَـٰنَ لَهُمْ لَعَلَّهُمْ يَنتَهُونَ ﴿١٢﴾
Анави мушриклар маълум муддат жанг қилмасликка аҳдлашганларидан кейин аҳдини бузиб, динингизга тош отсалар, улар билан жанг қилингиз. Улар куфрнинг етакчилари, бошлиқларидир. Энди улар билан ҳеч қандай аҳд ҳам, битим ҳам қолмади. Қони ҳалол кимсаларга айландилар. Жанг қилингиз. Шоядки, куфр келтириш, аҳдни бузиш,динни айблаш каби ишларидан тийилсалар
أَلَا تُقَـٰتِلُونَ قَوْمًۭا نَّكَثُوٓا۟ أَيْمَـٰنَهُمْ وَهَمُّوا۟ بِإِخْرَاجِ ٱلرَّسُولِ وَهُم بَدَءُوكُمْ أَوَّلَ مَرَّةٍ ۚ أَتَخْشَوْنَهُمْ ۚ فَٱللَّهُ أَحَقُّ أَن تَخْشَوْهُ إِن كُنتُم مُّؤْمِنِينَ ﴿١٣﴾
إن كنتم م ؤمنين Эй мўминлар, аҳдларини бузган, Дорун-надвадаги йиғилишда Пайғамбар алайҳиссаломни Маккадан чиқариб юборишги уринган, дастлаб Қурайшнинг иттифоқдоши Бакрга Пайғамбар алайҳиссаломнинг иттифоқдоши Хузоага қарши ёрдам бериб, урушни ўзлари бошлаган қавм билан жанг қилмайсизларми? Улардан қўрқасизларми? Жанг қилишга журъатинглар етмайдими? Агар чин мўмин бўлсангизлар, қўрқишингизга Аллоҳ ҳақлироқдир
قَـٰتِلُوهُمْ يُعَذِّبْهُمُ ٱللَّهُ بِأَيْدِيكُمْ وَيُخْزِهِمْ وَيَنصُرْكُمْ عَلَيْهِمْ وَيَشْفِ صُدُورَ قَوْمٍۢ مُّؤْمِنِينَ ﴿١٤﴾
Эй мўминлар, мушрикларга қарши жанг қилинглар. Шунда Аллоҳ сизларнинг қўлингиз билан уларни жазолайди. Ўлдирасизлар, хор қиласизлар, асир оласизлар. Шу билан Аллоҳ сизларни улардан ғолиб қилади ва бу ғалаба урушга келолмай қолган мўминларнингярасига малҳам бўлади
وَيُذْهِبْ غَيْظَ قُلُوبِهِمْ ۗ وَيَتُوبُ ٱللَّهُ عَلَىٰ مَن يَشَآءُ ۗ وَٱللَّهُ عَلِيمٌ حَكِيمٌ ﴿١٥﴾
Мўмин бандаларига зафар атоэтиш билан уларнингқалбларидаги ғам-андуҳни кетказади. Анави саркашлардан тавба қилганлари бўлса, Аллоҳ Ўзи истаган одамни кечиради. Масалан, Макка фатҳи бўлган пайтда улардан айримларининг тавбасини қабул қилган. Аллоҳ тавба қилувчининг содиқлигини биладиган, ҳар бир яратиши, тадбири ва шариатини ҳикмат билан қиладиган ҳаким Зотдир
أَمْ حَسِبْتُمْ أَن تُتْرَكُوا۟ وَلَمَّا يَعْلَمِ ٱللَّهُ ٱلَّذِينَ جَـٰهَدُوا۟ مِنكُمْ وَلَمْ يَتَّخِذُوا۟ مِن دُونِ ٱللَّهِ وَلَا رَسُولِهِۦ وَلَا ٱلْمُؤْمِنِينَ وَلِيجَةًۭ ۚ وَٱللَّهُ خَبِيرٌۢ بِمَا تَعْمَلُونَ ﴿١٦﴾
Эй мўминлар, Аллоҳ сизларни синамасдан, тек ташлаб қўяди, деб ўйладингизми? Синов келиши илоҳий қонуниятдирки, у билан Аллоҳ Ўзини, Пайғамбарини ва мўминларни қўйиб, кофирларни дўст тутмайдиган, холис Аллоҳ учун жиҳод қиладиган мужоҳидларни билиболади. Аллоҳ ҳамма ишларингиздан хабардордир. Ҳеч нарса У Зотдан яширин бўла олмас. Яқинда қилган амалларингизга яраша жазоёки мукофотингизни берур. بلغ Qur’on · Tafsir
مَا كَانَ لِلْمُشْرِكِينَ أَن يَعْمُرُوا۟ مَسَـٰجِدَ ٱللَّهِ شَـٰهِدِينَ عَلَىٰٓ أَنفُسِهِم بِٱلْكُفْرِ ۚ أُو۟لَـٰٓئِكَ حَبِطَتْ أَعْمَـٰلُهُمْ وَفِى ٱلنَّارِ هُمْ خَـٰلِدُونَ ﴿١٧﴾
خلدون Аллоҳнинг масжидларини тоат-ибодат билан обод этиш мушрикларнинг иши эмас. Улар кофирликларини очиқ айтиб-кўрсатиб туришибди. Амал қабул бўлиши учун иймон бўлиши шарт. Уларда эса иймон йўқ. Шунинг учун амаллари ҳабата кетур. Қиёмат куни эса дўхзахга ташланурлар ва унда абадий қолурлар. Ўлимидан олдин тавба қилганлар бундан мустасно
إِنَّمَا يَعْمُرُ مَسَـٰجِدَ ٱللَّهِ مَنْ ءَامَنَ بِٱللَّهِ وَٱلْيَوْمِ ٱلْـَٔاخِرِ وَأَقَامَ ٱلصَّلَوٰةَ وَءَاتَى ٱلزَّكَوٰةَ وَلَمْ يَخْشَ إِلَّا ٱللَّهَ ۖ فَعَسَىٰٓ أُو۟لَـٰٓئِكَ أَن يَكُونُوا۟ مِنَ ٱلْمُهْتَدِينَ ﴿١٨﴾
Масжидларни обод ва ҳимоя қилиш ёлғиз Аллоҳга ишонадиган, У Зотга ширк келтирмайдиган, Қиёмат кунига иймон келтирадиган, намозни тўкис адо этадиган, закот берадиган, Аллоҳдан бошқа ҳеч кимдан қўрқмайдиган зотларнинг ҳаққидир. Мана шундай зотларнинг тўғри йўлда эканидан умид бор. Мушриклар эса тўғри йўлдан нақадар йироқда
۞ أَجَعَلْتُمْ سِقَايَةَ ٱلْحَآجِّ وَعِمَارَةَ ٱلْمَسْجِدِ ٱلْحَرَامِ كَمَنْ ءَامَنَ بِٱللَّهِ وَٱلْيَوْمِ ٱلْـَٔاخِرِ وَجَـٰهَدَ فِى سَبِيلِ ٱللَّهِ ۚ لَا يَسْتَوُۥنَ عِندَ ٱللَّهِ ۗ وَٱللَّهُ لَا يَهْدِى ٱلْقَوْمَ ٱلظَّـٰلِمِينَ ﴿١٩﴾
ه Эй мушриклар, сизлар ҳожиларга сув бериш ва Мажидул-Ҳаромни обод қилиш ишларини бажарадиган ходимларни Аллоҳга ишонадиган, ширк келтирмайдиган, Қиёмат кунига иймон келтирадиган, жони ва молини тикиб, Аллоҳ калимасини олий қилиш, куфр калимасини эса ер билан яксон қилиш йўлида жиҳод қиладиган кимса билан тенглаштирмоқчимисизлар? Аллоҳнинг наздида ҳар иккисининг фазли тенг, деб ўйлайсизларми? Улар Аллоҳнинг наздида ҳеч қачон тенг бўлолмайдилар. Гарчи ҳожиларга сув бериш каби яхши амалларни қилаётган бўлсалар-да, Аллоҳ золим мушрикларга тавфиқ бермайди
ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ وَهَاجَرُوا۟ وَجَـٰهَدُوا۟ فِى سَبِيلِ ٱللَّهِ بِأَمْوَٰلِهِمْ وَأَنفُسِهِمْ أَعْظَمُ دَرَجَةً عِندَ ٱللَّهِ ۚ وَأُو۟لَـٰٓئِكَ هُمُ ٱلْفَآئِزُونَ ﴿٢٠﴾
Аллоҳга иймон келтирган, куфр еридан Ислом диёрига ҳижрат қилган, Аллоҳ йўлида моли ва жони билан курашган зотлар Аллоҳнинг ҳузурида улуғ мартабага эга бўладилар. Ана ўшалар жаннатни қўлган киритган ғолиблардир. يبشرهم رب هم برحمة منهورضون وجنت لهم فيها نعيم مقيم
يُبَشِّرُهُمْ رَبُّهُم بِرَحْمَةٍۢ مِّنْهُ وَرِضْوَٰنٍۢ وَجَنَّـٰتٍۢ لَّهُمْ فِيهَا نَعِيمٌۭ مُّقِيمٌ ﴿٢١﴾
Парвардигорлари Аллоҳ уларга Ўзининг раҳмати ва ризоси, ҳеч қачон уларга ғазаб қилмаслиги, жаннатларга киритиши ва у ерда битмас-туганмас неъматлар борлиги ҳақида хушхабар беряпти
خَـٰلِدِينَ فِيهَآ أَبَدًا ۚ إِنَّ ٱللَّهَ عِندَهُۥٓ أَجْرٌ عَظِيمٌۭ ﴿٢٢﴾
Улар жаннатларда абадий қоладилар. Бу шу дунёда қилган яхши амалларининг савобидир. Аллоҳ шундай Зотки, Унингҳузурида холис дин учун амал қилиб, буйруқларни бажарадиган, тақиқлардан тийиладиган мўминлар учун улуғ ажр бордир. بلغ Qur’on · Tafsir
يَـٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ لَا تَتَّخِذُوٓا۟ ءَابَآءَكُمْ وَإِخْوَٰنَكُمْ أَوْلِيَآءَ إِنِ ٱسْتَحَبُّوا۟ ٱلْكُفْرَ عَلَى ٱلْإِيمَـٰنِ ۚ وَمَن يَتَوَلَّهُم مِّنكُمْ فَأُو۟لَـٰٓئِكَ هُمُ ٱلظَّـٰلِمُونَ ﴿٢٣﴾
Эй Аллоҳга иймон келтирган ва Пайғамбарига эргашган мўминлар, агар ота-онангиз, ака-укаларингиз ва бошқа қариндошларингиз куфрни иймондан устун кўрсалар, уларни дўст тутиб, уларга маслаҳат солиб, мўминларнинг сирларини ошкор этмангиз. Сизлардан ким уларни ўша кофир ҳолида дўст тутса, ана ўшалар ўзига ўзи жабр қилган золимлардир
قُلْ إِن كَانَ ءَابَآؤُكُمْ وَأَبْنَآؤُكُمْ وَإِخْوَٰنُكُمْ وَأَزْوَٰجُكُمْ وَعَشِيرَتُكُمْ وَأَمْوَٰلٌ ٱقْتَرَفْتُمُوهَا وَتِجَـٰرَةٌۭ تَخْشَوْنَ كَسَادَهَا وَمَسَـٰكِنُ تَرْضَوْنَهَآ أَحَبَّ إِلَيْكُم مِّنَ ٱللَّهِ وَرَسُولِهِۦ وَجِهَادٍۢ فِى سَبِيلِهِۦ فَتَرَبَّصُوا۟ حَتَّىٰ يَأْتِىَ ٱللَّهُ بِأَمْرِهِۦ ۗ وَٱللَّهُ لَا يَهْدِى ٱلْقَوْمَ ٱلْفَـٰسِقِينَ ﴿٢٤﴾
ى ه ه Эй Пайғамбар, айтинг: "Эй мўминлар, агар ота-оналарингиз, болаларингиз, ака-укаларингиз, жуфтларингиз, қариндош-уруғларингиз ва касб қилиб топган мол-дунёларингиз, ривожланишини истайдиган ва касод бўлиб қолишидан қўрқадиган тижоратларингиз ҳамда яхши кўрадиган уй-жойларингиз сизларга Аллоҳдан, Унинг Пайғамбаридан ва Унинг йўлида жиҳод қилишдан севимлироқ бўлса, у ҳолда то Аллоҳ Ўз жазосини, азобини юборгунича кутиб тураверинглар. У Зот итоатсиз, фосиқ кимсаларнинг Аллоҳ ризосига эришишларига тавфиқ бермайди
لَقَدْ نَصَرَكُمُ ٱللَّهُ فِى مَوَاطِنَ كَثِيرَةٍۢ ۙ وَيَوْمَ حُنَيْنٍ ۙ إِذْ أَعْجَبَتْكُمْ كَثْرَتُكُمْ فَلَمْ تُغْنِ عَنكُمْ شَيْـًۭٔا وَضَاقَتْ عَلَيْكُمُ ٱلْأَرْضُ بِمَا رَحُبَتْ ثُمَّ وَلَّيْتُم مُّدْبِرِينَ ﴿٢٥﴾
Эй мўминлар, Аллоҳ сизларни кўп ғазотларда сонингиз ва ҳарбий тайёргарлигингиз оз бўлишига қарамасдан, сабабларга риоя қилиб, ғурурланиб кетмай, ёлғиз Ўзига таваккал қилган пайтингизда мушриклар устидан ғолиб қилди. Ғалабангиз сабаби кўплигингиз бўлмади. Ҳунайн жангида эса кўплигингиздан ғурурланиб, энди бизни ҳеч ким енга олмайди, дедингиз. Оқибатда сонингиз кўплиги сизларга асқотмади. Ғаним сиздан ғолиббўлди. Ўшанда кенг замин сизга торлик қилиб қолди. Кейин мағлуб бўлиб, ортга чекиндингиз
ثُمَّ أَنزَلَ ٱللَّهُ سَكِينَتَهُۥ عَلَىٰ رَسُولِهِۦ وَعَلَى ٱلْمُؤْمِنِينَ وَأَنزَلَ جُنُودًۭا لَّمْ تَرَوْهَا وَعَذَّبَ ٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ ۚ وَذَٰلِكَ جَزَآءُ ٱلْكَـٰفِرِينَ ﴿٢٦﴾
Душманингиздан қочиб, ортга чекинганингиздан кейин Аллоҳ Пайғамбарига ва мўминларга хотиржамлик индирди. Шу билан яна жанг қилишга ўзларида матонат топдилар. Уларнинг кўзларига кўринмайдиган фаришталарни ҳам туширди. Кофирларни эса азобга дучор қилди. Ўлдирилдилар, асир олиндилар, мол-дунёлари ўлжага айланди, болалари етим қолди. Пайғамбарни ёлғончига чиқариб, ҳақни тан олмайдиган ва ундан юз ўгирадиган кофирларнингжазоси шу
ثُمَّ يَتُوبُ ٱللَّهُ مِنۢ بَعْدِ ذَٰلِكَ عَلَىٰ مَن يَشَآءُ ۗ وَٱللَّهُ غَفُورٌۭ رَّحِيمٌۭ ﴿٢٧﴾
Мана шу жазодан кейин ким тавба қилиб, куфру залолатидан қайтса, Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилур. Аллоҳ тавба қилувчи бандаларига Кечиримли ва Меҳрибон Зотдирки, ҳар қанча гуноҳ қилган бўлсалар ҳам кечириб юбораверади. بلغ Qur’on · Tafsir
يَـٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓا۟ إِنَّمَا ٱلْمُشْرِكُونَ نَجَسٌۭ فَلَا يَقْرَبُوا۟ ٱلْمَسْجِدَ ٱلْحَرَامَ بَعْدَ عَامِهِمْ هَـٰذَا ۚ وَإِنْ خِفْتُمْ عَيْلَةًۭ فَسَوْفَ يُغْنِيكُمُ ٱللَّهُ مِن فَضْلِهِۦٓ إِن شَآءَ ۚ إِنَّ ٱللَّهَ عَلِيمٌ حَكِيمٌۭ ﴿٢٨﴾
Эй Аллоҳга, Пайғамбарга иймон келтирган ва шариатга эргашган мўминлар, мушриклар ўзларидаги куфр, зулм, бадхулқлик ва ёмон одатлари туфайли нажасдирлар.Мана шуйилдан (тўққизинчи ҳижрийдан) кейин ҳаттоҳажё умра учун келган бўлсалар ҳам Маккага тегишли ҳарамларга, жумладан, Масжидул-Ҳаромга кирмасинлар. Агар улар олибкеладиган озиқ-овқат ва турли тижорат моллари келмай қолиши натижасида камбағал бўлибқолишдан қўрқсангизлар, Аллоҳ хоҳласа Ўз фазли ила сизларга кифоя қилур. Аллоҳ аҳволингизни кўриб-билиб тургувчи ва ҳар бир тадбирини ҳикмат билан қилгувчи Зотдир
قَـٰتِلُوا۟ ٱلَّذِينَ لَا يُؤْمِنُونَ بِٱللَّهِ وَلَا بِٱلْيَوْمِ ٱلْـَٔاخِرِ وَلَا يُحَرِّمُونَ مَا حَرَّمَ ٱللَّهُ وَرَسُولُهُۥ وَلَا يَدِينُونَ دِينَ ٱلْحَقِّ مِنَ ٱلَّذِينَ أُوتُوا۟ ٱلْكِتَـٰبَ حَتَّىٰ يُعْطُوا۟ ٱلْجِزْيَةَ عَن يَدٍۢ وَهُمْ صَـٰغِرُونَ ﴿٢٩﴾
ى Эй мўминлар, Аллоҳни ягона-ёлғиз деб иймон келтирмайдиган, қиёмат кунига ишонмайдиган, ўлимтик, тўнғиз гўшти, ароқ ва судхўрлик каби Аллоҳ ва пайғамбари ҳаром қилган тақиқлардан тийилмайдиган ҳамда шариатга бўйсунмайдиган яҳудий ва насронийларга қарши тоўзларини хор олибжизя бергунларига қадар жангқилинглар
وَقَالَتِ ٱلْيَهُودُ عُزَيْرٌ ٱبْنُ ٱللَّهِ وَقَالَتِ ٱلنَّصَـٰرَى ٱلْمَسِيحُ ٱبْنُ ٱللَّهِ ۖ ذَٰلِكَ قَوْلُهُم بِأَفْوَٰهِهِمْ ۖ يُضَـٰهِـُٔونَ قَوْلَ ٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ مِن قَبْلُ ۚ قَـٰتَلَهُمُ ٱللَّهُ ۚ أَنَّىٰ يُؤْفَكُونَ ﴿٣٠﴾
Яҳудийлар ҳам,насронийлар ҳам мушриклардир.Яҳудийлар Узайр Аллоҳнингўғли деб,насронийлар эса Масиҳ Ийсо Аллоҳнинг ўғли, деб даъво қиладилар. Шу билан ҳар иккиси ҳам ширк келтирганлар. Бу ҳеч қандай далил, ҳужжатга асосланмаган уларнинг оғизларидаги қуруқ гапдир. Бу гаплари билан улар "Фаришталар Аллоҳнинг қизларидир", дейдиган мушрикларга ўхшайдилар. Аллоҳ бундай нуқсондан Олийдир, Буюкдир. Қандай қилибҳақ турганда ботил сари бурилибкетар эканлар-а!
ٱتَّخَذُوٓا۟ أَحْبَارَهُمْ وَرُهْبَـٰنَهُمْ أَرْبَابًۭا مِّن دُونِ ٱللَّهِ وَٱلْمَسِيحَ ٱبْنَ مَرْيَمَ وَمَآ أُمِرُوٓا۟ إِلَّا لِيَعْبُدُوٓا۟ إِلَـٰهًۭا وَٰحِدًۭا ۖ لَّآ إِلَـٰهَ إِلَّا هُوَ ۚ سُبْحَـٰنَهُۥ عَمَّا يُشْرِكُونَ ﴿٣١﴾
Яҳудийлар ўзларининг олимларини, насронийлар эса руҳонийларини парвардигор қилиб олдилар. Улар Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳалол, Аллоҳ ҳалол қилган нарсани эса ҳаром қилиб бердилар. Насронийлар Масиҳ Ийсо ибн Марямни Аллоҳга қўшиб, илоҳ деб билдилар. Ҳолбуки, Аллоҳ яҳудийларнинг олимларини ҳам, насронийларнингруҳонийларини ҳам, Узайрни ҳам, Ийсо ибн Марямни ҳам ёлғиз Ўзигагина бандалик қилишга буюрганди. Ҳар қандай нуқсондан пок Аллоҳ ягона илоҳдир. Ундан ўзга чин маъбуд йўқдир. Буюк Парвардигор мушриклар ва бошқалар айтаётган нуқсонлардан покдир
يُرِيدُونَ أَن يُطْفِـُٔوا۟ نُورَ ٱللَّهِ بِأَفْوَٰهِهِمْ وَيَأْبَى ٱللَّهُ إِلَّآ أَن يُتِمَّ نُورَهُۥ وَلَوْ كَرِهَ ٱلْكَـٰفِرُونَ ﴿٣٢﴾
Анави кофирлар ва уларга ўхшаб, Пайғамбар алайҳиссалом олибкелган рисолатни ёлғонга чиқариб, у зотга қарши бўҳтонлар тўқийдиган разиллар Исломни йўқ қилиб, у келтирган Аллоҳнинг ягоналиги ва Муҳаммад алайҳиссалом олиб келган диннинг ҳақлигига далолат қилувчи ёрқин далил-ҳужжатларни пучга чиқармоқчи бўладилар. Аллоҳ эса гарчи кофирларга ёқмаса-да, Ўз динини ғолиб, олий ва комил этишни истайди. Аллоҳ бир ишни ирода қилса, бошқанингиродаси пучга чиқар. بلغ Qur’on · Tafsir
هُوَ ٱلَّذِىٓ أَرْسَلَ رَسُولَهُۥ بِٱلْهُدَىٰ وَدِينِ ٱلْحَقِّ لِيُظْهِرَهُۥ عَلَى ٱلدِّينِ كُلِّهِۦ وَلَوْ كَرِهَ ٱلْمُشْرِكُونَ ﴿٣٣﴾
Аллоҳ шундай зотки, Муҳаммад алайҳиссаломни Қуръон ва ҳақ дин билан юборди. Қуръон одамлар учун ҳидоятдир. Ҳақ дин Ислом динидир. Гарчи мушрикларга ёқмаса-да, исломий ҳукмлар, ҳужжатлар ва далиллар бошқа динлардан ғолиббўлиши муқаррар
۞ يَـٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓا۟ إِنَّ كَثِيرًۭا مِّنَ ٱلْأَحْبَارِ وَٱلرُّهْبَانِ لَيَأْكُلُونَ أَمْوَٰلَ ٱلنَّاسِ بِٱلْبَـٰطِلِ وَيَصُدُّونَ عَن سَبِيلِ ٱللَّهِ ۗ وَٱلَّذِينَ يَكْنِزُونَ ٱلذَّهَبَ وَٱلْفِضَّةَ وَلَا يُنفِقُونَهَا فِى سَبِيلِ ٱللَّهِ فَبَشِّرْهُم بِعَذَابٍ أَلِيمٍۢ ﴿٣٤﴾
Эй иймон келтирган ва шариатга эргашган мўминлар, яҳудий олимлари ва насронийлар роҳибларидан кўплари одамларнинг молларини пора каби ноҳақ, ноқонуний йўл билан ўзлаштириб оладилар. Улар одамларни Аллоҳнинг динига киришдан тўсадилар. Олтин-кумушларни тўплаб, закотини бермайдилар. Эй Пайғамбар, уларга Қиёмат кунида бўладиган ёмон оқибат,оғриқли азобҳақида хабар берибқўйинг
يَوْمَ يُحْمَىٰ عَلَيْهَا فِى نَارِ جَهَنَّمَ فَتُكْوَىٰ بِهَا جِبَاهُهُمْ وَجُنُوبُهُمْ وَظُهُورُهُمْ ۖ هَـٰذَا مَا كَنَزْتُمْ لِأَنفُسِكُمْ فَذُوقُوا۟ مَا كُنتُمْ تَكْنِزُونَ ﴿٣٥﴾
كنتم تك نزون Қиёмат кунида улар тўплаган олтин-кумушлар жаҳаннам ўтида қизитилади. Роса қизиганидан кейин уларнинг пешоналарига, ёнларига ва кетларига тамға қилиб босилади. Шундан сўнг уларга дакки берилиб: "Мана, ҳаққини бермасдан, тўплаган мол-дунёйингиз, энди унинг аччиқ оқибатини бир татиб кўринглар", дейилади
إِنَّ عِدَّةَ ٱلشُّهُورِ عِندَ ٱللَّهِ ٱثْنَا عَشَرَ شَهْرًۭا فِى كِتَـٰبِ ٱللَّهِ يَوْمَ خَلَقَ ٱلسَّمَـٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضَ مِنْهَآ أَرْبَعَةٌ حُرُمٌۭ ۚ ذَٰلِكَ ٱلدِّينُ ٱلْقَيِّمُ ۚ فَلَا تَظْلِمُوا۟ فِيهِنَّ أَنفُسَكُمْ ۚ وَقَـٰتِلُوا۟ ٱلْمُشْرِكِينَ كَآفَّةًۭ كَمَا يُقَـٰتِلُونَكُمْ كَآفَّةًۭ ۚ وَٱعْلَمُوٓا۟ أَنَّ ٱللَّهَ مَعَ ٱلْمُتَّقِينَ ﴿٣٦﴾
Аллоҳнингҳукми ва қазосида ойлар сони ўн икки ойдир. Аллоҳ осмонлару ерни яратган кунида Лавҳул-Маҳфузда шундай белгилаган. Шу ўн икки ойдан тўрт ойида уруш ҳаром қилинган. Улар: кетма-кет келадиган Зулқаъда, Зулҳижжа ва Муҳаррам ойлари ҳамда алоҳида келадиган Ражабойидир. Ойларнингўн иккита бўлиши ва улардан тўрттасида уруш ҳаром қилингани тўғри диндир. Бу ойларнинг ҳурматини сақламай, жанг бошлаб, ўзингизга ўзингиз зулм қилмангиз. Мушрикларнинг ўзлари ёппасига сизларга қарши жанг бошласалар, сизлар ҳам ҳаммангиз уларга қарши жанг қилингиз. Билингизки, Аллоҳ буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қиладиган зотлар билан биргадир. Уларни қўллаб-қувватлар ва уларга ғалаба ато этур. Аллоҳ ким билан бирга бўлса, ҳеч кимса ундан ғолиббўла олмас
إِنَّمَا ٱلنَّسِىٓءُ زِيَادَةٌۭ فِى ٱلْكُفْرِ ۖ يُضَلُّ بِهِ ٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ يُحِلُّونَهُۥ عَامًۭا وَيُحَرِّمُونَهُۥ عَامًۭا لِّيُوَاطِـُٔوا۟ عِدَّةَ مَا حَرَّمَ ٱللَّهُ فَيُحِلُّوا۟ مَا حَرَّمَ ٱللَّهُ ۚ زُيِّنَ لَهُمْ سُوٓءُ أَعْمَـٰلِهِمْ ۗ وَٱللَّهُ لَا يَهْدِى ٱلْقَوْمَ ٱلْكَـٰفِرِينَ ﴿٣٧﴾
Жоҳилиятдаги араблар каби уруш ҳаром қилинган ойларни кечга суриб,уларнингўрнига бошқа ойларни шаҳрул- ҳаромга айлантириш куфрни янада зиёдалаштиришдан ўзга нарса эмас. Зеро, бу ишда ҳаромни ҳалол қилишга ҳалолни ҳаром қилиш ҳам қўшиляпти.У туфайли шайтон кофирларни йўлдан оздиради.Улар Аллоҳ ҳаром қилган ойлар сонига тўғри келиши учун шаҳрул-ҳаромни бир йил ҳаромлигича қолдирсалар, яна бир йил ҳалол қилиб олиб, ўрнига бошқа ойни ҳаром қилиб оладилар. Шу билан Аллоҳ ҳаром қилган ишни ҳалолга айлантирадилар. Шайтон уларга бу ёмон ишларини чиройли қилибкўрсатди. Унга алданиб, "насий", яъни, кечга суриш деган гапни ўйлабтопдилар. Аллоҳ куфрида қотибтуриболадиган кофирларга тавфиқ бермас. بلغ Qur’on · Tafsir
يَـٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ مَا لَكُمْ إِذَا قِيلَ لَكُمُ ٱنفِرُوا۟ فِى سَبِيلِ ٱللَّهِ ٱثَّاقَلْتُمْ إِلَى ٱلْأَرْضِ ۚ أَرَضِيتُم بِٱلْحَيَوٰةِ ٱلدُّنْيَا مِنَ ٱلْـَٔاخِرَةِ ۚ فَمَا مَتَـٰعُ ٱلْحَيَوٰةِ ٱلدُّنْيَا فِى ٱلْـَٔاخِرَةِ إِلَّا قَلِيلٌ ﴿٣٨﴾
Эй Аллоҳга, Пайғамбарга иймон келтирган ва шариатга амал қиладиган мўминлар, сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида жиҳод қилишга чақирилсангиз, малол олиб, сустлик қилиб, уй-жойингизга ёпишиб олдингиз? Аллоҳ мужоҳидларга тайёрлаб қўйган охиратнинг абадий неъматлари ўрнига шу дунёнинг арзимас, ўткинчи лаззатларига рози бўлдингизми? Охират олдида бу дунё ҳаётининг матоси арзимасдир. Қандай қилиб, ақлли одам боқий турганда фонийни,буюк турганда ҳақирни танласин?
إِلَّا تَنفِرُوا۟ يُعَذِّبْكُمْ عَذَابًا أَلِيمًۭا وَيَسْتَبْدِلْ قَوْمًا غَيْرَكُمْ وَلَا تَضُرُّوهُ شَيْـًۭٔا ۗ وَٱللَّهُ عَلَىٰ كُلِّ شَىْءٍۢ قَدِيرٌ ﴿٣٩﴾
Эй мўминлар, Аллоҳ йўлида жиҳодга чиқмасангизлар, Аллоҳ сизларни хорлик азобига гирифтор қилади. Ўрнингизга Аллоҳга итоат этадиган, жиҳодга чақирилганда бош тортмайдиган бошқа бир қавмни алмаштирадир. Сизлар Аллоҳга итоатсизлик қилиш билан У Зотга ҳеч қандай зарар етказа олмассизлар. У Зот сизлардан беҳожатдир. Сизлар эса У Зотга муҳжтожсизлар. Аллоҳ ҳар ишга Қодирдир. Бирон иш У Зотга қийинлик қилмас. Аллоҳ динини ва Пайғамбарини сизларсиз ҳам ғолибқилишга Қодир
إِلَّا تَنصُرُوهُ فَقَدْ نَصَرَهُ ٱللَّهُ إِذْ أَخْرَجَهُ ٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ ثَانِىَ ٱثْنَيْنِ إِذْ هُمَا فِى ٱلْغَارِ إِذْ يَقُولُ لِصَـٰحِبِهِۦ لَا تَحْزَنْ إِنَّ ٱللَّهَ مَعَنَا ۖ فَأَنزَلَ ٱللَّهُ سَكِينَتَهُۥ عَلَيْهِ وَأَيَّدَهُۥ بِجُنُودٍۢ لَّمْ تَرَوْهَا وَجَعَلَ كَلِمَةَ ٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ ٱلسُّفْلَىٰ ۗ وَكَلِمَةُ ٱللَّهِ هِىَ ٱلْعُلْيَا ۗ وَٱللَّهُ عَزِيزٌ حَكِيمٌ ﴿٤٠﴾
ه ه ى Эй мўминлар, Пайғамбар алайҳиссаломга сизлар ёрдам бермасангизлар ва унинг Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш чақириғига қулоқ солмасангизлар, мушриклар уни ва Абу Бакрни Маккадан ҳайдаб чиқарган пайтларида сизлар бўлмасангизлар ҳам уни Аллоҳнинг Ўзи қўллаб-қувватлаган эди-ку. Фақат иккаласи Савр ғорида турганларида кофирлар уларни излаб келиб қолган пайтида Абу Бакр Сиддиқ қўрқиб кетганди. Пайғамбар алайҳиссалом: "Ташвиш қилма, Аллоҳ биз билан биргадир. Ўзи бизни қўллаб-қувватлайди ва нусрат беради", деганди. Шунда Аллоҳ Пайғамбарининг қалбига хотиржамлик индириб, сизлар кўрмайдиган фаришта лашкарни тушириб, мушриклар сўзини паст қилганди. Ислом олий бўлиши билан Аллоҳнинг калимаси олий бўлур. Аллоҳ Ўз зотида ҳам, қаҳрида ҳам, мулкида ҳам Ғолибдир. Ҳеч кимса, ҳеч нарса У Зотдан ғолиб бўла олмас. Аллоҳ Ўз тадбирини, қадарини ва шариатини ҳикмат билан қиладиган Ҳаким Зотдир
ٱنفِرُوا۟ خِفَافًۭا وَثِقَالًۭا وَجَـٰهِدُوا۟ بِأَمْوَٰلِكُمْ وَأَنفُسِكُمْ فِى سَبِيلِ ٱللَّهِ ۚ ذَٰلِكُمْ خَيْرٌۭ لَّكُمْ إِن كُنتُمْ تَعْلَمُونَ ﴿٤١﴾
Эй мўминлар, қийин ё осон бўладими, йигит ё чол бўласизми, Аллоҳ йўлида жиҳодга чиқиб, молу жонларингиз билан курашингиз. Жангга чиқиб, молу жон билан душманга қарши курашиш шу дунёнинг ўзида ҳам, охиратда ҳам молу жонни авайлабўтиргандан неча чандон яхшироқ. Шуни билсангиз, жиҳодга ҳарис бўлингиз
لَوْ كَانَ عَرَضًۭا قَرِيبًۭا وَسَفَرًۭا قَاصِدًۭا لَّٱتَّبَعُوكَ وَلَـٰكِنۢ بَعُدَتْ عَلَيْهِمُ ٱلشُّقَّةُ ۚ وَسَيَحْلِفُونَ بِٱللَّهِ لَوِ ٱسْتَطَعْنَا لَخَرَجْنَا مَعَكُمْ يُهْلِكُونَ أَنفُسَهُمْ وَٱللَّهُ يَعْلَمُ إِنَّهُمْ لَكَـٰذِبُونَ ﴿٤٢﴾
Эй Пайғамбар, сиздан рухсат сўраган ўша мунофиқлар сиз чақираётган иш енгил сафар ва осонгина қўлга киритиладиган ўлжа бўлганида, сизга эргашган бўлардилар. Лекин уларга масофа узоқ бўлибкўринди-да, жиҳодга بلغ Qur’on · Tafsir чиқмай қўя қолдилар. Ҳали улар қайтган пайтингизда: "Қодир бўлганимизда биз ҳам жиҳодга чиққан бўлардик", деб қасам ҳам ичадилар. Бу билан ўзларини ўзлари ҳалокат чоҳига отиб, Аллоҳнинг азобига тутиб берадилар. Аллоҳ уларнингдаъволари ҳам,қасамлари ҳам ёлғон эканини жуда яхши билади
عَفَا ٱللَّهُ عَنكَ لِمَ أَذِنتَ لَهُمْ حَتَّىٰ يَتَبَيَّنَ لَكَ ٱلَّذِينَ صَدَقُوا۟ وَتَعْلَمَ ٱلْكَـٰذِبِينَ ﴿٤٣﴾
Эй Пайғамбар, Аллоҳ уларнинг жиҳоддан қолишларига изн берганингизни кечирди. Ўзи нега изн бердингиз? Уларнинг айтаётган узрлари чин ё сохталиги аниқ бўлгунига қадар кутиб турганингизда, чин узрлиларга рухсат бериб,сохталарига рухсат бермаган бўлардингиз
لَا يَسْتَـْٔذِنُكَ ٱلَّذِينَ يُؤْمِنُونَ بِٱللَّهِ وَٱلْيَوْمِ ٱلْـَٔاخِرِ أَن يُجَـٰهِدُوا۟ بِأَمْوَٰلِهِمْ وَأَنفُسِهِمْ ۗ وَٱللَّهُ عَلِيمٌۢ بِٱلْمُتَّقِينَ ﴿٤٤﴾
Эй Пайғамбар, молу жонлари билан Аллоҳ йўлида жиҳод қилишдан қолиш учун сиздан изн сўраш Аллоҳга ва Қиёмат кунига чин дилдан иймон келтирган мўминлар иши эмас. Улар бундай чақириқларга ҳар доим шай турадилар ва молу жонлари билан курашадилар. Аллоҳ фақат ўта муҳим узри бўлсагина изн сўрайдиган тақводорларни Билгувчи Зотдир
إِنَّمَا يَسْتَـْٔذِنُكَ ٱلَّذِينَ لَا يُؤْمِنُونَ بِٱللَّهِ وَٱلْيَوْمِ ٱلْـَٔاخِرِ وَٱرْتَابَتْ قُلُوبُهُمْ فَهُمْ فِى رَيْبِهِمْ يَتَرَدَّدُونَ ﴿٤٥﴾
Эй Пайғамбар, сиздан жиҳоддан қолиш учун изн сўрайдиганлар Аллоҳга ҳам, Қиёмат кунига ҳам иймон келтирмайдиган мунофиқлардир. Улар Аллоҳнинг дини ҳақида шубҳаланадилар ва мана шу шубҳаларида ҳақни топа олмай, иккиланиб юраверадилар
۞ وَلَوْ أَرَادُوا۟ ٱلْخُرُوجَ لَأَعَدُّوا۟ لَهُۥ عُدَّةًۭ وَلَـٰكِن كَرِهَ ٱللَّهُ ٱنۢبِعَاثَهُمْ فَثَبَّطَهُمْ وَقِيلَ ٱقْعُدُوا۟ مَعَ ٱلْقَـٰعِدِينَ ﴿٤٦﴾
Уларнинг Аллоҳ йўлида жиҳодга чиқиш даъволари рост бўлганида унга тайёргарлик кўриб қўйган бўлардилар. Лекин Аллоҳ уларнинг чиқишларини ёқтирмади ва уларга бу ишни оғир қилиб кўрсатди. Шу билан уйларида ўтиришни маъқул кўрдилар
لَوْ خَرَجُوا۟ فِيكُم مَّا زَادُوكُمْ إِلَّا خَبَالًۭا وَلَأَوْضَعُوا۟ خِلَـٰلَكُمْ يَبْغُونَكُمُ ٱلْفِتْنَةَ وَفِيكُمْ سَمَّـٰعُونَ لَهُمْ ۗ وَٱللَّهُ عَلِيمٌۢ بِٱلظَّـٰلِمِينَ ﴿٤٧﴾
Мунофиқларнинг сизлар билан бирга чиқмагани яхши бўлди. Чунки улар сизлар билан чиққанларида сизларга панд бериб, шубҳа оралатишга уринардилар. Турли бўлмағур гапларни тарқатиб, сафингизни пароканда қилмоқчи бўлардилар. Эй мўминлар, орангизда уларнинг ёлғонларига қулоқ солиб, ўшани тарқатадиганлар ҳам топиларди. Шу билан ўзаро ихтилоф, бўлиниш юзага келарди. Аллоҳ мунофиқларнинг шак-шубҳа оралатишга уринадиган золимларини Билгувчи Зотдир
لَقَدِ ٱبْتَغَوُا۟ ٱلْفِتْنَةَ مِن قَبْلُ وَقَلَّبُوا۟ لَكَ ٱلْأُمُورَ حَتَّىٰ جَآءَ ٱلْحَقُّ وَظَهَرَ أَمْرُ ٱللَّهِ وَهُمْ كَـٰرِهُونَ ﴿٤٨﴾
Эй Пайғамбар, анави мунофиқлар илгари Табук ғазотида ҳам мўминларни тафриқага солиб, парчалабташлашга уринганлар ва турли найрангларни қўллаб,ишларингизни пароканда қилмоқчи бўлганлар.Уларнингнайранглари жиҳод ҳақидаги қатъиятингизга таъсир қилибқолиши мумкин эди.Лекин ўша пайтда Аллоҳ сизни بلغ Qur’on · Tafsir қўллаб-қувватлаб, нусрат берди, динини ғолиб, душманларини эса мағлуб этди. Табиийки, уларга бу ёқмади. Чунки улар ботилнингҳақ устидан ғолиббўлишини истардилар
وَمِنْهُم مَّن يَقُولُ ٱئْذَن لِّى وَلَا تَفْتِنِّىٓ ۚ أَلَا فِى ٱلْفِتْنَةِ سَقَطُوا۟ ۗ وَإِنَّ جَهَنَّمَ لَمُحِيطَةٌۢ بِٱلْكَـٰفِرِينَ ﴿٤٩﴾
Мунофиқлардан бири турли баҳоналарни кўрсатиб: "Эй АллоҳнингПайғамбари, менга жиҳоддан қолишга рухсат бер, ўзингбилан бирга чиқишга мажбур қилма, токи, душманларим Рум аёллари фитнаси туфайли бирон гуноҳга йўлиқмай", дейди. Огоҳ бўлингизким, улар ўзлари ўйлаган фитнадан кўра каттароқ фитнага, мунофиқлик фитнасига, жиҳоддан қолиш фитнасига йўлиқдилар. Қиёмат куни жаҳаннам кофирларни ўраб олгувчидир. Ҳеч бири ундан қочибқутула олмас, қочишга йўл ҳам тополмас
إِن تُصِبْكَ حَسَنَةٌۭ تَسُؤْهُمْ ۖ وَإِن تُصِبْكَ مُصِيبَةٌۭ يَقُولُوا۟ قَدْ أَخَذْنَآ أَمْرَنَا مِن قَبْلُ وَيَتَوَلَّوا۟ وَّهُمْ فَرِحُونَ ﴿٥٠﴾
Эй Пайғамбар, сизга хурсанд қиладиган ғалаба, ўлжа каби бирон неъмат етса, хафа бўлиб кетадилар. Қийинчилик, ғаним ғалабаси каби бирон мусибат етганда эса: "Ўзимизни эҳтиёт қилиб, урушга чиқмай тўғри иш қилдик, мана улар ўлдирилдилар, асирга тушдилар", дейишиб, хурсанд бўлиб уйларига қайтадилар
قُل لَّن يُصِيبَنَآ إِلَّا مَا كَتَبَ ٱللَّهُ لَنَا هُوَ مَوْلَىٰنَا ۚ وَعَلَى ٱللَّهِ فَلْيَتَوَكَّلِ ٱلْمُؤْمِنُونَ ﴿٥١﴾
Эй Пайғамбар, анави мунофиқларга айтинг: "Бизга фақат Аллоҳ биз учун ёзиб қўйганигина етади. У Зот бизнинг хожамиздир ва нажоткоримиздир. Биз ҳамма ишларимизда Унга суянамиз. Мўминлар ҳамма ишларини ёлғиз У Зотга топширибқўядилар.У Зот мўминлар учун кифоядир ва нақадар яхши Вакилдир"
قُلْ هَلْ تَرَبَّصُونَ بِنَآ إِلَّآ إِحْدَى ٱلْحُسْنَيَيْنِ ۖ وَنَحْنُ نَتَرَبَّصُ بِكُمْ أَن يُصِيبَكُمُ ٱللَّهُ بِعَذَابٍۢ مِّنْ عِندِهِۦٓ أَوْ بِأَيْدِينَا ۖ فَتَرَبَّصُوٓا۟ إِنَّا مَعَكُم مُّتَرَبِّصُونَ ﴿٥٢﴾
Эй Пайғамбар, айтинг: "Сизлар биз учун икки яхшиликнинг бири содир бўлишини кутмоқдасизлар. Ё ғалаба ва ё шаҳидлик. Биз эса сизларга Аллоҳ Ўз тарафидан ёки бизнинг қўлимиз билан ўлим ва асирлик каби бир азоб, ҳалокат юборишини кутмоқдамиз. Сизлар бизнинг оқибатимизни кутаверинглар. Биз ҳам сизларнинг оқибатингизни кутаверамиз"
قُلْ أَنفِقُوا۟ طَوْعًا أَوْ كَرْهًۭا لَّن يُتَقَبَّلَ مِنكُمْ ۖ إِنَّكُمْ كُنتُمْ قَوْمًۭا فَـٰسِقِينَ ﴿٥٣﴾
Эй Пайғамбар, айтинг: "Ихтиёрий тарздами, мажбур бўлибми, истаганингизча сарфлайверинг. Кофирлигингиз ва фосиқлигингиз туфайли сарфлаганларингиз ҳаргиз қабул қилинмас"
وَمَا مَنَعَهُمْ أَن تُقْبَلَ مِنْهُمْ نَفَقَـٰتُهُمْ إِلَّآ أَنَّهُمْ كَفَرُوا۟ بِٱللَّهِ وَبِرَسُولِهِۦ وَلَا يَأْتُونَ ٱلصَّلَوٰةَ إِلَّا وَهُمْ كُسَالَىٰ وَلَا يُنفِقُونَ إِلَّا وَهُمْ كَـٰرِهُونَ ﴿٥٤﴾
ينفقون إلا وهم كرهون Уларнинг инфоқ-эҳсонлари қабул қилинишига уч нарса монеълик қилди: Аллоҳ ва Пайғамбарига куфр келтирганлари, намозга дангасалик қилганлари ва мол-дунёларини ихтиёрий тарзда эмас, ёқтирмасдан, ўлганининг кунидан сарфлаганлари. Чунки улар намозларидан ҳам, инфоқ-эҳсонларидан ҳам савоб умид қилмайдилар. بلغ Qur’on · Tafsir
فَلَا تُعْجِبْكَ أَمْوَٰلُهُمْ وَلَآ أَوْلَـٰدُهُمْ ۚ إِنَّمَا يُرِيدُ ٱللَّهُ لِيُعَذِّبَهُم بِهَا فِى ٱلْحَيَوٰةِ ٱلدُّنْيَا وَتَزْهَقَ أَنفُسُهُمْ وَهُمْ كَـٰفِرُونَ ﴿٥٥﴾
Эй Пайғамбар, мунофиқларнинг бойлиги ва болалари кўзингизга чиройли кўринмасин. Улар учун бу неъматларнинг оқибати вой бўлади. Аллоҳ уларга шу дунёда ҳам мол-дунё тўплашни машаққат, кулфат қилиб беради. То кофир ҳолида жони чиқиб кетгунига қадар шу алфозда давом этаверадилар. Оқибатда эса кофирлиги туфайли дўзахнингтубида абадий қоладилар
وَيَحْلِفُونَ بِٱللَّهِ إِنَّهُمْ لَمِنكُمْ وَمَا هُم مِّنكُمْ وَلَـٰكِنَّهُمْ قَوْمٌۭ يَفْرَقُونَ ﴿٥٦﴾
Эй мўминлар, мунофиқлар ўзларининг сизлардан эканига қасам ичадилар. Улар ёлғончилардир. Зоҳирда ўзларини сизлардан қилибкўрсатсалар-да,ботинда сизлардан эмаслар.Улар мушриклар каби ўлим ва асирликка йўлиқиб қолишдан қўрқиб, ўзларини мусулмон қилиб кўрсатадилар. لو يجدون ملجٔا أو مغرت أو مدخلا لولوالإيه وهم يجمحون
لَوْ يَجِدُونَ مَلْجَـًٔا أَوْ مَغَـٰرَٰتٍ أَوْ مُدَّخَلًۭا لَّوَلَّوْا۟ إِلَيْهِ وَهُمْ يَجْمَحُونَ ﴿٥٧﴾
Мунофиқлар бирон бошпана бўладиган қўрғонми ё беркиниболиш мумкин бўлган бир ғорми ёки кириболадиган бирон унгурми топганларида эди, шоша-пиша ўшанга қарабюгурган бўлар эдилар
وَمِنْهُم مَّن يَلْمِزُكَ فِى ٱلصَّدَقَـٰتِ فَإِنْ أُعْطُوا۟ مِنْهَا رَضُوا۟ وَإِن لَّمْ يُعْطَوْا۟ مِنْهَآ إِذَا هُمْ يَسْخَطُونَ ﴿٥٨﴾
Эй Пайғамбар, мунофиқлар орасида садақалар борсида сизни айблайдиганлари ҳам бор. Садақалардан уларга ҳам берсангиз, рози бўладилар. Бермасангиз, айблашни бошлайдилар
وَلَوْ أَنَّهُمْ رَضُوا۟ مَآ ءَاتَىٰهُمُ ٱللَّهُ وَرَسُولُهُۥ وَقَالُوا۟ حَسْبُنَا ٱللَّهُ سَيُؤْتِينَا ٱللَّهُ مِن فَضْلِهِۦ وَرَسُولُهُۥٓ إِنَّآ إِلَى ٱللَّهِ رَٰغِبُونَ ﴿٥٩﴾
Сизни садақалар тақсимотида айблаётган ўша мунофиқлар Аллоҳ ва Пайғамбари уларга ажратган улушга рози бўлиб: "Бизга Аллоҳ кифоя қилур, яқинда Аллоҳ бизга Ўз фазлидан Ўзи истаганича неъматлар ато этур, Пайғамбар ҳам Аллоҳ ато этган неъматлардан бизга берур, биз ёлғиз Аллоҳнинг Ўзига интиладиган, ёлғиз Ўзидан сўрайдиган, умид қиладиган одамлармиз", деганларида эди, ўзларига яхши бўларди
۞ إِنَّمَا ٱلصَّدَقَـٰتُ لِلْفُقَرَآءِ وَٱلْمَسَـٰكِينِ وَٱلْعَـٰمِلِينَ عَلَيْهَا وَٱلْمُؤَلَّفَةِ قُلُوبُهُمْ وَفِى ٱلرِّقَابِ وَٱلْغَـٰرِمِينَ وَفِى سَبِيلِ ٱللَّهِ وَٱبْنِ ٱلسَّبِيلِ ۖ فَرِيضَةًۭ مِّنَ ٱللَّهِ ۗ وَٱللَّهُ عَلِيمٌ حَكِيمٌۭ ﴿٦٠﴾
ه Фарз қилинган закотлар фақат фақирларга,яъни,бирон ҳунари,иши бўлса-да,топгани етмаслиги туфайли муҳтож бўлган кишиларга, ҳеч нарсаси йўқ ва аҳволи ҳаммага таниш бўлган мискинларга, закот йиғиш ишига масъул ходимларга, Исломга қалби мойил бўлаётган иймони заиф ғайридинларга, қулларни озод қилишга, исроф, маъсият аралаштирмасдан қарзини тўлай олмаётган қарздорларга,Аллоҳ йўлидаги мужоҳидларни таъминлашга ҳамда уй-жойидан, нафақасидан узилиб қолган мусофирга берилади. Закотларнинг мана шу ўринларга сарф қилиниши Аллоҳ тарафидан фарз қилинган. Аллоҳ бандаларига нима яхши бўлишини Билувчи, ҳар бир тадбири ва шариатини ҳикмат билан қилувчи Зотдир. بلغ Qur’on · Tafsir
وَمِنْهُمُ ٱلَّذِينَ يُؤْذُونَ ٱلنَّبِىَّ وَيَقُولُونَ هُوَ أُذُنٌۭ ۚ قُلْ أُذُنُ خَيْرٍۢ لَّكُمْ يُؤْمِنُ بِٱللَّهِ وَيُؤْمِنُ لِلْمُؤْمِنِينَ وَرَحْمَةٌۭ لِّلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ مِنكُمْ ۚ وَٱلَّذِينَ يُؤْذُونَ رَسُولَ ٱللَّهِ لَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌۭ ﴿٦١﴾
Мунофиқлар орасида Пайғамбар алайҳиссаломга озор бериб: "У ҳаммага қулоқ солаверади, ҳаммага ишонаверади, ҳақ билан ноҳақни ажрата олмайди", дейдиганлари бор. Эй Пайғамбар, айтинг: "Пайғамбар фақат яхши гапга қулоқ солади, Аллоҳга иймон келтиради, содиқ мўминларга ишонади ва меҳрибон бўлади. Зеро, унинг Пайғамбар бўлиб юборилиши мўминлар учун раҳматдир. Пайғамбар алайҳиссаломга озор берадиганлар учун озорлари қандай ва қанча бўлишидан қатъи назар,аламли азоббордир"
يَحْلِفُونَ بِٱللَّهِ لَكُمْ لِيُرْضُوكُمْ وَٱللَّهُ وَرَسُولُهُۥٓ أَحَقُّ أَن يُرْضُوهُ إِن كَانُوا۟ مُؤْمِنِينَ ﴿٦٢﴾
Эй мўминлар, мунофиқлар сизларнинг кўнглингизни олиш учун Аллоҳнинг номига қасам ичиб, Пайғамбар алайҳиссаломга озор бўладиган ҳеч қандай гап айтмаганларини билдирадилар. Агар улар чин мўмин бўлсалар, иймон келтириш ва солиҳ амаллар ила рози қилишга Аллоҳ ва УнингПайғамбари ҳақлироқ-ку
أَلَمْ يَعْلَمُوٓا۟ أَنَّهُۥ مَن يُحَادِدِ ٱللَّهَ وَرَسُولَهُۥ فَأَنَّ لَهُۥ نَارَ جَهَنَّمَ خَـٰلِدًۭا فِيهَا ۚ ذَٰلِكَ ٱلْخِزْىُ ٱلْعَظِيمُ ﴿٦٣﴾
Анави мунофиқлар бу ишлари билан Аллоҳ ва Пайғамбарига қарши чиқаётганларини ва бунинг оқибатида дўзах оловида абадий қолишларини билмасмидилар?Бу жуда катта хорлик ва шармандаликдир
يَحْذَرُ ٱلْمُنَـٰفِقُونَ أَن تُنَزَّلَ عَلَيْهِمْ سُورَةٌۭ تُنَبِّئُهُم بِمَا فِى قُلُوبِهِمْ ۚ قُلِ ٱسْتَهْزِءُوٓا۟ إِنَّ ٱللَّهَ مُخْرِجٌۭ مَّا تَحْذَرُونَ ﴿٦٤﴾
Мунофиқлар Аллоҳ пайғамбарига сура нозил қилиб, кўнгилларидаги куйрдан мўминларни бохабар қилиб қўйишидан қўрқадилар. Айтинг, эй Пайғамбар: "Эй мунофиқлар, динни ёмон кўриш ва унга таъна тошларини отишда давом этаверинглар. Аллоҳ яқинда бир сура нозил қилиб ёки пайғамбарига хабар бериб, сизлар қўрқаётган ўша ишни юзага чиқарибқўяди"
وَلَئِن سَأَلْتَهُمْ لَيَقُولُنَّ إِنَّمَا كُنَّا نَخُوضُ وَنَلْعَبُ ۚ قُلْ أَبِٱللَّهِ وَءَايَـٰتِهِۦ وَرَسُولِهِۦ كُنتُمْ تَسْتَهْزِءُونَ ﴿٦٥﴾
Эй Пайғамбар, Аллоҳ хабар бериб қўйганидан кейин ҳам мунофиқлардан мўминлар устидан кулишлари ва масхара қилишлари сабабини сўрасангиз: "Биз шунчаки ҳазиллашаётган эдик, гапимиз жиддий эмасди", дейишади. Айтинг: «Аллоҳни, Унингоятларини ва Пайғамбарини масхара қилаётган эдингизми?!»
لَا تَعْتَذِرُوا۟ قَدْ كَفَرْتُم بَعْدَ إِيمَـٰنِكُمْ ۚ إِن نَّعْفُ عَن طَآئِفَةٍۢ مِّنكُمْ نُعَذِّبْ طَآئِفَةًۢ بِأَنَّهُمْ كَانُوا۟ مُجْرِمِينَ ﴿٦٦﴾
Бундай сохта, ёлғон узрларингиз ўтмайди. Дилингиздаги фасодни ошкор қилиб, мўминларни масхара қилишингиз билан кофир бўлдингиз.Энди сизлардан бир тоифани чин ихлос билан тавба қилгани учун кечирсак, бошқа тоифани тавба қилмасдан мунофиқлигида қотибтуравергани учун азоблаймиз. بلغ Qur’on · Tafsir
ٱلْمُنَـٰفِقُونَ وَٱلْمُنَـٰفِقَـٰتُ بَعْضُهُم مِّنۢ بَعْضٍۢ ۚ يَأْمُرُونَ بِٱلْمُنكَرِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ ٱلْمَعْرُوفِ وَيَقْبِضُونَ أَيْدِيَهُمْ ۚ نَسُوا۟ ٱللَّهَ فَنَسِيَهُمْ ۗ إِنَّ ٱلْمُنَـٰفِقِينَ هُمُ ٱلْفَـٰسِقُونَ ﴿٦٧﴾
Эркак бўлсин, аёл бўлсин, мунофиқ мунофиқдир. Мунофиқлар мўминларнинг акси ўлароқ, ёмонликка буюрадилар, яхшиликдан қайтарадилар ва мол-дунёларини Аллоҳнингйўлида сарфлашга бахиллик қилиб, қўлларини маҳкам юмиб оладилар. Улар Аллоҳга итоатни ташлаб юборгандилар. Натижада Аллоҳ ҳам уларга тавфиқ беришни тарк этди. Мунофиқлар Аллоҳга тоат қилишдан бош тортган, ҳақ йўлдан озган, залолат йўлига кириб қолган фосиқлардир
وَعَدَ ٱللَّهُ ٱلْمُنَـٰفِقِينَ وَٱلْمُنَـٰفِقَـٰتِ وَٱلْكُفَّارَ نَارَ جَهَنَّمَ خَـٰلِدِينَ فِيهَا ۚ هِىَ حَسْبُهُمْ ۚ وَلَعَنَهُمُ ٱللَّهُ ۖ وَلَهُمْ عَذَابٌۭ مُّقِيمٌۭ ﴿٦٨﴾
Аллоҳ тавба қилмаган мунофиқ ва кофирларга дўзах оловини ваъда қилди. У ерда абадий қолурлар. Улар мана шундай жазога лойиқдирлар.Аллоҳ уларни Ўз раҳматидан қувди.Улар учун доимий азоббордир
كَٱلَّذِينَ مِن قَبْلِكُمْ كَانُوٓا۟ أَشَدَّ مِنكُمْ قُوَّةًۭ وَأَكْثَرَ أَمْوَٰلًۭا وَأَوْلَـٰدًۭا فَٱسْتَمْتَعُوا۟ بِخَلَـٰقِهِمْ فَٱسْتَمْتَعْتُم بِخَلَـٰقِكُمْ كَمَا ٱسْتَمْتَعَ ٱلَّذِينَ مِن قَبْلِكُم بِخَلَـٰقِهِمْ وَخُضْتُمْ كَٱلَّذِى خَاضُوٓا۟ ۚ أُو۟لَـٰٓئِكَ حَبِطَتْ أَعْمَـٰلُهُمْ فِى ٱلدُّنْيَا وَٱلْـَٔاخِرَةِ ۖ وَأُو۟لَـٰٓئِكَ هُمُ ٱلْخَـٰسِرُونَ ﴿٦٩﴾
Эй мунофиқлар, сизлар куфр келтириш ва мазах қилиш бобида илгари ўтган мунофиқларга ўхшайсизлар. Улар сизлардан кўра кучлироқ, мол-дунёлари ҳам, бола-чақалари ҳам кўпроқ эди. Улар ўзларига битилган насибаларидан, дунёвий лаззат ва иштиёқларидан ҳузурландилар. Эй мунофиқлар, сизлар ҳам ўша ўтмишдаги ҳақни ёлғонга чиқарганлар каби ўз насибангиздан ҳузурландингиз. Ҳақни ёлғонга чиқариш ва Пайғамбар алайҳиссаломга таъна тошларини отишда худди ўшалардек жуда чуқур кетдингиз. Бундай манфур сифатли одамларнинг амаллари кофирликлари туфайли ҳабата бўлади. Улар ўзларини ўзлари ҳалокат чоҳига отиб, чин маънодаги зарар кўргувчиларга айланадилар
أَلَمْ يَأْتِهِمْ نَبَأُ ٱلَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ قَوْمِ نُوحٍۢ وَعَادٍۢ وَثَمُودَ وَقَوْمِ إِبْرَٰهِيمَ وَأَصْحَـٰبِ مَدْيَنَ وَٱلْمُؤْتَفِكَـٰتِ ۚ أَتَتْهُمْ رُسُلُهُم بِٱلْبَيِّنَـٰتِ ۖ فَمَا كَانَ ٱللَّهُ لِيَظْلِمَهُمْ وَلَـٰكِن كَانُوٓا۟ أَنفُسَهُمْ يَظْلِمُونَ ﴿٧٠﴾
Анави мунофиқларга олдинги Нуҳ қавми, Ҳуд қавми, Солиҳ қавми, Иброҳим қавми, Мадян аҳолиси, Лут қавмининг қишлоқлари ва уларда содир бўлган азоб-уқубатлар хабари келмадими? Пайғамбарлари уларга очиқ ҳужжатлар ва далиллар келтиргандилар. Аллоҳ уларга зулм қилмаганди. Пайғамбарларини юбориб, огоҳлантирганди. Лекин улар ўзларига ўзлари зулм қилиб, пайғамбарларини ёлғончига чиқариб, куфр йўлини танлагандилар
وَٱلْمُؤْمِنُونَ وَٱلْمُؤْمِنَـٰتُ بَعْضُهُمْ أَوْلِيَآءُ بَعْضٍۢ ۚ يَأْمُرُونَ بِٱلْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ ٱلْمُنكَرِ وَيُقِيمُونَ ٱلصَّلَوٰةَ وَيُؤْتُونَ ٱلزَّكَوٰةَ وَيُطِيعُونَ ٱللَّهَ وَرَسُولَهُۥٓ ۚ أُو۟لَـٰٓئِكَ سَيَرْحَمُهُمُ ٱللَّهُ ۗ إِنَّ ٱللَّهَ عَزِيزٌ حَكِيمٌۭ ﴿٧١﴾
Мўмин ва мўминалар бир-бирларига дўстдирлар. Бир-бирларини қўллаб-қувватлайдилар. Чунки уларни иймон бирлаштириб туради. Яхшиликка, яъни, Аллоҳга ёқадиган тавҳид ва намоз каби ишларга буюрадилар, ёмонликдан, яъни, Аллоҳга ёқмайдиган куфр ва рибо каби ишлардан қайтарадилар. Намозни тўкис адо этадилар. Аллоҳга ва Пайғамбарига бўйсунадилар. Мана шундай фазилатларга эга бўлганларни яқинда Аллоҳ Ўз раҳматига بلغ Qur’on · Tafsir дохил қилур. Аллоҳ Ғолибдирки, ҳеч кимса У Зотдан ғолиб бўла олмас, Ҳакимдирки, ҳар бир яратишини, тадбирини ва шариатини бир ҳикмат билан қилур
وَعَدَ ٱللَّهُ ٱلْمُؤْمِنِينَ وَٱلْمُؤْمِنَـٰتِ جَنَّـٰتٍۢ تَجْرِى مِن تَحْتِهَا ٱلْأَنْهَـٰرُ خَـٰلِدِينَ فِيهَا وَمَسَـٰكِنَ طَيِّبَةًۭ فِى جَنَّـٰتِ عَدْنٍۢ ۚ وَرِضْوَٰنٌۭ مِّنَ ٱللَّهِ أَكْبَرُ ۚ ذَٰلِكَ هُوَ ٱلْفَوْزُ ٱلْعَظِيمُ ﴿٧٢﴾
Аллоҳ мўмин, мўминаларга Қиёмат кунида остидан анҳорлар оқиб ўтадиган жаннатларни, у ерларда ҳеч қачон вафот этмасдан, неъматлари камаймасдан, абадий қолишларини ва барқарор жаннатлардаги покиза масканларни ваъда қилди. Булардан ҳам улуғроғи Аллоҳнинг ризосидир. Бу шу қадар улкан муваффақиятдирки, ҳеч бир муваффақият унга тенгбўлолмас
يَـٰٓأَيُّهَا ٱلنَّبِىُّ جَـٰهِدِ ٱلْكُفَّارَ وَٱلْمُنَـٰفِقِينَ وَٱغْلُظْ عَلَيْهِمْ ۚ وَمَأْوَىٰهُمْ جَهَنَّمُ ۖ وَبِئْسَ ٱلْمَصِيرُ ﴿٧٣﴾
Эй Пайғамбар, кофирларга қарши қилич билан, мунофиқларга қарши тил-ҳужжат билан курашингва ҳар иккисига қаттиққўлбўлинг!Чунки улар шунга лойиқ.Қиёмат куни уларнингжойлари жаҳаннамдир!Нақадар ёмон оқибат бу!
يَحْلِفُونَ بِٱللَّهِ مَا قَالُوا۟ وَلَقَدْ قَالُوا۟ كَلِمَةَ ٱلْكُفْرِ وَكَفَرُوا۟ بَعْدَ إِسْلَـٰمِهِمْ وَهَمُّوا۟ بِمَا لَمْ يَنَالُوا۟ ۚ وَمَا نَقَمُوٓا۟ إِلَّآ أَنْ أَغْنَىٰهُمُ ٱللَّهُ وَرَسُولُهُۥ مِن فَضْلِهِۦ ۚ فَإِن يَتُوبُوا۟ يَكُ خَيْرًۭا لَّهُمْ ۖ وَإِن يَتَوَلَّوْا۟ يُعَذِّبْهُمُ ٱللَّهُ عَذَابًا أَلِيمًۭا فِى ٱلدُّنْيَا وَٱلْـَٔاخِرَةِ ۚ وَمَا لَهُمْ فِى ٱلْأَرْضِ مِن وَلِىٍّۢ وَلَا نَصِيرٍۢ ﴿٧٤﴾
Мунофиқлар сизни ҳақорат қилиб, айблаб айтган гапларини айтмадик, дея ёлғон қасам ичадилар. Ҳолбуки, кофирга айлантирадиган сўзни аниқ айтиб, олдин мусулмонлигини изҳор қилган бўлсалар, кейин кофирлигини ҳам ошкор қилгандилар ҳамда ўзлари етолмаган нарсага, яъни, Пайғамбар алайҳиссаломни ўлдиришга қасд қилгандилар. Бу билан улар инкор қилиб бўлмас фактни инкор қилмоқдалар. Яъни, уларни Аллоҳ Ўз фазлу карами ила Пайғамбарига атоэтган ўлжалар билан бой қилганди.Улар эса худди шусабабли Аллоҳ ва Пайғамбарини ёмон кўрдилар. Энди мунофиқликларидан тавба қилсалар, ўзлари учун яхши бўлур. Юз ўгирсалар, Аллоҳ уларни шу дунёда ҳам, охиратда ҳам жуда қаттиқ азоблайди. Бу дунёда ўлдириладилар, асир олинадилар, охиратда эса дўзах чоҳига қулайдилар.Уларни азобдан қутқарадиган,ҳимоя қиладиган бирон дўст ва ёрдамчи топилмас
۞ وَمِنْهُم مَّنْ عَـٰهَدَ ٱللَّهَ لَئِنْ ءَاتَىٰنَا مِن فَضْلِهِۦ لَنَصَّدَّقَنَّ وَلَنَكُونَنَّ مِنَ ٱلصَّـٰلِحِينَ ﴿٧٥﴾
Мунофиқлар орасида: «Агар Аллоҳ бизга Ўз фазлу карамидан ато этса, албатта муҳтожларга садақалар берурмиз ва яхши аммаллар қилиб,солиҳлардан бўлурмиз»,дебАллоҳга аҳд-паймон берадиган кимсалар ҳам бор
فَلَمَّآ ءَاتَىٰهُم مِّن فَضْلِهِۦ بَخِلُوا۟ بِهِۦ وَتَوَلَّوا۟ وَّهُم مُّعْرِضُونَ ﴿٧٦﴾
Аллоҳ Ўз фазлидан ато этганда эса аҳдларига вафо қилмай, бахиллик қилиб, иймондан юз ўгириб кетадилар
فَأَعْقَبَهُمْ نِفَاقًۭا فِى قُلُوبِهِمْ إِلَىٰ يَوْمِ يَلْقَوْنَهُۥ بِمَآ أَخْلَفُوا۟ ٱللَّهَ مَا وَعَدُوهُ وَبِمَا كَانُوا۟ يَكْذِبُونَ ﴿٧٧﴾
Аллоҳ уларнинг қалбларидаги мунофиқликни то Қиёмат кунига қадар барқарор қилиб қўйди. Бу Аллоҳга берган аҳдларига вафоқилмаганлари ва ёлғон гапирганлари учун берилган жазоэди. بلغ Qur’on · Tafsir
أَلَمْ يَعْلَمُوٓا۟ أَنَّ ٱللَّهَ يَعْلَمُ سِرَّهُمْ وَنَجْوَىٰهُمْ وَأَنَّ ٱللَّهَ عَلَّـٰمُ ٱلْغُيُوبِ ﴿٧٨﴾
Мунофиқлар Аллоҳ уларнинг яширин гапларини ҳам, ҳийла-найрангларини ҳам билишини ва Аллоҳ ғайбларни ҳам аниқ Билгувчи эканини, уларнингбирон иши У Зотдан яширин бўла олмаслигини ҳамда яқинда амалларига яраша жазоолишларини билмасмидилар?!
ٱلَّذِينَ يَلْمِزُونَ ٱلْمُطَّوِّعِينَ مِنَ ٱلْمُؤْمِنِينَ فِى ٱلصَّدَقَـٰتِ وَٱلَّذِينَ لَا يَجِدُونَ إِلَّا جُهْدَهُمْ فَيَسْخَرُونَ مِنْهُمْ ۙ سَخِرَ ٱللَّهُ مِنْهُمْ وَلَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ ﴿٧٩﴾
منهم ولهم عذاب أليم Айрим мўминлар кўп садақа қилишни истайдилар-у, лекин қодир бўлмайдилар. Улар оз бўлса ҳам қўлларидан келганича, топганича берадилар. Мунофиқлар уларнинг устидан кулишиб: "Шу берганинг нима ҳам бўларди?", деб масхара қиладилар. Мўминларни масхара қилган бундай мунофиқларни Аллоҳ масхара қилур ва улар учун аламли азоб бордир
ٱسْتَغْفِرْ لَهُمْ أَوْ لَا تَسْتَغْفِرْ لَهُمْ إِن تَسْتَغْفِرْ لَهُمْ سَبْعِينَ مَرَّةًۭ فَلَن يَغْفِرَ ٱللَّهُ لَهُمْ ۚ ذَٰلِكَ بِأَنَّهُمْ كَفَرُوا۟ بِٱللَّهِ وَرَسُولِهِۦ ۗ وَٱللَّهُ لَا يَهْدِى ٱلْقَوْمَ ٱلْفَـٰسِقِينَ ﴿٨٠﴾
Эй Пайғамбар, улар учун мағфират сўрайсизми, сўрамайсизми, етмиш марталабмағфират сўрайсизми, фарқи йўқ. Мағфират сўрашингиз ҳар қанча кўп бўлмасин, Аллоҳ уларни мағфират қилишига олиб бормайди. Чунки улар Аллоҳ ва Унинг Пайғамбарига куфр келтирдилар. Аллоҳ Ўзининг шариатидан қасддан чиқиб кетган қавмни ҳақ сари ҳидоят топишига тавфиқ бермайди
فَرِحَ ٱلْمُخَلَّفُونَ بِمَقْعَدِهِمْ خِلَـٰفَ رَسُولِ ٱللَّهِ وَكَرِهُوٓا۟ أَن يُجَـٰهِدُوا۟ بِأَمْوَٰلِهِمْ وَأَنفُسِهِمْ فِى سَبِيلِ ٱللَّهِ وَقَالُوا۟ لَا تَنفِرُوا۟ فِى ٱلْحَرِّ ۗ قُلْ نَارُ جَهَنَّمَ أَشَدُّ حَرًّۭا ۚ لَّوْ كَانُوا۟ يَفْقَهُونَ ﴿٨١﴾
Табук ғазотига чиқмасдан уйида қолган мунофиқлар Пайғамбар алайҳиссаломга қулоқ солмай, жиҳоддан қолганларига хурсанд бўлдилар. Улар молу жонлари билан Аллоҳ йўлида жиҳод қилишни ёқтирмай, ўзларига ўхшаган мунофиқ дўстларига: "Иссиқда юрманглар", дедилар. Табук ғазоти иссиқ кунларда бўлганди. Эй Пайғамбар, уларга айтинг: "Мунофиқларни кутибтурган жаҳаннам олови ундан-да иссиқроқдир, агар билсалар"
فَلْيَضْحَكُوا۟ قَلِيلًۭا وَلْيَبْكُوا۟ كَثِيرًۭا جَزَآءًۢ بِمَا كَانُوا۟ يَكْسِبُونَ ﴿٨٢﴾
Бас, анави жиҳоддан қолган мунофиқлар касб қилган кофирликлари, гуноҳлари ва маъсиятларига жазо тарзида мана шу фоний дунёдаги ҳаётларида оз кулиб, боқий охиратдаги ҳаётларида кўп йиғласинлар
فَإِن رَّجَعَكَ ٱللَّهُ إِلَىٰ طَآئِفَةٍۢ مِّنْهُمْ فَٱسْتَـْٔذَنُوكَ لِلْخُرُوجِ فَقُل لَّن تَخْرُجُوا۟ مَعِىَ أَبَدًۭا وَلَن تُقَـٰتِلُوا۟ مَعِىَ عَدُوًّا ۖ إِنَّكُمْ رَضِيتُم بِٱلْقُعُودِ أَوَّلَ مَرَّةٍۢ فَٱقْعُدُوا۟ مَعَ ٱلْخَـٰلِفِينَ ﴿٨٣﴾
Эй Пайғамбар,агар Аллоҳ сизни ўша мунофиқлардан бир тоифасига қайтарса ва улар сиз билан бошқа бир ғазотга чиқишга изн сўрасалар, уларга айтингки: "Эй мунофиқлар, жазойингиз шуки, энди ҳеч қачон мен билан Аллоҳ йўлидаги жиҳодга чиқмайсизлар.Сизлардан содир бўлиши мумкин бўлган бузғунчиликлардан эҳтиёт бўлиш шуни тақозоэтади. Сизлар аввал-бошда Табук ғазотига чиқмасдан, уйда қолишга рози бўлган эдинглар. Энди ҳам بلغ Qur’on · Tafsir жангдан қолиб, касаллар, аёллар ва болаларга қўшилиб, уйингларда ўтираверинглар"
وَلَا تُصَلِّ عَلَىٰٓ أَحَدٍۢ مِّنْهُم مَّاتَ أَبَدًۭا وَلَا تَقُمْ عَلَىٰ قَبْرِهِۦٓ ۖ إِنَّهُمْ كَفَرُوا۟ بِٱللَّهِ وَرَسُولِهِۦ وَمَاتُوا۟ وَهُمْ فَـٰسِقُونَ ﴿٨٤﴾
Эй Пайғамбар, мунофиқлардан биронтаси ўлса, зинҳор унинг жанозасини ўқиманг ва қабри устида дуо қилиб, мағфират сўраб турманг! Чунки улар Аллоҳ ва Унинг Пайғамбарига куфр келтирдилар ва фосиқ ҳолларида, Аллоҳга итоатсизлик қилган ҳолларида ўлдилар. Бундай ҳолда ўлим топган кимсага жаноза ҳам ўқилмайди, унинг ҳаққига дуоҳам қилинмайди
وَلَا تُعْجِبْكَ أَمْوَٰلُهُمْ وَأَوْلَـٰدُهُمْ ۚ إِنَّمَا يُرِيدُ ٱللَّهُ أَن يُعَذِّبَهُم بِهَا فِى ٱلدُّنْيَا وَتَزْهَقَ أَنفُسُهُمْ وَهُمْ كَـٰفِرُونَ ﴿٨٥﴾
Эй Пайғамбар, сизни анави мунофиқларнингмолу дунёлари ва бола-чақалари қизиқтирмасин! Аллоҳ уларни ўша нарсалар сабабли бу дунёда азоб-уқубатга солишни, яъни, ўша нарсаларга эришиш йўлидаги машаққатларга, мусибатларга дучор қилишни ва кофир ҳолларида жонлари чиқишини истайди,холос
وَإِذَآ أُنزِلَتْ سُورَةٌ أَنْ ءَامِنُوا۟ بِٱللَّهِ وَجَـٰهِدُوا۟ مَعَ رَسُولِهِ ٱسْتَـْٔذَنَكَ أُو۟لُوا۟ ٱلطَّوْلِ مِنْهُمْ وَقَالُوا۟ ذَرْنَا نَكُن مَّعَ ٱلْقَـٰعِدِينَ ﴿٨٦﴾
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга Аллоҳга иймон келтириш ва Унинг Пайғамбари билан бирга жиҳод қилиш маъносидаги бирон сура нозил қилинса, улардан бой-бадавлатлари сиздан изн сўраб: «Бизни тек қўй, анави заифлар ва ногиронлар каби узрлилар билан бирга қолаверайлик»,дейдилар
رَضُوا۟ بِأَن يَكُونُوا۟ مَعَ ٱلْخَوَالِفِ وَطُبِعَ عَلَىٰ قُلُوبِهِمْ فَهُمْ لَا يَفْقَهُونَ ﴿٨٧﴾
Анави мунофиқлар хорликни танлаб, аёллар, ногиронлар ва болалар каби узрли одамлар билан қолишга рози бўлдилар. Кофирлиги ва мунофиқлиги туфайли Аллоҳ уларнинг қалбларини муҳрлаб қўйди. Энди улар нима фойдалигини билмайдилар
لَـٰكِنِ ٱلرَّسُولُ وَٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ مَعَهُۥ جَـٰهَدُوا۟ بِأَمْوَٰلِهِمْ وَأَنفُسِهِمْ ۚ وَأُو۟لَـٰٓئِكَ لَهُمُ ٱلْخَيْرَٰتُ ۖ وَأُو۟لَـٰٓئِكَ هُمُ ٱلْمُفْلِحُونَ ﴿٨٨﴾
Пайғамбар ва унинг атрофидаги мўминлар эса мунофиқларга ўхшаб, жиҳоддан қолмадилар, Аллоҳнинг йўлида молу жонлари билан курашдилар. Уларнинг мукофоти Аллоҳ ҳузуридадир. Улар ғалаба ва ўлжа каби шу дунё манфаатларига ҳам, жаннатга кириш, муродга етиш, нажот топиш каби охират манфаатларига ҳам ноил бўладилар
أَعَدَّ ٱللَّهُ لَهُمْ جَنَّـٰتٍۢ تَجْرِى مِن تَحْتِهَا ٱلْأَنْهَـٰرُ خَـٰلِدِينَ فِيهَا ۚ ذَٰلِكَ ٱلْفَوْزُ ٱلْعَظِيمُ ﴿٨٩﴾
Аллоҳ уларга қасрлари остидан анҳорлар оқиб ўтадиган жаннатларни тайёрлаб қўйган. Жаннатларда ўлим бўлмайди, абадий қоладилар. Мана шу энг буюк муваффақиятдирки, бошқа ҳеч бир муваффақият унга тенг келолмас. بلغ Qur’on · Tafsir
وَجَآءَ ٱلْمُعَذِّرُونَ مِنَ ٱلْأَعْرَابِ لِيُؤْذَنَ لَهُمْ وَقَعَدَ ٱلَّذِينَ كَذَبُوا۟ ٱللَّهَ وَرَسُولَهُۥ ۚ سَيُصِيبُ ٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ مِنْهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌۭ ﴿٩٠﴾
عذاب أليم Мадина ва унингатрофидаги аъробийлардан ҳам бир қавм Пайғамбар алайҳиссаломнинголдига келиб, жиҳодга чиқмасликка изн сўрадилар. Бошқа қавмлар эса узр ҳам сўраб ўтирмасдан жангга чиқмадилар. Чунки улар Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳақлигини тан олмадилар, Аллоҳнинг ваъдасига ишонмадилар. Яқинда улар кофирлиги туфайли аламли азобга йўлиқадилар
لَّيْسَ عَلَى ٱلضُّعَفَآءِ وَلَا عَلَى ٱلْمَرْضَىٰ وَلَا عَلَى ٱلَّذِينَ لَا يَجِدُونَ مَا يُنفِقُونَ حَرَجٌ إِذَا نَصَحُوا۟ لِلَّهِ وَرَسُولِهِۦ ۚ مَا عَلَى ٱلْمُحْسِنِينَ مِن سَبِيلٍۢ ۚ وَٱللَّهُ غَفُورٌۭ رَّحِيمٌۭ ﴿٩١﴾
ى Аёллар, болалар, бетоблар, ногиронлар, кўрлар ва жангга тайёргарлик қилишга ҳеч вақоси йўқ камбағаллар Аллоҳ ва Пайғамбарига холис бўлсалар, шариатга амал қилсалар, жиҳодга чиқмаганлари учун уларга ҳеч қандай гуноҳ бўлмайди. Шундай узрли муҳсинларни айблашга, жазолашга ҳеч қандай асос йўқ. Аллоҳ муҳсинларнинг гуноҳини афв этувчи, уларга Меҳрибон Зотдир
وَلَا عَلَى ٱلَّذِينَ إِذَا مَآ أَتَوْكَ لِتَحْمِلَهُمْ قُلْتَ لَآ أَجِدُ مَآ أَحْمِلُكُمْ عَلَيْهِ تَوَلَّوا۟ وَّأَعْيُنُهُمْ تَفِيضُ مِنَ ٱلدَّمْعِ حَزَنًا أَلَّا يَجِدُوا۟ مَا يُنفِقُونَ ﴿٩٢﴾
يجدوا ما ينفقون Эй Пайғамбар, шунингдек, сиздан от-улов сўраб келганларида, уларга: «Сизларни миндириб юборадиган улов тополмаяпман», деганингизда ўзларида ҳам, сизда ҳам сарфлагани маблағ топа олмаганлари учун ғамгин бўлишиб, кўзларидан ёш тўкиб, қайтиб кетган кишиларнинг ҳам жиҳодга чиқмаганлари учун ҳеч қандай гуноҳлари йўқ
۞ إِنَّمَا ٱلسَّبِيلُ عَلَى ٱلَّذِينَ يَسْتَـْٔذِنُونَكَ وَهُمْ أَغْنِيَآءُ ۚ رَضُوا۟ بِأَن يَكُونُوا۟ مَعَ ٱلْخَوَالِفِ وَطَبَعَ ٱللَّهُ عَلَىٰ قُلُوبِهِمْ فَهُمْ لَا يَعْلَمُونَ ﴿٩٣﴾
لا يعلمون Узри бор одамларни айблашга йўл йўқлиги баён қилинганидан кейин кимни айблаш ва жазолаш мумкинлиги ҳақида гап боради. Эй Пайғамбар, ўзлари бой-бадавлат бўлса ҳам, жиҳодга чиқишга қурби етса ҳам яна сиздан жангдан қолишга рухсат сўраганларни айблаш ва жазолашга йўл бор. Улар ўзлари хорликка рози бўлиб, уйларида хотин-халажлар билан қолдилар. Аллоҳ уларнингқалбларини муҳрлабқўйди. Энди уларга насиҳат кор қилмайди. Энди улар ўзларига нима фойда, нима зиён, ажрата олмайдилар
يَعْتَذِرُونَ إِلَيْكُمْ إِذَا رَجَعْتُمْ إِلَيْهِمْ ۚ قُل لَّا تَعْتَذِرُوا۟ لَن نُّؤْمِنَ لَكُمْ قَدْ نَبَّأَنَا ٱللَّهُ مِنْ أَخْبَارِكُمْ ۚ وَسَيَرَى ٱللَّهُ عَمَلَكُمْ وَرَسُولُهُۥ ثُمَّ تُرَدُّونَ إِلَىٰ عَـٰلِمِ ٱلْغَيْبِ وَٱلشَّهَـٰدَةِ فَيُنَبِّئُكُم بِمَا كُنتُمْ تَعْمَلُونَ ﴿٩٤﴾
Мусулмонлар жиҳоддан қайтибкелганларидан кейин уйда қолган мунофиқлар шумшайибузр айтадилар. Аллоҳ Ўз Пайғамбари ва мўминларга уларга шундай раддия билдиришни тайинлаяпти: "Бизга ёлғон узрларингизни айтманглар. Сизларга ҳеч қачон ишонмаймиз. Аллоҳ ичингизда нима борлигидан бизни огоҳ этди. Яқинда Аллоҳ ва УнингПайғамбари тавба қилиш ё қилмасликларингизни кўради. Тавба қилганларнингтавбасини қабул қилади. Кейин ҳамма нарсадан огоҳ бўлган Аллоҳга қайтурсизлар. Ўшанда сизларга қандай амаллар қилганингизни айтиб, жазо ё мукофотингизни берур. بلغ Qur’on · Tafsir
سَيَحْلِفُونَ بِٱللَّهِ لَكُمْ إِذَا ٱنقَلَبْتُمْ إِلَيْهِمْ لِتُعْرِضُوا۟ عَنْهُمْ ۖ فَأَعْرِضُوا۟ عَنْهُمْ ۖ إِنَّهُمْ رِجْسٌۭ ۖ وَمَأْوَىٰهُمْ جَهَنَّمُ جَزَآءًۢ بِمَا كَانُوا۟ يَكْسِبُونَ ﴿٩٥﴾
كانوا يك سبون Эй мўминлар, анави жиҳоддан қолганларнинг олдиларига қайтганингизда уларни айбламаслигингиз учун Аллоҳ номига қасам ичадилар. Улардан ахлатдан юз ўгиргандек юз ўгиринглар. Чунки улар нопокдирлар. Уларнинг ичи нопок. Алал-оқибатда борар жойлари эса жаҳаннамдир. Қилиб ўтган гуноҳлари ва мунофиқликларининг жазоси мана шу
يَحْلِفُونَ لَكُمْ لِتَرْضَوْا۟ عَنْهُمْ ۖ فَإِن تَرْضَوْا۟ عَنْهُمْ فَإِنَّ ٱللَّهَ لَا يَرْضَىٰ عَنِ ٱلْقَوْمِ ٱلْفَـٰسِقِينَ ﴿٩٦﴾
Эй мўминлар, анави жиҳоддан қолганлар улардан рози бўлишингиз ва узрини қабул қилишингиз учун қасам ичадилар.Улардан рози бўлманглар.Улардан рози бўлсангиз,Парвардигорингизга хилоф қилган бўлурсиз.Чунки У Зот кофирлигу мунофиқлик ила итоатсизлик қилган қавмдан рози бўлмас. Шундай экан, эй мусулмонлар, Аллоҳ рози бўлмаган кимсалардан рози бўла кўрманглар
ٱلْأَعْرَابُ أَشَدُّ كُفْرًۭا وَنِفَاقًۭا وَأَجْدَرُ أَلَّا يَعْلَمُوا۟ حُدُودَ مَآ أَنزَلَ ٱللَّهُ عَلَىٰ رَسُولِهِۦ ۗ وَٱللَّهُ عَلِيمٌ حَكِيمٌۭ ﴿٩٧﴾
Саҳройи араблар куфр келтирсалар ва мунофиқлик қилсалар,куфрунифоқда шаҳарликлардан кўра ашаддийроқ бўладилар. Улар динни билмасликка, фарзу суннатларни, қонун-қоидаларни англамасликка лойиқроқ кимсалардир. Чунки улар қўпол, ёввойи, одамови кишилардир. Аллоҳ уларнинг аҳволини кўриб-билиб туради. Бирон нарса У Зотдан яширин бўлолмас. Аллоҳ ҳар бир тадбирини, шариатини ҳикмат билан қиладиган Ҳаким Зотдир
وَمِنَ ٱلْأَعْرَابِ مَن يَتَّخِذُ مَا يُنفِقُ مَغْرَمًۭا وَيَتَرَبَّصُ بِكُمُ ٱلدَّوَآئِرَ ۚ عَلَيْهِمْ دَآئِرَةُ ٱلسَّوْءِ ۗ وَٱللَّهُ سَمِيعٌ عَلِيمٌۭ ﴿٩٨﴾
Саҳройи мунофиқлар орасида Аллоҳ йўлида қилган садақасини зарар деб биладиганлари ҳам бор. Чунки улар садақа учун ажр олишига ҳам, садақа қилмагани учун жазоланишига ҳам ишонмайдилар. Шундай бўлса-да, гоҳида риё учун ёки қўрққанларидан садақа берибтурадилар. Кейин эса, эй мўминлар, сизларга бирон бало-офат етиб, сизлардан қутулиб қолиш пайида бўладилар. Қилаётган бадниятлари ўзларига урсин! Аллоҳ улар айтаётган гапларни эшитгувчи,дилларидаги ниятларини билгувчи Зотдир
وَمِنَ ٱلْأَعْرَابِ مَن يُؤْمِنُ بِٱللَّهِ وَٱلْيَوْمِ ٱلْـَٔاخِرِ وَيَتَّخِذُ مَا يُنفِقُ قُرُبَـٰتٍ عِندَ ٱللَّهِ وَصَلَوَٰتِ ٱلرَّسُولِ ۚ أَلَآ إِنَّهَا قُرْبَةٌۭ لَّهُمْ ۚ سَيُدْخِلُهُمُ ٱللَّهُ فِى رَحْمَتِهِۦٓ ۗ إِنَّ ٱللَّهَ غَفُورٌۭ رَّحِيمٌۭ ﴿٩٩﴾
Саҳройилар орасида Аллоҳга ва Қиёмат кунига ишонадиган, Аллоҳ йўлида қилган инфоқ-эҳсонини Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш ҳамда Пайғамбар алайҳиссаломнинг дуо қилиши ва улар учун истиғфор айтишига эриштирадиган восита, деб биладилар. Огоҳ бўлсинларки, Аллоҳ йўлида қилган эҳсонлари ва Пайғамбарнинг улар ҳаққига дуо қилиши уларни Аллоҳга яқинлаштирадиган, қурбат ҳосил қиладиган бир ишдир. Унинг савобини яқинда кўрадилар. Аллоҳ уларни Ўзининг кенг раҳматига олур. Раҳматки, У Зотнинг мағфират қилиши ва Ўз ҳимоясига олиши ҳам ўша раҳмат ичра дохилдир.Аллоҳ тавба қилган бандасини Қечиргувчи ва уларга Меҳрибон Зотдир. بلغ Qur’on · Tafsir
وَٱلسَّـٰبِقُونَ ٱلْأَوَّلُونَ مِنَ ٱلْمُهَـٰجِرِينَ وَٱلْأَنصَارِ وَٱلَّذِينَ ٱتَّبَعُوهُم بِإِحْسَـٰنٍۢ رَّضِىَ ٱللَّهُ عَنْهُمْ وَرَضُوا۟ عَنْهُ وَأَعَدَّ لَهُمْ جَنَّـٰتٍۢ تَجْرِى تَحْتَهَا ٱلْأَنْهَـٰرُ خَـٰلِدِينَ فِيهَآ أَبَدًۭا ۚ ذَٰلِكَ ٱلْفَوْزُ ٱلْعَظِيمُ ﴿١٠٠﴾
Ўз диёридан, ватанидан Аллоҳ сари ҳижрат қилган муҳожирлар бўладими, Пайғамбар алайҳиссаломни қўллаб- қувватлаган ансорлар бўладими, шу иккисига эътиқодда, гап-сўзда ва амалда қойиллатиб эргашган кейингилар бўладими, ҳаялламай, ўз вақтида шошиб иймонга келганлардан Аллоҳ рози бўлиб, тоат-ибодатларини қабул қилди. Улар ҳам Аллоҳдан рози бўлдилар. Чунки Аллоҳ уларга улуғажр-савобатоэтиб, қасрлари остидан анҳорлар оқиб ўтадиган жаннатларни тайёрлаб қўйди. Улар жаннатларда абадий қолурлар. Ҳақиқий нажот, муваффақият мана шудир
وَمِمَّنْ حَوْلَكُم مِّنَ ٱلْأَعْرَابِ مُنَـٰفِقُونَ ۖ وَمِنْ أَهْلِ ٱلْمَدِينَةِ ۖ مَرَدُوا۟ عَلَى ٱلنِّفَاقِ لَا تَعْلَمُهُمْ ۖ نَحْنُ نَعْلَمُهُمْ ۚ سَنُعَذِّبُهُم مَّرَّتَيْنِ ثُمَّ يُرَدُّونَ إِلَىٰ عَذَابٍ عَظِيمٍۢ ﴿١٠١﴾
سنعذبهم مر تين ثم يردون إلى عذاب عظيم Мадина атрофидаги саҳройи мунофиқлар ҳам, Мадиналик мунофиқлар ҳам мунофиқликларида қаттиқ туриб олдилар. Эй Пайғамбар, сиз уларни билмайсиз. Уларни фақат Аллоҳ билади ва яқинда икки карра азоблайди. Биринчиси шу дунёда. Уларнинг мунофиқлиги фош бўлади, ўзлари ўлдириладилар ё асир олинадилар. Иккинчиси охиратда. Олдин қабр азобига йўлиқадилар. Кейин эса Қиёматда дўзахнингэнгтубига отиладилар
وَءَاخَرُونَ ٱعْتَرَفُوا۟ بِذُنُوبِهِمْ خَلَطُوا۟ عَمَلًۭا صَـٰلِحًۭا وَءَاخَرَ سَيِّئًا عَسَى ٱللَّهُ أَن يَتُوبَ عَلَيْهِمْ ۚ إِنَّ ٱللَّهَ غَفُورٌۭ رَّحِيمٌ ﴿١٠٢﴾
Мадина аҳлидан яна бир қавм ҳам бор. Улар ҳам узрсиз жиҳоддан қолганлар ва гуноҳларига иқрор бўлганлар. Ёлғондан баҳоналар тўқимаганлар. Улар Аллоҳга итоат қилиш, шариатини маҳкам ушлаш, жиҳод қилиш каби бурунги яхши амалларини ёмон амалга аралаштирибюборганлар. Улар Аллоҳдан кечиришини умид қиладилар. Аллоҳ тавба қилган бандаларини кечирадиган, уларга Меҳрибон Зотдир
خُذْ مِنْ أَمْوَٰلِهِمْ صَدَقَةًۭ تُطَهِّرُهُمْ وَتُزَكِّيهِم بِهَا وَصَلِّ عَلَيْهِمْ ۖ إِنَّ صَلَوٰتَكَ سَكَنٌۭ لَّهُمْ ۗ وَٱللَّهُ سَمِيعٌ عَلِيمٌ ﴿١٠٣﴾
Эй Пайғамбар, уларнинг молларидан закот олинг. Закот уларни гуноҳ ва маъсият кирларидан поклайди. Яхшиликларини эса ўстиради, ривожлантиради. Кейин уларнинг ҳаққига дуо қилинг. Сизнинг дуойингиз улар учун бир раҳмат ва хотиржамликдир. Аллоҳ дуойингизни Эшитгувчи, уларнинг амаллари ва ниятларини Билгувчи Зотдир
أَلَمْ يَعْلَمُوٓا۟ أَنَّ ٱللَّهَ هُوَ يَقْبَلُ ٱلتَّوْبَةَ عَنْ عِبَادِهِۦ وَيَأْخُذُ ٱلصَّدَقَـٰتِ وَأَنَّ ٱللَّهَ هُوَ ٱلتَّوَّابُ ٱلرَّحِيمُ ﴿١٠٤﴾
Ўша жиҳоддан қолиб, кейин тавба қилганлар билиб қўсинларки, Аллоҳ тавба қилувчилардан тавбаларини қабул қилади, садақаларни ҳам қабул қилиб олади, кейин садақа қилган кишига ажру савоблар ато этади ва албатта Аллоҳ тавба қилган бандаларидан тавбаларини қабулқилувчи ва уларга Меҳрибон Зотдир
وَقُلِ ٱعْمَلُوا۟ فَسَيَرَى ٱللَّهُ عَمَلَكُمْ وَرَسُولُهُۥ وَٱلْمُؤْمِنُونَ ۖ وَسَتُرَدُّونَ إِلَىٰ عَـٰلِمِ ٱلْغَيْبِ وَٱلشَّهَـٰدَةِ فَيُنَبِّئُكُم بِمَا كُنتُمْ تَعْمَلُونَ ﴿١٠٥﴾
تعملون Эй Пайғамбар, ўша жиҳоддан қолиб, кейин тавба қилганларга айтинг: "Қилган зарарингизнинг ўрнини тўлдирингиз, холис Аллоҳ учун Аллоҳ рози бўладиган амалларни қилингиз. Аллоҳ, УнингПайғамбари ва мўминлар بلغ Qur’on · Tafsir амалларингизни кўрадилар.Қиёмат куни ҳамма нарсани биладиган,ошкораю яширин ишларингиздан хабардор бўлган Парвардигорингизга қайтариласизлар ва ўшанда бу дунёда қилиб ўтган амалларингизни айтиб, уларга яраша жазоёки мукофотингизни берур"
وَءَاخَرُونَ مُرْجَوْنَ لِأَمْرِ ٱللَّهِ إِمَّا يُعَذِّبُهُمْ وَإِمَّا يَتُوبُ عَلَيْهِمْ ۗ وَٱللَّهُ عَلِيمٌ حَكِيمٌۭ ﴿١٠٦﴾
Табук ғазотига узрсиз чиқмаган яна бошқалар ҳам борки, уларнинг иши Аллоҳнинг ҳукмига ҳавола. Ўзи истаганича ҳукм қилади. Тавба қилмасалар жазолаши ҳам, тавба қилсалар кечириши ҳам мумкин. Аллоҳ ким жазога,ким кечирилишга лойиқ эканини жуда яхши билади.У шариатини ва тадбирини ҳикмат билан қиладиган Ҳаким Зотдир.Улар Мирора ибн Рабиъ,Каъбибн Молик ва Ҳилолибн Умайялардир
وَٱلَّذِينَ ٱتَّخَذُوا۟ مَسْجِدًۭا ضِرَارًۭا وَكُفْرًۭا وَتَفْرِيقًۢا بَيْنَ ٱلْمُؤْمِنِينَ وَإِرْصَادًۭا لِّمَنْ حَارَبَ ٱللَّهَ وَرَسُولَهُۥ مِن قَبْلُ ۚ وَلَيَحْلِفُنَّ إِنْ أَرَدْنَآ إِلَّا ٱلْحُسْنَىٰ ۖ وَٱللَّهُ يَشْهَدُ إِنَّهُمْ لَكَـٰذِبُونَ ﴿١٠٧﴾
ى Мунофиқлар орасида ўзларига масжид қуриб олганлари ҳам бор. Аммо мақсадлари Аллоҳга тоат қилиш эмас, аксинча, мусулмонларга зиён етказиш, мунофиқларни қўллаб-қувватлаш орқали куфрни кенг тарқатиш, мўминлар орасига тафриқа солиш ҳамда масжид қурилишидан олдин Аллоҳ ва пайғамбарига қарши курашган кимсаларни кутиб олиш бўлган. Ўша мунофиқлар сизларга: "Мақсадимиз мусулмонларга яхшилик қилиш эди, холос", деб қасам ичадилар. Аллоҳ гувоҳлик берурки, улар бу даъволарида аниқ ёлғончидирлар
لَا تَقُمْ فِيهِ أَبَدًۭا ۚ لَّمَسْجِدٌ أُسِّسَ عَلَى ٱلتَّقْوَىٰ مِنْ أَوَّلِ يَوْمٍ أَحَقُّ أَن تَقُومَ فِيهِ ۚ فِيهِ رِجَالٌۭ يُحِبُّونَ أَن يَتَطَهَّرُوا۟ ۚ وَٱللَّهُ يُحِبُّ ٱلْمُطَّهِّرِينَ ﴿١٠٨﴾
Эй Пайғамбар, мунофиқларнинг чақириғига қулоқ сола кўрманг ва бу масжидда намоз ўқиманг. Зеро, биринчи қадамидан тақво асосига қурилган Қубо масжиди мана бу куфр асосига қурилган масжиддан кўра намоз ўқиладиган жой бўлишга лойиқроқдир. Қубо масжидида баданларини сув билан кир ва нажасдан, қалбларини эса тавба ва истиғфор билан гуноҳлардан поклайдиган кишилар бор.Аллоҳ эса ўзини кир-нажасдан ҳам,гуноҳлардан ҳам пок тутадиган одамларни яхши кўради
أَفَمَنْ أَسَّسَ بُنْيَـٰنَهُۥ عَلَىٰ تَقْوَىٰ مِنَ ٱللَّهِ وَرِضْوَٰنٍ خَيْرٌ أَم مَّنْ أَسَّسَ بُنْيَـٰنَهُۥ عَلَىٰ شَفَا جُرُفٍ هَارٍۢ فَٱنْهَارَ بِهِۦ فِى نَارِ جَهَنَّمَ ۗ وَٱللَّهُ لَا يَهْدِى ٱلْقَوْمَ ٱلظَّـٰلِمِينَ ﴿١٠٩﴾
Аллоҳнинг буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила амалга ошадиган тақво ҳамда эзгу ишларни кўп қилиш ила эришиладиган Аллоҳ ризоси асосига бино қурган инсон билан мусулмонларга зиён етказиш, куфрни авж олдириш, мўминлар орасига тафриқа солиш мақсадида бино қурган одам тенгми? Улар ҳеч қачон тенг бўла олмайдилар. Биринчи бино ўта мустаҳкам бўлиб, ҳеч қачон қуламайди. Иккинчиси эса емирилаётган жар ёқасига қурилган бинодирки, тез орада қурувчининг ўзи ҳам биносига қўшилиб жаҳаннам оловига қулайди. Аллоҳ куфру нифоқ ила ўзига ўзи зулм қилганларга тавфиқ бермайди
لَا يَزَالُ بُنْيَـٰنُهُمُ ٱلَّذِى بَنَوْا۟ رِيبَةًۭ فِى قُلُوبِهِمْ إِلَّآ أَن تَقَطَّعَ قُلُوبُهُمْ ۗ وَٱللَّهُ عَلِيمٌ حَكِيمٌ ﴿١١٠﴾
Уларнинг қурган масжидлари дилларидаги шак-шубҳа ва мунофиқлик тарзида қолаверади. То юраклари ёрилиб ўлгунларича ёки қилич билан ўлдирилгунларича шундай давом этаверадилар. Аллоҳ бандаларинингамалларини بلغ Qur’on · Tafsir билгувчи,уларга жазоёки мукофот беришда ҳикмат билан ҳукм қилгувчи Зотдир
۞ إِنَّ ٱللَّهَ ٱشْتَرَىٰ مِنَ ٱلْمُؤْمِنِينَ أَنفُسَهُمْ وَأَمْوَٰلَهُم بِأَنَّ لَهُمُ ٱلْجَنَّةَ ۚ يُقَـٰتِلُونَ فِى سَبِيلِ ٱللَّهِ فَيَقْتُلُونَ وَيُقْتَلُونَ ۖ وَعْدًا عَلَيْهِ حَقًّۭا فِى ٱلتَّوْرَىٰةِ وَٱلْإِنجِيلِ وَٱلْقُرْءَانِ ۚ وَمَنْ أَوْفَىٰ بِعَهْدِهِۦ مِنَ ٱللَّهِ ۚ فَٱسْتَبْشِرُوا۟ بِبَيْعِكُمُ ٱلَّذِى بَايَعْتُم بِهِۦ ۚ وَذَٰلِكَ هُوَ ٱلْفَوْزُ ٱلْعَظِيمُ ﴿١١١﴾
ى Аслида мўминларнинг ўзлари Аллоҳнинг мулки. Шунда ҳам У Зот Ўз фазлу карами ила улардан жонларини сотиб олди. Сотиболганда ҳам жуда қимматга сотиболди. Эвазига жаннатни берди. Жаннатни!!! Улар кофирларга қарши Аллоҳнинг сўзи олий бўлиши учун жанг қиладилар. Улар ҳам кофирларни ўлдирадилар. Кофирлар ҳам уларни ўлдирадилар. Аллоҳ мана шунга ваъда берди. Берганда ҳам Мусо алайҳиссаломга нозил қилинган Тавротда, Ийсо алайҳиссаломга нозил қилинган Инжилда ва Муҳаммад алайҳиссаломга нозил қилинган Қуръонда берди. Аллоҳ субҳонаҳудан кўра ваъдасига вафодорроқ кимса йўқдир!!! Шундай экан, эй мўминлар, қилган савдоларингиздан хурсанд бўлаверинглар. Зеро, ундан жуда катта фойда кўрдинглар. Энгбуюк муваффақият мана шудир
ٱلتَّـٰٓئِبُونَ ٱلْعَـٰبِدُونَ ٱلْحَـٰمِدُونَ ٱلسَّـٰٓئِحُونَ ٱلرَّٰكِعُونَ ٱلسَّـٰجِدُونَ ٱلْـَٔامِرُونَ بِٱلْمَعْرُوفِ وَٱلنَّاهُونَ عَنِ ٱلْمُنكَرِ وَٱلْحَـٰفِظُونَ لِحُدُودِ ٱللَّهِ ۗ وَبَشِّرِ ٱلْمُؤْمِنِينَ ﴿١١٢﴾
Мана шундай мукофотга сазовор бўлганлар Аллоҳ ёмон кўрадиган ишлардан юз ўгириб, Аллоҳ ёқтирадиган, рози бўладиган ишларга қайтган тавба қилувчилар, Аллоҳдан қўрқиб ва тавозе билан ибодат қилувчилар, ҳар қандай ҳолатда Парвардигорига ҳамд айтувчилар, рўза тутувчилар, намоз ўқувчилар, Аллоҳ ва Пайғамбари буюрган яхшиликка буюриб, Аллоҳ ва Пайғамбари қайтарган ёмонликдан қайтарувчилар, Аллоҳнинг буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила У Зотнинг ҳадларига риоя қилиб турувчилардир. Эй Пайғамбар, мана шундай сифатларга эга бўлган мўминларга дунёю охират хушхабарини беринг!
مَا كَانَ لِلنَّبِىِّ وَٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓا۟ أَن يَسْتَغْفِرُوا۟ لِلْمُشْرِكِينَ وَلَوْ كَانُوٓا۟ أُو۟لِى قُرْبَىٰ مِنۢ بَعْدِ مَا تَبَيَّنَ لَهُمْ أَنَّهُمْ أَصْحَـٰبُ ٱلْجَحِيمِ ﴿١١٣﴾
Пайғамбарга ҳам, мўминларга ҳам мушриклар учун Аллоҳдан мағфират сўрашлари жоиз эмас. Гарчи улар қариндошлари бўлса ҳам.Чункиو уларнингмушрик ҳолида ўлганлари сабабли дўзахийлар экани аниқ бўлди
وَمَا كَانَ ٱسْتِغْفَارُ إِبْرَٰهِيمَ لِأَبِيهِ إِلَّا عَن مَّوْعِدَةٍۢ وَعَدَهَآ إِيَّاهُ فَلَمَّا تَبَيَّنَ لَهُۥٓ أَنَّهُۥ عَدُوٌّۭ لِّلَّهِ تَبَرَّأَ مِنْهُ ۚ إِنَّ إِبْرَٰهِيمَ لَأَوَّٰهٌ حَلِيمٌۭ ﴿١١٤﴾
حليم Иброҳимнинг отаси учун мағфират сўраши унга берган ваъдаси туфайли бўлганди. Мусулмон бўлишидан умид қилганди. Отаси Аллоҳнингдушмани экани аён бўлгач, яъни, унга насиҳат кор қилмагач ёки ваҳий орқали унинг кофир ҳолида ўлишини билгач, ундан юз ўгирди. Демак, отаси учун истиғфор айтиши Аллоҳнинг ҳукмига қарши бориши эмас,оддий бир ижтиҳоди эди,холос.Иброҳим Аллоҳга кўп тавба-тазарруқиладиган,золим қавмини ҳам кечириб юбораверадиган бағрикенг инсондир. بلغ Qur’on · Tafsir
وَمَا كَانَ ٱللَّهُ لِيُضِلَّ قَوْمًۢا بَعْدَ إِذْ هَدَىٰهُمْ حَتَّىٰ يُبَيِّنَ لَهُم مَّا يَتَّقُونَ ۚ إِنَّ ٱللَّهَ بِكُلِّ شَىْءٍ عَلِيمٌ ﴿١١٥﴾
Аллоҳ бир қавмни ҳидоят қилганидан кейин то уларга эҳтиёт бўлишлари лозим бўлган ҳаром ишларни баён қилмай туриб, улар устидан адашган, дея ҳукм чиқармади. Ҳаромлиги баён қилинган ишларни содир этганларидан кейингина улар устидан адашганлик ҳукми ўқилди.Аллоҳ ҳамма нарсани Билгувчи Зотдир.У Зотга ҳеч нарса махфий эмас. Сизларга билмаган нарсаларингизни билдирди
إِنَّ ٱللَّهَ لَهُۥ مُلْكُ ٱلسَّمَـٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضِ ۖ يُحْىِۦ وَيُمِيتُ ۚ وَمَا لَكُم مِّن دُونِ ٱللَّهِ مِن وَلِىٍّۢ وَلَا نَصِيرٍۢ ﴿١١٦﴾
Осмонлару ер Аллоҳнинг мулкидир. У шериксиздир. У Зотга бирон нарса махфий эмас. Истаганича тирилтирур, истаганича ўлдирур. Эй одамлар, сизларга Аллоҳдан бошқа ишларингизни тартиблаб берадиган бирон бир бошқарувчи ҳам, сизларни ёвузликлардан ҳимоя қиладиган ва душманингизга қарши ёрдам берадиган бирон бир мададкор ҳам йўқдир
لَّقَد تَّابَ ٱللَّهُ عَلَى ٱلنَّبِىِّ وَٱلْمُهَـٰجِرِينَ وَٱلْأَنصَارِ ٱلَّذِينَ ٱتَّبَعُوهُ فِى سَاعَةِ ٱلْعُسْرَةِ مِنۢ بَعْدِ مَا كَادَ يَزِيغُ قُلُوبُ فَرِيقٍۢ مِّنْهُمْ ثُمَّ تَابَ عَلَيْهِمْ ۚ إِنَّهُۥ بِهِمْ رَءُوفٌۭ رَّحِيمٌۭ ﴿١١٧﴾
Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг мунофиқларга Табук ғазотига чиқмасликка изн берганини кечирди, тавбасини қабул қилди. Ҳаво жуда иссиқ, тайёргарлик ҳаминқадар, душман эса ўта қудратли бўлишига қарамасдан, Пайғамбарга эргашиб, ғазотга чиққан муҳожир ва ансорларнингҳам тавбасини қабул қилди. Улардан бир гуруҳинингқалблари тойилаёзиб, ўта қаттиқ машаққатни кўриб, ғазотга чиқмасликни ҳам ўйлабқолгандилар. Кейин Аллоҳ уларга сабот бериб, ғазотга чиқишга муваффақ айлади, тавбаларини қабул қилди. Аллоҳ мўминларга Меҳрибон Зотдир.Улардан тавбаларини қабулқилиши ана шумарҳаматинингбир кўринишидир
وَعَلَى ٱلثَّلَـٰثَةِ ٱلَّذِينَ خُلِّفُوا۟ حَتَّىٰٓ إِذَا ضَاقَتْ عَلَيْهِمُ ٱلْأَرْضُ بِمَا رَحُبَتْ وَضَاقَتْ عَلَيْهِمْ أَنفُسُهُمْ وَظَنُّوٓا۟ أَن لَّا مَلْجَأَ مِنَ ٱللَّهِ إِلَّآ إِلَيْهِ ثُمَّ تَابَ عَلَيْهِمْ لِيَتُوبُوٓا۟ ۚ إِنَّ ٱللَّهَ هُوَ ٱلتَّوَّابُ ٱلرَّحِيمُ ﴿١١٨﴾
ه Уч киши, яъни, Каъб ибн Молик, Мирора ибн Рабиъ ва Ҳилол ибн Умайя Табук ғазотига чиқмагандилар. Пайғамбар алайҳиссалом ҳаммага улар билан алоқа қилмасликни буюрди.Ҳаммадан ажралибқолиш уларни оғир аҳволга солиб қўйди. Қаттиқ хафа бўлиб, ғам-қайғуга ботиб, кенг замин уларга торлик қилиб, юраклари сиқилиб, Аллоҳдан бошқа ёрдам сўрабборадиган жойлари йўқлигини англадилар.Кейин Аллоҳ уларга раҳм қилиб,тавбага йўл очиб берди ва тавбаларини қабул қилди. Аллоҳ бандаларининг тавбаларини қабул қиладиган, уларга Меҳрибон Зотдир
يَـٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ ٱتَّقُوا۟ ٱللَّهَ وَكُونُوا۟ مَعَ ٱلصَّـٰدِقِينَ ﴿١١٩﴾
Эй Аллоҳга иймон келтирган, Пайғамбарига эргашган, шариатига амал қилганлар, Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қилингиз, иймонида, гап-сўзида ва амалида содиқ бўлган зотлар билан бирга бўлингиз.Зеро,сизлар учун нажот фақат ва фақат содиқликдадир. بلغ Qur’on · Tafsir
مَا كَانَ لِأَهْلِ ٱلْمَدِينَةِ وَمَنْ حَوْلَهُم مِّنَ ٱلْأَعْرَابِ أَن يَتَخَلَّفُوا۟ عَن رَّسُولِ ٱللَّهِ وَلَا يَرْغَبُوا۟ بِأَنفُسِهِمْ عَن نَّفْسِهِۦ ۚ ذَٰلِكَ بِأَنَّهُمْ لَا يُصِيبُهُمْ ظَمَأٌۭ وَلَا نَصَبٌۭ وَلَا مَخْمَصَةٌۭ فِى سَبِيلِ ٱللَّهِ وَلَا يَطَـُٔونَ مَوْطِئًۭا يَغِيظُ ٱلْكُفَّارَ وَلَا يَنَالُونَ مِنْ عَدُوٍّۢ نَّيْلًا إِلَّا كُتِبَ لَهُم بِهِۦ عَمَلٌۭ صَـٰلِحٌ ۚ إِنَّ ٱللَّهَ لَا يُضِيعُ أَجْرَ ٱلْمُحْسِنِينَ ﴿١٢٠﴾
Мадина аҳли ва уларнинг атрофидаги саҳройи аъробийларга Аллоҳнинг пайғамбари жиҳодга чиққан пайтида ортда қолишлари ва ундан юз ўгириб, ўзларинигина ҳимоя қилиш билан банд бўлиб олишлари мумкин эмас эди. Аксинча, у зотни ҳимоя қилиш йўлида ўз жонларини тикишлари вожиб эди. Зеро, Аллоҳ йўлида уларга бирон ташналик, машаққат, очлик етса ва кофирларни ғазаблантирадиган бирон қадам боссалар, душманни ўлдириш, асир олиш, ўлжа қилиш, мағлуб этиш каби ишлар билан унга бирон зиён етказсалар, албатта Аллоҳ уларга шу ишлари эвазига бир яхши мақбул амал ёзган бўларди. Аллоҳ яхшилик қилувчиларнинг амалларини зое қилмас. Амалларига яраша ва ҳаттоортиғи билан мукофотларини берур
وَلَا يُنفِقُونَ نَفَقَةًۭ صَغِيرَةًۭ وَلَا كَبِيرَةًۭ وَلَا يَقْطَعُونَ وَادِيًا إِلَّا كُتِبَ لَهُمْ لِيَجْزِيَهُمُ ٱللَّهُ أَحْسَنَ مَا كَانُوا۟ يَعْمَلُونَ ﴿١٢١﴾
Озми кўпми, мол сарфлайдиларми, бирон водийни кесиб ўтадиларми, уларнинг фойдасига ёзилади ва Аллоҳ ўшанга яраша мукофотлаб, охиратда бу дунёда қилибўтган амалларинингэнгяхшисига яраша савобберади
۞ وَمَا كَانَ ٱلْمُؤْمِنُونَ لِيَنفِرُوا۟ كَآفَّةًۭ ۚ فَلَوْلَا نَفَرَ مِن كُلِّ فِرْقَةٍۢ مِّنْهُمْ طَآئِفَةٌۭ لِّيَتَفَقَّهُوا۟ فِى ٱلدِّينِ وَلِيُنذِرُوا۟ قَوْمَهُمْ إِذَا رَجَعُوٓا۟ إِلَيْهِمْ لَعَلَّهُمْ يَحْذَرُونَ ﴿١٢٢﴾
Жангга мўминларнинг ҳаммаси чиқиб кетиши тўғри иш эмас. Токи, душман қўли устун келиб қолса, батамом йўқ бўлиб кетмасинлар. Жиҳодга бир гуруҳ чиқиб, қолганлари Пайғамбар алайҳиссаломга ҳамроҳ бўлиб, динни, Қуръонни, шаръий ҳукмларни ўргансалар, қавми қайтиб келганда эса шу ўрганган билимлари билан уларни Аллоҳнинг азобидан огоҳлантириб, буйруқларини бажаришга, тақиқларидан эса тийилишга ундасалар бўлмайдими? Бу гап Пайғамбар алайҳиссалом саҳобаридан бир қанчаларини танлаб олиб, турли тарафларга юборадиган кичик-кичик қўшинлар ҳақида эди
يَـٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ قَـٰتِلُوا۟ ٱلَّذِينَ يَلُونَكُم مِّنَ ٱلْكُفَّارِ وَلْيَجِدُوا۟ فِيكُمْ غِلْظَةًۭ ۚ وَٱعْلَمُوٓا۟ أَنَّ ٱللَّهَ مَعَ ٱلْمُتَّقِينَ ﴿١٢٣﴾
Аллоҳ таоло мўминларга ён-атрофдаги кофирларга қарши жанг қилишни буюряпти. Чунки улар яқин бўлганлари учун хатарлидирлар. Уларга куч-қувватларини, душманнинг ёмонлигини даф қила олишларини кўрсатиб қўйишни ҳам амр этяпти.Аллоҳ тақводор мўминлар билан биргадир,уларни қўллаб-қувватлабтуради
وَإِذَا مَآ أُنزِلَتْ سُورَةٌۭ فَمِنْهُم مَّن يَقُولُ أَيُّكُمْ زَادَتْهُ هَـٰذِهِۦٓ إِيمَـٰنًۭا ۚ فَأَمَّا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ فَزَادَتْهُمْ إِيمَـٰنًۭا وَهُمْ يَسْتَبْشِرُونَ ﴿١٢٤﴾
يستبشرون Пайғамбар алайҳиссаломга бирон сура нозил қилинганда мунофиқлардан айримлари мазах, масхара қилиб: "Муҳаммадга нозил қилинган бу сура қайси бирингизнинг иймонини зиёда қилди?", дейдилар. Бу сура Аллоҳга иймон келтирган, пайғамбарини тасдиқ этган зотларнинг иймонини зиёда қилди ва улар ваҳий тушганидан хурсанд бўлдилар. Чунки улар ваҳийда ўзларининг бу дунёлари учун ҳам, охиратлари учун фойда борлигини биладилар. بلغ Qur’on · Tafsir
وَأَمَّا ٱلَّذِينَ فِى قُلُوبِهِم مَّرَضٌۭ فَزَادَتْهُمْ رِجْسًا إِلَىٰ رِجْسِهِمْ وَمَاتُوا۟ وَهُمْ كَـٰفِرُونَ ﴿١٢٥﴾
Қуръондан ҳукм ва қиссаларнинг нозил бўлиши мунофиқларнинг нифоқига нифоқ қўшди. Ваҳий қанча кўп нозил бўлса, уларнинг марази шунча кўп ортиб бораверди. Чунки улар ҳар бир нозил қилинган ваҳийга шубҳа билан қарадилар ва кофир ҳолларида ўлдилар. أولا يرون أن هم يفتنون فى كل عام مر ةأو مر تين ثم لا يتوبون ولا هم يذكرون
أَوَلَا يَرَوْنَ أَنَّهُمْ يُفْتَنُونَ فِى كُلِّ عَامٍۢ مَّرَّةً أَوْ مَرَّتَيْنِ ثُمَّ لَا يَتُوبُونَ وَلَا هُمْ يَذَّكَّرُونَ ﴿١٢٦﴾
Мунофиқлар ҳар йили бир-икки марта сирлари очилиб, шарманда бўлаётганларини кўрмайдиларми? Шу ишларни Аллоҳ қилаётганини била туриб, на куфридан тавба қиляптилар, на мунофиқлигидан тийиляптилар ва на шуишлар Аллоҳ тарафидан бўлаётганидан ибрат оляптилар
وَإِذَا مَآ أُنزِلَتْ سُورَةٌۭ نَّظَرَ بَعْضُهُمْ إِلَىٰ بَعْضٍ هَلْ يَرَىٰكُم مِّنْ أَحَدٍۢ ثُمَّ ٱنصَرَفُوا۟ ۚ صَرَفَ ٱللَّهُ قُلُوبَهُم بِأَنَّهُمْ قَوْمٌۭ لَّا يَفْقَهُونَ ﴿١٢٧﴾
يفقهون Аллоҳ Ўз пайғамбарига бирон сура нозил қилиб, унда мунофиқларнинг аҳволини зикр қилса, бир-бирларига қараб: "Сизларни биронтаси кўриб қолмадими?", дейдилар. Ҳеч ким кўрмаган бўлса, мажлисдан бурилиб кетадилар. Англамайдиган қавм бўлганлари сабабли Аллоҳ уларни тарк этиб, дилларини ҳидоят ва эзгуликдан буриб қўйган
لَقَدْ جَآءَكُمْ رَسُولٌۭ مِّنْ أَنفُسِكُمْ عَزِيزٌ عَلَيْهِ مَا عَنِتُّمْ حَرِيصٌ عَلَيْكُم بِٱلْمُؤْمِنِينَ رَءُوفٌۭ رَّحِيمٌۭ ﴿١٢٨﴾
Эй араблар, сизларга ўзингиз каби бир араб пайғамбар келдики, сизларга нима оғир келса, унга ҳам оғир келади, сизларнинг ҳидоят топишингизга ўта ҳарис бўлади, сизлар ҳақингизда қаттиқ қайғуради. У хусусан мўминларга ўта раҳмдил ва меҳрибондир
فَإِن تَوَلَّوْا۟ فَقُلْ حَسْبِىَ ٱللَّهُ لَآ إِلَـٰهَ إِلَّا هُوَ ۖ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ ۖ وَهُوَ رَبُّ ٱلْعَرْشِ ٱلْعَظِيمِ ﴿١٢٩﴾
Эй Пайғамбар, агар сиздан юз ўгириб, сиз олиб келган рисолатга иймон келтирмасалар, уларга айтинг: "Менга Аллоҳ кифоя. Ундан ўзга чин маъбуд йўқ. Ёлғиз Унга суянаман. У буюк Арш эгасидир". Manba: Al-Muxtasar fi tafsiril Qur’anil Karim
Kuzat · takrorla · yoddan ayt · Ro‘yxatsiz